❗️Куни кеча каналга "Иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётган ходимларга ҳам ўқув таътили бериладими?" мазмунида қўйилган постимиздан кейин бир қатор фаол кузатувчиларимиз эътироз билан чиқишди.
Каналга келган саволлардан бирида иккинчи мутахассисликка ўқишга чақирилганда ўқув таътили берилади деб хулоса қилган эдик.
Аслида бу нотўғри ҳисобланади.
Чунки Меҳнат кодексининг 386-моддасига асосан:
ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилиши белгиланган.
⚡️Уйимни олдидаги бўш ерга боғча очмоқчиман, шуни ДХШ шаклида лойиҳа қилиб "Open budget"га қўйсам бўладими?
@Yurist_Xizmati 4391-савол:
7 сотих буш ерим бор эди.Уйимни олдида богча курмокчиман.ДХШ шаклида,лойихани опен бюджетга куйсам буладими. Тартиби канака булади
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги ПҚ-3917-сон “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокининг туман (шаҳар) лар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизм жорий этилди.
Бунда вояга етган барча Ўзбекистон фуқаролари ўзларининг аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва бошқа масалаларни ҳал қилишга қаратилган бюджетни жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни илгари суриш ҳуқуқига эгалар.
✅ Мана шу қоидага мувофиқ, сиз ҳам ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.
💁♂ Таклифларни қолдириш учун лойиҳа “Очиқ бюджет” порталида (openbudget.uz) рўйхатдан ўтказилади.
❗️Бироқ бунда лойиҳанинг ўзига қўйилган талаблар ҳам мавжуд. Яъни, лойиҳа шахсий манфаатларни (автомобиль ёки уй сотиб олиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва бошқалар) ҳал қилиш имкониятини истисно қиладиган ва 1 млрд. сўмдан ошмайдиган (базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошмайдиган) жамоавий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши керак.
❗️Сиз саволда ДХШ асосида боғча қурмоқчи эканингизни ёзгансиз, бу бизнесни ташкил этиш ва уни қўллаб қувватлашга қаратилган лойиҳа бўлгани сабабли, сиз лойиҳани жойлаштирган тақдирингизда ҳам бу лойиҳа ўтмаслиги мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Умумтаълим мактабларда тасдиқланган одоб-ахлоқ қоидалари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”, 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғ
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
📊 "ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ ЖАМОАСИ — 2023" танловида етакчи ўринда кетаётган ТОП-10 мактаблар
Хабарингиз бор жорий йил 4 февраль куни Юрист Хизмати каналимизда "Йилнинг энг яхши мактаб жамоаси — 2023" танловига старт берилганди.
Ушбу ижтимоий сўровнома овоз бериш йўли орқали ўтказилмоқда ва энг кўп овоз тўплаган мактабларга пул мукофотлари ва махсус сертификатлар топширилади.
➡️ 16 феврал натижасига кўра энг кўп овоз тўплаб, пешқадам кетаётган ТОП-10 мактаблар:
🥇 1. Қорақалпоғистон, Қонликўл тумани, 2-сонли умумтаълим мактаби - 9134;
🥈 2. Андижон вилояти, Андижон шаҳри, 24-сонли умумтаълим мактаби - 7936;
🥉 3. Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, 1-сонли умумтаълим мактаби - 7921;
🏅 4. Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, 26-сонли умумтаълим мактаби - 4677;
🏅 5. Қорақалпоғистон, Нукус шаҳри, 27-сонли умумтаълим мактаби - 2824;
🏅 6. Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, 21-сонли умумтаълим мактаби - 2714;
🏅 7. Қорақалпоғистон, Шуманай тумани, 1-сонли умумтаълим мактаби - 2138;
🏅 8. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, 20-сонли умумтаълим мактаби - 1976;
🏅 9. Жиззах вилояти, Фориш тумани, 78-сонли умумтаълим мактаби - 1939;
🏅 10. Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, 11-сонли айрим фанлар чуқур ихтисослаштирилган мактаби - 1765.
Танлов учун овоз бериш жараёни жорий йил 29 февралга қадар(шу куни ҳам) давом этади. 1, 2 ва 3 ўринларга чиқиб олишга ҳали вақт бор, ҳали имконият бор.
Овоз бериш @Yil_maktab_jamoasi_bot орқали амалга оширилмоқда.
Ғолиб чиққан мактаб жамоаларига пул мукофотлари ва махсус сертификатларни топшириш учун, насиб қилса жорий йил 1 март куни йўлга чиқилади ва ваъда қилинган совғалар топширилади.
🏃♂ Шундай экан шошилинг
Мактаблар рўйхати👇
@Yil_maktab_jamoasi_bot
➡️ ОВОЗ БЕРИШ
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
MAKTABGACHA VA MAKTAB TAʼLIMI VAZIRINING
BUYRUGʻI
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 22-yanvardagi
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish
va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” PF-19-son Farmoni hamda Prezident
Administratsiyasining “Taʼlim sohasidagi loyihalar markazi” loyiha ofisi
faoliyatini tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoyishi ijrosi
haqida
/channel/talimxujjatlari
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
⚡️Вазир жамғармасига даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонларига старт берилмоқда
✅ Жорий йилнинг 19 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2024 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади.
Бу йил Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 1250 та деб белгиланди.
Шундан 1150 та квота умумтаълим муассасалари педагоглари учун, 100 та квота Ихтисослашган таълим муассасалари педагоглари учун ажратилган.
Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади:
➡️ Биринчи босқичда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 2024 йил 19 февраль куни барча ҳудудларда номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.
➡️ Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
❗️ Мазкур суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
1-босқич тест синовлари ҳар бир ҳудуд марказида 2 сменада бўлиб ўтади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклаган мактаб раҳбариятига қандай чора кўрилади?
@Yurist_Xizmati 4375-савол:
Assolumu aleykum savolim bor adi. Man maktabda o‘qituvchi bo‘lib ishlayman bizni maktab rahbariyati yani Direktor. Zauch. Zam direktorlar o‘qituvchilardan navbatchilik shakillantirib tanaffus vaqtida o‘quvchilarni umuman tanaffgusga chiqarmaysan deb navbatchilik shakillantirib qo‘yibdi o‘quvchilar tanaffus vaqtida faqat maktab kalido‘rida tanaffus qilishadi lekin tashqarga toza havoga chiqib tanaffus qilisha olishmaydi. Navbatchi o‘qituvchi tanaffus vaqtida maktabga kirish chiqish eshigi oldida turib o‘quvchilarni dars mashg‘ulotlari tugamaguncha tashqarga toza hovaga chiqarmaydi o‘quvchilar faqat kalido‘rda tanaffus qilishadi. Maktab rahbariyati navbatchi o‘qituvchiga navbatchisan vazifang o‘quvchilarni tashqarga chiqarmaslik deb buyruq beradi. Maktab rahbariyating bu ishlari to‘g‘rimi. O‘quvchilar tanaffus vaqtida tashqarga chiqmay kalido‘rda tanaffus qilishlari qonunan to‘g‘rimi. O‘quvchilarning tanaffus vaqtida maktab binosidan tashqarga toza hovaga chiqishlari mumkin emasmi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.
Чунки Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сон буйруғида белгиланган ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.
🚫 Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.
Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.
❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан тақиқланади.
Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Педагог ходим дарсини ўз вақтида ўтмаса ёки ишга келмаса унга қандай чора кўрилади?
@Yurist_Xizmati 4367-савол:
Assalamu alaykum, siźlarga savolim shuki Maktabga hodim darsini o'tmasa kelmasa qanday tartibda va qaysi hujjat asosida dars soatini tabeldan tushursa bo'ladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ишга келмаган ўқитувчиларга интизомий таъсир чорасини қўллаш мумкин.
Биринчидан, ўқитувчи ишга келмаса, дарсларини ўз вақтида ўтмаса, табелга тегишли белги қўйилади.
Буджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2169)нинг 285-бандига кўра ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.
✅ Шу қоидага кўра ўқитувчи ишга келмаса, унда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 55-иловада белгиланган П (прогуллар) белгиси қўйилади.
Шундан сўнг тегишли тартибда унга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш бошланади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин.
✅ Бунда ЎИБДЎ ҳар бир шахсга обектив ҳолатда қараб, қайси ходим ҳақиқатда ишга келмаган бўлса, шунга тегишли тартибга белги қўйиши керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#БИЛАСИЗМИ
❗️ЎҚИТУВЧИГА ТУХМАТ ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР
@Yurist_Xizmati 4365-савол:
Ассалому алейкум хурматли юрист бир саволим ва мурожатим бор эди. Мен билан ишлайдиган уктувчида муоммоси бор эди. У мактабда 32 йилдан буён бошлангич синф уктувчиси булиб ишлаб келмокда.Бу йил 4 синф рахбари. Синфида бир укувчисининг онаси билан бувиси хар доим унга халакит беришади. Улар фарзандлари 1 синфлигидан буён тез тез хар хил бахоналар, ёлгон тухматлар билан мактаб директорига ёки туман маориф мудирига норозичилигини билдиради. 3 синф пайтида байрам муносабати билан 100 минг сумнан пул укувчилардан йигди деб туман маорифига ёлгон тухматлар билан мурожат килди. Шунда хам у уктувчи борди маорифга лекин мурожат килган одам бормади телефонии хам кутармади. Бу хол яна такрорланди худди шу йили бувиси мактаб тугаш арафасида угли яхши укимаса хам бахосини кутариб беришни талаб килиб фахрий ёрлик бермадинг деб жанжал килди. Саволим шундан иборат айтингчи шундай вазиятда биз уктувчилар кайси давлат ташкилотига мурожат килишимиз мумкин ва бу ота онага нисбатан кайси конун фармон оркали чора куриш мумкин.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган.
Аввало, шуни айтиш керакки янги таҳрирдаги Конситуциямизнинг 52-моддаси иккинчи қисмида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамлаб қўйилган.
🙅♂ Шунинг учун ўқитувчиларни ҳақорат қилиш, уларнинг устидан кулиш ёки уларга тухмат қилиш кабилар мумкин бўлмайди.
Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.
Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)
Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
👉 фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача;
👉 мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Бу вазиятда ўша ота-оналарнинг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.
❗️Ҳурматли фуқаро ўша ўқитувчи бу вазиятда туман прокуратурасига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилиши керак. Ўша ўқувчининг она ва бувисининг тухмат қилаётгани исботланса, уларга юқоридаги нормалар билан жавобгарлик чораси қўлланилади.
👉 ®Yurist_Xizmati
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Бизнес_адвокат
ХУСУСИЙ БОҒЧАМНИ ФИЛИАЛИНИ ОЧМОҚЧИМАН АЛОҲИДА ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШИМ ШАРТМИ?
Ассаломалейкум! Саволим бор! Хусусий богчам бор, 3 йилдан бери лицензия асосида фаолият курсатади, хозир 2 чи филиалини очиш арафасидаман. Саволим: 2 чи филиал очишим учун олган лицензиям етарлими? Ёки яна нима хужжат килишим керак?
📍ЖАВОБ:
"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддасига кўра, Юридик шахслар томонидан ташкил этилган филиаллар ва ваколатхоналар учун алоҳида лицензиялар ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайди. Бунда юридик шахслар томонидан аввал олинган лицензияларда ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда ваколатли органлар томонидан мазкур ҳужжатларга ўзгартишлар киритилган ҳолда филиаллар ва ваколатхоналарнинг манзиллари кўрсатилади.
Филиаллар ва ваколатхоналар фаолиятнинг лицензияланадиган турларини, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турларини амалга ошираётганда ёки фаолиятни (ҳаракатларни) хабардор қилиш тартибида амалга ошираётганда лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этиши керак.
Демак, сиз ЯИДХП орқали онлайн ёки давлат хизматлари марказига бориш орқали лицензия ҳужжатига ўзгартириш киритишингизни ўзи етарли. Бунда ҳужжатга моддада белгилангани каби жойлашган жойи ва бошқа маълумотлари ёзилади ва ҳужжат расмийлаштирилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 ®yuristlar_maslahati 👈
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?
⚡️САВОЛ;
Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ?
⚡️ЖАВОБ;
Амалдаги Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
✅ Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, демак ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно, мустасно, мабодо деган ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15 санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш кни яъни, ўша ойнинг 14 санасидан кечиктирмай тўланиши керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Бизнес_солиқ
БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА ИККИ СОЛИҚ ТЕКШИРУВИ ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИНМИ?
Бир даврда солик аудит ва сайер солик текшируви утказилиши мумкинми? Масалан 10 октябрь куни солик аудити келиб, 18 куни сайер солик текшируви келиши мумкинми, аудит солик текшируви бундан бехабар холатда.
📍ЖАВОБ:
Солиқ кодексининг 139-моддасига асосан солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш сайёр солиқ текширувидир.
Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддатлари ва мақсади кўрсатилади.
Шунингдек мазкур моддага асосан сайёр солиқ текширувида алохида давр қамраб олинмайди. Бундан ташқари солиқ қонунчилигида бир вақтда сайёр солиқ текшируви ва солиқ солиқ аудити ўтказилишига чекловлар мавжуд эмас.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Низомга кўра, аттестациядан ўтмаган давлат мактабгача таълим муассасаларининг директорлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.
Давлат — хусусий шерикчилигида ташкил қилинган ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг лицензияси бекор қилинади
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
2024-2025-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда инобатга олишга тавсия этилаётган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Ўзбекистонликлар март ойида 13 кун(деярли ярим ой) дам олади
Президент фармонига кўра, март ойида Ўзбекистон аҳолиси учун қуйидаги дам олиш кунлари мавжуд:
📌 8 март – жума (байрам);
📌 21 март – пайшанба (байрам);
📌 22 март – жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун);
📌 23 март - шанба (олти кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун).
📌 Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 кун, 8 март куни эса беш кунлик иш ҳафтаси ишчилари 3 кун кетма-кет дам олади.
✅ Шундай қилиб, якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари 13 кун дам олади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ишга келмаган ўқитувчиларга қандай чора кўриш мумкин? Ва табелга қандай белги қўйилади?
@Yurist_Xizmati 4383-савол:
Assalamu alaykum, siźlarga savolim shuki Maktabga hodim darsini o'tmasa kelmasa qanday tartibda va qaysi hujjat asosida dars soatini tabeldan tushursa bo'ladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ишга келмаган ўқитувчиларга интизомий таъсир чорасини қўллаш мумкин.
1⃣ Биринчидан, ўқитувчи ишга келмаса, дарсларини ўз вақтида ўтмаса, табелга тегишли белги қўйилади.
Буджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2169)нинг 285-бандига кўра ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.
✅ Шу қоидага кўра ўқитувчи ишга келмаса, унда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 55-иловада белгиланган П (прогуллар) белгиси қўйилади.
💁♂ Шундан сўнг тегишли тартибда унга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш бошланади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин.
❗️Бунда ЎИБДЎ ҳар бир шахсга обектив ҳолатда қараб, қайси ходим ҳақиқатда ишга келмаган бўлса, шунга тегишли тартибга белги қўйиши керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Тарих йўналишида ўқийдиган талаба юридик фаолият билан шуғулланиши мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4382-савол:
Assalomu alaykum yaxshimisiz. mening savolim shuki men talabaman tarix yo‘nalishida o‘qiyman. Men ham yurdik sohada faolyat olib borsam bo‘ladimi. Bo‘lsa nimlar qilishim kerak? Ya‘ni yurist yoki advakatlik faoliyatini olib borsam bo‘ladimi? Javob uchun oldindan raxmat
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
💁♂ Сиз юридик фаолият (ташикотларда юрисконсултлик, адвокатлик) билан шуғулланиш учун юридик маълумотга эга бўлишингиз керак.
Адвокатликни олайлик. Адвокатура тўғрисидаги қонун 3-моддасида олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикасида адвокат бўлиши мумкинлиги белгиланган.
✅ Шунга кўра сиз адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун биринчи галда олий юридик маълумотни эгаллашингиз лозим.
Юрисконсултлик лавозимида ишлаш учун эса камида ўрта махсус юридик маълумот талаб этилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 14 февралдаги 03-01/14-623-сонли хати билан 2024-2025-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда инобатга олишга тавсия этилаётган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинди.
/channel/talimxujjatlari
❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида қисқартириш бўлади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 38-сонли буйруғи билан 2024 йил 13 февралдан бошлаб:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларидан жами 16 та штат бирликлари 2024 йил 13 февралдан қисқартирилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқувчига маълумотнома олиб бериш синф раҳбарнинг вазифасига кирадими?
@Yurist_Xizmati 4378-савол:
Assalomu alaykum, men maktabda oqituvchi bolib ishlayman, 6-sinflarga sinf rahbarlik qilaman, 1 ta oquvchimga maktabda o'qiyapti degan malumotnoma olib berish esimdan chiqib qolyatudi, kecha buvasi tel qilib meni sensirab rasa baqirib tashladi, ustimdan rayanoga shikoyat qilmoqchi ekan, men nima qilishim mumkin, malumotnoma olib berish meni majburiyatimga kiradimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Мактабларда маълумотнома бериш директорнинг имзоси билан амалга оширилади. Аммо бунинг механизми қонунчиликда назарда тутилмаган.
🙅♂ Сизга шуни айтишимиз мумкинки, ўқувчига маълумотнома олиб бериш синф раҳбарининг вазифасига кирмайди.
❌ Шундай экан сиз ўқувчига мактабдан маълумотнома олиб беришга мажбур эмассиз.
❗️Агарда мазкур масалада сизни ҳақорат қилишган бўлса тегишли тартибда ички ишлар органларига шикоят қилишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқитувчилар дарси йўқ кунлари мактабга боришга мажбурми?
@Yurist_Xizmati 4377-савол:
Ассалому алайкум, инглиз тили фани укитувчисиман. Мен хафтасига турт кун, соат 8:00дан 15:25гача 26 соат мактабда ишлайман ва 2 марта бир соатдан коммерческий соатим бор. Жума ва шанба кунлари дарсим йук. Мен жума ва шанба кунлари мактабга боришга мажбурманми? Нега укитувчи дарси йук кунлари мактабга бориши керак? Шу жума ва шанба дарсим йук кунларидан унумли фойдаланиб, инглиз тили курсларига бормокчи эдим, мисол учун TESOL ёки IELTS. Саволимга тулик жавоб олишни истардим.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Мактабларда иш вақтига оид қоидалар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади. Амалдаги меҳнат қонунчилиги бу масалада аниқ махсус норма белгиламаган.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 296-моддасига кўра ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир.
✅ Демак, сиздаги ҳолатда ҳам иш вақтига оид меёрлар ушбу ҳужжатда белгиланади.
Шунингдек, бунда ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади. 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат (юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
👉 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
- 18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;
👉 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
- 20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.
🙅♂ Таъкидлаш керакки, юқоридаги меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли. Агар ўқитувчи 10 соат дарс берса, унда ҳеч ким унга кун бўйи мактабда бўлиси кераклигини ҳақида талаб қўя олмайди.
Ўқитувчи неча соат дарс берса, унинг кунлик иш вақти дарс ва пед юкламаси меёридан келиб чиқиб белгиланади.
💁♂ Мисол учун 10 соат дарс берадиган юқори синф ўқитувчиси ҳафтаси 18 соат (дарс ва пед юкламани қўшган ҳолда) ишлаши кифоя. Ёки 30 соат дарси бор ўқитувчи ҳафтасига 54 соат ишлаши лозим. Бунда унинг фақат дарс соатлари эмас, педагогик юкламаси ҳам ҳисобга олинади.
❗️Шунинг учун сиз ҳам шанба куни педагогик юкламани бажариш учун ишга келишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
C2 даражадаги миллий сертификат учун қанча устама тўланади?
@Yurist_Xizmati 4368-савол:
Assalomu alaykum menda C2 darajasidagi milliy sertifikat bor unga qanday haq toʻlanishi kerak?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.
Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирди.
✅ Унга кўра С1 ва ундан юқори сертификатга эга бўлганларга ҳам 50 фоиз устама берилади.
❌ Шунга кўра сиздаги С2 даража учун 70 фоиз устама берилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Мактабга ўқувчи кеч қолиб келса ёки умуман келмаса ўқитувчи жавобгарми?
@Yurist_Xizmati 4366-савол:
Ўқувчи дарсга кеч қолса ёки умуман келмаса ўқитувчи жавобгарми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Халқ таълими вазирлигининг 206-сонли буйруғида ўқитувчиларнинг ўқувчиларни давоматини олиб бориш ва электрон журналига қайд этиш шартлиги келтириб ўтилган.
Демак, бу каби ҳолатда ўқувчини синфда бўлишини таъминлаш каби мажбурияти йўқ.
Аслида бу ҳолатда, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига асосан, агар ўқувчи узрсиз сабабга кўра дарсга кеч қолса ёки умуман келмаса, бу каби ҳолатда унинг ота-онаси базавий ҳисоблаш миқдорининг(БҲМ) 1 бараваридан 5 бараваригача, яъни 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жаримага тортилади.
✅ Демак, бу каби ҳолатда ўқитувчиларга ҳеч қандай интизомий жазо чораси қўлланилмайди.
👉 ®Yurist_Xizmati
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️ЎҚУВЧИЛАР ДАРСГА ЎЗ ВАҚТИДА КЕЛМАСА КИМ ЖАВОБГАР?
❓Сабабсиз келмаган ўқувчилар учун мактаб директорига, уларни юбормаган ота-оналарга ва ўқувчиси қолган синф раҳбарларига қандай чора кўрилади?
@Yurist_Xizmati 4363-савол:
Ўқувчилар дарсга келмаса мактаб директорига сабабсиз келмаган ўқувчилар учун қандай чора кўрилади ? уларни дарсга юбормаган ота – оналаригачи ? Ўқувчиси қолган синф рахбарларига қандай чора кўрилади , Давомад масаласи мактабда топшириб қўйилган директор ўринбосарларигачи ? Шу саволларга тўлиқ жавоб беришингизни илтимос қиламан. Ушбу саволни Юрист хизмати каналида ёритишингизни илтимос қиламиз. Хамма саволларга тўлиқ жавоб беришингизни хам илтимос қиламиз.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
1⃣ Ота-оналарга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши:
— базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
☝️Шунга кўра боласини мактабда юбормаган ота-оналарга юқоридаги модда билан жарима қўлланилади.
2⃣ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига мувофиқ, синф раҳбари синфдаги давоматни назорат қилиши, бу ҳақида ота-оналар билан боғланиб, келмаганлик сабабларини аниқлаши ва мактаб раҳбариятига ахборот киритиши керак.
Ушбу буйруқнинг 1-иловаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ММИБДЎнинг лавозим мажбуриятларидан бири бу синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларининг давоматларини назорат қилиш ҳисобланади.
❗️Шунга кўра, агар синф раҳбар юқоридаги мажбуриятни бажармаган бўлса, унда синф раҳбарга Меҳнат кодекси 312-моддасига асосан интизомий таъсир чораси қўлланилади.
💁♂ Бироқ, синф раҳбар давомад масаласида ўз мажбуриятини бажарганда бу жавобгарлик ММИБДЎга нисбатан қўлланилади.
Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
☝️Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин. Ходимга интизомий таъсир чораси қўллашга иш берувчи ҳақли.
👉 ®Yurist_Xizmati
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ҚАЧОН КУЧГА КИРГАН ХИСОБЛАНАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Мен бундан 10 кун олдин бир ташкилотга меҳнат шартномаси орқали ишга кирдим. Ҳозирги кунда ўша жойда ишлаб келябман. Саволим шуки, қонунчилик бўйича иш берувчи билан мени ўртамда тузилган меҳнат шартномаси қачондан кучга киради ва мени расман иш бошлаш куним қайси кун бўлиши керак шуни билмоқчиман ?
⚡️ЖАВОБ;
Амалдаги Меҳнат кодексининг 108-моддасига асосан, меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим томонидан имзоланган кундан эътиборан кучга киради. Ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт.
🟢 Агар меҳнат шартномасида иш бошланадиган кун белгиланмаган бўлса, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак.
✏️ Демак, Сизни иш берувчи билан ўртангизда тузилган меҳнат шартномаси Сизлар шартномани имзолаган кундан бошлаб кучга кирган. Сизда шартномани бир нусхаси бор ва Сиз ўша шартномага эътибор беринг. Шартномангизда Сизни расман иш бошлаш санангиз кўрсатилган бўлса ўша санадан, агар кўрсатилмаган бўлса шартнома имзоланган кундан кейинги иш куни Сизни расман иш бошлаш кунингиз хзисобланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Лицензияси бекор қилинган нодавлат ОТМ талабалари ўқишини фақат нодавлат ОТМга кўчиришга ҳақлими?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2023 йилдаги ПҚ-200-сонли қарорига асосан Лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш ҳуқуқи берилади.
Яъни қарорда нафақат нодавлат балки давлат ОТМларига ҳам кўчириш мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ДИРЕКТОР ЎҚИТУВЧИНИ ҲАММАНИНГ ОЛДИДА ОБРЎСИЗЛАНТИРИШИ МУМКИН ЭМАС
Ассалому алайкум Сизга саволим бор.Директор укувчиларни олдида укитувчини обрусизлантиришга хакки борми?
📍 ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикасининг 901-сонли “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига кўра Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.
Шунингдек, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш —базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, шасхни обрўсизлантириш, шаъни ва қадр қимматини камситиш уни ҳақорат қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ВМҚ-91 қабул қилинди.
Аттестация таьлим ташкилотининг фаолиятини баҳолашда давлат назоратининг асосий шакли ҳисобланади ва унинг мақсади таълим ташкилотларида таълим сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат таълим талабларига мувофиқлигини аниклашдан иборат.
❗️ Қарорга кўра ҳам давлат ҳам нодавлат таълим муассасалари аттестациядан ўтказилади
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
ХУСУСИЙ МАКТАБДА ҚИЗИМГА "ДЕКРЕТ ПУЛИНИ" ТЎЛАБ БЕРМАСЛИГИНИ БИЛДИРМОҚДА
Ассалому алайкум .мени кизим хусусий нодавлат мактабда укитувчи булиб тулик ставкада ишлайди.у апрел ойида хомиладорлик декрет татилига чикмокчи.аммо у ишлайдиган мактаб
маьмурияти декрет пули бермаслигини, бераолмаслигини айтибди.биз кандай йул тутишимиз кк?
📍 ЖАВОБ
"ДЕКРЕТ ПУЛИ" берилиши керак. Бундай дейишга иш берувчихакли эмас, иш жойи хусусий секторда бўлса ҳам.
Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.
Яъни, сизга тўлиқ 126 кунлик ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг нафақаси тўлаб берилиши керак.
Шунингдек, 08.05.2002 йилдаги Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг нафақасини ҳисоблаш қуйидагича белгиланади:
- нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради;
- ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.
Яъни, қизингиз декрет таътилига чиққунингизга қадар бўлган охирги 12 ойда олган ойлик ва мукофотларининг ҳаммаси қўшилиб 12 га бўлинади ва ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.
25.07.2022 йилдаги 175-сонли Президент Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда банд аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисми – 1 млн 992 минг сўми бюджетдан компенсация қилина бошланди.
Бунинг учун маълум талаблар бор:
• Нафақага талабгор аёл камида узлуксиз 6 ой давомида ўша корхонада ишлаган бўлиши керак;
• Ягона миллий меҳнат тизимида расман банд бўлгани, корхона томонидан меҳнат дафтарчаси очилгани ҳамда унинг буйруқлари корхона томонидан киритилгани ҳисобга олинади;
• 6 ой давомида аёлнинг Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасида даромадлари ва солиқ тўловлари акс эттирилган бўлиши керак;
• Нафақа фақатгина 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб “декрет”га чиққан аёлларга тўлаб берилади.
❗️ Яъни, юқоридаги 2 млнга яқин сумма бюджет ҳисобидан тўлаб берилади, нафақанинг қолган қисми эса иш берувчи томонидан тўлаб берилиши шарт. Иш жойининг хусусий сектор эканлиги нафақанинг тўланишини чекламайди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-3-моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g