tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

ЎҚУВЧИЛАРГА БАҲО ҚАЧОН ҚЎЙИЛИШИ КЕРАК?

Салом.Мен укитувчиман.Укувчиларга бахони качон куйиш керак.дарсдами еки дарсдан кецин уйдами.Уйда бошка ишларимиз хам булади.электрон журнал давомат юритиш учун эмамсми

📍 ЖАВОБ


Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги 205-сонли "Умумтаълим мактабларида ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштириш ва таълим жараёнида шаффофликни таъминлаш тўғрисида" ги буйруғининг 3-бандида, 2022-2023 йилдан бошлаб, Республиканинг барча умумий ўрта таълим муассасаларида анъанавий қоғоз кўринишидаги синф журналлари ва қоғоз кундаликларини юритишни бекор қилиш белгиланган.

Ҳамда, Буйруқнинг 7-бандида таълим муассасасининг ўқув ва тарбия ишлари бўйича директор ўқинбосари фан ўқитувчилари томонидан баҳолаш мезонига доир ўқувчиларни баҳолаш жараёни фақат дарс ўтилган сананинг ўзида олиб борилишини назорат қилиши белгиланган.

Яъни, сиз kundalik.comda ўқувчиларни баҳолашда дарс ўтган кунингизда амалга оширишингиз керак. Аммо айнан дарс соатида ёки ундан кейинлиги буйруқда белгилаб берилмаган. Шу сабабли, Куннинг исталган соатида кейинги кунга ўтмасдан ўқувчилар баҳоланиши керак.
Шунингдек, ўқитувчиларда кунлик иш соатлари эмас, балки дарс соатлари берлгиланганлиги учун бу ҳаракатларни ишдан кейинги ишлашга мажбур қилиш деб ҳам айтиб бўлмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ПЕДАГОГ ХОДИМНИНГ ЎЗ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИНИ БАЖАРАЁТГАНИДА УНИНГ ДАРСИГА БЕСЎРОҚ КИРИБ, ДАРСНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ, СЪЁМКА ҚИЛИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ? БУНДАЙ ШАХСЛАРГА ҚОНУНЧИЛИКДА ЧОРА БЕЛГИЛАНГАНМИ?

📍 ЖАВОБ

Янги қабул қилинган
"Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги қонуннинг 5-моддасида Педагогнинг касбий фаолияти амалга оширилишини таъминлаш кафолатлари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ,
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилигига асосан иш берувчи педагогнинг ўз касбий фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Шунингдек, педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш қатъиян тақиқланади.

✅Ўз навбатида, педагогни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш, шунингдек педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

📍Қонуннинг 6-моддасида эса, педагогнинг бавосита ҳуқуқлари ёритилган бўлиб, таълим ташкилоти томонидан педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, педагог маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаган ҳолда, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатиб, судга бевосита мурожаат қилишга ҳақли.

📌Худди шундай қоида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам белгиланган бўлиб,
197 прим 5 -модда
га биноан:
Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#sud_kazusi

Ходим таътилга ариза ёзиб, жавобини кутмасдан таътилга кетиб қолди...

Ходим бўлим бошлиғига унга 10 кун иш ҳақи сақланмаган таътил кераклигини айтди. Бўлим бошлиғи кадрга мурожаат қилиши кераклигини тушунтирди. Ходим шунда иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқиш ҳақида ариза ёздида, аризани кадрга бериб, бир нусхасига “олдим” деб имзо қўйдириб, кадр ҳай-хай дегунича уйига кетиб қолди. Эртаси куни ҳам, индин ҳам ишга келмади.

Натижада ходим МК 161-модда иккинчи қисм 5-банди билан ишдан бўшатилди. Сабаби, бир кун давомида 4 соатдан ортиқ вақт ишда бўлмаслик ташкилот Ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузилиши сифатида кўрсатилган эди.

Кейин нима бўлди? Топдингиз, ходим судга берди. Судда у иш ҳақи сақланмаган таътилга кетганлиги, қўлида таътилга кетиш ҳақидаги аризанинг бир нусхаси борлиги ва унга кадрлар бўлими бошлиғи “бир нусхасини олдим” деб имзо қўйганлигини билдирди. Қўлидаги ҳужжатларни судга тақдим этиб, уни ишга тиклашни ва иш берувчидан моддий-маънавий зарарларни ундириб беришни сўради.

У бўлди, бу бўлди, 3 та суд мажлисидан кейин суд иши якунига етди. Суд ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосини рад қилди. Хўш, нимага?

Сабаби, Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 26-сон қарори 38-бандига асосан иш берувчининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан таътилга кетиш ёхуд ўзбошимчалик билан дам олиш кунлари (отгул)дан фойдаланиш ҳам узрсиз сабабларга кўра ишда бўлмаслик ҳисобланади.


