tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Расман: Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори қуйидагича оширилди

«Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди

🔹2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди.

Бунда:
➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;

🔹2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
➖бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
➖бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.
➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Olimpiadada g’olib va sovrindor bo’lgan sportchilar uchun 8 ta Tahoe (chempionlarga) hamda 5 ta BYD Song Plus Champion (kumush va bronza sohiblariga) avtomobillari tayyorlab қўйилди

Shuningdek, har doimgidek g’oliblar quyidagicha bir martalik pul mukofotlari bilan ham taqdirlanadi:

🥇200 ming AQSh dollari;
🥈100 ming AQSh dollari;
🥉50 ming AQSh dollar


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tizimi xodimlari asosiy lavozimlarining malaka tavsiflari tasdiqlandi

2024-yil 1-avgust kuni Maktabgacha va maktab ta’limi vazirining "Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tizimi xodimlari asosiy lavozimlarining malaka tavsiflarini tasdiqlash toʻgʻrisida"gi 238-sonli buyrug‘i қабул қилинди

Ushbu buyruqning 12-ilovasi bilan umumiy o‘rta ta’lim maktabi (maktab-internat) rahbar va xodimlarining asosiy lavozimlarining malaka tavsiflari tasdiqlandi.

Endi maktab direktorilikka nomzodlardan kamida bakalavr darajasidagi oliy ma’lumot va kamida 5 yillik pedagogik stajdan tashqari menejerlik sertifikati ham talab қилинади

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

3 томонлама шартномага мактабдан имзо қўйдиргандим. Энди олийгоҳни битириб келганимда дарс бера олмаймиз дейишлари тўғрими?

@Yurist_xizmati 4640-савол:

Ассало‌му алайкум,мен 2023 йили У‌збекистон Давлат жисмоний тарбия университеттни тугатдим,практика даврида мактаб директори ишга оламан деб шартномага имзо куйиб берди,сунг укишни тугатиб келсам соат бера олмаймиз  дейишти   мактабда 4 та жисмоний тарбия укитувчимиз 2 тасини категоряси бор  мен билан яна битта  укитувчини категоряси йук соат  бермаймиз дейишди ва лаборант булиб ишлаб тур деб 0.5 ставка лаборантчиликни берди бу йил соат так,симлаш кандай булади  Маслахат беринг олдиндан  рахмат .

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Агар сизни мактабга ўқитувчи лавозимига ишга олинган ва меҳнат шартномасида айнан ўқитувчилик лавозими кўрсатилган бўлса, унда сизга дарс бериш шарт.

Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади.

Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади. Мазкур кўсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас. Бундан ташқари ушбу бандга кўра айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.

💁‍♂️ Хулоса қиладиган бўлсак, мактабда дарслар тақсимотида 15-банддаги устовор кўрсаткичлар инобатга олинади. Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим.

❗️Шундай экан, сиз ҳам ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган бўлсангиз, унда сизга ҳам дарс бериш талаб этилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ПЕНСИЯ ТУРЛАРИ:

📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга кўра,

давлат пенсияларининг қуйидаги турлари бор:

1) ёшга доир пенсия;

2) ногиронлик пенсияси;

3) боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

❗️Фуқароларнинг ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига;

✅ эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

✅ аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲАЙДОВЧИЛАР ҲАРАКАТ ТЕЗЛИГИНИ ҚАНЧАГА ОШИРСА НЕЧПУЛ ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 3-моддасига кўра,

Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига:

✔️ 20 километрдан кўп бўлмаган тезликка ошириб юбориши БҲМнинг 1 баравари (340 000 сўм) миқдорида жарима солишга;

✔️ 40 километрдан ортиқ тезликка ошириб юбориши БҲМнинг 9 баравари (3 600 000 сўм) миқдорида жарима солишга;

✔️ 40 километрдан ортиқ тезликка худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиниб, БҲМнинг 25 баравари (8 500 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲАҚОРАТ ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК!

▪️Ҳақорат қилганлиги учун  маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ўша шахс яна олдинги қилмишини такрорласа, унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

📃 Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра,

➖ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (68 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Юқоридаги 140-моддада белгиланган жазо чораси ҳақорат қилган одамнинг шахсига ва ҳақорат қилиш усулига қараб янада оғирлаштирилиши мумкин.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИДАН ҚАЙТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ОЛГАНЛАРГА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 04.04.2024 йил кунги ПФ-59-сон Фармонига асосан.

✅ 2024 йил 1 июндан:

➖ Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган  ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).

❗️Субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

✔️ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади;

⚡️Шунингдек, 2024 йил 1 июндан:

✅ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш;

✅ меҳнат миграциясидан қайтиб келган, ижтимоий аҳамиятли касалликка чалинган шахсларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилади

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда миллий ID-карталарни ва ОТМ дипломларини ўзаро тан олишни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувида “Битта тур – бутун минтақа” тамойили бўйича миллий ID-карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Шунингдек, таклифлар қаторида Марказий Осиё таълим ва академик алмашув дастурини қабул қилиш ва мамлакатларимиздаги етакчи олий ўқув юртларининг дипломларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишни билдирган.

☝️Ташаббуслар ичида ушбу таклифларнинг амалга оширилиши қардош-қариндош халқлар алоқалари учун янада қулайликлар яратади. Бу илиқликлар қувонарли албатта.

👉 r_kusherbayev
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Энди ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг иши KPI асосида баҳоланади

Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш юзасидан Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадаиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати ва баҳолаш тартиби бўйича Низомлар тасдиқланди.

Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг samaradorlik.uz электрон платформаси орқали баҳоланади. Бунда баҳоланувчилар hrm.argos.uz платформасига уланишлари талаб этилади.

Самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Раёсат қарори асосида амалга оширилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

24 соат дарс олишим мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4638-савол:

Саволим шуки. Мен Олий тоифали илмий даражага эга кимё  ўқитувчисиман. Мактабда ишлайман. Менга 24 соат кимё дарси мумкинми. Завучимиз айтяпти йўқ мумкин эмас 4 соат дарсни вакантга қолдирамиз бўлмаса мехнат Биржаси жаримага тортади бизани деяпти. Ман ҳар йили олимпиадага 2-3 та ўқувчи тайёрлайман. Туманда 1-2 фахрли ўринларни эгаллаяпти ўқувчиларим. ОТМ га хам ўқувчиларим кимё биология бўйича 7-8 си хар йили ўқишга киряпти. Илмий даражам бор (PhD). Тоифам Олий тоифали. Манга 24 соат кимё дарси таърификациядан ўтмайдими? Бошқа ишчи келса 4 соат дарсни беришимга тўғри келадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.

✅ Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.

✅ Мана шу қоидага кўра8 ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин. Лекин бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

☝️Мазкур кўрсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг
эришган ютуқлари _(бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар)_ ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу
кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.

Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим. Шунга кўра олий тоифали ўқитувчида 15-банддаги бошқа натижалар бўлса, унда
ўша ўқитувчи 30 соатгача дарс олиши мумкин.

✅ Хулоса қиладиган бўлсак,
сиз ҳам бошқа натижаларни инобатга олган ҳолда 24 соат дарс олишингиз. мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🌷Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!


«ЯКШАНБА ТОНГИ» муборак
бўлсин🌗

☘Ушбу кунимизни Яратгам эгам
барчамизни мехрдан барокатдан,
бенасиб қилмасин.

☘Аллохим барчамизни ўз
панохида асрасин

☘ ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК
БЎЛСИН

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчилар ўртасида дарс тақсимоти бўйича 3271-сон низом

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️2024-2025 ўқув йили учун таянч ўқув режа тасдиқланган (дарс соатларида ўзгариш бор)

ММТВнинг 2024 йил 26 мартдаги 94-сонли буйруғи

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Мактабларда Дарслар тақсимотида қуйидаги кетма-кетликка риоя қилиниши шарт

Умумтаълим муассасалари томонидан ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

1-Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

2-Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;

3-Чет тили ва СТEАМ фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (ТEСОЛ Левел 5, CEФР Б2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);

4-ТОП-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;

5-Асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

6-Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;

7-Республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;

8-Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;

9-Биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;

10-Асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;

11-Иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;

12-Педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;

13-Белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;

14-Олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;

15-Қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;

16-Олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;

17-Педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;

18-Олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;

19-Олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади.

Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.

Умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020-йил 20-июндаги 8-мҳ, 28, 124/1-сон қарори

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

5 курс талабаси ММИБДЎ бўлиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4642-савол:

Assalomu alaykum. Men 5 kurs talabasiman  FTO yo'nalishida o'qiyman. Maktabga o'rindoshlik asosida ishga qabul qilinganman, ishlayotgan maktabimda Ma'naviy ma'rifat ishlar boyicha direktor o'rinbosari lavozimiga ishga qabul qila oladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1 – августдаги 238-сонли буйруғига 12-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг асосий лавозимларининг малака тавсифларига кўра умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимининг малака тавсифлари қуйидагича:

•  Маълумот:  Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради)
•  Мутахассислик:  Педагогика йўналиши
•  Меҳнат стажи:  Камида 4 йилдан кам бўлмаган педагогик стаж.

✅ Агар сиз ҳам мазкур талабларга мос бўлсангиз, ММИБДЎ лавозимида ишлашингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Синф раҳбарлик учун қандай талаблар қўйилган?

@Yurist_Xizmati 4641-савол:

Assalomu alaykum! Sinf raxbar bo‘lish uchun 20 soat dars soatiga ega bo‘lish talabi qo‘yilishi to‘g‘rimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🚫 Синф раҳбарлик қилиш учун 20 соат дарс бериш шарт эмас. Бундай мезон мавжуд эмас.

Қаранг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра, синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:

▪️камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
▪️ мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган (умумтаълим муассасаларида меҳнатини соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди).
▪️бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган;
▪️ ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;
▪️ бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.

☝️Синф раҳбар бўлиш учун юқоридаги талабларга жавоб бериш лозим.

Ундан ташқари синф раҳбарлик лавозим эмас, уни директор юқоридаги талабларга мос келган педагоглар орасидан танлаб олади ва унга синф раҳбарликни бириктиради.

❗️Шундай экан сизда ҳам синф раҳбарлик қилиш имконияти бор. Лекин айтганимиздек, кимни синф раҳбар бўлишини фақат директор ҳал қилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Sõragan_edingiz

Avgust oyida yangi ishga kiradigan o‘qituvchiga oylik to‘lashning imkoni yo‘q bo‘lsa, ular qanday qilib ishga olinadi?


Savol

Yangi o‘quv yili uchun tarifikatsiya ro‘yxati hali tasdiqlanmagan. Darslar ham o‘qituvchilarga bo‘lingani yo‘q. Ammo, ayrim fuqarolar ish so‘rab kelyapti.

Yangi o‘qituvchilarni esa ishga ololmayapmiz. Chunki, ularni ishga olganimiz bilan bu oyda oylik maosh to‘lashning imkoni bo‘lmaydi. Avgustda oylik to‘lashning imkoni bo‘lmasa, unda qanday qilib ishga olamiz?

Javobhttps://xalqtaliminfo.uz/post/793

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲОДИМЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИ:

📃  Меҳнат кодексининг 155-моддасида ҳодимларни ишдан бўшатишнинг асослари келтирилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат;

ходим ва иш берувчи келишуви бўйича;

✅ меҳнат шартномаси муддати тугаши билан ишдан бўшаш;

✅ ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши;

иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатиш;

ташкилот эгаси алмашганда, у қайта ташкил этилганда, ташкилотнинг бўйсунуви ўзгарганда ходим ишни давом эттиришни рад этиши;

✅ ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши;

✅ ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;

тиббий хулосага кўра ходим соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтишни рад этиши ёки иш берувчида ходимга мос бошқа иш бўлмаган тақдирда;

✅ ходим ва иш берувчи ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича;

✅ янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш бўйича;

алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида ишдан бўшатиш асослари мустаҳкамланган асослар бўйича.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ЕТИМ ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАНДА УЛАРГА 50 ФОИЗ КЎПРОҚ СТИПЕНДИЯ БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 09.08.2021 йил кунги ПҚ-5216-сон қарорига кўра,

➖ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.

✅ Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 700 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

✅ Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ИШ БЕРУВЧИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҲОДИМГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ЎРНИНИ ҚОПЛАШИ КЕРАК ?

📄 Меҳнат кодексининг 319-моддасига асосан, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт:

➖ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум қилинганда;

➖ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда;

➖ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда;

➖ходимнинг мол-мулкига зиён етказилганда.

➖Агар иш берувчининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ходимга жисмоний ёки маънавий азоб етказилган бўлса, ходимга етказилган маънавий зиён компенсация қилиниши лозим.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!

⚡️САВОЛ;
Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра,

➖ шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдори (340 000 сўм)нинг эллик баравари (17 000 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатлари юқоридаги модданинг талабларини бузганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланиши мумкин

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Metod kunlar qayta joriy qilinadi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining «Maktabgacha va maktab ta'limi tashkilotlari xodimlarini uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini takomillashtirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida»gi qarori қарори қабул қилинди.

Unga ko‘ra, 2025 yil 1 yanvardan boshlab pedagog va mutaxassis kadrlar kasbiy rivojlanishining uzluksizligini ta'minlash maqsadida barcha umumiy o‘rta ta'lim muassasalarida malaka oshirishning «Kasbiy rivojlanish soati», tayanch umumiy o‘rta ta'lim muassasalarida esa, shuningdek, «Kasbiy rivojlanish kuni» kabi shakllari bosqichma-bosqich joriy этилади.

Quyidagi hafta kunlari o‘qituvchilarga «Kasbiy rivojlanish kunlari» sifatida belgilanishi mumkin:

👉 Dushanba — Aniq fanlar (matematika, informatika va axborot texnologiyalari) fani;

👉 Seshanba — Filologiya fanlari (Ona tili va adabiyot, O‘zbek tili/rus tili);

👉 Chorshanba — Tabiiy fanlar (fizika va astronomiya, kimyo, biologiya, geografiya va iqtisodiyot, tabiiy fan (Science);

👉 Payshanba — Ijtimoiy fanlar (tarix, davlat va huquq asoslari, tarbiya);

👉 Juma — Xorijiy tillar;

👉 Shanba — Amaliy fanlar va boshlang‘ich ta'lim (tasviriy san'at, chizmachilik, musiqa madaniyati, texnologiya, jismoniy tarbiya, chaqiruvga qadar boshlang‘ich tayyorgarlik, boshlang‘ich ta'lim).

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Мактабларда ўқувчилардан китоблар учун ижара пули олинмайди, ижара пулини ўқувчиларга давлат тўлаб беради

2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликлари ўқувчиларга бепул тарқатиб бошланди.

Президент фармони (ПФ-79-сон, 26.05.2023 й) га кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳамда ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий қилинганлиги муносабати билан бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилган эди.

Бунда, Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилиб, Давлат бюджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Декретга кетган ходимнинг вазифаси бошқа ходимга юклатилганда қанчагача ҳақ тўланади?

@Yurist_Xizmati 4639-савол:

Ассалому алайкум мен мактаб интернатда дарс бераман.Март ойида битта укитувчимиз декрет татилига чикди ва менга унинг ярим стафкасини беришди.У ходим 5 июлгача декрет татилида булган 5 июлдан  25 августгача мехнат татилида.Мен мехнат татилидан 29 июлда чикдим Савол менга август ойлиги туланадими? Кадр сизга август туланмайди у мехнат татилида двайной тулов булади деебтилар шу ростми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда сизга декретга кетган ўқитувчининг ишини юклаш ҳақидаги буйруққа қараш керак.

Агар буйруқда унинг вазифаси ўша ходим ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан қайтгунга қадар сизга юклатилган бўлса, унда август ойи учун сизга ўша ходимнинг иш ҳақи тўланмайди.

💁‍♂️ Сабабини қуйидагича тушунтирамиз. Меҳнат кодексининг 116-моддаси биринчи қисмига кўра ходимнинг розилиги билан унга иш кунининг (сменанинг) белгиланган давомийлиги мобайнида худди ўша иш берувчида қўшимча ҳақ эвазига меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий иш билан бир қаторда, асосий ишидаги каби айнан ўша касб (лавозим) бўйича ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ҳам қўшимча ишни бажариш топширилиши мумкин.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини меҳнат шартномасида белгиланган, асосий ишидаги айни ўша касб (лавозим) ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ишдан озод этилмаган ҳолда бажариш вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ишини бажариш ҳисобланади. 

❗️Шунга кўра вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифасини бажариш бошқа ходим зиммасига юклатилади. Демак, сизга ҳам юқоридаги қоидага асосан, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига етган ўқитувчининг вазифаси юклатилган. Бунда юқоридаги модданинг учинчи қисмига кўра ходимга қандай вазифа юклатилаётгани, унинг мазмуни ва муддати кўрсатилиши керак.

✅ Шундай экан, сиздаги вазиятда ҳам ўша ходимнинг вазифаси қанча муддатга юклатилган бўлса, шу муддатга қўшимча ҳақ тўланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ДУШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК АЗИЗЛАР ! 🕊🌸🕊

☕️ Тун бағрини ёриб чиқди нур!
🌹 Ибодатга шайланди тиллар!
☕️ Дуолар - ла, бўлинг сиз омон!
🌹 Хайрли тонг, дилга яқинлар!

😊Бахтиёр бўлиш учун:

➖қўлни - меҳнат;
➖қалбни – меҳру муҳаббат;
➖ақлни – мақсад;
➖хотирани – фойдали илм;
➖келажакни – умид билан тўлдириш лозим.

Ҳайрли тонг янги кун, янги имкониятлар муборак Азизлар!!!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ilimning afzalliklari:

Ilm payg'ambarlarning mulki va merosidir.

Bu qalblar hayoti va ko'zlarimiz nuridir.

Bu ruhning shifosi, aqlning rivojlanishi va qalb uchun lazzatdir.

Ilm tarozi bo'lib, u orqali so'z, amal va hodisalarni tortish mumkin.

Ilm orqali insonlar Allohni bilib, Unga ibodat qiladilar, Uni zikr qiladilar va Tavhidni ado etadilar, Unga hamd va tasbih aytadilar.

Ilm sharofati bilan Allohning tolibi to'g'ri yo'lga boradi.

Unga jihod qilganlar ilm eshiklaridan kiradilar.

Ilm qonunlar va qoidalar haqida tushuncha beradi.

Ilm tufayli ruxsat etilgan narsani haromdan ajratish mumkin.

Ilm orqali qarindoshlik rishtalari birlashadi.

Ilm orqali biz: Alloh nimadan rozi bo'lishini va nimani xohlashini bilib olamiz.

Va agar siz ushbu ilmni o'rgansangiz va u bilan shug'ullansangiz, kerakli maqsadga qanday qilib eng qisqa yo'l bilan erishish mumkinligini bilib olishingiz mumkin.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Ўқитувчидар ўртасида дарс соатлари қандай тақсимланади

Хар йили август ойида, янги ўқув йили бошланиши олдидан умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга дарс тақсимоти белгиланади. Бу йилдан бошлаб ушбу тақсимот ўқитувчиларнинг бир неча параметрли кўрсатгичлари асосида тақсимланади.

Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга кадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
1) халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
2) чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги буйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
3) ТОР-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
4) асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
5) ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
6) республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
7) олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
8) биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
9) асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
10) иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
11) педагогик йуналиш буйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
12) белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
13) олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
14) қайта тайёрлаш буйича дипломга эга ўқитувчилар;
15) олий таълим муассасаларининг педагогик йуналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
16) педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
17) олий маълумотли укитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
18) олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.


Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

☝️Юкоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал микдорлари белгиланиши тавсия этилади. Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.

❗️Ўқитувчи кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади. Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.

Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (Адлия вазирлигидан 2020 йил 30 июн 3271-сон билан рўйҳатдан ўтказилган).

❗️Ушбу фойдали маълумотни барча ўқитувчиларга юборинг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Афғон уруши қатнашчиларининг стажи неча йилга ўтади?

@Yurist_Xizmati 4637-савол:

Ассалому алайкум. Ман 1969 йилда тугилган ман 28 апрелда 55 ёшдаман. 1987-1989 йй ларда авгонистон худудида 2 йил тулик  харбий хизматни махсус КГП тизимда махсус топшириш билан жангавор холатида булган ман. Тасдикловчи хужжат бор ва харбий вайникоматдан олдим. Хозирги Кунда 2 гурух ногиронима кассалигим буйича. Армия даври яьни 2 йил нечи хисага хисобланади иш стажига кушилиши, 2 гурух умумий кассалик буйича ногиронига талаб этиладиган иш стажи. Иш стажим 31 йилни ташкил этади. Сиздан конун асосида 2 гурух пенсия тайинлаш учун маьлумот беришингизни сурайман.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонунининг 38-моддаси фуқаронинг стажига ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш — уч ҳисса баробарида имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 13-октабрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом 32-бандида ҳам юқоридаги қоида келтирилган.

Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 12-сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом 22-бандига кўра Ҳарбий хизматчилар учун қуйидаги даврларнинг бир куни имтиёзли равишда ҳарбий хизматнинг уч кунига тенг ҳисобланади:
➖ жанговар ҳаракатларда, жанговар вазифаларни бажаришда, террорчиликка қарши махсус операция ўтказишда ёки фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган даври;
➖ жанговар ҳаракатларда, жанговар вазифаларни бажаришда, террорчиликка қарши махсус операция ўтказишда ёки фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) бевосита иштирок этиш натижасида шикастланиш (ярадорлик, жароҳатланиш) ва касалланиш сабабли даволаш муассасаларида узлуксиз бўлган даври.

✅ Шундай экан, сизнинг афғон урушида қатнашган даврингиздаги ҳар бир кунингиз 3 кунга, бошқача айтганда 1 йилингиз 3 йилга тенг бўлади.

✅ Демак, сизнинг 2 йиллик хизматингиз 6 йиллик стажга тенг бўлади.

➡️ Энди асосий масалага келсак, Қонуннинг 15-бандига асосан ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобил АЕСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.

Бунда қонуннинг 17-моддасига биноан умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:
👉 51 ёшдан 56 ёшга қадар 17 йиллик иш стажи бўлганда ногиронлик пенсияси тайинланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Тарбия, Табиий фан ва Информатика ўқитувчиларининг тоифалари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 27 майдаги 168-сон буйруғи

“Табиий фан”, “Тарбия”, “Информатика ва ахборот технологиялари” фанларидан дарс берадиган педагог кадрларнинг малака тоифаларини белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 16 апрелдаги 30/1-1782-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 16 апрелдаги 30/1-1782-сон топшириғи асосида:

а) “Бошланғич таълим” ўқитувчилари бошланғич синфларда “Табиий фан (Счиенче)”, “Тарбия” ва “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бўйича;

“География”, “Биология” ва “Физика” фанлари ўқитувчилари 5-6-синфларда “Табиий фан (Счиенче)” фани бўйича;

“Тарих”, “Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ” мутахассислигига эга ўқитувчилар 5-11-синфларда “Тарбия” фани бўйича дарс ўтишларига рухсат берилганлиги;


б) “Табиий фан (Science)”дан дарс берадиган “Бошланғич таълим”, “География”, “Биология” ва “Физика” фанлари ўқитувчиларига амалдаги малака тоифасига мос равишда;

5-11-синфларда “Тарбия” фанидан дарс берадиган “Тарих”, “Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ” мутахассислигига эга ўқитувчиларга “Тарбия” фанидан малака тоифаси бўлмаган ҳолларда амалдаги малака тоифасига мос равишда ҳақ тўланиши маълумот учун қабул қилинсин;


❗️Бунда, “Тарбия” фанидан дарс ўтиш ҳуқуқига эга бўлган ўқитувчиларда бир вақтнинг ўзида “Тарбия” ҳамда тегишли фанлардан малака тоифалари бўлса, бунда “Тарбия” фанидан дарс берганда фақатгина ушбу фан бўйича малака тоифаси татбиқ этилади ва мос равишда ҳақ тўланиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

➖Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби 2022 йил 2 августга қадар 15 йиллик узлуксиз иш стажига ҳамда олий малака тоифага эга (бунда олий тоифага эга бўлганлик даври муҳим эмас) бўлган педагогларга нисбатан татбиқ этилмаслиги;

➖Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 9-бандида келтирилган талабларни иккинчи хорижий тил педагогларига нисбатан татбиқ этилмаслиги инобатга олинсин.

3. Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти (С.Рахимбоев) 2024 йил 1 декабрга қадар амлалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга топшириқдан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 16 апрелдаги 30/1/1782-сон топшириғида келтирилган бандлар ижросини тегишли ходимларга етказиш ва ўз вақтида тўловларни амалга ошириш чораларини таъминласин.

5. Молия-иқтисод департаменти (И.Сираджев) зарур ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан тақдим этилган талабномаларига мувофиқ тегишли маблағларни молиялаштириш чораларини кўрсин.

6. Девонхона (Д.Исхакова) ўрнатилган тартибда ушбу буйруқни тегишли таркибий бўлинмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига етказсин.

7. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари С.Раджабов зиммасига юклансин


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал