tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

👍⭕️⭕️⭕️🟦🟦🟦

👍Kasaba uyushmalari faoliyati borasidagi bilimlaringizni sinovdan o‘tkazishni istaysizmi?

🎓Unday bo'lsa, O‘zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi Toshkent viloyati Kengashi tomonidan o‘tkazilayotgan “Kasaba uyushmasi bilimdoni” tanlovida ishtirok eting!

❔ 2024 yilning 1-oktabridan 1-noyabrga qadar Toshkent viloyati Kengashining rasmiy telegram kanalida beriladigan savollarga birinchilardan bo‘lib @Kasaba_quizbot manziliga javoblaringizni yo‘llang.

❗️Savollar har kuni 1 tadan quyidagi yo'nalishlar bo'yicha berib boriladi:
⏩ Mehnat huquqi asoslari;
⏩ Yoshlarning mehnat huquqi kafolatlari;
⏩ Kasaba uyushmalari faoliyati kafolatlari va ularga aʼzolikning afzalliklari;
⏩ Xalqaro mehnat standartlari
.

🎁G‘oliblar 11-noyabr "Kasaba uyushmalari kuni" munosabati bilan o‘tkaziladigan tadbirda rag‘batlantiriladi.

❗Eslatma: tanlov ishtirokchilari Telegramdagi @toshvil_kasaba_uyushmalari rasmiy kanaliga a'zo bo'lishlari shart! Telegram kanal a'zosi bo'lmagan ishtirokchilar javobi inobatga olinmaydi!


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
🔹
Telegram 🌐Facebook 🌐Website 🎵Kasabauyushmalari">YouTube 🌐Instagram

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Kasb-hunar maktablari va kollejlar texnikumga aylantiriladi

Prezident Shavkat Mirziyoyev 24-sentabr kuni kasbiy ta’limni rivojlantirish va milliy malaka tizimini isloh qilishga oid takliflar taqdimoti bilan tanishdi.

Hozirgi kunda professional ta’lim tizimi uch turdagi muassasalar: 333 ta kasb-hunar maktabi, 227 ta texnikum va 112 ta kollejdan iborat. Ular tabaqalashganligi va dasturlari o‘rtasida uzviylik bo‘lmagani sababli mavjud quvvatlardan unumli foydalanilmayapti.

Shu bois mazkur 3 turdagi muassasalar negizida texnikumlar tarmog‘ini rivojlantirish taklif etilmoqda. Unga ko‘ra, 600 ta texnikum tashkil etiladi. Maqbullashtirish natijasida bo‘shaydigan 71 ta muassasa binosi maktablarga aylantirilib, 42 mingta yangi o‘quvchi o‘rni yaratiladi.

Bundan tashqari, ilgari kollejlar turli vazirlik va idoralarga qarashli edi. Endi bu tizimda boshqaruv, tashkiliy va metodik jihatdan yagona davlat siyosati Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan yuritiladi.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Янги ишга кирган, декретдан қайтган ёки таътилдаги педагоглар ҳам 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан МУКОФОТ ПУЛИ оладими?

Маълумки, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.

Аммо айрим таълим муассасаларида янги ишга кирган, декрет таътилидан қайтган ёки меҳнат таътилида бўлган педагогларга ушбу мукофот пули берилмаслиги ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Ушбу мурожаатларни инобатга олган ҳолда қуйидагиларни малум қиламиз:

Меҳнат кодексининг 252-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот бир марта бериладиган хусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар яъни, юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар юз берганлиг муносабати билан тўланадиган пул мукофоти эканлиги белгиланган.
Меҳнат кодексининг 246-моддасига кўра рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ва устамалар тизимлари ҳамда мукофотлаш тизимлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасида белгиланади.

Агар жамоа келишувларида, жфамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда бундай қоидалар назарда тутилмаган бўлса, декрет таътилидан қайтган янги ишга кирган ёки меҳнат таътилида бўлган ходимларга ҳам мукофот пули берилиши мумкин.

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўгрисида"ги низомда ҳам янги ишга кирган, декрет таътилидан қайтган ёки меҳна таътилидаги педагогларга мукофот берилмаслиги тўғрисида чеклов мавжуд эмас.

Шунингдек, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонуннинг 13-моддасида давлат таълим ташкилотларининг педагогларига бюджет маблалари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари белгиланиши мумкинлиги назарда тутилган.

Меҳнат кодексининг 501-моддасига кўра, таълим ташкилотлари меҳнатга ҳақ тўлаш учун мавжуд маблағлар доирасида мустақил равишда лавозим маошларига табақалаштирилган устамалар белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.

Шу сабабли, янги ишга кирган, декрет таътилидан қайтган ёки меҳнат таътилида бўлган педагогларга ҳам мукофот пули бериш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Диққат: Агар ходим интизомий жазо олган бўлса, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рагбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ толаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат атижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

Демак, 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули интизомий таъсир чорасининг (ҳайфсан) амал қилиш даврида берилмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

1) табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажарилган ишлар амалга оширилганда;

2) марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилганда;

3) агар ишда танаффусга йўл қўйилмаса, смена алмашаётган ходим келмай қолганда ишни давом эттириш учун. Бундай ҳолда иш берувчи зудлик билан сменачини бошқа ходим билан алмаштириш чораларини кўриши шарт.

Иш вақтидан ташқари иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

7. Сменали ишда иш вақти режими қандай?

Икки ва ундан ортиқ сменадаги иш сменали иш деб ҳисобланади. Сменали иш ишлаб чиқариш жараёнининг (ишнинг) давомийлиги ҳар кунги ишнинг белгиланган давомийлигидан ошадиган ҳолларда, шунингдек асбоб-ускуналардан янада самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар) ҳажмини ошириш мақсадида жорий этилади.

Сменали ишда иш вақти режими сменаларга бўлиниб ишлаш жадвали билан белгиланади. Ходимлар сменалар бўйича бир маромда навбат алмашади.

Ходимни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади. Сменалар орасидаги ҳар кунги дам олишнинг энг кам давомийлиги дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга камида ўн икки соатни ташкил этиши керак.

8. Иш вақтини ҳисобга олиш қандай ташкил этилади?

Иш берувчи ходимларнинг ишга келиши ва ишдан кетиши ҳисобга олинишини ташкил этиши шарт. Ишга келишни ва ишдан кетишни ҳисобга олиш белгиланган шаклдаги иш вақтидан фойдаланиш табелларида ҳамда бошқа ҳужжатларда юритилади, шунингдек, аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар ёрдамида қайд этилиши мумкин. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ИШ ҲАҚИ САҚЛАНМАГАН ХОЛДА ТАЪТИЛНИ ФАҚАТ ИШ БЕРУВЧИ БИЛАН КЕЛИШСАМГИНА ОЛОЛАМАНМИ?

САВОЛ.
Мени 3 ёшга тўлмаган фарзандим бор. Фарзандимни даволатиш учун иш ҳақи сақланмаган холда таътилга чиқмоқчиман. Лекин раҳбар иш кўп деб рухсат бермади. Кадримиз эса иш берувчи рози бўлса чиқоласиз, бўлмаса йўқ деди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ.
Йўқ, ҳозирги вазиятингизда бу нотўғри. Жавобни асослаймиз.
Тўғри МКнинг 241-моддаси 2-қисмида "иш ҳақи сақланмаган холда бериладиган таътил ходим ва иш берувчи ўртасида келишувга кўра белгиланади", дейилган. Лекин 242-модданинг 1-қисм, 3-бандига юзланадиган бўлсак, унда “ходимнинг хохишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил мажбурий тартибда бериладиганлар тоифаси кўрсатилган, улар орасида 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига(васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига берилиши ҳам назарда тутилган.

Ҳозирги холатингизда, Сизнинг 3 ёшга тўлмаган фарзандингиз борлиги инобатга олинади ва сизга МК нинг 242-моддаси, 1-қисми, 3-бандига кўра иш ҳақи сақланмаган таътил берилиши иш берувчи учун мажбурий ҳисобланади.

Эксперт Эъзозабону Мамаризаева @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ДИРЕКТОРНИНГ ГАПЛАРИ ТЎҒРИМИ?
Assalomu aleykum.Men sirtqi taʼlim shakli 4-bosqich boshlangʻich taʼlim yoʻnalishi talabasiman.Hozirda maktabda ishlayabman asosiy ish oʻrnida.Maktab direktori oʻquv yili oxirida yaʼni 25-maydan barcha talabalar ishdan boʻshatiladi deb aytaybdi bu qanchalik toʻgʻri?

📍ЖАВОБ: 

Меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш – ҳар бир шахснинг конституцион ҳуқуқидир.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг 9-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим тўғрисида”ги Низомнинг 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида куннинг иккинчи ярмида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ўқийдиган талабалар ишлай олмайди, деган қоида келиб чиқмаслиги керак. Бу тоифа талабалар ҳам ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин.

Бундан келиб чиқадики, талабалар бемалол ишлашлари мумкин. Лекин меҳнат қонунчилигига кўра, талаба фақат таълимдан бўш вақтида ишлаш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрь­даги 275-қарори билан тасдиқланган ”Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Низомнинг (https://www.lex.uz/docs/941876) 7-8-бандларига кўра:

Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагог лавозимига қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Демак, бундан келиб чиқадики, агар талаба педагогик йўналишда таҳсил олса, таълим муассасасида дарс бериши мумкин. Директорнинг бу гаплари асоссиз, сиз ишлашга ҳақлисиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули "ҳайфсан"и бор ўқитувчига берилмайдими?

@Yurist_Xizmati 4708-савол:

Savolim quyidagicha: maktabda matematika fanidan dars beraman. 2024 yil 21-may kuni  ota onalar majlisi oʻtkazib 1soat dars qoldirganim uchun Hayfsan berilgan. 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги белгиланган. Shu boʻyicha manga 525 ming mukofot beriladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Агар ҳайфсан бекор қилинмаган бўлса, сизга мукофот пули берилмайди. Асоси Меҳнат кодексининг 299-моддасида қайд этилган.

Мазкур модданинг тўртинчи қисмига кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

Шунга кўра, 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули интизомий таъсир чорасининг (ҳайфсан) амал қилиш даврида берилмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабларда лаборантларни ишдан бўшатилиши...?

@Yurist_Xizmati 4706-савол:

Ассалом алайкум хурматли юрист сизга саволим шундан иборатки мен мактабда лабарант вазифасида ишлардим лабарантлага кискартириш келгани сабабли менга огохлантириш хатини бериб бошка буш иш урини йуклигини айтиб мени ишдан бушатаябди деректор.Лекин мен унверсетда 3-курсда Педагогика писихология йуналишида укийман вояга йитмаган 3 нафар фарзандим бор шунга карамасдан мени иштан бушатиш мумкунми менга  хак хукуимни химоя килишимда амалий ёрдам берсангиз конун дойрасида модалари билан жавоб берсангиз саволимга илтимос олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

3 ёшга тўлмаган фарзандингиз бўлса, унда сизни ишдан бўшата олмайди.

