tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 мартдаги тегишли буйруғи билан:

❗️9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма;
Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;
Математика фанидан — ёзма;
Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.

❗️11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма (иншо);
Математика фанидан — ёзма;
➖Давлат тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун, таълим муассасаси танлови асосида)дан — ёзма ва оғзаки;
Чет тили фанидан  — ёзма/оғзаки;
Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
(Ўқувчининг танлови бўйича) Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.

Маълумот учун,
2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Раҳбар ходимлар бола парваришлаш таътилига чиқиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4456-савол:

Мактаб раҳбарлари  бола парвариш (навирасини парвариш ) таьтилига чикиши мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа албатта мумкин.

Амалдаги меҳнат қонунчилиги ходимларга бериладиган бола парваришлаш таътилига оид ҳуқуқларда уларнинг тоифасини ажратмайди.

Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан болани парваришлаш таътилларидан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам, шунингдек васийси ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин.

❗️Шунингдек, ушбу моддага кўра болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Бунда иш берувчи ушбу ходим ўрнига бошқа ходимни ишга қабул қилиш мумкин. Бунинг ҳуқуқий асослари мавжуд. Меҳнат кодексининг 112-моддасига мувофиқ меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни ишга қабул қилиш мумкин бўлади.
Ушбу кодекс 237-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътили ижтимоий таътил эканлиги келтирилган.

Энди қаранг! МК 239-моддасида барча ижтимоий таътиллар вақтида ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолиши белгиланган.

☝️Мана шу қоидага кўра иш берувчи декретга кетган ходим ўрнига янги ходимни ишга олиши мумкин. Бунда иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси асосида бошқа ходимни ишга олиши мумкин бўлади

💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу кодекс 158-моддаси учинчи қисмига мувофиқ иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Бунда ҳеч қандай огоҳлантириш талаб этилмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
ДИРЕКТОР ВАЗИФАСИНИ БАЖАРГАНИМ УЧУН МЕНГА ҲАҚ ТЎЛАНИШИ КЕРАКМИ?


Assalomu aleykum. Men maktabda MMIBDO‘man menga derektorlik vaqtincha yuklatilgan menga maosh to‘lalasa bo‘ladimi bo‘ruq asosi ishlab kelmoqdaman lekin Bug‘altirlar maosh to‘lamadi

📍ЖАВОБ
:
Меҳнат кодексининг 116-моддасига кўра, Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини асосий ишдан озод этилмаган ҳолда бажаришни штатдаги унинг ўрнини босадиган, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат шартномасига, мансаб йўриқномасига мувофиқ ўз лавозим мажбуриятларига вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш кирадиган шахс зиммасига юклатиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади, мажбуриятларни вақтинча бажариш зиммасига юклатилаётган ходимнинг бирор-бир қўшимча розилигини олишни талаб этмайди ҳамда қўшимча равишда ҳақ тўланмайди.

Яъни, сизга директорлик вазифаси вақтинча юклатилганлиги учун ҳақ тўланмайди. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Бизнес_солиқ
Таълим бизнеси билан шуғулланувчиларга қандай солиқ имтиёзи бор. (Постни ўқиб бу бизнесдагилар солиқ тўлайдими ўзи деган ҳаёлга борасиз)

Республикамизда таълим бизнеси билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар учун яхшигина имтиёзлар берилган. Мазкур постимизда таълим муассасалари учун берилга солиқ ва бошқа имтиёзлар ҳақида тушунтириб ўтаман.

Биринчи навбатда, ҚҚС дан тўлиқ озод этилган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 243-моддасининг 10-бандига асосан ҚҚС дан тўлиқ озод этилади. Бу дегани сиз ўқув маркази бўлиб фаолият юритсангиз, яъни НДС тўламайсиз.

Иккинчидан, Солиқ кодексининг 428-моддасига асосан таълим ташкилотлари ер солиғидан ҳам озод этилган, яъни таълим ташкилоти бирор бир бинога эгалик қилса, у мол-мулк солиғи билан бирга ўша бино эгаллаган ҳудудга бўлган ер солиғидан ҳам озод этилади.

Учинчидан, Солиқ кодексининг 414-моддаси биринчи бандига асосан таълим ташкилотлари мол-мулк солиғидан ҳам озод этилади.

Тўртинчидан, Солиқ кодексининг 337-моддасига кўра нодавлат таълим ташкилотлари фойда солиғини тўлашдан ҳам озод этилган.

Нодавлат таълим муассаси дейилганда ўқув марказидан тортиб олий таълимгача ва ундан кейинги таълим билан шуғулланувчи барча ташкилотлар назарда тутилади. Боғча, мактаблар ҳам шунинг ичида

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бир неча касбда ишлаганлиги учун қўшимча ҳақ тўланиши мумкин бўлган ходимлар. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Магистратура 2-босқичда ўқиётган талаба мактабдан неча соат дарс олиш ҳуқуқига эга?

@Yurist_Xizmati 4455-савол:

Assalomu alaykum. Magistraturada 2-bosqichda oʻqiyotgan talaba maktabda necha soat dars olish huquqiga ega? Magistraturada oʻqish haftasiga 2 kun.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.

Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.

☝️Мана шу қоидага кўра магистрант таълим олиш вақтида бу соатларни бажара олмайди, шу туфайли у мактабда тўлиқ ставкада ишлай олмайди. Бунда магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.

Ҳафталик иш юкламасини бажариш учун бир кунда 7 соат вақт сарфланади. Магистратурада бир кунда камида 2 пара дарс ўтилганда ҳам магистрант деярли уч соат вақт кетади. Ёки ҳафтасига 2 кун ўқиш бўлганда ҳам МК 184-моддасидаги меёрни бажариб бўлмайди.

❌ Шунга кўра сиз тўлиқ ставкада ишлай олмайсиз.

✅ Бу вазиятда сиз бўш вақтингизга қараб 0.5 ёки 0.75 ставкада ишлашга ҳақлисиз. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Эндиликда мактаблардаги давомат қай тартибда юритилади?

Маълумки, “Хавфсиз мактаб” консепсиясини кенг жорий этиш, “Оила-маҳалла-мактаб” узвий тизими асосида вояга етмаганлар билан манзилли ишлашни йўлга қўйиш мақсадида 2024 йил 26 февралда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ўртасида 4-к/к ва 5-к/к сонли қўшма қарор имзоланган.

Мазкур қўшма қарор билан тасдиқланган консепсияга мувофиқ эндиликда мактаблардаги давомат қуйидаги тартибда юритилиши белгиланган:

ҳар куни фан ўқитувчилари (синф раҳбарлари) томонидан ўқувчиларнинг давоматини э-Мактаб электрон платформада қайд этилади;

маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари сабабсиз дарсга келмаган ўқувчиларни аниқлаб, рўйхатини шакллантиради ва инспектор-психолог, бириктирилган Миллий гвардия ходимларига тақдим этади;

мактаб маъмурияти, инспектор-психолог ва бириктирилган Миллий гвардия ҳамкорлигида ўқувчиларнинг таълим олиш жараёнига таъсир қилмаган ҳолда уларнинг давоматини юритади;

ўқувчилар давоматини таҳлил қилиш учун э-Мактаб электрон платформаси орқали маълумотлар олинади, дарс жараёнларини бузишга йўл  қўйилмайди;

Миллий гвардия ходими сабабсиз дарсга келмаган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотни “Маҳалла еттилиги” ва маҳаллада ташкил этилган ишчи гуруҳларга етказади;

“Маҳалла еттилиги” ва Миллий гвардия ходими сабабсиз дарс қолдирган ўқувчиларнинг яшаш манзилига бориб, ота-она билан профилактик суҳбат ўтказади ва болани дарсга қайтариш чорасини кўради;

заруратга кўра, фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилган ва мажбуриятини бажармаган ота-онага маъмурий чора кўрилади;

ҳар ҳафта “Маҳалла еттилиги” ва Миллий гвардия ходими ўқувчиларни дарсга қайтариш бўйича кўрилган чоралар юзасидан мувофиқлаштирувчи штабга ва мактаб маъмуриятига маълумот киритиб боради;

ҳар бир мактаб бўйича сурункали равишда дарс қолдирувчи ўқувчилар рўйхати тузилиб, улар тоифаларга ажратилади (дарс машғулотига 3 кундан ортиқ сабабсиз қатнашмаган ўқувчилар сурункали дарс қолдирган ҳисобланади);

дарсда сурункали (мунтазам) қатнашмайдиган ўқувчилар “қизил” тоифага, кечикиб келувчилар “сариқ” тоифага ажратилади;

мактаб маъмурияти, инспектор-психолог томонидан “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг бири иштирокида “қизил” ва “сариқ” тоифаларга ажратилган ўқувчининг яшаш манзилига бориб, ота-онаси билан фарзандининг сурункали мактабга келмаганлик ҳолати бўйича профилактик суҳбат ўтказилади ва сабабларига аниқлик киритилади;

сурункали (мунтазам) дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-онасига “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг бири томонидан икки маротаба расмий огоҳлантириш хати тақдим этилади, ўзгариш бўлмаган ҳолларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-онани (уларнинг ўрнини босувчи шахсни) жавобгарликка тортиш чораси кўрилади.

❕Ушбу постни қадрли ҳамкоримиз Улуғбек Пўлатов тайёрлади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Qonun

⚡️Kasaba uyushmalari faoliyatining asosiy prinsiplari izohi:


📌 8- modda. Kamsitishga yo‘l qo‘ymaslik prinsipi-
kasaba uyushmalariga mansublik yoki mansub emaslik fuqarolarning qonun hujjatlarida kafolatlanadigan mehnatga oid, boshqa ijtimoiy-iqtisodiy, siyosiy, shaxsiy huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini biror-bir tarzda cheklashga sabab bo‘lmaydi. Ishga qabul qilishni, ishda ko‘tarilishni, shuningdek, xodim bilan mehnat shartnomasini bekor qilishni muayyan kasaba uyushmasiga mansublik, unga a’zo bo‘lish yoki a’zolikdan chiqish bilan bog‘liq qilib qo‘yish taqiqlanadi.
Xodimning kasaba uyushmasiga a’zo bo‘lmasligiga yoki a’zolikdan chiqishiga doir yozma yoki og‘zaki majburiyatlari haqiqiy emas.
O‘zini kasaba uyushmasiga mansubligi yoki mansub emasligi belgisiga qarab kamsitilgan deb hisoblovchi shaxs kamsitishni bartaraf etish, yetkazilgan moddiy zararning o‘rnini qoplash va ma’naviy ziyonni kompensatsiya qilish to‘g‘risidagi ariza bilan sudga murojaat qilishi mumkin.

(O‘zbekiston Respublikasining "Kasaba uyushmalari to‘g‘risida"gi Qonuni, 2-bob, 8-modda)

🔹Telegram 🌐Website 🎵YouTube 🌐Instagram 🌐Facebook

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Сўранг_жавоб_берамиз

💬 САВОЛ: Қисқаришга тушиб бўшаган ходимни ишга тикласа бўладими?

ЖАВОБ: http://ishonch.uz/news/1565

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#kitobdan_parcha

Иш берувчи меҳнат шартномаси нусхасини ходимга берганлигини исботлаб бериши шарт.

Шуни унутмаслик керакки, меҳнат шартномасининг бир нусхаси иш берувчида қолдирилса, унинг иккинчи нусхаси албатта ходимга ҳам берилиши шарт.

Низо ёки қандайдир муаммо чиққанда (масалан назорат ёки хизмат текширувлари давомида), иш берувчи ходимга меҳнат шартномасининг бир нусхасини берганлигини исботлаб бериши керак бўлади. Қандай қилиб дейсизми? 

Бу борада Меҳнат кодексининг 106-моддаси тўртинчи қисмида “меҳнат шартномасининг нусхаси ходим томонидан олинганлиги иш берувчида сақланадиган меҳнат шартномаси нусхасидаги ходим меҳнат шартномасининг нусхасини олганлиги тўғрисидаги алоҳида имзоси билан тасдиқланади” дейилган.


Демак, меҳнат шартномасининг иш берувчида сақланадиган нусхасида ходимнинг шартноманинг кейинги нусхасини ўзи томонидан олинганлиги тўғрисидаги тасдиғи ва имзоси бўлиши керак.

Яъни, ходимга меҳнат шартномасининг бир нусхаси берилади ва ходим меҳнат шартномасининг иш берувчида қоладиган нусхасига масалан, “2024 йилнинг 25 январь куни ушбу меҳнат шартномасининг бир нусхасини қабул қилиб олдим” деб ёзиб, имзо қўйиб беради. 

Агарда ходим меҳнат шартномасининг бир нусхасини қабул қилиб, лекин иш берувчида қоладиган нусхасига қабул қилганлигини тасдиқлаб имзо қўйиб бермаса ва бундан бош тортса, бу ҳақида жойида далолатнома тузилиши керак ҳамда иш берувчи раҳбарга бўлиб ўтган ҳолат юзасидан дарҳол ҳабар берилиши зарур.

Иш берувчи билиб қўйсин, қандай ноқобил ҳамда қонунларни ва катта эҳтимол унинг бундан кейинги топшириқ ва кўрсатмаларини ҳам менсимайдиган шахсни ишга қабул қилиб қўйганини.

Бундай ҳолларда ҳали ишга киришмай ижро интизомини бузган ходимнинг ҳали сиёҳлари ҳам қуримаган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ҳозирданоқ бош қотиришга тўғри келади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Миллий гвардия мактабнинг ички ишларига аралашишга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 4448-савол:

Savol, Men maktab direktoriman, Milliy gvardiyadan davomad olgani vakil keldi,birga oʻquvchilar davomadni aylandik,8:15 jami 347 nafar oʻquvchidan 13 nafar oʻz vaqtida yetib kelmadi,shundan 5 nafar kech qolgan chunki Marvarid koʻchasi maktabdan 2-3 klm uzoqlikda,haqiqiy kelmagan oʻquvchi 8 nafar boʻlib,4 nafari sababli 4 nafari sababsiz boʻlgan,davodni Milliy gvardiya hodimlari bilan aylanganimda bir nafar oʻqituvchi kelmagan oʻquvchilarga baxo qoʻyib qoʻygan,undan oʻrnida tushuntirish xatini olganman,ushbu xolat boʻyicha Milliy gvardiya dalolatnoma tuzib taqdimnoma chiqargan viloyatga,men oʻsha kuni oʻzidayoq MFY raisiga kelmagan oʻquvchilar bilan shugʻullanish boʻyicha roʻyxat chiqarganman,bir nusxa oldim deb u xam tasdiqlagan,oʻsha kuni kelmagan oʻquvchilari uchun barcha sinf raxbarlardan tushuntirish xatini olganman,va ularga ogohlantirish berdim,22 h fevral kuni hokimni videoselektr yigʻilishida Milliy gvardiya taqdimnomasi tufayli meni ishdan ozod etishmoqchi boʻlishyapdi,shu toʻgʻrimi 3 farzandim bor,8 oylik chaqalogʻim xam bor, maktabim bilan yashash manzilim oʻrtasida 16 klm masofa xam bor,oldin intizomiy jazo olmaganman,ular davomad tufayli ishdan ozod qilishi toʻgʻrimi,ariza yoz boʻlmasa dalolatnoma tuzamiz deyishyapti,shu toʻgʻrimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Миллий гвардия мактабдаги давомад юзасидан жазоловчи эмас, ёрдам берувчи функсияни амалга ошириши керак.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг сўзларига кўра Мактаб вазирлиги ва Миллий гвардия масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ўқувчиларнинг давомат масаласини “ота-оналар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ташкил этиш бўйича” ўрганиш олиб бораётганини қайд этган.

🙅‍♂ Миллий гравдия давомадни яхшилашга ҳаракат қилиши, бунда мактабнинг ички ишларига аралаши мумкин бўлмайди.

Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасида

педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш тақиқланиши қайд этилган.


Бу ҳақида Дилфуза Собирова ҳам алоҳида таъкидлаб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларининг ишга келиб-кетиши ёки бошқа меҳнат мажбуриятларига амал қилиш жараёнлари вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тартибга солинади. Педагоглар фаолияти бошқа ташкилотлар томонидан назорат қилинишини айтиб ўтган.

Шунингдек, мазкур масалада Миллий гвардия матбуот хизмати ҳам фикр билдириб, Миллий гвардиянинг вазифаси болалар ва ота-оналар билан мақсадли, шу жумладан, психологик иш олиб бориш, “оила — маҳалла — мактаб” занжиридаги барча бўғинларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш” эканни қайд этилган.

Шу билан бирга, Миллий гвардиянинг хабарида “Давоматни назорат қилиш орқали Миллий гвардия болаларнинг мактабга бормаслик сабабларини аниқлайди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун бу ҳақда тегишли тузилмаларни хабардор қилади” дейилган.

❌ Бундан кўриниб турибдики, гвардия ходимлари жазолаш, мактабнинг ички ишларига аралашиш, мактаб раҳбариятига ёки педагог ходимларга босим ўтказишга ҳақли эмас.

Директорни ишдан олиш масаласига келсак, бундай ваколат фақат иш берувчида мавжуд. Меҳнат кодексининг 313-моддасида интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилиши белгилаб қўйилган.

❗️Мана шу қоидага мувофиқ, Миллий гвардия ходимларининг ҳокимликка тақдимнома киритиши бирор ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Юқорида айтилганидек, ҳокимнинг мактаб директорини ишдан бўшатиш ваколати мавжуд эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар
РЎЙХАТИ


1. Илмий фаолиятни ёки ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш, агар бундай фаолият асосий иш жойи бўйича бажариладиган иш ҳисобланмаса.

2. Улар учун муаллифлик гонорари сифатида ҳақ тўланадиган фан, адабиёт ва санъат асарлари яратиш.

3. Ходим томонидан, асосий ишдан ташқари, ўша ташкилотнинг ўзида штат лавозимини эгалламасдан бошқа ишни бажариш, шу жумладан:
👉 умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқитувчилари томонидан кабинетларга, лабораторияларга мудирлик қилиш бўйича вазифаларни бажариш, тўгаракларга раҳбарлик қилиш, шунингдек улар томонидан белгиланган юкламадан ортиқ ўқув-тарбиявий ишларни бажариш;
👉 ишнинг ушбу тури бўйича иш вақти нормал давом этишининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда меҳнатга соатбай ҳақ тўланадиган педагогик иш;
👉 таълим муассасалари раҳбарларининг ўқитувчи лавозими бўйича йиллик иш режасида (иш вақти нормаси билан) назарда тутилган жами иш вақтининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда ўқитувчилик иши;
👉 ташкилотлар муҳандис-техник ходимларининг талабалар ва ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш таълими ва амалиётига раҳбарлик қилиш бўйича иши;
👉 тиббиёт ходимларининг белгиланган вақт нормасидан ортиқча навбатчилик қилиши;
👉Ҳукумат қарорлари билан ходимнинг иш ҳақига устамалар белгиланган вазифаларни бажариш.

4. Муаллифлик гонорари шаклида ҳақ тўланадиган адабий иш, шу жумладан алоҳида асарларни таҳрир, таржима қилиш ва уларга тақриз ёзиш бўйича ишлар.

5. Меҳнатга бир марта ҳақ тўланган ҳолда техник, тиббий, бухгалтерия, ҳуқуқий ва бошқа экспертиза (маслаҳат бериш).

6. Умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари, мактабдан ташқари таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқа педагог ходимлари (раҳбарларидан ташқари) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда меҳнат ҳақи тўлаш бўйича уларга тенглаштирилган бошқа таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва мастерлари, таълим муассасаларидаги концертмейстерлар ва аккомпаниаторлар, мактабгача таълим ташкилотлари ва «Меҳрибонлик» уйлари педагог ходимларининг (раҳбарларидан ташқари) айнан шу муассасада белгиланган меҳнат нормасидан ортиқ бўлган, лекин ушбу иш тури бўйича иш вақти нормал давомийлигининг 50 фоизидан кўп бўлмаган иши.

7. Соғлиқни сақлаш муассасаларида ойига 24 соатдан ортиқ бўлмаган ҳажмда, меҳнатга бир марта ёки соатбай ҳақ тўланган ҳолда, тиббиёт маслаҳатчилари вазифаларини бажариш.

8. Илмий-тадқиқот муассасаларида ва олий таълим муассасаларида ушбу таълим муассасалари штатида турмаган илмий ходимлар томонидан катта илмий ходимларга — изланувчиларга раҳбарлик қилиш.

9. Ходим томонидан сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва жамоат бирлашмалари марказий ва ҳудудий органларининг сайлаб қўйиладиган лавозимларида раҳбар ходим, Кузатувчи кенгаш ёки Директорлар (бошқарувчилар) кенгаши раиси ёки аъзоси, Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида қўмитани бошқарувчи, ишончли бошқарувчи сифатида бажариладиган иш.

10. Жамоатчилик асосида бажариладиган ишлар.

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Ассалому алейкум, кискаришга тушиб бушатилган ходимни  аввалги ишига эмас, унга тенг бошка лавозимга ишга тикласак буладими, чунки аввалги иши йукку, кискариб кетган?

mehnathuquqi javobi

❗️MK 561-moddasi 1-qismiga ko’ra, mehnat shartnomasi qonuniy asossiz bekor qilingan, g‘ayriqonuniy ravishda boshqa ishga o‘tkazilgan, mehnat shartlari o‘zgartirilgan yoxud ishdan chetlashtirilgan hollarda yakka tartibdagi mehnat nizosini ko‘rib chiquvchi organ xodimni avvalgi ishiga tiklaydi, shuningdek avvalgi mehnat shartlarini tiklaydi.

❗️O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi plenumining 20.11.2023 yildagi 26-son qarorining 62-bandida ham mehnat shartnomasi qonunga xilof ravishda bekor qilinganda xodim avvalgi ishiga tiklanishi shartligi belgilangan.

⚠️ Demak, yuqoridagilardan xulosa qilsak, xodim avvalgi ishiga tiklanishi shart ekan. Avvalgi ishi qisqarib ketgan bo’lsachi? U holda shtat jadvaliga o’zgarish kiritiladi, xodim avvalgi ishiga tiklanadi va qisqarish jarayoni yana qaytadan boshlanadi.

❗️Istisno MK 561-moddasi 4-qismida belgilangan. Unga ko’ra, g‘ayriqonuniy ravishda hukm qilinganligi munosabati bilan mehnat shartnomasi bekor qilingan yoxud g‘ayriqonuniy ravishda jinoiy javobgarlikka tortilganligi munosabati bilan ishdan (lavozimidan) chetlashtirilgan xodimga avvalgi ishi (lavozimi) berilishi kerak, agar buning imkoni bo‘lmasa (tashkilotning (uning alohida bo‘linmasining) tugatilishi, qisqartirishga olib kelgan shtatlar o‘zgarishi yoki ishiga (lavozimiga) tiklanishiga to‘sqinlik qiluvchi qonunda nazarda tutilgan boshqa asoslar mavjud bo‘lgan taqdirda), avvalgisiga teng boshqa ish (lavozim) berilishi kerak.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Солиқ_бизнес
Ижтимоий солиқ ставкалари.

Солиқ кодекси 405-модда

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Qonun

⚡️Kasaba uyushmalari faoliyatining asosiy prinsiplari izohi:


📌 8- modda. Kamsitishga yo‘l qo‘ymaslik prinsipi-
kasaba uyushmalariga mansublik yoki mansub emaslik fuqarolarning qonun hujjatlarida kafolatlanadigan mehnatga oid, boshqa ijtimoiy-iqtisodiy, siyosiy, shaxsiy huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini biror-bir tarzda cheklashga sabab bo‘lmaydi. Ishga qabul qilishni, ishda ko‘tarilishni, shuningdek, xodim bilan mehnat shartnomasini bekor qilishni muayyan kasaba uyushmasiga mansublik, unga a’zo bo‘lish yoki a’zolikdan chiqish bilan bog‘liq qilib qo‘yish taqiqlanadi.
Xodimning kasaba uyushmasiga a’zo bo‘lmasligiga yoki a’zolikdan chiqishiga doir yozma yoki og‘zaki majburiyatlari haqiqiy emas.
O‘zini kasaba uyushmasiga mansubligi yoki mansub emasligi belgisiga qarab kamsitilgan deb hisoblovchi shaxs kamsitishni bartaraf etish, yetkazilgan moddiy zararning o‘rnini qoplash va ma’naviy ziyonni kompensatsiya qilish to‘g‘risidagi ariza bilan sudga murojaat qilishi mumkin.

(O‘zbekiston Respublikasining "Kasaba uyushmalari to‘g‘risida"gi Qonuni, 2-bob, 8-modda)

🔹Telegram 🌐Website 🎵YouTube 🌐Instagram 🌐Facebook

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Ўқувчиларнинг якуний назорат имтиҳонлари бўйича ММТВ нинг 87-буйруғи

ММТВ нинг 20.03.2024 йил.Ўқувчиларнинг  якуний давлат  аттестациялари тўғрисидаги 87-буйруғи  иловалари билан

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Штатларни қисқартиришда ҳомиладор ва ёш боласи бор аёллар энг нозик масала.

Юқори ташкилотларда ўтирганларнинг бутун бир тизимнинг штат жадвалларини тасдиқлашда йўл қўядиган асосий хатоси бор. Бу пастдаги таҳлилларга таянмаслик.

Меҳнат кодексининг 405-моддасида “болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади” дейилган. Кодекснинг 408 ва 409-моддалари талабларига кўра ҳомиладор аёллар ва боласи уч ёшга тўлмаган аёл (ёки шундай болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота)ни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиб бўлмайди.

Бироқ, юқорида ўтирганлар янги штат жадвалларини тасдиқлашда ва иш ўринларини қисқартиришда пастдаги ана шундай ходимлар ҳақида ўрганмай туриб, пала-партиш иш тутяпти.

Натижада, ҳомиладор ва ёш болали аёлларнинг иш ўрни қисқариб, уларнинг ўзи “ҳавода” қолиб кетяпти. Якунда эса судлар ушбу ходимлар фойдасига қарор чиқариб, ташкилотдан катта-катта миқдордаги маблағлар ундиришга мажбур бўляпти.

Бунга албатта, пастдаги ҳақиқий ҳолатга бепарволик билан қараб иш тутаётган мутасаддилар айбдор.

👉yuristkadr @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТ ЎҚИТУВЧИСИ ТАРБИЯ ФАНИДАН ДАРС БЕРИШИ МУМКИНМИ?

Мен 2021 -йил 01.03  дан2021-йил 30.09гача Низомий номидаги педагогика институтида она тили фанидан к,айта тайе́рлов курсида у́к,идим.Мен мактабда тарбия фанидан дарс беришим мумкин -ми?

📍ЖАВОБ:

“Тарбия” фанини умумтаълим мактабларининг “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих”, “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари ўтиши мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта талим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2020 йил 6 – июлдаги 422 – сон қарорида белгилаб қўйилган.

Бугунги кунда ушбу фан ўқитувчилари учун “Тарбия фанини ўқитишга” қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича онлайн шаклда малака ошириш курслари ташкил этилган.

«Тарбия» фанига ажратилган дарс соатлари, аввало муассасада фаолият юритаётган «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» мутахассисларига тақсимланиб, бир ставкадан ортиқча дарс соати юзага келгандагина юқорида номлари келтирилган ва тегишли малака ошириш курсидан ўтган бошқа фан мутахассисларига берилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ янги жорий қилинган “Тарбия” фанидан биринчи навбатда «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» фанидан дарс берган педагогга берилади. Агар бир ставкадан кўп бўлса “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих”, “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари ўтиши мумкин. Она тили ва адабиёти ўқитувчисига берилиши назарда турилмаган бунинг учун қайта тайёрлов курсида ўқишингиз керак @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўзбекистонда лицензияси бекор қилинган ОТМлар рўйҳати

1. Valley innovative university;

2. Туркистон янги инновациялар
университети;

3. Тошкент технологиялар университети;

4. Наманган ҳалқаро университети;

5. Урганч шахридаги Вinary ҳалқаро
университети.

Хусусий университет танлашда эътиборлироқ бўлинг.

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ХОДИМЛАРГА КЕЧИКИБ ОЙЛИК ТЎЛАГАН РАҲБАРЛАР КЕЧИККАН КУНЛАР УЧУН ФОИЗ ТЎЛАЙДИ

📄 Амалдаги Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

❗️Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. (Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан бу миқдор 10 фоиздан оширилиши хам мумкин)

🟢 Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. Яъни, ойликлар ёки бошқа тўловлар кеч тўланиши иш берувчининг айби билан бўлмаган тақдирда хам у жавобгар бўлади.

👉🏽 Yurist_Blogerr @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ўқувчилар мактабга телефон олиб бориши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4450-савол:

Salom savolim bor edi. Men maktabda tarix fanidan dars beraman. Savolim shuki sinfda dars vaqtida  o‘quvchilar telefon o‘ynab o‘tirsa va o‘qituvchiga bo‘ysunmasa telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa  o‘quvchi telefonni o‘chirib yoki ovozsiz rejimga qo‘ymasa umuman o‘qituvchiga bo‘ysunmasa va telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa. Malumki o‘qituvchi o‘quvchiga kuch ishlatishi mumkin emas. Endi bu vaziyatda o‘qituvchi qonunan  nima qilishi kerak. Bitta shu telefon topshirmagan o‘quvchiga chora ko‘raman bayonnoma tuzaman deb yursa dars mashg‘uloti qolib ketadi  qolgan tarbiyali o‘quvchilarga dars o‘tishi kerak. Darsda bitta o‘quvchining telefonini olaman deb yursa dars vaqti tugab qoladi. dars mashg‘ulotlari qolib ketadi. shu vaziyatda qonuniy nima qilish mumkin o‘quvchini darsdan chiqarib yuborish mumkin emas. o‘quvchi telefon topshirishdan bosh tortyabdi kuch ishlatib bo‘lmaydi. Bunday vaziyatda qonuniy nima qilish mumkim?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандида таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
👉 телефонини ўчириб қўйиши;
👉 телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шартлиги белгиланган.

❕Шундай экан ҳар бир ўқувчи мактаб ҳудудига кирганда юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириши шарт.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра ўқувчилар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини барча педагоглар, жумладан синф раҳбарлари шахсан назорат қилади.

❗️Эътибор беринг! Бунда ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог (инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб қўйилади ва ҳолат юзасидан мактаб директори ҳамда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади.

☝️Мана шу қоидага кўра ўқувчи дарс жараёнида телефондан фойдаланса, ўқитувчи биринчи раҳбариятга хабар бериши ва юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш керак.

❗️ Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️
Миллий гвардия мактабнинг ички ишларига аралашишга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 4448-савол:

Savol, Men maktab direktoriman, Milliy gvardiyadan davomad olgani vakil keldi,birga oʻquvchilar davomadni aylandik,8:15 jami 347 nafar oʻquvchidan 13 nafar oʻz vaqtida yetib kelmadi,shundan 5 nafar kech qolgan chunki Marvarid koʻchasi maktabdan 2-3 klm uzoqlikda,haqiqiy kelmagan oʻquvchi 8 nafar boʻlib,4 nafari sababli 4 nafari sababsiz boʻlgan,davodni Milliy gvardiya hodimlari bilan aylanganimda bir nafar oʻqituvchi kelmagan oʻquvchilarga baxo qoʻyib qoʻygan,undan oʻrnida tushuntirish xatini olganman,ushbu xolat boʻyicha Milliy gvardiya dalolatnoma tuzib taqdimnoma chiqargan viloyatga,men oʻsha kuni oʻzidayoq MFY raisiga kelmagan oʻquvchilar bilan shugʻullanish boʻyicha roʻyxat chiqarganman,bir nusxa oldim deb u xam tasdiqlagan,oʻsha kuni kelmagan oʻquvchilari uchun barcha sinf raxbarlardan tushuntirish xatini olganman,va ularga ogohlantirish berdim,22 h fevral kuni hokimni videoselektr yigʻilishida Milliy gvardiya taqdimnomasi tufayli meni ishdan ozod etishmoqchi boʻlishyapdi,shu toʻgʻrimi 3 farzandim bor,8 oylik chaqalogʻim xam bor, maktabim bilan yashash manzilim oʻrtasida 16 klm masofa xam bor,oldin intizomiy jazo olmaganman,ular davomad tufayli ishdan ozod qilishi toʻgʻrimi,ariza yoz boʻlmasa dalolatnoma tuzamiz deyishyapti,shu toʻgʻrimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Миллий гвардия мактабдаги давомад юзасидан жазоловчи эмас, ёрдам берувчи функсияни амалга ошириши керак.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг сўзларига кўра Мактаб вазирлиги ва Миллий гвардия масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ўқувчиларнинг давомат масаласини “ота-оналар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ташкил этиш бўйича” ўрганиш олиб бораётганини қайд этган.

🙅‍♂️ Миллий гравдия давомадни яхшилашга ҳаракат қилиши, бунда мактабнинг ички ишларига аралаши мумкин бўлмайди.

Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасида
педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш тақиқланиши қайд этилган.


Бу ҳақида Дилфуза Собирова ҳам алоҳида таъкидлаб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларининг ишга келиб-кетиши ёки бошқа меҳнат мажбуриятларига амал қилиш жараёнлари вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тартибга солинади. Педагоглар фаолияти бошқа ташкилотлар томонидан назорат қилинишини айтиб ўтган.

Шунингдек, мазкур масалада Миллий гвардия матбуот хизмати ҳам фикр билдириб, Миллий гвардиянинг вазифаси болалар ва ота-оналар билан мақсадли, шу жумладан, психологик иш олиб бориш, “оила — маҳалла — мактаб” занжиридаги барча бўғинларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш” эканни қайд этилган.

Шу билан бирга, Миллий гвардиянинг хабарида “Давоматни назорат қилиш орқали Миллий гвардия болаларнинг мактабга бормаслик сабабларини аниқлайди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун бу ҳақда тегишли тузилмаларни хабардор қилади” дейилган.

❌ Бундан кўриниб турибдики, гвардия ходимлари жазолаш, мактабнинг ички ишларига аралашиш, мактаб раҳбариятига ёки педагог ходимларга босим ўтказишга ҳақли эмас.

Директорни ишдан олиш масаласига келсак, бундай ваколат фақат иш берувчида мавжуд. Меҳнат кодексининг 313-моддасида интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилиши белгилаб қўйилган.

❗️Мана шу қоидага мувофиқ, Миллий гвардия ходимларининг ҳокимликка тақдимнома киритиши бирор ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Юқорида айтилганидек, ҳокимнинг мактаб директорини ишдан бўшатиш ваколати мавжуд эмас. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИГА ҚАНДАЙ ШАРТЛАР КИРИТИЛМАСЛИГИ КЕРАК ?

📄 Меҳнат кодексининг 105-моддасига кўра, меҳнат шартномасининг мазмунига:

▪️ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;

▪️меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;

▪️мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;

▪️ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам ходимнинг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилмаслиги керак, агар улар киритилган бўлса, ҳақиқий бўлмайди.

❗️Меҳнат шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги меҳнат шартномасининг тўлиғича ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#kitobdan_parcha

Агар директор иш берувчи бўлса, директорнинг ўзига иш берувчи ким?

Иш берувчи деганда, биз аслида ташкилот раҳбарини эмас, балки шу ташкилотнинг ўзини тушунамиз. Ташкилот юридик шахс сифатида давлат рўйҳатидан ўтказалдими, бўлди, унинг иш берувчи сифатидаги мақоми юзага келган бўлади (МК 23-модда).

Ташкилот раҳбари эса, қонунчилик, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ шу ташкилот номидан иш берувчи сифатида меҳнатга оид муносабатларга киришади. Яъни, ташкилот номидан ходимлар билан иш берувчи сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширади (МК 23-модда бешинчи қисми). Ўзингиз ишлайдиган корхона ёки ташкилотнинг устави (ёки низоми)ни очиб бир кўринг, қайсидир жойида масалан, “директор ходимларни ишга қабул қилади ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилади” деб ёзиб қўйилган бўлади. Демак, таъсис ҳужжати ҳисобланган ташкилот устави билан шу ташкилот раҳбарига иш берувчилик ваколати берилмоқда.

Ҳозир миянгизда “ташкилот раҳбарига иш берувчи ким бўлади унда” деган савол айланмаяптими? Ташкилот раҳбарига иш берувчи шу ташкилотнинг ўзи бўлади. Қизиғи, бу вазиятда ташкилот раҳбарининг ўзи ҳам шу ташкилотга ёлланувчи ходим сифатида намоён бўлади. Фақат энди уни ишга ёлловчи иш берувчи сифатида ташкилот номидан бошқа бир шахс ҳаракат қилади. Бу ташкилотнинг муассиси, ёки муассис ваколат берган орган (шахс), ёки бошқа турдаги ташкилотларда (масалан, ДУК ёки давлат муассасаларида) муассис ёки юқори турувчи ташкилот раҳбари ўша биз айтган ташкилот раҳбари учун иш берувчи ҳисобланади.

Мисол келтираман. “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 39-моддаси иккинчи қисмидажамият ва унинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс ўртасидаги шартнома жамият номидан жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс сайланган умумий йиғилишдаги раислик қилувчи шахс томонидан ёки жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан ваколат берилган жамият иштирокчиси томонидан имзоланади” дейилган. Тушунган бўлсангиз, МЧЖ директорини ходим сифатида ёллаш ҳақидаги меҳнат шартномасини МЧЖ номидан, шу директорни сайлаш ҳақидаги умумий йиғилишга раислик қилган шахс ёки шу йиғилишда меҳнат шартномаси тузиш ваколати берилган иштирокчи (яъни муассис) тузиши лозимлига кўрсатилмоқда.

Ёки, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисида”ги низомнинг 2-бандида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг томонидан ваколат берилган давлат органлари давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкинлиги белгиланган. Яъни, Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган давлат органларига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар ёки шу каби бошқа давлат органлари кириши мумкин. Қаранг, мана шу низомнинг 13-бандида давлат корхонаси раҳбарини тайинлаш ва у билан меҳнат шартномаси тузиш муассис томонидан амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилган. Демак, ДУКлар раҳбарлари билан меҳнат шартномасини иш берувчи сифатида шу ДУКга муассис ҳисобланган давлат органи раҳбари (вазир, қўмита раиси, агентлик раҳбари, инспекция бошлиғи кабилар) тузади.

Ташкилот раҳбарининг иш берувчиси ким бўлади ва у билан меҳнат шартномасини ким тузади деган саволга мана шундай ёндашув билан жавоб бериш тўғри бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#kitobdan_parcha

Меҳнат шартномаси нечта нусхада тузилади?

Меҳнат кодексининг 106-моддаси биринчи қисмида “меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади” дейилган.

"Таништириш босқичи"дан сўнг, шу қоидага асосланган ҳолда ишга кирувчи шахсга икки нусхадан иборат бўлган меҳнат шартномаси лойиҳаси тақдим этилади. Албатта, у томонидан бирма-бир кўриб чиқиб, ундан кейин имзолаши учун.

Айтмоқчи, шундай тоифа ходимлар борки, улар билан икки нусхада эмас, уч нусхада меҳнат шартномаси тузилади. Буларга якка тартибдаги тадбиркорга ёлланиб ишлайдиган ходимлар (МК 508-модда) ва уй ишчилари (МК 515-моддалар) киради.

Улар билан меҳнат шартномаси уч нусхада тузилишига сабаб, меҳнат шартномасининг иккита нусхаси иш берувчи ва ходимда қолдирилса, учинчи нусхаси ходим ёки уй ишчисининг солиқ тўловчи сифатидаги мажбуриятидан келиб чиқиб, жойдаги давлат солиқ органига тақдим этилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Мактаб ошхоналарида қандай маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган

@Yurist_Xizmati 4447-савол:

Assalomu alaykum. Man maktabda o‘qituvchi bo‘lib ishlayman savolim shundayki maktab oshxonasida yani bufetda  qonunan qanday maxsulotlar sotishga ruhsat barilgan. Qonunan qanday maxsulotlar sotish mumkin nimalarni sotish mumkin emas shu bo‘icha qonuniy malumot baring. Bufetda taqiqlangan narsalar sotilsa qayerga murojat qilish mumkin. Javob uchun oldindan rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Қонунчилик билан мактаб ошхоналарида тайёрлаш ва сотиш тақиқланган маҳсулотлар рўйхати шакллантирилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабеков маълумот беради.

❌ «Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»га кўра, қуйидагилар мактаб ошхоналарида тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас:

🚫 Гўшт қўшилган, маёнез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар);

🚫 Сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари;

🚫 Сунъий консервантлари бўлган «сухарики» ва чипслар, қурт, писта, уй шароитида тайёрланган донали шимиладиган ширинликлар;

🚫 Рангли ва рангсиз газланган ичимликлар;

🚫 Ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар;

🚫 Ташқи қобиғи тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар;

🚫 Банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар-хил турдаги  консервалар;

🚫 Турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар;

🚫 Кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);

🚫 Холодес, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар;

🚫 Пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар;

🚫 Қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;

🚫 Квас;

🚫 Хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса;

🚫 Сирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар;

🚫 Ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, маёнез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар;

🚫 Табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар;

🚫 Пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар;

🚫 Данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз);

🚫 Окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар.


❌ Шунингдек, тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат консентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомларнинг мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Икки ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар учун меҳнат кодексидаги имтиёзлар

Меҳнат кодекси
397-моддасига асосан 3 ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар кунги тўлиқ иш давомийлигида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган миқдорда амалга оширилади.

Меҳнат кодекси 407-моддасига кўра, 2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.

Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин.

Болани овқатлантириш учун танаффуслар фақат ота-онадан бири болани парваришлаш таътилида бўлмаган ва бундай танаффуслардан фойдаланмаётган тақдирда берилади.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 296-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни тунги ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Логопед марказини очмоқчиман, қайси солиқ турини танласам бўлади?

@Yurist_Xizmati 4446-савол:

Ассалому алайкум. Мен болалар учун логопед маркази очмокчи эдим. Нутқ, ақлий оркада колган болалар билан шугулланиш учун. Шунда кандай фирма очсам менга тугри ва фойдали булади? Соликдан кандай имтиёзлар бор? Кайси тартибда рухсатнома олишим керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Бунинг учун сизга МЧЖ ташкилий ҳуқуқий шаклини тавсия қиламиз.

Юридик шахснинг бу турини ташкил этиш учун Фуқаролик кодекси ҳамда Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ жамият ягона муассис томонидан ташкил этилганда Устав ҳужжати тузилади ва муассис томонидан тасдиқланади. Агар жамият 2 дан ортиқ муассис томонидан ташкил этилса, Уставга қўшимча Таъсис шартномаси тузилади.

Фуқаролик кодексининг 44-моддаси ҳамда юқоридаги қонуннинг 5-моддасига асосан МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Бунинг учун ўзингиз my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин ёки ДХМга борган ҳолда жамиятни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

💁‍♂ Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 7-бандига кўра БХМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлайсиз.

Шундан сўнг, Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун 3-иловасига кўра нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолият учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси (ҳозирда бу инспексия ваколатлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда)дан лицензия олинади.

Юқоридаги ҳаракатларни амалга оширганингиздан сўнг сиз фаолиятни бошлашингиз мумкин бўлади. Солиқлар масаласида аниқ жавоб бера олмаймиз.

Хоҳласангиз айланмаган олинадиган солиқни ёки умумбелгиланган солиқлар (фойда, мол-мулк, ер, ҚҚС ва бошқалар)ни танлашингиз мумкин. Айланмадан олинадиган солиқни танласангиз қатъий белгиланган миқдорда айланмангиздан (оборот) келиб чиқиб солиқ тўлайсиз. Ортиқча солиқ ҳисоботлари топширмайсиз. Бухгалтер ишлашингиз ҳам шарт бўлмайди.

Бу ҳақида қуйидаги пост орқали (/channel/soliqnews/10018) тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.  Агар сиз умумбелгиланган солиқларни танласангиз ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида солиқ тўлайсиз ва солиқ ҳисоботларини топшириш мажбурияти вужудга келади.

💁‍♂ Қўшимча ўрнида фаолиятингизга мос келадиган Уставни тайёрлаб беришимиз мумкинлигини маълум қиламиз.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Пенсияни ҳисоблаш учун неча йиллик иш ҳақи ҳисобга олинади

"Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 78-бандига асосан Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Бизнес_солиқ
Солиқчи хисоботларни вақтида топширмаганим сабабли маъмурий жаримага тортибди нима қилсам бўлади. Солиқчининг бунга ҳуқуқи борми?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 17-прим 3-моддасига мувофиқ, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, ушбу Кодекс 175-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган (солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик) ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмига кўра, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (990.000 сўм) миқдорида, мансабдор шахсларга эса ўн баравари (3.300.00 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, Сизга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50% ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг 70% ихтиёрий равишда тўлаган тақдирингизда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинасиз.

МЖтКнинг 245-моддаси 3-қисмига асосан Жиноят ишлари бўйича судлар юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб, мазкур қарордан норози бўлган тақдирингизда судга мурожаат қилиш ҳуқуқингиз мавжуд.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал