Заочныйда ўқиш даври иш стажига қўшилмайдими?
@Yurist_Xizmati 4419-савол:
Men maktabda oʻqituvchi boʻlib ishlayman.Bu yil sentyabrda pensiyaga chiqaman. Eshitishimga qaraganda zauchniy oʻqib ishlaganlarni ishlagan davri ish stajiga qoʻshilmas ekan shu toʻgʻrimi? Asosli tarzda javob bersangiz, iltimos.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 37-моддасига асосан:
олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажор-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланади
Дарсларни Оммалаштириш бўйича вазирнинг янги буруғи қабул қилинган
ММТВ нинг 7.02.2024 йил Оммалаштиришнинг такомиллаштирилган янги тартиби тўғрисидаги 32-сонли буйруғи.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Intizomiy jazo ustidan qancha muddat ichida sudga shikoyat qilish mumkin❓
#savolimbor Ассалому алейкум менда савол куйдагича менга иш жойимдан ноконуний равишда интизомий жоза қўлланилди бекор қилиш учун қайси судга бераман ва қанча муддатта
/mehnathuquqi javobi👇
✅ Bu holatda fuqarolik ishlari bo’yicha sudga murojaat qilasiz. Mehnat kodeksi 560-moddasiga ko’ra, yakka tartibdagi mehnat nizosining ko‘rib chiqilishi uchun sudga murojaat qilishning quyidagi muddatlari belgilanadi:
👉 ishga tiklash to‘g‘risidagi nizolar bo‘yicha — xodimga u bilan mehnat shartnomasi bekor qilinganligi haqidagi ish beruvchi buyrug‘ining ko‘chirma nusxasi topshirilgan kundan e’tiboran 3️⃣ oy;
👉xodim tomonidan ish beruvchiga yetkazilgan moddiy zararning o‘rnini qoplash to‘g‘risidagi nizolar bo‘yicha — ish beruvchi zarar yetkazilganligini aniqlagan kundan e’tiboran 1️⃣ yil;
👉boshqa mehnat nizolari bo‘yicha — xodim o‘zining huquqi buzilganligi to‘g‘risida bilgan yoki bilishi kerak bo‘lgan kundan e’tiboran 6️⃣ oy.
Xodimning hayotiga va sog‘lig‘iga yetkazilgan ziyonning o‘rnini qoplash to‘g‘risidagi nizolar bo‘yicha, shuningdek xodimga yetkazilgan ma’naviy ziyonni kompensatsiya qilish haqidagi nizolar bo‘yicha sudga murojaat etish muddati belgilanmaydi.
Yakka tartibdagi mehnat nizolarini ko‘rib chiqish bo‘yicha sudga murojaat etish muddatining o‘tishi yakka tartibdagi mehnat nizosini mediatsiya tartibida ko‘rib chiqish davrida to‘xtatib turiladi.
⚠️Demak, agar Sizga hayfsan yoki jarima intizomiy jazo choralaridan biri qo’llanilgan bo’lsa, huquqingiz buzilganligi to‘g‘risida bilgan yoki bilishingiz kerak bo‘lgan kundan e’tiboran 6️⃣ oy ichida sudga murojaat qilishingiz mumkin.
Agar Sizga mehnat shartnomasini bekor qilish tariqasidagi (ushbu Kodeks 161-moddasi ikkinchi qismining 4 va 5-bandlari) intizomiy jazo choralaridan biri qo’llanilgan bo’lsa, u holda mehnat shartnomasi bekor qilinganligi haqidagi ish beruvchi buyrug‘ining ko‘chirma nusxasi topshirilgan kundan e’tiboran 3️⃣ oy ichida sudga murojaat qilishingiz mumkin.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
🏢 Қонунчиликка кўра, уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўлови қуйидагича миқдорда қопланиши белгиланган:
🔹10 фоизи Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);
🔹90 фоизи банкларнинг имтиёзли кредитлари ҳисобига.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ҳар йилги қўшимча таътиллар ҳам асосий таътилга қўшиладими? Таътилларни жамлаб ҳисоблаш нима дегани?
Ммеҳнат кодексининг 222-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.
Бу нима дегани? масалан ходимнинг ҳар йилги асосий энг кам таътили 21 каленьдар кунни ташкил қилади, унга меҳнат кодексининг 481-моддаси, 483-моддаси, 220-моддаарига асосан қўшимча таътил берилганда асосий таътил ҳисобланган 21 кунга қўшиб ҳисобланади ва қўшимча таътиллар учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#сўраган_эдингиз
❓Men 2020-yilda o‘tkazilgan majburiy attestatsiya imtihonlarida qatnashganman. Pedagoglar har 5 yilda malaka sinovlarida qatnashishidan xabarim bor. Ammo maktabimiz direktori o‘rinbosari bu yildan yangi tartib joriy etilayotgani, shuning uchun men ham attestatsiyadan o‘tishim kerakligini aytyapti. Shu to‘g‘rimi?
❗️Yo‘q, maktab rahbariyatining bu talabi o‘rnatilgan tartibga mos emas.
✅ Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan "Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida"gi Nizomda bu haqida aniq yozib qo‘yilgan.
➖Unga ko‘ra, Maktabgacha va maktab ta’limi tizimidagi pedagog kadrlar har besh yilda bir marta navbatdagi majburiy attestatsiyadan o‘tkaziladi.
➖Ilgari attestatsiyadan o‘tmagan ishga yangi qabul qilingan pedagog kadrlarga yoki oliy ta’lim tashkilotlarini bitirib birinchi bor ishga kirgan pedagog kadrlar kasbiy faoliyatiga uch yil to‘lgandan so‘ng navbatdagi majburiy attestatsiyadan o‘tkaziladi.
➖Agar pedagog kadrlar o‘z xohishiga ko‘ra navbatdan tashqari attestatsiyada ishtirok etgan holda mavjud malaka toifasini oshirishni istasa, navbatdagi attestatsiya jarayonlarida o‘z ixtiyorlari bilan ishtirok etishlari mumkin. Bu bo‘yicha hech qanday cheklovlar yo‘q.
Eslatma: Pedagog kadrlarning majburiy attestatsiyaga o‘z muddatida jalb etilishi uchun pedagog kadr faoliyat ko‘rsatayotgan ta’lim tashkilotining rahbari shaxsan javobgar hisoblanadi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ПЕДАГОГИКА ЙЎНАЛИШИДА ЎҚИЁТГАН ТАЛАБАЛАР БОҒЧАЛАРДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ ?
📃 Ҳукуматнинг 2018 йилдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,
❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган талабалар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.
✅ Уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси бўйича ойлик белгиланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Касаба уюшма кўмитаси, органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги такдимномасини кўриб чиқиш Тартиби (янги тахрирда)
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
®yuristlar_maslahati
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолса, синф раҳбар жавобгар бўладими?
@Yurist_Xizmati 4415-савол:
Assalomu alaykum maktabda 11-sinfoʻquvchi turmushga chiqmasdan farzandli boʻlsa sinf rahbariga chora koʻriladimi? men raxbarlik qilayotgan sinfda oʻquvchi qiz turmushga chiqmasdan farzand koʻrdi ikki oy dars mashgʻulotlarida kelmadi oʻquvchinqi onasi menga shammollaganini aytib statsionar davolanyapdi deb tuman tibbiyot birlashmasidan maʼlumotnoma olib kelib berdi vaholanki qiz homilasi borligini onasi ham 7- oydan kiyin bilgan mendan yashirib bolani oldirib tashlamoqchi boʻlgan .lekin bu rejasi amalga oshmasdan tuman toʻgʻrixinasida chaqaloq tugʻuldi ichki ishlar tuman hokimligi, bu noxush xabar viloyat hokimligiga ham yetib bordi. tuman hokimi meni ustimizdan taqdimnoma kiritib chora koʻrishlikni soʻradi deriktor hayfsan beryapdi. sinf rahbar knikulda boʻlgan ish uchun javob berishi kerakmi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Амалиётда ўқувчи у хоҳ дарс вақтида бўлсин, хоҳ дарсдан ташқари, ёки ўқувчи мактаб ҳудудида ёки ота-онасининг қарамоғида бўлган вақтда бирор бир ҳуқуқбузарлик қилса, синф раҳбари дарров синф раҳбарликдан олинган ва ҳаттоки ишдан бўшатилган ҳолатлар кам кузатилган.
❌ Аслида бу мутлақо нотўғри амалиёт.
🙅 Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари жавобгар булмайди.
Агар ўқитувчи содир этган ҳуқуқбузарликка ўқитувчи ёки синф раҳбар ундаган (мажбур қилган) ёки унга ҳайрихоҳлик қилган ҳолатдан ташқари ўқувчининг ҳаракатлари учун жавоб бериши нотўғри.
1️⃣ Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:
👉 ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;
👉 ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
☝️ Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.
2️⃣ Иккинчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасида синф раҳбарининг мажбуриятлари қайд этилган. Лекин улар орасида юқоридаги ҳолатга мос келадиган бирорда мажбурият йўқ.
3️⃣ Учинчидан, Оила кодексининг 7З-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шартлиги қайд этилган.
💁♂ Бунда ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қиишлари шарт.
❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолгани учун синф раҳбар ёки мактаб маъмурияти жавобгар бўлмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Мактабларда ўқитувчилар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми?
@Yurist_Xizmati 4412-савол:
Assalomu aleykum meni murojatim shundan iboratki man maktabda fan o‘qituvchisi bo‘lib ishlab kelmoqdaman maktada dars kamligi un boshqa maktabda xam o‘rindoshlik vazfasida ishlab ro‘zg‘or tebratyapman shu ishlar ichida asosiy maktabimda navbatchilik qilish muammosi juda ko‘p bo‘lyapti men turolmayman vaqtim yo‘q desam bu majburiy adliyadan tasdiqlatib keldik deyishdi 206 - modda bekor qilingan deb aytishyapti xam bu rostan xam majburiymi shuni qonunniy isbotlashimga amaliy yordam berila javob un oldindan raxmat
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.
Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.
🚫 Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.
Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.
❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.
❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❌ Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#maqola Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi katta oʼqituvchisi Muhammadamin Karimjonovning ushbu maqolasida Yangi Mehnat kodeksida homilador ayollarga beriladigan qoʼshimcha kafolat va imtiyozlar, ular mehnatini huquqiy jihatdan tartibga solishning oʼziga xos xususiyatlari tahlil qilingan.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ҲОДИМЛАРНИ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА МАЖБУРЛАГАН МАНСАБДОРГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Ҳодимларни мажбурий меҳнатга мажбурлаган мансабдорларга қандай жавобгарлик бор ?
⚡️ЖАВОБ;
Конституциянинг 44-моддаси хамда Меҳнат кодексининг 5-моддасида мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши тўғридан-тўғри кўрсатилган.
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз баравари (34 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Мажбурий меҳнат ташаббускори бўлган ўша мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин яна шундай қилмишни такрорласа, Жиноят кодексининг 148 прим 2-моддасига асосан, у жиноий жавобгарликка тортилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН
📃 Ҳукуматнинг 2022 йилдаги 145-сон қарорида:
Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (Таълим шаклидан қатъий назар) “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба БҲМнинг 15 бараваригача (5 100 000 сўмгача) тўлов-контрактини тўлаб берилиши мумкинлиги белгиланган.
⚡️Қўшимча маълумот:
➖ Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига мурожаат қилининади;
➖ Маблағ «Аёллар дафтари» жамғармаси томонидан ажратилади;
➖ Маблағ ажратилишига кўмаклашувчи масъул ҳоким ёрдамчиси хисобланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Hurmatli ayollar, muhtarama onaxonlar, qadrli opa-singillar va hamkasabalar, Sizlarni nafosat va go‘zallik bayrami 8 mart – "Xalqaro xotin-qizlar kuni” bilan tabriklaymiz!
Oʻzbekiston taʼlim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Respublika kengashi
Rasmiy kanal👇
@talimfankasaba
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Пенсияни ҳисоблаш учун неча йиллик иш ҳақи ҳисобга олинади
"Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 78-бандига асосан Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Таълим муассасаларида яқин қариндошларнинг ўзаро бўйсинувчда ишлашларига рухсат берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 133-сон ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ МEҲНАТ КОДEКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАги қарорига 3-иловасига кўра Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса ҳам ишлашлари мумкин
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Икки иш жойидан ҳам декрет пули олиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4418-савол:
Ассалаума алейкум мен икки ишхонада ишлайман асосий ва уриндошлик булиб декрет таьтилига чикканман икки ишхонамдан декрет пули олсам буладими Илтимос жавобингизни кутамиз
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Икки иш жойингиздан ҳам декрет олишга ҳақлисиз.
Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 18-бандига кўра ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир.
✅ Шундай экан сиз асосий ва ўриндошликдаги иш жойингиздан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишингиз ва декрет пули олишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлайди.
Кўпчилик иш берувчилар томнидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга ишдан бўшатиш нафақасини тўласлик билан боғлик ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. Мазкур постда қачон ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши ва унинг миқдорлари ҳақида гаплашамиз.
Меҳнат кодекснинг 173-моддасидага асосан қуйидаги асослар билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлагша мажбур:
👉 Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда. Бундан шартнома ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинганлиги мустасно.
👉 Ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилгани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда
👉 Ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
👉 Ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
Ишдан бўшатиш нафақаси қанча миқдорда тўланади?
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ
👉 уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
👉 уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
👉 беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
👉 ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
👉 ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Биласизми
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
Педагог кадрлар аттестацияда узрли ёки узрсиз сабабга кўра иштирок этмаса нима бўлади?
Вазирлар Маҳкамаси 572-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 45-бандига кўра:
Педагог кадрлар аттестацияда узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.
Педагог кадрлар узрли сабабларга кўра аттестацияга келмаганлиги туфайли уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, йиғим такроран ундирилмайди.
Вазирлар Маҳкамаси 572-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 46-бандига кўра:
Педагог кадр узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унинг тегишли малака тоифаси (лавозими) бир поғона туширилади.
Узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган педагогларга аттестация натижалари бўйича салбий қарор қабул қилинмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Иш берувчи томонидан ходимни ишга олаётган вақтида қуйидаги тоифадаги ходимларга даслабки синов муддати берилмайди.
👉 ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);
👉 захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;
👉 давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
👉 тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
👉 ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
👉 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
👉 ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
👉 ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
МК-129-модда
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ишдан бўшаш буйруғида "олдим" ёки "қабул қилдим" деб ёзилган бўлиши керак.
Аслида, эски МКнинг 270-моддаси ва янги МКнинг 560-моддасида токи ишдан бўшатиш буйруғи ходимга берилмас экан, ёки почта орқали юборилмас экан, даъво муддати ўтмайди. Бу қатъий равишда ёзилган қоида.
Хатто буйруққа “танишдим” деб имзо қўйиш етарли эмас, буйруққа ходим томонидан “олдим” ёки “қабул қилдим” деб ёзилиб, имзо қўйилган бўлиши керак.
Мана бу хатда Тошкент шаҳар меҳнат инспекцияси бошлиғи Х.Султонов номидан айни шу масалада худди биз айтгандек, жуда аниқ мазмунда тушунтириш берилибди.
Бу☝️ тушунтиришни фуқаролик судларининг судьялари ҳам бир ўқиб чиқса яхши бўлар эди.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Маънавий зарар қачон удирилади?
Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади.
Ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг объекти бўлиб фуқарога туғилган вақтидан буён ва қонунга мувофиқ тегишли бўлган номоддий манфаатлари, (ҳаёти, соғлиғи, шахснинг қадр-қиммати, ишчанлик обрў-эътибори, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сири), шахсий номулкий ҳуқуқлари (ўз номидан фойдаланиш ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа номулкий ҳуқуқларнинг интеллектуал фаолият натижаларини қонунларга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш) ва мулкий ҳуқуқлари (уй-жой дахлсизлиги, мулк ҳуқуқи ва бошқалар)ни бузилиши бўлиши мумкин.
Ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг объекти бўлиб фуқарога туғилган вақтидан буён ва қонунга мувофиқ тегишли бўлган номоддий манфаатлари, (ҳаёти, соғлиғи, шахснинг қадр-қиммати, ишчанлик обрў-эътибори, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сири), шахсий номулкий ҳуқуқлари (ўз номидан фойдаланиш ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа номулкий ҳуқуқларнинг интеллектуал фаолият натижаларини қонунларга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш) ва мулкий ҳуқуқлари (уй-жой дахлсизлиги, мулк ҳуқуқи ва бошқалар)ни бузилиши бўлиши мумкин.
Маънавий зарар, жумладан яқин қариндошини йўқотиш (ўлими) сабабли маънавий қайғуриш, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини давом эттира олмаслик, ишини йўқотиш, оилавий, тиббий сирларни ошкор қилиш, фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, ҳар қандай бошқа ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш, етказилган зарар ёки соғлиққа бошқача зиён етказиш туфайли, жисмоний оғриқ, соғлиққа бошқача етказилган ёхуд етказилган маънавий азоблар натижасида бошидан ўтказилган бошқа касалликларда намоён бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 28.04.2000 йилдаги 7-сон
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Умумий пенсия ёшини 5 йилга қисқартирган ҳолда пенсияга чиқиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4413-савол:
Ассалому алайкум юрист хизматига савол билан мурожаат килмокчи эдим. 1 жойда яъни аклий ва жисмоний ривожланиши оркада колган (ногиронлиги бор) болалар учун ихтисослаштирилган мактабда 25 йил иш стажига эга булган педагог ходим ёшидан катъий назар имтиёзли пенсияга чикиши мумкинми ёки ёш чегараси борми? Туман пенсия жамгармасига килган мурожаатимга тайинли жавоб ололмадим
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Пенсияга чиқишда иш стажидан ташқари ёшга оид меёр ҳам белгиланади. Умумий қоида бўйича ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
➖ эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
➖ аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Бу Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасида мустаҳкамланган. Шу билан бирга пенсияга чиқиш ёшини камайтириш бўйича бир қатор имтиёз бор.
Буларнинг биринчиси ушбу қонун 12-1-моддасида белгиланган, унга кўра камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Бундан ташқари қонун 10-моддасида ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга касблар тоифаси белгиланган.
Бироқ улар қаторида ақлий ва жисмоний ривожланиши оркада колган (ногиронлиги бор) болалар учун ихтисослаштирилган мактаб педагог ходимлари келтирилмаган.
Ушбу қонун 9-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 12-майдаги 250-сон “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида тасдиқланган Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати 7-қисмида ногирон болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Меҳрибонлик уйлари, ҳарбий академик литсейлар, ўқув колониялари ўқитувчилари келтирилган.
✅ Шунга кўра сиз ҳам умумий пенсия ёшини 5 йилга камайтирган ҳолда пенсияга чиқишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқитувчининг 2020 йилда оммалаштирган ишлари 2024-2025 ўқув йилида ҳам инобатга олинадими?
@Yurist_Xizmati 4411-савол:
Men o'qiyuvchiman. 2020 yil dekabr oyida datsimni viloyatda ommalashtirganman. 2024-2025 o'quv yili uchun ustama uchun shu ommalashtirishim inobatga olinadimi ommalashtirish muddati necha yil?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловасига кўра ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги баҳоланади.
❗️Лекин бунда ўқитувчининг фаолияти баҳолаш даврига нисбатан сўнгги 3 йилликда оммалаштирилганлиги инобатга олинади. Саволда сиз 2020 йилда иш тажрибангизни оммалаштирганлигингизни ёзгансиз.
❌ Шундай экан сиздаги ҳолатда келаси ўқув йилида бу натижа инобатга олинмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ma'muriy javobgarlikka tortilgan xodimga ham intizomiy jazo qo'llasa bo'ladimi?
#savolimbor Assalomu alaykum ustoz xodim ish davomida yo'l qo'ygan kamchilik yuzasidan ma'muriy javobgarlikka tortildi. Shu kamchilik yuzasidan ish beruvchi ham tartibga chaqirish maqsadida intizomiy javobgarlikka tortmoqchi cheklov yo'qmi bo'laveradimi?
mehnathuquqi javobi 📤:
Меҳнат кодексининг 313-моддаси 3-қисмига кўра, ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин.
⚠️Эътибор беринг, гап фақат битта интизомий жазо хусусида кетмоқда. Яъни ходимга масалан, ҳам ҳайфсан, ҳам жарима қўллай олмайсиз. Фақатгина Меҳнат кодексининг 312-моддасидаги интизомий жазолардан фақат бирини қўллай оласиз. Маъмурий ёки жиноий жазо эмас, айнан интизомий жазо хусусида гап кетмоқда
МК 300-моддасига кўра, интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш (ушбу Кодекс 301-моддасининг иккинчи қисми) содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир.
Яъни интизомий жавобгарлик юридик жавобгарликнинг бир туридир. Юридик жавобгарликнинг маъмурий, жиноий, фуқаролик, интизомий, моддий жавобгарлик каби турлари бор.
Ходимни маъмурий жавобгарликка тортилиши, иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жавобгарлик қўллаш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
✅ Агар содир этилган ҳуқуқбузарлик ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан бевосита боғлиқ бўлса ҳамда ходим маъмурий жавобгарликка тортилса, иш берувчи ходимга бемалол интизомий жазо қўллаши мумкин.
👉Масалан, шифокор ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди (МЖТК 59-1 моддаси). Бу ҳолатда шифокорга Меҳнат кодексининг 312-моддасидаги интизомий жазолардан бирини қўллаш мумкин.
📌Эътибор беринг, агар ташкилотнинг ички меҳнат тартиб қоидаларда тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш сифатида кўрсатилган бўлса, бундай шифокор билан меҳнат шартномасини 161-модда иккинчи қисмининг 5-банди билан ҳам бекор қилиш мумкин.
💡Энди масалага бошқа томондан қараймиз. Шифокор тезликни оширгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди (МЖТК 128-3-моддаси). Лекин бу ҳолатда иш берувчи бу ходимга интизомий жазо чораси қўллай олмайди.
⚠️ Чунки, МК 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг бузилиши) тушунилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТИШ БЎЙИЧА ЮҚОРИ ДАРАЖАГА ЭРИШГАН МАКТАБЛАР 500 МЛН СЎМГАЧА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ
📄 Президентнинг 2021 йилдаги ПҚ 5117-сон қарорига асосан, хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилган.
❗️Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги 3 босқичда ташкил этилиб, қуйидагича миқдорда мукофотланиши белгиланган:
🟢 Биринчи босқич — туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;
🟢 Иккинчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;
🟢 Учинчи босқич — республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР КЕРАК БЎЛАДИ ?
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2021 йилдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
✅ таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза;
✅ талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги тўлов-контракт шартномаси. (Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим)
✅ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди)
✅ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун ўша реестрга киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома
✅ Юқоридаги реестрга кирмайдиганлар учун биргаликда кредит олувчи (Кафил)га тегишли маълумот ва хужжатлар.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Иш берувчи томонидан ходимни ишга олаётган вақтида қуйидаги тоифадаги ходимларга даслабки синов муддати берилмайди.
👉 ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);
👉 захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;
👉 давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
👉 тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
👉 ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
👉 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
👉 ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
👉 ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
МК-129-модда
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
МЕНИ ИШДАН БЎШАТИБ ЮБОРИШМОҚЧИ НИМА ҚИЛИШИМ КЕРАК?
Assalomu alevkum mani savolim quyidagicha: hozirda bola parvariwlaw
ta'tilidaman. Dekratga 9 razryad bn yetakchi mutaxassis sifatida chiqganman lekin
iwxonamizda struktura ozgarib bo'limimiz qisqartirilib bo'limdagi xodimlar sakrawinaga
tuwirilibdi. Hali iwga chiqiwimga yana 1 yil bor, man esa hali 1 yilgacha iwga ciqiw niyatim yo'q. Manga ogohlantiriw xati beriwmoqci yoki razryadi 5 bolgan iw taklif
qilmoqchi. Dekretdagi xodimga razryad past iw taklif giliwga haqlari bormi yoki bo'wativoriwga.
📍ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 137-моддасига асосан агар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги муносабати билан аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши мумкин бўлмаса, иш берувчи ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини давом эттираётганида ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли.
Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, иш берувчи меҳнат шартларининг келгусидаги ўзгариши ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра йўл қўйилади.
Сизнинг иш жойингиз билан юзага келаётган ҳолат ҳам юқоридаги моддага мос келади. Яъни, ишлар ҳажмининг ёки Меҳнат кодекси 137-моддасида келтирилган бошқа сабаблар туфайли ходимлар орасида қисқартириш бошланган.
Меҳнат кодексининг 167-моддасига кўра, технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.
Сизга иш берувчи томонидан сизни лавозимингизни бошқа даражадаги лавозим билан ўзгартириш таклифи берилибди. Чунки сиз билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 163-моддасида белгилаб қўйилган тартиб сабабли бекор қилиб бўлмайди. Яъни, Меҳнат кодексининг 163-моддасига мувофиқ меҳнат шартномасини ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади. Шу сабабли ҳам сизга бошқа ишни таклиф қилишган.
Иш жойингизда ҳақиқатдан ҳам Меҳнат кодексининг 137-моддасида кўрсатилган ҳолатлар юзага келган ва сизни бошқа ишга ўтказиш таклифи билдирилган бўлса, бунга рози бўлишингиз керак.
Сабаби, Меҳнат кодекси 137-моддаси 4-қисмига мувофиқ агар ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган огоҳлантириш муддати тугагач ходим янги меҳнат шартларида меҳнат қилишни рад этса, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан унга ушбу Кодекснинг 173-моддасига мувофиқ ишдан бўшатиш нафақаси тўланган ва 100-моддасида назарда тутилган кафолатлар тақдим этилган ҳолда бекор қилиниши мумкин.
Чунки сиз бошқа ишга ўтишга (меҳнат шартномасини ўзгартиришга) рози бўлмасангиз, иш берувчида бошқа чора қолмайди. Ушбу вазиятда бошқа ишга ўтишга рози бўлишингиз ёки агар хоҳласангиз, меҳнат шартномасини бекор қилишингиз лозим.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g