Меҳнат кодексининг 163-моддасига кўра ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс 408-моддаси) ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс 409-моддаси) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Мана шу қоидага кўра ҳомиладор бўлганингиз сабабли, сиз билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ўз ташаббуси билан бекор қила олмайди.

Агар сиз ўзингиз ариза ёзмасангиз, бошқа усул билан сизни ишдан бўшатиш мумкин бўлмайди. Лекин фарзандингиз 3 ёшга тўлган бўлса, унда сизни ишдан бўшатиш мумкин.

Меҳнат кодексининг 144-моддасига кўра агар меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасига доир ишни холисона сабабларга кўра давом эттириш имкони бўлмаса, иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.

Бунда меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 2-банди билан (технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги) бекор қилиниши холисона сабаб саналади ва бунда иш берувчи ходимга корхонада мавжуд иш ўрнини таклиф қилиши талаб этилади.

Бироқ МК 144-моддаси еттинчи қисмида иш берувчида бўш (вакант) ўринлар ёки ходим соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган иш мавжуд бўлмаганда меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинлиги белгиланган.

Демак, бу вазиятда иш берувчи бўш иш ўрни мавжуд бўлмаса, сиз билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ўқувчилар мактабга телефон олиб бориши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4704-савол:

Salom savolim bor edi. Men maktabda tarix fanidan dars beraman. Savolim shuki sinfda dars vaqtida  o‘quvchilar telefon o‘ynab o‘tirsa va o‘qituvchiga bo‘ysunmasa telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa  o‘quvchi telefonni o‘chirib yoki ovozsiz rejimga qo‘ymasa umuman o‘qituvchiga bo‘ysunmasa va telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa. Malumki o‘qituvchi o‘quvchiga kuch ishlatishi mumkin emas. Endi bu vaziyatda o‘qituvchi qonunan  nima qilishi kerak. Bitta shu telefon topshirmagan o‘quvchiga chora ko‘raman bayonnoma tuzaman deb yursa dars mashg‘uloti qolib ketadi  qolgan tarbiyali o‘quvchilarga dars o‘tishi kerak. Darsda bitta o‘quvchining telefonini olaman deb yursa dars vaqti tugab qoladi. dars mashg‘ulotlari qolib ketadi. shu vaziyatda qonuniy nima qilish mumkin o‘quvchini darsdan chiqarib yuborish mumkin emas. o‘quvchi telefon topshirishdan bosh tortyabdi kuch ishlatib bo‘lmaydi. Bunday vaziyatda qonuniy nima qilish mumkim?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандида таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
👉 телефонини ўчириб қўйиши;
👉 телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шартлиги белгиланган.

❕Шундай экан ҳар бир ўқувчи мактаб ҳудудига кирганда юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириши шарт.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра ўқувчилар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини барча педагоглар, жумладан синф раҳбарлари шахсан назорат қилади.

❗️Эътибор беринг! Бунда ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог (инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб қўйилади ва ҳолат юзасидан мактаб директори ҳамда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади.

☝️Мана шу қоидага кўра ўқувчи дарс жараёнида телефондан фойдаланса, ўқитувчи биринчи раҳбариятга хабар бериши ва юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш керак.

❗️ Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ЯНА БОШЛАНМОҚДА❗️

Ўқитувчиларга 120 МИЛЛИОН сўмгача имтиёзли субсидия ажратилаётганлигидан хабарингиз борми⁉️

Субсидия учун ариза топшириш 23- сентябрь соат 09-00 да бошланади!

Мазкур субсидия:

Қайтариб бермаслик шарти билан;
Имтиёзли асосда;
Фақат айрим тоифадаги ўқитувчиларга;
23 СЕНТЯБРЬ санасидан бошлаб ажратилмоқда.

📌Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2024 йилда қабул қилинган “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 70-сонли Фармони.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ўриндошларга "больничный" тўланадими?

Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 18 бандига асосан Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир. Соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси иш жойидан нафақа олиш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 25-сон буйруғи билан тасдиқланган "Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 19-бандига асосан  Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга ўриндошлик бўйича ишлайдиган иш жойига тақдим қилиши учун асосий иш жойига тақдим қилинадиган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг даволаш-профилактика муассасаси бўлим мудири томонидан тасдиқланган нусхаси берилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабларда ички тартиб деб, ўқитувчиларга навбатчиликни қонунийлаштирилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4700-савол:

Ассалому алайкум! Мактаб укитувчиларига навбатчилик мажбуриятини юклашнинг узи нотугри эканлигини ва бунга маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексга асос жарима солинишини 4626 саволда жавоб тарикасида ёзган эдингиз. Бу борада мактабимиз директори уринбосарига укитувчиларни навбатчиликка куйиш ноконуний эканлигини айтганимда, у "ички тартибдан келиб чикиб навбатчиликка куямиз" деди. Мен тушунмадим. "Ички тартиб" дегани нима узи? Юридик жихатдан  ички тартиб юкоридан келадиган тартибдан кучлими ёки устунми? Шу жойда ким хак. Укитувчими ёки директор уринбосарими? Шу масалани аник, батафсил, конуний жихатдан асослаб берсангиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ички тартиб бу ички тартиб қоидалари деб аталган локал норматив ҳужжат бўлиб, ҳар бир ташкилотда мавжуд бўлади.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 296-моддасига кўра Ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир.

Бироқ сиздаги ҳолатда навбатчилик ўташ ички тартиб қоидаларига киритилган бўлса ҳам у Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра ҳақиқий саналмайди. Мазкур вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилиш мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Qisqartirish kelganda xodimda qanday huquqlar bor?

1. Yozma ravishda ogohlantirish xati olish.

Bunda xodimga berilgan kamida 2 oylik ogohlantirish davrida unga ish qidirish uchun haftada 1 kun ish haqi saqlangan holda bo‘sh ish kuni ajratiladi - Mehnat kodeksi 165-moddasi birinchi va to‘rtinchi qismlari;


2. Kasaba uyushmasi bilan kelishish. 
Bunda ish beruvchi xodim bilan tuzilgan m.sh.ni bekor qilish haqida K.U.ga taqdimnoma chiqaradi. Kasaba uyushmasi rozilik bergan taqdirda bu haqida qaror qabul qilinadi va mazkur qaror ish beruvchiga taqdim etiladi. Ish beruvchi ushbu qarorni olgandan so‘ng 1 oydan kechiktirmay m.sh.ni bekor qilish kerak. K.U. majlisida xodimning o‘zi bevostida ishtirok etish huquqiga ega - Mehnat kodeksi 164-moddasi;

3. Imtiyozli huquqdan foydalanish.
Qisqartirish kelganda ish beruvchi xodimlarni ishda olib qolish bo‘yicha majburiyatni bajarishi shart. Bunda xodimlar ayrim imtiyozlarga ega bo‘ladi. Xususan, malakasi va mehnat unumdorligi yuqori bo‘lgan xodimlar ishda qolishda ustun mavqega ega. Aytish kerakki, bunda ko‘p yillik stajga ega bo‘lish, oilaga yagona boquvchi bo‘lish, qaramog‘ida voyaga yetmagan bolalari mavjudligi, nogironligi bo‘lishi ishda qolishda imtiyoz taqdim etadi. Bu haqida MKda batafsil qoidalar belgilangan - Mehnat kodeksi 167-moddasi;

4. Ish beruvchi boshqa ish taklif qilishi shart. 
Bunda ish beruvchi qisqartirishga tushgan shtatlardagi xodimlarga o‘zining mutaxassisligi, malakasiga mos bo‘lgan, agar bunday lavozim bo‘lmasa, korxonada mavjud bo‘sh har qanday lavozimni taklif etishi lozim. Bu taklif yozma ravishda bo‘lishi talab etiladi - Mehnat kodeksi 144-moddasi;

5. Ishdan bo‘shatish haqidagi buyruq bilan tanishish. 
Ish beruvchi xodim bilan tuzilgan m.sh.ni bekor qilish haqida tegishli buyruq chiqarishi talab etiladi. Mazkur buyruqda shartnomasini bekor qilish asoslari aniq yozilishi shart (masalan Mehnat kodeksi 161-moddasi birinchi qismi 2-bandi). Ikkinchidan, xodim mazkur buyruq bilan tanishib, uning bir nusxasini hamda mehnat daftarchasini yoki elektron m.d. nusxasini olishi kerak. Bularni taqdim etish ish beruvchining majburiyati - Mehnat kodeksi 170-, 171-moddalari;

6. Hisob-kitob qilish. 
M.sh. bekor qilingan kunda xodimga shu kungacha bo‘lgan to‘lanmagan ish haqi to‘lanishi shart. Bu to‘lov m.sh. bekor qilingan kunning o‘zida to‘lanishi talab etiladi. Shuningdek, xodim oy, chorak, yil yakunlari bo‘yicha mukofotlarni olish huquqiga ham ega - Mehnat kodeksi 172-moddasi;

7.
Foydlanilmagan ta’til uchun kompensatsiya olish. 
Xodim ishdan bo‘shaydigan vaqtigacha foydalanilmagan barcha asosiy va qo‘shimcha ta’tillar mavjud bo‘lsa, ular uchun kompensatsiya berilishi shart - Mehnat kodeksi172-, 234-moddalari;

8.
Ishdan bo‘shatish nafaqasi olish. 
Eski MKda ishdan bo‘shatish nafaqasi xodimning o‘rtacha oylik ish haqi miqdorida to‘lanishi belgilangan edi. Biroq yangi MKda ushbu nafaqa miqdori mazkur ish beruvchidagi ish stajiga bog‘liq bo‘lib, quyidagi:

uch yilgacha ish stajiga ega bo‘lgan xodimlar uchun — o‘rtacha oylik ish haqining ellik foizidan;
uch yildan besh yilgacha ish stajiga ega bo‘lgan xodimlar uchun — o‘rtacha oylik ish haqining yetmish besh foizidan;
besh yildan o‘n yilgacha ish stajiga ega bo‘lgan xodimlar uchun — o‘rtacha oylik ish haqining yuz foizidan;
o‘n yildan o‘n besh yilgacha ish stajiga ega bo‘lgan xodimlar uchun — o‘rtacha oylik ish haqining bir yuz ellik foizidan;
o‘n besh yildan ortiq ish stajiga ega bo‘lgan xodimlar uchun — o‘rtacha oylik ish haqining ikki yuz foizidan kam bo‘lishi mumkin emas - Mehnat kodeksi 100-moddasi birinchi qismi.
9. Qo‘shimcha kafolat olish. 
Ya’ni qisqartirish sababli m.sh. bekor qilingan taqdirda, ish qidirish davrida o‘rtacha oylik ish haqining ishdan bo‘shatish nafaqasi hisobga olingan holda, biroq ko‘pi bilan ikki oyga saqlanib qolishi xodimlar uchun kafolatlanadi. Soddaroq aytganda, xodim qo‘shimcha 2 oylik o‘rtacha ish haqini olish huquqiga ega - Mehnat kodeksi 100-moddasi to‘rtinchi qismi;

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Маҳалла ходимларининг мактаб ишларига аралашишга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 4694-савол:

Assolomu alaykum savolim shuki. Man mahalla raisiman man  mahalla xotin qizlar faoli yoshlar yetakchisi va  boshqa mahalla xodimlari bilan birgalikda mahalladagi maktabda dars sifatini tekshirjak bo‘lsak maktab direktori bizga maktab ishlariga aralashishga sizning qonuniy haqqingiz yo‘q sizning ustingizdan tuman prokraturasiga murojat qilaman sizlarni sudga baraman deyabdi aytingchi mahalla xodimlari maktabda dars sifatini tekshirishga qonunan haqqi yo‘qmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сизнинг ҳам, хотин-қизларнинг ҳам, ёшлар етакчисининг ҳам мактаб ишларига аралашишга, уларнинг фаолиятини назорат қилишга ҳеч қандай ҳуқуқингиз, ҳаққингиз йўқ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-апрелдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган "Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида"ги Низом 6-бандида умумтаълим мактабларини текшириш, назорат қилиш асослари ва тартиби белгиланган бўлиб, улар қаторида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда унинг текшириш асослари белгиланмаган.

Ундан ташқари “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун 11-моддасида фуқаролар йиғинининг ваколатлари белгиланган бўлиб, улар қаторида мактаблар фаолиятини, ундаги таълим сифатини назорат қилиш ваколати мавжуд эмас.

Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

•  фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача;
мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сиздаги ҳолат мактаб раҳбари сизларнинг ҳаракатларингиз устидан прокуратурага ёки ИИБга шикоят қилса, сизларга юқоридаги норма билан жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бошланғич синф ўқитувчилари жисмоний тарбия фанини ўтишга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4692-савол:

Assalomu alaykum! Men maktabda Jismoniy tarbiya fanidan dars beraman bu yil menga boshlang'ich sinfdan dars berilmadi. Savolim boshlang'ich sinf Ustozlari jismoniy tarbiya fanini o'tishi mumkinmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Гап бошланғич синфлардаги жисмоний тарбия фани ҳақида кетаётган бўлса, унда ўқитувчилар ҳақли.

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 10 август кунидаги 03-02/01-1807-сонли кўрсатмасида умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган булса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин.

☝️Юқорида бошланғич синф ўқитувчиси дарс бериши мумкин бўлган фанлар рўйхати аниқ келтирилган.

✅ Айнан мана шу қоидага кўра бошланғич синфлардаги жисмоний тарбия фани бошланғич синф ўқитувчиси томонидан ўтилади.

Бунда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) қоидаларига кўра, жисмоний тарбия дарси бошланғич синф ўқитувчисига тариф асосида берилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Давлат ишида ишловчи ходимлар хусусий боғча очишига рухсат берилмаганми?

@Yurist_Xizmati 4711-савол:

Мени саволим Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида методист лавозимида ишлайман. Мени давлат хусусий шерикчилик асосида оилавий нодават мактабгача таълим ташкилотим бор 2022 йил очилган.Муддати 2025 май ойигача  у пайтда богчалар б.н мактаблар бошқармаси қўшилмаган эди.Мен  богча очганимда Мактаблар бошқармасида эдим. Богча мени номимга очилган Лекин ойлик тўланмайди. Бошқаручим бор ўз хисобимдан ойлик тўлайман. Савол: Менга айтишяпти сиз бошқармада ишлисиз. Сизни богчангизни ёпамиз дейишяпти. Мен шунча пул хашлаб богчани йўлга қўйганман. Бола қамрови хам ошиги билан. Нима қилсам қонун мен тарафда бўлади. Уже богчага мослаб бўлганмада уйимни?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонуннинг 13-моддасига мувофиқ давлат фуқаролик хизматчиси:

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга ҳақли эмас.


Бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно.

Юқоридаги қоидага кўра, сиз ҳам ММТБда ишлаётган вақтингизда хусусий боғча раҳбари ёки муассиси бўлишингиз мумкин эмас.

Бу вазиятда энг яхши усул муассисни ҳамда боғча раҳбарини алмаштириш бўлади. Бунинг учун ДХМга ариза бериш лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабга янги ўқитувчи ишга олиш учун Бандлик марказига ваканция қўймасдан ишга қабул қилиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4709-савол:

Ассалому алайкум ҳурматли юрист
Саволим бор эди. Мактабда янги ўқитувчи ишга қабул қилишда Бантлик марказига ваканция қўймастан ишга қабул қилиш мумкинми?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактаб ўқитувчисини ишга қабул қилиш тўлиқ директорнинг ваколатида.

Буни қуйидагича тушунтирамиз. Меҳнат кодекси 19-моддасида мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар иш берувчи эканлиги қайд этилган.

Эътибор беринг, ушбу кодекс 24-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш иш берувчининг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади.

Ушбу кодекс 46-моддасида Иш берувчининг вакиллигини ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бошланғич даражада ифода этиш ва ҳимоя қилишни ташкилот раҳбари эканлиги белгиланган.


Шундай экан, ўқитувчини ишга қабул қилиш ва уни ишдан бўшатишга мактаб директори ваколатлидир.