Ҳақиқатдан ҳам, ходим иш ҳақи сақланмаган таътилга ариза ёзган, лекин бу ариза юзасидан таътилга кетишига иш берувчи розилик бермаган. Ходим эса, иш берувчининг расмий муносабатини ва руҳсатини кутмасдан туриб ўзбошимчалик билан таътилга кетиб қолган.

Қолаверса, МКнинг 241-моддаси биринчи қисмида ҳам бекордан-бекорга “ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади” дейилмаган.

Яъни, ходим иш ҳақи сақланмаган таътилга кетар экан, унинг муддати иш берувчи билан келишилиши шарт эди. Лекин, бу ишда ходим мазкур қоидага ҳам риоя қилмаган.

Демак, суднинг қарори тўғри бўлган.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ХОДИМНИ БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШДА СИНОВ МУДДАТИ ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ.

Савол:


Бир ходимимизни бошқа лавозимга ўтказяпмиз, албатта ўз хохиши билан. Унга қанча муддат синов муддати белгиласак бўлади? Янги вазифани қай даражада эплаб кетишини билмаймизда, шунга синов билан ўтказмоқчимиз.

Жавоб:

Синов муддати белгилай олмайсиз.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 129-моддасининг 4-қисмига кўра дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

Шу сабабли хозирги холатда ушбу ходимингизни бошқа лавозимга ўтказишга синов муддати белгилай олмайсиз. Агарда ходим янги вазифани эплаб кетишига шубҳангиз бўлса, ушбу лавозимга вазифани эплаб бажариб кетадиган бошқа малакали ходимни ўтказганингиз маъқул бўлади.

Эксперт: Эъзозабону Мамаризаева

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида қисқартириш

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 12 февралдаги 38-сонли
буйруғи билан 2024-йил 13 февралдан:

➖Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларидан жами 16 та штат бирликлари қисқартирилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ёмон қисса, лекин...yuristkadr">

Давлат ташкилоти рахбари 3 нафар ходимни ноқонуний ишдан бўшатди. Суд уччаласини ҳам ишга тиклади ҳамда қўшимчасига мажбурий прогул ва маънавий зарар учун жами 180 млн. сўм ундирди. Раҳбарнинг ҳарактери оғир экан, суд қарорини ижро қилиб, қайтадан яна ишдан бўшатди уччала ходимни. Бу сафарги бўшатиш ҳам ноқонуний бўлгани учун суд ходимларни яна ишга тиклади ва бу гал 120 млн. сўм ундирди. Товба, ҳалиги раҳбар ўзга сайёрадан тушган экан, жаҳли чиқиб учинчи марта ишдан бўшатди. Ходимлар яна судга даъво киритди. Энг ёмони, бу сафар ҳам 2 та жиддий хатоликка йўл қўйилган. Учинчи сафар ҳам ходимлар ишга тикланди. Бояги “ўзга сайёралик” раҳбарни деб суд қарори билан бюджетдан жами 370 млн. сўм ундирилди. Бу бор йўғи бир йил ичида бўлаётган иш.

Натижада, прокуратура ҳалиги раҳбарга нисбатан ғайриқонуний ҳаракат натижасида бюджетга 370 млн. сўм зарар етказилган деган ҳулосага келди ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 148-моддаси (меҳнат ҳуқуқини бузиш)га асосан жиноят иши қўзғатди.

Айни пайтда шошқалоқлик қилиб, уч нафар инсоннинг тақдирини ўйин қилган ва натижада давлат бюджетига жуда кўп миқдорда зарар етказган раҳбарнинг бутун ҳаёти ўзгариб кетиш арафасида.
____

Албатта, бу жуда ёмон қисса, ҳеч бир раҳбар ва ҳеч бир инсоннинг бошига бундай ташвиш тушмасин.

❗️Ташкилот раҳбарларига маслаҳат, нафақат “кадровик” ёки юристингиз, балки ўзингиз ҳам янги Меҳнат кодекси бўйича билим ва малакангизни ошириб олинг. Бу жуда ҳам керак.

Бунинг учун мана бу контактларга чиқиш мумкин 📱 +99890-010-86-15 +99833-993-18-80

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Менинг "декрет" таътилим тугади, энди ишга чиқаман десам, кадр бола парваришлаш таътилига кетишга мажбурсиз деяпти. Нима деб маслаҳат берасиз, шу тўғрими?

Саволга экспертимиз Раъно Исамитдинова жавоб беради.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Биласиз, иш берувчи ходимни ишдан бўшатиш бўйича тақдимнома киритганида, касаба уюшмаси қўмитаси ходимни бўшатишга розилик бериш, ёки розилик бермаслик ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

Агар касаба уюшмаси қўмитасининг қароридан ходим ёки иш берувчи норози бўлса, қандай йўл тутгани маъқул?


👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#tavsiya

Интизомий жазо буйруғи эълон қилинади ва таништирилади.

