Ўтган йили Давлат тест маркази Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сифатида қайта ташкил этилди. Лекин, агентлик ҳалигача абитуриентларни имтиҳон қилиш билан чекланмоқда.
Шу боис, профессионал ва олий таълимда касбий кўникмаларни белгилаш ва уларни баҳолаш бўйича янги тизим жорий қилинади.
Умуман, иш берувчиларда катта эҳтиёж, талабаларда салоҳият ва хоҳиш бор. Шунинг учун коллеж-техникумлар ва олийгоҳларни иш берувчилар билан узвий боғлайдиган тизим яратилади.
Эндиликда Лойиҳа офиси раҳбари бир вақтнинг ўзида Касбий билим ва малакаларни ривожлантириш республика кенгашига раҳбар бўлади. Бандлик вазирлиги тизимидаги Меҳнат тадқиқотлари институти ҳам Лойиҳа офисига бириктирилади.
Улар Олий таълим вазирлиги билан биргаликда 2024 йилда ўзимизда замонавий конструктор, технолог, архитектор, муҳандис, энергетик каби эҳтиёж юқори касблар бўйича мутахассислар тайёрлайдиган муҳит олиб киришга масъул бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Йиғилишда профессионал ва олий таълимдаги масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Ўтган йилги 380 минг мактаб битирувчисидан 180 минги таълимни коллеж, техникум ёки олийгоҳда давом эттирмоқда. Қолган 200 минг нафари меҳнат бозорига кириб келмоқда.
Дуал таълим билан 234 та профтаълим муассасасида барча ўқувчилар ҳам қамраб олинмаган. Вазирликлар ўзларига тегишли коллеж ва техникумларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизимли ишга қўйилиши, улардаги қувватлар 100 фоизга ишлатилиши керак.
Қурилиш вазирлигида 13 та, Сув хўжалиги вазирлигида 9 та, Ветеринария қўмитасидаги 5 та коллеж ва техникумда малакали амалиётчи усталарни кўпайтириш, иш берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.
Facebook|Instagram|X
Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” яратиш бўйича тизим қилиш зарурлиги таъкидланди.
Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касбга йўналтириш, тарбияси ва ўқишида муаммо бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари ва маҳалла фаоллари билан бирга ишлаб, муаммоларни ечишга қаратилган аниқ чораларни кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Маҳалла раислари ҳар ой мактабларда ота-оналар билан учрашиб, маҳалла ва мактабдаги муҳитни муҳокама қилиши мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди.
Мактабларда таниқли шоир ва ёзувчилар, спортчилар, фахрийлар, жамиятда обрўга эга инсонлар билан учрашувларни кўпайтириш лозимлиги айтилди.
Болалар тарбиясини яхшилашга, ота-оналар дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган миллий контентни маҳалла ва таълим муассасаларига етказиб туриш топширилди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўтган йили 500 та “тил эгалари” иш бошлагани ўз самарасини бераяпти. Бу амалиётни кенгайтириш учун “тил эгалари”ни барча мактабларга жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.
Мактабларда ўргатиш мумкин бўлган 50 та касб-ҳунар рўйхати тузилиб, ҳар бири бўйича ўқув ва амалиёт дастурлари ишлаб чиқилади. Бунинг учун мактабларда устахоналар ташкил этилади ва “Касбий таълим устаси” лавозими жорий этилади.
Тадбиркорлар, уста ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиқиб касбий таълимга йўналтирилган машғулотлар ўтказилади, касб тўгараклари ташкил этилади.
Мактабдаги бўш жойлар тадбиркорларга ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун текин фойдаланишга берилади. Уларга солиқ ва бошқа бир қатор имтиёзлар берилади.
Ўқув курсини тамомлаб, имтиҳондан ўтган ўқувчиларга малака сертификати берилади.
“Мақсадимиз - мактаб битирувчиси ҳеч бўлмаганда битта касбни эгаллаб катта ҳаётга қадам қўйсин”,
Жорий йилда мактаблар ва мактаб таълимига 46 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режалаштирилган.
Лекин, математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича ўтказилган 2022 йилги PISA халқаро дастури натижалари соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплигини аниқ кўрсатди.
Ёки, 500 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий қилиниб, ҳақиқий билим қай даражада экани аниқланди.
Ҳозирда 1-11-синфларда хорижий тилга ажратилган 984 соат доирасида ўқувчиларни ярми ҳам “B1” даражага эга бўла олмаяпти.
Шунингдек, айрим ҳудудлардаги малака ошириш марказларининг фаолияти кўринмаяпти.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда ҳар йили боғча тарбиячиларининг ўртача бор-йўғи 9 фоизи малака ошираётганига эътироз билдирилди.
Бундан ташқари, 12 мингта оилавий боғчада давлат таълим стандартидаги ўқув-методик материаллар етарли эмас.
Мактабгача таълим агентлигига боғча мудиралигига номзодларни саралаш, уларни лавозимга тайинлаш тизимини ишлаб чиқиш; барча боғчаларда овқат, давомат, бадал пули каби барча жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш; 250 та давлат боғчасида таълим ва тарбия сифатини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш топширилди.
Боғчаларни миллий қадриятларимизга мос ягона стандартлар асосида ўқув-методик материаллар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Маҳалла раиси мактабда давомат масалаларига эътиборсиз бўлмоқда — Президент
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Йиғилишда мактабдаги баъзи масалалар танқид қилинди:
"Маҳалла раиси мактабда тарбия ва давомат масалалари, ота-оналар билан ҳамкорлик қилиш билан қизиқмаса, туман ҳокимлари, ёшлар ва ижтимоий масалага масъул ўринбосарлари мактабда маънавият ва спорт тадбирларини ташкил этишга эътиборсиз бўлмоқда" дея такидланди Шавкат Мирзиёев
📩 Юристга савол юбориш
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Директорлар менежерлик сетификатини ола олмаган тақдирда лавозимидан озод қилинади
Директорликка номзодалар учун менежерлик сетификатини олишда имтихонлар
Якуний синовлар 25 та тест, кейс ҳамда амалий топшириқлардан иборат бўлади;
👉 Тест синовлари учун 50 балл, кейс топшириқлари учун 10 балл ва амалий топшириқлар учун 40 балл (жами 100 балл) берилади;
- 70 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган номзодлар якуний синовни муваффақиятли топширган ҳисобланади ва уларга сертификат берилади;
- Тест синовлари ва кейс топшириқларини бажариш учун жами 120 дақиқа вақт берилади;
Белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар бир йил ичида навбатдаги битта якуний синовларда тўлов ундирилмаган ҳолда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Иккинчи марта ҳам якуний синовларда белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар қайта ўқув курсида ўқиганидан сўнг якуний синовларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Директорлар якуний синовларда белгиланган баллни тўплай олмаган тақдирда ўрнатилган тартибда лавозимидан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.12.2023 йилдаги 681-сон
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак?
Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган.
Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:
👉 охиригача олинмаган иш ҳақини;
👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган.
Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.
Бу пуллар қачон тўланиши керак?
Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.
Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Расман: "ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ ЖАМОАСИ — 2023" танловига старт берилди
Юрист хизмати телеграм канали ўтган 2023 йилда йилнинг энг намунали, энг кучли ва энг яхши мактаб жамоасини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ижтимоий лойиҳа сифатида "Йилнинг энг яхши мактаб жамоаси — 2023" танловига старт берилди.
Ижтимоий сўровнома овоз бериш йўли орқали ўтказилади ва Республика миқёсида энг кўп овоз тўплаган 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган мактаб жамоасига эсдалик совғалар, пул мукофотлари, диплом ва махсус сертификатлар, вилоятлар кесимида 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган мактаб жамоасига эса махсус сертификатлар топширилади.
Овоз бериш @Yil_maktab_jamoasi_bot орқали амалга оширилади. Овоз бериш жараёни адолатли бўлишини таъминлаш мақсадида бир шахс фақат бир мартагина овоз берадиган махсус бот ишлаб чиқилди.
Овоз бериш 2024 йил 29 февралга қадар давом этади.
Мактаблар рўйхати👇
@Yil_maktab_jamoasi_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабларнинг юқори синфларида иккинчи хорижий тил ҳам ўқитилади
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларига инглиз тилидан ташқари хитой, немис, француз, корейс ва япон тилларидан бири ўтилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг «Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган
2024 йил 1 майга қадар 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади.
2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, немис, француз, корейс, инглиз ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Раҳбар ходимлар тадбиркорлик очиб қўшимча иш билан шуғулланиши мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4357-савол:
Assalomu alaykum. Men maktab direktoriman. Savolim shuki qo‘shimcha ish bilan shug‘ullansam bo‘ladi nomimga tadbirkorlik ochib yoki auksionda yer yutib fermerlik qilsam bo‘ladimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун 4-моддасига мувофиқ фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг муассиси — фермерлиги эканлиги белгиланган.
Бунда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фермер хўжалиги номидан ана шу хўжалик бошлиғи иш кўради. Фермер хўжалиги бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланади.
Ушбу қоидага кўра ф/хни унинг раҳбари бошқаради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори 2-бандига кўра давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, шу жумладан ўриндошлик асосида бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарлик лавозимини эгаллашга йўл қўйилмайди.
❌ Шунга кўра сиз мактаб директорлиги билан бир вақтда фермер хўжалиги ташкил эта олмайсиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Кимлар педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас?
❌ Қонунга кўра, қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:
➖қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;
➖қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
➖педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;
➖психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.
⚠️ Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.
📩 Юристга савол юбориш
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ТУХМАТ ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИШ МУМКИН?
@Yurist_Xizmati 4355-савол:
Assalamu aleykum. Men rus tili o'qituvchisiman,bir o'quvchimni dars vaqtida tanbex berib urshganim bois,onasi menga murojat yo'llab xabar yozgan,va men unga xozr ish vaqtim emasligini va meni sms yozib xam tel qilbham bezovta qilmasligini nima gapi bo'lsa maktabga kelishligini so'rab yozdim u esa meni tarbiyasizlikda ayblab xaqorat qilb maktabga borib tazirimni berishini yozibdi,bu vaziyatda men nima qilishim mumkin
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган.
❗️Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.
❗️Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Ишга келмаган ва дарсларни ўз вақтида ўтмайдиган ўқитувчиларга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4352-савол:
Salom savolim bor edi. Men maktabda o‘qituvchi bo‘lib ishlayman. Bizni maktab zauch o‘zining yaqin o‘qituvchilari darsi yo‘q kuni maktabga kelmasa ham maktabga keldi ped yuklamani bajardi deb oylik yozadi, lekin men darsim yo‘q kuni maktabga bormasam meni shu kungi ped yuklamani bajarmadi deb oylikimni qirqadi. Zauchnig yaqinlari darsi yo‘q kuni maktabga kelmasa ham keldi deb yo‘qlamag pilus qo‘yib ularga oylik yozib yurganini zauch qonun buzib yurganini qanday isbotlasam bo‘ladi. kamera yo‘q maktablarda kunlik yo‘qlama qanday tartibda yuritilishi kerak va yo‘qlama qonuniy yuritilib turganini biz qanday bilsak bo‘ladi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ишга келмаган ўқитувчиларга интизомий таъсир чорасини қўллаш мумкин.
1⃣ Биринчидан, ўқитувчи ишга келмаса, дарсларини ўз вақтида ўтмаса, табелга тегишли белги қўйилади.
Буджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2169)нинг 285-бандига кўра ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.
☝️Шу қоидага кўра ўқитувчи ишга келмаса, унда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 55-иловада белгиланган П (прогуллар) белгиси қўйилади.
💁♂ Шундан сўнг тегишли тартибда унга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш бошланади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин.
Бунда ЎИБДЎ ҳар бир шахсга обектив ҳолатда қараб, қайси ходим ҳақиқатда ишга келмаган бўлса, шунга тегишли тартибга белги қўйиши керак. Агар у амалда ишга келмаган ўқитувчига ишга келди деб табел берадиган бўлса, унга нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланиши мумкин. Бунда Жиноят кодексининг 184-1-моддасига кўра Молия йилида буджет ва смета-штат интизомини бузиш кўп миқдорда содир этилган бўлса,
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ёки ЖК 167-моддасига асосан Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш,
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
❗️Бу ҳолатда сиз туман прокуратурасига шикоят қилишингиз лозим деб ҳисоблаймиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Шу каби камчиликлар олий таълимда ҳам мавжуд. Масалан, бакалавриатда ўнлаб йўналишлар меҳнат бозори талабларига жавоб бермайди.
Кўп олийгоҳлар кредит-модулга ўтди, лекин талабанинг қобилиятини юзага чиқарадиган тизим яратиш зарур.
Жорий йилда 122 та янги йирик лойиҳалар бошланади. Бу – яқин йилларда мураккаб технологияда ишлай оладиган 10 минг муҳандис ва технологлар керак, дегани.
Лекин, олийгоҳларда бундай мутахассисларни тайёрлаш 20 фоиздан ошмаяпти.
Бу борада “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ҳам фаоллаштириш лозим. Хорижга кетган талабаларнинг бор-йўғи 9 фоизи муҳандислик ёки технологиялар йўналишида экани қайд этилди.
Facebook|Instagram|X
Мутасаддиларга “мактаб – ота-она – маҳалла” занжири асосида электрон мулоқот платформасини ишга тушириш топширилди.
Ёшлар ўртасида оммалашган ижтимоий тармоқларни таҳлил қилиб, уларнинг зарарли таъсиридан ҳимоялаш ва ижобий томонидан фойдаланиш бўйича ота-оналар ва ўқувчиларга содда тилда қўлланмалар яратиш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, мактабга мослашиш ва китобни севишга ўргатиш, яхши хулқли бўлиш, атрофидагилар билан мулоқот қилишни ўрганиш ва билим олишга кучли иштиёқни шакллантириш, касб танлаш, жамиятга мослашиш, катта ҳаётга қадам қўйишда фарзандларга қандай йўл-йўриқ бериш зарур, деган саволлар юзасидан ота-оналар учун халқчил тилда материаллар тайёрланади.
“Юқорида айтилган ташаббуслар амалиётда йўлга қўйилса, ота-онада масъулият, ўқитувчида мажбурият, ўқувчида ишонч, таълим ва тарбияда сифат, маҳаллада эса назорат бўлади”,
Мактабларда оғриқли масалалардан бири, бу – тарбия ва маънавият.
Ўтган йили вояга етмаганлар 3,5 мингта жиноят содир этган. Шундан 2 минг 280 нафарини мактаб ўқувчилари ташкил қилади.
Сўров мактаб директоридан бўлаяпти, лекин Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга масъул ҳокимлар ҳар ҳафта битта мактабга бориб, ўқувчиларни шароити ва тарбияси билан шуғулланмаяпти.
Шу муносабат билан мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда мактаб таълимидаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган вазифалар белгилаб берилди.
Ўтган йили Республика илмий-методик маркази ташкил этилди. Шу билан бирга, ўтган ҳафта Лойиҳа офиси ташкил қилинди ва катта илмий-амалий тажрибаси бор ва салоҳиятли кадрлар жамланди.
Марказ ва офисга Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим вазирликлари билан биргаликда:
- мактабларда математика, физика, кимё, биология ва хорижий тиллар бўйича ўқув режа ва дастурларини халқаро стандартлар асосида янгилаш;
- ўқувчилар билими, таҳлилий, танқидий ва креатив фикрлаши, муаммоларга ечим топиб, амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув методикаларини ишлаб чиқиш топширилди.
Бунда, тан олинган хорижий дастурлар (A-level, IB каби), ўқувчи ва муаллимлар билимини баҳолашда халқаро тажрибалар (PISA, TIMSS, PIRLS) босқичма-босқич жорий этилади.
Жорий йилда Президент мактаблари таълим дастури яна 1 мингта мактабда бошланади. Ҳокимлар уларни моддий-техник базасини яхшилашга масъул бўлади.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда ҳар йили боғча тарбиячиларининг ўртача бор-йўғи 9 фоизи малака ошираётганига эътироз билдирилди.
Бундан ташқари, 12 мингта оилавий боғчада давлат таълим стандартидаги ўқув-методик материаллар етарли эмас.
Мактабгача таълим агентлигига боғча мудиралигига номзодларни саралаш, уларни лавозимга тайинлаш тизимини ишлаб чиқиш; барча боғчаларда овқат, давомат, бадал пули каби барча жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш; 250 та давлат боғчасида таълим ва тарбия сифатини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш топширилди.
Боғчаларни миллий қадриятларимизга мос ягона стандартлар асосида ўқув-методик материаллар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
⚡️Президент таълим соҳасидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиб, келгуси режаларни белгилаб берди.
Ислоҳотлар натижасида мактабгача таълимда қамров 74 фоизга етди. 2016 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди. Бу йил давлат боғчалари қуввати яна 10 минг ўринга, хусусий боғчаларда 50 минг ўринга оширилади.
Лекин баъзи чекка қишлоқларда боғча ҳали йўқлиги сабабли ҳамма болалар ҳам мактабгача таълим билан қамраб олинмаган, айрим туманларда боғча етарли бўлишига қарамай, қамрови ўтган йилга нисбатан бироз камайган.
Хусусий боғчаларда болалар ҳисобини юритиш рақамлаштирилмоқда, лекин давлат боғчаларида бу жараён ҳали бошланмаган.
Шу муносабат билан Мактабгача таълим агентлигига боғчаларда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тизим яратиш топширилди.
📩 Юристга савол юбориш
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ЎҚИТУВЧИНИНГ ИШ ВАҚТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
@Yurist_Xizmati 4361-савол:
1548 сотни 43 хафтага булинса 36 соат чикади. 36 соатни 6 кунга булинса 6 соатдан булади. Шунда иш вактимиз мактабда 1–4 синфлар учун 8.00 дан 14.00 гача буладими? Ёки уртада тушлик учун 1 соат кушилиб иш вакти 15.00 гача буладими? Лекин мактабда тушлик вакти белгиланмаган. Чунки укувчиларга бу вактда ким дарс утади? Илтимос шу саволимга конуний жавоб берсангиз. Бизни рахбаримиз 1 ставка иш соати борларга хам хар куни соат 8.00 дан 16.00 гача ишлайсизлар деяптилар. Хафтадик моатимиз хафтасига 48 соат чикадику. Хар куни 8.00 дан 16.00 гача ишласак. Аник конуний жавоб беринг илтимос
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади.
1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат ишлаши керак.
Энди қаранг! Меҳнат кодексининг 204-моддаси биринчи қисмида иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши кераклиги белгиланган.
☝️Ушбу қоидага мувофиқ ҳар бир ташкилотда иш берувчи ходимларнинг иш куни давомида дам олиши ва овқатланиши учун танаффус бериши шарт.
✅ Шундай экан бу қоида мактабдаги ўқитувчиларга ҳам татбиқ этилади.
Бунда ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки меҳнат шартномасида, агар ходим учун белгиланган кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тўрт соатдан ошмаса, унга мазкур танаффус берилмаслиги назарда тутилиши мумкин. Сизлардаги ҳолатга эса бу қоидани қўллаш мумкин бўлмайди, негаки МК 184-моддаси ҳамда Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) асосан сизларда кунлик иш вақти 6 соатни ташкил этади.
❕Эътибор беринг! Юқоридаги нормада танаффус вақти иш вақтига киритилмаслиги белгиланган.
💁♂ Шунга мувофиқ сизлардаги ҳолатда иш вақтини белгилашда танаффус вақти чиқариб ташланади. Агар танаффус вақти 1 соатни ташкил этса, сизларнинг иш вақтингиз соат 8.00дан 15.00гача этиб белгиланиши керак.
❗️Шуни эсдан чиқармаслик керакки, бу меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ўқитувчилар учун қўлланилиши керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ДАРСЛАР ҚЎШИБ ЎТИЛГАНДА ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАНАДИМИ?
Мен рус тили ўқитувчисиман мани бизни бир ҳамкасбимиз 20 соат бн декретга чиқдилар .Лекин бизга дарслари берилмайди дейишяпти қўшиб ўтилар экан қонунда бор экан .Бизни бошқа йўлимиз йўқми бўлиб ўтишдан бўлак. Манга ўша бўлиниб ўтиш мумкин эмаслиги ҳақидаги қонун эмас балки. Декретга чиққан кишининг дарси қанча вақтгача шериги томонидан ўтилади ва агар шеригни дарсини қўшиб ўтишни хохламаса нима қилиш кераклигини айтинг илтимос.
📍ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги НИЗОМнинг 22-бандига кўра,бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.
Юқоридаги қоидада, турли сабабларга кўра йўқ бўлган ходимлар деган, агар иш берувчи бола парваришлаш таътилига чиққан ходимнинг ўрнига у ўзининг ишига қайтишигача бошқа ходим олмаса, сиз унинг дарсларини қўшиб ўтишингиз керак бўлади, яъни муддат чегараси белгиланмаган.
Агар сизлар қўшиб ўтишни хоҳламасангиз, иш берувчига бола парваришлаш таътилидаги ходим ўз ишига қайтгунча бошқа ходим олишни сўраб мурожаат қилишингиз ёки ташкилотингиздаги меҳнат низолари комиссиясига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳақиқатдан ҳам фуқаро ўринли савол кўтарган Ҳеч қайси бир қонун ёки қонуности ҳужжатларида бу ҳақда аниқ норма мавжуд эмас. Таклиф эса ходимнинг касаллиги ёки бошқа ҳолларда дарсга қатнаша олмаганда муддат давомида ҳақ тўланмайдиган дарслар қўшиб ўтилиши муддатини аниқ кунлар билан белгилаш лозим. Масалан меҳнатга қобилиятсизлик даврида ногиронлик белгиланадиган бўлса ходимга бу бир неча ой давом этиши мумкин. Бу ҳолатда дарсни қўшиб ўтаётган ходимга қўшимча
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Жамоа шартномаси қандай ҳужжат? Унда нималар акс этиши керак?
💬Ушбу саволга Касаба уюшмалари Федерациясининг бўлим мудири Маҳмуджон ИСАЕВ жавоб беради.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқитувчи дарсига бошқа бир ўқитувчи ёки мактаб раҳбарияти унинг рухсатисиз киришга ҳаққи борми?
@Yurist_Xizmati 4360-савол:
Ассалому алайкум, менинг дарсимга бошка фан укитувчиси менинг рухсатимсиз киришга хакки борми? Кай холатда киришга хакки бор? Ва, мактаб маъмурияти менинг дарсимга менинг рухсатимсиз кириб келишга хакки борми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Агар ўқитувчи ёки бошқа шахс дарсингизга ҳалал берса ёки унинг сизнинг ўқувчиларни баҳолашингизга аралашда улар учун маъмурий жавобгарлик бор.
Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
👉 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача;
👉 мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Фарзанди хусусий боғчага борадиган ходимларга даромад солиғидан имтиёз борми?
@Yurist_Xizmati 4358-савол:
Ассалому алейкум! Менинг саволим шундан иборат мен мактабда укитувчи булиб ишлайман 2 та фарзандим хусусий мактабда укийдилар тулов асосида менинг соликларимга кандай фойдаси бор
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Сизнинг иш ҳақингиздан даромад солиғини ушлаб қолиш бўйича имтиёз мавжуд.
Қаранг! Солиқ кодексининг 378-моддасида жисмоний шахсларнинг даромадларидан даромад солиғи ушланмайдиган ҳолатлар белгилаб қўйилган.
Мазкур норманинг 16-бандига кўра солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар учун йўналтирилган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғидан озод қилинади.
☝️Мана шу қоидага кўра сизнинг ҳар бир фарзандингизнинг хусусий мактабда ўқиши учун йўналтирилган 3 млн сўмгача бўлган иш ҳақингиз даромад солиғидан озод қилинади.
✅ Саволда 2 нафар фазандингиз хусусий мактабда ўқишини ёзгансиз, шунга кўра 6 млн сўмгача бўлган иш ҳақингиздан солиқ ушланмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Энди Педагоглар судга шикоят қилганда давлат божи тўламайди
📝 Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қуйидаги қўшимчалар киритилди:
Педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тўлиқ матни
📩 Юристга савол юбориш
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқитувчи ўқувчиларни ҳақоратлаши мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4353-савол:
Ассалому алайкум, фарзандимни эрталаб кучадан мактабга кетаётганида ит кувлаб куркибди. Кушнилар сув бериб анча узига келтиришибди. Мактабга 8 ⁰⁰ да дарсга кечикиб колган 10 минут. Укитувчиси 11 синф укувчилари ичида хаммага кулгу килиб 45 минут дарс давомида тик эшик олдида колдирган. Укувчилар уни видиёга олиб кулишган. Укитувчига нима чора курилади шу вазиятда. Жавоб учун катта рахмат.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
🙅♂ Педагогнинг болаларни ҳақорат қилиши, унинг шаънини таҳқирлаши ёки устидан кулиши ва уларга қўл кўтариши ҳуқуқ ва аҳлоқ мезонларига мос келмайди.
❕Бу вазиятда ўша шахсни Меҳнат кодекси 161-моддаси иккинчи қисми бешинчи банди билан (ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги) ишдан бўшатиш мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 13-бандига кўра ўқитувчиларга ўқувчилар билан муносабатда ўқувчиларни жазолаш мақсадида уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўйилмайди.
☝️Айнан шу қоидага кўра ўқувчига тазйиқ ўтказмаслик (гарчи қўл кўратмаса-да, у билан урушмаслик) ўқитувчининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.
Эътибор берган бўлсангиз, МК 161-моддасида меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолати келтирилган. Ушбу кодекс 162-мододасига мувофиқ ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати:
• ички меҳнат тартиби қоидалари;
• ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;
• ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланади.
Шунга кўра ўқувчиларга қўл кўтармаслик ва уларни ҳақорат қилмаслик, камситмаслик мажбурияти ММТВ 282-сон буйруғида қайд этилган.
✅ Демак, бу ҳолатда ўқитувчини ишдан бўшатиш ҳуқуқий асосга эга.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ЎҚИТУВЧИНИНГ ИШ ВАҚТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
@Yurist_Xizmati 4361-савол:
1548 сотни 43 хафтага булинса 36 соат чикади. 36 соатни 6 кунга булинса 6 соатдан булади. Шунда иш вактимиз мактабда 1–4 синфлар учун 8.00 дан 14.00 гача буладими? Ёки уртада тушлик учун 1 соат кушилиб иш вакти 15.00 гача буладими? Лекин мактабда тушлик вакти белгиланмаган. Чунки укувчиларга бу вактда ким дарс утади? Илтимос шу саволимга конуний жавоб берсангиз. Бизни рахбаримиз 1 ставка иш соати борларга хам хар куни соат 8.00 дан 16.00 гача ишлайсизлар деяптилар. Хафтадик моатимиз хафтасига 48 соат чикадику. Хар куни 8.00 дан 16.00 гача ишласак. Аник конуний жавоб беринг илтимос
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади.
1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат ишлаши керак.
Энди қаранг! Меҳнат кодексининг 204-моддаси биринчи қисмида иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши кераклиги белгиланган.
☝️Ушбу қоидага мувофиқ ҳар бир ташкилотда иш берувчи ходимларнинг иш куни давомида дам олиши ва овқатланиши учун танаффус бериши шарт.
✅ Шундай экан бу қоида мактабдаги ўқитувчиларга ҳам татбиқ этилади.
Бунда ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки меҳнат шартномасида, агар ходим учун белгиланган кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тўрт соатдан ошмаса, унга мазкур танаффус берилмаслиги назарда тутилиши мумкин. Сизлардаги ҳолатга эса бу қоидани қўллаш мумкин бўлмайди, негаки МК 184-моддаси ҳамда Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) асосан сизларда кунлик иш вақти 6 соатни ташкил этади.
❕Эътибор беринг! Юқоридаги нормада танаффус вақти иш вақтига киритилмаслиги белгиланган.
💁♂ Шунга мувофиқ сизлардаги ҳолатда иш вақтини белгилашда танаффус вақти чиқариб ташланади. Агар танаффус вақти 1 соатни ташкил этса, сизларнинг иш вақтингиз соат 8.00дан 15.00гача этиб белгиланиши керак.
❗️Шуни эсдан чиқармаслик керакки, бу меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ўқитувчилар учун қўлланилиши керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g