Шунга кўра, директор ўзи мустақил ходимларни ишга қабул қилиши мумкин. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

"Умумий ўрта таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш тўғрисида" ММТВнинг 301-сонли буйруғи

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.

1. Иш вақти қанча этиб белгиланган?

Аввало, иш вақтининг турларини ажратиб олиш лозим. Иш вақтининг қуйидаги турлари мавжуд:

– иш вақтининг нормал давомийлиги;

– иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги;

– тўлиқсиз иш вақти.

Ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

2. Қисқартирилган иш вақти нима?

Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда иш ҳақини камайтирмасдан иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги қуйидагиларга мажбурий тартибда белгиланади:

– ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга (16-18 ёшга ҳафтасига 36 соат,

15-16 ёшга 24 соатдан ошмайдиган);

– I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга (36 соат);

– ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга (36 соат);

– иши юқори даражадаги руҳий, ақлий, асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган тиббиёт ходимларига, педагогларга ва бошқа тоифадаги ходимларга (36 соат);

– уч ёшгача бўлган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (35 соат).

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.

3. Тўлиқсиз иш вақти нима?

Тарафларнинг келишувига кўра ходимга ишга қабул қилиш чоғида ва кейинчалик тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин. Бунда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш у ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда ёки у бажарган ишнинг ҳажмига қараб амалга оширилади.

Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаш ходимлар учун ҳар йилги асосий меҳнат таътили давомийлигининг, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ва бошқа меҳнат ҳуқуқларининг бирор-бир чекланишларига сабаб бўлмайди.

Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшгача бўлган бола (ўн олти ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган бола) ота-онасидан бирининг, шунингдек оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахснинг илтимосига кўра тиббий хулосага биноан ходимга тўлиқсиз иш кунини белгилаши шарт.

4. Байрам куни арафасидаги ишнинг давомийлиги қанча?

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

5. Тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги қанча?

Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт ҳисобланади.

Агар ходим учун белгиланган ҳар кунги иш (смена) давомийлигининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги иш ҳафтасининг давомийлиги тегишли равишда қисқартирилган, кейинчалик ишлаб берилмаган ҳолда бир соатга қисқартирилади.

Агар жамоа шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ходимлар учун, шунингдек тунги вақтда ишлашга махсус қабул қилинган ходимлар учун тунги вақтдаги ишнинг (сменанинг) давомийлиги қисқартирилмайди.

Ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш ҳомиладор аёлнинг ҳамда боланинг ҳаётига ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларни тунги ишларга жалб қилиш тақиқланади. Тунги вақтдаги иш учун учун камида бир ярим ҳисса ҳақ тўланиши лозим.

6. Иш вақтидан ташқари иш нима?

Иш берувчи томонидан ходимни ходим учун белгиланган иш вақти давомийлигидан ташқари ишга жалб этиш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Иш вақтидан ташқари ишга жалб этишга ходимнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилади.

Иш берувчи томонидан ходимни унинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишга жалб этишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчилар байрамига байрам пули тўланиши билан боғлиқ саволларга жавоблар?

Янги кирган стажиор ишчига байрам пули тўланадими?
Алабатта тўланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 29-бандига асосан Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги белгиланган. Бу ерда истеснолар мавжуд эмас.

Декретдаги ходимга ҳам байрам пули тўланадими?
МКнинг 404-моддасига асосан Аёлга ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилади ва мазкур даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Шу сабабли бундай тоифадаги аёлларга ҳам байрам пули тўланиши керак зеро, МКнинг 4-моддасига асосан Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир.

Ўриндошларга ҳам байрам пули тўланадими?
Албатта тўланади, агар жамоа шартномаси ёки бошқа ички локал хужжатда чеклов қўйилмаган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 15-бандига асосан Агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа маҳаллий ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари шакли ва тизими ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Мактабдаги техник ходимларга ҳам тўланадими ёки фақат ўқитувчиларгами?
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори 29-бандида Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари дейилган демак барчага тўланиши керак. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
ДИРЕКТОР ЎЗИНИ ҚИЗИНИ МАКТАБГА ЎҚИТУВЧИ ҚИЛИБ ОЛИШИ МУМКИНМИ?

Ассалому алейкум. Мактаб директори фарзандини ўзи ишлаётган мактабга иш билан таминлаши мумкинми фарзанди хозирда талаба. Жавобингиз учун раҳмат

📍ЖАВОБ: 

Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади. Ушбу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 11-мартдаги 133-сон қарорига 3-иловасида давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари рўйхати келтирилган. Рўйхатнинг 6-бандида барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар белгиланган.

Демак, мактаб директорининг яқин қариндошлари (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) шу мактабда педагог ходим, ўқитувчи, библиограф ва кутубхоначи сифатида ишлаши мумкин.

Фарзандининг талабалигига тўхталсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 21-декабрдаги 275-сон қарорига 3-илова 8-бандига кўра, олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

«1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ҳамма ўқитувчилар 100% мукофот пули оладими?

@Yurist_Xizmati 4708-савол:

Assalomu alaykum! Har yili''1-oktabr O‘qituvchi va murabbiylar kuni''munosabati bilan berilayotgan moddiy rag‘batlantirish qay tartibda beriladi? 70  nafar xodim va o‘qituvchiga bir berilishdami yoki ikkiga bo‘lib berilsa ham bo‘ladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маълумки, педагог ходимлар умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилиши, бу йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин эди.

Эски амалиёт бўйича таълим муассасаларидаги ўқитувчилар кўрсатган натижаларига қараб календарь йили давомида навбатма-навбат лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда пул мукофоти билан рағбатлантириларди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан ушбу тартибга чеклов ўрнатилган.

Янги тартибга кўра умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача яъни 525 минг сўм (1 октябрдан 577 500 сўм) миқдорида мукофотланиши мумкин.

Ҳамма ўқитувчилар байрам муносабати билан мукофотланиши иш берувчи (мактаб директори, ХТБ мудири) ҳамда халқ таълими бўлимларининг бухгалтер ва иқтисодчиларига боғлиқ.

Менимча, катта эҳтимол билан халқ таълими бўлими иқтисодчилари барча мактабнинг 100% педагог ходимларини пул мукофоти билан рағбатлантирилишига рози бўлмаса керак.

Агар юқори ташкилотлардан ўқитувчиларни байрам муносабати билан мукофотлаш тўғрисида алоҳида кўрсатма берилмаса уларни моддий рағбатлантириш жуда қийин масала.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизлардаги ҳолатда агар мактабнинг директор жамғармасида етарли маблағлар мавжуд бўлсагина, ҳамма ходимларга бирданига мукофот пули берилиши мумкин. Агар маблағ етарли бўлмаса, ходимларнинг маълум қисми бу йил мукофот ололмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Суперконтракт фақат бир марта тўланади

@Yurist_Xizmati 4705-савол:

Ассалом алейкум супер контрактда 1- курсни тугатган студент курсдан йиқитиб қайта 1-курсга ўқиши мумкун ва қайта контракт пули тўланадими ёки ўтган йилги тўлов янги ўқув йили учин тўлов кучида қолдирилами. Қолдирилса яана қадай тўловлар амалга оширилади. Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Суперконтракт нархлари фақат бир марта тўланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 22-бандига кўра Республика олий таълим муассасаларига қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишини давом эттирадилар.

Мана шу қоидага кўра суперконтрактдан бир марта тўланади.

Сиздаги ҳолатда 1-курс қайта ўқилган тақдирда ҳам (курсдан курсга қолдирилганда ҳам) юқоридаги қоида қўлланилади.
Бунда базавий тўлов контакти тўланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Пенсияга чиққан ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4702-савол:

Assalomu alaykum! Kutubxonachi 2024-yil 1-sentabrda nafaqa yoshiga to‘ldi. Nafaqaga chiqmay ishlamoqchi. Bu yil institutni tamomlab, oliy ma'lumotli talaba keldi. Nafaqa yoshidagi xodimga 0,25,oliy ma'lumotli talabaga 0,75  stavka berish mumkinmi? Oliy ma'lumotli talabani ishga olish mumkinmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Нафақага чиққан шахс ишламаслиги керак деган қоида йўқ.

Аксинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 167-сон фармонига кўра пенсия ёшига етганларни ишдан бўшатиш тақиқланиши ҳақидаги қоидалар келтирилган.

Ундан ташқари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига мувофиқ (161-модда) иш берувчи ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Бошқача айтганда, пенсия ёшига етган кутубхоначини айнан шу сабаб билан ишдан бўшатиб бўлмайди.

Янги кутубхоначини ишга олиш масаласига келсак, ўзи янги буйруқ билан кутубхоначи лавозими қисқартирилди.

Агар сиз кутубхона мудири лавозими ҳақида айтаётган бўлсангиз, унда ҳозир ишлаётган шахснинг меҳнат шартномасини ўзгартиш орқали, унинг ставкасини камайтириб, сўнг бошқа ходимни ишга олиш мумкин.

Лекин бунда Меҳнат кодексининг 135 ҳамда 140-моддаларига кўра ходимнинг розилигини олиш шарт.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

💬 Айрим ўқитувчиларга ҳар ой қўшимча 525 минг сўм ҳақ тўланади

Мактаблардаги лаборант лавозими тугатилиб, физика ва кимё фани ўқитувчиларидан бир нафарига кабинет мудирлиги учун ҳар ой 525 минг сўм қўшимча ҳақ тўланади

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

"Eng yaxshi huquq o'qituvchisi" tanlovini o'tkazish to'g'risida

Adliya vazirligi hamda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi bilan hamkorlikda umumiy o‘rta ta’lim maktablarining “Davlat va huquq asoslari” fani o‘qituvchilari o‘rtasida “Eng yaxshi huquq o‘qituvchisi” tanlovi tashkil etilmoqda.

Tanlov 3 bosqichda o’tkaziladi.

Tanlovning tuman (shahar) va hududiy bosqichlarida 1-, 2- va 3-o‘rin sohiblari esdalik
sovg‘alari hamda faxriy yorliq
bilan taqdirlanadi.

Respublika bosqichi g‘oliblari quyidagicha pul mukofoti hamda faxriy yorliq bilan taqdirlanadi:

1-o‘rin – 30 mln so‘m;
2-o‘rin – 20 mln so‘m;
3-o‘rin – 10 mln so‘m.

Tanlovda faol hamda munosib ishtirok etgan o‘qituvchilar “Eng yaxshi taqdimot”, “Eng yaxshi notiq” kabi nominatsiyalar bo‘yicha alohida taqdirlanadi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

10. Qo‘shimcha kafolat olish. 

M.sh. yuqoridagi asos bilan bekor qilinganidan keyin o‘ttiz kalendar kun ichida mahalliy mehnat organida ish qidirayotgan shaxslar sifatida ro‘yxatdan o‘tgan bo‘lsa, ular mahalliy mehnat organi tomonidan berilgan ma’lumotnoma bo‘yicha uchinchi oy uchun ham avvalgi ish joyidan o‘rtacha oylik ish haqini olish huquqiga ega - Mehnat kodeksi 100-moddasi to‘rtinchi qismi;

11. Quyidagi xodimlar qisqarish kelganda ham ishdan bo‘shatilmaydi:
vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik davrida bo‘lgan;
xizmat safarida davrda bo‘lgan;
homilador yoki uch yoshgacha bolasi bo‘lgan xodimlar. Bunda uch yoshgacha bolasi bo‘lgan xodimlar MK 409-moddasi asosida ishdan bo‘shatilishi mumkin - Mehnat kodeksi 162-moddasi;

12. Sudga murojaat qilish. 
Ishdan bo‘shatishni g‘ayriqonuniy deb hisoblagan xodim avvalgi ishini taqdim etish hamda o‘ziga yetkazilgan moddiy zararning o‘rnini qoplash va ma’naviy ziyonni kompensatsiya qilish haqida fuqarolik sudiga da’vo qilish huquqiga ega - Mehnat kodeksi 174-moddasi;

13. Ishga tiklangan taqdirda kompenstatsiya olish. 
M.sh. g‘ayriqonuniy bekor qilingan deb topilib, xodim ishga tiklanganda xodimning o‘rtacha oylik ish haqidan kam bo‘lmagan miqdorda ma’naviy ziyon uchun kompensatsiya undirish xodimning huquqlaridan biri - Mehnat kodeksi 174-moddasi.
Shuni aytish kerakki, ish beruvchi biz yuqorida keltirganlardan birortasiga amal qilmagan taqdirda, xodimning ishta tiklanish imkoniyati anchagina yuqori bo‘ladi.



@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Биласизми

Ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор ходимлар қисқартиришга тушмайди

@Yurist_Xizmati 4695-савол:

Assalomu alaykum kecha maktab labarantlariga shtat tugatilganligi haqida deriktormiz buyruq koʻrsatdi menga dekretga chiq deb aytdi boʻlmasa sokrawena kelsa dekret puling toʻlanmaydi deb aytdi lekin meni hali dekretga chiqish vaqtim kelgani yoʻq agar sokrawena kelgancha ishlab yursam haqiqatdan ham dekret puli chiqmaydimi keyin bizga 2oylik kampintatsa toʻlab beriladimi rahmat javobingiz uchun Yuqorida yozgan savollarimga javob bering iltimos. Dekretga chiqganimdan keyin menga labarantlik boʻyicha 2 oylik kampintatsa toʻlab beriladimi? Dekretga chiqmasam sakrawena kelsa dekret puli toʻlanmaydimi labarantlik boʻyicha

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳомиладор бўлсангиз ҳеч нимадан қўрманг, сиз сокрашенияга тушмайсиз. Директор сизни ишдан бўшата олмайди.

Меҳнат кодексининг 163-моддасига кўра ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс 408-моддаси) ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс 409-моддаси) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Мана шу қоидага кўра ҳомиладор бўлганингиз сабабли, сиз билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ўз ташаббуси билан бекор қила олмайди.

Агар сиз ўзингиз ариза ёзмасангиз, бошқа усул билан сизни ишдан бўшатиш мумкин бўлмайди.

Декрет масаласига келсак, сиз ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда унинг учун нафақа оласиз.

Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Қаранг! Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 28-бандига кўра ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан кейин мурожаат қилинганда туғишга қадар неча кун қолганидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мурожаат қилган кундан тўлиқ бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.

Бу ҳолатда сизга туман адлия бўлимига мурожаат қилишни тавсия қиламиз. Мазкур орган орқали сиз юқоридаги ҳуқуқларингизни амалга оширишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Пенсияни қайта ҳисоблатиш имкони борми?

@Yurist_Xizmati 4693-савол:

Ассалому алейкум онам пенсияси кам стаж 42 йил лекин катта стажга карамасдан энг кичкина ойликдан пенсия тайинлашди пенсияни кайта куриб чикиб имкони борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 49-моддасига мувофиқ Пенсияларни қайта ҳисоблаш:

➖ пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
➖ ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори ўзгарганда;
➖ даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.

Бунда пенсия миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) индекси (инфлация) даражасининг ўсиш суръатлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига асосан индексация қилинади (оширилади).

Шунга кўра, сиздаги ҳолатда юқоридаги асослардан бири мавжуд  бўлса, пенсияни қайта ҳисоблаш бўйича ҳудудий пенсия жамғармасига мурожаат қилишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

MMTV ning 246-sonli buyrug‘iga ko‘ra Metod kunlar quyidagicha belgilangan
(Kasbiy rivojlanish kunlari)

Dushanba
-ijtimoiy fanlar (tarix, davlat va huquq asoslari, tarbiya)

Seshanba- filologiya fanlari (ona tili va adabiyot, o‘zbek tili/rus tili)

Chorshanba- tabiiy fanlar (fizika va astronomiya, kimyo, biologiya, geografiya va iqtisodiyot, tabiiy fan – Science)

Payshanba- aniq fanlar (matematika, informatika va axborot texnologiyalari)

Juma- xorijiy tillar

Shanba- amaliy fanlar (tasviriy san’at, chizmachilik, musiqa madaniyati, texnologiya, jismoniy tarbiya, chaqiruvga qadar boshlang‘ich tayyorgarlik) va boshlang‘ich ta’lim

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал