Сўранг_жавоб_берамиз
Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул даволанадими?
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш сиёсати мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва имтиёзлари борасидаги саволларга жавоб олиш мақсадида, Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжоновни суҳбатга чорладик.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/865
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Банклар кредитни ундириш учун сизнинг пластигингиздан тўғридан тўғри пул ечишга меҳнат кодекси йўл очиб берган.
Меҳнат кодексининг 271-моддасида Ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи ёки унинг муайян қисми ходимнинг ёзма аризасида кўрсатилган миқдорларда ва муддатларда кредиторларга банк муассасаларидан олинган ссудалар, кредитлар, коммунал тўловлар ва бошқа харажатларни тўлаш учун юборилиши мумкинлиги белгиланган. Агар сиз банк кредит шартномасида тўғридан тўғри пластигингиздан пул ечишга рухсат бердингизми банкда ҳуқуқий асос бўлади сизнинг картангиздан пул ечишга.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ЭНДИЛИКДА ПЕДАГОГЛАР СУДГА ШИКОЯТ ҚИЛГАНИДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ
📄 Қонун билан 👈 “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қуйидаги қўшимчалар киритилди:
✅ Педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
✅ Шунингдек, улар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Талабани мактабда педагог лавозимига асосий ишчи сифатида қабул қилиш мумкин.
Талабаларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ масалада уларни кўпинча ўриндош асосида расмийлаштириш одат тусига айланган. Худдики, иш берувчи талабани асосий жойи ўқув муассасаси деб ўйлайди. Мазкур ҳолат юзасидан талабани ишга олишда расмийлаштириш юзасидан бирқанча саволлар келган.
Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги низомнинг 8-бандига асосан Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланган.
Мазкур асосга кўра талабани ишга қабул қилишда уни асосий ишчи сифатида расмийлаштириш мақсадга муофиқ.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#qisqa_savol_javob
САВОЛ.
Ходим ичиб, маст ҳолатда ишга келган, биз уни ишдан бўшатиб юбордик. Ҳозир у судга берган, мастлигим бирорта тиббий ҳулоса билан тасдиқланмаган деяпти. Шу тўғрими?
ЖАВОБ.
Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли қарори 40-бандига кўра “алкоголь, наркотик ёхуд токсик моддалар истеъмол қилиш оқибатида юзага келувчи сархушлик ҳолати тиббий хулоса, шунингдек суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши лозим бўлган бошқа исботлаш воситалари билан тасдиқланиши мумкин”.
Инклюзив таълим синфлари очилган мактаб учун алоҳида махсус педагог штат бирлиги ажратилиши бўйича кўрсатма хат
Бунда, ВМнинг 638-сонли қарори талаблари асосида инклюзив таълим синфлари ташкил этилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ҚУЙИ ТАШКИЛОТ РАҲБАРИ ЎЗ ЎРИНБОСАРИГА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАШИ МУМКИНМИ?
САВОЛ.
Мен бир давлат ташкилотида ишлайман, бизни қошимизда давлат муассасаси бор, ушбу муассаса директори ва ўринбосарлари бизни раҳбар томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади, гап шундаки ўша муассаса директори ўз ўринбосарларига ўзи интизомий жазо чорасини қўллай оладими?
ЖАВОБ.
Йўқ, қўллай олмайди. Сабаби, МК 313-моддасининг биринчи қисмида:
"интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади" дейилган.
Бу қоидага асосан, ўша муассаса раҳбари ўринбосарига интизомий жазони фақатгина уни ишга қабул қилувчи юқори ташкилот раҳбари қўллаши мумкин.
Агар ўша давлат муассасаси директори ўз ўринбосари фаолиятидан норози бўлса ва унга интизомий жазо қўлланилишини истаса, юқори ташкилот раҳбарига мурожаат (тақдимнома ёки билдиришнома) билан чиқиши керак.
Шунда юқори ташкилот раҳбари томонидан муассаса раҳбари ўринбосарига МК 312-315-моддалар талабларига риоя қилган ҳолда интизомий жазо қўлланилиши тўғри бўлади.
Баъзи ташкилотларда, кўпинча, юқори ташкилоти бўлмаган корхоналарда ўринбосарни ишга қабул қилиш ва бўшатиш ваколати шу ташкилот раҳбарининг ўзида бўлади. Бундай ҳолларда раҳбар ўз ўринбосарига бемалол интизомий жазо қўллаши мумкин.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#kazus
Ходимга 50 фоизлик интизомий жарима қўлланилди.
Ходим бундан норози бўлиб, меҳнат инспекциясига шикоят киритди. Меҳнат ҳуқуқ инспектори иш берувчининг ҳужжатларини ўрганиб, буйруқ чиқаришда қонунбузарлик бўлган деган ҳулосага келди ва иш берувчига буйруқни бекор қилиш ҳақида мажбурий кўрсатма чиқарди.
Иш берувчи бу кўрсатмани бажармади ва буйруқни ҳам бекор қилмади. Натижада, меҳнат ҳуқуқ инспектори ишини давом эттирди ва иш берувчи раҳбарга МЖтКнинг 49-моддасига асосан БҲМнинг 10 баробари миқдорида жарима қўллади. Хўш, бунга асос бормиди? Иш берувчида қандай камчилик бўлган эди?
Муаммо шундаки, МКнинг 312-моддасига асосан ўртача иш ҳақининг 50 фоизигача бўлган интизомий жарима ходимларга фақат ички меҳнат тартиби қоидаларида бундай жарима кўрсатилган бўлсагина қўлланиши мумкин. МКнинг 296-моддасига кўра ички меҳнат тартиби қоидалари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланиши лозим.
❗️Ишга келмаган ва дарсларни ўз вақтида ўтмайдиган ўқитувчиларга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4352-савол:
Salom savolim bor edi. Men maktabda o‘qituvchi bo‘lib ishlayman. Bizni maktab zauch o‘zining yaqin o‘qituvchilari darsi yo‘q kuni maktabga kelmasa ham maktabga keldi ped yuklamani bajardi deb oylik yozadi, lekin men darsim yo‘q kuni maktabga bormasam meni shu kungi ped yuklamani bajarmadi deb oylikimni qirqadi. Zauchnig yaqinlari darsi yo‘q kuni maktabga kelmasa ham keldi deb yo‘qlamag pilus qo‘yib ularga oylik yozib yurganini zauch qonun buzib yurganini qanday isbotlasam bo‘ladi. kamera yo‘q maktablarda kunlik yo‘qlama qanday tartibda yuritilishi kerak va yo‘qlama qonuniy yuritilib turganini biz qanday bilsak bo‘ladi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ишга келмаган ўқитувчиларга интизомий таъсир чорасини қўллаш мумкин.
1⃣ Биринчидан, ўқитувчи ишга келмаса, дарсларини ўз вақтида ўтмаса, табелга тегишли белги қўйилади.
Буджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2169)нинг 285-бандига кўра ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.
☝️Шу қоидага кўра ўқитувчи ишга келмаса, унда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 55-иловада белгиланган П (прогуллар) белгиси қўйилади.
💁♂ Шундан сўнг тегишли тартибда унга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш бошланади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин.
Бунда ЎИБДЎ ҳар бир шахсга обектив ҳолатда қараб, қайси ходим ҳақиқатда ишга келмаган бўлса, шунга тегишли тартибга белги қўйиши керак. Агар у амалда ишга келмаган ўқитувчига ишга келди деб табел берадиган бўлса, унга нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланиши мумкин. Бунда Жиноят кодексининг 184-1-моддасига кўра Молия йилида буджет ва смета-штат интизомини бузиш кўп миқдорда содир этилган бўлса,
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ёки ЖК 167-моддасига асосан Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш,
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
❗️Бу ҳолатда сиз туман прокуратурасига шикоят қилишингиз лозим деб ҳисоблаймиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#maqola Mehnat shartnomasini bekor qilish toʼgʼrisida ogohlantirish muddatlariga rioya qilish xodim tomonidan ham, ish beruvchi tomonidan ham rioya qilinishi zarur boʼlgan qonun talabidir. Ushbu maqolamizda mehnat shartnomasini bekor qilish toʼgʼrisida ogohlantirish muddatlari tahlil qilingan. Yangi Mehnat kodeksida ogohlantirish muddatlari bo'yicha tub o'zgarishlar bo'lgan, hamda ancha chalkash. Chunki ayrim toifa xodimlar uchun alohida ogohlantirish muddatlari belgilangan. Yangi Kodeks bo'yicha pulli kompensatsiyaga almashtirish masalasi ish beruvchi xohishi asosida amalga oshiriladi. Avval ogohlantirish muddatlarini pulli kompensatsiyaga almashtirish kelishuv, kelishuvsiz, ish beruvchining xohishi asosida amalga oshirilar edi.
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 ®mehnathuquqi
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходимга берилган интизомий жазо чорасини муддатидан аввал бекор қилса бўладими?
@Yurist_Xizmati 4351-савол:
Ходимга қўлланилган Интизомий жазо чорасини муддатидан аввал бекор қилса бўладими? Масалан 2023 йил 19-декабрда хайфсан берилган. 2024йил 27-январ санаси билан бекор қилиш мумкинми. Бўлса қандай ҳолатда мумкин. Асос нима?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Интизомий жазо чорасини муддатидан аввал бекор қилиш мумкин.
Меҳнат кодексининг 315-моддаси учинчи қисмига кўра иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.
Бунда интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам юқоридаги асослардан бири билан интизомий жазони бекор қилиш мумкин.
Бунинг учун интизомий жазо қўллашга сабаб бўлган ҳолат ходим томонидан бартараф этилганлиги ёки унинг яхши натижалар кўрсатганлиги инобатга олинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходим касал бўлиб қолгани учун касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида қатнаша олмади, энди нима қилиш керак?
Иш берувчи ходимни ишдан бўшатишга розилик беришни сўраб Касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома чиқарди.
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси йиғилиш кунини белгилади ва ходимга ҳам ёзма хабарнома берди.
Бироқ, касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши ўтказиладиган куни ходим йиғилишда қатнашмади, йиғилишдан аввал ходим 3 кун аввал вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очтирганини маълум қилган эди. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлиб чиқди.
Бундай вазиятда Касаба уюшмаси қўмитаси қандай йўл тутиши керак?
Касаба уюшмалари федерацияси Ижроия қўмитасининг 2023 йил 23 майдаги 9-5-сонли қарори билан тасдиқланган “Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби” 11-бандига кўра:
➖агар ходим касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлиги сабабли қатнаша олмаса, касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчининг тақдимномасига рад жавоби беради. Бундай ҳолатларда, иш берувчи ходимнинг соғлиғи тикланиб, ишга чиққанидан кейин касаба уюшмаси қўмитасига қайтадан тақдимнома киритиши мумкин.
❗️Иш берувчиларга ва касаба уюшма қўмиталарига маслаҳатимиз, ҳушёр бўлинг ва мана шунақа қоида борлигини ҳам унутманг.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#tavsiya
Интизомий жазо буйруғи эълон қилинади ва таништирилади.
Бу тавсиямиз, "кадровик"ларга. Қаранг, ҳозир интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқда ходимнинг танишганлик ҳақидаги муносабатини бундай кўрсатяпсиз-а: "танишдим" деган ёзув ва ходимнинг тасдиқ имзоси, шундайми? Шахсан менинг фикрим, бу вариант унчалик тўлиқ бўлмаган амалиёт.
Қаранг, МК 313-моддасининг 5 ва 6-қисмларида шундай дейиляпти:
➖иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.
➖ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади.
Юқоридаги икки қоидада икки хил сўз кетяпти, биринчиси "эълон қилиш" ва иккинчиси "таништириш". Яъни, аслида бу қоидаларга кўра интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқни ходимга биринчи навбатда эълон қилишингиз керак бўляпти. Шундан сўнг, ходим буйруқ унга эълон қилинганлиги ва таништирилганлигини тасдиқлаб буйруқнинг тегишли жойига имзо қўйиб бериши керак.
Шундан келиб чиқиб, интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқнинг тегишли қисмига (масалан орқа томонига) ходим томонидан мана бундай деб ёзиб, имзо қўйилишини тавсия қиламиз:
➖"Буйруқ эълон қилинди ва таништирилди", имзо ва сана.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Қачон касаба уюшмаси қўмитаси, қачон касаба уюшмаси ташкилотчиси тузилади?
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо бўлган касаба уюшмалари ташкилотларининг уставларини ва ушбу касаба уюшмалари кенгашлари томонидан тасдиқланган "Бошланғич ташкилотлар тўғрисида"ги низомларни кўриб чиқдик.
Ушбу ҳужжатларга кўра ходимлари касаба уюшмасига аъзо бўлган ташкилотларда:
➖агар аъзо ходимлар сони 15 нафаргача бўлса, бу ташкилотда касаба уюшмаси ташкилотчиси;
➖агар аъзо ходимлар сони 15 нафар ва ундан кўп бўлса, бундай ташкилотларда касаба уюшмаси қўмитаси тузилиши мумкинлиги кўрсатилган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Вазир устамасидан бериладиган устама таътил пули ёки декрет пулини ҳисоблашда қўшиладими?
@Yurist_Xizmati 4348-савол:
Assalomu aleykum. Vazir ustmasi dikret puli va otpusk puliga qòshiladimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги 425-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги Низомда вазир устамасидан тайинланган устамалар ходимларга таътил пулини ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун нафақаларни ҳисоблашда чиқариб ташланиши белгиланмаган.
Қаранг! Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).
Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ҳамда устамалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.
✅ Бундан кўриниб турибдики, ходимга таътил пули ёки декрет пулини ҳисоблашда устамалар қўшилади.
💁♂ Энди қаранг! Декрет пули иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.) 52-бандига мувофиқ нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.
Бунда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.
❗️Қоиданинг мазмуни шундан далолат берадики, ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун нафақани ҳисоблашда ходимнинг корхонада ишлаган даврда олган ҳар қандай тўловлари (бу тўловлар ичига ходимга берилган моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловлари, соатбай асосда олган иш ҳақи, шу жумладан барча устамалар ҳам киради) ҳисобга олиши лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#sud_kazusi
Ходимни таътилдалик вақтида ишдан бўшатишди.
Ходимга меҳнат таътили берилган. Таътилнинг 10-куни иш берувчи ходимга алоқага чиқиб, ишдан бўшашини таклиф қилди. Ходим ишхонага келиб, қўшимча келишувга имзо қўйди. Натижада меҳнат шартномаси МК 157-моддасига асосан, тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинди.
Бироқ, 2 хафта ўтиб иш берувчига суддан чақирув қоғози келди. Ходим ишга тиклаш бўйича судга берган экан. Ходимнинг асосий эътирози: меҳнат таътилида бўлган ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмас, уни эса меҳнат таътили бўлиб турган вақтда ишдан бўшатишган.
Суд бу ишни эринмай кўриб, ҳужжатларни бирма-бир ўрганиб чиқди ва якунда ходимнинг даъвосини рад қилди. Қарор иш берувчи фойдасига чиқди.
Ҳўш, нима сабабдан суд бундай қарорга келди?
Биринчидан, меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра МК 157-моддасига асосан бекор қилинган бўлиб, тарафлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш юзасидан тузилган қўшимча келишувга ходим ҳам, иш берувчи ҳам ўз розилигини билдириб имзо қўйган.
Иккинчидан, МК 215-моддасига асосан ходимни таътил даврида ишдан бўшатишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги талаблар иш берувчининг ташаббуси бўлмаган асосларга кўра бўшатишга тегишли эмас. МК 157-модда эса юқорида айтилганидек, шартномани тарафлар келишувига кўра бекор қилиш асоси ҳисобланади, бу бўшатишнинг иш берувчи ташаббусига бўшатишга алоқаси йўқ. Яъни, ходим таътилда бўлса ҳам, меҳнат шартномасини МК 157-модда билан бекор қилиш мумкин.
👍Суд иш берувчи фойдасига қарор чиқариб тўғри қилган.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Vanihoyat pedagoglar uzoq kutayotgan qonun imzolandi
Shavkat Mirziyoyev bugun, 1-fevral kuni “Pedagogning maqomi to‘g‘risida”gi Qonunni imzoladi.
Qonun bilan pedagoglarning huquqlari, majburiyatlari, faoliyatining asosiy kafolatlari, mehnatiga yarasha haq to‘lash, rag‘batlantirish va ijtimoiy himoya qilish tamoyillari belgilandi.
❌ Jumladan, quyidagilar taqiqlanadi:
➖ pedagogni kasbiy faoliyati bilan bog‘liq bo‘lmagan ishlarga, shu jumladan hududlarni obodonlashtirishga va qishloq xo‘jaligi ishlariga jalb qilish;
➖ pedagogdan uning kasbiy majburiyatlariga taalluqli bo‘lmagan hisobotlarni va boshqa maʼlumotlarni, shu jumladan bitiruvchilarning bandligi taʼminlanganligi haqidagi hisobotlarni shakllantirishini va taqdim etishini talab qilish;
➖ pedagogning zimmasiga tovar va xizmatlarni sotib olish majburiyatini yuklash, shu jumladan ish haqidan uning yozma roziligisiz tovar va xizmatlar uchun mablag‘ ushlab qolish.
👉 ®xushnudbek 👈
@TvTalimKasaba каналига https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ўтган йилги ёки ундан олдинги йиллардаги фойдаланилмаган таътиллардан фойдаланиш мумкинми?
Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. (МК 230-модда 1-қисм)
Меҳнат кодексининг 230-моддаси 2-қисмига аосан Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт. Яъни ходим ҳар йили таътилининг маълум қисмидан фойдаланиши шарт.
Ўтган йилги таътилни бу йилги таътилга қўшиб юбориш мумкинми? Меҳнат кодексида бу масала юзасидан таъқиқ мавжуд эмас. Ходим иш берувчи билан келишиб ўтган йилги таътилни бу йилги таътилга қўшиб олса бўлади.
Ходим масалан туғриқ таътилада бўлиб ёки меҳнатга лаёқатсизлик таътилида бўлиб йиллик таътилга иш берувчи томонидан чиқарилмади. (Аслида бу қонун бузилиши) бундай ҳолатда фойдаланилмаган таътил йўқ бўлиб кетмайди.
Кодекснинг 234-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўриндош ходимни ўриндош бўлгани сабабли ишдан бўшатишда касаба уюшмаси қўмитаси розилиги олиниши шартми?
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йили учун синф комлектлари, тарификация рўйҳатлари, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини шакллантириш бўйича ҚЎШМА ХАТИ.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#maqola Mehnat shartnomasini bekor qilish toʼgʼrisida ogohlantirish muddatlariga rioya qilish xodim tomonidan ham, ish beruvchi tomonidan ham rioya qilinishi zarur boʼlgan qonun talabidir. Ushbu maqolamizda mehnat shartnomasini bekor qilish toʼgʼrisida ogohlantirish muddatlari tahlil qilingan. Yangi Mehnat kodeksida ogohlantirish muddatlari bo'yicha tub o'zgarishlar bo'lgan, hamda ancha chalkash. Chunki ayrim toifa xodimlar uchun alohida ogohlantirish muddatlari belgilangan. Yangi Kodeks bo'yicha pulli kompensatsiyaga almashtirish masalasi ish beruvchi xohishi asosida amalga oshiriladi. Avval ogohlantirish muddatlarini pulli kompensatsiyaga almashtirish kelishuv, kelishuvsiz, ish beruvchining xohishi asosida amalga oshirilar edi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#kazus
2 ёшлик боласи бор аёл ишдан бўшатилди.
Нилуфар бола парваришлаш таътилидан ишга қайтди. Иш берувчи унинг ўрнида ишлаётган Азизани ишдан бўшатди. Иккинчи ходим – Азизанинг 2 ёшли боласи бор эди, шу сабабли, у судга даъво киритди. Даъво аризада у 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш мумкинмаслигини билдириб, суддан уни ишга тиклаб беришни сўради.
Суд ишни атрофлича кўриб чиқиб, Азизанинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосини рад қилди ва иш берувчининг фойдасига қарор чиқарди.
Ҳўш, нима сабабдан суд шундай қарорга келди?
Сабаби, Азиза ишга кириш чоғида Нилуфарнинг “декрет” таътилидан ишга қайтгунига қадар деб, яъни муддатли меҳнат шартномаси билан ишга олинган. МК 158-моддага асосан вақтинча бўлмаган ходимнинг ўрнига муддатли асосда ишга олинган ходим билан меҳнат шартномаси асосий ходим ишга қайтган кундан бекор қилинади. Иш берувчи ҳам Азизани айни мана шу асосга таяниб, МК 158-моддасига биноан ишдан бўшатган.
Бундан ташқари, МК 409-моддасига мувофиқ 3 ёшга тўлмаган боласи бор ходим (она ёки болани ёлғиз тарбиялаётган ота)ни ишдан бўшатиш мумкинмаслиги иш берувчи ташаббусига кўра, яъни МК 161-модда иккинчи қисми 2, 3 ва 6-бандлари билан бўшатишга тегишли.
Ходимни МК 158-модда билан бўшатиш эса мутлақо бошқа асосдир. Қонунчиликда, жумладан, юқоридаги МК 409-моддасида 3 ёшга тўлмаган боласи бор ходимлар (шу жумладан, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар)нинг муддатли меҳнат шартномасини МК 158-модда билан бекор қилишга чеклов қўйилмаган.
Шунга кўра, иш берувчи Азизани ишдан бўшатишда қонунни бузмаган ва суд ҳам якунда тўғри қарор чиқарган.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади — Президент тегишли қонунни имзолади
Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:
▪️педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;
▪️педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;
▪️педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.👇
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#kazus
Ходимга 50 фоизлик интизомий жарима қўлланилди.
Ходим бундан норози бўлиб, меҳнат инспекциясига шикоят киритди. Меҳнат ҳуқуқ инспектори иш берувчининг ҳужжатларини ўрганиб, буйруқ чиқаришда қонунбузарлик бўлган деган ҳулосага келди ва иш берувчига буйруқни бекор қилиш ҳақида мажбурий кўрсатма чиқарди.
Иш берувчи бу кўрсатмани бажармади ва буйруқни ҳам бекор қилмади. Натижада, меҳнат ҳуқуқ инспектори ишини давом эттирди ва иш берувчи раҳбарга МЖтКнинг 49-моддасига асосан БҲМнинг 10 баробари миқдорида жарима қўллади. Хўш, бунга асос бормиди? Иш берувчида қандай камчилик бўлган эди?
Муаммо шундаки, МКнинг 312-моддасига асосан ўртача иш ҳақининг 50 фоизигача бўлган интизомий жарима ходимларга фақат ички меҳнат тартиби қоидаларида бундай жарима кўрсатилган бўлсагина қўлланиши мумкин. МКнинг 296-моддасига кўра ички меҳнат тартиби қоидалари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланиши лозим.
#savolimbor Assalam alekum ustoz yaxshimisiz. Ustoz student ayol farzandli bolgan 4 kursligida unga unversitet tomonidan ona puli ajratiladi deb radomda 1-2 kishi aytgan shu rostmi? Prezident qarori asosida deb aytgan ekan? Suyunchi pulidan tashqari
mehnathuquqi javobi 📤:
❌ "Она пули" деган нафақа қонунчиликда мавжуд эмас. Айримлар парваришлаш нафақасига чалғимоқдалар. Ушбу нафақани Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сон Фармонига иловада белгиланган касалликка чалинган ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола деб топилган болаларнинг қонуний вакилига берилади https://lex.uz/ru/docs/6411319
✅ Агар талаба меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган бўлса, иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.
❌ Агар талаба ҳеч қаерда ишламай, фақат ўқиётган бўлса унга декрет пули тўланмайди лекин қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига академик таътил берилиши мумкин.
⚠️ Диққат! Кўпчилик мана бу нормага чалғимоқда. “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 76-бандига кўра, ишлаб чиқариш амалиёти даврида иш ҳақи тўланадиган ишчи ўринларга ёки лавозимларга тайинланган олий ўқув юртлари талабаларига, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, умумий таълим мактаблари ўқувчиларига ишлаб чиқариш амалиётини ўташ кунларига тўғри келган вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган жойларидан умумий асосларда лекин ишлаб чиқариш амалиёти якунланиши лозим бўлган кунига қадар тўланади.
Ушбу тартиб қурилиш объектларида ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида талабалар гуруҳларида ишлаётган ўқувчиларга ҳам жорий этилиб, нафақа миқдори гуруҳда олган иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушбу Низомнинг 20-бандида кўзда тутилган муддатларда иш жойидан берилади https://lex.uz/docs/357102
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#bilasizmi
Xususiy tashkilot xodimlariga xam homiladorlik nafaqasi to‘lab berilishidan xabardormisiz
Vazirlar Mahkamasining 2022- yil 20-sentyabrdagi 515-son qarori bilan Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha homiladorlik va tug‘ish nafaqasini tayinlash hamda to‘lash tartibi to‘g‘risida Nizom tasdiqlangan
Nizomga ko‘ra, byudjet tashkilotlaridan boshqa barcha yuridik shaxslarda 6 oy uzluksiz ishlayotgan ayollarga homiladorlik va tug‘ish nafaqasini to‘lash tartibi belgilangan.
Nafaqa Ijtimoiy sug‘urta jamg‘armasi hisobidan farzand tug‘ilgunigacha minimal iste’mol xarajatlari (568 000 so‘m)ning 4 baravari (2 mln 272 ming so‘m) miqdorda beriladi.
Shunga ko‘ra, yuridik shaxslarning nafaqa to‘lash majburiyati Jamg‘arma hisobidan to‘langan nafaqa miqdoriga kamaytiriladi.
Mehnatga layoqatsizlik varaqasi nafaqani tayinlash va to‘lash uchun asos bo‘ladi. Mehnatga layoqatsizlik varaqasi rasmiylashtirilgandan 5 ish kunida ma’lumotlar mas’ul tibbiyot xodimi tomonidan “Tibbiyot” axborot tizimiga kiritiladi va ma’lumotlar “Yagona reyestr” tizimiga yuboriladi.
“Yagona reyestr” tizimi tomonidan nafaqa tayinlash yoki rad etish haqida qaror qabul qilinib asoslantirilgan holda nafaqa oluvchining telefoniga SMS-xabar yuboriladi. Nafaqa oyning 10-sanasigacha nafaqa oluvchining plastik kartasiga o‘tkazib beriladi. Plastik karta bo‘lmaganida esa oyning 27-sanasigacha naqd ko‘rinishda beriladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#tavsiya
Таътил буйруғини 15 кун олдин чиқаринг ва бир ўқ билан 2 та қуённи уринг.
Меҳнат кодексининг 228-моддасига асосан ходим ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак.
Яъни, иккинчи ва кейинги иш йилларида ишлаётган (аниқроғи, шу ташкилотда иш бошлаганидан бир йилдан ўтган барча ходимлар)га меҳнат таътили бераётганда, иш берувчи бу ходимни камида 15 кун олдин хабардор қилиши лозим. Қанақа қилиб дейсизми? Албатта ёзма шаклда. Бу албатта мажбурият. Агар бу талаб бажарилмаётган бўлса, текширувчилар жиддий олиши ҳам мумкин.
Бу талабга риоя қилиш учун бир хил иш берувчилар ходимга 15 кун олдин огоҳлантириш хати ёки ёзма хабарнома беради. Бунда огоҳлантириш хатини 2 нусхада чиқариб, бир нусхасини ходимга бериб, иккинчи нусхасига “фалон санада олдим” деб имзо қўйдириш керак. Тўғриси, бу вариантни ортиқа ҳужжатбозлик деб биламиз.
Баъзида, таътил жадвалида “таътилга кетиш ҳақида огоҳлантирилганлиги” деб номланган алоҳида устун очиб, шу жойга ходимнинг 15 кун олдинги сана билан имзо қўйдиришни тавсия қиламиз. Бу ҳам бир вариант. Лекин, таътил жадвалингизда бунақа устун бўлмасачи? Демак, муаммо.
Яна битта вариант бор. Ходимга ҳар йилги меҳнат таътили бериш ҳақида камида 15 кун олдин буйруқ чиқариб, ходимга ўша буйруқни таништирсангиз ҳам бўлади.
Шунда битта буйруқ билан ходимни ҳам 15 кун олдин хабардор қиласиз, ҳам меҳнат таътили берасиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#namuna
Буйруқ билан танишни рад этганлик ҳақида далолатнома
Меҳнат кодексининг 313-моддасига асосан интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ ходимга 3 иш куни ичида имзо қўйдирилган ҳолда эълон қилиниши шарт.
Буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазо олмаган ҳисобланади.
Агар ходим интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ билан танишишни рад этадиган бўлса, бу ҳақида гувоҳлар иштирокида далолатнома тузилади.
Юқорида 👆ана шундай далолатномадан намуна беряпмиз.
👉yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходимга буйруқдан кўчирма берилмаган бўлса, ишга тикланадими?
Шундай савол бўлди бизга.
Меҳнат кодексининг 174-моддаси мазмунига кўра меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинган тақдирдагина ходим ишга тикланади.
Меҳнат шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқдан кўчирма бериш тадбирлари МК 171-моддада кўрсатилган бўлиб, бу тадбир меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги жараён, кейинги муносабат ҳисобланади.
Яъни, буйруқдан кўчирма бериш ёки бермаслик меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибига кирмайди.
Шу сабабли, буйруқдан кўчирма берилмаган бўлсада, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ чиқаришда ҳеч қандай қонунбузарлик бўлмаса, ходим ишга тикланмайди.
Буйруқдан кўчирма берилмаганлиги бу меҳнат соҳасидаги қонунбузилиши ҳисобланиб, бунинг учун иш берувчига нисбатан МЖтКнинг 49-моддасига асосан маъмурий жаримага сабаб бўлади.
Буйруқ берилмаганлиги оқибатида ходимга зарар етган бўлса, ходимга иш берувчидан ўша зарар ундириб берилиши мумкин (ФК 14 ва 985-моддалари).
Лекин буйруқдан кўчирма берилмаганлиги ходимни ишга тиклашга асос бўлмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️15 йиллик иш стажига эга бўлган педагог кадрларни аттестацияга жалб қилиш бўйича вазирлик расмий баёнот берди
2022 йилда таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлганлиги учун навбатдаги-мажбурий аттестатсиядан озод қилинган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар жорий йилги навбатдаги-мажбурий аттестатсияларга жалб қилинмайди.
➖ Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 41-бандига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилиши кўрсатиб ўтилган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгартиришлар 2022 йилнинг 2 августига қадар 15 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган ҳамда олий тоифага эга (бунда олий тоифага эга бўлганлик даври муҳим эмас) бўлган педагогларга нисбатан татбиқ этилмаслигини ҳамда мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 12-сентабрдаги 03-03/1-4619-сон хати ҳозирги кунда ҳам ўз кучида эканлигини маълум қиламиз.
❗️ Бу ҳақида вазирликнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳам ўз вақтида расмий муносабат берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентабрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда навбатдаги мажбурий аттестатсияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати келтириб ўтилган.
Бир сўз билан айтганда, 2022 йил 2 августига қадар 15 йил узлуксиз иш стажига эга бўлиб олган олий тоифали пеагогларнинг омади келди. Уларнинг тоифаси умрбод сақланиб қолади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g