Бу тавсиямиз, "кадровик"ларга. Қаранг, ҳозир интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқда ходимнинг танишганлик ҳақидаги муносабатини бундай кўрсатяпсиз-а: "танишдим" деган ёзув ва ходимнинг тасдиқ имзоси, шундайми? Шахсан менинг фикрим, бу вариант унчалик тўлиқ бўлмаган амалиёт.

Қаранг, МК 313-моддасининг 5 ва 6-қисмларида шундай дейиляпти:

➖иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

➖ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади.


Юқоридаги икки қоидада икки хил сўз кетяпти, биринчиси "эълон қилиш" ва иккинчиси "таништириш". Яъни, аслида бу қоидаларга кўра интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқни ходимга биринчи навбатда эълон қилишингиз керак бўляпти. Шундан сўнг, ходим буйруқ унга эълон қилинганлиги ва таништирилганлигини тасдиқлаб буйруқнинг тегишли жойига имзо қўйиб бериши керак.

Шундан келиб чиқиб, интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқнинг тегишли қисмига (масалан орқа томонига) ходим томонидан мана бундай деб ёзиб, имзо қўйилишини тавсия қиламиз:

"Буйруқ эълон қилинди ва таништирилди", имзо ва сана.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

- Штатлар қисқарганда, олдиндан касаба уюшмаси қўмитасига ахборот бермоқчимиз, лекин касаба уюшмаси қўмитаси раиси таътилда. Нима қилсак тўғри бўлади?

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Мактабларда юқори синф ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ўргатилади


“Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ–53-сон, 02.02.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич тажриба-синов тариқасида:

▫️мактабларнинг 10–11-синфларида таянч ўқув режаси асосида ўқитиш билан бир қаторда “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” ҳамда “Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш” йўналишлари бўйича ҳам таълим дастурлари жорий қилинади;

“Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида – ўқув жараёнини ташкил этишда асосий эътибор аниқ, табиий ёки хорижий тил фанларига қаратилади;
“Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш” йўналиши доирасида эса – ўқувчилар ишчи ёки рақамли технологияларга оид касбларга ўқитилади.

🔘 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабларда хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🔸5–9-синфларда ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;
🔸10–11-синфларда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;
🔸“Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.

✅ 2024/2025 ўқув йилидан хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат ОТМ талабаларининг мактабларда педагогик амалиёти йўлга қўйилади.

➡️ “Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш” йўналиши доирасида мактабларда устахоналар ташкил этилиб, ойлик иш ҳақи олий маълумотли умумтаълим мактаби ўқитувчисига тенглаштирилган “Касбий таълим устаси” лавозими жорий қилинади.

⚠️ Қарорга кўра, мактабларнинг бўш биноларини “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури иштирокчиларига амалий мономарказни ташкил қилиш ва кейинчалик ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун тўғридан-тўғри шартнома асосида текин фойдаланишга беришга рухсат этилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Пенсия ёшига тўлган педагоглар учун аттестациядан ўтиш бўйича киритилган ўзгаришлар

👉 пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади;

👉 пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси (лавозими) оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ КАСБИЙ СЕРТИФИКАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛАДИ

📄 Ҳукуматнинг 12.02.2024 йил кунги 87-сон қарори билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди

🔰Унга кўра, педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

❗️Касбий сертификатлаш жараёнига талабгор ўз муддатида жалб этилиши учун у фаолият кўрсатаётган давлат умумий ўрта таълим ташкилотининг раҳбари масъул ҳисобланади.

✅ Талабгор назорат синовида қатнашиш учун сўровномани давлат хизматлари марказларига шахсан бориб ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да тўлдирган ҳолда рўйхатдан ўтади.

✅ Касбий сертификат олиш учун назорат синови қоида тариқасида, ҳар йили март – май ойларида тест шаклида ўтказилади.

✅ Назорат синови натижаси бўйича 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади ва электрон шаклдаги сертификат унинг шахсий кабинетига юборилади.

❗️Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.

👉🏽 ®Yurist_Blogerr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ЎЗАРО ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИР ТАШКИЛОТДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 121-моддасига асосан;


➖ Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим истиснолардан ташқари, ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТИШ БЎЙИЧА ЮҚОРИ ДАРАЖАГА ЭРИШГАН МАКТАБЛАР 500 МЛН СЎМГАЧА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

📄 Президентнинг 2021 йилдаги ПҚ 5117-сон қарорига асосан, хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилган.

❗️Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги 3 босқичда ташкил этилиб, қуйидагича миқдорда мукофотланиши белгиланган:

🟢 Биринчи босқич — туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;

🟢 Иккинчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;

🟢 Учинчи босқич — республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ Мактаблардаги инспектор - психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилади

❗️Мактабларда оғриқли масалалардан бири, бу – тарбия ва маънавият.

Ўтган йили вояга етмаганлар 3,5 мингта жиноят содир этган. Шундан 2 минг 280 нафарини мактаб ўқувчилари ташкил қилади.

Сўров мактаб директоридан бўлаяпти, лекин Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга масъул ҳокимлар ҳар ҳафта битта мактабга бориб, ўқувчиларни шароити ва тарбияси билан шуғулланмаяпти.

Шу муносабат билан мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

“Лавозим қисқариши” ва “лавозим ўзгариши” ўртасидаги фарқни аввало судлар билиб олишлари керак.

Ташкилотларда янги структура ёки янги штат жадвали тасдиқланганида муайян лавозимнинг қисқариши билан, муайян лавозимнинг ўзгариши ўртасидаги фарқни кўпчилик ажрата олмаяпти.

“Кадровиклар” ёки юристларку майли, баъзи судьялар буни ажрата олмаётгани ёмон бўляпти.

Натижада, улар ноқонуний қарор чиқариб, ходимларнинг ҳуқуқларини бадтар оёқ-ости қилмоқда.

❗️Лавозим қисқариши ва лавозим ўзгариши ўртасидаги асосий фарқни оддий мисол билан тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

1. Лавозим (штат) қисқариши. Кадрлар бўйича бош мутахассис бор эди ва бу лавозимда Наргиза опа ишлар эди. Раҳбарият “ишхонада Кадрлар бўйича мутахассис лавозимига эҳтиёж йўқ, бу лавозимни қисқартирамизда, бу ишни шу пайтгача мавжуд бўлган Бухгалтерия бўлимидаги бош мутахассисга юклаймиз” деган ҳулосага келди. Натижада, янги штат жадвали тасдиқланганда Кадрлар бўйича бош мутахассис лавозими штатдан чиқариб юборилди. 50 та лавозим эди, янги штат жадвали тасдиқланганидан кейин 49 та қолди. Кўриб турганингиздек, бу вазиятда Кадрлар бўйича бош мутахассис лавозими қисқарди. Ишхонада Наргиза опага таклиф қиладиган бошқа бўш иш ўрни бўлмагани учун, у билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан, МК 161-модда иккинчи қисми 2-бандига асосан бекор қилинди. Сезаётган бўлсангиз, бу вазиятда иш берувчи тўғри йўлдан кетди.

2. Лавозим ўзгариши. Ўша Наргиза опа ишлаётган Кадрлар бўйича бош мутахассис мисолида оламиз. Раҳбарият, кадрлар хизмати фаолиятини такомиллаштиришга қарор қилди. Кўпроқ, ходимларни бошқаришга, улардаги жисмоний ва ақлий ресурслардан оқилона фойдаланишга эътибор қаратишга қарор қилинди. Натижада янги штат жадвали тасдиқланди ва унга кўра Наргиза опа ишлаб келган Кадрлар бўйича бош мутахассис лавозими Инсон ресурсларини бошқариш бўйича бош мутахассис лавозимига ўзгарди. Ушбу ўзгарган лавозимга қўшимча сифатида ходимлар фаолиятини мониторинг қилиш функцияси ҳам юклатилди. Эътибор беринг, эски штатда 50 та лавозим бор эди, янги штат тасдиқланганда ҳам ўша 50 та сақланиб қолди. Яъни, бу вазиятда Наргиза опанинг лавозими қисқаргани йўқ, аксинча, сақланиб қолган. Фақат, лавозимнинг номи ўзгарди ва ходимлар фаолиятига оид битта қўшимча функция киритилди. Ходимнинг лавозими – бу меҳнат шартидир. Демак, бу вазиятда МК 137-моддада кўрсатилган меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ меҳнат шартларининг ўзгариши юз берди. Бундай ҳолатларда иш берувчи ходимни “штат қисқарди” деб ишдан бўшатолмайди. Аксинча, МК 137-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига асосан ходимдан розилик олиб ўтирмай, унинг меҳнат шартларини ўзгартиради. Яъни, иш берувчи Наргиза опанинг “Кадрлар бўйича бош мутахассис” лавозимини “Инсон ресурсларини бошқариш бўйича бош мутахассис” лавозимига ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқаради. Натижада, Наргиза опа ўз ишини келган жойидан давом эттираверади.

P/S: Илтимос, шу постни штатлари кўп ўзгарадиган иш берувчиларга ва меҳнат низоларини кўрадиган судьяларимизга ирғитворинг.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Биласиз, иш берувчи ходимни ишдан бўшатиш бўйича тақдимнома киритганида, касаба уюшмаси қўмитаси ходимни бўшатишга розилик бериш, ёки розилик бермаслик ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

Агар касаба уюшмаси қўмитасининг қароридан ходим ёки иш берувчи норози бўлса, қандай йўл тутгани маъқул?


👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

➖Иш фаолиятини тўхтатган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларни қандай рақамлаштиришлари мумкин?

Ушбу саволларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Камолиддин Ходжибеков жавоб бермоқда.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Иш ҳақи сақланмаган таътил ҳақида биламиз, иш ҳақи қисман сақланган таътил ҳақидачи?

Амалдаги МКнинг 240-моддасида “иш ҳақи қисман сақланадиган таътил” тўғрисида янги норма киритилди.

Эътибор беринг, "иш ҳақи қисман сақланадиган таътил". Буни янги таътил тури дейиш мумкин.

Энди иш ҳақи сақланмаган таътил ўрнига иш ҳақи қисман сақланган таътил бериладими,  деган ҳаёлга келманг. Иш ҳақи сақланмаган таътил бериш тартиби ҳам мавжудлигича қолган, фақатгина қўшимча тарзда “иш ҳақи қисман сақланган холда таътил бериш” тартиби ҳам киритилган.

МК 240-моддага кўра иш ҳақи қисман сақланган таътил бериш тартиби ҳар бир ташкилотнинг ички локал ҳужжатларида, асосан, жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилиши ва календарь йил давомида энг кўп бериладиган муддати белгиланиши мумкин.


Бунда ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқишга розилигини иш берувчига ўз аризаси орқали билдиради. Эътибор беринг, “ходим розилигини” дейилмоқда, бу дегани таътилнинг бу тури ҳам ходимнинг розилиги билан амалга оширилади, иш берувчи ходимни мажбуран бундай таътилга чиқаролмайди.

Бундан ташқари, корхонанинг локал ҳужжатлар (меҳнатга оид ички ҳужжатлари)да иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра унга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар ҳам назарда тутилиши ҳам мумкин.

Савол туғилади, шунда иш ҳақи қисман сақланган таътил берилганда ходимга тўланадиган иш ҳақи миқдори қанча бўлади? Бу ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан олинадими, ёки...?

Ана энди асосий масалага етиб келдик.

Амалдаги кодексимизнинг 240-моддаси, 4-қисмида иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқарилган ходимнинг иш ҳақи миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (яъни ҳозирги кунда 1.050.000 сўм) кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.


Шунингдек, бу қисмда агар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлган даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилган бўлса, ушбу оширилишни ҳисобга олган ҳолда ходимга тегишли иш ҳақи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши кераклиги ҳам кўзда тутилмоқда.

Эксперт Эъзозабону Мамаризаева

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ИШДАН БЎШАГАНИМГА 2 ЙИЛДАН ОШДИ, ИШГА ТИКЛАНСАМ БЎЛАДИМИ?

САВОЛ.

Ассалом алейкум саволим шундан иборатки икки йил олдин мажбурлаб ишдан бушатилганман лекин буни исботловчи хеч қанақа далил исботим йуқ. Шу масалада қанақа фикр билдира оласиз?

ЖАВОБ.

Умуман, сиз ана шу икки йил аввал мажбурлаб ишдан бўшатилганингизни исботлаш ҳолатидан аввал, сиз судга ишга тиклаш ҳақида мурожаат этиш даъво муддатингиз ҳали ўтмаганми ёки ўтиб кетиб бўлганми шуни аниқлаш керак.

Сабаби, бу ерда савол бўйича аниқланиши лозим бўлган бир ҳолат бор, бу ҳам бўлса ана шу сизни икки йил аввал мажбурлаб ишдан бўшатишган пайтда, сизга меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги раҳбарингизнинг буйруғидан кўчирма нусхаси берилганми сизга?

Чунки амалдаги Меҳнат кодекси 560-моддаси 1-қисмига кўра, ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ойлик даъво муддати белгиланган.


Бу нима дегани? Сиз ана шу иш берувчингиз томонидан чиқарилган сиз билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини олган куниздан бошлаб уч ой ичида бевосита фуқаролик ишлари бўйича судга ишга тиклаш бўйича даъво билан мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

Юқоридаги 560-модда 1-қисмига яхшилаб аҳамият берсак, бу уч ойлик даъво муддати ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганлик ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхасини қўлига олган, ёки почта орқали, электрон манбалар орқали ходимга жўнатилган пайтдан бошланади, буйруқни шунчаки ходимга таништириш пайтида эмас.

❌ Агарда сиз иш берувчингизнинг ана шу буйруғидан кўчирма нусхаси сизга ана шу икки йил аввал топширилган бўлса, демак сизнинг судда ютиб чиқиш имконингиз жуда ҳам паст. Бундай ҳолатларда иш берувчи томони даъво муддатини қўллашга ариза киритса, суд сизга қарши қарор чиқариши мумкин.

Лекин агар сизга ҳанузгача иш берувчингизнинг буйруғидан кўчирма нусха топширилмаган бўлса, у ҳолда сизда ҳали уч ойлик даъво муддати ҳали бошланмаган бўлади ва сизда судга мурожаат қилиш ҳуқуқингиз сақланиб қолган бўлади. Аммо сиз аввал ана шу иш берувчингизнинг сизни ишдан бўшатганлик ҳақидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини ана шу иш жойингиздан талаб қилиб олишингиз лозим бўлади.

Чунки Меҳнат кодекси 171-моддаси 1-қисмига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт. Иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини ҳам бериши шарт ҳисобланади.


Демак, сиз ана шу собиқ иш жойингизга бориб ёзма ариза билан мурожаат этсангиз, сизга буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши керак. Агар бермаса, ана шу иш жойингиз жойлашган ҳудуддаги Давлат меҳнат инспекциясига ана шу буйруқдан кўчирма нусхани олиб бериш бўйича шикоят қилинг.

Сиз буйруқнинг кўчирма нусхасини олган кунингиздан бошлаб, ишга тиклаш бўйича даъво ариза ва унга илова сифатида ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома билан бемалол судга мурожаат этиш ҳуқуқингиз пайдо бўлади.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#qissadan_xissa

Касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ёлғон гувоҳлиги ҳақида.

Касаба уюшмаси қўмитаси (КУҚ) йиғилиши аслида бўлмаган эди. Бироқ, иш берувчи вакили судда ходимни ишдан бўшатишга розилик бериш ҳақидаги КУҚ йиғилиши баёнини тақдим этди. Ходим томони суддан касаба уюшмаси қўмитаси раисини судга чақиртиришни илтимос қилди. КУҚ раиси гувоҳ сифатида кўрсатма бериш учун судга чақиртирилди.

Кўрсатма беришдан аввал у агар ёлғон гувоҳлик берса, ЖКнинг 238-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди. Лекин КУҚ раиси аслида йиғилиш бўлмаган бўлсада, қизариб-бўзариб “йиғилиш бўлган ва ходимнинг ўзи ҳам унда қатнашган” деб кўрсатма берди. Суд ҳам тугади.

Ходим суддан кейин ҳеч қанча вақт ўтмай, КУҚ раисининг ёлғон гувоҳлик бергани юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига ариза киритди. Суришитирув ва тергов жараёнида КУҚ аъзолари ва ходимлар ўртасида ўзаро юзлаштириш тадбирлари ўтказилди. Зарурий бошқа далиллар ҳам синчковлик билан ўрганилди. Натижада, КУҚ йиғилиши аслида ўтказилмагани аниқланди ва жиноий ҳаракат содир этилгани маълум бўлди. Иш судга оширилди.

Якунда, касаба уюшмаси қўмитаси раиси суд ҳукми билан ЖКнинг 238-моддасига асосан
2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Энди, у судда айтган биргина ёлғон сўзи учун умрининг 2 йилини панжара ортида ўтказадиган бўлди. Бечора, эндигина қизини чиқараман деб ўтирган эди. Афсус.

Қиссадан шуки хисса, ёлғон гувоҳликдан яхшидир, тегишли жойни қисса.

P/S: Касаба уюшма қўмиталари вакилларига юбориб қўямиз, ҳушёр бўлишсин!

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

157-модданинг “шохи йўқ”.

Меҳнат шартномасини МК 157-моддасига асосан тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш амалиёти кўпроқ иш берувчилар учун фойдали. Нега деганда, бу асос билан ишдан бўшатишда судда ёки бошқа органларда буйруқнинг “синиши” ва ходимнинг ишга тикланиши қийин.

Лекин, Меҳнат кодексида 30 дан ортиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари бўлса, уларнинг ҳар бири бўйича чиқадиган буйруқларнинг ғайриқонунийлигини исботлаш мумкин.

Ахир, ходим МК 157-модда билан бўшатилган бўлса, демак иш берувчи судда юз фоиз ютади деб бўлмайдику. Ҳаракатлар қонуний бўлиши билан бирга, ноқонуний бўлиши ҳам мумкинку, тўғрими?

Ҳуллас, тарафлар келишувига кўра ишдан бўшатиш амалиётида буйруқларнинг ғайриқонуний чиққанини исботлашга доир бир нечта жиҳатлар устида ишлаяпмиз. Ҳозир шулардан бирига тўхталамиз.

Биласиз, меҳнат шартномасини МК 157-моддаси билан бекор қилишда иш берувчи ва ходим ўртасида ёзма равишда икки томонлама қўшимча келишув тузилади. Унинг номини биз “меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қўшимча келишув” деймиз. Келишувга раҳбар ҳам, ходим ҳам ўз розилигини билдириб, имзо қўяди. Кейин эса МК 170-моддасига мувофиқ якуний буйруқ чиқади.

Биз бир нарсани айтамиз: қўшимча келишув имзоланишидан аввал ёки у, ёки бу тараф қарама-қарши тарафга меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида таклиф билан чиқади. Таклиф ёзма ва оғзаки равишда бўлиши мумкин. Амалиётда, таклиф ходимдан чиққанида, бу кўпинча унинг аризаси шаклида берилади ва ундан кейин қўшимча келишув тузилади. Иш берувчининг таклифи эса тўғридан-тўғри оғзаки равишда бўлиши мумкин. Масалан, ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбар қўл остидаги ходимни чақирадида, унга меҳнат шартномасини бекор қилишни таклиф қилади ва ходим рози бўлса, ўзи томонидан имзоланган икки нусхадаги қўшимча келишувни тақдим этади. Ходим рози бўлиб унга имзо қўйдими бўлди, меҳнат шартномасини МК 157-модда билан бекор қилса бўлади. Бундай таклиф ва бундай ҳаракатни иш берувчи расман ваколат берган бошқа вакиллар ҳам амалга ошириши мумкин.

Эътибор беринг, меҳнат шартномасини келишувга кўра бекор қилиш таклифи иш берувчи ёки унинг расмий вакили ҳисобланмаган шахслар томонидан билдирилиши ва қўшимча келишув айни ўша ваколатсиз шахслар томонидан ходимга тақдим этилиши жиддий муаммодир. Мана шу мен айтган жиҳатлардан бири ҳисобланади.

Мисол келтираман. Ходим давлат ташкилотининг туман бўлимида етакчи мутахассис бўлиб ишлайди ва унга вилоят бошқармасидан текширув келди. Текширув жараёнида айрим хато ва камчиликлар аниқланди. Натижада ходимдан тушунтириш хати олинди. Текширувчи шу орада ходимга камчиликлари оқибати у учун ёмон бўлишини ва гўёки унга яхшилик қилмоқчи бўлаётганини айтиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қўшимча келишувга имзо қўйдириб олди. Шундан сўнг, эртаси куни ходим билан тузилган меҳнат шартномасини МК 157-моддасига биноан, тарафлар келишувига кўра бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқди.

Аслида мана шу вазиятда текширувга келган масъул шахсда ўша ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан иш берувчи номидан музокара олиб бориш ва бу бўйича ходимга таклиф билдириш ваколати бўлмаган.

Унга раҳбар буйруғи билан ходимнинг фаолияти юзасидан хизмат текшируви ўтказиш, яъни текширув масалаларига оид ваколат берилган холос. Эътибор беринг, бу вазиятда келишувга кўра ишдан бўшатиш таклифи ходимдан чиқмагани аниқ, келишув текширувчи масъул шахснинг таклифи ва ташаббуси асосида тузилган, бироқ у бу борада мутлақо ваколатсиз ҳолда ҳаракат қилган.

Агар мана шу каби жиҳатлар ходим ёки унинг адвокати томонидан судда далиллар ва гувоҳлар ёрдамида исботлаб берилса иш берувчининг буйруғи синиши ва МК 157-модда билан бўшатилган ходим ишга тикланиши аниқ.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ходим касал бўлиб қолгани учун касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида қатнаша олмади, энди нима қилиш керак?

Иш берувчи ходимни ишдан бўшатишга розилик беришни сўраб Касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома чиқарди.

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси йиғилиш кунини белгилади ва ходимга ҳам ёзма хабарнома берди.

Бироқ, касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши ўтказиладиган куни ходим йиғилишда қатнашмади, йиғилишдан аввал ходим 3 кун аввал вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очтирганини маълум қилган эди. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлиб чиқди.

Бундай вазиятда Касаба уюшмаси қўмитаси қандай йўл тутиши керак?

Касаба уюшмалари федерацияси Ижроия қўмитасининг 2023 йил 23 майдаги 9-5-сонли қарори билан тасдиқланган “Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби” 11-бандига кўра:

➖агар ходим касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлиги сабабли қатнаша олмаса, касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчининг тақдимномасига рад жавоби беради. Бундай ҳолатларда, иш берувчи ходимнинг соғлиғи тикланиб, ишга чиққанидан кейин касаба уюшмаси қўмитасига қайтадан тақдимнома киритиши мумкин.

❗️Иш берувчиларга ва касаба уюшма қўмиталарига маслаҳатимиз, ҳушёр бўлинг ва мана шунақа қоида борлигини  ҳам унутманг.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори "Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 12.02.2024 йилдаги 87-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ДИРЕКТОР ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРИ ДАРС ЎТГАНДА УЛАРГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЎЛАДИ?

Assalomu alaykum yaxshimisiz mana shu buyruq boʻyicha oʻibdoʻ lavozimida ishlab kelmoqdaman lekin dars soatim tarifikatsiya boʻlmayapti nima qilsam dars soatlari tarifikatsiya boladi .

📍 ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган 3271-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 23-бандида ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати қандай мезонлар асосида кўриб чиқилиши келтирилган. Унга кўра, умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлиги (ўқув юкламаси юритилишига) ҳамда улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай ҳақ тўланганлиги ҳам инобатга олиниши кўзда тутилган.

Яъни, директор ўринбосари ҳам асосий лавозимидан ташқари ҳафтада 10 соатгача дарс ўтиши мумкин ва бу учун уларга соатбай асосда ҳақ тўланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Меҳнат шартномасини бекор қилинаётганда  огоҳлантириш муддатлари

1. Дастлабки синов натижасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда 3 кун (МК-132-моддаси)

2. Муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинганда 3 кун (МК-158-моддаси)

3.  Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилингандан 14 кун олдин иш берувчини огоҳлантириши керак  (МК-160-моддаси)

Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган:

- 2 ой олдин:
  ташкилот раҳбари (МК 489-моддаси 3-қисми);
- 1 ой олдин: раҳбар ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари (МК 489-моддаси 4-қисми);
- 3 кун календарь кун олдин: мавсумий ходимлар (МК 494-моддаси 1-қисми);
- 3 кун календарь кун олдин: вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар (МК 499-моддаси 1-қисми);
- 7 кун календарь кун олдин: микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари (МК 506-моддаси 1-қисми);
- 7 кун календарь кун олдин: якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган шахслар (МК 511-моддаси 1-қисми);
- 7 кун календарь кун олдин: уй ишчилари (МК 518-моддаси 1-қисми).

Давоми бор....

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

"Qizil maktabga" borib ishlayotgan o'qituvchining ijara pullari kasaba uyushmasi tomonidan undirib berildi

«Qizil maktablar» — bu ta’lim darajasi yuqori bo‘lmagan maktablar hisoblanib, ularning ro‘yxati har yili Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan e’lon qilib boriladi.

O‘qituvchi boshqa bir hududdan borib mana shunday ro‘yxatga kiritilgan maktabda ishlasa ularning oylik maoshiga qo‘shimcha ustamalar to‘lab beriladi.

Boshqa hududdan «Qizil maktablar»ga jalb etilgan pedagoglarga faoliyat olib borgan davriga, biroq 2 yildan ortiq bo‘lmagan muddat davomida xizmat uy-joylari yoki tuman (shahar)lar mahalliy byudjet mablag‘lari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida har oylik pullik kompensatsiya to‘lab berilishi ham ta’minlanishi kerak.

O‘zbekiston taʼlim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Respublika kengashining bizga ma'lum qilishicha, Namangan viloyati Chortoq tuman 55-umumiy o‘rta ta’lim maktabiga Andijon viloyatida yashovchi o'qituvchi Nabiyev Azizbekga ijara shartnomasi puli to‘lab berilmagan.

Shundan so'ng Ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Chortoq tuman bo‘linmasi kengashi tomonidan o'rganish ishlari olib borilib, to'lanmay kelingan 3 mln 54 ming so'm miqdoridagi ijara pullari mahalliy hokimlik byudjetidan undirib berilgan.

Agar sining ham huquqingiz buzilayotgan bo'lsa, Ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi hududiy bo‘linmalariga murojaat qilishni tavsiya qilamiz.

®xalqtaliminfo
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲОДИМНИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАЁТГАНДА ИШ БЕРУВЧИ У БИЛАН ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШИ КЕРАК!

📄 Амалдаги Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.

❗️Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:

✅ охиригача олинмаган иш ҳақини;

✅ ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;

❗️Агар ҳодим билан иш берувчи ўртасида тузилган ёки меҳнатга оид бошқа хужжатларда бошқа ҳол белгиланмаган бўлса,

➖ Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ ТЎХТАТИЛСА, У ЕРДА ЎҚИЁТГАН ТАЛАБАЛАРНИНГ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Фарзандим нодавлат ОТМ да таҳсил олади. Саволим шуки, агар ўша нодавлат ОТМ нинг фаолияти қандайдир сабабларга кўра тўхтатилса фарзандимнинг кейинги ўқиши нима бўлади ?

⚡️ЖАВОБ;
Президентнинг 03.07.2023 йил куни ПҚ-200-сон қарори қабул қилинган. Қарорга кўра, давлат ва нодавлат ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизими жорий этилиши белгиланган.

❗️Комплекс давлат аккредитацияси ҳар 4 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади ва комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим ташкилотига аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 6 ойгача муддат берилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилоти фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) ёки таълим дастурини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Демак, таълим ташкилотларининг фаолияти тўхтатилишига манашу сабаб асос бўлиши мумкин.

✏️ Хоп, юқоридаги асос бўйича ўша таълим ташкилотининг фаолияти тўхтатилса талабалар нима қилади ? Кўрсатиб ўтилган ПҚ-200-сон қарорда, лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш ҳуқуқи берилиши хам назарда тутилган. Яъни, фаолияти тўхтатилган ОТМ да таҳсил олаётган талабалар бу ҳолатда ўқишини йўналишига тўғри келадиган бошқа давлат ёки нодавлат ОТМ га кўчириши  мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал