tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

Ўқувчиси президент мактабига кирган ўқитувчига устама бериладими?

@Yurist_Xizmati 4309-савол:

Ассалому алайкум! 2023-2024 укув йилида шогирдим президент мактабига укишга кабул килинди. Мактаб маьмуряти устама бериши учун асос келтиринг деди. Мен канака хужжат такдим килаолишим мумкин. Устама белгилаши учун канакадир карор кабул килинганми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқувчингиз президент мактабига киргани учун устама берилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомнинг иловасида устама бериш учун 9та мезон қайд этилган.

❗️Ушбу мезонлар қаторида президент мактабига ўқишга кирган ўқувчи учун балл бериш мезони мавжуд эмас. шунга кўра сизга устама берилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Қишки таътил вақтида ўқитувчилар мактабга бормаса ҳам бўладими?

@Yurist_Xizmati 4307-савол:

Assalomu alaykum!Bir necha kundan keyin MMTBda qishki ta'til boshlanadi. Ta'til payti maktab rahbarlari va oʻqituvchilardan qanday ish tartibi talab qilinadi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Қишки таътил вақтида мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятларини бажаришади. Гарчи ўқитувчилар қишки таътил вақтида дарс ўтмаса-да педагогик юкламани бажаради.

Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғида мактаб ходимларининг (раҳбарлар ҳам, педагог ходимлар ҳам) лавозим мажбуриятлари белгиланган. Ушбу буйруққа кўра педагог ходимнинг мажбуриятлари фақат дарс бериш эмас, унда бир қатор бошқа мажбуриятлар ҳам бор.

❕Шунга кўра, таътил вақтида ўқитувчилар ўзларининг бошқа мажбуриятларини бажаради.

Қаранг! 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат (юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
👉 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;

👉 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.

✅ Юқоридаги қоидага кўра ўқитувчи тариф бўйича олган соатларига мутаносиб равишда педагогик юкламани бажариш учун мактабга келади ва белгиланган соатларни ишни бажаради.

❗️Шунинг учун унга МК 244-моддасига асосан иш ҳақи тўланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабларда синфхоналарга камера ўрнатиш учун ўқитувчилардан пул йиғиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4305-савол:

Salom. Maktab sinfga kamera o‘rnatish uchun o‘qituvchidan pul talab qilishi mumkinmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг ИВ бўлими мактабларнинг молия-хўжалик фаолиятига бағишланган.

Мазкур бўлимда мактабнинг молиявий маблағи давлат бюджети ва мактабнинг бошқа манбалардан ташкил топувчи ўз маблағлари ҳисобига шакллантирилиши белгиланган. Мактабнинг молиявий маблағлари унинг тўла ихтиёрида бўлиб, уни тақсимлаш ҳуқуқи Мактаб кенгашига тегишлидир.

Мактабнинг ўз маблағлари қуйидаги асосий манбалар ҳисобига шаклланиши мумкин:
•  мактабнинг хўжалик фаолиятидан, мактаб томонидан кўрсатилган пулли хизматлардан, мактаб биноси ва жиҳозларини ижарага беришдан олинган даромадлар;
•  давлат, ташкилотлар, ота-оналар ва бошқа фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари;
•  мактаб устахоналари, мактаб участкаси ва иссиқхоналари маҳсулотларини сотишдан тушган даромадлар.


☝️Мазкур қоиданинг мазмунидан кўриниб турибдики, мактаб фақат ихтиёрийлик асосида ота-оналар ва бошқа фуқаролар(ўқитувчилар ҳам шулар қаторига киради)дан пул маблағлари қабул қилишга ҳақли.

🚫 Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақида”ги наъмунавий низомнинг 31-бандига мувофиқ таълим муассасасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан Кенгаш аъзолари, таълим муассасаси раҳбари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

✅ Шунингдек, Мактаб ҳудудига камера Хавфсиз Мактаб дастури асосида мактаб ва вазирлик маблағлари ҳисобидан ўрнатиши мумкин.

❌ Юқоридаги қоидаларга кўра, ўқитувчилардан пул йиғиш мумкин эмас.

❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Қишки таътил вақтида мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларидан қандай иш тартиби талаб қилинади?

@Yurist_Xizmati 4303-савол:

Assalomu alaykum!Bir necha kundan keyin MMTBda qishki ta'til boshlanadi. Ta'til payti maktab rahbarlari va oʻqituvchilardan qanday ish tartibi talab qilinadi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Қишки таътил вақтида мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятларини бажаришади. Гарчи ўқитувчилар қишки таътил вақтида дарс ўтмаса-да педагогик юкламани бажаради.

Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғида мактаб ходимларининг (раҳбарлар ҳам, педагог ходимлар ҳам) лавозим мажбуриятлари белгиланган. Ушбу буйруққа кўра педагог ходимнинг мажбуриятлари фақат дарс бериш эмас, унда бир қатор бошқа мажбуриятлар ҳам бор.

❕Шунга кўра, таътил вақтида ўқитувчилар ўзларининг бошқа мажбуриятларини бажаради.

Қаранг! 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат (юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
👉 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;

👉 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.

