Intizomiy jazosi bor xodimga bayram uchun mukofot bersa bo'ladimi?
Intizomiy jazoning amal qilish muddati ichida xodimga nisbatan rag‘batlantirish choralari, shu jumladan mehnatga haq to‘lash tizimiga kirmaydigan va mehnat natijalariga asoslanmagan mukofotlar ham (bayramlar, shu jumladan kasb bayramlari, yubileylar munosabati bilan va hokazolar) qo‘llanilmaydi.
Bayram sanalari bilan beriladigan mukofotlar mehnatga haq to‘lash tizimiga kirmaydi va mehnat natijalariga asoslanmaydi.
❗️Hurmatli ish beruvchilar xodimingizni bayram kunlari taqdirlamoqchi bo’lsangiz, MK 315-moddasi 3-qismiga ko'ra, intizomiy jazoni istalgan vaqtda olib tashlashga haqli ekanligingizni eslatib o’tamiz!
Intizomiy jazoning amal qilish muddati u qo‘llanilgan kundan e’tiboran 1 yildan oshmasligi kerak.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Қуйидагиларга интизомий жазо берилиши мумкин эмас:
➖касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;
➖ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;
➖ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилигисиз.
✅Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахслар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган ҳолда йўл қўйилади, ташкилот касаба уюшмаси органининг раиси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса бундан ташқари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг шундай розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.
“Касаба уюшмалари тўғрисида” Қонуннинг 15-моддаси.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабларда мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолияти ривожлантирилиши бўйича ПҚ-391-сон Президент қарори имзоланди
«Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.11.2024 йилдаги ПҚ-391-сон
Қарорга кўра:
мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш;
ўқитувчилар малакасини оширишнинг янги тартибини жорий этиш;
ўқитувчиларга малака тоифасини бериш механизмини қайта кўриб чиқиш;
мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий махоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини йўлга куйиш;
маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасалари битирувчиларини мактабларга ишга кабул қилиш тизимини соддалаштириш.
Кабинет мудирлиги лавозимини физика ва кимё ўқитувчиларига вақтинча қилиб юклатилиши тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4809-савол:
Менга кимё ўқитувчисиман. Менга кимё ва физика кабинет мудирлигини юклатишди. Адлиядан буйруқ ўтди. Буйруқни ўқиб кўрсам менга вақтинча лавозим юклатиш деб ўтказибди. Нега бунақа. Кабинет мудирлиги вақтинча лавозимга кирадими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Йўқ бу ҳолатда сизга кабинет мудирлиги лавозими вақтинча юклатилиши нотўғри.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи (30.08.2024 №288) билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда Давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сон буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу буйруққа кўра лаборант лавозимлари тугатилиб, уларнинг вазифаси физика ва кимё фани ўқитувчиларига юклатилди. Бунда уларга кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.
Шунга кўра, кабинет мудирлиги лавозими ўқитувчига мунтазам юклатилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Декрет пули тўланиши мажбурийми?
@Yurist_Xizmati 4803-савол:
Assalomu alaykum, Yuridik shahs,hodimiga homiladorlik nafaqasini to'lashda majburiymi?Aynan qanday nafaqa to'lash kerak bo'ladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Қаранг! Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 28-бандига кўра ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан кейин мурожаат қилинганда туғишга қадар неча кун қолганидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мурожаат қилган кундан тўлиқ 126 календарь кунига берилади.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 314-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низом 35-банди мазмунига биноан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
ишга қабул қилинган кундан 12 ойдан ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
❗️ҲОДИМГА ҚЎЛЛАНИЛГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ОЛИБ ТАШЛАШ МУМКИНМИ ?
⚡️САВОЛ:
Менга яқинда интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу дегани мен интизомий жазо амал қилиб турган вақтда қўшимча рағбатланитириш тўловларидан маҳрум бўлдим. Саволим шуки, менга қўлланилган интизомий жазо чораси муддатидан олдин олиб ташланиши хам мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан,
➖ Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
❗️Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.
✅ Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади деб кўрсатилган.
✏️ Демак, Сизга қўлланилган интизомий жазо чораси муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин фақат, бунинг учун Сиз, бўлим раҳбарингиз ёки касаба уюшмаси қўмитаси илтимос билан интизомий чора қўллаган иш берувчига чиқиши ёки иш берувчининг ўзи Сиздан интизомий жазони олиб ташлашни хоҳлаши керак. Иш берувчи хоҳласа ана, хоҳламаса бир йил кутасизда яна..
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
🔺БАРЧА УЧУН МУҲИМ РАҚАМЛАР
☑️Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🟣меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм
(1 октябрдан ойига 1 155 000 сўм бўлади);
🟣базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм (1 октябрдан ойига 375 000 сўм бўлади);
🟣пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;
🟣ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;
🟣ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
🟣меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;
🟣белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;
🟣зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;
🟣иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.
@TvTalimKasaba https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
👍🟦🟦🟦🟦
✅O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni bilan Rafiqov Qudratilla Mirsagatovich – O‘zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi raisi O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati a’zosi etib tayinlandi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходим меҳнат таътилига чиққанда, ўрнига ишлаган ходимга ўриндошлик учун 50% қўшимча ҳақ тўланади?
@Yurist_Xizmati 4802-савол:
Assalomu alaykum savolim shundan iboratki men 20 yildan beri bogʻchada faoliyat yuritib kelmoqdaman. Bir guruhda 2 nafar tarbiyachi 073 stavkada ishlaymiz. Ertalab 7:00 dan 17:30 ga qadar. Hamkasbim mehnat taʼtiliga ketganda oʻrnida ishlasam menga oʻrindoshlik uchun 50% haq toʻlanadimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 116-моддаси биринчи қисмига кўра ходимнинг розилиги билан унга иш кунининг (сменанинг) белгиланган давомийлиги мобайнида худди ўша иш берувчида қўшимча ҳақ эвазига меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий иш билан бир қаторда, асосий ишидаги каби айнан ўша касб (лавозим) бўйича ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ҳам қўшимча ишни бажариш топширилиши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини меҳнат шартномасида белгиланган, асосий ишидаги айни ўша касб (лавозим) ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ишдан озод этилмаган ҳолда бажариш вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ишини бажариш ҳисобланади.
Шунга кўра вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифасини бажариш бошқа ходим зиммасига юклатилади. Сизда ҳам айнан шундай ҳаракат амалга оширилиши керак.
Лекин ходимга қўшимча иш юклаш учун унинг розилиги талаб этилади. Бунда розилик ёзма шаклда олиниши лозим. Шунга кўра сиздан ҳам ариза олиш талаб этилади.
Шундан сўнггина сизга қўшимча вазифа юклаш мумкин. Бунда мазкур вазифа юкланиши ҳақида алоҳида буйруқ ҳам чиқарилади.
Бунда ушбу кодекс 259-моддасига асосан бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланади:
бюджет ташкилотлари ходимлари учун — бир неча лавозимда ишлаганлик учун тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.
Бунда лавозим юклатилган ходимга шу лавозим маошининг 50 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Қўшимча меҳнат таътили кимларга берилади?
@Yurist_Xizmati 4800-савол:
Ассалому алейкум савол ходим икинчи иш йили учун ишни бошламасдан МК 228- модасининг 3-4 бандига асосан таътилда ,хали ишни бошламасдан МК 401 модасини асосланиб иштимои таътил сурамокта ходим ишни бошламасдан МК 401- бериш мумкинми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Бу ижтимоий таътил эмас. Қўшимча меҳнат таътили ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 401-моддасига асосан ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
Қоиданинг мазмунига кўра юқоридаги тоифага тушувчи ходимлар йиллик меҳнат таътилига қўшимча 4 календар кун таътил олишга ҳақли.
Бунда ушбу кодекс 228-моддаси тўринчи қисмидаги ходимлар тоифаси учун меҳнат таътили улар учун қулай вақтда берилади.
Шундай экан, сиздаги вазиятда агар ходим шундай тоифага кирса, унда Мк 401-моддани қўллаган ҳолда 4 календар кун меҳнат таътили бериш мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходим вафот этганда иш жойидан моддий ёрдам ажратиладими?
@Yurist_Xizmati 4797-савол:
Ассалому алайкум Хурматли юристлар! мени турмуш ўртоғим II гурух ногирони мактабда ўқитувчи бўлиб ишлар эди. Яқинда касаллик сабаб оламдан ўтди. Мактаб маьмурияти ва касаба уюшма ташкилоти ходим вафоти муносабати билан қандайдир (дафн пули ёки бошқа қандай номланади) моддий томондан ёрдам бериши тўғрисида бирор қонун хужжатларида борми. мен эшитгандим икки ойлик маоши миқдорида ўлимлик пули директор жамғармасидан энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида касаба уюшмасидан берилади деб эшитгандим ёки хозир бунда ўзгаришлар борми. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори 33-бандига ўзгартириш кирилган.
Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:
ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;
ёки оғир касалликка чалинганда;
ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
Kasaba uyushmasi haqida
Bugun, 11-noyabr — Oʻzbekiston kasaba uyushmalari kuni. Bu kunni mehnat huquqlari himoyasi kuni deb atasak ham boʻladi. Chunki, kasaba uyushmasining eng asosiy vazifasi ham shu aslida.
Xalq ta'lim Info tahririyati O‘zbekiston ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi bilan o'zaro hamkorligi mobaynida juda ko'p masalalar boʻyicha nizolarni hal etish yuzasidan birgalikda ishlab keladi.
Ochigʻini aytish kerak, oʻqituvchilarga ustama pullari toʻlanmay qolganda yoki mehnat huquqlari buzilganda holatni ijtimoiy tarmoqda muhokama qilmay, Oʻzbekiston taʼlim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi yordami bilan ijobiy hal etilgan vaziyatlar juda ham koʻp boʻldi.
Umuman olganda, kasaba uyushmasi sizning yoningizda turadigan eng birinchi himoyachingiz hisoblanadi. Shu sababli, pedagoglar mehnat huquqlari buzilganda birinchi boʻlib ularga murojaat qilishlari lozim.
Пенсия миқдорини ошириш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4795-савол:
Саволим шундан иборатки мен 2021- йил 50 ёшимда имтиёзли пенсияга чикибдим ва хозиргача ишлаб хам келяпман, 2021- йилдан кейинги маошимни кайта куриб, пенсия микдорини оширса буладими.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 49-моддасига мувофиқ Пенсияларни қайта ҳисоблаш:
➖ пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
➖ ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори ўзгарганда;
➖ даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.
Мактаб директори ЖК 210-моддаси билан айбдор деб топилди. Энди мактабда ишлай олмайдими?
@Yurist_Xizmati 4794-савол:
Мактаб директори Жиноят Кодексининг 210-модда 1-кисми билан айбдор, деб топилди, директор лавозимидан озод этилди, 2 йил мансабдор булолмайди ва 3 йил соатлик озодликдан чеклаш берилди. Саволим, мактабда дарс укитоладими энди?Узбекистон Республикаси 2024-йил 1 февралдаги "Педагогнинг мақоми тўғрисидаги" қонуннинг 15 моддасида ва ММТВ вазири Х.Умарованинг 2024-йил 1-августдаги 238-сонли буйругида судланганлар педагог булиб ишламайди, дейилган.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 1 августдаги 238-сонли буйруғига 12-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг асосий лавозимларининг малака тавсифларига кўра ўқитувчи лавозимининг малака тавсифларига биноан қўйилган қўшимча талабга кўра Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ:
қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш мумкин эмас.
Айнан мана шу қоидага кўра жиноят содир этган директор ҳозирда мактабда ўқитувчилик лавозимида ишлаш учун қабул қилиниши мумкин эмас.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмаларининг низомлари ҳамда вазирлик ҳузуридаги институтлар, тасарруф ташкилотлари ва таълим муассасалари ходимларининг лавозим йўриқномаларини
янгитдан тасдиқлаш тўғрисида ММТВнинг 16.10.2024 йилдаги 334-сонли буйруғи
ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?
⚡️САВОЛ;
Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ?
⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
➖ Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.
“Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-392-сон, 15.11.2024) қабул қилинди
Қарор билан “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади
Қарорга кўра, 2025 йил:
➖1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;
➖1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;
➖1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади;
➖1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.
🗓2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
🔹5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;
🔹ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;
🔹ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ЧҚБТ раҳбарлари ҳам директор жамғармасидан устама ва моддий ёрдам олишга ҳақлими?
@Yurist_Xizmati 4805-савол:
Assalomu alaykum menga CHQBt rahbarlariga toifa uchun va direktor jamg‘armasidan ustama to‘lanishi haqida ma‘lumot kerak edi. Oldindan katta rahmat
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 8-ноябрдаги 591-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 39-бандига кўра ЧҚБТ фани ўқитувчиларига республика таълим муассасаларида бошқа фан ўқитувчилари учун назарда тутилган барча имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар татбиқ этилади.
Мана шу қоидага мувофиқ ЧҚБТ раҳбари ҳамда ўқитувчиси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ директор жамғармасидан устама ва моддий ёрдам олишга ҳақли.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Vazirlar Mahkamasining "Mehnat kodeksini amalga oshirishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash to‘g‘risida"gi qarori qabul qilindi. (VMQ-758 14.11.2024) @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Читать полностью…#Биласизми
⚡️Бугунги кунда ўқитувчи томонидан фақатгина 1 та ҳужжат — синф журнали юритилади
Бу ҳақида "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандида ёзиб қўйилган.
Унга кўра умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон шаклда) юритилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида
Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори
Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори
Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори
Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси
Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
🖋Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligining "O‘rta maxsus va professional ta’lim muassasalarida pedagog xodimlar ish faoliyatining vaqt me’yorlarini tasdiqlash to‘g‘risida"gi QARORI
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Қўшимча меҳнат таътили кимларга берилади?
@Yurist_Xizmati 4800-савол:
Ассалому алейкум савол ходим икинчи иш йили учун ишни бошламасдан МК 228- модасининг 3-4 бандига асосан таътилда ,хали ишни бошламасдан МК 401 модасини асосланиб иштимои таътил сурамокта ходим ишни бошламасдан МК 401- бериш мумкинми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Бу ижтимоий таътил эмас. Қўшимча меҳнат таътили ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 401-моддасига асосан ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
Қоиданинг мазмунига кўра юқоридаги тоифага тушувчи ходимлар йиллик меҳнат таътилига қўшимча 4 календар кун таътил олишга ҳақли.
Бунда ушбу кодекс 228-моддаси тўринчи қисмидаги ходимлар тоифаси учун меҳнат таътили улар учун қулай вақтда берилади.
✅ Шундай экан, сиздаги вазиятда агар ходим шундай тоифага кирса, унда Мк 401-моддани қўллаган ҳолда 4 календар кун меҳнат таътили бериш мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқувчиси олимпиадада паст балл олган ўқитувчиларга "хайфсан" берилиши тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4798-савол:
Ассалому алейкум, мен мактабда уқивчи булиб ишлайман. Яқинда фан олимпиядаси булиб утди ва менинг уқувчим пасроқ балл олибди ва 77-урин булиб қолибди. Бугун пед кенгаш булиб утди ва унда олимпияда уқувчиси паст балл туплаган уқитувчиларга хайфсан беришга қарор қилишди. Саволим шундан иборатки, менга бу вазиятда хайфсан берилиши туғрими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октабрдаги 334-сонли буйруғига 43 – иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномаларига мувофиқ ўқитувчининг лавозим мажбурияти белгиланган бўлиб, улардан бири ўқувчиларни ўз фани бўйича фанлар олимпиадалари, турли танловлар ва мусобақаларга тайёрлаш ҳисобланади.
Агар ўқитувчи ўқувчини олимпиадага тайёрлашда ўзига боғлиқ бўлган барча ҳаракатларни амалга оширса, яъни муайян даврда мунтазам равишда ўқувчи билан ишласа, унга керакли манбаларни топишда, улар билан ишлашда ёрдам кўрсатган, у билан шуғулланган бўлса, ўқитувчига интизомий таъсир чораларини қўллаш мумкин бўлмайди.
Сабаби Меҳнат кодекси 313-моддасига кўра интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Шунга кўра агар ўқитувчи ўз мажбуриятини бажарган, бироқ бошқа обектив сабаблар туфайли, ўқувчи ўрин ололмаган бўлса, ўқитувчига интизомий таъсир чорасини қўллаш нотўғри деб ҳисоблаймиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Биласизми
Қисқариш келганда ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор ходимлар ишдан бўшатилмайди
@Yurist_Xizmati 4796-савол:
Savolim - men maktabda psixolog bo'lib ishlayman 2018 -yilda 1000 boladan oshgan maktablarga ikkitadan psixolog shtati berilgan edi bizning maktabda ham ikkita psixolog ishlaymiz bu yil psixolog shtatiga qisqarish keldi men 6 oylik homiladorman qanday qilib 1 shtatdan dikretga chiqsam bo'ladi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Сизни ишдан бўшатиш ҳам, огоҳлантириш хати бериш ҳам мумкин эмас.
Меҳнат кодексининг 163-моддасига кўра ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс 408-моддаси) ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс 409-моддаси) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.
Мана шу қоидага кўра ҳомиладор бўлганингиз сабабли, сиз билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ўз ташаббуси билан бекор қила олмайди. Агар сиз ўзингиз ариза ёзмасангиз, бошқа усул билан сизни ишдан бўшатиш мумкин бўлмайди.
Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Шу қоидага кўра ходимга ҳомиладорлик ва туғиш таътил берилади. Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Шу қоидага кўра ходимга ҳомиладорлик ва туғиш таътил берилади. Бунда сизга таътил пули берилади.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 314-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низом 35-банди мазмунига биноан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
ишга қабул қилинган кундан 12 ойдан ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ХОДИМ ИШДАН БЎШАЁТГАНДА У БИЛАН ҲИСОБ КИТОБ ҚИЛМАСЛИК БУ ҚОНУНБУЗАРЛИК
Men 2019 Durabile biton Mshj ga ishka kirganedim 2023. 26.07 ishdan boshadim men shu oraliqda men mexnat tatili va yordam puli olmaganman menga rashotni xali bermadi qatka murojat qilsam boladi va qancha chiqishini qanaqa qilip bilsam boladi oyligimiz 3250000 som edi
📍ЖАВОБ:
Сўнги вақтларда бизга шу шаклдаги мурожаатлар салмоғи ошгандек, иш берувчиларнинг бундай ҳаракатлари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси билан жавобгарликка сабаб бўлади
Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак?
Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган.
Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:
👉 охиригача олинмаган иш ҳақини;
👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган.
Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.
Бу пуллар қачон тўланиши керак?
Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.
Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ассалому алайкум, Хурматли хамкасблар, Устозлар! Сизларни, сизнинг тимсолингизда ушбу илм даргоҳларида илм улашаётган, меҳнатсевар халқимизни, халқчил ташкилотнинг минглаб аъзоларини мамлакатимизда кенг нишонланаётган 11 ноябр – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” билан чин қалбимдан муборакбод этиб, юксак ҳурмат-эҳтиром ва самимий тилакларимни билдираман.
Сизларга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва олижаноб ишларингизда янги-янги ютуқлар тилайман.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ММТВ нинг 16.10.2024 даги 334-сонли буйруғи иловалари
📩 Юристга савол юбориш
Расмий каналимизга уланинг
👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