#kitobdan_parcha
Иш берувчи меҳнат шартномаси нусхасини ходимга берганлигини исботлаб бериши шарт.
Шуни унутмаслик керакки, меҳнат шартномасининг бир нусхаси иш берувчида қолдирилса, унинг иккинчи нусхаси албатта ходимга ҳам берилиши шарт.
Низо ёки қандайдир муаммо чиққанда (масалан назорат ёки хизмат текширувлари давомида), иш берувчи ходимга меҳнат шартномасининг бир нусхасини берганлигини исботлаб бериши керак бўлади. Қандай қилиб дейсизми?
Бу борада Меҳнат кодексининг 106-моддаси тўртинчи қисмида “меҳнат шартномасининг нусхаси ходим томонидан олинганлиги иш берувчида сақланадиган меҳнат шартномаси нусхасидаги ходим меҳнат шартномасининг нусхасини олганлиги тўғрисидаги алоҳида имзоси билан тасдиқланади” дейилган.
#Кадровик
“ДЕКРЕТ ПУЛИ” ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Варақа йўқолган ҳолларда нафақа унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.
12 ой тўлиқ ишламаганлар учун “декрет пули” 75% тўланади.
Меҳнат кодексининг 404-моддаси 1-қисмига кўра, “декрет пули” ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига кўра, 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчи ходимлар учун декрет пули 75 фоиз тўланиши белгиланган.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Заочныйда ўқиш даври иш стажига қўшилмайдими?
@Yurist_Xizmati 4419-савол:
Men maktabda oʻqituvchi boʻlib ishlayman.Bu yil sentyabrda pensiyaga chiqaman. Eshitishimga qaraganda zauchniy oʻqib ishlaganlarni ishlagan davri ish stajiga qoʻshilmas ekan shu toʻgʻrimi? Asosli tarzda javob bersangiz, iltimos.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 37-моддасига асосан:
олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажор-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланади
Мактабгача таълим муассасаси педагогларининг ойлиги мактаб педагогларининг ойлигига тенглаштирилади.
2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сон
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабларда раҳбар ходимларнинг дарс соатлари вакант сифатида кўрсатилиши керакми?
@Yurist_Xizmati 4437-савол:
Assalom alaykum maktabda 1 shtat zavuch lavozimida ishlayman. Maktabimizga fevral oyida mehnat birjasidan 1.700 000 so'm jarima chiqarildi. Sababi rahbarlar darslarini vakantda ko'rsatmagansizlar,avgust oyida vakantda ko'rsatib keyin dars olish kerak demoqda.Men hozirda dars taqsimoti (3271) ga amal qilgan holda 10 soat dars o'tib kelmoqdaman.Men o'tgan darsim uchun jarima to'laymanmi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ҳақиқатдан ҳам шундай, раҳбар ходимларнинг соатлари вакант сифатида чиқарилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низом 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар, асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.
✅ Шу қоидага кўра директор ва унинг ўринбосарлари ўз мутахассислиги бўйича 10 соатгача дарс олиши мумкин.
Ушбу низомнинг 12-бандига мувофиқ педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
💁♂ Бунда қоида бўйича 10 соат вакант сифатида ҳудудий меҳнат органига чиқариши шарт.
Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 15-бандида мазкур масала янада аниқ тартибга солинган.
Унга кўра олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимларига дарс бериш мумкин.
☝️Эътибор берган бўлсангиз, раҳбар ходимлар олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунга қадар дарс беришлари мумкин.
❕Шунга кўра сиздаги вазиятда 10 соат дарсни вакант сифатида ҳар ойда бандлик бўлимига чиқаришга ҳақли. Бунда юқоридаги қарор 12-бандига кўра соатбай ҳақ тўланади.
❗️Бу вазиятда ушбу жаримани сиз эмас, иш берувчи – директор тўлаши керак. Чунки вакант лавозимларни меҳнат органига чиқариш директорнинг мажбурияти ҳисобланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#lekinbufakt Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари сони 2️⃣1⃣ тага етди.
❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-918-сон, 12.03.2024 й.) билан Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенцияси (Женева, 1949 йил, 1 июль) ратификация қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Халқаро Меҳнат Ташкилотига 1992 йил 13 июль куни аъзо бўлган.
Ташкилот томонидан ҳозирга қадар 191 та Конвенция ва 208 та Тавсия қабул қилинган https://www.ilo.org/dyn/normlex/en/f?p=1000:12000::::::
1). Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 1930 йилги 29-Конвенция. (1997 йил 30 августда ратификация қилинган).
2). Қирқ соатлик иш ҳафтаси тўғрисидаги 1935 йилги 47-Конвенция. (1995 йил 6 майда ратификация қилинган).
3). Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисидаги 1936 йилги 52-Конвенция. (1995 йил 6 майда ратификация қилинган).
4). Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги 98-Конвенция. (1997 йил 30 августда ратификация қилинган).
5). Тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги 1951 йилги 100-Конвенция. (1997 йил 30 августда ратификация қилинган).
6). Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 1952 йилги (қайта кўриб чиқилган) 103-Конвенция. (1995 йил 6 майда ратификация қилинган).
7). Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги 1957 йилги 105-Конвенция. (1997 йил 30 августда ратификация қилинган).
8). Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 1958 йилги 111-Конвенция. (1997 йил 30 августда ратификация қилинган).
9). Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисидаги 1964 йилги 122-Конвенция. (1995 йил 6 майда ратификация қилинган).
10). Меҳнаткашларнинг вакиллари тўғрисидаги 1971 йилги 135-Конвенция. (1997 йил 30 августда ратификация қилинган).
11). Энг кичик ёш тўғрисидаги 1973 йилги 138-Конвенция. (2008 йил 4 апрелда ратификация қилинган).
12). Жамоа музокараларини олиб бориш тўғрисидаги 1981 йилги 154-Конвенция. (1997 йил 30 августда ратификация қилинган).
13). Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисидаги 1999 йилги 182-Конвенция. (2008 йил 8 апрелда ратификация қилинган).
14) Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция. (25.10.2016 ратификация қилинган)
15) Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 1976 йилги 144-сонли Конвенция. (2019 йил 4 мартда ратификация қилинган)
16) Қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенция (Женева, 1969 йил 25 июнь, 2019 йил 27 августда ратификация қилинган)
17) Саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенция (Женева, 1947 йил 11 июль, 2019 йил 27 августда ратификация қилинган).
18) Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенция (Женева, 2006 йил, 2021 йил 29 май ратификация қилинган).
19) Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сонли Конвенция (Женева, 1988 йил 20 июн, 2022 йил 7 февраль ратификация қилинган).
20) “Ишчиларни иш жойида ҳаво ифлосланиши, шовқин ва тебраниш туфайли вужудга келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоялаш тўғрисида”ги 148-сон Конвенциясининг (Женева, 1977 йил 20 июн).
21) Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенцияси (Женева, 1949 йил, 1 июль, 12.03.2024 йилдаги ЎРҚ-918-сон Қонун билан ратификация қилинган)
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 21 март — Наврўз байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 20 март куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетиш ҳуқуқига эга.
Шу билан барчага тўрт кун дам
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Таклиф
Вазирлик бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда қўшиб ўтиладиган дарс учун ҳақ тўлаш масаласига ойдинлик киритиши керак.
Вазирлар маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида»ги низомнинг 22-бандига асосан бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди деб белгиланган.
Савол туғилади қанча муддатгача амалга оширилмайди?
Бизга келган мурожаат: Ассалому алайкум ,сизга саволимиз бор .Мен мактабда инглиз тили улитувчисиман , 20 соат дарсим бор синфлар бўлинади,лекин бунаетган гуруҳни укитучиси декрет таътилига март ойидан чиқиб кетди . Синфда 40 та учувчи бор .Энди ҳамма дарсни узингиз укитасиз ,бошқа улитувчига беринг деса хам кўнмаяптилар ,мумкин эмас деган гап килишаяпти .Шу гап қанчалик тугри шунга тушунча берсангиз.
Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан Аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун ижтимоий таътил олади. Бу даврда 40 та ўқувчи битта хонада дарс ўтиши керак. Қўшиб ўтилган дарс учун эса қўшимча ҳақ тўланмайди. Ёки бўлмаса ходим меҳнатга қобилиятсизлик даврида масалан ходим 4 ой давомида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлса, бу давр учун ҳам шу тартиб қўлланмоқда ва бу нафақат ўқитувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларига балки, синфлардаги дарсларнинг сифатсизланишига ҳам олиб келмоқда.
Аслида, ҳақ тўланмайдиган муддат аниқ бўлиши ва шу муддатда қўшиб ўтилаётган гуруҳга бошқа ўқитувчи тайинланмаса, қўшиб ўтаётган ўқитувчига умумий тартибда қўшимча ҳақ тўланиши керак.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
МЕН СУДЛАНГАНМАН РАХБАРЛИК ЛАВОЗИМИДА ИШЛАШИМ МУМКИНМИ?
Ассалому алайкум мен 2022 йил 28-сентябр куни Суднинг хукми билан ЖК-210 моддаси 1-кисми билан айбдор деб топилиб ЖК-45 моддаси билан 1 йилга давлат органларида мансабдорлик лавозимида ишлаш хукукидан махрум килган холда 2 йил муддатга озодликликдан махрум килинганман. Бугунги кунда жазо муддатини утаб чикдим. Саволим куйидагича мен хозирги кунда мусика мактабларда, ва шунга ухшаш жойларда рахбарлик лавозимида ишлай оламанми, кейин судланганлик холатини кайси вактда олдириб ташласам булади
📍ЖАВОБ:
Жиноят кодексининг 77-моддасига асосан судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади. Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.
Жиноят кодексининг 78-моддасида судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгилаб қўйилганган бўлиб мазкур модданинг биринчи қисми в) бандига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач тугатилиши белгиланган.
Яъни, сизнинг судланганлик ҳолатингиз сизга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиб, уни ўтаганингиздан кейин 1 йилдан сўнг олиб ташланади. Сизга муайян ҳуқукдан маҳрум қилиш жазоси 2022-йилнинг сентябрь ойида қўлланилган. Сиз уни қайси йил ва ойда ўтаб бўлган бўлсангиз, шундан 1 йил ўтиб судланганлик ҳолати олиб ташланади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015-йил 18-сентябрдаги 13-сонли “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 4-бандига асосан Судланганлик ҳолати тугалланиши шахснинг судланганлиги факти билан боғлиқ барча оқибатларнинг жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда Жиноят кодекси 78-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтганлиги натижасида автоматик тарзда (ўз-ўзидан) барҳам топишини англатади.
Бундай ҳолларда судланганлиги тугалланган шахс, унинг вориси, қонуний вакили ёки адвокати илтимосига кўра маҳкумнинг яшаш жойидаги суд томонидан судланганлик ҳолати мавжуд эмаслиги фактини тасдиқловчи маълумотнома берилади. Бунинг учун манфаатдор шахс томонидан судга тақдим этилган ички ишлар органлари ахборот маркази маълумотномаси ва жазо ўталганлиги (ижро этилганлиги) фактини тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади.
Бу ҳолатда сиз муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганингизга 1 йил тўлганидан сўнг ички ишлар органлари ахборот маркази маълумотномаси ва жазо ўталганлиги (ижро этилганлиги) фактини тасдиқловчи ҳужжатларни жазони қўллаган жиноят судига топширсангиз, сизга судланганлик ҳолати мавжуд эмаслиги фактини тасдиқловчи маълумотнома берилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
"Больничный" нинг энг узоқ муддати
Ходим қанча муддат меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлиши мумкинлиги жуда кўп кадровикларни ва умуман ишчи ходимларни қизиқтиради.
Мазкур муносабатлар "Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага асосан тартибга солинади, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз тўрт ойни ташкил қилган тақдирда, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан ўн икки ой мобайнида жами олти ойни ташкил қилган тақдирда бемор тегишли тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига, ТИЭКга, юборилади
Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилиши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТИEК раиси томонидан қабул қилинади.
Бемор ТИEКга юборилганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг муддати бемор ТИEКга юборилган кундан бошлаб тўхтатилади. Мазкур беморлар ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда тиббий кўрик ўтказилади. ТИEК томонидан ногиронлик белгиланмаган, лекин вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақаси даволаш-профилактика муассасаси томонидан беморнинг ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб унинг меҳнат қобилияти тиклангунга қадар, аммо икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.
Яъни бу ерда қуйидагича хулосаларга келиш мумкин. Ходим меҳнатга қобилиятсизлик даврида агар узликсиз тўрт ой давомида бўлган тақдирда унинг ҳужжатлари ТИEКга юборилади ва ходим тиббий кўрик ўтказилади. Кўрик натижасига кўра ё ходимга ногиронлик берилади ёки меҳнатга қобилиятсизлик даври яна 2 ойга узайтирилиши мумкин. Яъни барча меҳнатга қобилиятсизлик даври 6 ойни ташкил қилади
Бунда сил касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар мустасно улар учун алоҳида тартиб мавжуд.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Бизнес
Хусусий мактаб очмоқчи бўлганларга имконият
❗️Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилади
❗️Ўқитувчи ўз вақтида ишга келмаса, унга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4431-савол:
Ассалому алайкум! Ўқитувчи ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз ишга келмаса унга қандай чора кўриш мумкин?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
1⃣ Биринчидан, ўқитувчи ишга келмаса, дарсларини ўз вақтида ўтмаса, табелга тегишли белги қўйилади.
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2169)нинг 285-бандига кўра ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.
☝️Шу қоидага кўра ўқитувчи ишга келмаса, унда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 55-иловада белгиланган П (прогуллар) белгиси қўйилади.
2⃣ Иккинчидан, Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июндаги 205-сон буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган кўрсатмаларнинг 11-бандига мувофиқ “Kundalik” электрон синф журналига ўз вақтида белгиларнинг қўйилмаслиги ўқитувчи дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун иш ҳақи тўланмайди. Шундан сўнг тегишли тартибда унга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш бошланади.
❗️Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (161-моддаси 4 ва 5-қисмлари).
Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Эътибор беринг! 313-модданинг иккинчи қисмида интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозимлиги айтилмоқда.
Шунингдек, ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.
❗️Демак, ишга келмаган ходимларга юқоридаги интизомий таъсир чораларидан бирини қўллаш мумкин. Бунда биринчи навбатда ходимдан тушунтириш хати олиш лозим. Агар у тушунтириш хати ёзишдан бош торса, унда далолатнома тузиш мумкин бўлади. МК 313-моддасига кўра буйруқ чиқарилади ва ходимга тилхат олган ҳолда буйруқ таништирилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқув марказини қандай ташкил этиш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4429-савол:
Assalomu alaykum. Iltimos, o'quv markazi tashkil etish haqida ma'lumot bersangiz. Faoliyat turi qanday bo'lishi, soliqlar qancha va qay usulda to'lanishi, hamda qanday xujjatlar (tekshiruvchilar kelib talab qiladigan) bilan faoliyat olib borishi haqida ma'lumot bersangiz. Oldindan rahmat.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Бунинг учун сизга МЧЖ ташкилий ҳуқуқий шаклини тавсия қиламиз.
Юридик шахснинг бу турини ташкил этиш учун Фуқаролик кодекси ҳамда Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ жамият ягона муассис томонидан ташкил этилганда Устав ҳужжати тузилади ва муассис томонидан тасдиқланади. Агар жамият 2 дан ортиқ муассис томонидан ташкил этилса, Уставга қўшимча Таъсис шартномаси тузилади.
Фуқаролик кодексининг 44-моддаси ҳамда юқоридаги қонуннинг 5-моддасига асосан МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Бунинг учун ўзингиз my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин ёки ДХМга борган ҳолда жамиятни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.
Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 7-бандига кўра БХМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлайсиз.
Шундан сўнг, Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун 3-иловасига кўра Нодавлат мактабдан ташқари таълим, шу жумладан чет тилларини ўргатиш фаолияти ташкил этилганлиги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси (ҳозирда бу инспексия ваколатлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда)га хабарнома юборилади.
Юқоридаги ҳаракатларни амалга оширганингиздан сўнг сиз фаолиятни бошлашингиз мумкин бўлади.
Солиқлар масаласида аниқ жавоб бера олмаймиз. Хоҳласангиз айланмадан олинадиган солиқни ёки умумбелгиланган солиқлар (фойда, мол-мулк, ер, ҚҚС ва бошқалар)ни танлашингиз мумкин.
Айланмадан олинадиган солиқни танласангиз қатъий белгиланган миқдорда айланмангиздан (оборот) келиб чиқиб солиқ тўлайсиз. Ортиқча солиқ ҳисоботлари топширмайсиз. Бухгалтер ишлашингиз ҳам шарт бўлмайди.
Бу ҳақида қуйидаги пост орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин. Агар сиз умумбелгиланган солиқларни танласангиз ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида солиқ тўлайсиз ва солиқ ҳисоботларини топшириш мажбурияти вужудга келади.
💁♂ Қўшимча ўрнида фаолиятингизга мос келадиган Уставни тайёрлаб беришимиз мумкинлигини маълум қиламиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ҳам ҳисобга ўтадими?
@Yurist_Xizmati 4443-савол:
Assalomu alaykum. Men bir maktabda ishladim va menga 2023 -2024 o'quv yili uchun direktor jamg'armasi hisobidan 25 foiz ustama belgilangan edi. oilaviy sharoitim tufayli Sentyabr oyidan boshqa maktabda ishlay boshladim. Hozirda mart oyidan boshlab avvalgi maktabga ishga qaytib keldim. Savolim shundaki: menga belgilangan 25 foiz ustamani mart oyidan to'lab berish mumkinmi? Javob uchun oldindan rahmat.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Йўқ, сизга бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ҳисобга ўтмайди.
Чунки бу вазиятда иш берувчи ўзгармоқда. Ҳар бир мактабнинг директор жамғармаси маблағлари алоҳида ажратилади ва ишчи гуруҳ қарори асосида устама тайинланади.
Меҳнат кодекси 19-моддасига мувофиқ мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар иш берувчи ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра ҳар икки мактабнинг директори алоҳида иш берувчи саналади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом қоидаларига кўра директор жамғармасидан тўланадиган устама мактабда асосий ходим сифатида ишлаётган ходимларга тўланиши белгиланган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#савол_жавоб
❔ Меҳнат дафтарчам маълум сабабларга кўра йўқолган. Мен қандай пенсияга чиқсам бўлади?
Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.
🫥 Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун:
⏺ - маълумотномалар;
⏺ - буйруқлардан кўчирмалар;
⏺ - шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар;
⏺ - меҳнат шартномалари;
⏺- архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
Савол юбориш учун 🔽🔽
@Online_maslaxatchii @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ходимларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ масалалар. (Иш берувчиларга эслатмалар)
Умумий қоидага кўра, Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади. (МК-209-моддаси)
Аммо Умуман ташкилотнинг ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаларининг, якка тартибдаги тадбиркорнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларни бажариш зарур бўлган тақдирда ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш уларнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади. (МК-209-моддаси) Яъни иш берувчи хар қандай вазиятда байрам кунлари ходимни ишга жалб қилмоқчи бўлса, унинг ёзма розилигини олиши шарт.
Қуйидаги ҳолларда ходим байрам кунлари ишга жалб қилиниши мумкин
Ишланмайдиган байрам кунларида ишлаб чиқариш-техник шароитларга кўра (узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар) тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни (хизматларни), аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати юзага келтирадиган ишларни, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилади. (МК-209-моддаси)
Ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт. (МК-396-моддаси)
Кимлар учун таъқиқланган?
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларни дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиш тақиқланади. (МК-417-моддаси)
Ногирон ходимларгачи? Ногиронлиги бўлган ходимларни хизмат сафарига юборишга, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишга фақат уларнинг розилиги билан, агар ушбу ходимлар учун бундай ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади. (МК-428-модда)
Агар иш берувчи ходимни ишга жалб қилса унга қандай ҳақ тўлайди?
Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади:
👉 ишбай ишловчиларга — камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича;
👉 меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида;
👉 маош оладиган ходимларга — ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида. (МК - 263-моддаси)
Иш берувчи ходимни расмийлаштирилганлигини қандай расмийлаштиради?
Ходимларни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. (МК-212-моддаси)
Ҳурматли иш берувчилар ходимларни байрам кунлари ишга жалб қилишда юқоридаги меҳнат кодекси қоидаларига риоя қилган ҳолатда жалб қилсангиз, ўз фаолиятингизни тўғри қонуний амалга оширган бўласиз. Ва албатта ходим ҳам бундан манфаатдор бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Дарсга ўз вақтида келмайдиган ўқувчиларга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4442-савол:
Assalomu aleykum mani murojat qilishdan maqsadim man fan o‘qituvchisiman o‘quvchilar turli xil baxonalar bn darsliklarni olib kelmaslik darsga ko‘p kech qolib kirish kelmay qo‘yish va darsni mensimaslik xolatlari juda ko‘p uchrayapti maktabdagi mas‘ullarga bu xaqida og‘zaki ogoxlantirish berdim men o‘quvchilarni qanday chora bn o‘zlarini qayerga nima un kelyapkanliklarini bildirib qo‘yishligim mumkin tog‘risi erkakcha gaplashvosa bo‘ladiyu ko‘ryapsiz yozdi chizdi bolamni urdi so‘kdi bo‘lyapti man bundan qo‘rqib emas g‘oyaga qarshi g‘oya bn chiqmoqchiman
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
“Эркакча” гаплашиб қўйиш бу педагогнинг иши эмас. Бу педагогик этика қоидаларига зид. Бундай вазиятларда ўқитувчи мактаб раҳбарияти, ота-она, маҳалла ишиторкида масалани ҳал қилиши керак.
🙅♂ Ўқувчига нисбатан бирор таъсир чораси қўлланилмайди, аксинча бундай вазиятда унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 14-бандига асосан ўқувчи дарс машғулотларида:
👉 тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
👉 дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
👉 ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;
👉 санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиши шарт.
Мана шу қоидага биноан ўқувчи юқоридагиларни бажариши талаб этилади. Агар у мазкур мажбуриятларни бажаришдан бўйин товласа, унда ота-онага нисбатан таъсир чораси кўрилиши мумкин.
❗️Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Агар ходим ишга сабабсиз 3 кун келмаса, унга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4440-савол:
Ассалому алайкум ҳурматли юристлар менинг саволим шундан иборатки агар ходим ишга сабабсиз 3 кун ишга келмаса унга нисбатан далолатнома кунлик тузиладими ёки ишга чиққан куни умумий қилиб тузиладими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Бундай ҳолатда 2та далолатнома тузилади.
Биринчиси, ходим иш куни ишга чиқмаганлиги муносабати билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатномада қайси иш куни эканлиги, ходимнинг нима сабабдан ишга чиқмаганлигини аниқлашга қилинган ҳаракатлар (телефон орқали боғланиш, унинг қаерда эканлиги, нима учун ишга келмаганлиги ёки телефонни олмаганлиги) ҳақида маълумот қайд этилади.
Ходим ишга чиққандан сўнг эса, ундан Меҳнат кодексининг 313-моддаси асосида нима сабабдан уч кун мобайнида ишга чиқмаганлиги ҳақида тушинтириш хати олинади.
Агар ходим тушинтириш хати ёзишдан бош тортса, унда ходимнинг тушунтириш хати ёзишдан бош тортганлиги, умумий неча кун ишга келмаганлиг қайд этилади.
✅ Шундан сўнг унга МК 312- ҳамда 313-моддалари талабларига риоя қилинган ҳолда интизомий таъсир чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ИККИНЧИ МУТАХАСИСЛИКДА ЎҚИЁТГАНЛАРНИНГ ОЙЛИГИ САҚЛАНМАЙДИМИ?
Assalomu aleykum. Men Buxoroda ikkinchi mutaxassislikka õqiyman ayni vaqtda maktabda ham ishleyman õqish davrimda rahbarlar menga oylik chiqmasligini aytdi bu tõğrimi. Qanday holatda oyligimni saqlab qola olaman
📍ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 237-моддасига мувофиқ ҳодим ўқув таътилида (кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган ходимлар учун кафолатлар) ёки ижодий таътилда бўлган вақтида унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Лекин бу қоида ходим 1-мутахассислик бўйича олий таълим муассасасида ўқиётганлигида татбиқ этилади.
Агар сиз олий таълим ташкилотида 2-мутахассислик бўйича таҳсил олаётган бўлсангиз, сизга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилади.
Бу қоида Меҳнат кодексининг 386-моддасида белгилаб қўйилган. Яъни, ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилади (2-мутахассислик эмас, 1-мутахассисликда дегани бу).
Шу сабабли, масъул ходимларнинг таътилингиз давомида ўртача ойлик иш ҳақингиз сақланмаслиги тўғрисида берган кўрсатмаларини тўғри.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
МАКТАБ ДИРЕКТОРИМАН ОТА ОНАЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИГА ЁЗМА ЖАВОБ БЕРИШИМ ШАРТМИ
Мактаб рахбари булиб ишлайман, манга кунига камида 3 ота она турли хил масалада мурожат килади. Бизларда мурожатларни кайд килиш дафтаримиз бор, у дафтарга мурожат килган ота онани езамиз ва мурожат огзаки килинган эканлигини кайд киламиз. У мурожатлар мактабга кабул килиш, еки мактабни узгартириш ,нки синфини узгартириш масаласида булади. Синфдан синфга кучиришда эса ариза езади ва мен унга резолюция куяман завуч электрон тизимда узгартириш киритади. Ман шу мурожатларга езма равишда жавоб беришим керакми еки йукми?
📍ЖАВОБ:
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонуннинг 27-моддасига мувофиқ: Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қарор қабул қилинади, бу ҳақда мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.
Мурожаатлар, агар уларда баён қилинган масалалар қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва муаллифларга ёзма шаклда жавоб берилган бўлса, ҳал қилинган деб ҳисобланади. Мурожатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича бир тўхтамга келиш ҳамда уларга жавоб хати юбориш тегишли давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
Хулоса, қандай шаклда мурожаат юборилганлигидан қатъий назар мурожаатга жавоблар ёзма ва электрон шаклда юборилади. Агар у иш мактабга таълуқли бўлмаганда бошқа жойга бориш ҳақида оғзаки тушунтириш беришингиз мумкин. Бошқа мурожатларга ёзма жавоб берилиши керак
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ПСИХОЛОГ БЎЛИБ ИШЛАШИМ МУМКИНМИ?
Ассалому алайкум,мен Қўқон Педагогика институтини тасвирий санъат фанидан мутахассиси,лекин дарслар камлиги учун, шу ойлик хам ушанга яраша чиқяпти. Мен яна уша Қўқон педагогика институти қошида очилган, контрак асосида 6 ойлик психолог вазифасидан кайта тайёргарлик курсидан ўтиб, сертификат эгаси бўлсам,мактабда психолог бўлиб ишлашимга тўсиқ бўлмайдими.Кейинчалик хам қонун томонидан ортиқча муаммо бўлмайдими.Шунга қонуний жавоб берсангиз
📍ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2019 йилдаги 577-сон қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасаларида психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш тўғрисида НИЗОМ"нинг 8-бандига кўра, Таълим муассасасида психологик хизмат муассаса раҳбарининг буйруғига мувофиқ ўқувчилар сонидан келиб чиқиб 1 — 3 та штат бирлигидан иборат таркибда ташкил этилади. Психологик хизматнинг психолог кадрлари сони бир нафардан ортиқ бўлганда улардан бирига психологик хизмат раҳбарлиги юкланади.
9-бандда эса Психолог кадрлар лавозимига қўйиладиган малака талаблари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда белгиланиши келтирилган.
Малака талаблари:
👉 камида бакалавр даражасидаги психологик ёки олий маълумот ва унга қўшимча психология йўналиши бўйича қайта тайёрлов курсини тугатганлик;
👉 хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.
Яъни, психологнинг малака талабларида агар бакалавр даражадаги психологик олий маълумоти бўлмаса, бошқа олий маълумот бўлса ҳам шу йўналиш бўйича қайта тайёрлов курси сертификатини олган ҳолда ишлааши мумкинлиги белгиланган. Демак, муаммо бўлмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Qonun
⚡️Касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари изоҳи:
📌6-модда. Қонунийлик принципи-касаба уюшмалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.
📌7-модда. Ихтиёрийлик принципи-Фуқаролар ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз танловига кўраихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш, уларга аъзо бўлиш, касаба уюшмаларига аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эга.
Касаба уюшмасига аъзо бўлиш ва аъзоликдан чиқиш, шунингдек, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин касаба уюшмасига аъзоликни сақлаб қолиш тартиби ва шартлари тегишли касаба уюшмасининг устави билан тартибга солинади.
Фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашишга бўлган ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилишга, шунингдек, уларни касаба уюшмасига аъзо бўлишга ёки аъзоликдан чиқишга мажбурлашга йўл қўйилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
КОНТРАКТ ТЎЛОВ УЧУН ИМТИЁЗНИ ОЙЛИКДАН ЎТКАЗГАНДА БУГАЛТЕР ОРҚАЛИ ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ИМТИЁЗНИ ҚЎЛЛАСА БЎЛАДИМИ? ЁКИ СОЛИҚҚА БОРИШ ШАРТМИ?
Бу имтиёздан икки ҳил тоифадаги фуқаролар фойдаланади. Расмий даромадга эга бўлганлар ва рамий даромадга эга бўлмаганлар. Икки тоифанинг ҳам имтиёздан фойдаланишини бирма бир таҳлил қилиб ўтамиз.
Адлия вазирлигида 2010 йил 27 майда 2107-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 12-бандига асосан солиқ тўловчи иш берувчига иш ҳақи тарзидаги даромадини профессионал ёки олий таълим ташкилотига ўқиш учун тўловга ўтказиш тўғрисидаги ариза билан биргаликда контракт шартномаси нусхасини тақдим этса, иш берувчи томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлов манбаида ушлаб қолмаслик учун асос бўлади.
Яъни бу ерда фуқаро иш берувчига юқоридаги икки хужжатни тақдим қилса, шунинг ўзи етарли. Иш берувчи бу ҳолатда ходимнинг ойлигидан даромад солиғини ушлаб қолмайди.
Иккинчи ҳолат, мазкур Низомнинг 16-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пулда, омонат, ҳисоб рақам ёки пластик карта орқали) тўланганда, солиқ имтиёзи Солиқ кодексининг 397- моддасига асосан жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилади. Яъни бу ҳолатда қачонки, фуқаро деклорация топширган тақдирда 12 фоиз даромад солиғидан имтиёз қайтарилади.
❗️Имтиёздан онлайн фойдаланиш тартиби бу ерда.
Юқоридагиларга асосан, фарзандингизни контракти учун тўлов юридик шахс томонидан пул ўтказиш йўли билан ўтказилган тўловларга юридик шахснинг ҳисобчиси томонидан тўлов манбаида имтиёз қўлланилиши лозим ва 2023-йилда тўланган нақд пул шаклидаги тўлов бўйича йил тугагандан сўнг, 2024-йил январ ойидан бошлаб декларация тақдим этиш орқали ортиқча тўловни қайтариб олишингиз мумкин.
Контракт тўловчи ота оналарга юбориб қўямиз
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ИНФОРМАТИКА ФАНИДАН ОЛИНГАН СЕРТИФИКАТ АТТЕСТАЦИЯДАН ОЗОД ҚИЛАДИМИ?
Men 19.01.2023 yilda informatika fanidan Google Certified Educator Level 1,Level 2,sertifikatini olgan edim.Attestatsiyadan 2024 yilda 2toifaga òtishda imtiyoz bormi?
📍ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидан низомининг 36-банди 3-қисмида Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилиши белгиланган. Яъни сертификат бўйича имтиёз фақат чет тили ўқитувчиларига тегишли бошқа фан ўқитувчиларининг сертификатлари аттестация жараёнида аҳамиятга эга эмас.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Наврўз байрамида иш ҳафтаси давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олади.
2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.
Ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан қуйидаги 4 кун дам олади:
📌 21 март — пайшанба (Наврўз байрами);
📌 22 март — жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
📌 23 март — шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
📌 24 март — якшанба (одатий дам олиш куни).
Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#namuna
Меҳнат дафтарчасини олиб кетиш ҳақидаги билдиришномадан намуна
Мурожаат: Ишдан бўшатилган ходим меҳнат дафтарчасини олмасдан кетиб қолган. Меҳнат дафтарчасини олиб кетиш ҳақидаги хабарномадан намуна бўлса берсангиз, илтимос.
▪️Албатта. Қаранг, Меҳнат кодексининг 171-моддаси иккинчи қисмига асосан:
➖меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим йўқ бўлса ёки ҳужжатларни олишни рад этса, иш берувчи кейинги иш кунидан кечиктирмай ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд меҳнат дафтарчаси почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида билдиришнома юбориши шарт.
Шунга асосан, юқорида буйруқдан кўчирма юбориш ва меҳнат дафтарчасини олиб кетиш ҳақидаги билдиришномадан намуна берилмоқда.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш тариби
Меҳнат кодексининг 241-моддасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.
Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.
Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан олти ойгача кўпайтирилиши мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Декрет таътилига чиққан ходимларга таътил пули тўланадими?
@Yurist_Xizmati 4426-савол:
Assalomu alaykum, maktabdan dekabr oyini tugatib tug'ruq ta'tiliga chiqqan o'qituvchiha ta'til puli to'lanadimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили Меҳнат кодексининг 202-моддасига асосан ижтимоий таътиллар тоифасига киради. Таътил муддати тугагандан сўнг ходим ўз ишини давом эттириши мумкин бўлади.
✅ Шунга кўра сиз ҳам мазкур таътил вақти тугагандан сўнг бемалол ишингизни бошлашга ҳақлисиз.
❗️Бунда Меҳнат кодекси 400-моддасига кўра ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.
✅ Шу қоидага кўра сиз йиллик меҳнат таътилини декретга чиққандан кейин олиши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g