✅ Юқоридаги қоидага кўра ўқитувчи тариф бўйича олган соатларига мутаносиб равишда педагогик юкламани бажариш учун мактабга келади ва белгиланган соатларни ишни бажаради.

❗️Шунинг учун унга МК 244-моддасига асосан иш ҳақи тўланади.

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 ®Yurist_Xizmati‌‌
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Pedagog xodimlarning oylik maoshi kechikishiga yana boshqa sabab borligi ma'lum bo'ldi

Biroz avval oylik maoshlarni to'lab berish kechikishi mumkinligi, bunga esa “UzASBO” axborot tizimida olib borilayotgan texnik ishlar sabab bo'layotgani haqida xabar bergandik.

Biz oylik maoshlarni o'z vaqtida to'lab berish uchun qanday ishlar olib borilayotganligini o'rganish maqsadida O‘zbekiston taʼlim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Respublika kengashi bilan muzokara o'tkazdik.

Ma'lum bo'lishicha, oylik maoshlar kechikishiga 1-dekabrdan ish haqi, pensiyalar va ijtimoiy nafaqalar 7 foizga oshirilishi munosabati bilan bir nechta vazirliklar bilan imzolanishi kerak bo'lgan qo'shma qarorning hozirgi kunda ham imzolanmaganligi sabab bo'lgan.

Hujjatni imzolash bo'yicha O‘zbekiston taʼlim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Respublika kengashi tomonidan dekabr oyi mobaynida Kambag'allikni qisqartirish va bandlik vazirligi mas’ul xodimi bilan muzokara olib borilgan.

Ushbu qo'shma qaror loyihasi yuzasidan Bandlik vazirligi fikr-mulohazalarini rasmiy xat orqali bayon qilgan. Ta’lim vazirliklari esa o‘z vaqtida hujjatni qayta ishlab chiqishgan va qo'shma qaror loyihasini Kambag'allikni qisqartirish va bandlik vazirligiga qayta kiritishgan.

Bandlik vazirligi tezroq ushbu hujjatni imzolashi, maktabgacha va maktab ta'limi tizimi xodimlari oshirilgan ish haqlarini olishlariga va pedagog xodimlarning mehnat huquqlari buzilishi oldi olinishiga xizmat qiladi – deya ta’kidlaydi O‘zbekiston taʼlim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Respublika kengashi bosh mutaxassisi L.Turikova.


❕Demak, hozir oylik maoshlarning kechikishiga ikkita sabab mavjud:

Birinchisi, “UzASBO” axborot tizimida kuzatilayotgan nosozliklar;

Ikkinchisi, bir nechta vazirliklar tomonidan pedagog xodimlarning lavozim maoshlari miqdorlarini tasdiqlash to'g'risidagi yangi qo'shma qarorning hali ham imzolanmaganligidir.

Hujjat tezroq imzolansa, maktabgacha va maktab ta'limi, madaniyat va sport muassasalari pedagog va rаhbаr xodimlarining bazaviy tarif stavkalari hamda tumаn (shahar) maktabgacha va maktab ta'limi bo'limlari xodimlarining maoshlari o'z vaqtida to'lab berilishiga erishiladi.

/xalqtaliminfo
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#бахтсиз_ходиса #Н-1

🏓Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида"ги Низомда қуйидагилар белгиланган.

♾Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида 1 кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилади.

✔️Иш берувчи текшириш тугаганидан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги Н-1 шаклидаги далолатномани бериши керак.

😵‍💫Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир.

🔔Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунидан норози бўлса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс корхона касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига мурожаат қилади.

🕐Касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи 10 кун муддат ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиқади, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари, меҳнат хавфсизлиги андозалари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#амалдаги #меҳнат_кодекси

"Меҳнат кодекси"да Байрам (ишланмайдиган) кунлари ишга жалб этишнинг чекланиши тўғрисида қуйидагилар белгиланган:

Байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади.

Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга (узлуксиз ишлайдиган корхоналар, объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш кабиларга) кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари бажарилган ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Mehnat huquqi kafedrasi dotsenti v.b., yuridik fanlar bo'yicha falsafa doktori (PhD) Raximov Miryoqub Aktamovich tomonidan Mehnat kodeksi moddalari yuzasidan ochiq ma'ruza olib borilmoqda:
1) Mehnat kodeksining 1-33-moddalari tahlili
2) Mehnat kodeksining 34-47-moddalari tahlili
3) Mehnat kodeksining 48-59-moddalari tahlili
4) Mehnat kodeksining 60-79-moddalari tahlili
5) Mehnat kodeksining 80-93-moddalari tahlili
6) Mehnat kodeksining 94-102-moddalari tahlili
7) Mehnat kodeksining 103-112-moddalari tahlili
8) Mehnat kodeksining 113-117-moddalari tahlili
9) Mehnat kodeksining 118-128-moddalari tahlili
10) Mehnat kodeksining 129-132-moddalari tahlili
11) Mehnat kodeksining 133-144-moddalari tahlili
12) Mehnat kodeksining 145-150-moddalari tahlili
13) Mehnat kodeksining 151-154-moddalari tahlili
14) Mehnat kodeksining 155-160-moddalari tahlili
15) Mehnat kodeksining 161-167-moddalari tahlili
16) Mehnat kodeksining 168-170-moddalari tahlili
17) Mehnat kodeksining 171-174-moddalari tahlili
18) Mehnat kodeksining 175-180-moddalari tahlili
19) Mehnat kodeksining 181-190-moddalari tahlili
20) Mehnat kodeksining 191-200-moddalari tahlili
21) Mehnat kodeksining 201-212-moddalari tahlili
22) Mehnat kodeksining 213-223-moddalari tahlili
23) Mehnat kodeksining 224-235-moddalari tahlili
24) Mehnat kodeksining 236-242-moddalari tahlili
25) Mehnat kodeksining 243-249-moddalari tahlili
26) Mehnat kodeksining 250-257-moddalari tahlili
27) Mehnat kodeksining 258-268-moddalari tahlili
28) Mehnat kodeksining 269-278-moddalari tahlili
29) Mehnat kodeksining 279-284-moddalari tahlili
30) Mehnat kodeksining 285-294-moddalari tahlili
31) Mehnat kodeksining 295-301-moddalari tahlili
32) Mehnat kodeksining 302-311-moddalari tahlili
33) Mehnat kodeksining 312-315-moddalari tahlili
34) Mehnat kodeksining 316-324-moddalari tahlili
35) Mehnat kodeksining 325-330-moddalari tahlili
36) Mehnat kodeksining 331-336-moddalari tahlili
37) Mehnat kodeksining 337-343-moddalari tahlili
38) Mehnat kodeksining 344-350-moddalari tahlili
39) Mehnat kodeksining 351-359-moddalari tahlili
40) Mehnat kodeksining 360-366-moddalari tahlili
41) Mehnat kodeksining 367-372-moddalari tahlili
42) Mehnat kodeksining 373-382-moddalari tahlili
43) Mehnat kodeksining 383-387-moddalari tahlili
44) Mehnat kodeksining 388-391-moddalari tahlili
45) Mehnat kodeksining 392-399-moddalari tahlili
46) Mehnat kodeksining 400-405-moddalari tahlili
47) Mehnat kodeksining 406-410-moddalari tahlili
48) Mehnat kodeksining 411-416-moddalari tahlili
49) Mehnat kodeksining 417-422-moddalari tahlili
50) Mehnat kodeksining 423-431-moddalari tahlili
51) Mehnat kodeksining 432-436-moddalari tahlili
52) Mehnat kodeksining 437-442-moddalari tahlili
53) Mehnat kodeksining 443-449-moddalari tahlili
54) Mehnat kodeksining 450-455-moddalari tahlili
55) Mehnat kodeksining 456-459-moddalari tahlili
56) Mehnat kodeksining 460-464-moddalari tahlili
57) Mehnat kodeksining 465-472-moddalari tahlili

/channel/mehnathuquqi

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

qonunbilan  ⚠️ Hurmatli ish beruvchilar! Hali ham ta’tillar jadvalini tasdiqlamadingizmi? Ixtiyoringizda bor-yo’g’i 1kun (2 29 - dekabr) qoldi.

⚠️ Aks holda, MJTK 49-moddasiga koʼra, mansabdor shaxs tomonidan mehnat va mehnatni muhofaza qilish toʼgʼrisidagi qonunchilikni buzish, bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravaridan 10 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʼladi. Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʼllanilganidan keyin bir yil davomida takroran sodir etilgan boʼlsa, bundan bila turib gʼayriqonuniy ishdan boʼshatish mustasno, bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravaridan 15 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʼladi.

❗️MK 228-moddasi 2-qismiga ko’ra, ta’tillar jadvali kalendar yil boshlanguniga qadar ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi qo‘mitasi bilan kelishuvga ko‘ra tasdiqlanadi.

❗️Mulkchilik shaklidan qat’i nazar barcha tashkilotlarda ta’tillar jadvali bo’lishi shart.  ❌ Bundan mustasno, mikrofirmalar. MK 505-moddasiga ko’ra, ish beruvchi bo‘lgan mikrofirma ichki hujjatlarni (ichki mehnat tartibi qoidalarini, mehnatga haq to‘lash to‘g‘risidagi nizomni, mukofotlash haqidagi nizomni, smenalar jadvalini va boshqalarni) qabul qilishdan to‘liq yoki qisman voz kechishga haqli.

❗️Bundan tashqari, MK 509-moddasiga ko’ra, ish rejimi, dam olish kunlarini va yillik mehnat ta’tillarini berish tartibi xodim bilan yakka tartibdagi tadbirkor o‘rtasidagi kelishuvga ko‘ra belgilanadi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Байрам арафасида интизомий жазоларни олиб ташланг.

МК 299-моддасига кўра интизомий жазоси амалда бўлган ходимга Янги йил байрами мукофоти берилмайди.

Мукофот беришнинг йўли борми? Бор албатта.

Бунинг учун МК 315-моддасидан келиб чиқиб, ходимга қўлланилган интизомий жазо муддатидан олдин олиб ташланиши керак. Ана шунда, ходимга байрам мукофоти ва бошқа рағбатлантириш тўловлари тўланиши мумкин.

Юқорида 👆интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш ҳақида буйруқ намунаси берилмоқда.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ХОДИМ 1 ХАФТА ҲЕЧ НАРСА ҚИЛМАГАН, ЭНДИ ШУ 1 ХАФТАГА ҲАМ ИШ ҲАҚИ БЕРИШИМИЗНИ СЎРАЯПТИ.

САВОЛ.

Ходим ўзига юклатилган вазифаларни бажармади, ҳисоблаганимизда 1 хафта ишда ўтирган, лекин бу бир хафта ичида бирорта иш билан шуғулланмаган. Бу вақтга иш ҳақи тўламаймиз десак, ходим компьютерим бузилиб қолган эди, шунинг учун ҳеч нарса қилолмадим, бунда менинг айбим йўқку, иш ҳақи тўлашларинг керак деяпти. Шу тўғрими?

ЖАВОБ.

Тўғри, МКнинг 266-моддасига кўра, иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланиши лозим.

Лекин, сиз айтган вазиятда ходимнинг 1 хафта давомида бекор қолганида иш берувчининг айби борми ёки йўқми, шуни аниқлаб олиш керак.

Чунки, МКнинг 266-моддаси 4-қисмида мана бундай қоида бор: асбоб-ускунанинг бузилиши ва ходим томонидан ўз меҳнат вазифаларини бажаришни давом эттиришни имконсиз қиладиган бошқа сабаблар юзага келтирган бекор туриб қолинган вақт бошланганлиги ҳақида ходим дарҳол ўзининг бевосита раҳбарига, иш берувчининг бошқа вакилига хабар бериши шарт.

Яъни, агар компьютер воситаси бузилганлиги ҳақида ходим ҳеч кимга хабар бермаган ва айнан шу сабабли иш берувчи (ёки ходимнинг раҳбари) ходимнинг бекор қолганидан хабари бўлмаган бўлса, бунда айб ходимнинг ўзида бўлиб чиқади.

Бундай ҳолатларда МК 266-модданинг 3-қисмига мувофиқ ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди.

®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#qonunbilan  ⚠️ Hurmatli ish beruvchilar! Hali ham ta’tillar jadvalini tasdiqlamadingizmi? Ixtiyoringizda bor-yo’g’i 3 kun (27, 28, 29 - dekabr) qoldi.

⚠️ Aks holda, MJTK 49-moddasiga koʼra, mansabdor shaxs tomonidan mehnat va mehnatni muhofaza qilish toʼgʼrisidagi qonunchilikni buzish, bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravaridan 10 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʼladi. Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʼllanilganidan keyin bir yil davomida takroran sodir etilgan boʼlsa, bundan bila turib gʼayriqonuniy ishdan boʼshatish mustasno, bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravaridan 15 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʼladi.

❗️MK 228-moddasi 2-qismiga ko’ra, ta’tillar jadvali kalendar yil boshlanguniga qadar ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi qo‘mitasi bilan kelishuvga ko‘ra tasdiqlanadi.

❗️Mulkchilik shaklidan qat’i nazar barcha tashkilotlarda ta’tillar jadvali bo’lishi shart.  ❌ Bundan mustasno, mikrofirmalar. MK 505-moddasiga ko’ra, ish beruvchi bo‘lgan mikrofirma ichki hujjatlarni (ichki mehnat tartibi qoidalarini, mehnatga haq to‘lash to‘g‘risidagi nizomni, mukofotlash haqidagi nizomni, smenalar jadvalini va boshqalarni) qabul qilishdan to‘liq yoki qisman voz kechishga haqli.

❗️Bundan tashqari, MK 509-moddasiga ko’ra, ish rejimi, dam olish kunlarini va yillik mehnat ta’tillarini berish tartibi xodim bilan yakka tartibdagi tadbirkor o‘rtasidagi kelishuvga ko‘ra belgilanadi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Тегишли маълумоти ва касб тайёргарлиги бўлмаганларга педагог сифатида ишлаш тақиқланади

Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

Қарор лойиҳасида педагог ходимлар тоифаси, лавозимлари танлов бўйича эгалланадиган педагог ходимлар ва танлов қатнашчиларига қўйиладиган малака талаблари танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби, шартлари ва муддати, меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш, ўзгартириш ва тўхтатиш тартиби ҳамда vacancy.edu.uz платформаси орқали аризалар топшириш схемалари тасдиқланмоқда.

❌ Қуйидаги шахсларга педагог сифатида фаолият олиб бориш тақиқланади:

🚫 тегишли маълумоти ва касб тайёргарлиги бўлмаган;

🚫 суднинг қарорига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган;

🚫 суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган;

🚫 психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган;

🚫 педагоглик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган.

✅ Мазкур банднинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида келтириб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганда педагог сифатида фаолият олиб боришига рухсат берилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Сўрангжавобберамиз
Турмуш ўртоғим 6 ой ишлаб «декрет»га чиқди: «декрет пули» қандай ҳисоблаб берилади?..

❓ Меҳнат таътилига чиққан эдим. Меҳнат дафтарчамга ишга кирганим ёзилган, бироқ меҳнат таътилига чиқганимдан сўнг анча йил ўтиб борсам,  «турдавой»имга ёзиб беришмади. Қандай йўл тутсам бўлади?

❓ Бир ташкилотда 5 йил иш стажим бор. Қисқариш сабабли ишдан бўшадим. Орадан 2 йил ўтиб яна қайта иш жойимга тикландим. Иш ҳақимга аввалги ишлаган даврим қўшиб ҳисобланадими?

❓ Мен  6 сенябрдан меҳнат таътилига чиқдим. Ойнинг 15-санасида меҳнат таътилим пулини ташлаб берилиши керак эди, аммо кечиктирилди. Менга кечиктирилган меҳнат таътили пули учун пения тўлаб бериладими?

❓ Турмуш ўртоғим 6 ой ишлаб «декрет»га чиқди. «Декрет пули» қандай ҳисоблаб берилади?


Жавоблар 👉 https://xabar.uz/46a9

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Yangi yil bayramida o‘zbekistonliklar necha kun dam olishadi?

Joriy yilgi Yangi yil bayramida ish haftasining davomiyligidan qatʼi nazar barcha xodimlar quyidagi kunlarda ketma-ket 4 kun dam olishadi:

30-dekabr — shanba;
31-dekabr — yakshanba;
1-yanvar — dushanba;
2-yanvar — seshanba.

Izoh:

✅ 30-dekabr — shanba (Prezidentning o‘tgan yilgi farmoni asosida 6 kunlik ish haftasidagi xodimlar uchun dam olish kuni);

✅ 31-dekabr — yakshanba (umumiy dam olish kuni);

✅ 1-yanvar — dushanba (Yangi yil bayrami);

✅ 2-yanvar — seshanba (6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklar uchun 6-yanvar – shanba kunidan ko‘chirilgan dam olish kuni).

29-dekabr (juma) va 3-yanvar (chorshanba) kunlari ISH KUNI bo‘ladi.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Қандай ҳолатлатларда ўқитувчиларга соатбай дарс берилади?

@Yurist_Xizmati 4308-савол:

Ассалому алейкум. Соатбай дарс ўтиш қоидалари, нормалари ва уни расмийлаштириш қайси норматив ҳужжатларда назарда тутилган? Штатдаги ўқитувчилар соатбай дарс ўтиши қандай расмийлаштирилади ва қайси модда ёки қарорлар асосида? Таклиф қилинган соатбай ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси тузиладими? Соатбай дарснинг йиллик нормаси неча соатни ташкил қилади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом 12-бандига мувофиқ педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:

👉 кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;

👉 бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда;

👉 ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.

Мана шу ҳолатларда мактабдаги дарслар ўқитувчиларга соатбай дарс бириктирилиши мумкин.

Бунда мактабдаги асосий меҳнат шартномаси билан ишлайдиган ходимларга дарс директор буйруғи асосида бириктирилади. Буйруқ чиқаришга Меҳнат кодекси 116-моддаси ҳамда юқоридаги қарор асос бўлади.

Агар ўқитувчи ташқи ўриндош бўлса, унда биринчи навбатда ташқи ўриндошлик асосида меҳнат шартномаси тузилади. Бунда Меҳнат кодексининг 435-моддаси асосида шартнома расмийлаштирилади ва МК 127-моддаси билан буйруқ чиқарилади.

💁‍♂ Соатбайларга ҳақ тўлашда эса, Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ДХШ АСОСИДА БОҒЧА ОЧИШ

@Yurist_Xizmati 4306-савол:

MenDXSH asosida bog‘cha ochmoqchi edim. Buning uchun birovning bo‘sh turgan chala bitgan noturar joyini sotib olmoqchimam. Davlat sherigimdan qanday yordam bo‘ladi sotib olishga

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган бўлиб, давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлигини тартибга солади.

Юқоридаги Қонуннинг 38-моддасига мувофиқ, давлат хусусий шерикка берилиши мумкин бўлган бир қанча имтиёзлар назарда тутилган.

Президентнинг 05.04.2018 йилдаги ПҚ-3651-сон қарори қабул қилинган бўлиб, Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантиришни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади. Мазкур қарорнинг 1-бандида бир қанча имтиёзлар назарда тутилган.

Жумладан:

👉 жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини, шу жумладан фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бўш турган ер участкаларини нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини қуриш учун бепул асосда ижарага бериш;

👉 мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари обектларини қуриш учун доимий фойдаланишдаги ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш;

👉 консессия асосида реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш;

👉 бўш ётган давлат мулки обектларини, шу жумладан фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини “нол” харид қийматида сотиш;

👉 тўлиқ бутланмай қолган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмаётган хоналари ёки корпусларини узоқ муддатли бепул мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга топшириш;

👉 хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва молиявий таъминлаш;

👉 оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва методик таъминлаш;

👉 оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш.

✅ Шундай экан сиз МТТ учун ер масаласида фақатгина Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини қуриш учун ер участкаларини бепул асосда ижарага тақдим этилиш;

✅ Давлат мулки бўлган бўш турган обектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиниши;

✅ Бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмайдиган биноларини (корпусларини) узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказилиши;

✅ Ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудидаги ер участкаларини ижарага бепул берилиши;

✅ Мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари обектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этилиши мумкин.

🙅‍♂ Шундай экан юқоридаги нормативда хусусий шахслардаги бинони ижарага ёки сотиб олишга ҳеч қандай имтиёз мавжуд эмас.

❗️Сиз фақатгина санаб ўтилган давлат мулкларидан имтиёзли асосда ер учаскатаси ёки бинони фойдаланишга олишингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракати учун ким жавобгар ҳисобланади?

Амалиётда ўқувчи таътилда бўлган вақтда ёҳуд у хоҳ дарс вақтида бўлсин, хоҳ дарсдан ташқари, ёки ўқувчи мактаб ҳудудида ёки ота-онасининг қарамоғида бўлган вақтда бирор бир ҳуқуқбузарлик қилса, синф раҳбари дарров синф раҳбарликдан олинган ва ҳаттоки ишдан бўшатилган ҳолатлар кам кузатилган.

Аслида бу мутлақо нотўғри амалиёт.

🙅‍♂ Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари жавобгар булмайди.

Агар ўқитувчи содир этган ҳуқуқбузарликка ўқитувчи ёки синф раҳбар ундаган (мажбур қилган) ёки унга ҳайрихоҳлик қилган ҳолатдан ташқари ўқувчининг ҳаракатлари учун жавоб бериши нотўғри.

1⃣ Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:

👉 ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;

👉 ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.

2⃣ Иккинчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасида синф раҳбарининг мажбуриятлари қайд этилган. Лекин улар орасида юқоридаги ҳолатга мос келадиган бирорда мажбурият йўқ.

3⃣ Учинчидан, Оила кодексининг 7З-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шартлиги қайд этилган.

💁‍♂ Бунда ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.

❗️Юқоридаги қоидаларга кўра, 4-ноябрдан бошланадиган таътилда ўқитувчиларни ёки синф раҳбарларни ўқувчиларнинг ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликка тортманг ҳурматли раҳбарлар.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Касаллик варақалари бўйича муҳим маълумот.

Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли фармони 9-бандига асосан:

➖2024 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш мумкин эмас.


Бундай ҳужжатларни бериш ва расмийлаштириш 2024 йил 1 январдан тегишли тиббиёт муассасалари томонидан электрон шаклда амалга оширилиши лозим.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Диққат #Расман

⚡Педагог кадрларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тўғрисидаги қарор тасдиқланди


Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон (29.12.2023 йил) қарори тасдиқланди.

БАТАФСИЛ👈🏻👈🏻👈🏻

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Сарҳисоб-2023: Ўзбекистон Касаба уюшмалари фаолияти
#1jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Кадровик

Ҳар йилги қўшимча татиллар кимларга берилади
?

Таътиллар масаласи кадровиклар ишидаги энг мураккаб бўлган ишлардан бири ҳисобланади. Мазкур постда ҳар йилги қўшимча таътиллар ва уларга ҳақ тўлаш масалаларига тўхталамиз.

Меҳнат кодексида 4 ҳолатда қўшимча таътиллар берилиши назарда тутилган.

1. Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга. МК-481-модда
2. Ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга. МК-483-модда
3. Ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга. МК-220-модда
4. Қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда
берилади.

Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан  ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий
энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.

Қўшимча савол туғилиши табий яъни агар ходим қўшимча таътил бериладиган тоифанинг иккитасига тушса, бунда таътил бериш қандай бўлади деган мазмунда. Масалан ходимнинг асосий йиллик таътили 21 кунни ташкил қилса, у ташкилотда 10 йилдан буён ишлаётган бўлса ва жамоа шартномасида қўшимда 5 кун таътил берилиши назарда тутилган бўлса, ходимга меҳнат таътили қандай ҳисобланади?

Асососий йиллик таътил 21 кун + МК-220-моддасибилан 10 йил ишлагани учун 4 кун + жамоа шартномасида назарда тутилган қўшимча таътил 5 кун жами  30 кун таътил ҳисобланади.

Шуни ёддан чиқармаслик керакки, таътилнинг умумий куни 56 календар кундан ўтиб кетмаслиги керак. МК 222-моддаси 2-қисмига кўра, барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

savolimbor? Intizomiy jazosi bor xodimga bayram uchun mukofot bersa bo'ladimi?

Assalomu alaykum, MK 299-moddasida intizomiy jazoning amal qilish muddati ichida xodimga nisbatan rag‘batlantirish choralari, shu jumladan mehnatga haq to‘lash tizimiga kirmaydigan va mehnat natijalariga asoslanmagan mukofotlar ham (bayramlar, shu jumladan kasb bayramlari, yubileylar munosabati bilan va hokazolar) qo‘llanilmaydi.

Agar  mukofot mehnatga haq to’lash tizimiga kirsachi, intizomiy jazosi bor xodimga  bayram mukofotini bersak bo’ladimi?  Shunga ikkilanib qoldik, iltimos, Muhammadamin aka MK 299-moddasi 5-qismini tushuntirib bersangiz.

mehnathuquqi javobi  📤:

👉 MK 249-moddasiga ko’ra, mehnatga haq to‘lash tizimi xodimlar ish haqi miqdorining mehnatning miqdori va sifatiga, ularning shaxsiy va jamoaviy natijalariga bog‘liqligini belgilash usulidir.

