Энди ишга кирган педагог кадрлар неча йилдан сўнг мажбурий аттестацияга жалб этиб бошланади?
@Yurist_Xizmati 4347-савол:
Ассалому алейкум якшимисиз совалим куйдагича: Агар педагог ходим ишга киганига 4 йил булди категорияга эмас шу узинин мутахасис учун хам аттестация дан утиши керакми? Яки мажбур эмасми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Ҳа албатта, педагог ходимлар мажбурий аттестацияга жалб этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-банди биринчи хатбошисида педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши белгиланган.
☝️Мана шу қоидага асосан ҳар бир педагог ходим 5 йилда бир маротаба навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиши шарт.
Лекин ушбу банднинг иккинчи хатбошига биноан илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
❗️Демак, педагог кадр биринчи марта ишга кирган бўлса, у ишга кирган вақтдан бошлаб 3 йилдан сўнг мажбурий аттестациядан ўтказилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходим касал бўлиб қолгани учун касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида қатнаша олмади, энди нима қилиш керак?
Иш берувчи ходимни ишдан бўшатишга розилик беришни сўраб Касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома чиқарди.
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси йиғилиш кунини белгилади ва ходимга ҳам ёзма хабарнома берди.
Бироқ, касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши ўтказиладиган куни ходим йиғилишда қатнашмади, йиғилишдан аввал ходим 3 кун аввал вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очтирганини маълум қилган эди. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлиб чиқди.
Бундай вазиятда Касаба уюшмаси қўмитаси қандай йўл тутиши керак?
Касаба уюшмалари федерацияси Ижроия қўмитасининг 2023 йил 23 майдаги 9-5-сонли қарори билан тасдиқланган “Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби” 11-бандига кўра:
➖агар ходим касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлиги сабабли қатнаша олмаса, касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчининг тақдимномасига рад жавоби беради. Бундай ҳолатларда, иш берувчи ходимнинг соғлиғи тикланиб, ишга чиққанидан кейин касаба уюшмаси қўмитасига қайтадан тақдимнома киритиши мумкин.
❗️Иш берувчиларга ва касаба уюшма қўмиталарига маслаҳатимиз, ҳушёр бўлинг ва мана шунақа қоида борлигини ҳам унутманг.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#suddagi_ishlar
Ходимга мажбурий прогул учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қайси давр ҳисобга олинади?
Агар фуқаролик судлари ходимни ноқонуний бўшатилган деган ҳулосага келса, уни ўзининг илгариги лавозимига ишга тиклайди ва ходимнинг даъво талабидан келиб чиқиб, унга мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ундириб беради.
Янги МКнинг 561-моддасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга оид якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқаётган суд ходимни ноқонуний бўшатилган деган фикрга келса, ходимга мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақини ундириш ҳақида қарор чиқаради.
Мана шу жойида фуқаролик судларида мажбурий прогул суммаси учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда янги Меҳнат кодекси талаблари ҳисобга олинмаяпти ва эскича амалиёт ишлаяти деган фикримиз бор.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби” тасдиқланган.
Мазкур Тартибнинг 5-бандида “бошқа барча ҳолларда (1—4-бандларда кўрсатиб ўтилганлардан ташқари) ўртача ойлик иш ҳақи кейинги 2 календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади” дейилган.
Яқин-яқингача мажбурий прогул учун ўртача иш ҳақини ҳисоблаш юқоридаги Тартибнинг 1-4-бандларида кўрсатилмагани учун 5-бандга мувофиқ ходимни ишдан бўшашдан олдинги 2 календарь ойдаги иш ҳақидан ҳисоблаб келинган. Яъни, масалан, ходим 2023 йил 1 апрель куни ишдан бўшаган бўлса, 2023 йил февраль ва март ойида олган иш ҳақларидан келиб чиқиб ҳисобланган. Бу ҳисоб-китоб албатта Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йилдаги 133-сонли қарори, яъни эски Меҳнат кодексини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган қарорда кўрсатилган талаб эди.
Бироқ, янги Меҳнат кодекси қабул қилинган ва у 2023 йил 30 апрелдан кучга кирганку. Нима деб ўйлайсиз? Янги Меҳнат кодексида ҳам мажбурий прогул учун ўртача иш ҳақи ана шу кейинги 2 календарь ойдаги иш ҳақидан олиниши кўзда тутилганми?
Ундай эмасда. Бу борада ўртача иш ҳақи ва уни ҳисоблаб чиқариш тартиби янги Меҳнат кодексининг 257-моддасида аниқ кўрсатилган ҳамда бу моддада мажбурий прогул каби ҳолатларда ўртача ойлик иш ҳақи ходимнинг кейинги 2 календарь ойидаги иш ҳақидан ҳисоблаш кўрсатилмаган.
Аксинча, МК 257-модданинг биринчи қисмида “ушбу Кодексда назарда тутилган барча ҳоллар учун ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги 12 ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим 12 ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади” дейилган.
Тушуняпсизми, барча ҳоллар учун бирдек ҳисоб-китоб назарда тутиляпти.
Яъни, барча ҳолларда ўртача иш ҳақи ходимнинг олдинги 12 ойлик ҳисоб-китоб давридан, агар ходим 12 ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишлаган даври учун ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Меҳнат кодекси қонун ва агар 133-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорида бошқача, Кодексда бошқача бир-бирига зид қоидаку дейдиган бўлсак, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига асосан қонун устунлигини биламиз. Тўғрими?
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мана, касаба уюшмаси қандай бўлиши керак.
Бизга келган мурожаат:
Ассалому алейкум. Шу сўнги постга ўхшаш холат бизда ҳам бўлганди.
Яъни қўриқчи ходим ўз постини ташлаб кетгани учун бўлим бошлиғи билдиргиси билан жазолашга тақдим этилган.
Аввал кеч қолгани учун хайфсан олган бўлган. Қилмиш оғир, қорвул постни ташлаб кетган.
Аммо сабаби у ҳам хожатхонага кетган бўлган. Авария туфайли корханада 20 соат свет бўлмаган, сув чиқмаган, хожатхоналар беркилган, чуқурли био туалет бўлмаган.
Свет ёнганида машинасида яқин атрофдаги чойхона хожатхонасига борган. Лекин хожатхона очилмаган бўлган.
КУ томонидан розилик бермадик ва ходим ишда олиб қолинди.
P/S: шунчаки тасанно!
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ташкилотга касаба уюшмаси қўмитаси бўлмаса, ходимни бўшатиш қандай бўлади?
Гап меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра (МК 161-моддасига асосан) бекор қилишдан аввал касаба уюшаси қўмитаси розилигини олиш ҳақида кетяпти.
Биласиз, агар жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш кўрсатилган бўлса, бундай розилик олмай туриб, шартномани бекор қилиб бўлмайди (МК 164-модда).
Тасаввур қилинг, “А” ташкилотнинг жамоа шартномасида ана шундай талаб кўрсатилган, бироқ, бу ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси ҳам, ходимларнинг бошқа вакиллик органи ҳам тузилмаган.
Кўпчилик “бўлди, бунақа ҳолатларда касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш шарт эмас, чунки унинг ўзи йўқку” деб ўйлайди.
Хўш, бу фикр тўғрими?
Дўстлар, бундай вазиятларда биз Меҳнат кодексининг 15-моддаси 5-қисмидаги мана бу қоидаларга риоя қиламиз:
➖ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси ташкил этилмаган ҳолларда иш берувчи қонунчиликка мувофиқ касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олиниши керак бўлган масалаларни ҳал қилиш нияти тўғрисида меҳнат жамоасини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт;
➖агар ахборот олинган кундан эътиборан икки ҳафта ичида меҳнат жамоасининг бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органини ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинадиган умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказилмаса, иш берувчи тегишли масалаларни мустақил равишда ҳал қилишга ҳақлидир.
1. Демак, биз кўриб чиқаётган вазиятда иш берувчи меҳнат жамоасига ёзма мурожаат қилади ва ушбу мурожаатида ходимни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатмоқчи эканини, лекин бунинг учун жамоа шартномасига кўра касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи розилиги кераклигини кўрсатиб ўтади.
Юқорида меҳнат жамоаси деганимизда, ташкилотда меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган барча ходимларни тушунамиз.
2. Ёзма мурожаатдан сўнг меҳнат жамоаси 2 хафта ичида касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органини ташкил этиш бўйича умумий йиғилиш ўтказилиши керак
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ta’tillarni 6 kunlik ish haftasi hisobidan kalendar bo‘yicha ish kunlarida hisoblab chiqarish mumkinmi?
#savolimbor Assalomu alaykum, Muhammadamin. Bir bahsli masalada zarur yordamingiz kerak. Men ilmiy tadqiqot institutida ilmiy xodimman. Qonun bo’yicha bizning ta’til 48 ish kunidan iborat. Endi qanday hisoblanadi ta’tilimiz ish kunidami yoki kalendar kundami? Kadrimiz kalendar kunlarda ta’til olasiz deyapti lekin Qonunda ish kuni turibdiku?
/mehnathuquqi javobi 📤:
📍O‘zbekiston Respublikasining “Ilm-fan va ilmiy faoliyat to’g’risida”gi 29.10.2019 yildagi O‘RQ-576-son Qonun 15-moddasiga ko’ra https://lex.uz/uz/docs/-4571490, davlat ilmiy tashkilotlarida ilmiy faoliyat yurituvchi shaxslarga 48 ish kunidan iborat yillik haq to‘lanadigan hamda moddiy yordamni ko‘zda tutadigan mehnat ta’tili beriladi.
👉 Masalaning qiziq tomoni shundaki, MK 221-moddasiga ko’ra, xodimlarning har yilgi asosiy va qo‘shimcha mehnat ta’tillarining davomiyligi kalendar kunlarda hisoblab chiqariladi.
Har yilgi mehnat ta’tili davriga to‘g‘ri keladigan ishlanmaydigan bayram kunlari mehnat ta’tillarining davomiyligini belgilashda hisobga olinmaydi.
⚠️ Endi 221-moddaning 3-qismiga e’tibor bering❗️ Unga ko’ra, qonunchilikda nazarda tutilgan hollarda ayrim toifadagi xodimlarga beriladigan har yilgi asosiy va qo‘shimcha mehnat ta’tillarining davomiyligi olti kunlik ish haftasi hisobidan kalendar bo‘yicha ish kunlarida hisoblab chiqariladi.
❗️“Ilm-fan va ilmiy faoliyat to’g’risida”gi Qonunda 48 ish kunidan iborat yillik haq to‘lanadigan nazarda tutilganmi, demak ilmiy faoliyat yurituvchi shaxslarga ta’tilni kalendar kunlarda emas, balki 6 kunlik ish haftasi hisobidan kalendar bo‘yicha ish kunlarida hisoblab chiqarish zarur.
Qonunchilikda bunday holatlarga yana bir qancha misol keltirishimiz mumkin. Masalan, “Qutqaruv xizmati va qutqaruvchi maqomi to’g’risida”gi Qonun 24-moddasiga ko’ra, qutqaruv xizmatlari va professional qutqaruv tuzilmalarining qutqaruvchilariga har yili 30 ish kunidan iborat haq to‘lanadigan ta’til beriladi https://lex.uz/docs/-1422085
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 6-sentabrdagi 743-son qaroriga ilovaga ko’ra tabiiy-iqlim sharoitlari og‘ir va noqulay bo‘lgan joylar uchun qo'shimcha ta’tillar muddati 1 ish kunidan 6 ish kunigacha beriladi https://lex.uz/docs/-4502806
⚠️ Yuqoridagi barcha qonunchilik hujjatlarida ta’til kunlari ish kunlari hisobida turibdi, kalendar kunlarga o’zgarmagan. Demak, bu ta’tillar 6 kunlik ish haftasi hisobidan kalendar bo‘yicha ish kunlarida hisoblab chiqariladi.
Aslida, yuqoridagi va boshqa bir qator qonunchilik hujjatlari Yangi Mehnat kodeksiga moslashtirilib, ta'til kunlari ish kunidan kalendar kunlarga o'zgartirilishi lozim edi. Afsuski, hali o'zgarish kiritilmadi.
Hurmatli kadroviklarga esa sabr tilaymiz)) Ta'tillarni "aralash-quralash" qilib hisoblab turasizlar endi...
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Assalom alaykum aka yaxshimisiz. Xodimimiz 1 oy muddatga ish haqi saqlanmagan holda ta'til olib ketgandi. Shu davrda operatsiya bulib bolnichniy qildiribdi. Ish haqi saqlanmagan davri uchun ham bolnichniy to'lanadimi?
mehnathuquqi javobi 📤:
❌ ”Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi toʼgʼrisida”gi yoʼriqnomaning https://lex.uz/docs/-2625878 (roʼyxat raqami 2667, 17.04.2015 y.) 8-bandiga koʼra, mehnatga layoqatsizlik varaqalari ishlamaydigan shaxslarga, ish haqi saqlanmagan holda mehnat taʼtilida boʼlgan shaxslarga (mazkur Yoʼriqnomaning 29-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollardan tashqari) va harbiy xizmatchilarga berilmaydi 🚫.
✅ Yoʼriqnomaning 29-bandi uchinchi xatboshisiga koʼra, bola ikki va uch yoshga toʼlgunga qadar parvarishlash uchun beriladigan taʼtil yoki ish haqi saqlanmagan holda qoʼshimcha taʼtilda boʼlgan ayollarning takroriy homiladorligi uchun mehnatga layoqatsizlik varaqasi umumiy asosda beriladi.
❌ “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning https://lex.uz/docs/-357102 (O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 2002-yil 8-mayda 1136-son bilan davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan) 22-bandiga ko’ra, vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik ish haqi saqlanmagan ta’til davriga to‘g‘ri kelganda nafaqa to‘lanmaydi.
⚠️ Diqqat! Ish haqi saqlanmagan ta’til tugagan, biroq kasallik varaqasi hali yopilmagan boʼlsa, xodim ishga chiqishi kerak boʼlgan kunlar uchun nafaqa olish huquqiga ega.
⚠️Vaziyat
Xodim 5 kunga – 18–23-yanvar kunlari uchun oʼz hisobidan taʼtilga chiqdi, biroq xodim 21–26-yanvar kunlari orasida kasal boʼldi. Yaʼni kasallik davri qisman Ish haqi saqlanmagan ta’til davriga toʼgʼri keldi (3 kun ya’ni 21-23-yanvar). Ana shu 3 kunga bolnichniy to'lanmaydi. 27-yanvar kuni ishga chiqib, buxgalteriyaga kasallik varaqasini taqdim etdi.
Buxgalter 24–26-yanvar kunlari uchun nafaqa hisoblashi kerak.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#сўраган_эдингиз
#malaka_toifasi
❓O‘qituvchilik faoliyatimni boshlaganimga 24 yil bo‘ldi, 10 yildan beri oliy toifaga egaman. Savolim shuki, men kabi uzoq yillardan beri ishlab kelayotgan pedagoglar majburiy attestatsiyaga jalb etilmasligi haqida eshitdim, shu to‘g‘rimi?
❗️Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan “Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida”gi Nizomda navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydigan pedagoglar toifasi keltirib o‘tilgan.
➖Unga ko‘ra, oliy malaka toifa (bosh o‘qituvchi lavozimi)ga ega bo‘lganidan so‘ng oliy malaka toifani 15 yil davomida saqlab kelgan va uzluksiz ish stajiga ega bo‘lgan yoki pedagogik faoliyat bo‘yicha 25 yil va undan ko‘p ish stajiga ega bo‘lgan pedagog xodimlar majburiy attestatsiyaga jalb etilmasligi qayd etilgan.
👉Shuningdek, mazkur Nizomga asosan, quyidagi pedagoglar ham navbatdagi majburiy attestatsiyadan ozod etiladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича 01.12.2023 йил ҳолатига базавий тариф ставкалар миқдори
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor
Assalomu alaykum man maktabda ishlayman. Ikkita intizomiy jazo xodimga nisbatan berilgan. Hayfsan bergan direktor ishdan bushadi yangi direktor xodimga berilgan jazolarni bekor qilishni aytyapti. Bu mumkinmi? Javob uchun oldindan rahmat.
Javob
Mehnat kodeksining 315-moddasiga asosan, ish beruvchi intizomiy jazoni o‘z tashabbusiga ko‘ra, xodimning bevosita rahbarining, kasaba uyushmasi qo‘mitasining iltimosnomasiga, shuningdek xodimning iltimosiga ko‘ra, bir yil o‘tguniga qadar muddatidan oldin olib tashlash huquqiga ega. Intizomiy jazoni muddatidan oldin olib tashlash ish beruvchining buyrug‘i bilan rasmiylashtiriladi.
Shunday ekan ushbu vaziyatda yangi kelgan direktor ish beruvchi sifatida eski direktorning intizomiy jazo qo‘llash haqidagi buyruqlarini bekor qilib, xodimning har ikkala intizomiy jazosi xususan, hayfsanini olib tashlashi mumkin. Bunga hech qanday ta’qiq yoki cheklov yo‘q.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Assalomu alaykum. Shtat qisqarganligi bois ishdan ketishimga to‘g‘ri kelgandi. Biroq 2 oy o‘tganidan keyin yana shtat ochilib xuddi shu lavozimga vakant e’lon berishibdi. Meni qaytib olishlarida imtiyozlarim bormi?
mehnathuquqi javobi 📤:
MK 102-moddasi oxirgi qismiga ko’ra, ish beruvchi MK 161-moddasi ikkinchi qismining 2-bandiga ko‘ra (texnologiyaning, ishlab chiqarish va mehnatni tashkil etishning o‘zgarishi, ishlar (mahsulot, xizmatlar) hajmining qisqarishi bilan bog‘liq bo‘lgan tashkilot (uning alohida bo‘linmasi), yakka tartibdagi tadbirkor xodimlari sonining yoki shtatining o‘zgarganligi) ilgari o‘zi bilan mehnat shartnomasi bekor qilingan xodimlarni, basharti xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilingan kundan e’tiboran 6️⃣ oy ichida tashkilotda xodim ilgari egallagan o‘sha mutaxassislik va malaka bo‘yicha bo‘sh (vakant) ish o‘rinlari paydo bo‘lgan bo‘lsa, ishga qabul qilishi shart.
❗️Ya’ni sodda qilib aytganda, Siz qisqarishga tushib ishdan bo’shadingiz. Mehnat shartnomasi bekor qilingan kundan e’tiboran 6️⃣ oy ichida tashkilotda Siz ilgari egallagan mutaxassislik va malaka bo‘yicha bo‘sh (vakant) ish o‘rinlari paydo bo‘lgan bo‘lsa, agar tashkilotga murojaat qilsangiz, Sizni ishga qabul qilishlari shart.
Boshqa xodimni ishga olib qo'yishgan bo'lsachi❓ Bu savolga keyingi postlarimizda javob topasiz. Bizni kuzatishda davom eting...
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️ 2024 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН ПЕДАГОГ КАДРЛАРГА МАЛАКА ТОИФАСИНИ БЕРИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ БЕЛГИЛАНГАН
📃 Президентнинг 26.05.2023 йил кунги ПФ–79-сон Фармонига асосан:
➖ 2024 йил 1-январдан давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилиниши белгиланган
➖ малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.
Бепул маслаҳат олиш👇
@yuristdan_javob_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ИККИ ВА УНДАН ОРТИҚ 12 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ БЕРИЛАДИ
📄 Амалдаги Меҳнат кодексининг 401-моддасига асосан, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
✅ Ушбу таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.
❗️Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
Бепул маслаҳат олиш👇
@yuristdan_javob_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Биласизми
❗️Навбатдан ташқари аттестациядан ўтадиган педагог кадрлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 21 бандига кўра, педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Тўловлар миқдори:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи (ҳозирги кунда 340 минг сўм)
б) https://pedkadr.uzedu.uz/ - платфораси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирги кунда 306 минг сўм)
в) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирги кунда 306 минг сўм)
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Қарзини бермай алдаб қочиб юрганларга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4338-савол:
Ассалому алайкум. Бир фуқаро ишончимизга кирип катта миқдорда пул олип бугун-эрта бераман деб қочип юрипти.пул пластик орқали ўтказилган, участковыйга айтилганда фуқаро 31декабргача қайтараман деб маҳаллада гувоҳлар олдида тилхат ёзган, лекин хали ҳам пул йўқ.
Саволим 1.энди кимга мурожат қилсак бўлади ички ишларгами? Ёки СУД органигами? Кимга мурожат қилишни аниқ айтсангиз. 2)Агар бошқа давлатка қочип кеткан бўлса-чи?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
💁♂ Бу ҳолатда 2 ҳил усулда ҳаракат қилишингиз мумкин.
1⃣ Биринчи усул. Туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим. Агар у одам қарз олганини тан олмаса ёки қайтаришдан бош тортса, унинг ҳаракатлари учун Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар унинг ҳаракатларида фирибгарлик аломатлари бўлса юқоридаги норма билан жавобгарликка тортилади тергов жараёнида жиноят натижасида етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилади. Агар имконияти бўлса зарар ундирилиши мумкин.
2⃣ Иккинчи усул. Фуқаролик судига қарз ундириш бўйича даъво аризаси бериш лозим. Қаранг! Фуқаролик кодекси 733-моддасига мувофиқ фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт.
Бироқ Фуқаролик кодекси109-моддаси мазмунига кўра агар битим ёзма равишда тузилмаса ва бунинг оқибатида кейинчалик низо келиб чиққанда тарафлар ўз важларини гувоҳлар ёрдамида исботлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлишади.
Демак, сиз билан қарз олган одам ўртасидаги шартномани ҳақиқий эмас деб бўлмайди. У ҳақиқий ҳисобланиши мумкин фақат буни гувоҳлар орқали исбот қила олмайсиз.
Ушбу норманинг иккинчи қисмига кўра тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бу қоида Фуқаролик протсессуал кодекси 72-моддасида ўз ифодасини топган.
✅ Шунга кўра сиздаги ҳолатда қарз шартномаси тузилганлиги тасдиқловчи далиллар, смс ёки ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалар, телефон сўзлашувлари ёки видоеёзувлар бўлса, унда булар далил бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Ҳушхабар
⚡️Талаба фарзандли бўлганида унга ОТМ томонидан бир марталик суюнчи пули берилади
➖ Талаба олий таълим муассасасига аризани бола туғилган кунидан бошлаб олти ойдан кечиктирмай тақдим этади ва унга раҳбарият томонидан белгиланган нафақа пулини 10 кундан кечиктирмай тўлаб бериш мажбурий ҳисобланади. Ҳозирги кунда нафақа пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизини ташкил этади.
❗️2023-йил 1-декабрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 050 000 сўм этиб белгиланган.
Керакли ҳужжатлар:
➖ ОТМ ректори номига ариза
➖ Паспорт нусхаси
➖ Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси
Талабаларга юборамиз
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#namuna
Буйруқ билан танишни рад этганлик ҳақида далолатнома
Меҳнат кодексининг 313-моддасига асосан интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ ходимга 3 иш куни ичида имзо қўйдирилган ҳолда эълон қилиниши шарт.
Буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазо олмаган ҳисобланади.
Агар ходим интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ билан танишишни рад этадиган бўлса, бу ҳақида гувоҳлар иштирокида далолатнома тузилади.
Юқорида 👆ана шундай далолатномадан намуна беряпмиз.
®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#kadrga_tavsiya
Кечга қолган ходимлар бўйича учраб турадиган бир хатолик ҳақида.
Интизомсиз ва доимий кечга қоладиган ходимдан тўйиб кетган раҳбар охийри унга интизомий жазо қўллайди.
Лекин ходим барибир тузалмайди. Кечга қолиш давом этаверади. Натижада бу ходим меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун МК 161-модда иккинчи қисм 4-банди билан интизомий жазо сифатида ишдан бўшатилади.
Ходимнинг ҳар бир кечга қолганлик фактлари юзасидан билдиришнома ва далолатнома каби ҳужжатлар расмийлаштирилган. Тушунтириш хати беришдан бош тортганлиги учун бу бўйича ҳам далолатнома тузилган.
Мана шу жойида амалиётда “кадровик”ларнинг эътиборсизлиги билан боғлиқ бир вазият учраб туради.
Ой якунланаётган бир вақтда ходимнинг кечга қолган соатларини табелда акс эттириш эсдан чиқиб қолади.
Масалан, ходим 20 январь куни 2 соатга ишга кеч қолган бўлади, бунинг учун интизомий чора олган бўладида, табел тўлдиришда 20 январь кунга “6 соат” эмас, доимгидек “8 соат” деб ёзиб юборилади.
Аслида, ходим шу куни 2 соат кеч қолганми, бу бўйича далолатномалар тузилиб интизомий жазо берилганми, табелда ҳам шу нарса кўриниши керак.
Акс ҳолда, судда иш берувчига муаммо бўлади.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Товба, ходимни ҳожатга чиққани учун бўшатвориш мумкинми?
Ходим мактабда ўқитувчи. У инглиз тилидан дарс беради. Директор унга қасдма-қасд хайфсан қўллаган. Шу орада бу ўқитувчи 5 дақиқа дарсда бўлмагани аниқланди.
Директор ана шу 5 дақиқа дарсда бўлмаганлиги учун, аввалги хайфсан жазосини ҳисобга олиб, ўқитувчини меҳнат мажбуриятини мунтазам равишда бузган деб МК 161-модда иккинчи қисм 4-банди билан ишдан бўшатиб юборди. Аслида ўқитувчи ушбу вақт ичида хожатхонага чиққан бўлган ва бу ҳақида бир неча бор айтган.
Менга “бу ўқитувчининг ишга тикланиш имконияти қандай” деб мурожаат қилишди. “Ходимни судда ютиб чиқиш имкони бор” деб жавоб бердим.
Сабабини тушунтираман.
Меҳнат кодексининг 313-моддасида “интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади” деган қоида бор.
Юқоридаги вазиятда “қилмишнинг оғир енгиллиги” ва “уни содир этилиши ҳолати”га қарайдиган бўлсак, биринчидан, қилмиш енгил ҳусусиятга эга, иккинчидан, уни содир этиш ҳолати узрли экани аниқ.
Яъни, ўқитувчи ҳам одам, у ҳам мавжудот, ҳожат чиқариш зарурати дарс давомида ҳам, дарсдан кейин ҳам келиб қолиши мумкинку. Ёки, аввал директорга билдиришнома ёзиб, руҳсат сўраш керакмикан?
Хуллас, ўқитувчининг хожатга чиққани учун 5-6 дақиқа дарсда бўлмаслиги интизомий жазога, айниқса, ишдан бўшатиш даражасидаги интизомий жазога тортиш учун асос бўла олмайди.
Аччиқроқ ҳазил: қонунчиликда ёки ташкилотнинг меҳнатга оид бошқа ҳуқуқий ҳужжатларида “иш вақтида ҳожат чиқариш иш берувчининг буйруғи билан руҳсат этилади ва ундан аввал бу масала махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиши ҳамда ҳақиқатдан ҳам ҳожат чиқариш зарурати бор ёки йўқлиги ҳақида тегишли тартибда хулоса берилиши шарт” деб кўрсатилган бўлса, тағинам билмадим.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқувчи дафтар тутмагани учун ўқитувчи жавобгарликка тортиладими ёки ота-она?
@Yurist_Xizmati 4345-савол:
Asolomu aleykum. Savolim bor edi men maktabda informotika fanidan dars beraman savolim shuki.darsda o‘quvchilar umuman daftar tutmasa daftarim qolib ketibdi deb har hil baxonalar topib umuman daftar tutmasa o‘qituvchi ayibdormi bunday holatda o‘qituvchiga qonunan jazo bormi o‘qituvchi nima qilishi kerak bunday vaziyatda o‘quvchilar fandan daftar tutmasa o‘qituvchi qonunan ayibdor hisoblanadimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ўқувчи дафтар тутмагани учун ўқитувчини эмас, ота-онани жавобгарликка тортиш керак.
1⃣ Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:
👉 ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;
👉 ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.
2⃣ Иккинчидан, Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан тасдиқланган ўқитувчиларнинг лавозим мажбуриятларида ўқитувчининг ўқувчиларга дафтар туттириш мажбурияти қайд этилмаган.
💁♂ Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади.
Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Иш берувчи ходимни имтиёзли пенсияга чиқишига қаршилик кўрсатишга ҳақлими?
@Yurist_Xizmati 4343-савол:
Мен 24 йилдан бери заводда колипловчи булиб ишлайман ишим инсон соглигига зарарли мана 4 йилдирки 5киши 55 ешдан имтиезли нафакага чикди менинг ешим хам 55га якинлашиб колди лекин ишхона рахбарлари бунга тускинлик килиш ниятида чунки анчагина суммани кайсидир жамгармага уткариш керак экан буни рахбарият хохламаябди ва нафака лготасини олиш учун яна 5 йилга канагадир жойдан шартнома олиш керак экан саволим мен лгота буйича пенсияга чика оламанми рахбарият ни менга тускинлик килишга хакки борми жавоб учун олдиндан рахмат
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Иш берувчи сизнинг имтиёзли пенсияга чиқишингизга қаршилик кўрсатишга ҳақли эмас.
❗️Шунингдек, амалдаги қонунчиликда ходим имтиёзли пенсияга чиққанда иш берувчи ҳеч қаерга пул ўтказмайди. Бундай ҳуқуқни давлат ходимларга беради.
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 9-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 12-майдаги 250-сон “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
☝️Ушбу қарорга иловада тасдиқланган умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхатида сизнинг касбингиз мавжуд бўлса, сиз имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақлисиз.
Бунда қонуннинг 43-моддасига асосан ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотган тақдирда) пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти орқали берилади.
💁♂ Бунда маъмурият (бошқарув) ариза келиб тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида стаж ва иш ҳақи тўғрисидаги зарур ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда уларни берилган ариза ва ўз тақдимномаси билан бирга аризачининг танловига кўра унинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборади.
Шунга кўра сизнинг иш берувчингиз ҳам юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириши керак. Башарти, пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган ходимга пенсия тайинлашга тавсия этиш рад қилинса, унга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма хабар қилинади.
❗️Демак, сизга пенсия тайинлашни иш берувчи рад қилса, бунинг аниқ сабабларни келтирган ҳолда сизга ёзма жавоб бериши шарт.
Агар шундай ҳолат содир бўлса, сиз мустақил равишда пенсия тайинланишини сўраб бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза беришингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўланиш миқдорлари
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарори билан тасдиқланган Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш
МИҚДОРЛАРИга асосан соатбай ҳақ юқоридаги жадвалга асосан ҳисобланади.
Иҳоҳ: Ўқитувчиларда тоифалари турлича бўлгани сабабли уларнинг базавий ойликларида фарқлар мавжуд. Шу сабабли сиз қайси тоифада бўлсангиз шу тоифангизнинг базавий ойлигини юқорида кўрсатилган фоизларга кўпайтирган тарзда ҳисоблашингиз мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Жуда кўп мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида тиббиёт ходими сифатида ишлаётганлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли қарорида келтирилган устамалар тўланмаётгани ҳақида ёзишмоқда.
Бу ҳолат ноқонуний.
21.12.2005 йилдаги 276-сонли Вазирлар Маҳкамаси Қарори билан тасдиқланган "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" ги низом фақатгина соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимлар учун эмас, балки бошқа давлат муассасаларининг ҳам тиббиёт ва фармасевтика ходимлари учун ҳам амал қилади. Хусусан, мазкур низомнинг 1-бандида келтирилишича, давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасига мувофиқ, уларни молиялаштириш манбаларидан қатъи назар мазкур низомга 1-иловада кўрсатилган давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган қўшимча тўлов, устамалар ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг ягона принципларини белгилайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Xodim bilan kasallik davrida mehnat shartnomasini bekor qilsa bo'ladimi...
#savolimbor Xodimimiz Mehnat kodeksi 161-moddasiga ko’ra, mehnat shartnomasini o’z tashabbusi bilan bekor qilish haqida 14 kun oldin yozma ravishda ogohlantirdi. Lekin xodim kasal ekan. Bugun ogohlantirish muddati tugaydi, xodim arizasini qaytarib olmagan va qaytarib olmoqchi ham emas ekan. Bugun shartnomani bekor qilmoqchi bo’lsak, yurist biz bilan tortishib mumkin emas deyapti. Yuristimiz aytyaptiki, 1-dan xodim kasallik davrida shartnomani bekor qilib bo’lmas ekan, 2-dan kasallik davrida ogohlantirish muddati to’xtab turarkan?
/mehnathuquqi javobi 📤:
Yuristni almashtirishni tavsiya qilamiz)) Chunki yuristingiz 161-modda ya’ni mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusi bilan bekor qilishni 160-modda ya’ni mehnat shartnomasini xodimning tashabbusi bilan bekor qilish bilan farqlay olmayapti.
❌ MK 163-moddasiga ko’ra, xodim vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik davrida va mehnat to‘g‘risidagi qonun hujjatlari va boshqa normativ hujjatlarda nazarda tutilgan ta’tillarda bo‘lgan davrida mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusi bilan bekor qilishga yo‘l qo‘yilmaydi, korxona butunlay tugatilgan hollar bundan mustasno.
⚠️ E’tibor bering xodim kasal bo’lgan vaqtda mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusi bilan bekor qilishga yo‘l qo‘yilmaydi, korxona butunlay tugatilgan hollar bundan mustasno.
✅ Boshqa asoslarga ko’ra, masalan, 132, 157, 158, 160 va boshqa moddalar bilan xodim kasal bo’lgan vaqtda ham mehnat shartnomasini bekor qilish mumkin.
❌ Ogohlantirish muddati masalasiga kelsak, MK 165-moddasi(Mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusi bilan bekor qilish to‘g‘risida ogohlantirish)ga ko’ra, xodimni ogohlantirish muddatiga vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik davri, shuningdek uning davlat yoki jamoat vazifalarini bajargan vaqti qo‘shilmaydi, mehnatga oid munosabatlarning korxona tugatilganligi natijasida bekor qilinishi bundan mustasno.
⚠️ E’tibor bering bu yerda ham gap mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusi bilan bekor qilish to‘g‘risidagi ogohlantirish haqida ketyapti.
✅ MK 160-moddasidagi 14 kunlik va boshqa ogohlantirish muddatlari xodim kasal bo’lsada o’taveradi.
❗️Demak, xulosa qiladigan bo’lsak xodim o’z tashabbusiga ko’ra mehnat shartnomasini bekor qilish haqida 14 kun oldin ogohlantirgan muddat davomida, xodim kasal bo’lib qolsa ogohlantirish muddati o’taveradi hamda muddat tugagach xodim kasal bo’lsada shartnomani bekor qilaverasiz.
⚠️ Diqqat! “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning (O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 2002-yil 8-mayda 1136 - son bilan davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan) 11-bandiga ko’ra, vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik bo‘yicha nafaqa mehnat qobiliyati yo‘qolgan birinchi kundan to u tiklangunga qadar yoki tibbiy-ijtimoiy ekspertiza komissiyasi (TIEK) tomonidan nogironlik belgilangunga qadar, hatto bu davrda xodim bilan mehnat shartnomasi bekor qilingan hollarda ham beriladi.
✅ Demak, xodim bilan mehnat shartnomasi bekor qilingan taqdirda ham bolnichniy pulini kasallikning butun davriga beriladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor
XODIMINGIZGA IMTIYOZ BOR
Ассалому алайкум устоз. Мехнат хукуки гурухни кузатиб боряпман. Рахмат сизга. Кутубхоначимизни турмуш уртоги оёги синиб уйда ётиб колган, фарзандлари ёш хали, турмуш уртогига каровчиси йук. Шу ходимга конунда имтиёзми бирор нарса борми. Илтимос ёрдам беосангиз. Олдиндан рахмат.
🔰Javob
➖Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risidagi Nizomning 9-bandiga asosan, kasallangan oila a’zosini parvarishlash zarur bo‘lganda xodimga vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik nafaqasi beriladi. Demak kutubxonachi turmush o'rtog'iga qarab turish uchun xalq tilidagi "bolnichniy"ga chiqishga haqli.
➖Nizomning 16-bandiga asosan, oilaning kasal bo‘lgan a’zosiga qarash bo‘yicha vaqtincha mehnatga layoqatsizlik varaqasi bemor birovning parvarishiga muhtoj bo‘lgan, lekin 7 kalendar kunidan oshmagan davr uchun beriladi.
➖Demak ushbu vaziyatda kutubxonachi bemor eriga qarab turish uchun yuqorida ko'rsatilgan huquqdan foydalanaoladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#савол_жавоб
❓Савол: Мен касаба уюшма қўмитаси аъзосиман. Менга касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилик бўйича қандай имтиёзлар бор?
🏓Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Касаба уюшмалари органларига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимлар учун қуйидаги кафолатлар белгиланган.
♾Қуйидагиларга:
⏳касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;
⏳ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;
⏳ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилигисиз интизомий жазо берилиши мумкин эмас.
🔔Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахслар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган ҳолда йўл қўйилади, ташкилот касаба уюшмаси органининг раиси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса бундан ташқари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг шундай розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.
✔️Касаба уюшмалари органларининг ишлаб чиқаришдаги ўз ишидан озод этилмаган аъзоларига жамоа шартномасида, келишувида белгиланадиган шартларга кўра меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб жамоатчилик вазифаларини бажариши, шунингдек касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади.
🕐Касаба уюшмалари органларининг аъзолари ишлаб чиқаришдаги ишидан касаба уюшмалари томонидан чақириладиган қурултойларда, конференцияларда делегат сифатида, шунингдек касаба уюшмаларининг пленумлари ва раёсатлари ишида иштирок этиш вақтига озод қилиниб, уларга касаба уюшмасининг маблағлари ҳисобидан ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.
🫥Касаба уюшмасининг уставида назарда тутилган ҳолларда ташкилотларда касаба уюшмасининг ташкилотчилари ёки касаба уюшмаси гуруҳларининг ташкилотчилари сайланиши мумкин, уларга нисбатан ушбу моддада назарда тутилган кафолатлар татбиқ этилади.
ℹ️Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга иш берувчининг ташаббусига кўра интизомий жазо беришга, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, шунингдек касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан кейин 2 йил ичида иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб йўл қўйилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ПЕНСИОНЕР БОШҚА ДАВЛАТГА КЎЧИБ КЕТСА ПЕНСИЯ МАСАЛАСИ НИМА БЎЛАДИ?
⚡️Савол;
Агар пенсионер бўлган шахс доимий яшаш учун бошқа давлатга кўчиб кетаётган бўлса унинг бу ердаги пенсияси нима бўлади ?
⚡️Жавоб;
02.12.2004 йил кунги қонунга кўра, фуқаро Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига доимий яшашга чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади.
Бепул маслаҳат олиш👇
@yuristdan_javob_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Бу фильм "Оскар" мукофотини олган. У бор йўғи 1дақиқа давом этади. Яқинлар ва дўстларнинг борлиги қанчалар мухим!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Биласизми
⚡️Навбатдаги мажбурий аттестацияда иштирок этадиган педагоглардан пул ундирилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра, педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️25 йил стажга эга бўлган ёки пенсияга чиқишига 5 йил ва ундан кам қолган педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.
“Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-банди Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 120-сонли қарори билан тўлдирилган.
Унда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог ходимлар рўйхати кенгайтирилган. Мазкур рўйхатга биноан:
• педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
• ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.
Бунда уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) берилади. Ушбу масала ҳам яқиндагина ойдинлашди.
Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сонли қарори билан мазкур тоифадаги педагогларга уларнинг амалдаги тоифаси берилиши белгиланди.
Демак, юқорида келтирилган педагоглар тоифа муддати тугаганда ҳам уларнинг тоифаси тушурилмайди.
Агар улар ўзлари хоҳлашса, навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишлари мумкин бўлади. Бу ҳақида низомда алоҳида қоидалар қайд этилган. Унга мувофиқ:
навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин.
Эътиборли жиҳати шундаки, педагог ходимлар навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаса, уларнинг тоифаси тушурилмайди ва бунда уларга тоифа бўйича ҳақ тўлаш давом этади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g