tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИГА (ДЕКРЕТГА) КЕТГАН ХОДИМНИНГ ИШИ ТЎЛИҚ ҚАЙТАРИЛИШИ КЕРАК

Assalomu alaykum men maktabda "Boshlang'ich"sinf rahbarligi hamda 12 soat dars bilan dekretga chiqgandim 126 kun tugagan edi menga o'z sinfimni ham 12 soat darsni ham  beraolmayman deb aytayapti men o'z sinfimni va 12 soat darsmni qaytarib olish huquqiga egamanmi yoki yo'q?
Javob uchun oldindan rahmat

📍ЖАВОБ:
Бунга ҳақлисиз. Чунки Меҳнат кодексининг 404-405-моддаларига кўра, туғиш ва бола парваришлаш таътили даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланиши белгиланган.

Яъни, сиз таътилдан сўнг олдинги лавозимингиз (синф раҳбарлигингиз) ҳамда дарс соатларингиз тарификация бўйича белгиланган мезонларга таянган ҳолда олишингиз мумкин.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабни бўш турган ерига иссиқхона қуриш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4404-савол:

Ассолому алайкум саволим шундай мактабни буш ери бор шу буш жойга иссик хона курмокчиман мактаб рухсат берса. Кандай килиб узок йилга шартнома килсам булади. Буни иложи борми. Иссикхонага анча маблаг сарфлаб курсам Халк талими вазири ёки бирорта карор билан курган иссихонам бирор бошка нарса учун фойдаланишга бериб юбормаслиги учун. Узок муддатли шартнома кила оламанми

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-декабрдаги 660-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низом 3-бандига кўра давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс ташаббуси асосида бошланиши мумкин.

Бунда ташаббус кўрсатувчи бевосита Марказга ёки давлат мулки жойлашган ҳудуддаги ижарага берувчига:
👉 давлат мулкининг тавсифи ва жойлашган жойини;
👉 балансда сақловчини (бундай маълумотларга эга бўлган тақдирда) кўрсатган ҳолда таклифини ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.

✅ Шунга кўра сиз ҳам ҳудудий Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказига мактаб ҳудудидан ижарага ер олиш ҳақида таклиф билан чиқишингиз керак.

💁‍♂ Бунда ижарага берувчи томонидан давлат мулкисавдо платформасида ўтказилган электрон онлайн-ауксион савдолар орқали ижарага берилади. Сиз ҳам ауксионда ғолиб бўлсангиз, сиз билан ижара шартномаси тузилади.

Ижарага берувчи билан ижарага олувчи ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган онлайн-ауксион натижаси бўйича расмийлаштирилган баённома асосида тузилган ижара шартномаси электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо билан) икки томонлама расмийлаштирилади. (низом 40-банди)

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактаб ўқувчиси дарсга келишдан бош тортиб, экстернат таълим олишни танлаш ҳуқуқига эгами?

@Yurist_Xizmati 4403-савол:

Мактабнинг 11-синф  укувчиси ота -онасининг талабига асосан мактабга келишдан бош тортиб экстернат тарзида талим олишни танладим деб мактабда укимаслик хукукига эгами?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Экстернат таълим таълим олишнинг алоҳида шакли бўлиб, турли сабабларга кўра, умумий ўрта таълимда ўқий олмаган шахсларни аттестациядан ўтказиш ҳисобланади.

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 21-моддасига асосан экстернат тартибидаги таълим олиш ўқув дастурларини мустақил равишда ўзлаштиришни ўз ичига олиб, унинг якунлари бўйича таълим олувчилардан давлат таълим муассасаларида якуний ва давлат аттестацияларидан ўтишни талаб этади.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 1-июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-бандига мувофиқ экстернат тартибида имтиҳонларда қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнашиши мумкин:

👉 умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, таянч ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 16 ёшга тўладиган ва ундан катта ёшдаги фуқаролар;

👉 умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, умумий ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар.

☝️Мана шу қоидага мувофиқ, эсктернат таълим фақат юқоридаги қоидаларга мувофиқ амалга оширлади.

Ундан ташқари, Таълим тўғрисидаги қонун 9-моддасида умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилиши мустаҳкамлаб қўйилган.

❌ Шундай экан, сиздаги ҳолатда ота-она ёки боланинг ўзи экстернат таълим оламан деб, мактабга келишдан бош торта олмайди.

❗️Бу ҳолатда ота-онага нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ БИРИ АЁЛ КИШИ БЎЛИШИ ШАРТМИ?

Ташкилотлардаги раҳбарлик, мактабдаги раҳбарлар директор, директор ўринбосари ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимидан бирида хотин қизлардан бўлиши кераклиги ростми?

📍ЖАВОБ:

Ха уларнинг бири аёл киши бўлиши керак.

Ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра  гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш назарда тутилган, гендер тенглиги яни аёллар орасидаги тенглик назарда тутилган.

❗️ Бундан ташқари Ўзбекистон республикаси президентининг 07.03.2022 йилдаги  «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ барча давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш. Бунда, мазкур талаб тегишли ташкилот раҳбари хотин-қизлар орасидан тайинланганда ёки унда фақат бир нафар ўринбосар бўлган тақдирда мажбурий ҳисобланмайди.

✅ «Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури»да ҳам барча давлат органлари ва ташкилотлардаги  ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш белгиланган.