👉 Bundan tashqari, MK 252-moddasi 2-qismiga ko’ra, mehnatga haq to‘lash tizimida nazarda tutilgan mukofot xodimni oldindan belgilangan ko‘rsatkichlar va shartlarga erishishga undash maqsadida ish haqining tarkibiga kiritilgan hamda xodimga asosiy maoshidan (tarif stavkasidan) tashqari to‘lanadigan pul mukofotidir.

👉 Shuningdek, MK 252-moddasi 3-qismiga ko’ra, mehnatga haq to‘lash tizimida nazarda tutilmagan rag‘batlantiruvchi mukofot bir marta beriladigan xususiyatga ega bo‘lgan hamda ish beruvchining qaroriga ko‘ra xodimning oldindan belgilangan ko‘rsatkichlar va shartlarga erishganligi uchun emas, balki muayyan voqealar (yubileylar, bayram sanalari va boshqalar) yuz berganligi yoki xodim tomonidan muayyan harakatlar amalga oshirilganligi (ish beruvchining alohida muhim topshirig‘ini bajarish, ratsionalizatorlik taklifini kiritish va boshqalar) munosabati bilan to‘lanadigan pul mukofotidir.

❌ Demak, yuqoridagilardan xulosa qilsak, bayram sanalari bilan beriladigan mukofotlar mehnatga haq to‘lash tizimiga kirmaydi va mehnat natijalariga asoslanmaydi. Shuning uchun ham, intizomiy jazo amal qilayotgan xodimga bayram mukofoti berilmaydi.

✅  Agar xodimga bayram mukofoti bermoqchi bo'lsangiz, u holda intizomiy jazoni olib tashlang. MK 315-moddasi 3-qismiga ko'ra, ish beruvchi intizomiy jazoni istalgan vaqtda olib tashlashga haqli. Intizomiy jazoni muddatidan oldin olib tashlash ish beruvchining buyrug‘i bilan rasmiylashtiriladi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Ассалому алайкум. Хайфсанни олиб ташлаш буйича рахбарга 3 марта илтимоснома киритдим, касаба уюшмамиз хам киритди. Рахбар эса рад этяпти. Шу тугрими?

Asos: 315-modda

mehnathuquqi audio javobi 📤:  🎧
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#билиш_фойдали

Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.

🔔Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган:

👉ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари;

👉мавсумий ходимлар;

👉вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар;

👉микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари;

👉якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган;

👉уй ишчилари;

👉қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимлар.

✔️Огоҳлантириш муддатининг ўтиши иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси олинганидан сўнг кейинги кунда бошланади.

🏓Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик

Ҳар йилги қўшимча татиллар кимларга берилади
?

Таътиллар масаласи кадровиклар ишидаги энг мураккаб бўлган ишлардан бири ҳисобланади. Мазкур постда ҳар йилги қўшимча таътиллар ва уларга ҳақ тўлаш масалаларига тўхталамиз.

Меҳнат кодексида 4 ҳолатда қўшимча таътиллар берилиши назарда тутилган.

1. Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга. МК-481-модда
2. Ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга. МК-483-модда
3. Ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга. МК-220-модда
4. Қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда
берилади.

Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан  ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий
энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.

Қўшимча савол туғилиши табий яъни агар ходим қўшимча таътил бериладиган тоифанинг иккитасига тушса, бунда таътил бериш қандай бўлади деган мазмунда. Масалан ходимнинг асосий йиллик таътили 21 кунни ташкил қилса, у ташкилотда 10 йилдан буён ишлаётган бўлса ва жамоа шартномасида қўшимда 5 кун таътил берилиши назарда тутилган бўлса, ходимга меҳнат таътили қандай ҳисобланади?

Асососий йиллик таътил 21 кун + МК-220-моддасибилан 10 йил ишлагани учун 4 кун + жамоа шартномасида назарда тутилган қўшимча таътил 5 кун жами  30 кун таътил ҳисобланади.

Шуни ёддан чиқармаслик керакки, таътилнинг умумий куни 56 календар кундан ўтиб кетмаслиги керак. МК 222-моддаси 2-қисмига кўра, барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Жамоа шартномаси қандай ҳужжат? Унда нималар акс этиши керак?

💬Ушбу саволга Касаба уюшмалари Федерациясининг бўлим мудири Маҳмуджон ИСАЕВ жавоб беради:

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1002

Каналга уланинг:
®ishonchuz_official
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#билиш_фойдали

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги "Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига биноан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси тасдиқланган.

Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган энг кам миқдорига кўпайтириш орқали аниқланади.

Тариф сеткалари алоҳида қонун ҳужжатларига асосан ўзгартирилиши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Суд ишга тиклаш ишларида касаба уюшмаси қўмитаси қарорини муҳокама қилиши нотўғрими?
Баъзида ишга тиклаш судларида касаба уюшмаси қўмитасининг ходимни бўшатишга розилик бериш ҳақидаги қарорларига уларни қабул қилиш тартибига риоя қилинмаганлигини айтиб эътироз билдирамиз. Шунда иш берувчи томони “иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятига аралашмайди, шундай экан, касаба уюшмаси қўмитаси қарори тўғри-нотўғрилиги буйруққа таъсир қилмайди” деб қарши фикр айтади.

Хўш, аслида бу фикрларнинг қайси бири тўғри? Суд ишга тиклаш ишларида касаба уюшмаси қўмитаси қарорининг тўғри-нотўғри эканлигига ҳам баҳо берадими? Агар касаба уюшмаси қарорини қабул қилишда қоидабузарлик аниқланса, ходим ишга тикланадими?

Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 26-сон қарори 26-бандида шундай қоида бор:

Судларнинг эътибори ходимни ишдан бўшатиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишнинг тартибига кириши сабабли, ишга тиклаш низосини куриб чиқишда касаба уюшмаси қўмитасининг қарори белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда қабул қилинган-қилинмаганлиги ҳолатига иш юзасидан барча далиллар йиғиндиси асосида суд томонидан баҳо берилишига қаратилсин.

Мазкур кўрсатмаларга биноан судлар ходимни ишга тиклаш ишларини кўриш давомида касаба уюшмаси қўмитасининг ишдан бўшатишга розилик бериш ҳақидаги қарори тўғри-нотўғрилигига ҳам баҳо бериши керак.

Масалан, бир тумандаги умумтаълим мактабидаги касаба уюшмаси қўмитаси ходимни иш берувчи ташаббусига кўра ишдан бўшатишга розилик бериш ҳақида қарор чиқарган ва иш берувчи ходимни ишдан бўшатган. Бироқ, қўмита йиғилишидан олдин ходим ушбу йиғилишга таклиф ҳам қилинмаган, унга хабарнома ҳам юборилмаган.

Ваҳоланки, Касаба уюшмалари федерацияси Ижроия қўмитасининг 2023 йил 23 майдаги 9-5-сонли қарори билан тасдиқланган “Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби” 11-бандида ходимни касаба уюшмаси йиғилишида иштирок этиши учун унга ёзма хабарнома юборилиши шартлиги белгиланган.  

Демак, бундай вазиятда ишга тиклаш низосини кўраётган суд 26-сонли Пленум қарорига таянган ҳолда Касаба уюшма қўмитаси қарорини қабул қилишда юқоридаги тартиб бузилган деган ҳулосага келиши ва якунда ходимни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқариши мумкин.

P/S: Бу постни "кадровиклар", юристлар ва "профсоюз" ака-опаларга юбориб қўямиз.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолда меҳнат таътили берилганда, ходим ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини чақириб олишга ҳақлими?

Дўстлар, ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилиш ҳақида ариза берганидан сўнг, ушбу аризасини МК 160-модданинг 1-қисмида кўрсатилган огоҳлантириш муддати ичида, ёки қисқартирилган огоҳлантириш муддати ичида чақириб олиши мумкин.

Яъни, ходим иш берувчига ишдан бўшаш ҳақида 14 календарь кун олдин ўз ташаббусига кўра ариза берди ва иш берувчи бу ходимни 14 кундан сўнг ишдан бўшатади. Бироқ, ходим ана шу охирги 14-куннинг охирги соати тугагунича берган аризасини чақириш ҳақида қайта ариза берса, ходимни ишдан бўшатиб бўлмайди (МК 160-моддаси 6-қисми).

Қаранг, бизда кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда меҳнат таътили бериш деган амалиёт ҳам бор. Кўпчилик буни русчадаги “отпуск с последующим увольнением” сўзларидан билади.

Бу амалиёт эски таҳрирдаги МКнинг 152-моддаси, янги МКнинг 235-моддасидаги қоидалар билан тартибга солинган.

Айни пайтда МК 235-моддаси талабларига кўра ходимга унинг ташаббусига кўра кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда ҳар йилги меҳнат таътили бериш мумкин. Ва бунда буйруқ чиқариш учун меҳнат таътилига оид тегишли моддалардан ташқари, МК 160 ва 235-моддалари ҳам асос қилиб олинади. Буйруқ “ходимга меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда ҳар йилги меҳнат таътили бериш тўғрисида” деб номланади. Битта буйруқда ҳам меҳнат таътили бериш, ҳам ишдан бўшатиш муносабати акс этади. Бундай ҳолатларда меҳнат таътилининг охирги куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун ҳисобланади (МК 235-моддаси 3-қисми).

Мана энди асосий саволга келдик. Ходимга унинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда меҳнат таътили берилди дейлик. Бундай ҳолатларда ходим ана шу таътилдан фойдаланиш даврида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризасини чақириб олиш мумкинми?

Эътибор беринг, МК 235-моддасининг 4-қисмида шундай дейилган: "ходимнинг ташаббусига кўра кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда ҳар йилги меҳнат таътилини бериш чоғида ушбу ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини ўзининг меҳнат таътили бошланадиган кунга қадар чақириб олиш ҳуқуқига эга".

Яъни, бундай ҳолатларда ходим аризасининг меҳнат шартномасини бекор қилиш қисмини агар меҳнат таътили бошланиб бўлган бўлса, чақириб олиш ҳуқуқига эга эмас.

Масалан, ходимнинг аризасига асосан 25 декабрь куни буйруқ чиқарилиб, 28 декабрдан меҳнат таътили бериш ва таътил якунида меҳнат шартномасини бекор қилиш белгиланди. Таътил бошланиш куни 28 декабрь.

Демак, бу мисол бўйича ходим аризасининг меҳнат шартномасини бекор қилиш қисмини чақириб олишга фақат 28 декабргача ҳақли холос.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал