Attestatsiya test sinovlari vaqtida pedagoglar ko‘chada navbat kutishmaydimi?
Ma’lumki, juda ko‘p hollarda attestatsiya test sinovlari vaqtida pedagoglar ko‘chada navbat kutib turishganiga guvoh bo‘lamiz.
Bu yilgi attestatsiya jarayonlarida pedagoglar uchun "Kutish zallari" tashkil etilganmi degan savol bilan vazir o‘rinbosari Sardor Radjabovga yuzlandik va savolimizga batafsil javob oldik.
Telegram I Facebook I xalqtaliminfo">YouTube
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш тартиби
Меҳнат кодексининг 241-моддасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.
Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.
Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан олти ойгача кўпайтирилиши мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#билиш_фойдали
🏓Боқувчи бўлган ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган бошқа шикаст туфайли вафот этган тақдирда иш берувчи қуйидаги шахсларга зиённинг ўрнини қоплаши шарт:
➡️марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, шунингдек 18 ёшга тўлмаган шахсларга ёки унинг вафот этган кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга;
➡️марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига;
➡️ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга), эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламаётган бўлса ҳамда марҳумнинг 14 ёшга тўлмаган ёки бу ёшга тўлган бўлса-да, аммо тиббий муассасаларнинг хулосасига кўра соғлиғи ҳолати бўйича ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган болаларини, ака-укаларини, опа-сингилларини ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлса.
✔️Болаларнинг қарамоқда эканлиги тахмин қилинади ва далиллар талаб қилмайди.
♾Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади:
👉18 ёшдан ошган шахслар, агар уларга шу ёшга тўлгунига қадар ногиронлик белгиланган бўлса;
👉60 ёшга тўлган эркаклар ва 55 ёшга тўлган аёллар;
👉ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар.
⏰Оила аъзосининг меҳнатга қобилиятсизлиги юз берган вақт (боқувчининг вафотидан олдин ёки кейин) унинг зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуқига таъсир қилмайди.
♾18 ёшга тўлган ва ундан катта ўқувчилар кундузги таълим ташкилотларида ўқишни тугатгунига, лекин кўпи билан 23 ёшга тўлгунига қадар зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуққа эгадир.
🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
❗️ Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.
🔰 Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:
🔹чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;
🔹математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
✅ Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.
🔘 Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:
🔸Кембридж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;
🔸Президент мактабларида камида 1 йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Ассалому алайкум, Аввалом бор, биз оддий фуқароларга меҳнат ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишдаги маслаҳат беришга вақтингизни аямасдан кўрсатаётган саъй харакатларингиз учун чуқур миннатдорчилигимни билдираман. яна маслаҳатингизга мухтожман. 3 чи гурух ногирон ходимга касаллик нафақаси неч % тўланади? 80% ми еки 100% ми?
mehnathuquqi javobi 📤:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2002 йилдаги 71-сон қарори https://lex.uz/docs/251921, “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом https://lex.uz/docs/-357102 (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) 26-27-бандларига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 💯 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади:
иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бўлган ходимларга, байналмилалчи жангчиларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга (Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар РЎЙХАТИ https://lex.uz/docs/6236060#6239363),
қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар учун — 18 ёш) тўлмаган 3 нафар ва ундан кўп фарзанди бўлган ходимларга,
Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга, Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга,
ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногиронлиги бўлган ходимларга,
шунингдек ходим ишда шикастланиш ва касб касалликлари оқибатида вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганда — ойлик иш ҳақининг 💯 фоизи миқдорида.
Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга, агар уларнинг умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлсагина иш ҳақининг 💯 фоизи миқдорида тўланади. ⚠️ Диққат! Эътибор беринг, стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган барча ходимларга эмас, айнан юқоридаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлардан бирига чалинган ходимларгагина, агар уларнинг умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлсагина 100% тўланади.
❗️Демак, эътибор беринг, ногиронлиги бўлган шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш ҳақининг 80 ёки 100% миқдорда тўлансин деган алоҳида қоида йўқ.
Агар ногиронлиги бўлган шахслар юқоридаги мезонлардан бирига тушсагина нафақани 100% олишлари мумкин. Масалан, ногиронлиги бўлган шахсни 16 ёшга (ўқувчилар учун — 18 ёш) тўлмаган 3 нафар фарзанди бор. Бу ходимга “больничный” 100% тўланади. Бу ходимга айнан ногиронлиги учун эмас, балки 16 ёшга тўлмаган 3 нафар фарзанди борлиги учун “больничный” 100% тўланмоқда.
Қолган ҳолларда эса, ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам “больничный” давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўлаб келиниши муддатига (умумий иш стажига) қараб — ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан 80 фоизигача миқдорда тўланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ТАЪТИЛ ПУЛИ КУЙИБ КЕТАДИМИ?
@Yurist_Xizmati 4464-савол:
Ассалому алейкум! Мен мактабда қоровул булиб ишлайман. Менинг навбатдаги мехнат таътилига чиқиш вақтим 1 мартдан деб айтган эди. Мен 5 март куни мехнат таътилига чиқиш учун ариза ёзишимни айтсам, менга, мехнат таътилим вахти утиб, куйиб кетганини айтди. Шу туғрими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Таътил пули куйиб кетмайди.
❗️Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт.
Ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади (МК 228-м).
Шунга кўра ташкилотда ҳар йиллик меҳнат таътиллари жадвали кейинги йил бошланишидан олдин, қоида тариқасида декабр ойида тузилади. Шу жадвалга мувофиқ ходимга албатта таътил берилади.
💁♂ Шуни ҳам айтиш керакки, Меҳнат кодекси 234-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.
Бунда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда жорий иш йилида фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътили учун ходимга тегишли бўлган компенсациянинг миқдори, шунингдек жорий иш йилида ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушлаб қолинадиган ҳақ миқдори ходимнинг охирги иш йилида ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади (МК 223-м).
Шунга кўра ишдан бўшаганингизда Меҳнат кодексининг юқоридаги ҳамда 172-моддасига мувофиқ сизга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация берилади.
✅ Агар сиз таътил олмасангиз, ҳам таътилингиз куйиб кетмайди. Ишдан бўшаган вақтингизда таътил учун компенсация олишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Assalomu alaykum, xodim 1 yilda 2 marta ta’tilini to’liq olishi mumkinmi?
mehnathuquqi javobi 📤:
✅ Ha, mumkin. Buni quyidagicha asoslaymiz. Bu yerda kalendar yilga chalg’imaslik lozim. Ta’til xodimning ish yili davomida beriladi, kalendar yil davomida emas.
MK 225-moddasiga koʼra, ish yili deganda xodimning muayyan ish beruvchida 12 oyga teng boʼlgan va haqiqatda ish boshlangan sanadan eʼtiboran hisoblab chiqariladigan ish davri tushuniladi.
Masalan, xodim 22.02.2024 dan ish boshladi. Uning ish yili 22.02.2024 dan 21.02.2025 gacha boʼladi. Bizning misolda har yilgi mehnat taʼtili xodimga taʼtil berilayotgan ish yili tugaguniga qadar yaʼni 21.02.2025 gacha ( shu kuni ham) berilishi kerak. ❗️ Koʼpchilik mana shu oʼrinda kalendar yilga chalgʼib ketib, xodimni 31-dekabrgacha taʼtilga chiqarsam boʼladi deb, xato oʼylashadi. Yaʼni xodimni kalendar yil tugagunga qadar emas, xodimning ish yili tugaguniga qadar taʼtilga chiqarish shart ekan.
Misolimizdagi xodim 2025-yil 21-fevral kuni ta’tilga chiqdi. Shu xodim 2025-yili, masalan, may oyida yana ta’til olishi mumkinmi yoki faqat 2026-yil fevraldagina ta’tilga chiqa oladimi? Xodim 2026-yil 22-fevralgacha ham ta’tilga chiqishi mumkin. Qanday qilib deysizmi? Xodim yangi ish yili boshlangan sanadan ya'ni 2025-yil 22-fevraldan boshlab 22.02.2025 dan 21.02.2026 gacha ish yili uchun ta’tilini olishi mumkin. Ko’pchilik mana shu yerda xodim 1 yilda ya'ni 2025-yilda 2 marta ta’tilga chiqyaptiku, bu xato emasmi deb so’rashadi. Yo’q xato emas. Chunki xodim 2025-yil fevral oyida 22.02.2024 dan 21.02.2025 gacha bo’lgan ish yili uchun ta’til oldi.
2025-yil may oyida esa 22.02.2025 dan 21.02.2026 gacha bo’lgan ish yili hisobiga ta’til oldi ya’ni sodda qilib aytganda qarzga ta’til oldi. Xodim boshqa-boshqa ish yillar uchun ta’til olmoqda. ❌ Diqqat! Lekin xodim 22.02.2026 dan 21.02.2027 gacha bo’lgan ish yili hisobiga ta’tilni 2025-yilda ololmaydi. 22.02.2026 dan 21.02.2027 gacha bo’lgan ish yili hisobiga ta’tilni ish yili boshlangan sana 22.02.2026 dan boshlab olishi mumkin.
⚠️ Diqqat! MK 228-moddasi 1-qismiga ko’ra, ikkinchi va keyingi ish yillari uchun har yilgi mehnat ta’tili ish beruvchi va xodim uchun majburiy bo‘lgan ta’tillar jadvali bilan belgilanadigan har yilgi mehnat ta’tillarini berish navbatiga muvofiq beriladi.
⚠️ MK 228-moddasi oxirgi qismiga ko’ra, jadvalda belgilangan har yilgi mehnat ta’tilini berish vaqti xodim va ish beruvchi o‘rtasidagi kelishuvga binoan o‘zgartirilishi mumkin. Bundan MK 228-modda 4, 5-qismidagi xodimlar mustasno.
⚠️ MK 269-moddasi 2-qismi 6-bandiga ko’ra, xodim qaysi ish yili hisobiga ta’til olib bo‘lgan bo‘lsa, o‘sha yil tugaguniga qadar mehnat shartnomasi bekor qilinganda ta’tilning ishlab berilmagan kunlari uchun xodimning yozma roziligidan qat’i nazar, ish haqidan ushlab qolish amalga oshiriladi, bundan 269-moddasi 3-qismidagi holatlar mustasno.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
➖Ходимни интизомий жазо сифатида ишдан бўшатишда касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш мажбурийми?
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?
⚡️САВОЛ;
Интизомий жазо олган ҳодимдан қанча вақтдан кейин ушбу жазо олиб ташланади ?
⚡️ЖАВОБ;
Амалдаги Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
✅ Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади ва интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.
✅ Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
МЕНГА БОЛНИЧНИЙ”ПУЛИ 100% ТЎЛАНАДИМИ
Ман мактабда инглиз тили укитувчиси булиб ишлайман. Февралдан дикретдан кайтдим. 6 ойлик чакалогим бор. Ман 10 кунлик больничныйга чиккандим. Манга ойлигимга узгариш буладими. 2 ёшгача боласи бор ходимларга больничный ойликка тенг холда туланади деб эшитгандим. Шу ростми? Агар рост булса кайси карор ёки кодекс асос булади.
📍ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 1136-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.
Шунингдек, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади:
-ишлаётган 1941 — 1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига;
-байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
-қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
-Чернобил АEСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
-Чернобил АEСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;
-меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга.
Меҳнатга қобилиятсилик нафақаси, яъни “болничний”пули 100% тўланадиган ходимлар рўйхатида 2 ёшгача тўлмаган фарзанди борлар йўқ. Агар 16 ёшгача тўлмаган 3 ёки ундан ортиқ фарзандларингиз бўладиган бўлса, 100% тўланади.
Қолган ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:
а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
б) умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш
Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги асоси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларни ишга тиклаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда судлар қуйидагиларни назарда тутишлари лозим:
👉 агар ходим у билан тузилган меҳнат шартномасига кўра, айнан бажариши шарт бўлган ишни уддалай олмаётган бўлсагина, нолойиқлиги бўйича у билан меҳнат шартномасини бекор қилинишига йўл қўйилади.
Агар ходим унинг розилигисиз ишлаб чиқариш зарурати билан ёки иш тўхтаб қолганда иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча ўтказилган ишни уддалай олмаётган бўлса, меҳнат шартномасини ишига нолойиқлиги бўйича бекор қилинишига йўл қўйилмайди, чунки ходим ўтказилган иш ўрни меҳнат шартномасида кўрсатилмаган;
👉 ходимнинг нолойиқлиги бажариши шарт бўлган, топширилган ишни уддалай олмаётганлигини исботловчи аниқ фактлар (текширув далолатномалари, бевосита раҳбарлик қилувчисининг, назорат қилувчининг билдириш хатлари, ҳисоботлар, аттестация ҳужжатлари ва ишнинг паст сифатлигини, яроқсиз маҳсулот чиқараётгани, иш ҳажмини ҳамда ишлаб чиқариш нормасини бажара олмаётганини ва ҳоказоларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар) билан тасдиқланиши лозим;
агар ходим унга топширилган ишни уддаласа, меҳнат шартномасини МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди бўйича бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Аттестация комиссиясининг хулосаси ходимнинг малакаси етарли эмаслигини тасдиқловчи далиллардан бири бўлиб, у иш юзасидан барча далиллар йиғиндиси асосида суд томонидан баҳоланади. Бунда судлар аттестацияни ўтказиш бўйича ўрнатилган тартибга риоя этилганини текширмоқлари керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 26-сон
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ММТВ нинг 20.03.2024 йилдаги 87-буйруғи
2023-2024-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида. Иловалари билан
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШДА МЕНИНГ ҲУҚУҚЛАРИМ БУЗИЛМОҚДА НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?
Ассалому алайкум!! Мен бир неча йилдан бери таьлим сохасида ишлаб келдим ва пенсияга 2023 йил ноябрь ойида чикдим. Хужжатларни тугирлаш мабойнида узимга боглик булмаган тарзда ( яьни тизимдаги штатларнинг кискартирилиши жараени кетаетганлиги сабабли) аризани кабул килиш муддатингиз 61 кунга тулди деб, ноябрь, декабрь , январь ойининг 18 гача туланмайди дейишди , вахоланки мен бир неча маротаба хужжат такдим килишга борганимда биринчи маротаба кабул килган ходимни йуклигини айтишган ва кейинчалик суриштирсак штатлар кискартирилиши муносабати билан Россияга кетганлиги маьлум булди
Кабул килган ходим бир нечта хужжатларни тугрилаб , такдим килишим кераклигини ва канчалик куп ва аник килиб архивдан етказишни , укиган олигохдан справка кераклигини суради , ва аризани 60 кундан кечиктирмай езишимни таькидламади хам.
Рахбар олдига кирсам, энди туланмайди, вакт утди, хохласангиз судга беринг деди Илтимос маслахат беринг!! Кимга мурожаат килсам булади???
📍ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 46-моддасига кўра, Ариза қабул қилиб олинган кун ёки сўровнома келиб тушган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.
Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ёки ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мурожаатчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Башарти улар қўшимча ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши зарурлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч ой ичида тақдим этилса, пенсия тайинланиши тўғрисидаги ариза ёки сўровнома қабул қилинган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.
Мазкур қонуннинг 47-моддасида эса ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия умрбод тайинланиши белгиланган.
Яъни сиз пенсия ёшига тўлган кундан бошлаб 60 кун ичида пенсияга чиқиш учун бўлимга мурожаат қилган бўлсангиз ушбу куни сизни мурожаат қилган кунинг ҳисобланади. Шунингдек, сизга камчиликларни тўғрилаш учун 3 ойгача вақт берилади ва шу 3 ойдан кечиктирмасдан ҳужжатлар тўли олиб келинса, сизга мурожаат қилиган кунингиздан пенсия тўланиши белгиланган. Лекин пенсия ёшига тўлиб, 60 кун ичида мурожаат қилган бўлсангиз унда ёшга тўлган кунингиздан пенсия ҳисобланиши бошланади.
Бунда 2 хил муддат муҳим рўл ўйнайди. биринчиси ёшга тўлган кунингиздан пенсия тайинланишини хоҳласангиз 60 кундан кечикмасдан бўлимга мурожаат қилган бўлишингиз керак. 30 чи кунида мурожаат қилган бўлсангиз ҳам агар ҳужжатларни тўлиқ 3 ойдан кечиктирмай топширсангиз сизга шу ёшга тўлган кунингиздан пенсия тайинланади.
Агар сизда юқорида сиз билан содир бўлган воқеанинг далиллари бўлса, яъни биринчи қабул қилган ходимнинг йўқлиги, иккинчи борганингизда ёзма жавоблар орқали ҳужжатларни тўғрилашга юборилганлигингизни ва сизга боғлиқ бўлмаган ҳолда 3 ой муддатни ўтказиб юборганингизни исботлай олсангиз судга мурожаат қилишингиз мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ПЕНСИЯ ҚАЙТА ХИСОБЛАНАДИ?
📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади.
✅ пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
✅ ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
✅ боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;
✅ ёшга доир энг кам пенсия миқдори ўзгарганда
✅ даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.
❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санада кўрсатилган унинг ёшига нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
❗️Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Ота-оналар томонидан педагогларга тахдид, туҳмат қилинса, чора борми?
@Yurist_Xizmati 4459-савол:
Assalomu alekum ota onalar tamonidan pedagoglarga taqdid tuxmat qilishga chora kuriladimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган.
❕Шуни айтиш керакки янги таҳрирдаги Конситуциямизнинг 52-моддаси иккинчи қисмида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамлаб қўйилган.
❌ Шунинг учун ўқитувчиларни ҳақорат қилиш, уларнинг устидан кулиш ёки уларга тухмат қилиш кабилар мумкин бўлмайди. Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❓Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаcини онлайн юклаб олишни биласизми?
📋 Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномалари электрон шаклга ўтказилга.
📱Унга кўра, эндиликда тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг касаллиги сабаб бериладиган "больничний" қоғозини олиш учун ушбу муассасаларга бориш шарт эмас.
💻 Шунчаки, my.gov.uz портали орқали “Соғлиқни сақлаш” бўлимидан керакли хизматни танлаб, меҳнатга лаёқатсизлик варақаcини онлайн юклаб олиш кифоя.
☝️ Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Шунингдек, мутлақо бепул!
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу маълумотномани қандай юклаб олиш бўйича қўлланма билан танишасиз.
Каналга уланиш👇
Angren_inson_markazi
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИНГ МУДДАТИ
⚡️САВОЛ;
Ҳозирги кунда йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги неча кунни ташкил қилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Амалдаги Меҳнат кодексининг 217-моддасида ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги келтирилган бўлиб, унга кўра ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.
✏️ Бу муддат умумий ҳолатда шундай. Ишловчи ҳодимларнинг соҳаси, шахси ва соғлиги ҳолатига кўра бу муддатлар узайтирилади
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.
Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган:
ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари;
мавсумий ходимлар
вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар
микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари;
якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган;
уй ишчилари;
қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимлар.
Огоҳлантириш муддатининг ўтиши иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси олинганидан сўнг кейинги кунда бошланади.
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчини синфда қолдириб юборилиши мумкин
Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.
Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.
Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Жамила синглим:
Кадр кечасига тайёрланаётган кадрдонларим, мен Сизга йулланмани хавола килдим:
🌴Ўзингиздан бошқага етказинг!
Қадр куни
💠 Астағфируллоҳ 100та.
💠 Астағфируллоха ва атувбу илайх 100та.
💠 Роббиғфирлий Валивалидайя 100та.
💠 Лаа илааха илла анта субхаанака инни кунту миназзолимийн 100та.
💠 Субхааналлоҳ.
Валхамдулиллаҳ.
Ва лаа илаҳа. иллаллоҳу. Валлохуакбар 100та.
💠 Лаа илааҳа иллаллох 100та.
💠 Лаа хавла валаа қуввата илла биллах 100та.
💠 Лаа тахзан инналлоха маъанаа 100та.
💠Аллоҳумма солли ъалаа Мухаммадив-ва ъалаа али Мухаммад 11та.
💠Субхааналлоҳи
ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳи 3та.
💠Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, Субхааналлоҳил Азийм 100та.
💠Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир 100та.
💠 Хасбиналлох ваниъмал вакийл 100та.
💠 Яя муқоллибал қулууб саббит қолби ъалаа дийник 3та.
💠 Аллохумма иннака ъафуввун кариймун тухииббул ъафва фаъфу ъаннии 100та.
🍃СИЗ БУ ЗИКРЛАРНИ ҚАНЧА ОДАМЛАРГА ЖЎНАТСАНГИЗ, ЎҚИГАН САРИ СИЗГА САВОБ!
Ин Шаа Аллаҳ
Райхон сингил:
❓Ramazon Hayitida necha kun dam olinadi?
ℹ️ Bu haqda ma’lumot berishdan oldin alohida ta’kidlash kerakki, Ramazon Hayitining birinchi kuni hozircha aniq emas. Shariat qoidalari bo‘yicha, Hayit kuni yangi oy ko‘rinishiga qarab belgilanadi. Shu sababli ushbu postda aytilgan ma’lumotlarni "Hayit kuni aniq bo‘ldi" deb talqin qilinmasligini so‘rayman.
Hozirgi rejaga ko‘ra, Ramazon Hayitida ketma-ket 3 kun dam olish kuni bo‘lishi kutilmoqda. Bular:
🔴 10-aprel, chorshanba — Ramazon Hayiti kuni;
🔴 11-aprel, payshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni;
🔴 12-aprel, juma — 6 kunliklarga qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklarga 13-aprel, shanbadan ko‘chirilgan dam olish kuni;
🟢 13-aprel, shanba — barcha uchun ISH KUNI;
🔴 14-aprel, yakshanba — barcha uchun dam olish kuni.
📖 Sharh:
Ramazon oyining 30-kuni 9-aprel, seshanba kuniga to‘g‘ri kelmoqda. Demak, agar yangi oy ko‘rinishi o‘zgarmasa, unda Ramazon Hayiti 10-aprel, chorshanba kuniga to‘g‘ri kelishi mumkin.
Prezident farmoniga ko‘ra, 11-aprel, payshanba kuni barcha xodimlarga qo‘shimcha dam olish kuni etib belgilangan. 12-aprel, juma kuni esa 6 kunliklarga qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklarga esa 13-aprel, shanbadan ko‘chirilgan dam olish kuni bo‘ladi.
Demak, 13-aprel, shanba kuni barcha xodimlarga, 6 kunliklarga ham, 5 kunliklarga ham ISH KUNI bo‘ladi.
Agar mabodo yangi oy ko‘rinishi hozirgi taqvimdan farq qilib qolsa, unda dam olish kunlariga ham o‘zgarish kiritilishi mumkin.
📃 Izoh: qo’shimcha dam olish kunlari 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli Prezident farmoni asosida belgilangan.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor
Assalomu alaykum men ishga kirganimga 3 buldi malaka oshirishga yubordi atestatsiyadan uta olmadim hayfsan berishdi bu mehnat faoliyatimga tasiri haqida malumot berishingizni surayman.
Javob
Albatta olgan hayfsangizning kelgusi faoliyatingizga ta'siri bor. Hayfsan haqida buyruq chiqqandan boshlab bir yil davomida sizga Mehnat kodeksining 299-moddasida nazarda tutilgan rag‘batlantirish choralari qo'llanilmaydi.
Bundan tashqari bir yil ichida yana bir bor intizomga zid harakat qilsangiz Mehnat kodeksining 161-moddasi ikkinchi qismi 4-bandi bilan ishdan bo'shatilasiz.
Biroq masalaning qiziq tomoni sizga hayfsan noto'g'ri qo'llanilgan, sababi attestasiyadan o'taolmaslik bu nojo'ya xatti-harakat ya'ni huquqbuzarlik emas.
Shunday ekan siz ushbu vaziyatda Mehnat kodeksining 545-moddasiga asosan, mehnat nizolari komissiyasi (548-modda), mediatsiya yoki sudga (558-modda) murojaat qilib hayfsanni bekor qildirishingiz mumkin.
Batafsil video tushuntirishlarni ushbu (miryoqubraximov9466?si=7euJg4czxvPGyDSi" rel="nofollow">https://youtube.com/@miryoqubraximov9466?si=7euJg4czxvPGyDSi) kanaldan yuqoridagi moddalar sharhidan bilib oling.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Xodimga intizomiy jazo qo'llashda xato qilmaslik uchun nimalarni bilish kerak?
Intizomiy jazolar haqidagi ma'lumotlarni quyidagi videolar orqali bilib oling.
https://youtu.be/qOM_VOeBWOg?si=mfz9IeNMBwX4FmFB
https://youtu.be/MpVBqHUCO18?si=xujw7dCNg4u62PrD
Штатларни қисқартиришда ҳомиладор ва ёш боласи бор аёллар энг нозик масала.
Юқори ташкилотларда ўтирганларнинг бутун бир тизимнинг штат жадвалларини тасдиқлашда йўл қўядиган асосий хатоси бор. Бу пастдаги таҳлилларга таянмаслик.
Меҳнат кодексининг 405-моддасида “болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади” дейилган. Кодекснинг 408 ва 409-моддалари талабларига кўра ҳомиладор аёллар ва боласи уч ёшга тўлмаган аёл (ёки шундай болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота)ни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиб бўлмайди.
Бироқ, юқорида ўтирганлар янги штат жадвалларини тасдиқлашда ва иш ўринларини қисқартиришда пастдаги ана шундай ходимлар ҳақида ўрганмай туриб, пала-партиш иш тутяпти.
Натижада, ҳомиладор ва ёш болали аёлларнинг иш ўрни қисқариб, уларнинг ўзи “ҳавода” қолиб кетяпти. Якунда эса судлар ушбу ходимлар фойдасига қарор чиқариб, ташкилотдан катта-катта миқдордаги маблағлар ундиришга мажбур бўляпти.
Бунга албатта, пастдаги ҳақиқий ҳолатга бепарволик билан қараб иш тутаётган мутасаддилар айбдор.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️КОРХОНАДА ШТАТЛАР ҚИСҚАРГАНДА ИШДА ҚОЛИШ УЧУН КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚҚА ЭГА ?
✅ Амалдаги Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан, корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.
❗️Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:
🟢 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
🟢 оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;
🟢 мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;
🟢 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;
🟢 мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;
🟢 ногиронлиги бўлган шахсларга;
🟢 уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
🟢 атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️КОРХОНАДА ШТАТЛАР ҚИСҚАРГАНДА ИШДА ҚОЛИШ УЧУН КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚҚА ЭГА ?
✅ Амалдаги Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан, корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.
❗️Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:
🟢 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
🟢 оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;
🟢 мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;
🟢 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;
🟢 мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;
🟢 ногиронлиги бўлган шахсларга;
🟢 уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
🟢 атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❓Ona tili fani o‘qituvchisiman. 27 yildan buyon maktabda dars beraman, 2027-yilda nafaqaga chiqishim kerak. Hozirda malaka toifam oliy, sertifikatim muddati 2026-yilda tugaydi. Shunda men ham 2026-yilda majburiy attestatsiyaga jalb etilamanmi?
✅ O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 17.09.2021-yilda "Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi 572-sonli Qarori kuchga kirgan.
Mazkur Qaror bilan tasdiqlangan Nizomning 6-bandiga muvofiq, jumladan quyidagilar navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmasligi belgilangan:
➖ pedagogik faoliyat bo‘yicha 25 yil va undan ko‘p ish stajiga ega bo‘lgan pedagog xodimlar;
➖yoshga doir pensiyaga chiqishi uchun 5 yildan ko‘p bo‘lmagan vaqt qolgan pedagog xodimlar.
Ushbu Nizomning 7-bandida esa "Navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydigan pedagog kadrlarning amaldagi malaka toifalari (lavozimlari) saqlanib qoladi hamda ularga ta’lim tashkilotlarida ishlagan davrida mazkur malaka toifasi (lavozimi) bo‘yicha haq to‘lanishi belgilab qo‘yilgan.
⚠️ Yuqoridagilarni inobatga olgan holda, Siz navbatdagi majburiy attestatsiyadan ozod qilinasiz va Sizning amaldagi toifangiz umrbod saqlanib qolinadi.
@Huquqshunos_yordami
Savol yuborish uchun 🔽🔽
@Online_maslaxatchii
❗️Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?
⚡️САВОЛ;
Қандай ҳолларда ҳодимни иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин ?
⚡️ЖАВОБ;
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.
❗️Булар қуйидагилар:
1) 🟢 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
2) 🟢 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
3) 🟢 иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
4) 🟢 ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
5) 🟢 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
6) 🟢 Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учун
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?
⚡️САВОЛ;
Қандай ҳолларда ҳодимни иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин ?
⚡️ЖАВОБ;
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.
❗️Булар қуйидагилар:
1) 🟢 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
2) 🟢 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
3) 🟢 иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
4) 🟢 ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
5) 🟢 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
6) 🟢 Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учун
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Assalomu alaykum, taʼtildagi xodimga intizomiy jazo qoʼllasa boʼladimi?
®mehnathuquqi javobi
❌ Taʼtildagi xodimga mehnat shartnomasini bekor qilish (MK 161-moddasi ikkinchi qismining 4 va 5-bandlari) tarzidagi intizomiy jazo chorasini qoʼllab boʼlmaydi. Chunki, MK 163-moddasiga koʼra, xodim mehnat toʼgʼrisidagi qonunchilikda va mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarda, mehnat shartnomasida nazarda tutilgan taʼtillarda boʼlgan davrlarda mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusiga koʼra bekor qilish taqiqlanadi.
⚠️ Taʼtildagi xodimga hayfsan, jarima tarzidagi intizomiy jazo chorasini qoʼllash boʼyicha qonunchilikda toʼgʼridan toʼgʼri taqiq yoʼq. Lekin jazo qoʼllashda MK 313-moddasidagi qoidalarga rioya qilish shart. Xodimdan tushuntirish xati olish va yana boshqa harakatlar. 314-moddasiga koʼra, xodim vaqtincha ishga layoqatsiz boʼlgan yoki taʼtilda boʼlgan davrda intizomiy jazoni qoʼllash muddati oʼtmay turadi.
✅Shuning uchun ham, xodim taʼtildan qaytgach hayfsan, jarima tarzidagi intizomiy jazo chorasini qoʼllashni tavsiya qilamiz.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
32 йил стажи бор педагог аттестацияга жалб этиладими?
@Yurist_Xizmati 4458-савол:
Assalomu aleykum maktab faoliyatida 32 yil ishlagan óqituvchi toifasi mutaxasis bólsa attestatsiyaga jalb qilinadimi? Yoki yóqmi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-бандига кўра мажбурий аттестация 5 йилда ўтказилади.
❗️Саволда 2021 йилда борганингизни ёзгансиз, шундай экан сизни бу йил мажбурий аттестацияга жалб қилиш мумкин эмас.
Иккинчидан, низом 6-бандига асосан:
👉 педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
👉 ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.
Бунда 8-банди Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган, унга кўра педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга — уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) берилади.
❗️Шундай экан, сизда педагогик соҳа бўйича 32 йиллик иш стажи мавжуд бўлгани туфайли сиз мажбурий аттестацияга жалб этилмайсиз ва сизнинг тоифангиз сақланиши керак деб ҳисоблаймиз. Яъни бунда ўзингиз хоҳласангиз, мутахассис тоифада қолишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g