tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

🌞Ассаламу алайкум Хайрли
тонг...


Розилик билан хаёт
зийнатланади!

️Табассум билан муаммолар
енгиллашади!

Истиғфор билан эхтиёжлар
қондирилади!

Дуо билан мушкуллар осон
бўлади!

Яна бир тонг, яна бир умид, яна
бир имконият берган Роббимизга
хамдлар бўлсин!

Душанба кунимиз хайрли
барокатли, энг мухими фойдали
ўтсин!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! АЗИЗЛАР

●•●•●•ХАЙРЛИ ТОНГ●•●•●•

Биласизми?! Энг яхши, энг
чиройли ризқ мол - мулк эмас.

Балки...
✨ Хотиржам, қаноатли қалб,
✨ Равшан ақл, соғлом фикр,
✨ Тан сиҳҳатлик,
✨ Онанинг дуоси,
✨ Отанинг меҳри,
✨ Ака - уканинг борлиги,
✨ Фарзанднинг кулгуси,
✨ Дўстнинг эътибори,
✨ Аллоҳ учун яхши кўриб дуо
қилувчи инсоннинг сиз учун энг
афзал ризқдир борлигидир.

Аллоҳ бу неъматларни сиздан
узоқ қилмасин! Қайси биридир
узилган бўлса, ўрнини ундан
яхшиси билан тўлдирсин!!!

ЯКШАНБА тонги муборак
бўлсин..🌤

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ФУҚАРОЛАР ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИ СИР САҚЛАНИШИ ҲУҚУҚИГА ЭГА

📄 Конституциянинг 31-моддасига кўра,

➖ ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

✅ Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

✅ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

📹 ONG OSTIDA XAMMA MUAMMONI XAL QILISH SIRI. DAVOLOVCHI SO'ZLAR  jon kexo Джон Кехо John Kehoe

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❓Bir talabaga to‘g‘ri keladigan o‘rtacha o‘qitish xarajatlari qancha?

Davlat oliy ta’lim muassasalarida 2023/2024-o‘quv yili uchun bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari bo‘yicha kunduzgi ta’lim shaklida bir talabaga to‘g‘ri keladigan o‘rtacha o‘qitish xarajatlari va uning qoplanish holati tahlili e’lon qilindi.

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining tahliliga ko‘ra, o‘rtacha ta’lim yo‘nalishlari bo‘yicha stipendiyasiz o‘qitish xarajatlari 13 mln 640 ming so‘mni tashkil qiladi. O‘rtacha to‘lov kontrakt qiymati esa 7 mln 446 ming so‘m, ya’ni xarajatlarning 54 foizini qoplaydi.

Ayrim sohalarda kontrakt miqdori yillik xarajatlarning yarmini ham qoplamaydi.

Masalan, san’at yo‘nalishida o‘qiydigan talaba uchun kontrakt yiliga 7 mln 771 ming so‘m bo‘lsa, unga ketadigan xarajat miqdori 28 mln 759 ming so‘mni (27%) tashkil qiladi.

Shuningdek, sport faoliyati yo‘nalishida amaldagi kontrakt miqdori talabaga yil davomida sarflanadigan xarajatning 36,1 foizini qoplaydi.

Kontrakt summasi xarajatlarning katta qismini qoplaydigan yo‘nalishlar ro‘yxatida huquq (81,2%), jahon iqtisodiyoti va xalqaro munosabatlar (81,2%), jahon siyosati (81,2%), iqtisod (75,6%) va axborot texnologiyalari (75,6%) yo‘nalishlari o‘rin olgan.

100% xarajati qoplanadigan yo‘nalish mavjud emas. Lekin, adashmasam, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universitetida to‘lov-kontrakt miqdori 18 mln so‘mdan baland edi, shu sababli mazkur oliygohda sarflanadigan xarajatga nisbatan ko‘proq kontrakt olinayotganini ko‘rish mumkin.

Yillik o‘qish xarajatlari nimalardan tashkil topgani haqida ham batafsil ma’lumot e’lon qilinsa, yanada yaxshi bo‘lar edi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ишга тиклаш ҳақидаги буйруқдан намуна

Ходимни ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори чиққанидан сўнг, ушбу суд қарорини ижро қилиш масаласи бор.

Демак, юқорида☝️ ходимни суд қарорига асосан ишга тиклаш ҳақидаги буйруқдан намуна берилмоқда.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Расман: Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди

Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.

Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.

Дастлаб абитуриент “Танлов устуворлиги” ва “Мақсадли қабул” бўйича ўз танловини амалга оширади.

Шундан сўнг абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос  бўлган бештагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини таълим шакли билан бирга танлайди.

Бунда таълим йўналишларини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танлаш мумкин.

Таълим йўналишларини танлаб, “Сақлаш” тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.

Маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, “Абитуриент қайд варақаси” шаклланади. Қайд варақада абитуриент танлаган танлов устуворлиги, таълим шакллари, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари акс этган бўлади. Юклаб олиш тугмаси орқали абитуриент қайд варақасини юклаб олиши мумкин.

Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки етилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
 
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Республика бўйича ОТМ'лар таълим йўналишлари рўйхати

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Абитуриент 5 тагача йўналишни қандай танлаши мумкин?

Кеча, 25 июль куни давлат ОТМларининг бакалавриатига кириш учун тест имтиҳонларининг сўнгги куни эди.

Бугун охирги кун натижалари эълон қилинади ва барча абитуриентларнинг натижалари маълум бўлади. Шундан сўнг абитуриентларга йўналиш танлаш имконияти очилади.

Абитуриентлар 5 тагача йўналиш ва ОТМ танлашлари мумкин. Бу йўналишлар хоҳишга қараб ҳар хил ёки битта ОТМ доирасида танланса ҳам бўлаверади. Фақат мутахассислик фанлари ва уларнинг кетма-кетлиги бир хил бўлиши керак. Дейлик, имтиҳон топшириладиган биринчи фан математика, иккинчи фан физика бўлса, қолган йўналишларда ҳам мутахассислик фанлари худди шундай кетма-кетликда бўлиши талаб этилади.

Шунингдек, нафақат турли ОТМнинг турли йўналишларига, балки турли таълим шаклларига ҳам ҳужжат топшириш мумкин. Масалан, биринчи йўналиш/олийгоҳга кундузги, кейингисига сиртқи, бошқасига эса кечки таълим учун рўйхатдан ўтилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқиб фикр қилмаган –
Ўқиганин илмаган.
Тафаккурсиз – мурдасан,
Учраган ҳар турдасан! @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабдан моддий ёрдам олишни адлия тасдиқлади, лекин бухгалтер рад этмоқда. Бухгалтерга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4615-савол:

Assalomu alaykum! Hozirda dekret ta'tilidaman, turmush o'rtog'im og'ir kasallikka (insult) chalinib qoldilar. Maktabdan Moddiy  yordam olish uchun ariza yozdim, Adliya tasdiqladi, lekin buhgalter oylik to'lanadigan bazada bu xodimning familiyasi yo'q deb rad etibdi, bu vaziyatda qonunchilikda qanday yo'l tutiladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бухгалтернинг гаплари асоссиз.

Ходимларга моддий ёрдам мактабларда директор жамғармасидан берилади.

Моддий ёрдам олиш учун ходим шу ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлаши ва моддий ёрдам олиш учун асос бўладиган ҳолатлар содир бўлишининг ўзи етарли.

💁‍♂️ Шунга кўра моддий ёрдам олиш учун ариза мактаб раҳбарига ариза ёзиш керак.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори 33-бандига ўзгартириш кирилган.

Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:
•  ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;
•  ёки оғир касалликка чалинганда;
•  ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.


Қоиданинг мазмунига кўра ходим мактабда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган даврда юқоридаги ҳолатлар содир бўлса, директор жамғармасида маблағ етарли бўлган тақдирда ходим 2 лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам олишга ҳақли.

✅ Мана шу қоидага кўра ходим 1 календар йилида жами 2 лавозим маошигача моддий ёрдам олиши мумкин.

Бунда ходимга моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ қарори асосида директор буйруқ чиқаради.
Оғир касаллик – ўлим хавфи юқори бўлган ва инсоннинг кундалик фаолиятига ёки ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатадиган ёки уларга ғамхўрлик қилувчиларга ҳаддан ташқари қийинчилик келиб чиқарадиган, баъзан ногиронликка олиб келувчи соғлиқ ҳолати ҳисобланади.

❗️Бу масалада сиз бухгалтернинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ПЕНСИЯГА ҚЎШИЛАДИГАН УСТАМАЛАР

⚡️ Ким аслида қанча пенсия олиши керак ? Буни пенсияга қўшиладиган устамаларни хисоблаш орқали хам билиб олиш мумкин!

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 28-моддасига кўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади;

✅ I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

✅ II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;

✅ кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

✅ I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

✅ II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

✅ уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

✅ 1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;

✅ вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Миллий гвардиядаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.

✅ Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.

✅ ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

✅ театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (15-сонли БҲС) «Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари»ни тасдиқлаш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 22.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3532

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2024 йилдаги 441-сон қарори қабул қилинди.

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🇺🇿🥇Ўзбекистонлик ўқувчи қиз Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси (IDO)да олтин медаль олди

Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Райёна Иброҳимова Германиянинг Гёттинген шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасида (The Internationale Deutscholympiade — IDO) олтин медальни қўлга киритди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️КИМЛАР ФАРЗАНДИНИ УСТУНЛИК БИЛАН БОҒЧАГА ЖОЙЛАШТИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА ?

✅ Қонунчиликка кўра, қуйидаги тоифадаги болалар боғчага жойлаштирилишда бошқаларга қараганда устунликка эга бўлади.

❗️Улар👇

🟢 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

🟢 кўп болали оилаларнинг болалари;

🟢 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

🟢 “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

🟢 контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

🟢 талабалар ва педагогларнинг болалари;

🟢 акалари ёки опалари ушбу боғчанинг тарбияланувчилари бўлган болалар;

🟢 кўп тармоқли ихтисослаштирилган боғчалардан умумий турдаги боғчаларга ўтказилаётган соғайган болалар.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲОДИМЛАРГА ҚЎЛЛАНАДИГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО АСОСЛИ БЎЛИШИ КЕРАК

📃 Амалдаги Меҳнат кодексининг 301-моддасига асосан, 

➖ ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

⚡️ Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги тушунилади.

❗️Агар ходимнинг ўз меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун иш берувчи томонидан зарур шарт-шароитлар таъминланмаганлиги, форс-мажор ҳолатлари ва ҳоказоларда), ходимни интизомий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

МТТ тарбиячиларига (талаба-тарбиячи) қанча миқдорда ҳақ тўланади?

@Yurist_Xizmati 4617-савол:

Ассалому алейкум мени маълимотим тугаланмаган 3 курс олий, мен махсус боғчада 1 ставкада тарбиячи бўлиб ишлайман,иш соатим 10;30 соат,ота оналар билан шартномада 10 ярим соат деб тузилган ,лекин ҳисобчимиз 10 соатга иш ҳақи тўлайман,уставда шундай деди,бир йилдан ошди биз 10 ярим соат ишлаб келаяпмиз лекин 10 соатли иш ҳақи олаяпмиз, биз вазирлика ҳам чиқдик,ҳеч ким тўғри жавоб бермади,қайрга мурожат қилишимиз керак,сизга мен 23 июл куни мурожат ёздим олий маълимотлилар ойлигини жадвалида 3 қаторида тарбичси ойлик суммаси ошган нархи бор лекин шундай белги йўқлиги учун ҳисобчим тўламайман ошган ойликни деганини ташладим шуни жавобини тўлиқ жавоб бермагансиз,илтимос шуни ҳам нима учун қўйилмаган жавоб беринг

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 244-моддасида иш берувчи ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбурияти мустаҳкамланган.

☝️Мана шу қоидага кўра сизга меҳнат шартномасида ва бошқа локал норматив ҳужжатларда (лавозим йўриқномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари) белгиланган меҳнат мажбуриятларингизни бажарганлигингиз учун иш ҳақи тўланиши лозим.

✅ Шунга кўра, сизларга амалда ишлаган вақтингиз учун иш ҳақи тўланиши керак.

Бунда МК 319-моддасига биноан иш берувчи ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда унга етказилган зиённи қоплаши шарт.

Меҳнат кодексининг 560-моддасида бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой муддатда судга даъво қилиш мумкинлиги белгиланган.

Сиздаги ҳолатда ҳам иш ҳақи ундириш бошқа турдаги меҳнат низолари тоифасига кирганлиги туфайли, сиз ҳам фуқаролик судига иш ҳақи ундириш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим.

➡️ Иккинчи саволингизга келсак, янги қўшма қарорга кўра оширилган ставкада талаба-ходимларга ҳақ тўлаш фақат унда тўғридан тўғри кўрсатилганлар учун қўлланилади.

✅ Шунга кўра сизга ушбу илованинг 3-устунида кўрсатилган меёр бўйича ҳақ тўланади.

Чунки Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 255-сонли “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси лавозимининг малака талаблари белгиланган бўлиб, унга кўра:
👉 мактабгача таълим йўналиши бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот;
👉 бошқа йўналиш бўйича ўрта махсус маълумотлилар мактабгача таълим йўналишидаги касбий қайта тайёрлов курсини ўтаган бўлиши лозим;
👉 амалий иш стажи талаб қилинмайди.


☝️Мана шу қоидага мувофиқ тарбиячи лавозими учун ўрта махсус маълумот талаби қўйилган.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 5-январдаги 10-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низомга илова 3-бандига асосан тил ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, психологлар, олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари лавозимига олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар ишга қабул қилиниши мумкинлиги белгиланган.

✅ Шундай экан сизга 3-устундаги меёр бўйича ҳақ тўлаш шарт.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#xushxabar

2024/2025-o’quv yilida oliy ta’lim muassasalariga kirish imtihonlarida eng yaxshi natija qayd etgan TOP-10 maktablar ro’yxati e’lon qilindi

Jumladan:

Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi birinchi oʻrinda – 176,28 ball;
Hamid Olimjon va Zulfiya nomidagi ijod maktabi ikkinchi oʻrinda – 161,65 ball;
Toshkent shahridagi Temurbeklar maktabi — uchinchi o’rinda — 152,29 ball;
Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi toʻrtinchi oʻrinda – 151,87 ball;
Halima Xudoyberdiyeva nomidagi ijod maktabi beshinchi oʻrinda – 151,23 ball;
Qarshi shahar 1-son ixtisoslashtirilgan maktabi oltinchi oʻrinda – 150,61 ball;
Samarqand shahar 1-son ixtisoslashtirilgan maktabi yettinchi oʻrinda – 150,44 ball;
Abdulla Qodiriy nomidagi ijod maktabi sakkizinchi oʻrinda – 149,37 ball;
Isʼhoqxon Ibrat nomidagi ijod maktabi toʻqqizinchi oʻrinda – 148,71 ball;
Farg’ona viloyati chet tillarni o’qitishga ixtisoslashtirilgan davlat umumta’lim maktabi oʻninchi oʻrinda147,33 ball.

👉
Batafsil

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Сайловга пухта тайёрланиш, юрт тараққиётига дахлдор ва чуқур таҳлилларга асосланган ғоя ва таклифларни илгари суриш жуда муҳим. «Адолат» партияси ушбу муҳим сиёсий жараёнга бор куч-имкониятини ишга солиб, катта масъулият ва юксак умидлар билан қизғин тайёргарлик кўрмоқда — Робахон Махмудова

Бу йил бўлиб ўтадиган сайловлар олдинги сайловлардан фарқли равишда илк маротаба аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади.

Биз мазкур сиёсий жараёнда муносиб иштирок этиш баробарида халқимиз ва жамиятимиз ечимини кутаётган бир қатор йўналишларда муҳим ғоя ва таклифларимизни илгари суришни режа қилганмиз.

Адолатли жамият қуриш, фуқаролар манфаати ва ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш келгусида ҳам устувор мақсадларимиз қаторида бўлади.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Расман: Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#muftiy_minbari
🗣ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ФОЙДАЛИ ИЛМ ВА КАСБ-КОР ЭГАСИ  ҚИЛАЙЛИК!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Юридик университетга 67 балл олгандик, супер контракт асосида ўқиш имкони борми?

@Yurist_Xizmati 4616-савол:

Ассалому алейкум, юридик институтга 67 бал олгандик, супер контракт асосида укиш имкони борми? Илтимос канака вариант бор, маслахат беринг

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 20-бандига кўра кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда минимум баллни тўплай олмагани учун юриспруденсия соҳасида ўқиш учун базавий контрактнинг 50 баравари миқдорида супер контракт тўлаши лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Иш берувчи томонидан ходимни ишга олаётган вақтида қуйидаги тоифадаги ходимларга даслабки синов муддати берилмайди.

👉 ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

👉 захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

👉 давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

👉 тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

👉 ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

👉 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

👉 ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

👉 ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

МК-129-модда
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

«Умумий ўрта таълим мактабларида юритиладиган ўқув-педагогик ҳужжатларни мақбуллаштириш тўғрисида» мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 163-сонли буғруғи (17.05.2024 йил)
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАРНИ ТУНГИ ИШЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИШ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Мени 2-гуруҳ ногиронлигим бор. Мен ишлаб келаётган ташкилотда штатим билан боғлиқ муаммо бўлганлиги сабабли тунги сменада ишламоқчиман. Ташкилотимиз раҳбари эса Сизни гуруҳ ногиронлигингиз бўлганлиги сабабли тунги ишларга қўя олмайман, бу мумкин эмас деяпти. Қонунчилик бўйича раҳбаримни айтган гаплари тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ:
Раҳбарингизни гапи тўғри агарда Сизни ўзингиз тунги сменада ишлайвераман деб унга розилик бермаган бўлсангиз ва касаллик ҳолатингиз Сизни тунги вақтдаги бажарадиган ишингиз учун тўғри келмаса

📄 Меҳнат кодексининг 428-моддасига асосан, ногиронлиги бўлган ходимларни хизмат сафарига юборишга, тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ҳамда дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишга фақат уларнинг розилиги билан, агар ушбу ходимлар учун бундай ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади деб кўрсатилган.

✏️ Энди нима қилиш керак? Сиз агар тунги сменада ишлашни хоҳлаётган бўлсангиз тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясидан ушбу ҳодимнинг тунги сменада ишлаши унинг касаллик ҳолатига салбий таъсир қилмайди деган хулосани оласиз ва раҳбарингизни номига — мени тунги вақтдаги манашу вазифани бажарувчи ҳодим сифатида ишга ўтказишингизни сўрайман деган мазмундаги ариза ёзиб уни олдига борасизда, биринчи манашу ёзганларимизни унга кўрсатасиз ва қўлингиздаги хулоса хамда аризани унга топширасиз бўлди. Шу билан масалангиз ижобий ҳал бўлиши керак.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бу йил ОТМ'га киришнинг минимум баллари нечи?

@Yurist_Xizmati 4614-савол:

Savolim shundan iboratki. Abutiriyentlar bu yil qaysi qonunga asosan qanday taribda qabul qilinadi va bu yilgi minimum ótish bali nechiga teng?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу йилги энг минимум балл соҳаларга қараб турличани ташкил этади. Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди.

Жорий йилги, яъни 2024-2025 ўқув йили учун ўтиш баллари:
➖ соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл;
➖ бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл этиб белгиланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сонли БҲМС) «Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари»ни тасдиқлаш ҳақида. Ўзбекистан Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 23.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3533

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бир ойлик армияга боргандим, шунга таътилнинг ярмини беришлари тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4613-савол:

Assalomu alaykum yaxshimisiz Men Maktabda ishlayman shuyil 2024-1-aprelda muddatli harbiy xizmatni 1 oylik utab keldim  ish joyimdan xozirda menga mexnat taʼtili 28 kun berilopti aslida 56 bulishi kerak. Men bir oy harbiy xizmatni utaganimni mexnat taʼtilini yarimidan hisoblanadimi xozirda menga mexnat taʼtilini 28 kuniga pul tashlagan shu tuğrimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 227-моддасига асосан биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади.

Бунда биринчи иш йили айнан шу иш берувчи меҳнат шартномаси тузилган вақтдан бошлаб ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

Бунда Меҳнат кодексининг 218-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига биноан ўқитувчиларга 56 календар кунидан иборат таътил берилади ва таътилнинг 48 кунига таътил пули тўланади.

Энди қаранг! МК 226-моддасига кўра ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига ходим ҳақиқатда ишламаган, лекин меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ унинг иш ўрни (лавозими) сақланган вақт, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътили вақти, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа даврлари киради.

❗️Ушбу кодекс 282-моддасига кўра ходим ҳарбий мажбуриятларни бажараётганда иш берувчи уни ишдан иш жойини (лавозимини) ва ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда озод этиши шарт.

✅ Хулоса қиладиган бўлсак, сизнинг 1 ойлик ҳарбий хизматни ўташ даврингиз меҳнат таътили учун иш стажига қўшилади. Шунга асосан сизга меҳнат таътили ва таътил пули тўлиқ берилиши шарт.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!


✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра, фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 020 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал