tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

❗️ТУҲМАТ ҚИЛИШ

📄 Жиноят кодексининг 139-моддасига асосан, туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдори (340 000 сўм)нинг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

➖Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Туҳмат:
а) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
б) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
в) хавфли рецидивист томонидан;
г) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️БУ НОРМАНИ БИЛИШИНГИЗ ЎЗИНГИЗГА ФОЙДА БЕРАДИ !!!

📃 Қонунчиликка кўра, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 400 000 сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши керак

✅ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

✏️ Кўпчилик манашу қоидага риоя қилмайди ва муаммо келиб чиққан вақтида кимгадир пул берганлигини қонуний тартибда исботлай олмайди. Исботлай олмаганидан кейин муаммони ҳал қилиш янада қийинлашади...

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Nomutaxassisni qanday ishdan bo'shatish kerak?
Armiyaga ketganni, qamalgan shaxsnichi?
Vafot etgan xodim bilan shartnoma qanday bekor qilinadi?
Shu kabi savollarga quyidagi videodan javob toping.

https://youtu.be/4WNDF7bR7is?si=8jgD4E-rRxAJFB4F

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олиш

Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда касаба уюшмаси билан келишиш муҳим аҳамиятга эга. Жуда кўплаб суд низоларида ҳодимни ишдан бўшатишда касаба уюшмасидан розилик олинмагани натижасида иш ходим фойдасига ҳал бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 17.04.1998 йилдаги 12-сонли “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги қарорида ҳам Низони тўғри ҳал этиш учун суд жамоа келишуви ёки жамоа шартномаси тузилган ёки тузилмаганлигини ва шартномада ходимни ишдан бўшатиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган ёки тутилмаганлигини аниқлаши лозимлиги.  Агар тармоқ ёки ҳудудий жамоа келишувларида иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун касаба уюшмалари қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бундай розилик жамоа шартномасида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар олиниши шарт экани белгиланган.

Меҳнат кодексининг 164-моддасида эса Агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Юқоридаги асосларга кўра иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилаётганда, албатта, касаба  уюшмаси билан келишишни ёддан чиқармаслиги керак.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ Мактаблардаги инспектор - психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилади

❗️Мактабларда оғриқли масалалардан бири, бу – тарбия ва маънавият.

Ўтган йили вояга етмаганлар 3,5 мингта жиноят содир этган. Шундан 2 минг 280 нафарини мактаб ўқувчилари ташкил қилади.

Сўров мактаб директоридан бўлаяпти, лекин Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга масъул ҳокимлар ҳар ҳафта битта мактабга бориб, ўқувчиларни шароити ва тарбияси билан шуғулланмаяпти.

Шу муносабат билан мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Кимлар синф раҳбари бўлиши мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғига аосан Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан мактаб директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади:

➖камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

➖мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;

➖бошқарувчилик қобилиятига эга бўлган;

➖ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;

➖бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.

❌ Мактабларда меҳнатни соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди.

Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат қилади ва мувофиқлаштиради.

Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғи

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Солиқ_имтиёз
Ҳеч қандай солиқ тўламай тадбиркорлик бошлаш


Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини амалга ошира бошлагандан кейин ўн йил мобайнида барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган.

Ушбу бандда кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзлари мактабгача таълим соҳасида кўрсатилаётган хизматларидан оладиган соф тушум улуши умумий реализация ҳажмида ҳисобот (солиқ) даври якунларига кўра камида 80 фоизни ташкил этадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан қўлланилади;


Яъни бу турдаги тадбиркорликни бошлаган тадбиркрлар 10 йил давомида ҳеч қандай солиқ тўламайди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2018 йилдаги ПҚ-3651-сонли Қарори,
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Раҳбар интизомий жазони ҳеч қандай ҳужжатсиз ечиши мумкинми?
Ходимнинг интизомий жазоси бир йил давомида амалда бўлади. Кўпинча, байрамлар яқинлашаётганда жазоси бор ходимларнинг интизомий жазосини муддатидан олдин олиб ташлашга ҳаракат қиламиз. Бошқалар мукофот олганда у ёмон вазиятда қолмаслиги учун. Уни ўйлаб албатта, тўғрими? Амалиётда кўпчилик кадровик ёки юристлар касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимнинг бўлим бошлиғи илтимоснома киритмаса, ёхуд ходимнинг ўзи ариза бермаса, интизомий жазони ечиб бўлмайди деб ҳисоблашади. Аслида ундай эмас.

МК 315-моддаси 3-қисмида “иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга” дейилган.


Эътибор беринг, юқорида интизомий жазо иш берувчининг ўз ташаббуси билан ҳам олиб ташланиши мумкинлиги назарда тутиляпти. Яъни, иш берувчининг ташаббуси деганда, жазони муддатидан олдин олиб ташлаш ҳақидаги буйруқ чиқаришда “профсоюз” ва бўлим бошлиғи билдиргиси ва хатто ходимнинг аризаси бўлмаслиги ҳам мумкин. Иш берувчининг ўзи ташаббус кўрсатиб, тўғридан-тўғри буйруқ чиқариб олиб ташлаши мумкин жазони.

Буйруқда “Фалончига қўлланилган фалон жазо иш берувчи ташаббусига кўра муддатидан олдин олиб ташлансин” дейилади, бўлди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кўмакчи_эксперт
#Видеошарҳ

⚡️Мен давлат ишида ишлайман. Ташкилот раҳбари пенсионерларни ишдан бўшатмоқчи? Иш бурувчи пенсионерларни ишдан бўшатиши қонунийми?

⏺Эксперт,
Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

💭 МЕҲНАТ ТАЪТИЛИДАГИ ХОДИМНИ ИШГА ЧАҚИРИБ ОЛИШ ТЎҒРИМИ?

Ходим меҳнат таътилида бўлган вақтда раҳбар зудлик билан ишга чиқишни талаб қилиши ва  акс ҳолда уни ишдан бўшатишини маълум қилиши тўғрими?
Саволга "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими Дурбек Исломов жавоб берди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ЯНГИ ТУҒИЛГАН БОЛАГА СУЮНЧИ ПУЛИНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ОЛИШ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ;
Мен бундан уч ой олдин фарзандли бўлдим, лекин хеч қандай суюнчи пули олганим йўқ. Хозир хам мурожаат қилсам ўша пулни олишим мумкинми ёки муддат ўтиб кетиб бўлдими ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарорига биринчи илова қилиб келтирилган "Маъмурий регламент"га кўра, суюнчи пули Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ажратилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш юкланган ташкилот томонидан тўланади деб кўрсатилган.

✅ Демак ,Сиз 6 ойлик муддат ўтиб кетмаганлиги сабабли ҳозир хам мурожаат қилиб ушбу маблағни олишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡Мактабгача таълим агентлигига муҳим топшириқ берилди

Мактабгача таълим агентлигига боғча мудиралигига номзодларни саралаш, уларни лавозимга тайинлаш тизимини ишлаб чиқиш; барча боғчаларда овқат, давомат, бадал пули каби барча жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш; 250 та давлат боғчасида таълим ва тарбия сифатини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш топширилди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Matematikadan sovrin jamg‘armasi 15 mlrd so‘m bo‘lgan Respublika fan olimpiadasi tashkil qilinmoqda

🔊 PDP University — 11-sinf va 2-kurs litsey o‘quvchilari uchun matematikadan Respublika fan olimpiadasini o‘tkazadi.

Bosh sovrin: 20 mln so‘m

💰 Mukofotlar:
- Platinum ligasida: 20 mln so‘m
- Gold ligasida: 10 mln so‘m
- Silver ligasida: 5 mln so‘m

🎁 7 ta noutbuk, 12 ta televizor, 10 mln so‘mlik 1500 ta grant

Olimpiada uchun ro‘yxatdan o‘tish: https://bit.ly/483XVcc

Aziz oʻquvchilar, Respublika miqyosidagi olimpiadada ishtirok etib, bilimingiz evaziga munosib taqdirlaning!

☎️ 78-777-77-47
Ta’lim reklamasi

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР КЕРАК БЎЛАДИ  ?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2021 йилдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

✅ таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза;

✅ талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги тўлов-контракт шартномаси. (Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим)

✅ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди)

✅ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун ўша реестрга киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома

✅ Юқоридаги реестрга кирмайдиганлар учун биргаликда кредит олувчи (Кафил)га тегишли маълумот ва хужжатлар.

Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги

📃 Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йилдаги 263-сон қарори

Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️МУДДАТИДАН ОЛДИН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА ЧИҚСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Пенсия ёшига тўлишимга икки йил қолганда хозиргача ишлаб келаётган жойимдан мени штатимга қисқартириш келганлиги сабабли ишсиз қолдим. Ҳозирда 53 ёшдаман. 24 йиллик стажга эгаман. Мен шу ҳолатда муддатдан олдин пенсияга чиқишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

🟢 Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

🟢 Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.

✏️ Демак, Сиз хозирда пенсияга чиқишингиз учун Меҳнат органига мурожаат қиласиз ва  у ерда ишсиз деб рўйхатга олинганингиздан кейин улар Сизга мақбул келадиган иш топиб беролмаса пенсия ёшига етмасдан хам пенсияга чиқишингиз мумкин бўлади. Агар Меҳнат органи Сизга мақбул келадиган иш топиб берса яна икки йил ишлаб кейин чиқишингиз мумкин. Мақбул келадиган иш қандай бўлишини олдинроқ гаплашган эдик..

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчилар дарси йўқ кунлари мактабга боришга мажбурми?

@Yurist_Xizmati 4377-савол:

Ассалому алайкум, инглиз тили фани укитувчисиман. Мен хафтасига турт кун, соат 8:00дан 15:25гача 26 соат мактабда ишлайман ва 2 марта бир соатдан коммерческий соатим бор. Жума ва шанба кунлари дарсим йук. Мен жума ва шанба кунлари мактабга боришга мажбурманми? Нега укитувчи дарси йук кунлари мактабга бориши керак? Шу жума ва шанба дарсим йук кунларидан унумли фойдаланиб, инглиз тили курсларига бормокчи эдим, мисол учун TESOL ёки IELTS. Саволимга тулик жавоб олишни истардим.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабларда иш вақтига оид қоидалар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади. Амалдаги меҳнат қонунчилиги бу масалада аниқ махсус норма белгиламаган.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 296-моддасига кўра ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир.

✅ Демак, сиздаги ҳолатда ҳам иш вақтига оид меёрлар ушбу ҳужжатда белгиланади.

Шунингдек, бунда ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади. 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат (юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

👉 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
-  18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;

👉 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
-  20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.

🙅‍♂ Таъкидлаш керакки, юқоридаги меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли. Агар ўқитувчи 10 соат дарс берса, унда ҳеч ким унга кун бўйи мактабда бўлиси кераклигини ҳақида талаб қўя олмайди.

Ўқитувчи неча соат дарс берса, унинг кунлик иш вақти дарс ва пед юкламаси меёридан келиб чиқиб белгиланади.

💁‍♂ Мисол учун 10 соат дарс берадиган юқори синф ўқитувчиси ҳафтаси 18 соат (дарс ва пед юкламани қўшган ҳолда) ишлаши кифоя. Ёки 30 соат дарси бор ўқитувчи ҳафтасига 54 соат ишлаши лозим. Бунда унинг фақат дарс соатлари эмас, педагогик юкламаси ҳам ҳисобга олинади.

❗️Шунинг учун сиз ҳам шанба куни педагогик юкламани бажариш учун ишга келишингиз лозим.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Assalomu alaykum hurmatli yurist kadrlar sizlarga bir savolim bor edi oilasida turmush oʻrtogʻining nogironligi bor xodimga beriladigan kafolatlar toʻgʻrisida tushuncha bersangizlar iltimos. Javob uchun oldindan katta raxmat.

Asos: MK 12, 13, 186, 398-moddalar.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Тезкор

⚡️Ўзбекистонда 5 та хусусий ОТМнинг лицензияси бекор қилинди. Унинг талабалари тақдири нима бўлади?

Олий таълим вазирлиги лицензияси тўхтатилган хусусий ОТМларда таҳсил олаётган талабаларга қандай ҳуқуқлар берилишини тушунтирди. Айтилишича талабалар ўз соҳасига мос ОТМларга "перевод" га ариза ёзишлари керак

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, харакатни қилинглар

🇺🇿 (Тошкентликлар👇)
👉/channel/+6Kq_uxh2KYUzMjhi

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ходим маст ҳолатда ишга келса ишдан четлаштирилади


Манба: Меҳнат кодекси.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ТОИФАМ УМИРБОД САҚЛАНАДИМИ?

Assalomu aleykum.O'qituvchiman, 2004 yildan buyon uzluksiz birta maktab da ishlab kelmoqdaman, 2018 yilda attestatsiyadan o'tib, oliy toifani oldim, 2022 yilda chiqqan qonunga muvofiq umrbod oliy toifaga qilishim kerak,lekin bugun ilmiy zavuch toifaga hujjatlarimni topshirishni ta'kidladi, bu qanchalik to'g'ri

📍 ЖАВОБ


Вазирлар Маҳкамасининг 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга 02.08.2022 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 425-сон Қарори билан ўзгартириш киритилди.

Яъни, эндиликда олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар аттестация имтиҳонига жалб этилмайди ва уларнинг тоифаси умрбод сақланади.

Лекин бу сизнинг ҳолатингизга тааллуқли эмас. Содда тилда тушунтирадиган бўлсак, агар сиз 2022-йил 2-августга қадар олий тоифага эга бўлган бўлсангиз ва иш стажингиз 15 йил ва ундан ортигини ташкил этса, сиз ҳам аттестация имтиҳонига жалб этилмайсиз ва тоифангиз бутун умр сақланади. Бунда олий тоифани қанча муддат давомида сақлаб турганлигингиз муҳим эмас. Чунки юқоридаги ўзгартириш 2022-йил 2-августдан кейинги давр учун амал қилади, яъни сиз учун эмас.

Мактабдаги мутасаддиларнинг бундай дейиши қонуний асосга эга эмас. Бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳам расмий муносабат билдирди. Уни сизга юбориб қўямиз.

👉 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий муносабати /channel/uzedu/25476 @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

2 курс талаба Психолог лавозимида ишлай оладими?

@Yurist_Xizmati 4364-савол:

Ассалому-алайкум! Мени саволим шундан иборатки, у хам булса сиртки булим  2- боскич психология да укиетган талаба коллеж психологи лавозимида ишлай оладими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, сиз психолог лавозимида тугалланмаган олий маълумот билан ишлай олмайсиз.

Меҳнат кодексининг 124-моддасида иш берувчи ишга қабул қилаётганда ходимдан олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни, қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳномани (сертификатни) ёхуд бошқа тегишли ҳужжатни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.

❕Шунга кўра иш берувчи ходимдан маълум бир лавозим учун мослигини тасдиқлайдиган маълумотни талаб қилишга ҳақли.

Бунда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (ХАЛИКК-2020) (Адлия вазирлиги томонидан 2021-йил 22-майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 15) 4174-қаторида халқ таълими муассасаси психологи лавозими учун тугалланган олий маълумот талаби қўйилган.

❌ Шунга кўра сиз бу лавозимда ишлай олмайсиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#билиш_фойдали

Иш берувчи ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир.

Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.

Ходимни огоҳлантириш муддати ичида, бундан меҳнатга оид муносабатларни унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан тугатиш тўғрисидаги огоҳлантириш мустасно, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.

Ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор масалаларга бағишланган видеоселектордан

➖ Боғчаларда овқат, давомат, бадал пули каби барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади;

➖ мактабларда математика, физика, кимё, биология ва хорижий тиллар бўйича ўқув режа ва дастурлари халқаро стандартлар асосида янгиланади;

➖ўқувчи ва муаллимлар билимини баҳолашда халқаро тажрибалар (PISA, TIMSS, PIRLS) босқичма-босқич жорий этилади;

➖ мактабларда устахоналар ташкил этилади ва “Касбий таълим устаси” лавозими жорий этилади;

➖ мактабдаги бўш жойлар тадбиркорларга ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун текин фойдаланишга берилади. Ўқув курсини тамомлаб, имтиҳондан ўтган ўқувчиларга малака сертификати берилади;

➖ мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилади;

ҳар бир олийгоҳ, техникум
ва коллежда технопарк, лаборатория ва амалий мономарказлар ташкил этилади;

➖техникумларда ҳам “кредит тизими” жорий қилиниб, фанни ўзлаштириш бўйича тўпланган “кредитлар” олийгоҳларда тан олинадиган тизим бўлади;

➖ коллеж-техникумда “ишчи касб” йўналишида ўқиганлар икки ёки уч йил ишлаб, тажриба орттирганидан кейин, имтиҳон топшириб, “бакалавр”га тенг малака даражасини олиши мумкин бўлади;

➖ янги ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳлари битирувчи курс талабалари учун кўп тармоқли шифохоналарда иш ҳақи тўланадиган интернатура йўлга қўйилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

“Pedagogning maqomi to'g'risida”gi Qonun (O'RQ–901-son, 01.02.2024 y.) Prezident tomonidan imzolandi


🔰 Qonun bilan pedagoglarning huquqlari, majburiyatlari, faoliyatining asosiy kafolatlari, mehnatiga yarasha haq to'lash, rag'batlantirish va ijtimoiy himoya qilish tamoyillari belgilandi.

☑️ Pedagogning huquqlari, sha'ni, qadr-qimmati va ishchanlik obro'si davlat himoyasi ostida bo'ladi.

📁 Umumiy o'rta ta'lim tashkilotida ilk bor kasbiy faoliyatini boshlayotgan shaxsga bir o'quv yili davriga murabbiylikni amalga oshirish uchun tajribali pedagog biriktiriladi.

🚫 Qonunga ko'ra, jumladan, quyidagilar taqiqlanadi:

🔹pedagogni kasbiy faoliyati bilan bog'liq bo'lmagan ishlarga, shu jumladan hududlarni obodonlashtirishga va qishloq xo'jaligi ishlariga jalb qilish;

🔹pedagogdan uning kasbiy majburiyatlariga taalluqli bo'lmagan hisobotlarni va boshqa ma'lumotlarni, shu jumladan bitiruvchilarning bandligi ta'minlanganligi haqidagi hisobotlarni shakllantirishini va taqdim etishini talab qilish;

🔹pedagogning zimmasiga tovar va xizmatlarni sotib olish majburiyatini yuklash, shu jumladan ish haqidan uning yozma roziligisiz tovar va xizmatlar uchun mablag' ushlab qolish.

Ushbu Qonun rasmiy e'lon qilingan kundan e'tiboran kuchga kiradi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ҲОДИМЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИ..

📃  Амалдаги Меҳнат кодексининг 155-моддасида ҳодимларни ишдан бўшатишнинг асослари келтирилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат;

ходим ва иш берувчи келишуви бўйича;

✅ меҳнат шартномаси муддати тугаши билан ишдан бўшаш;

✅ ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши;

иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатиш;

ташкилот эгаси алмашганда, у қайта ташкил этилганда, ташкилотнинг бўйсунуви ўзгарганда ходим ишни давом эттиришни рад этиши;

✅ ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши;

✅ ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;

тиббий хулосага кўра ходим соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтишни рад этиши ёки иш берувчида ходимга мос бошқа иш бўлмаган тақдирда;

✅ ходим ва иш берувчи ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича;

✅ янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш бўйича;

алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида ишдан бўшатиш асослари мустаҳкамланган асослар бўйича.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Сўранг_жавоб_берамиз

💬 Тунги иш учун 1,5 баробар ҳақ тўланиши ростми?

САВОЛ: Қоровулман. Тунги вақт учун менга 1,5 баробар эмас, 1 баробар ҳақ тўлашяпти. Қонун бўйича қоровулга кундузги билан бир хил тўланар экан. Бу қанчалик асосли?

ЖАВОБ:
http://ishonch.uz/news/1198

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Farxod Boqiyev hamda Sardor Rajabov maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri oʻrinbosarlari lavozimiga tayinlandi.

Farxod Boqiyev bungacha Senatda qo’mita raisi, Sardor Rajabov esa vazirlikda departament direktori edi.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ўқитувчиларни ҳудудларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади.

Ўқитувчилар давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божи тўламайди.

📃 Асос: 01.02.2024 йил кунги ЎРҚ-901-сон Қонун

Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Йиғилишда мактаб таълимидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш вазифалари белгилаб берилди.

Ўтган йили Республика илмий-методик маркази ташкил этилди. Шу билан бирга, ўтган ҳафта Лойиҳа офиси ташкил қилинди ва катта илмий-амалий тажрибаси бор ва салоҳиятли кадрлар жамланди.

Марказ ва офисга Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим вазирликлари билан биргаликда:

➖ мактабларда математика, физика, кимё, биология ва хорижий тиллар бўйича ўқув режа ва дастурларини халқаро стандартлар асосида янгилаш;

➖ ўқувчилар билими, таҳлилий, танқидий ва креатив фикрлаши, муаммоларга ечим топиб, амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув методикаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Бунда, тан олинган хорижий дастурлар (A-level, IB каби), ўқувчи ва муаллимлар билимини баҳолашда халқаро тажрибалар (PISA, TIMSS, PIRLS) босқичма-босқич жорий этилади.

Жорий йилда Президент мактаблари таълим дастури яна 1 мингта мактабда бошланади. Ҳокимлар уларни моддий-техник базасини яхшилашга масъул бўлади.

📩 Юристга савол юбориш @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал