❗️Бу йил ОТМларга киришнинг минимум баллари нечи ва улар супер-контракт миқдорига таъсир қиладими?
Аввало, 2024-2025 ўқув йили учун ўтиш баллари қуйидагича:
➖соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун — 75,6 балл;
➖бошқа йўналишлар учун — 66,5 балл.
Ушбу кўрсатгичлар кейинги ўқув йили, яъни 2025-2026 ўқув йили учун ҳам ўзгаради ва қуйидаги кўринишга келади:
➖соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун — 94,5 балл;
➖бошқа йўналишлар учун — 75,6 балл.
Энди, ушбу минимум ўтиш баллари супер-контрактга қанчалик таъсир қилишига тўхталиб ўтамиз:
1. Агар абитуриентга талабаликка тавсия этилиши учун 4 баллгача етмаган бўлса, бироқ у юқоридаги минимум ўтиш балларидан (соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл ҳамда бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл) юқори тўплаган бўлса, ОТМларда нисбатан арзонроқ супер-контракт тўлаб ўқишлари мумкин.
Бунда абитуриент тўплаган баллнинг миқдорига қараб қуйидаги жадвал кўрсатилган миқдорларда супер-контракт тўланади:
👉 0.1 баллдан - 1.0 баллгача — базавий контрактнинг 1.5 баробари;
👉 1.1 баллдан - 2.0 баллгача — базавий контрактнинг 2 баробари;
👉 2.1 баллдан - 3.0 баллгача — базавий контрактнинг 2.5 баробари;
👉 3.1 баллдан - 4.0 баллгача — базавий контрактнинг 3 баробари.
2. Ўқишга қабул қилинишлари учун 4 баллдан кўпроқ балл етмаган абитуриентларнинг барчаси минимал ўтиш балли (соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл ҳамда бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл)гача бир хил тўловни амалга оширади. Йўналишларга қараб, бу сумма базавий контрактнинг 8 дан 25 баробаригача бўлиши мумкин.
3. Юқорида бу йилги минимум ўтиш баллари ҳақида маълумот бериб ўтдик. Энди, абитуриент энг минимум баллни тўплай олмади дейлик. Унда нима бўлади?
Бундай вазиятда ҳам абитуриентда ўқишга кириш имконияти сақланиб қолади. Фақат, улар супер-контракт тўловининг белгиланган қийматидан 2 баробар тўлашади.
Масалан, юриспруденциянинг супер-контракти базавий контрактнинг 25 баробаригача деб белгиланган бўлса, шунинг 2 баробари базавий контрактнинг 50 баробарига тенг бўлади. Минимал ўтиш баллидан паст натижани кўрсатганлар 50 баробарлик “супер-мупер-контракт”ни тўлашига тўғри келади.
❗️Айтиш керакки, супер контракт ҳам, “супер-мупер” контракт ҳам биринчи ўқув йили учун тўланади. Талаба иккинчи курсдан бошлаб бошқалар қатори базавий контракт тўлаб ўқишни давом эттираверади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Меҳнат шартномасини бекор қилмоқчиман аммо раҳбар аризамга қўл қўймаяпти нима қилишим керак?
Аксарият ҳолатларда ходим ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб ариза ёзганда иш берувчи томонидан қабул қилинмайди ва ёки эътиборсиз қолдирилади. Бу вазиятда ходим қандай йўл тутиши қонунини бўлади? Меҳнат кодексининг 160-моддасига кўра, Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Яъни моддада меҳнат шартномасини бекор қилишда ёзилган аризага иш берувчининг қўл қўйиши керак деган қоидалар мавжуд эмас.
Кўпчиликнинг ходим томонидан ёзилган ариза иш берувчига топширилиши керак деб ўйлайди аслида бундай тартиб мавжуд эмас. Ходим ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилмоқдами 14 кунлик огоҳлантириш муддатини ҳисобга олган ҳолда ариза ёзиб уни ишхона канселяриясига икки нусхада тайёрлаб биттасига қўл қўйдириб олиб топширишининг ўзи етарли.
14 кунлик огоҳлантириш муддати тугаганидан сўнг, ходим бемалол ишга чиқмасликка ҳақли. Чуни МК160-моддасида меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли экани белгиланган. Агар иш бурувчи бунга қаршилик қилган тақдирда. Масъул давлат органларига ёки судга мурожаат қилиниши мумкин. Ўн тўрт кунлик огоҳлантириш муддати тугаганидан сўнг. Ходимга иш берувчи томонидан барча фойдаланилмаган таътил пуллари ва бошқа тўловлар тўлаб берилиши шарт.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️КИМЛАР ФАРЗАНДИНИ УСТУНЛИК БИЛАН БОҒЧАГА ЖОЙЛАШТИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА ?
✅ Қонунчиликка кўра, қуйидаги тоифадаги болалар боғчага жойлаштирилишда бошқаларга қараганда устунликка эга бўлади.
❗️Улар👇
🟢 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
🟢 кўп болали оилаларнинг болалари;
🟢 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
🟢 “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;
🟢 контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
🟢 талабалар ва педагогларнинг болалари;
🟢 акалари ёки опалари ушбу боғчанинг тарбияланувчилари бўлган болалар;
🟢 кўп тармоқли ихтисослаштирилган боғчалардан умумий турдаги боғчаларга ўтказилаётган соғайган болалар.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ҲОДИМЛАРГА ҚЎЛЛАНАДИГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО АСОСЛИ БЎЛИШИ КЕРАК
📃 Амалдаги Меҳнат кодексининг 301-моддасига асосан,
➖ ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
⚡️ Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги тушунилади.
❗️Агар ходимнинг ўз меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун иш берувчи томонидан зарур шарт-шароитлар таъминланмаганлиги, форс-мажор ҳолатлари ва ҳоказоларда), ходимни интизомий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
МТТ тарбиячиларига (талаба-тарбиячи) қанча миқдорда ҳақ тўланади?
@Yurist_Xizmati 4617-савол:
Ассалому алейкум мени маълимотим тугаланмаган 3 курс олий, мен махсус боғчада 1 ставкада тарбиячи бўлиб ишлайман,иш соатим 10;30 соат,ота оналар билан шартномада 10 ярим соат деб тузилган ,лекин ҳисобчимиз 10 соатга иш ҳақи тўлайман,уставда шундай деди,бир йилдан ошди биз 10 ярим соат ишлаб келаяпмиз лекин 10 соатли иш ҳақи олаяпмиз, биз вазирлика ҳам чиқдик,ҳеч ким тўғри жавоб бермади,қайрга мурожат қилишимиз керак,сизга мен 23 июл куни мурожат ёздим олий маълимотлилар ойлигини жадвалида 3 қаторида тарбичси ойлик суммаси ошган нархи бор лекин шундай белги йўқлиги учун ҳисобчим тўламайман ошган ойликни деганини ташладим шуни жавобини тўлиқ жавоб бермагансиз,илтимос шуни ҳам нима учун қўйилмаган жавоб беринг
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодекси 244-моддасида иш берувчи ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбурияти мустаҳкамланган.
☝️Мана шу қоидага кўра сизга меҳнат шартномасида ва бошқа локал норматив ҳужжатларда (лавозим йўриқномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари) белгиланган меҳнат мажбуриятларингизни бажарганлигингиз учун иш ҳақи тўланиши лозим.
✅ Шунга кўра, сизларга амалда ишлаган вақтингиз учун иш ҳақи тўланиши керак.
Бунда МК 319-моддасига биноан иш берувчи ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда унга етказилган зиённи қоплаши шарт.
Меҳнат кодексининг 560-моддасида бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой муддатда судга даъво қилиш мумкинлиги белгиланган.
Сиздаги ҳолатда ҳам иш ҳақи ундириш бошқа турдаги меҳнат низолари тоифасига кирганлиги туфайли, сиз ҳам фуқаролик судига иш ҳақи ундириш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим.
➡️ Иккинчи саволингизга келсак, янги қўшма қарорга кўра оширилган ставкада талаба-ходимларга ҳақ тўлаш фақат унда тўғридан тўғри кўрсатилганлар учун қўлланилади.
✅ Шунга кўра сизга ушбу илованинг 3-устунида кўрсатилган меёр бўйича ҳақ тўланади.
Чунки Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 255-сонли “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси лавозимининг малака талаблари белгиланган бўлиб, унга кўра:
👉 мактабгача таълим йўналиши бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот;
👉 бошқа йўналиш бўйича ўрта махсус маълумотлилар мактабгача таълим йўналишидаги касбий қайта тайёрлов курсини ўтаган бўлиши лозим;
👉 амалий иш стажи талаб қилинмайди.
☝️Мана шу қоидага мувофиқ тарбиячи лавозими учун ўрта махсус маълумот талаби қўйилган.
Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 5-январдаги 10-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низомга илова 3-бандига асосан тил ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, психологлар, олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари лавозимига олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар ишга қабул қилиниши мумкинлиги белгиланган.
✅ Шундай экан сизга 3-устундаги меёр бўйича ҳақ тўлаш шарт.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#xushxabar
2024/2025-o’quv yilida oliy ta’lim muassasalariga kirish imtihonlarida eng yaxshi natija qayd etgan TOP-10 maktablar ro’yxati e’lon qilindi
Jumladan:
Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi birinchi oʻrinda – 176,28 ball;
Hamid Olimjon va Zulfiya nomidagi ijod maktabi ikkinchi oʻrinda – 161,65 ball;
Toshkent shahridagi Temurbeklar maktabi — uchinchi o’rinda — 152,29 ball;
Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi toʻrtinchi oʻrinda – 151,87 ball;
Halima Xudoyberdiyeva nomidagi ijod maktabi beshinchi oʻrinda – 151,23 ball;
Qarshi shahar 1-son ixtisoslashtirilgan maktabi oltinchi oʻrinda – 150,61 ball;
Samarqand shahar 1-son ixtisoslashtirilgan maktabi yettinchi oʻrinda – 150,44 ball;
Abdulla Qodiriy nomidagi ijod maktabi sakkizinchi oʻrinda – 149,37 ball;
Isʼhoqxon Ibrat nomidagi ijod maktabi toʻqqizinchi oʻrinda – 148,71 ball;
Farg’ona viloyati chet tillarni o’qitishga ixtisoslashtirilgan davlat umumta’lim maktabi oʻninchi oʻrinda— 147,33 ball.
👉 Batafsil
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Сайловга пухта тайёрланиш, юрт тараққиётига дахлдор ва чуқур таҳлилларга асосланган ғоя ва таклифларни илгари суриш жуда муҳим. «Адолат» партияси ушбу муҳим сиёсий жараёнга бор куч-имкониятини ишга солиб, катта масъулият ва юксак умидлар билан қизғин тайёргарлик кўрмоқда — Робахон Махмудова
Бу йил бўлиб ўтадиган сайловлар олдинги сайловлардан фарқли равишда илк маротаба аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади.
Биз мазкур сиёсий жараёнда муносиб иштирок этиш баробарида халқимиз ва жамиятимиз ечимини кутаётган бир қатор йўналишларда муҳим ғоя ва таклифларимизни илгари суришни режа қилганмиз.
Адолатли жамият қуриш, фуқаролар манфаати ва ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш келгусида ҳам устувор мақсадларимиз қаторида бўлади.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
⚡️Расман: Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#muftiy_minbari
🗣ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ФОЙДАЛИ ИЛМ ВА КАСБ-КОР ЭГАСИ ҚИЛАЙЛИК!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Юридик университетга 67 балл олгандик, супер контракт асосида ўқиш имкони борми?
@Yurist_Xizmati 4616-савол:
Ассалому алейкум, юридик институтга 67 бал олгандик, супер контракт асосида укиш имкони борми? Илтимос канака вариант бор, маслахат беринг
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 20-бандига кўра кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда минимум баллни тўплай олмагани учун юриспруденсия соҳасида ўқиш учун базавий контрактнинг 50 баравари миқдорида супер контракт тўлаши лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Иш берувчи томонидан ходимни ишга олаётган вақтида қуйидаги тоифадаги ходимларга даслабки синов муддати берилмайди.
👉 ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);
👉 захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;
👉 давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
👉 тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
👉 ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
👉 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
👉 ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
👉 ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
МК-129-модда @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
«Умумий ўрта таълим мактабларида юритиладиган ўқув-педагогик ҳужжатларни мақбуллаштириш тўғрисида» мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 163-сонли буғруғи (17.05.2024 йил)
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАРНИ ТУНГИ ИШЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИШ МУМКИНМИ ?
⚡️САВОЛ:
Мени 2-гуруҳ ногиронлигим бор. Мен ишлаб келаётган ташкилотда штатим билан боғлиқ муаммо бўлганлиги сабабли тунги сменада ишламоқчиман. Ташкилотимиз раҳбари эса Сизни гуруҳ ногиронлигингиз бўлганлиги сабабли тунги ишларга қўя олмайман, бу мумкин эмас деяпти. Қонунчилик бўйича раҳбаримни айтган гаплари тўғрими ?
⚡️ЖАВОБ:
Раҳбарингизни гапи тўғри агарда Сизни ўзингиз тунги сменада ишлайвераман деб унга розилик бермаган бўлсангиз ва касаллик ҳолатингиз Сизни тунги вақтдаги бажарадиган ишингиз учун тўғри келмаса
📄 Меҳнат кодексининг 428-моддасига асосан, ногиронлиги бўлган ходимларни хизмат сафарига юборишга, тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ҳамда дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишга фақат уларнинг розилиги билан, агар ушбу ходимлар учун бундай ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади деб кўрсатилган.
✏️ Энди нима қилиш керак? Сиз агар тунги сменада ишлашни хоҳлаётган бўлсангиз тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясидан ушбу ҳодимнинг тунги сменада ишлаши унинг касаллик ҳолатига салбий таъсир қилмайди деган хулосани оласиз ва раҳбарингизни номига — мени тунги вақтдаги манашу вазифани бажарувчи ҳодим сифатида ишга ўтказишингизни сўрайман деган мазмундаги ариза ёзиб уни олдига борасизда, биринчи манашу ёзганларимизни унга кўрсатасиз ва қўлингиздаги хулоса хамда аризани унга топширасиз бўлди. Шу билан масалангиз ижобий ҳал бўлиши керак.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Бу йил ОТМ'га киришнинг минимум баллари нечи?
@Yurist_Xizmati 4614-савол:
Savolim shundan iboratki. Abutiriyentlar bu yil qaysi qonunga asosan qanday taribda qabul qilinadi va bu yilgi minimum ótish bali nechiga teng?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Бу йилги энг минимум балл соҳаларга қараб турличани ташкил этади. Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди.
Жорий йилги, яъни 2024-2025 ўқув йили учун ўтиш баллари:
➖ соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл;
➖ бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл этиб белгиланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сонли БҲМС) «Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари»ни тасдиқлаш ҳақида. Ўзбекистан Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 23.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3533
#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#савол_жавоб
Савол: Мен касаба уюшма қўмитаси аъзосиман. Менга касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилик бўйича қандай имтиёзлар бор?
Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Касаба уюшмалари органларига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимлар учун қуйидаги кафолатлар белгиланган.
♾Қуйидагиларга:
касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;
ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;
ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилигисиз интизомий жазо берилиши мумкин эмас.
Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахслар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган ҳолда йўл қўйилади, ташкилот касаба уюшмаси органининг раиси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса бундан ташқари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг шундай розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.
Касаба уюшмалари органларининг ишлаб чиқаришдаги ўз ишидан озод этилмаган аъзоларига жамоа шартномасида, келишувида белгиланадиган шартларга кўра меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб жамоатчилик вазифаларини бажариши, шунингдек касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади.
Касаба уюшмалари органларининг аъзолари ишлаб чиқаришдаги ишидан касаба уюшмалари томонидан чақириладиган қурултойларда, конференцияларда делегат сифатида, шунингдек касаба уюшмаларининг пленумлари ва раёсатлари ишида иштирок этиш вақтига озод қилиниб, уларга касаба уюшмасининг маблағлари ҳисобидан ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.
🫥Касаба уюшмасининг уставида назарда тутилган ҳолларда ташкилотларда касаба уюшмасининг ташкилотчилари ёки касаба уюшмаси гуруҳларининг ташкилотчилари сайланиши мумкин, уларга нисбатан ушбу моддада назарда тутилган кафолатлар татбиқ этилади.
Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга иш берувчининг ташаббусига кўра интизомий жазо беришга, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, шунингдек касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан кейин 2 йил ичида иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб йўл қўйилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
🌞Ассаламу алайкум Хайрли
тонг...
Розилик билан хаёт
зийнатланади!
️Табассум билан муаммолар
енгиллашади!
Истиғфор билан эхтиёжлар
қондирилади!
Дуо билан мушкуллар осон
бўлади!
Яна бир тонг, яна бир умид, яна
бир имконият берган Роббимизга
хамдлар бўлсин!
Душанба кунимиз хайрли
барокатли, энг мухими фойдали
ўтсин!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! АЗИЗЛАР
●•●•●•ХАЙРЛИ ТОНГ●•●•●•
Биласизми?! Энг яхши, энг
чиройли ризқ мол - мулк эмас.
Балки...
✨ Хотиржам, қаноатли қалб,
✨ Равшан ақл, соғлом фикр,
✨ Тан сиҳҳатлик,
✨ Онанинг дуоси,
✨ Отанинг меҳри,
✨ Ака - уканинг борлиги,
✨ Фарзанднинг кулгуси,
✨ Дўстнинг эътибори,
✨ Аллоҳ учун яхши кўриб дуо
қилувчи инсоннинг сиз учун энг
афзал ризқдир борлигидир.
Аллоҳ бу неъматларни сиздан
узоқ қилмасин! Қайси биридир
узилган бўлса, ўрнини ундан
яхшиси билан тўлдирсин!!!
ЯКШАНБА тонги муборак
бўлсин..🌤
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ФУҚАРОЛАР ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИ СИР САҚЛАНИШИ ҲУҚУҚИГА ЭГА
📄 Конституциянинг 31-моддасига кўра,
➖ ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
✅ Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
✅ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
📹 ONG OSTIDA XAMMA MUAMMONI XAL QILISH SIRI. DAVOLOVCHI SO'ZLAR jon kexo Джон Кехо John Kehoe
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❓Bir talabaga to‘g‘ri keladigan o‘rtacha o‘qitish xarajatlari qancha?
Davlat oliy ta’lim muassasalarida 2023/2024-o‘quv yili uchun bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari bo‘yicha kunduzgi ta’lim shaklida bir talabaga to‘g‘ri keladigan o‘rtacha o‘qitish xarajatlari va uning qoplanish holati tahlili e’lon qilindi.
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining tahliliga ko‘ra, o‘rtacha ta’lim yo‘nalishlari bo‘yicha stipendiyasiz o‘qitish xarajatlari 13 mln 640 ming so‘mni tashkil qiladi. O‘rtacha to‘lov kontrakt qiymati esa 7 mln 446 ming so‘m, ya’ni xarajatlarning 54 foizini qoplaydi.
Ayrim sohalarda kontrakt miqdori yillik xarajatlarning yarmini ham qoplamaydi.
Masalan, san’at yo‘nalishida o‘qiydigan talaba uchun kontrakt yiliga 7 mln 771 ming so‘m bo‘lsa, unga ketadigan xarajat miqdori 28 mln 759 ming so‘mni (27%) tashkil qiladi.
Shuningdek, sport faoliyati yo‘nalishida amaldagi kontrakt miqdori talabaga yil davomida sarflanadigan xarajatning 36,1 foizini qoplaydi.
Kontrakt summasi xarajatlarning katta qismini qoplaydigan yo‘nalishlar ro‘yxatida huquq (81,2%), jahon iqtisodiyoti va xalqaro munosabatlar (81,2%), jahon siyosati (81,2%), iqtisod (75,6%) va axborot texnologiyalari (75,6%) yo‘nalishlari o‘rin olgan.
100% xarajati qoplanadigan yo‘nalish mavjud emas. Lekin, adashmasam, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universitetida to‘lov-kontrakt miqdori 18 mln so‘mdan baland edi, shu sababli mazkur oliygohda sarflanadigan xarajatga nisbatan ko‘proq kontrakt olinayotganini ko‘rish mumkin.
Yillik o‘qish xarajatlari nimalardan tashkil topgani haqida ham batafsil ma’lumot e’lon qilinsa, yanada yaxshi bo‘lar edi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ишга тиклаш ҳақидаги буйруқдан намуна
Ходимни ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори чиққанидан сўнг, ушбу суд қарорини ижро қилиш масаласи бор.
Демак, юқорида☝️ ходимни суд қарорига асосан ишга тиклаш ҳақидаги буйруқдан намуна берилмоқда.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Расман: Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.
Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.
Дастлаб абитуриент “Танлов устуворлиги” ва “Мақсадли қабул” бўйича ўз танловини амалга оширади.
Шундан сўнг абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос бўлган бештагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини таълим шакли билан бирга танлайди.
Бунда таълим йўналишларини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танлаш мумкин.
Таълим йўналишларини танлаб, “Сақлаш” тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.
Маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, “Абитуриент қайд варақаси” шаклланади. Қайд варақада абитуриент танлаган танлов устуворлиги, таълим шакллари, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари акс этган бўлади. Юклаб олиш тугмаси орқали абитуриент қайд варақасини юклаб олиши мумкин.
Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.
Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки етилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Республика бўйича ОТМ'лар таълим йўналишлари рўйхати
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Абитуриент 5 тагача йўналишни қандай танлаши мумкин?
Кеча, 25 июль куни давлат ОТМларининг бакалавриатига кириш учун тест имтиҳонларининг сўнгги куни эди.
Бугун охирги кун натижалари эълон қилинади ва барча абитуриентларнинг натижалари маълум бўлади. Шундан сўнг абитуриентларга йўналиш танлаш имконияти очилади.
Абитуриентлар 5 тагача йўналиш ва ОТМ танлашлари мумкин. Бу йўналишлар хоҳишга қараб ҳар хил ёки битта ОТМ доирасида танланса ҳам бўлаверади. Фақат мутахассислик фанлари ва уларнинг кетма-кетлиги бир хил бўлиши керак. Дейлик, имтиҳон топшириладиган биринчи фан математика, иккинчи фан физика бўлса, қолган йўналишларда ҳам мутахассислик фанлари худди шундай кетма-кетликда бўлиши талаб этилади.
Шунингдек, нафақат турли ОТМнинг турли йўналишларига, балки турли таълим шаклларига ҳам ҳужжат топшириш мумкин. Масалан, биринчи йўналиш/олийгоҳга кундузги, кейингисига сиртқи, бошқасига эса кечки таълим учун рўйхатдан ўтилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқиб фикр қилмаган –
Ўқиганин илмаган.
Тафаккурсиз – мурдасан,
Учраган ҳар турдасан! @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабдан моддий ёрдам олишни адлия тасдиқлади, лекин бухгалтер рад этмоқда. Бухгалтерга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4615-савол:
Assalomu alaykum! Hozirda dekret ta'tilidaman, turmush o'rtog'im og'ir kasallikka (insult) chalinib qoldilar. Maktabdan Moddiy yordam olish uchun ariza yozdim, Adliya tasdiqladi, lekin buhgalter oylik to'lanadigan bazada bu xodimning familiyasi yo'q deb rad etibdi, bu vaziyatda qonunchilikda qanday yo'l tutiladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Бухгалтернинг гаплари асоссиз.
✅ Ходимларга моддий ёрдам мактабларда директор жамғармасидан берилади.
Моддий ёрдам олиш учун ходим шу ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлаши ва моддий ёрдам олиш учун асос бўладиган ҳолатлар содир бўлишининг ўзи етарли.
💁♂️ Шунга кўра моддий ёрдам олиш учун ариза мактаб раҳбарига ариза ёзиш керак.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори 33-бандига ўзгартириш кирилган.
Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:
• ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;
• ёки оғир касалликка чалинганда;
• ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
Қоиданинг мазмунига кўра ходим мактабда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган даврда юқоридаги ҳолатлар содир бўлса, директор жамғармасида маблағ етарли бўлган тақдирда ходим 2 лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам олишга ҳақли.
✅ Мана шу қоидага кўра ходим 1 календар йилида жами 2 лавозим маошигача моддий ёрдам олиши мумкин.
Бунда ходимга моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ қарори асосида директор буйруқ чиқаради.
Оғир касаллик – ўлим хавфи юқори бўлган ва инсоннинг кундалик фаолиятига ёки ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатадиган ёки уларга ғамхўрлик қилувчиларга ҳаддан ташқари қийинчилик келиб чиқарадиган, баъзан ногиронликка олиб келувчи соғлиқ ҳолати ҳисобланади.
❗️Бу масалада сиз бухгалтернинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ПЕНСИЯГА ҚЎШИЛАДИГАН УСТАМАЛАР
⚡️ Ким аслида қанча пенсия олиши керак ? Буни пенсияга қўшиладиган устамаларни хисоблаш орқали хам билиб олиш мумкин!
📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 28-моддасига кўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади;
✅ I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;
✅ II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;
✅ кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;
✅ I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
✅ II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
✅ уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;
✅ 1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;
✅ вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Миллий гвардиядаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.
✅ Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.
✅ ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
✅ театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (15-сонли БҲС) «Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари»ни тасдиқлаш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 22.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3532
#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2024 йилдаги 441-сон қарори қабул қилинди.
#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g