Яни юқоридаги Президент фармонига кўра мактабдаги раҳбарлар директор, директор ўринбосари ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимидан бирида хотин қизлардан бўлиши керак.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Барча чет тили ўқитувчилари келаси ўқув йилига қадар ўз фанлари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаса дарс соати берилмайди

@Yurist_Xizmati 4402-савол:

Salom men maktabda ingliz tili fanidan dars beraman yangi o'quv yiligacha B2 sersifikan olmasangiz dars berilmaydi deyishdi bu qonunan to'g'rimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори 9-банди 5-хатбошисига қарасак 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

❗️Демак, келаси ўқув йилига қадар мактабларнинг чет тили ўқитувчилари ўз фанлари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат олишлари лозим.

✅ Шунга кўра сиз ҳам бу талабни бажаришингиз керак.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Вилоятлар миқёсида "ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ ЖАМОАСИ -2023" номига муносиб бўлган ғолиб мактаб жамоалари аниқланди

Тошкент вилояти бўйича:
🥇 Ангрен шаҳри, 26-сонли умумтаълим мактаби - 4797та овоз;
🥈 Бўстонлиқ тумани, 20-сонли умумтаълим мактаби - 3260та овоз;
🥉 Ангрен шаҳри, 21-сонли умумтаълим мактаби - 3165та овоз;

Тошкент шаҳри бўйича:
🥇 Юнусобод тумани, 288-сонли умумтаълим мактаби - 1527та овоз;
🥈 Сергили тумани, 266-сонли умумтаълим мактаби - 1507та овоз;
🥉 Сергили тумани, 277-сонли умумтаълим мактаби - 1392та овоз;

Сурхондарё вилояти бўйича:
🥇 Денов тумани, 39-сонли умумтаълим мактаби - 1031та овоз;
🥈 Денов тумани, 6-сонли умумтаълим мактаби - 904та овоз;
🥉 Денов тумани, 78-сонли умумтаълим мактаби - 632та овоз;

Наманган вилояти бўйича:
🥇 Уйчи тумани, 7-сонли умумтаълим мактаби - 1528та овоз;
🥈 Наманган шаҳри, 11-сонли умумтаълим мактаби - 1294та овоз;
🥉 Чуст тумани, 55-сонли умумтаълим мактаби - 1019та овоз;

Сирдарё вилояти бўйича:
🥇 Янгиер шаҳри, 2-сонли умумтаълим мактаби - 1317та овоз;
🥈 Боёвут тумани, 46-сонли умумтаълим мактаби - 813та овоз;
🥉 Сайхунобод тумани, 29-сонли умумтаълим мактаби - 636та овоз;

Самарқанд вилояти бўйича:
🥇 Нуробод тумани, 1-сонли умумтаълим мактаби - 11870та овоз;
🥈 Каттақўрғон шаҳри, 14-сонли умумтаълим мактаби - 1973та овоз;
🥉 Каттақўрғон шаҳри, 11-сонли айрим фанлар чуқур ихтисослаштирилган мактаби - 1776та овоз;

Қашқадарё вилояти бўйича:
🥇 Косон тумани, 15-сонли умумтаълим мактаби - 1959та овоз;
🥈 Касби тумани, 29-сонли умумтаълим мактаби - 1495та овоз;
🥉 Яккабоғ тумани, 77-сонли умумтаълим мактаби - 1486та овоз;

Қорақалпоғистон республикаси бўйича:
🥇 Қонликўл тумани, 2-сонли умумтаълим мактаби - 16250та овоз;
🥈 Нукус шаҳри, 27-сонли умумтаълим мактаби - 4734та овоз;
🥉 Шуманай тумани, 1-сонли умумтаълим мактаби - 3553та овоз;

Навоий вилояти бўйича:
🥇 Навоий шаҳри, 4-сонли айрим фанлар чуқур ихтисослаштирилган мактаби - 1637та овоз;
🥈 Навоий шаҳри, 13-сонли умумтаълим мактаби - 1434та овоз;
🥉 Томди тумани, 12-сонли умумтаълим мактаби - 936та овоз;

Жиззах вилояти бўйича:
🥇 Дўстлик тумани, 5-сонли умумтаълим мактаби - 4494та овоз;
🥈 Бахмал тумани, 48-сонли умумтаълим мактаби - 3881та овоз;
🥉 Дўстлик тумани, 6-сонли умумтаълим мактаби - 3520та овоз;

Фарғона вилояти бўйича:
🥇 Ўзбекитсон тумани, 49-сонли умумтаълим мактаби - 3635та овоз;
🥈 Қува тумани, 25-сонли умумтаълим мактаби - 2216та овоз;
🥉 Фурқат тумани, 8-сонли умумтаълим мактаби - 1993та овоз;

Бухоро вилояти бўйича:
🥇 Когон шаҳри, 9-сонли умумтаълим мактаби - 1916та овоз;
🥈 Когон шаҳри, 3-сонли умумтаълим мактаби - 1322та овоз;
🥉 Бухоро шаҳри, 12-сонли умумтаълим мактаби - 595та овоз;

Андижон вилояти бўйича:
🥇 Андижон шаҳри, 24-сонли умумтаълим мактаби - 15947та овоз;
🥈 Хўжаобод тумани, 2-сонли имконияти чекланган болалар мактаби - 1609та овоз;
🥉 Избоскан тумани, 37-сонли умумтаълим мактаби - 1363та овоз;

Хоразм вилояти бўйича:
🥇 Қўшкўпир тумани, 37-сонли умумтаълим мактаби - 4602та овоз;
🥈 Урганч шаҳри, 6-сонли умумтаълим мактаби - 4532та овоз;
🥉 Қўшкўпир тумани, 13-сонли умумтаълим мактаби - 4375та овоз.

Вилоят миқёсида танловда ғолиб бўлган мазкур мактаб жамоаларига ваъда қилинган махсус сертификатлар жорий йил, март ойида топширилади.

Ушбу ижтимоий лойиҳага овоз бериш жараёнида иштирок этган ва бизни қўллаб қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ўқитувчиларнинг 20 соатдан ортиқ дарсларини мажбуран олиниб ВАКАНТга қўйилиши ёки жаримага тортилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4400-савол:

Ассалому алейкум ҳурматли юристлар жамоаси! Сизларга Сурхондарё вилояти Шеробод туманидан ёзмоқдамиз. Саволимиз шундан иборатки, бизнинг туман Мехнат Биржаси юристлари мактаблардаги 20 соатдан ошиқроқ дарс тақсимотига эга бўлган ўқитувчиларнинг дарсларини "Вакант" га қўйиб ва иш излаб юрган мутахасисларни иш билан таминлашни талаб қилмоқда. Вахоланки, кўплаб ўқитувчиларда бир нечта тасниф бўйича(Олий тоифа,вилоят босқичи олимпиадаси ғолибларини таййорлаш,Халқаро серғификатлар) дарслар бўлинган. Шундай бўлсада, Мехнат биржаси мактаб директорларидан дарс соатларини "Вакантга" қўйишга мажбурламоқда. Хаттоки бази бир мактабларга жаримахам белгиламоқда.Ўқитувчиларга тарификатсияда 20 соатдан ошиқ дарс қўйилган бўлса, ўқув йили якун топишига оз қолганда уларнинг 20 соатдан ортиқ дарслари мажбуран олиниб ВАКАНТ га қўйилиши ва жаримага тортилиши қонунийми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, меҳнат биржа юристларининг ҳаракатлари нотўғри.

✅ Бу ҳолатда сизлар туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

Қаранг! “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.

☝️ Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин.

❕Эътибор беринг! Бу ҳолатда сизнинг фойдангизга ишлайдиган аниқ қоида қуйидаги қарорда ўз аксини топган.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.

💁‍♂ Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин. Бунда мактабдаги 20 соатдан оритқ дарсларни вакант сифатида чиқариш талаб этилмайди.

❌ Шундай экан меҳнат биржа юристларининг ҳаракатлари нотўғри.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Умумтаълим мактабларда табель юритиш вазифаси кимга юклатилади?

@Yurist_Xizmati 4398-савол:

Асалому алайкум хурматли юрист менда Бир савол бор тарифкацияга ва иш табель га Ким жовоб беради завучми ё директорми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Табель учун ЎИБДЎ масъул саналади.

Саволингизга қуйидагича жавоб берамиз. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари 2-параграфида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятларининг мажбуриятлари қайд этилган бўлиб улар орасида:
👉 педагоглар ва ўқув-тарбия ходимлари таркибининг иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритиш мажбурияти ҳам белгилаб қўйилган.

✅ Шунга кўра, умумтаълим мактабларида табель юритиш мажбурияти ЎИБДЎнинг зиммасига юклатилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#sud_kazusi

Ходим хизмат текшируви натижаси бўйича ишдан бўшатилди, лекин...

Ходим интизомий жазо сифатида ишдан бўшатилди. Буйруқ чиқаришда хизмат текшируви далолатномаси асос қилиб олинган. Иш берувчи ишдан бўшатиш жараёнига жиддий эътибор қаратди, хатто касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олишда ҳам ҳар бир талаб назардан четда қолдирилмади.

Лекин ходим судга даъво аризаси билан мурожаат қилганида, якунда суд уни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Нега шундай бўлди биласизми?

Ходим ўз даъво аризасида суддан нафақат ишга тиклаш ва моддий-маънавий зарарни ундириш, балки хизмат текшируви комиссиясининг хатти-ҳаракатларини ҳам ноқонуний деб топишни сўраган.

Сабаби, Меҳнат кодексининг 304-моддасида агар ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси бўлса, ундан камида битта аъзо хизмат текшируви комиссияси таркибига киритилиши кераклиги айтилган.

Бироқ, бу ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси мавжуд бўлсада, иш берувчи ходимнинг фаолиятини текширишда текширув комиссияси таркибига ундан битта аъзо киритмаган. Натижада, текширув ўтказиш чоғида ҳақиқатдан ҳам МК 304-моддаси талаблари бузилган.

Суд мана шу қоидадан келиб чиқиб, хизмат текшируви комиссиясининг ҳаракатларини ғайриқонуний деб топди ва шунга кўра бу текширувни ўтмаган деб ҳисоблаб, якунда ходимни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарди.

Нега бу казусни келтиряпмиз? Айни чоғда жуда кўплаб иш берувчилар ички текширувларни ўтказиш ва натижаси бўйича айбдор ходимларга интизомий жазо қўллашда Меҳнат кодексида келтирилган текширув билан боғлиқ янги талабларни эътиборга олмаяпти. Натижада, биргина хато сабаб, катта қийинчилик билан тузилган буйруқлари ҳавф остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, янги МКнинг 302-311-моддалари бутун бошли хизмат текшируви мавзусига бағишланган. Ҳар бир юрист ва "кадровик" бу моддалардаги қоидаларни тўлиқ билиши шарт.

👉yuristkadr @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Она тили ва тарих ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади

Миллий сертификатга эга она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари ўқитувчиларига ҳар ойлик қўшимча устама тўланади. Устама тўлаш 2025 йил 1 январдан бошланади. Тегишли қарор лойиҳасида бу 2024/25 ўқув йили бошидан, яъни 2024 йил сентябрдан бошланиши кўзда тутилганди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мураббий ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланиши мумкин.

Қонуннинг 4-моддасига асосан Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятни бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврида мураббийликни амалга ошириш учун тажрибали педагог бириктирилади.

Мураббийликни амалга оширганлиги учун педагогнинг базавий лавозим маошига қўшимча ҳақ тўланиши мумкинлиги назарда тутилган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

2024 йилда нима янгиликлар кутмоқда Президентининг фармони имзоланди.

Мактаб ва ўқитувчиларга оид:


2025 йил 1 январдан бошлаб
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгилансин.

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилсин.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилсин ҳамда бунинг доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланиши белгилансин;

умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилсин. Бунда, директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилсин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ҲАММА ЙЎНАЛИШ ЭГАЛАРИ ҲАМ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ БЎЛА ОЛМАЙДИ. ТАЛАБЛАРИ БОР

Ассалому алайкум Мурожаатим мазмуни шуки, мактабларда амалиетчи психологи лавозими мавжуд булиб, ушбу амалиетчи психолог 7 йил мехнат стажига эга була туриб, мактаб директори уринбосари булиши учун педагог малакасига эга булмаганлиги сабабли директорнинг УИБДУ еки ММИБДУ лавозимига туман Адлия булими томонидан буйрук рад этиляпти. Шу мурожаатни ижобий хал этишда ердам бера оласими?. Бу ерда муаммо психолог педагог эмас дейилмокда.

📍ЖАВОБ:
Ўзбeкистон Рeспубликаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 16-августдаги 247-сонли "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) бўлинмалари, вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига асосан:

Умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (ЎИБДЎ) лавозимига қўйилган малака тавсифлари қуйидагилардир:

👉 Маълумот: Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради);

👉  Мутахассислик: Педагогика йўналиши;

👉  Меҳнат стажи: Камида 5 йилдан кам бўлмаган педагогик стаж;

👉  Компьютер саводхонлиги: Майкрасофт Оффиcе-дастури (Word,
Фаcел, Поwер Поинт ва ҳ.к), замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил
фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши;

👉  Қўшимча талаблар: Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбий тўғрисида"ги, "Таълим тўғрисида"ги,  "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунлардан тўлиқ хабардор бўлиши;
Давлат тилини билиш (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш афзаллик ҳисобланади);
Соҳа бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳамда стандартлардан хабардор бўлиши, доимий равишда малакасини оширганлиги.

Умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (ММИБДЎ) лавозимига қўйилган малака тавсифлари ҳам юқоридаки каби белгиланган:

👉  Маълумот: Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради);

👉  Мутахассислик: Педагогика йўналиши;

👉 Меҳнат стажи: Камида 5 йилдан кам бўлмаган педагогик стаж;

👉  Компьютер саводхонлиги: Майкрасофт Оффиcе-дастури (Word,
Фаcел, Поwер Поинт ва ҳ.к), замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил
фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши;

👉  Қўшимча талаблар: Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбий тўғрисида"ги, "Таълим тўғрисида"ги,  "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунлардан тўлиқ хабардор бўлиши;
Давлат тилини билиш (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш афзаллик ҳисобланади);
Соҳа бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳамда стандартлардан хабардор бўлиши, доимий равишда малакасини оширганлиги.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, психологда педагогика йўналиши бўйича мутахассислик бўлмаса, у умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ёки маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бўла олмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчиларни касбий сертификатлаш масаласида турли саволларига асосли жавоблар бериб ўтамиз.

Кимлар касбий сертификат олишга жалб қилинади?


Педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Касбий сертификат олганидан сўнг педагоглар педагогик фаолиятида беш ва ундан кўп йил давомида узилишлар бўлган фаолиятини қайта бошлаган вақтдан бошлаб бир йил давомида касбий сертификатга эга бўлиши лозим.

Касбий сертификатни неча йилга берилади?

касбий сертификат — назорат синовидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, чекланмаган муддатга бериладиган ҚР-код қўйилган давлат намунасидаги ҳужжат. Яъни сертификат маълум муддатга берилмайди у бир умирга берилади.

Оддий мактаб ўқитувчиси касбий олиши шартми?


Шарт эмас. Низомда фақат  стажёр-ўқитувчи ва педагогик фаолиятида беш ва ундан кўп йил давомида узилишлар бўлган ўқитувчилар жалб қилиниши белгиланган.

Бир марта ўта олмаганлар учун қайта топшириш имкони борми? Узирли ҳолатлардачи?

Узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок эта олмаган ҳамда биринчи маротаба назорат синовида иштирок этиб, ундан ўта олмаган талабгорларга навбатдан ташқари назорат синови  ташкил қилинади.

Касбий сертификатга жалб қилинишида талабгорни жавобгарлик кимнинг бўйнида?

Касбий сертификатлаш жараёнига талабгор ўз муддатида жалб этилиши учун у фаолият кўрсатаётган давлат умумий ўрта таълим ташкилотининг раҳбари масъул ҳисобланади.

Ўриндошлик асосида фаолият юритаётганлар ҳам касбий сертификатлашга жалб қилинадими?


Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида ўриндошлик асосида дарс берадиган ва асосий иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган талабгор ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим ташкилотидан касбий сертификатлаш жараёнларига жалб этилади.

Агар талабгарнинг дипломида тир неча мунахасаслик келтирилган бўлса, ҳар бир мунахасисликдан имтихон топшириб сертификат олдими?

Ҳа, хар биридан алоҳида олади. Талабгорнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида касбий сертификат олиши лозим.
Талабгорнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёхуд ихтисослик кўрсатилган бўлса ёки дипломида кўрсатилмаган ўқув фанларидан дарс бериш ҳуқуқига эга бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида касбий сертификат олиши лозим.

Кимлар касбий сертификатлашга жалб қилинмайди
?

👉 фан номзоди, фалсафа доктори Доcтор оф Пҳилосопҳй (ПҳД) ёки фан доктори Доcтор оф Сcиенcе (ДСc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;
👉магистр даражасига эга мутахассислар.

Кимлар касбий сертификатлашдан озод қилинади?


Қуйидагилар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилинади:
👉 ҳомиладор аёллар, ҳомиладорлик ёки туғиш таътилида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
👉 педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар (фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар);
👉 узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;
👉 уч ой ва ундан узоқ муддатга республика ҳамда чет эл давлатига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига юборилган педагог кадрлар, улар ишга чиққанидан сўнг олти ой давомида.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 2-февралдаги 87-сон қарорига билан тасдиланган Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий реглменти тасдиқланган. Мазкур регламенти асосида саволларга жавоб берилди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ БИРИ АЁЛ КИШИ БЎЛИШИ ШАРТМИ?

Ташкилотлардаги раҳбарлик, мактабдаги раҳбарлар директор, директор ўринбосари ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимидан бирида хотин қизлардан бўлиши кераклиги ростми?

📍ЖАВОБ:

Ха уларнинг бири аёл киши бўлиши керак.

Ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра  гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш назарда тутилган, гендер тенглиги яни аёллар орасидаги тенглик назарда тутилган.

❗️ Бундан ташқари Ўзбекистон республикаси президентининг 07.03.2022 йилдаги  «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ барча давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш. Бунда, мазкур талаб тегишли ташкилот раҳбари хотин-қизлар орасидан тайинланганда ёки унда фақат бир нафар ўринбосар бўлган тақдирда мажбурий ҳисобланмайди.

✅ «Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури»да ҳам барча давлат органлари ва ташкилотлардаги  ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш белгиланган.

Яни юқоридаги Президент фармонига кўра мактабдаги раҳбарлар директор, директор ўринбосари ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимидан бирида хотин қизлардан бўлиши керак.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқувчи дарс вақтида ўқитувчига бехурматлик қилиб камситса, қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4405-савол:

Assalomu alaykum Savolim shuki Men oʻqituvchiman Oʻquvchi dars paytida oʻqituvchini senlab bexurmat qilib shaxsiyatiga tegadigan gaplar qilib tashlanib urishsa u oʻquvchiga qanday chora koʻrish mumkin.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Ўқувчига нисбатан бирор таъсир чораси қўлланилмайди, аксинча бундай вазиятда унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 15-бандига асосан ўқувчиларга ўзаро муносабатларда инсон шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш (дискриминация), ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши, турли хил (жисмоний, руҳий ва бошқа) зўравонликни (буллинг) кўрсатиши тақиқланади.

❌ Шундай экан, сиздаги ҳолатда ҳам ўқувчи сизга ёки бошқа ўқувчиларга нисбатан юқоридагидаги ҳаракатларни қилиши тақиқланади.

💁‍♂ Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади.

❗️Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#БИЛАСИЗМИ

❗️ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ВИДЕОГА ОЛИБ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР

📔 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
➖ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
➖ мансабдор шахсларга эс
а — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

⚠️ Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми? Юқоридаги суммалар чикора.

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

☝️Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

✅ Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

П.С. агар ўқитувчи ҳақиқатда ноҳақ бўлиб, уни видеога олинган бўлса, бу видео ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилиши керак. Шунда видео далил сифатида тан олиниши ва ўқитувчига муайян жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.

❗️Бироқ ижтимоий тармоқ орқали тарқатиш юқоридаги жавобгарлик чораларини қўллашга сабаб бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Metodistga qo'shimcha haq to'lanmaydimi?

#savolimbor Assalomu alaykum huquqiy maslahatingiz kerak edi davlat maktabgacha ta'lim tashkilotida metadist bo‘lib ishlayman direktor mehnat ta‘tiliga chiqdi. Vaqtincha direktorlik vazifasi menga yuklatildi. Ammo hech qanday haq to‘lanmadi. 30 foiz bo‘lsa ham to‘lab berish kerak emasmi

/mehnathuquqi javobi📤:

Aslida MK 259-moddasiga ko’ra, bir necha kasbda (lavozimda) ishlaganda, xizmat ko‘rsatish doirasi kengayganda, ish hajmi ko‘payganda xodimning asosiy lavozimdagi ish haqiga quyidagilar uchun qo‘shimcha to‘lov belgilanadi va to‘lanadi:

budjetdan moliyalashtirilmaydigan tashkilot xodimlari uchun — bir necha kasbda (lavozimda) haqiqatda bajarilgan ishga doir ish haqi miqdorida;

budjet tashkilotlari xodimlari uchun — bir necha lavozimda ishlaganlik uchun tarif stavkasining (maoshining) ellik foizidan ko‘p bo‘lmagan miqdorda.

Vaqtincha yo‘q bo‘lgan xodimning majburiyatlarini bajarish vazifasi uning shtatdagi o‘rinbosari zimmasiga asosiy ishdan ozod etilmagan holda yuklatilganda qo‘shimcha to‘lov amalga oshirilmaydi.

❌ Lekin MK 116-moddasi 6-qismiga ko’ra, vaqtincha yo‘q bo‘lgan xodimning majburiyatlarini asosiy ishdan ozod etilmagan holda bajarishni shtatdagi uning o‘rnini bosadigan, mehnat to‘g‘risidagi qonunchilikka, mehnat shartnomasiga, mansab yo‘riqnomasiga muvofiq o‘z lavozim majburiyatlariga vaqtincha yo‘q bo‘lgan xodimning majburiyatlarini bajarish kiradigan shaxs zimmasiga yuklatish ish beruvchining buyrug‘i bilan rasmiylashtiriladi, majburiyatlarni vaqtincha bajarish zimmasiga yuklatilayotgan xodimning biror-bir qo‘shimcha roziligini olishni talab etmaydi hamda qo‘shimcha ravishda haq to‘lanmaydi.

❗️Bundan tashqari, Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son qaroriga ilova “O‘rindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi to‘g‘risida”gi Nizom 25-bandiga ko’ra, budjet tashkilotlarida bir necha kasb va lavozimda ishlaganlik, xizmat ko‘rsatish zonasini kengaytirganlik, ishlar hajmini ko‘paytirganlik uchun qo‘shimcha haq to‘lash miqdori bir necha kasb va lavozimda ishlanayotgan lavozim bo‘yicha maoshning (tarif stavkasining) 5️⃣0️⃣ foizidan ortiq bo‘lishi mumkin emas (O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan holatlar bundan mustasno) va budjet tashkilotlarining mehnatga haq to‘lash fondida nazarda tutilgan mablag‘lar doirasida to‘lanadi:

❌ budjet tashkilotlarida bir necha kasbda va lavozimda ishlayotganlik uchun qo‘shimcha haq shunday kasb va lavozimdagi ish asosiy ish bo‘yicha mehnat majburiyatlariga kiritilgan hollarda belgilanmaydi.

❗️Maktabgacha taʼlim agentligining 2023-yil 9-oktabrdagi 124-sonli buyrugʼi bilan tasdiqlangan “Maktabgacha taʼlim xodimlari asosiy lavozimlarining malaka tavsiflari” ga asosan MTT metodistlarining asosiy mehnat vazifalariga MTT direktori vaqtincha boʼlmaganda, uning vazifasini vaqtincha bajarish ham kiritilgan.

👉 Bu vaziyat MK 116-moddasi 6-qismi va 297-sonli Nizomning yuqoridagi 25-bandning ikkinchi xatboshisiga toʼgʼri keladi yaʼni MTT direktori vaqtincha boʼlmaganda, vaqtincha bu vazifani bajarish metodistning asosiy majburiyatlariga kiritib qoʼyilgan.

👉 Shunga koʼra, MTT direktori vazifasini vaqtincha bajargan metodistga qoʼshimcha haq toʼlanmaydi

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ДИРЕКТОР ВАЗИФАСИНИ БАЖАРГАНЛИК УЧУН ҲАҚ ТЎЛАНАДИМИ?

ДИРЕКТОР  ЎРИНБОСАРИ ММИБДО лавозимида  ишлап келмокдаман.
Ассалаума алейкум яхшимисиз менга Директори Вазипасин вактинча бажарип келияпман 2023-йил 08-ноябрдан башлап кошимча  юкланган, бери екала лавозимни хам кошип ишлап келияпман директоринг вазипасига  менга хак тулашмай   келияпти.?

Районамиз  толанмайди деп айтиб отир.

📍ЖАВОБ:
"Халқ таълими ходимлари мeҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йилдаги 275-сон қарори, 18-бандига кўра, Алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган жами иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 259-моддасида Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси унинг штатдаги ўринбосари зиммасига асосий ишдан озод этилмаган ҳолда юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмаслиги белгиланган. Демак, сизга юклатилган вазифа учун ҳақ тўланмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчилар ўз синфларида пуллик курс ташкил этишлари мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4402-савол:

Ассалому алайкум, саволим шундан иборат,мен бошлангич синф укитувчисиман ,хозирда таълим рус тилида олиб борилаётган мактабда 1чи синф укувчиларини укитяпман,мен ота оналарнинг талабларига биноан кушимча пуллик курс утишим мумкинми,конуний йул билан кушимча пуллик курс утсам буладими?илтимос юридик томондан маслахат берсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, ўқитувчилари синфларда ўзлари мустақил репитирорлик қила олишмайди.

✅ Бу вазиятда сиз 2 хил йўл тутишингиз мумкин. Ё репититор сифатида шартнома имзолайсиз ёки шу курсни мактаб ташкил этадиган усулни танлайсиз.

1⃣ Биринчи ҳолатда 3 томонлама ижара шартномасини имзолайсиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 8-апрелдаги 102-сон қарорига иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 17-бандига кўра Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.

Бунда ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари;

Ижарга олувчи – репититор яъни сиз.

Балансда сақловчи – мактаб ҳисобланади. Мактаб ўзига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бинодан фақат белгиланган мақсадлардагина фойдаланишга ҳақли. Агар у бинони ёки унинг бир қисмини ижарага берса, унда албатта ҳудудий ижара марказлари билан 3 томонлама шартнома имзолаши шарт.

Биринчи усулда фаолият юритиш учун ЯТТ очишингиз ёки ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

2⃣ Иккинчи усул. Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 343-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.

Шунингдек, низомнинг 8-бандига кўра буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин.

❗️Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчини ўқувчига қўйган баҳосига ота-она аралашишга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 4401-савол:

Ассалому алайкум, укитувчини укувчига куйган бахосига, ота-она аралашиши мумкинми? Укитувчи узини бу холатда кандай химоя килиши керак.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Агар ўқитувчи ёки бошқа шахс дарсингизга ҳалал берса ёки унинг сизнинг ўқувчиларни баҳолашингизга аралашда улар учун маъмурий жавобгарлик бор.

Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
👉 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача;
👉 мансабдор шахсларга эса — 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Бу ҳолатда ўқитувчи ота-онанинг ҳаракатлари устидан туман ИИБга мурожаат қилиш керак.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ўқитувчининг дарс ўтишига ҳалақит берадиган ўқувчиларга қандай чора кўрилади?

@Yurist_Xizmati 4399-савол:

Ассалому алейкум. Саволим шундан иборатки, мактабда дарс бераман. Дарс вактида 3 нафар укувчи дарс утишимга халакит берди. (телефон уйнади, дафтар китоби йук, ручка чикиллатиб утирди, атрофдаги укувчиларга гап отиб) мен уларни куп бора огохлантиришимга карамасдан бу холат давом этаверди. Дарсдан сунг, 102 хизматига телефон килдим ва ушбу укувчиларни тартибша чакиришларини сурадим. Тезда мактабимизга бириктирилган участка нозири келди. Уларнинг ота оналари чакирилди. Бир сафар кечиришимни сураб синф рахбари узи кафилликка олишини айтганижан сунг, участка нозири жиноий иш аломатлари аникланмади деб ишни ёпди. Мен рози булиб имзо чекдим. Лекин болаларнинг биттасини опаси ишонч ракамига чикиб, укитувчига чора куришни сураб мурожаат килибди. Мен нохакманми бу холатда? Дарсимга халакит берса , дарс утишимга имкон бермаса конунда кандай чоралар курилиши керак аслида? Ушбу саволларимга хукукий асослаб жавоб беришизни сураб коламан.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўқувчиларнинг мактабда телефон ишлатишлари чекаланади.

Саволингизга қуйидагича жавоб берамиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандида таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
телефонини ўчириб қўйиши;
❕ телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шартлиги
белгиланган.

☝️Шундай экан ҳар бир ўқувчи мактаб ҳудудига кирганда юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириши шарт.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра ўқувчилар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини барча педагоглар, жумладан синф раҳбарлари шахсан назорат қилади.

❗️Эътибор беринг! Бунда ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог (инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб қўйилади ва ҳолат юзасидан мактаб директори ҳамда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади.

Ундан ташқари ушбу қоидаларга мувофиқ ўқувчилар дарс вақтида интизомни сақлаши ва дарсни тинглаши, билим олишлари керак.

⚠️ Мана шу қоидага кўра ўқувчи дарс жараёнида телефондан фойдаланса, ўқитувчи биринчи раҳбариятга хабар бериши ва юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш керак.

❗️Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Хулоса қиладиган бўлсак, бу вазиятда сиз ҳеч қандай нотўғри ҳаракат қилмагансиз деб ҳисоблаймиз.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Пенсионер ўқитувчиларни аттестацияга жалб қилиш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4396-савол:

Ассалому алайкум! Саволим бор эди. Мактабда ишловчи пенсиядаги укитувчи аттестация дан утиши шартми, директор мажбурлаши, босим утказиши тугрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарори 6-бандига кўра пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади.

💁‍♂ Бунда пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси (лавозими) оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

☝️Мана шу қоидага кўра пенсиядаги педагог ходимларни мажбурий аттестацияга жалб қилиш, уларни мажбурлаш мумкин эмас.

❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Иш берувчи ходимга ўз ҳисобидан таътил олишига рухсат бермасликка ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4395-савол:

Ассалом алейкум. Мактаб рахбариман. Саволим агар ходим мактаб иш пайтида хаж сафарига бориш учун ариза бн мурожаат қилса рухсат бермасликка хаққим борми? Декабр ойида оилавий шароити билан ўз хисобидан 14 кунга таътилга чиқиб Умра сафарига бориб келган. Хаж сафари бир ой бўлса дарс бўлинишида қийналиб қоламан.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ходим ўз ҳисобидан таътил олишга ҳақли. Лекин бунинг тартиби меҳнат қонунчилига белгиланган.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 241-моддасига асосан ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.

✅ Шунга кўра ходим ўз ҳисобидан таътил олиши мумкин.

❗️Бироқ бу таътилни олиши учун у иш берувчи билан келишиши шарт. Агар келишувга эришилмаса, ходим бу таътилни ололмайди.

Лекин ходим МК 242-моддасида кўрсатилган шахслар тоифасига кирса, бу ҳуқуқдан иш берувчининг розилигисиз ҳам фойдаланишга ҳақли (буни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин).

💁‍♂ Юрист сифатидаги жавобимиз шундай, лекин бир мусулмон ўлароқ, ходимингизнинг ҳажга боришига қаршилик қилмай унга рухсат беришни тавсия қиламиз. Зеро, бу билан ўша ходимга ўзининг фарзини бажаришга кўмаклашган бўласиз.

❕Унинг дарсларини эса, ички ёки ташқи ўриндошлик асосида ёҳуд бир неча касбда ишлаш асосида бошқа ходимларга вақтинча юклаш усуллари мавжуд. Бизнинча бундай усулдан фойдаланиш ҳеч қандай муаммо келтириб чиқармайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ҚИСҚА САВОЛГА ҚИСҚА БЎЛМАГАН ЖАВОБ.

САВОЛ.

Меҳнат таътилидалиги вақтида ходимни ишдан бўшатиш тўғрими?

ЖАВОБ.

Қайси асос билан бўшатишга боғлиқ.

Меҳнат кодексининг 215-моддасига асосан ходим таътилда бўлган даврда уни иш берувчининг ташаббусига кўра, яъни МК 161-моддасига кўра ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Иш берувчи ташаббусига кирадиган ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси тугатилиши муносабати билан (МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-банди билан) ишдан бўшатишда ва иш берувчи ташаббуси ҳисобланмайдиган бошқа барча ҳолатларда ходим таътилда бўлганда ҳам бўшатиш мумкин.

Масалан, таътилда бўлган ходимни ўзининг ташаббуси билан (МК 160-моддага асосан) ёки тарафларнинг келишувига кўра (МК 157-моддаси асосида) ишдан бўшатиш нормал ҳолат. Ва ҳоказо.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Кўпчилик иш бервчилар ходимни ишдан бўшатганда унга меҳнат дафтарчаси, ишдан бўшатилгани ҳақидаги буйруқ ёки бошқа хужжатлар берилмайди ва бу ходимни бошқа ишга киришида турли қийинчиликлар туғдиради.

Бундай вазиятда зарарни ундириш имконияти бор
!

Меҳнат кодексининг 320-моддасига асосан Иш берувчи ходимни меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этишнинг барча ҳолларида у олмаган иш ҳақининг ўрнини унга қоплаши шарт.

Агар иш ҳақи қуйидагилар натижасида олинмаган бўлса, шундай мажбурият юзага келади:
👉 ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги;
👉ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги;
👉 ходим ишдан ғайриқонуний равишда четлаштирилганлиги;
👉 ходим билан меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги;
👉 ходимга меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчаси кўчирмаси берилиши иш берувчи томонидан кечиктирилганлиги;
👉 меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича органнинг ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги қарорини ўз вақтида бажармаганлиги;
👉 ходимнинг бошқа ишга киришига тўсқинлик қиладиган, унинг шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар ҳар қандай усул билан тарқатилганлиги;
қонунлар ҳамда жамоа келишувларида ва (ёки) жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳоллар.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

2024 йилда нима янгиликлар кутмоқда Президентининг фармони имзоланди.

Ёшлар учун:

Ёшлар ишлари агентлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг экология, соғлом турмушни тарғиб қилиш каби ижтимоий аҳамиятга молик 100 та волонтёрлик лойиҳалари бўйича биринчи босқичда базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача маблағни танлов асосида ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятларни яратиш мақсадида:

👉 оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилсин;

👉 2024 йил 1 июндан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи “Ёш тадбиркор” танловларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилсин:

республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади;

ғолиб бўлган бизнес лойиҳа ва ғоялар эгалари Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий давлатларга малака оширишга юборилади.

❗️ 2024 йил 1 мартдан бошлаб “Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” дастури жорий этилади

👉 маҳаллаларда ёшлар етакчилари томонидан маҳалла фаоллари иштирокида ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшлар аниқланиб, уларни инглиз ва бошқа хорижий тилларга ўқитиш ҳамда сертификатлар олишини ташкил этиш, сертификат олган ёшлар тўғрисида маълумотларни Рақамли технологиялар вазирлигининг махсус ахборот тизимига киритиб бориш амалиёти жорий қилиниши;

Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан махсус ахборот тизимига киритилган ёшларни IT соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларга йўналтириш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашиш чоралари кўрилиши белгилансин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлайди.

Кўпчилик иш берувчилар томонидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлашлик билан боғлик ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. Мазкур постда қачон ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши ва унинг миқдорлари ҳақида гаплашамиз.

Меҳнат кодекснинг 173-моддасидага асосан қуйидаги асослар билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлагша мажбур:

👉 Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда. Бундан шартнома ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинганлиги мустасно.

👉 Ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилгани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда

👉 Ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Ишдан бўшатиш нафақаси қанча миқдорда тўланади?


Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ
👉  уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
👉  уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
👉  беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
👉  ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
👉  ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ўқувчи дарс вақтида телефондан фойдаланса, нима қилиш керак?

@Yurist_Xizmati 4394-савол:

Salom savolim bor edi. Men maktabda tarix fanidan dars beraman. Savolim shuki sinfda dars vaqtida  o‘quvchilar telefon o‘ynab o‘tirsa va o‘qituvchiga bo‘ysunmasa telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa  o‘quvchi telefonni o‘chirib yoki ovozsiz rejimga qo‘ymasa umuman o‘qituvchiga bo‘ysunmasa va telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa. Malumki o‘qituvchi o‘quvchiga kuch ishlatishi mumkin emas. Endi bu vaziyatda o‘qituvchi qonunan  nima qilishi kerak. Bitta shu telefon topshirmagan o‘quvchiga chora ko‘raman bayonnoma tuzaman deb yursa dars mashg‘uloti qolib ketadi  qolgan tarbiyali o‘quvchilarga dars o‘tishi kerak. Darsda bitta o‘quvchining telefonini olaman deb yursa dars vaqti tugab qoladi. dars mashg‘ulotlari qolib ketadi. shu vaziyatda qonuniy nima qilish mumkin o‘quvchini darsdan chiqarib yuborish mumkin emas. o‘quvchi telefon topshirishdan bosh tortyabdi kuch ishlatib bo‘lmaydi. Bunday vaziyatda qonuniy nima qilish mumkim?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандида таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
👉 телефонини ўчириб қўйиши;
👉 телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шартлиги белгиланган.

❕Шундай экан ҳар бир ўқувчи мактаб ҳудудига кирганда юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириши шарт.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра ўқувчилар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини барча педагоглар, жумладан синф раҳбарлари шахсан назорат қилади.

❗️Эътибор беринг! Бунда ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог (инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб қўйилади ва ҳолат юзасидан мактаб директори ҳамда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади.

☝️Мана шу қоидага кўра ўқувчи дарс жараёнида телефондан фойдаланса, ўқитувчи биринчи раҳбариятга хабар бериши ва юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш керак.

❗️ Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал