#kitobdan_parcha
Ходимни бошқа ишга ўтказиш нима?
МКнинг 138-моддаси биринчи қисмига кўра, ходим айнан ўша иш берувчида ишни давом эттирганда унинг меҳнат вазифаларини ўзгартириш ходимни бошқа ишга ўтказиш ҳисобланади.
Дўстлар, биз мана шу вазиятда қайси меҳнат вазифаларини ўзгартириш бошқа ишга ўтказиш ҳисобланишини ва қайсиларини ўзгартириш бошқа ишга ўтказиш ҳисобланмаслигини аниқлаб олишимиз керак.
Эътибор беринг, МКнинг 104-моддасида меҳнат вазифасига муайян касб, мутахассислик, малака ёхуд лавозим бўйича иш, шунингдек ходимга топшириладиган ишнинг аниқ тури сифатида таъриф берилган.
Амалиётда кўрамизки, ходимлар ишлайдиган бўлинма низоми, вазифалар тақсимоти ёки лавозим-йўриқномалари билан белгиланган ва ходимнинг функцияларидан келиб чиқадиган жорий вазифалари бўлади. Масалан, хўжалик шартномаларини юридик экспертизадан ўтказиш, талабнома ва даъво ишларини юритиш, ташкилот манфаатларини судларда ҳимоя қилиш, ташкилот ходимлари ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш каби ишлар юридик хизмат ходимининг ана шундай жорий вазифаларидир. Бу МК 104-моддасида келтирган таърифдаги ходимга топшириладиган ишнинг аниқ тури ҳисобланади.
Шунингдек, ходимининг умумий меҳнат вазифасини англатувчи унинг эгаллаб турган лавозими ёки касби ҳам мавжуд. Масалан, юридик бўлим бошлиғи, бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт ёки юрисконсульт кабилар юридик хизмат ходимининг лавозими саналади. Бу вазифалар юқоридаги таърифдаги ходимнинг лавозими (ёки касби) бўйича бажариладиган иш ҳисобланади. Яъни, касб ва лавозим бу ходимнинг умумий вазифасидир.
Демак, бошқа ишга ўтказиш деганда, биз айнан ходимнинг умумий меҳнат вазифаси ҳисобланган бир лавозим ёки касбдан бошқа бир лавозим ёки касбга ўтказилишини (масалан, етакчи юрисконсульт лавозимидан бош юрисконсульт лавозимига ўтказилишини) тушунамиз.
Ходимнинг ўз лавозимида турган ҳолда унинг вазифалар тақсимоти ёки лавозим-йўриқномаларида кўрсатилган жорий вазифаларига ўзгартириш киритиш (қисман ўзгартириш) эса бошқа ишга ўтказиш ҳисобланмайди.
МК 138-моддаси биринчи қисмида айнан шу нарса назарда тутилмоқда.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Мактабларда ўқитувчилар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми?
@Yurist_Xizmati 4412-савол:
Assalomu aleykum meni murojatim shundan iboratki man maktabda fan o‘qituvchisi bo‘lib ishlab kelmoqdaman maktada dars kamligi un boshqa maktabda xam o‘rindoshlik vazfasida ishlab ro‘zg‘or tebratyapman shu ishlar ichida asosiy maktabimda navbatchilik qilish muammosi juda ko‘p bo‘lyapti men turolmayman vaqtim yo‘q desam bu majburiy adliyadan tasdiqlatib keldik deyishdi 206 - modda bekor qilingan deb aytishyapti xam bu rostan xam majburiymi shuni qonunniy isbotlashimga amaliy yordam berila javob un oldindan raxmat
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.
Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.
🚫 Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.
Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.
❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.
❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❌ Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўланиш миқдорлари
☝️Амалдаги қонунчиликка кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига асосан соатбай ҳақ юқоридаги жадвалга асосан ҳисобланади.
Изоҳ: Ўқитувчиларда тоифалари турлича бўлгани сабабли уларнинг базавий ойликларида фарқлар мавжуд. Шу сабабли ўқитувчи қайси тоифада бўлса шу тоифанинг базавий ойлиги юқорида кўрсатилган фоизларга кўпайтирган тарзда ҳисобланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Тартибсиз меҳнат муҳити оилавий муаммоларга ҳам сабаб бўлади.
Бизнингча, оилалардаги нотинчлик ва низоларнинг асосий сабабларидан бири бу одамларнинг ўз оиласига, ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандларига вақт ажрата олмаслиги ва етарлича эътибор қаратмаслигида бўляпти.
Яхшилаб қарасангиз, ишдан кейин ва дам олиш кунлари ҳам доимий равишда ишда ўтирадиган ходимларда оилавий келишмовчиликлар, хусусан, ажримлар кўп бўлади.
Чунки уларнинг ишдан кейин ва дам олиш кунлари ўз оиласига ва фарзандларига ажратиши керак бўлган асосий вақтини биз раҳбарлар билиб-билмай ўғирлаяпмиз.
Бундан буёғига бизга ҳар бир тармоқ бўйича пухта ишлаб чиқилган меҳнат нормаси ва ҳар бир иш ва лавозим бўйича тўғри йўналтирилган меҳнат тақсимоти керак.
Агар белгиланган иш вақти ичида ҳар бир ишчи-ходим кунлик меҳнат нормаларини бажарса, уларни ишдан кейин ушлаб туришга асос ҳам, мантиқ ҳам бўлмайди.
Шунда оилалар ҳам тинч бўлади, ажримлар ҳам камаяди, болалар ҳам тирик етим бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги Меҳнат кодексининг 272-278-моддалари меҳнатни нормалаштириш қоидаларига бағишланган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетишга қонуний ҳаққи бор.
Меҳнат кодекси 187-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 10 апрель - Рамазон ҳайити байрами. Шунга кўра Ҳайит байрамида ходимлар кетма кет 3 кун(10-12 апрель) дам олади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Директор ходимни "ўрта махсус"сан деб ишдан бўшатиши мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4473-савол:
Ассалому алайкум. Хурматли Юрист ХИЗМАТИ жамоаси Мактабда ишлаганимга Сал Кам 30 йил булди, урта махсусман. Пенсияга 6 йил колди. Директорим Олий таълимга укишга кирмасангиз шартномани бекор киламан деяпти,шу тугрими? Жавоб учун олдиндан Рахмат
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 16.08.2023 йилдаги 247- сонли буйруғига кўра мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги мезонларга риоя қилиш лозим:
👉 Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига - бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар;
👉 Фан ўқитувчиси лавозимига - фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар.
Шунингдек, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 15-бандига кўра ўрта махсус маълумотли педагог ходимларга ҳам тарификация асосида дарс бериш мумкин.
❗️Шунга кўра директор сизни ўрта махсус маълумотли эканлигингиз туфайли ишдан бўшата олмайди. Лекин дарс тақсимотида кам дарс тегиши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ҲАҚОРАТ ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК
⚡️САВОЛ;
Ҳақорат қилганлиги учун
аввал хам жавобгарликка тортилган шахс яна шу қилмишини такрорласа унга қандай чора кўрилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Ҳақорат қилганлиги учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ўша шахс яна олдинги қилмишини такрорласа, унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.
📃Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (68 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
❗️Юқоридаги 140-моддада белгиланган жазо чораси ҳақорат қилган одамнинг шахсига ва ҳақорат қилиш усулига қараб янада оғирлаштирилиши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлайди.
Кўпчилик иш берувчилар томнидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга ишдан бўшатиш нафақасини тўласлик билан боғлик ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. Мазкур постда қачон ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши ва унинг миқдорлари ҳақида гаплашамиз.
Меҳнат кодекснинг 173-моддасидага асосан қуйидаги асослар билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлагша мажбур:
👉 Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда. Бундан шартнома ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинганлиги мустасно.
👉 Ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилгани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда
👉 Ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
Ишдан бўшатиш нафақаси қанча миқдорда тўланади?
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ
👉 уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
👉 уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
👉 беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
👉 ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
👉 ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ходимнинг "декрет"далиги ёки вақтинча меҳнатда қобилятсизлик даври Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киради.
Кўпчилик ходимлар меҳнат таътилини беришда шундай ҳолатлар ҳақида ёзишмоқда яъни ишхона кадрлар бўлими томонидан ходимни меҳнат таътилига чиқаришда унинг "декрет""лиги ёки вақтинча меҳнатга қобилятсизлик даврини меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиш ёки қўшмаслик билан боғлиқ ҳолатлар бўйича .
Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига қуйидагилар киради:
👉 иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт;
👉 ходим ҳақиқатда ишламаган, лекин меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ унинг иш ўрни (лавозими) сақланган вақт, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътили вақти, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам
кунлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа даврлари;
👉 меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганда, ходим бошқа ишга ўтказилганда ёки у ишдан четлаштирилганда ва келгусида ходим аввалги ишига тикланганда мажбурий прогул вақти;
👉 агар тиббий кўрикдан ўтмаслик ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билим ва кўникмалар текширувидан ўтмаслик ходимнинг айбисиз юз берган бўлса, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ўтмаган ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаган ходим ишдан четлаштирилган давр;
👉 агар хизмат текшируви натижаларига кўра, меҳнат мажбуриятларининг бузилишидаги ходимнинг айби тасдиқланмаса ёхуд меҳнат мажбуриятларини бузиш фактининг ўзи тасдиқланмаса, ушбу хизмат текширувини ўтказиш вақтида ходим ишдан четлаштирилган давр;
👉 ходимнинг илтимосига кўра бериладиган, иш йили давомида икки ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти;
👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа вақт даврлари.
❗️ Яъни юқоридаги асосда кўриниб турибдики, ходимнинг "декрет""лиги ёки вақтинча меҳнатда қобилятсизлик даври Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киради.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:
👉 ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;
👉 ходим ишдан четлаштирилган даврлар;
👉 болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Гуруҳ раҳбарлиги учун қўшимча ҳақни давомадга боғлаб қўйиш тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4470-савол:
Ассалому алайкум хурматли юрист мен касб хунар мактабида ишлайман бизда гурух рахбарларига гуруҳининг давоматини фойизига қараб гурух рахбарлик пулни тўлашмоқда шуки шу тўғрими жавоб учун олдиндан рахмат
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Гуруҳ раҳбарлиги учун қўшимча ҳақни давомадга боғлаб қўйиш нотўғри. Чунки қарорда бу ҳақида қоида белгиланмаган.
Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 1-августдаги 165-сон қарорига 4-иловада тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 10-бандига кўра ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими муассаси педагог ходимига базавий тариф ставкасига гуруҳ раҳбарлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи қўшимча тўлов тўланиши белгиланган.
💁♂ Бу дегани мазкур тўлов муассаса раҳбарининг буйруғи асосида гуруҳ раҳбари этиб тайинланган педагог ходимга гуруҳдаги ўқувчилар сонидан қатъий назар тўланади.
❗️Сизга ушбу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингизни тафсия қиламиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❓Обуначилардан келган савол: Рамазон ҳайити байрам муносабати билан бериладиган мукофотни интизомий жазоси бор ходимга берсак бўладими?
🔰"Меҳнат кодекси"га биноан, рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар жумласига ходимларга меҳнатдаги юксак ютуқлари, касбий маҳорати, энергия ресурсларини, материалларни тежаганлиги, олдиндан белгиланган бошқа кўрсаткичларга эришганлиги учун бериладиган мукофотлар, иш ҳақига қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловлар киради.
♾Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофот ходимни олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришишга ундаш мақсадида иш ҳақининг таркибига киритилган ҳамда ходимга асосий маошидан (тариф ставкасидан) ташқари тўланадиган пул мукофотидир.
🔔Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот 1 марта бериладиган хусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар (юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар) юз берганлиги ёки ходим томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилганлиги (иш берувчининг алоҳида муҳим топшириғини бажариш, рационализаторлик таклифини киритиш ва бошқалар) муносабати билан тўланадиган пул мукофотидир.
✔️Юқоридагиларга асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.
⏳Шу билан бирга, иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, 1 йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.
Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган:
ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари;
мавсумий ходимлар;
вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар;
микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари;
якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган;
уй ишчилари;
қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимлар.
Огоҳлантириш муддатининг ўтиши иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси олинганидан сўнг кейинги кунда бошланади.
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❓ Men toifa olish uchun attestatsiyaning navbatdan-tashqari turini tanlab murojaat yuborgan edim. Belgilangan miqdordagi toʻlovlarni ham qilgan edim. Attestatsiya turini notoʻgʻri tanlagan ekanman. Arizam “navbatdagi-majburiy attestatsiyada topshirishdasiz”- deb rad etildi. Toʻlagan to‘lovimni qaytarib olsam bo‘ladimi?
✅ Javob: Nizomning 25-bandiga ko‘ra Notoʻgʻri maʼlumotlar yoki qalbaki hujjatlar taqdim etilganligi aniqlangan har qanday bosqichda pedagog kadrning hujjatlarini qabul qilish va attestatsiyadan oʻtkazish jarayoni toʻxtatiladi, topshirilgan hujjatlar va toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.
Pedagog kadrlar tomonidan topshirilgan hujjatning qalbaki ekanligini aniqlash vakolatli vazirliklarda mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi.
Vakolatli vazirliklarda mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida pedagog kadrlar tomonidan topshirilgan hujjatlarning haqqoniyligini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, vakolatli vazirliklar tomonidan tegishli vakolatli tashkilotlarga soʻrovnoma yuboriladi.
Pedagog kadrlar tomonidan topshirilgan hujjatlar qalbaki ekanligi aniqlangan taqdirda, mazkur hujjatlar vakolatli vazirliklar tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organlarga taqdim etiladi.
📌 Attestatsiya turini toʻgʻri tanlanmaganligi ham notoʻgʻri maʼlumot taqdim etilgan deb hisoblanadi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Qonun
⚡️ Касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқларига риоя этилиши кафолатлари
📌12-модда. Касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг фаолиятига аралашмаслик кафолатлари
Давлат касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, иш берувчилар касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди. Касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг фаолиятига аралашишга, шу жумладан уларнинг фаолияти тўғрисида бирор-бир ҳужжат тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг фаолиятини давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, иш берувчилар ташаббусига кўра тугатишга йўл қўйилмайди.
(Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонуни, 3-боб, 12-модда)
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.04.2024 йилдаги ПФ-55-сон
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
#kitobdan_parcha
Меҳнат шартлари фақат меҳнат шартномаси билан белгиланадими?
Аслида меҳнат шартлари бироз кенгроқ тушунча бўлиб, унинг доираси фақат меҳнат шартномасининг ўзи билан чекланиб қолмайди.
Бу борада Меҳнат кодексининг 135-моддаси биринчи қисмидаги мана бу қоидага қарасак, гап нимадалигини бирдан тушунамиз: “меҳнат шартлари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси тарафларининг келишувида белгиланади”.
Maktab direktorlarini lavozimga tayinlash qay tartibda amalga oshiriladi?
Yangi tartibga ko‘ra maktab direktorlarini lavozimiga tayinlash endilikda “Direktorlar kengashi” tavsiyasiga asosan amalga oshirilib, direktorlikka nomzodlarga menejerlik sertifikatiga ega bo'lish talabi qo'yildi.
Quyidagi (ko‘k) havolalardan birini bosib eng aktual mavzudagi savollarga javob oling:
➖Direktor o'rinbosarlari menejerlik sertifikatini olish uchun qayerda o'qiydi?
➖Direktor o'rinbosarlari menejerlik sertifikatini olsa, ular ham 3 yil davomida malaka oshirishga jalb qilinmaydimi?
➖Amalda ishlab kelayotgan maktab direktorlari qachon ushbu kurslarga jalb qilinadi?
➖Menejerlik kursida onlayn tartibda ham o'qisa bo'ladimi?
➖Menejerlik o'quv kursiga ariza topshiruvchilar soni ko'payib ketsa, ularning barchasini o'qitishga A.Avloniy nomidagi institutning imkoniyatlari yetadimi?
➖Direktorlar kengashi suhbatiga borgan nomzodlar orasidan sertifikati mavjud bo'lmagan nomzod direktorlikka tavsiya etilishi mumkinmi?
➖Bir vaqtni o'zida butun respublika bo'ylab vakant joylarga faqat sertifikatga ega bo'lgan nomzodlarni tayinlashga vazirlikning imkoniyati yetarlimi?
➖Direktorlikka nomzodlarga menejerlik sertifikatiga ega bo'lish talabi qo'yishda xorij tajribasi ham o'rganilganmi?
➖Nima uchun maktab direktorlarini lavozimga tayinlashda “Direktorlar kengashi” tartibi joriy qilindi?
➖Direktorlar kengashi a'zolarini qo'shimcha rag'batlantirib borish reja qilinganmi?
➖Direktorlikka nomzodlar uchun suhbat jarayonida qanday savollar beriladi?
Yuqoridagi savollarga vazirlikning quyidagi mas'ullari javob berishgan:
Umumiy o‘rta taʼlim tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi boshlig'i — Erkinjon Murodov
Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimi faoliyatini muvofiqlashtirish bo'limi boshlig'i — Hasanxon Husanov.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#kitobdan_parcha
Меҳнат шартномасини ўзгартириш.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш амалиёти ҳақида гапирганда, бугунги кунда кўплаб HR ва кадрлар хизмати ходимларида бироз нотўғри, узр нотўғри демай, тўлиқ бўлмаган тушунча бор.
Улар меҳнат шартномасини ўзгартириш деганда, аксар ҳолларда ходимларни бошқа ишга ўтказиш амалиётини тасаввур қилишади. Бироқ, бу жуда чекланган даражадаги тасаввур.
Меҳнат кодексининг 133-моддасига асосан меҳнат шартномасини ўзгартириш қуйидаги асослардан (яъни турлардан) иборат:
меҳнат шартларининг ўзгариши;
ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши;
иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши;
ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши;
меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши.
2024 йил солиғини бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4475-савол:
Ассалому алайкум хурматли юрист. Мен туман мактабида ўқитувчи булиб ишлайман мактаб директори ва района бошлиги мени 2024 йил учун солигимни хаммасини тулашга мажбурлаяпти ши тугрими. Солигни ойма ой тулаб боряпман лекин Бу кам дейишди шу тугрими жавоб учун олдиндан рахмат.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
🙅♂ Умумий қоида бўйича ходимнинг иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиш мумкин эмас.
❗️Бироқ бунга истесноли ҳолатлар ҳам мавжуд. Хусусан Меҳнат кодексининг 269-моддасига мувофиқ ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар солиқлар ва йиғимларни ундириш учун унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинлиги белгиланган.
💁♂ Соддароқ айтганда, иш берувчи ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан солиқларни ёки бмтларни ушлаб қолиши Солиқ кодексининг 386-моддасига асосланган ҳолда солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва буджетга ўтказишни амалга оширади.
❓Мана шу жойда савол туғилади. Иш берувчи солиқ агенти сифатида ходимдан ҳар қандай солиқни ушлаб қолиши мумкинми?
❌ Йўқ ундай эмас, Солиқ кодексининг 386- 387-моддалари мазмунига мувофиқ солиқ агенти (иш берувчи) фақат солиқ тўловчи бўлган ходимдан солиқларни ушлаб қолишга ваколати саналади.
☝️Эътибор беринг! Фақат “солиқ тўловчи”дан ушлаб қолади. Ана энди масалани янада аниқлаштирамиз. Ходим солиқ тўловчи мақомига қачон эга бўлади.
1⃣ Биринчидан, ходим Солиқ кодексининг 364-моддасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчиси саналади. Шунга асосан иш берувчи ходимдан СК 387-моддасини асос қилиб тўланган иш ҳақидан даромад солиғини ушлаб қолишга ваколатлидир.
❗️Шунга кўра иш берувчи солиқ агенти сифатида ходимга тўлаган иш ҳақи миқдоридан даромад солиғи суммасини ушлаб қолиши лозим.
2⃣ Иккинчидан, ходимнинг номида мол-мулк ва ер бўладиган бўлса, унда ҳам юқоридаги тартибда солиқларни ушлаб қолиши ёки ходимдан солиқларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиши мумкин. Мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати йилига 2 марта 1 апрель ҳамда 15 октабрь этиб белгиланган.
❌ Шунга кўра сиздан солиқни бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилиш мумкин эмас.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади
Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11–12 апрель кунлари барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланган.
Байрам 10 апрель кунига тўғри келиши муносабати билан, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:
👉 10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
👉 11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
👉 12 апрель, жума — 13 апрел, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
Шунингдек,
👉 13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
👉 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️3-боб. 📌13-модда. Касаба уюшмалари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Давлат касаба уюшмалари фаолиятини субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклида қўллаб-қувватлаши мумкин.
Давлат касаба уюшмалари фаолиятини қонунчиликка мувофиқ бошқа тарзда ҳам қўллаб-қувватлаши мумкин.
📌14-модда. Касаба уюшмаларининг мулк ҳуқуқи кафолатлари
Касаба уюшмаларининг мулки дахлсиздир ва у қонун билан қўриқланади. Касаба уюшмаларининг мол-мулки национализация, реквизиция ва мусодара қилинмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонуни, 3-боб, 13-14-модда) @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходимга бекор қолган вақт учун иш ҳақи тўланадими?
Ходим бекор қолганда унга иш ҳақи тўланадими ёки йўқми деган саволга мана бу учта вазиятдан келиб чиқиб жавоб бериш тўғри бўлади:
Биринчиси. Агар ходим иш берувчининг айби билан бекор туриб қоладиган бўлса (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра иш вақтинча тўхтатаб қолса) бу вақтда ходимга ўртача иш ҳақи тўланади.
Иккинчиси. Агар иш берувчига ҳам ва ходимнинг ўзига ҳам боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолса, бу вақт учун тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади.
Учинчиси. Агар ходим ўзининг айби билан бекор туриб қоладиган бўлса, унга ҳеч қандай ҳақ тўланмайди.
Бу қоидалар Меҳнат кодексининг 266-моддасида кўрсатилган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
Вазирлик хабар беришича Мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари 2024-йил 15-апрелдан бошлаб аттестациядан ўтказилади.
❗️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мазкур малака тоифа синовлари ўтказилиш вақти белгиланди. Унга кўра:
➖Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 15-16 апрел кунлари (2 кун);
➖Бошланғич таълим фанидан — 17-22 апрел кунлари (5 кун);
➖Ўзбек тили (Давлат тили), Она тили ва адабиёт фанларидан — 23-25-апрел кунлари (3 кун);
➖Математика фанидан — 26-29-апрел кунлари (3 кун);
➖Физика, Кимё фанларидан — 30-апрел — 1-май кунлари (2 кун);
➖Биология, География, Иқтисодий билим асослари фанларидан — 2-3 май кунлари (2 кун);
➖Мусиқа маданияти, Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши - ўғил болалар учун) фанларидан — 4-6 май кунлари (2 кун);
➖Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти (рус), Қорақалпоқ тили (Давлат тили) фанларидан — 7-8 май кунлари (2 кун);
➖Француз тили, Ҳинд тили, Инглиз тили, Корейс тили, Немис тили, Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Хитой тили, Япон тили фанларидан — 10-13 май кунлари (3 кун);
➖Давлат ва ҳуқуқ асослари, Тарбия, Тарих фанларидан — 14-15-май кунлари (2 кун);
➖Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Жисмоний тарбия фанларидан — 16-17-май кунлари (2 кун);
➖Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Тарбиячи-методист, Ўқитувчи-дефектолог, Ўқитувчи-логопед, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Психологларга — 18 май кунлари (1 кун);
➖Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан — 20-21 май кунлари (2 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.
👉 Маълумот учун: малака тоифа синовлари ўтказиладиган жой манзиллари қуйида келтириб ўтилган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Хорижий тил ўқитувчиларини катта синов кутмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги 312-сонли "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорининг 9-бандига 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.
Бизга келаётган маълумотларга кўра, мактаб директорлари томонидан B2 даражаси йўқ ўқитувчиларга турли мазмундаги тилхатлар олинаётганини айтишмоқда. Харқалай умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган жуда кўп ўқитувчиларнинг B2 даражаси мавжуд эмас. Юқоридаги Вазирлар маҳкамасининг қарорида эса барча хорижий тиллар ўқитувчиларига бу даражани олиш вазифаси қўйилган.
Савол туғилади B2 даражаси йўқ ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси бекор қилинадими? Мутасаддилардан раcмий изоҳ кутиб қоламиз.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#савол #жавоб #ижтимоий_меҳнат_масалалари_комиссиялари
📌Обуначилардан келган савол:Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар қандай орган ва уларнинг ваколати қанақа?
🔰Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари тизимини бошланғич, ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида тузиладиган ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар ташкил этади.
📋Ходимлар ва (ёки) иш берувчилар томонидан ваколат берилган бир неча вакиллар мавжуд бўлган тақдирда, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар таркиби мутаносиб вакиллик принципи асосида, тақдим этилаётган ходимлар ва иш берувчиларнинг сонига қараб шакллантирилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#билиш_фойдали
🏓Боқувчи бўлган ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган бошқа шикаст туфайли вафот этган тақдирда иш берувчи қуйидаги шахсларга зиённинг ўрнини қоплаши шарт:
➡️марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, шунингдек 18 ёшга тўлмаган шахсларга ёки унинг вафот этган кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга;
➡️марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига;
➡️ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга), эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламаётган бўлса ҳамда марҳумнинг 14 ёшга тўлмаган ёки бу ёшга тўлган бўлса-да, аммо тиббий муассасаларнинг хулосасига кўра соғлиғи ҳолати бўйича ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган болаларини, ака-укаларини, опа-сингилларини ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлса.
✔️Болаларнинг қарамоқда эканлиги тахмин қилинади ва далиллар талаб қилмайди.
♾Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади:
👉18 ёшдан ошган шахслар, агар уларга шу ёшга тўлгунига қадар ногиронлик белгиланган бўлса;
👉60 ёшга тўлган эркаклар ва 55 ёшга тўлган аёллар;
👉ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар.
⏰Оила аъзосининг меҳнатга қобилиятсизлиги юз берган вақт (боқувчининг вафотидан олдин ёки кейин) унинг зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуқига таъсир қилмайди.
♾18 ёшга тўлган ва ундан катта ўқувчилар кундузги таълим ташкилотларида ўқишни тугатгунига, лекин кўпи билан 23 ёшга тўлгунига қадар зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуққа эгадир.
🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Хорижий тил ўқитувчиларини катта синов кутмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги 312-сонли "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорининг 9-бандига 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.
Бизга келаётган маълумотларга кўра, мактаб директорлари томонидан B2 даражаси йўқ ўқитувчиларга турли мазмундаги тилхатлар олинаётганини айтишмоқда. Харқалай умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган жуда кўп ўқитувчиларнинг B2 даражаси мавжуд эмас. Юқоридаги Вазирлар маҳкамасининг қарорида эса барча хорижий тиллар ўқитувчиларига бу даражани олиш вазифаси қўйилган.
Савол туғилади B2 даражаси йўқ ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси бекор қилинадими? Мутасаддилардан раcмий изоҳ кутиб қоламиз.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
➖Ишлаётган ва боласи 2 ёшга тўлмаган оналарга “обед” вақтидан ташқари яна қўшимча танаффус вақти берилишини ҳам биласизми?
Бу видеони ёш боласи бор ишлаётган оналарга юбориб қўямиз. Оталарга ҳам.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Qonun
⚡️Касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари изоҳи:
📌10-модда. Тенг ҳуқуқлилик принципи-касаба уюшмаларининг барча аъзолари ушбу Қонунда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, касаба уюшмаларининг уставларида ёки локал ҳужжатларида белгиланган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида тенгдир.
Касаба уюшмалари тармоққа мансублигидан, ҳудудий жойлашувидан, касаба уюшмалари бирлашмасидаги иштирокидан ёки бошқа белгисидан қатъи назар тенг ҳуқуқларга эга.
📌11-модда. Ошкоралик ва очиқлик принципи-касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг фаолияти ошкора ва очиқдир. Касаба уюшмалари томонидан қабул қилинадиган уставлар ва низомлар оммавий ахборот воситаларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан касаба уюшмаларининг расмий веб-сайтларида албатта эълон қилиниши лозим.
(Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонуни, 2-боб, 10-11-модда)
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Murojaat
– "Nafaqadagi fuqarolarni sog'liqlarini tiklash uchun kasaba uyushmasidan sanatoriylarga yo'llanma olsa bo'ladimi?" – deya savol yo'llagan, O'.Djumanova (Bo'ka tumani, nafaqada).
Javob: O‘zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi Rayosati 2013 yil 26 yanvardagi 9-24-sonli qarorining 3-16-bandiga asosan o‘rnatilgan tartibda ikki yilda bir marta korxona, tashkilot va muassasalarda kasaba uyushmasi a’zosi bo’lgan ishchi va xizmatchilarga hamda ularning oila a’zolari (ota-ona, turmush o‘rtog‘i va farzandlari)ga qisman to‘lov (45 foiz hamda 100 foiz to’lov)ga asosan berilishi belgilangan.
Korxona, tashkilot yoki idoralarda ishlovchi biror farzandingiz o‘z ish joyidagi kasaba uyushma qo‘mitasiga sog‘lomlashtirish uchun yo‘llanma so‘rab murojaat qilishi mumkin.
Korxona, tashkilot yoki idoraning kasaba uyushma budjeti hisobidan xodimning yaqin qarindoshi – otasi yoki onasiga bir dona yo‘llanma ajratiladi.
Shuningdek, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi va Moliya vazirining 2015 yil 25 martdagi 2356-1-son bilan ro‘yxatga olingan “Nogironlar va keksalarni bepul sanatoriya yo‘llanmalari bilan ta’minlash tartibi to‘g‘risida”gi Qarori bilan tasdiqlangan Yo‘riqnomasiga muvofiq keksalar ikki yilda bir marta sog‘lomlashtiriladi.
Nafaqadagi keksalar, ularning yashash manzillariga ko`ra hududiy “Inson” ijtimoiy xizmatlari markazi”ga murojaat qilib, sanatoriyga bepul yo‘llanma olishlari ham mumkin.
🔹Telegram 🌐Website 🎵YouTube 🌐Instagram 🌐Facebook