#эслатма #фойдали
Ишдан бўшатиш нафақаси ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ходимнинг ишдан маҳрум бўлиши оқибатларини юмшатиш мақсадида амалга ошириладиган, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бир йўла бериладиган пулли тўловдир.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ХОДИМЛАРГА ТАЪТИЛ ДАВРИДА УСТАМА ТЎЛАНМАЙДИМИ?
@Yurist_Xizmati 4226-савол:
Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўқув-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораман. Вилоят бошқармаси томонидан белгиланган 40 фоизлик устама буйруғида 2023-йилнинг январ ойидан йил якунига қадар тўлансин деб ёзилгаг. Мактаб ҳисобчиси эса устама мехнат таътили даври учун тўланмайди деди. Қонуний жавоб берсангиз илтимос.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Таътил даврида устама тўланмаслиги тўғри, чунки таътил вақтида ходимларга иш ҳақи ва қўшимча тўловлар (шу жумладан устама) ўрнига таътил пули тўланади.
Қаранг! Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).
Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.
☝️Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда таътилга чиқишингиздан олдинги ойларда тўланган барча тўловлар, шу жумладан устамалар ҳам сизнинг ўртача иш ҳақингизни ҳисоблашда қўшилади.
❌ Шунинг учун таътил даврида алоҳида устама тўланмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Таътилга руҳсатсиз кетиб бўлмайди.
Таътилга иш берувчининг руҳсатисиз кетиб бўлмайди дўстлар. Айниқса, иш ҳақи сақланмаган таътил масаласида баъзи ходимларда тушунмовчилик бўляпти.
Шундай ҳолатлар бўляптики, ходимлар иш берувчига ёки унинг вакилига иш ҳақи сақланмаган таътил бериш ҳақида ариза бериб, шу билан эртасидан ишга келмай қўйяпти.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 241-моддасига асосан иш ҳақи сақланмаган таътил умумий вазиятларда ходимнинг ёзма аризасига кўра ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра берилади.
Яъни, сиз иш ҳақи сақланмаган таътилга ариза ёзсангиз, бироқ бу ариза иш берувчи томонидан келишилмаган ва расмий жиҳатдан руҳсат берилмаган бўлса, ўзбошимчалик билан бундай таътилга кетолмайсиз.
Бу иш берувчининг руҳсатисиз ўзбошимчалик билан таътилга кетиш бўлиб қолади ва бундай ҳолатларда Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли қарори 38-бандига асосан вазият узрли сабабсиз ишда бўлмаслик деб баҳоланади.
Дейлик, шу сабаб билан ходим ишдан бўшатилиб, иш судгача борганда, якунда суд иш берувчининг фойдасига қарор чиқариб беради.
®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#билиш_фойдали
♾Иш берувчи ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир.
🔔Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.
🏓Ходимни огоҳлантириш муддати ичида, бундан меҳнатга оид муносабатларни унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан тугатиш тўғрисидаги огоҳлантириш мустасно, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.
✔️Ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно.
telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
#Sõragan_edingiz
O'rta maxsus ma'lumotli boshlang'ich ta'lim o'qituvchisi ish faoliyati mobaynida ma'lumotini oliy qilib olsa bo'ladimi?
O'qituvchi maktabda ham ishlab, ham oliygohning kunduzgi, kechki yoki sirtqi ta'lim shaklida tahsil olishi mumkin. Bunga cheklov yo'q.
Ma'lumotini oliy qilib olish maqsadida bo'lgan pedagog xodimlarga Profi Universityning Boshlang'ich ta'lim fakultetida tahsil olishlarini tavsiya qilamiz. Faqat buning uchun qabul jarayoni boshlanishini kutish lozim.
Universitet talabasi bo'lganlarga esa ko'plab qo'shimcha imkoniyatlar taqdim qilinadi. Shuningdek, universitetning Navoiy filialida tahsil oladigan talabalarining farzandlari, ularning yaqin qarindoshlarining farzandlariga Navoiydagi @newerakids xususiy bolalar bog‘chasida tahsil olishi uchun 50 foizlik chegirma ham taqdim qilinadi.
Ta’lim to‘g‘risidagi qonunning 31-moddasiga ko‘ra Profi University o‘z faoliyatini litsenziya asosida amalga oshiradi. Universitet bitiruvchilarga esa davlat tomonidan tasdiqlangan namunadagi ta’lim to‘g‘risidagi hujjat taqdim etiladi.
Profi Universityda tahsil olish istagida bo'lgan talabgorlar qabul jarayonlari boshlangan vaqtda mana bu manzil orqali murojaat qilishlari mumkin.
Batafsil ma'lumotlar
®xalqtaliminfo
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Mehnat huquqi kafedrasi dotsenti v.b., yuridik fanlar bo'yicha falsafa doktori (PhD) Raximov Miryoqub Aktamovich tomonidan Mehnat kodeksi moddalari yuzasidan ochiq ma'ruza olib borilmoqda:
1) Mehnat kodeksining 1-33-moddalari tahlili
2) Mehnat kodeksining 34-47-moddalari tahlili
3) Mehnat kodeksining 48-59-moddalari tahlili
4) Mehnat kodeksining 60-79-moddalari tahlili
5) Mehnat kodeksining 80-93-moddalari tahlili
6) Mehnat kodeksining 94-102-moddalari tahlili
7) Mehnat kodeksining 103-112-moddalari tahlili
8) Mehnat kodeksining 113-117-moddalari tahlili
9) Mehnat kodeksining 118-128-moddalari tahlili
10) Mehnat kodeksining 129-132-moddalari tahlili
11) Mehnat kodeksining 133-144-moddalari tahlili
12) Mehnat kodeksining 145-150-moddalari tahlili
13) Mehnat kodeksining 151-154-moddalari tahlili
14) Mehnat kodeksining 155-160-moddalari tahlili
15) Mehnat kodeksining 161-167-moddalari tahlili
16) Mehnat kodeksining 168-170-moddalari tahlili
17) Mehnat kodeksining 171-174-moddalari tahlili
18) Mehnat kodeksining 175-180-moddalari tahlili
19) Mehnat kodeksining 181-190-moddalari tahlili
20) Mehnat kodeksining 191-200-moddalari tahlili
21) Mehnat kodeksining 201-212-moddalari tahlili
22) Mehnat kodeksining 213-223-moddalari tahlili
23) Mehnat kodeksining 224-235-moddalari tahlili
24) Mehnat kodeksining 236-242-moddalari tahlili
25) Mehnat kodeksining 243-249-moddalari tahlili
26) Mehnat kodeksining 250-257-moddalari tahlili
27) Mehnat kodeksining 258-268-moddalari tahlili
28) Mehnat kodeksining 269-278-moddalari tahlili
29) Mehnat kodeksining 279-284-moddalari tahlili
30) Mehnat kodeksining 285-294-moddalari tahlili
31) Mehnat kodeksining 295-301-moddalari tahlili
32) Mehnat kodeksining 302-311-moddalari tahlili
33) Mehnat kodeksining 312-315-moddalari tahlili
34) Mehnat kodeksining 316-324-moddalari tahlili
35) Mehnat kodeksining 325-330-moddalari tahlili
36) Mehnat kodeksining 331-336-moddalari tahlili
37) Mehnat kodeksining 337-343-moddalari tahlili
38) Mehnat kodeksining 344-350-moddalari tahlili
39) Mehnat kodeksining 351-359-moddalari tahlili
40) Mehnat kodeksining 360-366-moddalari tahlili
41) Mehnat kodeksining 367-372-moddalari tahlili
42) Mehnat kodeksining 373-382-moddalari tahlili
43) Mehnat kodeksining 383-387-moddalari tahlili
44) Mehnat kodeksining 388-391-moddalari tahlili
45) Mehnat kodeksining 392-399-moddalari tahlili
46) Mehnat kodeksining 400-405-moddalari tahlili
47) Mehnat kodeksining 406-410-moddalari tahlili
48) Mehnat kodeksining 411-416-moddalari tahlili
49) Mehnat kodeksining 417-422-moddalari tahlili
50) Mehnat kodeksining 423-431-moddalari tahlili
51) Mehnat kodeksining 432-436-moddalari tahlili
52) Mehnat kodeksining 437-442-moddalari tahlili
53) Mehnat kodeksining 443-449-moddalari tahlili
54) Mehnat kodeksining 450-455-moddalari tahlili
55) Mehnat kodeksining 456-459-moddalari tahlili
56) Mehnat kodeksining 460-464-moddalari tahlili
57) Mehnat kodeksining 465-472-moddalari tahlili
58) Mehnat kodeksining 473-484-moddalari tahlili
59) Mehnat kodeksining 485-490-moddalari tahlili
60) Mehnat kodeksining 491-494-moddalari tahlili
/channel/mehnathuquqi
#savolimbor Ассалому алайкум бир ходимга 126 кундан иборат тугрук татили берилди фарзанди шифохонадан чикмай вафот этди энди ходим ишга чикаверса буладими агар ишга чикиш мумкин булса декретной пули тулик 126 кунга тулаб бериладими
®mehnathuquqi javobi📤:
2667 yo’riqnoma 28-bandi https://lex.uz/docs/-2625878
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Ассалому алайкум 1-2 гурух ногиронлиги булган ходимларга мехнат таьтилини компенсация куринишида такдим этса буладимм асос борми
Asos: 234-modda.
mehnathuquqi audio javobi 📤: 🎧
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
НОГИРОНЛИК ДАВРИ ИШ СТАЖИГА ОЛИНАДИМИ?
Assalomu alaykum! Qaynonam 1996-2011-yillarda 2-guruh nogironligi nafaqasini olgan. 2002-yilgacha maktabda o'qituvchilik faoliyatini to'xtatmagan. Yoshga doir nafaqaga chiqqanda 1972-1996-yillar hisoblangan. Nogironlik nafaqasini olib ishlagan yillar stajga qo'shilmagan. Nogironlik nafaqasi olgan yillar stajga qo'shilishi to'g'risida qaror e'lon qilingan ekan. Bu o'zi kimlar uchun amal qiladi? Iltimos, savolimni javobsiz qoldirmasangiz!
ЖАВОБ 📍
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ"нинг 79-бандига асосан Пенсионернинг ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги орттирилган иш стажи ва иш ҳақи, ногиронлик пенсиясини қайта ҳисоблашда иш стажи ва иш ҳақи сифатида инобатга олинмайди ҳамда охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти даврига киритилмайди.
Низом қоидасига эътибор қаратилса, ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги орттирилган иш стажи дейилмоқда. Сизнинг ҳолатингизда қайнонангиз ёшга доир пенсия тайинланмасдан ногирон бўлган ва шу даврда ногиронлик нафақасини олган бўлса, бу ҳолатда ёшга доир пенсияга чиққунгача бўлган давр иш стажига қўшиб ҳисобланиши лозим.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўриндош ёки соатбай шаклда ишловчи ўқитувчиларга ҳам устамалар тўланадими?
@Yurist_Xizmati 4323-савол:
Ассалому алайкум! Ўқриндош ёки соатбай шаклда ишлайдиган педагог ходимларга ҳам устамалар тўланадими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.
☝️Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирди.
❕Эътибор беринг! Бу қўшма қарор 2023 йил 1 августдан кучга кирди.
Ушбу қарорда устамалар ўриндошлик асосида ишлайдиганларга ҳамда соатбай дарс берадиган ўқитувчиларга ҳам тўланиши белгиланган.
✅ Шунга кўра, ўриндошликдаги дарсларингизга ҳам устама тўланиши лозим деб ҳисоблаймиз.
❗️Агарда ўриндош ва соатбай ишловчи педагогларга устама тўлашда ноҳақликлар кузатилаётган бўлса, бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Сўраган_эдингиз
⚡️Педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган 692-сон янги қарор
Унга кўра, педагог кадрларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилинди.
Педагогларни жорий йилги аттестациядан ўтказиш жараёнлари 2024 йил 15 январдан бошланади. Шу сабабли ушбу ВМ қарори билан яхшилаб танишиб чиқишингизни тавсия берамиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Олий таълим ташкилотлари учун Жамоа шартномаси
Ўзгаришлари бн тўғриланган варианти
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Вазир устамасига давогарлик қила оламанми?
@Yurist_Xizmati 4320-савол:
Assalomu alaykum. Men 2024-yil yanvardan tayanch doktoranturaga òqishga kirdim. Asosiy ish joyim maktabda, doktoranturaga òqishga kirganligim sababli asosiy ish òrnimni yanvar oyidan soatboyga òzgartirdim. Yanvardan vazir ustamasi uchun test sinovlari boshlanar ekan. Shu ustamaga men ham topshirsam bòladimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги 425-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги Низом 6-бандига кўра вазир жамғармасидан устама вазирлик тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш учун қўлланилади.
Бунда малакали педагог кадрлар — Вазирлик тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган:
👉 ўқувчилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрлар;
👉 ўқувчилари халқаро ёки республика миқёсидаги мусобақа ва танловларда совринли ўринларни қўлга киритган педагог кадрлар ҳисобланиши низом 4-бандида қайд этилган.
✅ Шунга кўра сиз ҳам малакали педагог кадр тоифасига кирсангиз, устама учун ҳаракат қилишингиз мумкин. Низомда соатбайларга ёки ўриндошларга тўланмаслиги ҳақида алоҳида чеклов йўқ.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
“Ариза ёзмасанг, статья билан бўшатаман” деган одамда “дамингни ол” дейиш керак.
Баъзи иш берувчилар ходимларни “статья билан бўшатаман, эртага бирорта жойга киролмайсан, яхшиси ариза ёзиб бер” деб қўрқитади.
Ҳурматли ходимлар, булар ҳаммаси бекор гаплар.
Сабаби, биринчидан, ходимнинг иш берувчи ташаббуси билан, ёки интизомий жазо сифатида бўшатилгани ҳақидаги маълумотлар меҳнат дафтарчасида ёзилмайди (МК 125-модда) ва агар бу ёзилса, иш берувчига жавобгарлик бор.
Иккинчидан, ишдан бўшаган ходим бошқа ташкилотга ишга кираётганда ундан аввалги ишхонасидан бўшаганлиги ҳақидаги буйруқ талаб қилиниши мумкин эмас (МК 124-модда).
Яъни, ходимнинг низоли ташкилотдан ишдан бўшаб, кейинги ташкилотга ишга киришида, кейинги ташкилот унинг қайси сабабларга кўра ишдан бўшаганлиги ҳақида расмий ҳужжатга эга бўла олмайди.
Ёки “аввал фалон жойдан фалон сабаб билан ишдан бўшатилган экансиз” деб тўғридан-тўғри рад жавоби бера олишмайди (МК 119-модда).
Ходимлар керакли жойида ўз ҳуқуқини билиши керак ва бу борада чўчимаслиги керак, “ариза ёзмасанг, статья билан бўшатаман” деган одамга “узр, дамингизни олиб туринг” деб тўғри тушунтирвориш керак.
👉yuristkadr @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
"Меҳнат кодекси"да Жамоавий музокаралар олиб боришга бўлган ҳуқуқ тўғрисида қуйидагилар белгиланган.
Ижтимоий шерикликнинг ҳар қандай тарафи жамоавий музокаралар ташаббускори бўлиши мумкин.
Аввалги жамоа келишувининг, жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугагунига қадар 3 ой ичида ёки ушбу ҳужжатларда белгиланган муддатларда ижтимоий шерикликнинг ҳар қандай тарафи бошқа тарафга янги жамоа келишувини, жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш тўғрисида ёзма хабар юборишга ҳақлидир.
Иш берувчиларнинг манфаатларини ифода этувчи шахслар, шунингдек иш берувчилар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви органлари, сиёсий партиялар ташкил этган ёки молиялаштирадиган ташкилотлар ёхуд органлар томонидан ходимлар номидан жамоавий музокаралар олиб борилишига ҳамда жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси тузилишига йўл қўйилмайди.
Ижтимоий шериклик тарафлари тегишли сўров олинган кундан эътиборан 2 ҳафтадан кечиктирмай жамоавий музокаралар олиб бориш учун зарур бўлган ўзидаги мавжуд ахборотни бир-бирига тақдим этиши керак.
Жамоавий музокаралар иштирокчилари, жамоавий музокаралар олиб бориш билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар олинган маълумотларни, агар ушбу маълумотлар давлат сирларига ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли бўлса, ошкор қилмаслиги лозим. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқувчилар давомати учун ким жавоб беради?
@Yurist_Xizmati 4329-савол:
Assalomu aleykum! Men o'qituvchiman 30 yillik stajim bor. 11 sinf rahbariman.Hozirgi kunda bitiruvchi sinflarning eng katta muammosi davomat bo'lib qoldi.Shu sababli meni sinfimda ham davomat to'liq bo'lmayapti.Qancha ota onalarga murojaat qilishimga qaramay davomat masalasini hal etolmayapman. Davomat tufayli direktor meni ustamamni to'xtardi va 30 % oyligimdan ushlab qoldi. Har safar davomat orqasidan oyligingni kesaman, 100 modda bn ishdan haydayman deb menga popisa qilayapti qanday yo'l tutishim kk. Har safar shtraf to'lashga yolg'iz onaman, 2ta farzandim bor, voyaga yetmagan qizim bor. Katta farzandimni egizak bolalari bor, 13 mln kontrakti bor. Maslahat bering. Meni oyligimni olishga, ishdan bo'shatishga haqqi bormi? Sinfni topshiraman desam, darsni ham topshir deydi. Bugun esa yana oylikdan 50% jarima dedi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Бу ҳолатда синф раҳбарига нисбатан интизомий таъсир чораси қўллаш нотўғри.
1️⃣ Биринчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига мувофиқ синф раҳбари синфдаги давоматни назорат қилиши, бу ҳақида ота-оналар билан боғланиб, келмаганлик сабабларини аниқлаши ва мактаб раҳбариятига ахборот киритиши керак.
Ушбу буйруқнинг 1-иловаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ММИБДЎнинг лавозим мажбуриятларидан бири бу синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларининг давоматларини назорат қилиш ҳисобланади.
🙅♂️ Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра синфдаги давомадни таъминлашга синф раҳбари жавобгар эмас. У давомадни ўз вақтида амалга ошириб, дарсга келмаган ўқувчилар ҳақида юқоридаги мажбуриятини бажариши кифоя.
2️⃣ Иккинчидан, Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан, ходимнинг розилиги бўлмаган тақдирда эса ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Ходимнинг розилигисиз, унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш асослари ичида сиздаги ҳолат мавжуд эмас.
❗️Шундай экан сизнинг иш ҳақингиздан фақат суднинг қарорига мувофиқ ушлаб қолиниши мумкин.
3️⃣ Учинчидан, Ота-оналарга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Шунга кўра, боласини мактабда юбормаган ота-оналарга юқоридаги модда билан жарима қўлланилади.
Бу ҳолатда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига биноан мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Сизга мазкур ҳолатда туман адлия бўлимига мурожаат қилиш орқали улардан бузилган ҳуқуқларингизни тиклашда амалий ёрдам сўрашни тавсия қиламиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ЎҚИТУВЧИНИНГ ИШ ВАҚТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
@Yurist_Xizmati 4227-савол:
1548 сотни 43 хафтага булинса 36 соат чикади. 36 соатни 6 кунга булинса 6 соатдан булади. Шунда иш вактимиз мактабда 1–4 синфлар учун 8.00 дан 14.00 гача буладими? Ёки уртада тушлик учун 1 соат кушилиб иш вакти 15.00 гача буладими? Лекин мактабда тушлик вакти белгиланмаган. Чунки укувчиларга бу вактда ким дарс утади? Илтимос шу саволимга конуний жавоб берсангиз. Бизни рахбаримиз 1 ставка иш соати борларга хам хар куни соат 8.00 дан 16.00 гача ишлайсизлар деяптилар. Хафтадик моатимиз хафтасига 48 соат чикадику. Хар куни 8.00 дан 16.00 гача ишласак. Аник конуний жавоб беринг илтимос
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади.
1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат ишлаши керак.
Энди қаранг! Меҳнат кодексининг 204-моддаси биринчи қисмида иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши кераклиги белгиланган.
☝️Ушбу қоидага мувофиқ ҳар бир ташкилотда иш берувчи ходимларнинг иш куни давомида дам олиши ва овқатланиши учун танаффус бериши шарт.
✅ Шундай экан бу қоида мактабдаги ўқитувчиларга ҳам татбиқ этилади.
Бунда ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки меҳнат шартномасида, агар ходим учун белгиланган кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тўрт соатдан ошмаса, унга мазкур танаффус берилмаслиги назарда тутилиши мумкин. Сизлардаги ҳолатга эса бу қоидани қўллаш мумкин бўлмайди, негаки МК 184-моддаси ҳамда Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) асосан сизларда кунлик иш вақти 6 соатни ташкил этади.
❕Эътибор беринг! Юқоридаги нормада танаффус вақти иш вақтига киритилмаслиги белгиланган.
💁♂ Шунга мувофиқ сизлардаги ҳолатда иш вақтини белгилашда танаффус вақти чиқариб ташланади. Агар танаффус вақти 1 соатни ташкил этса, сизларнинг иш вақтингиз соат 8.00дан 15.00гача этиб белгиланиши керак.
❗️Шуни эсдан чиқармаслик керакки, бу меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ўқитувчилар учун қўлланилиши керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
"Dekret" "dekretga" ulansa ham pul to'lanadimi? Hisob-kitob qanday bo'ladi?
#savolimbor Assalomu alaykum sizga savolim bor edi hozirda xodim bir farzandli bb dikretga chiqsa yana ikkinchi farzandi ulansa, ishlamay turib dikretga chiqsa dikret puli beriladimi yoki yoʻq
®mehnathuquqi javobi 📤:
✅ Ha, "dekret" puli beriladi. Farzandlar soniga ham hech qanday cheklov yo’q. "Dekret"ni "dekretga" ulansa ham takroriy homiladorlik uchun mehnatga layoqatsizlik varaqasi umumiy asosda berilaveradi. Ya’ni xodim 1-farzandi uchun “dekret”ga chiqib, so’ng bola parvarish ta’tili davomida 2, 3-larini ham ulab yuborsa ularga ham “dekret” to’lanaveradi.
✅ O‘zbekiston Respublikasi sog‘liqni saqlash vazirining 2015-yil 20-martdagi 25-son buyrug‘iga ilova “Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi to‘g‘risida”gi Yo’riqnoma [O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 2015-yil 17-aprelda ro‘yxatdan o‘tkazildi, ro‘yxat raqami 2667] (https://lex.uz/docs/-2625878) 29-bandiga ko’ra, bola ikki va uch yoshga to‘lgunga qadar parvarishlash uchun beriladigan ta’til yoki ish haqi saqlanmagan holda qo‘shimcha ta’tilda bo‘lgan ayollarning takroriy homiladorligi uchun mehnatga layoqatsizlik varaqasi umumiy asosda beriladi.
❓Hisob-kitob qanday qilinadi? “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida” nizom (Adliya vazirligi tomonidan 2002-yil 8-mayda 1136 -son bilan davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan) 49-50-bandlariga ko’ra, vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik, homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha nafaqalar barcha hollarda xodimning haqiqiy ish haqidan hisoblab chiqariladi. Nafaqalarni hisoblashda asos qilib olinadigan haqiqiy ish haqiga ish joyidan, sug‘urta badallari undirilib to‘lanadigan jami ish haqi to‘lovlari kiradi.
Nizomning 58-bandiga ko'ra, xodim uzrli sabablarga ko‘ra ish haqiga ega bo‘lmagan, qonunchilik hujjatlariga muvofiq ish haqidan nafaqa hisoblab chiqarilishi lozim bo‘lgan hollarda nafaqa tarif stavkasi (lavozim maoshi) va mukofotlarning o‘rtacha oylik summasidan kelib chiqqan holda hisoblab chiqarilishi lozim. Bunda tarif stavkasi yoki eng kam ish haqi tuman koeffitsiyenti va ustamalar belgilangan joylarda ishlaganlik uchun beriladigan ustamalarni hisobga olgan holda asos qilib olinadi.
❓“Dekret puli” 75 % yoki 100 % to’lanadimi?
Batafsil👉 /channel/mehnathuquqi/6578
/channel/mehnathuquqi/6008
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Sõragan_edingiz
O‘qituvchidan qog‘oz ko‘rinishdagi yillik taqvim-mavzu reja talab qilinishi to‘g‘rimi?
#Savol
Direktorimiz taqvim-mavzu ish rejani qog‘oz variantini talab qilyapti. Vaholanki, taqvim-mavzu ish rejani eMaktab.uz platformasiga yuklab qo‘yganman. Shu holatda direktorning talabi o‘rinlimi? Javob uchun oldindan rahmat e’tiborsiz qoldirmang iltimos.
#Javob
"Umumiy o‘rta ta’lim muassasalarining pedagogik mutaxassisliklari bo‘yicha namunaviy yillik ish rejasini shakllantirish tartibi to‘g‘risida"gi yo‘riqnomaning 15-bandiga ko‘ra umumiy o‘rta ta’lim maktabi o‘qituvchilarining dars va to‘garak mashg‘ulotlarini tashkil etish hamda sinf jurnalini yuritishdan tashqari boshqa pedagogik yuklamalar bo‘yicha hisobotlar va qo‘shimcha ma’lumotlarni talab qilish qat’iyan taqiqlanadi.
15-bandning 2-xatboshiga ko‘ra umumiy o‘rta ta’lim muassasalari pedagog xodimlari tomonidan faqatgina sinf jurnali (bosma yoki elektron) yuritiladi.
O‘qituvchi tomonidan yillik taqvim-mavzu reja eMaktab.uz platformasiga yuklangan bo‘lsa, unda ushbu rejani qog‘oz ko‘rinishdagi shaklini yuritishga ehtiyoj yo‘q deb hisoblaymiz. Demak, o‘qituvchidan qog‘oz ko‘rinishdagi yillik taqvim-mavzu reja talab qilish noqonuniy xatti-harakat hisoblanadi.
®/xalqtaliminfo
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#maqola Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi katta oʼqituvchisi Muhammadamin Karimjonovning ushbu maqolasida Yangi Mehnat kodeksida homilador ayollarga beriladigan qoʼshimcha kafolat va imtiyozlar, ular mehnatini huquqiy jihatdan tartibga solishning oʼziga xos xususiyatlari tahlil qilingan.
®mehnathuquqi
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Assalomu alaykum ustoz. Xodimning ismi yoki familiyasi o’zgarsa mehnat shartnomasiga qo’shimcha kelishuv qilish shartmi?
®mehnathuquqi javobi📤:
MK 107-moddasi 5-qismiga ko’ra, rekvizitlar o‘zgargan taqdirda, mehnat shartnomasining tarafi ular o‘zgartirilgan paytdan e’tiboran 3️⃣ ish kuni ichida bu haqda boshqa tarafga yozma shaklda xabar qilishi kerak. Xodimning familiyasi, ismi va otasining ismi xodimning mehnat shartnomasida ko‘rsatiladigan rekvizitlaridan hisoblanadi.
❗️MK 107-moddasi 4-qismiga ko’ra, agar mehnat shartnomasini tuzishda ushbu moddaning birinchi, ikkinchi va uchinchi qismlarida nazarda tutilgan rekvizitlardan biror-biri shartnomaga kiritilmagan bo‘lsa, bu mehnat shartnomasini tuzilmagan deb e’tirof etish yoki uni bekor qilish uchun asos bo‘lmaydi. Mehnat shartnomasi yetishmayotgan rekvizitlar bilan to‘ldirilishi kerak. Bunda yetishmayotgan rekvizitlar mehnat shartnomasiga doir yozma shaklda tuziladigan qo‘shimcha kelishuv bilan belgilanadi, ushbu kelishuv mehnat shartnomasining ajralmas qismidir.
👉 Masalan, mehnat shartnomasini tuzishda xodimning rekvizitlaridan biri, masalan, familiyasi kiritilmay qolsa, qo‘shimcha kelishuv tuziladi.
Agar rekvizitlar mehnat shartnomasiga kiritilganu, lekin savolda so’ralganidek keyinchalik o’zgargan bo’lsachi❓ Bu holatda nima qilish kerak. Bu borada 2 xil qarash bor.
❌ Ayrim mutaxassislar qo’shimcha kelishuv shart emas deb hisoblashadi. Ular fikricha, MK 107-moddasi 5-qismi o'zgartirilgan rekvizitlarni emas, balki faqat yetishmayotgan rekvizitlarni kiritish uchun qo’shimcha kelishiv tuzishni talab qiladi.
✅ 2-toifa esa qo’shimcha kelishuv tuzish shart deb hisoblashadi. Ular ham o’z fikrlarini aynan 107-moddasi 5-qismi bilan asoslashadi. To’g’ri, 107-modda 5-qismi aynan yetishmayotgan rekvizitlarni kiritish uchun qo’shimcha kelishiv tuzishni talab qiladi. Mehnat shartnomada xodimning ism-familiyasi kiritilgan, lekin u yangiga o’zgarganku, shuning uchun ham, bu holatda qo’shimcha kelishuv tuzish shart deb hisoblashadi.
👍 Xodimning ism-familiyasi o’zgargan holatda, kadroviklarimizga mehnat shartnomasiga qo’shimcha kelishuv tuzishni tavsiya qilamiz. Ish beruvchining buyrug'i qabul qilinadi. Shaxsni tasdiqlovchi hujjatning nusxasini yangi ismi-sharifi bilan xodimning shaxsiy delosiga ilova qiling va kiritilgan oʼzgartirishlar toʼgʼrisida buxgalteriya boʼlimiga xabar bering.
“Mehnat daftarchalarini yuritish tartibi to‘g‘risida”gi Yo‘riqnoma (https://lex.uz/docs/-643007)ga ko’ra, mehnat daftarchasidagi ismi-sharifi va tug‘ilgan kuni to‘g‘risidagi yozuvlarga o‘zgartirishlar tegishli hujjatlar (pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi, tug‘ilganlik, nikoh va nikohni bekor qilinishi haqidagi guvohnomaga qarab familiyasini, ismini o‘zgartirish va hokazolar) asosida va ushbu hujjatlarning soni va berilgan sanalariga havola qilingan tarzda oxirgi ish joyidagi ish beruvchi tomonidan kiritiladi.
O‘zgartirilgan yozuvlar mehnat daftarchasining birinchi betiga kiritiladi. Ilgarigi familiyasi, ismi, otasining ismi yoki tug‘ilgan kuni to‘g‘risidagi yozuv ustidan bir chiziq chizilib, yangi ma’lumotlar yozib qo‘yiladi. Yozuvlar muqovaning ichkari betiga yozilib tashkilot rahbarining yoki uning tomonidan maxsus vakolat berilgan shaxs imzosi hamda tashkilot yoki xodimlar bo‘limi muhri bilan (muhr mavjud bo‘lgan taqdirda) tasdiqlanadi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ойлигига устама қўшиладиган тиббиёт ва педагог ходимлар ишлайдиган ҳудудлар рўйхати кенгайтирилди.
📱 @oylikbot_uz
👉 Ойлик маошни ҳисобловчи бот
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Педагогик кенгашга сабабсиз келмайдиган ходимларга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4225-савол:
Pedagogika kengashiga sababsiz kelmaydigan xodimlarga qanday chora ko'rish mumkin?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
🙅♂️ Ходим меҳнат интизомини бузганлик учун аввал ҳайфсан, кейин жарима қўлланилади деган қоида йўқ.
Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмига кўра интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Бунда интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади. Шунга кўра иш берувчи интизомий таъсир чораси қўллашда юқоридаги мезонларга эътибор қаратиши лозим.
Демак, сиздаги вазиятда ҳам ўқитувчининг педагогик кенгашга келмаслик сабаблари, унинг педагогик кенгашда иштирок этмаслигининг оқибати оғир, енгиллиги, ходимнинг ҳулқ-атфори инобатга олинган ҳолда унга интизомий таъсир чораси қўлланилади.
Бунда ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллаш мумкин:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).
❗️Шунга мувофиқ сиздаги ҳолатда ўша ўқитувчига юқоридаги жазо чораларидан бирини қўллаш мумкин. Фақат бунда МК 313-моддаси талабларига риоя қилиш шарт.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаб ўқувчиларининг дарсдан ташқари пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари жавобгарми?
@Yurist_Xizmati 4224-савол:
Мактабдан ташкари укувчиларни килган хатти харакати учун синф рахбари жавоб берадими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Амалиётда ўқувчи у хоҳ дарс вақтида бўлсин, хоҳ дарсдан ташқари, ёки ўқувчи мактаб ҳудудида ёки ота-онасининг қарамоғида бўлган вақтда бирор бир ҳуқуқбузарлик қилса, синф раҳбари дарров синф раҳбарликдан олинган ва ҳаттоки ишдан бўшатилган ҳолатлар кам кузатилган.
❌ Аслида бу мутлақо нотўғри амалиёт.
🙅 Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари жавобгар булмайди.
Агар ўқитувчи содир этган ҳуқуқбузарликка ўқитувчи ёки синф раҳбар ундаган (мажбур қилган) ёки унга ҳайрихоҳлик қилган ҳолатдан ташқари ўқувчининг ҳаракатлари учун жавоб бериши нотўғри.
1️⃣ Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:
👉 ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;
👉 ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
❕Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.
2️⃣ Иккинчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасида синф раҳбарининг мажбуриятлари қайд этилган. Лекин улар орасида юқоридаги ҳолатга мос келадиган бирорда мажбурият йўқ.
3️⃣ Учинчидан, Оила кодексининг 7З-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шартлиги қайд этилган.
❗️Бунда ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қиишлари шарт.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Сўраган_эдингиз
⚡️Педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган 692-сон янги қарор
Унга кўра, педагог кадрларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилинди.
Педагогларни жорий йилги аттестациядан ўтказиш жараёнлари 2024 йил 15 январдан бошланади. Шу сабабли ушбу ВМ қарори билан яхшилаб танишиб чиқишингизни тавсия берамиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️ЎҚУВЧИЛАР ДАРСГА ЎЗ ВАҚТИДА КЕЛМАСА КИМ ЖАВОБГАР?
❓Сабабсиз келмаган ўқувчилар учун мактаб директорига, уларни юбормаган ота-оналарга ва ўқувчиси қолган синф раҳбарларига қандай чора кўрилади?
@Yurist_Xizmati 4322-савол:
Ўқувчилар дарсга келмаса мактаб директорига сабабсиз келмаган ўқувчилар учун қандай чора кўрилади ? уларни дарсга юбормаган ота – оналаригачи ? Ўқувчиси қолган синф рахбарларига қандай чора кўрилади , Давомад масаласи мактабда топшириб қўйилган директор ўринбосарларигачи ? Шу саволларга тўлиқ жавоб беришингизни илтимос қиламан. Ушбу саволни Юрист хизмати каналида ёритишингизни илтимос қиламиз. Хамма саволларга тўлиқ жавоб беришингизни хам илтимос қиламиз.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
1⃣ Ота-оналарга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши:
— базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
☝️Шунга кўра боласини мактабда юбормаган ота-оналарга юқоридаги модда билан жарима қўлланилади.
2⃣ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига мувофиқ, синф раҳбари синфдаги давоматни назорат қилиши, бу ҳақида ота-оналар билан боғланиб, келмаганлик сабабларини аниқлаши ва мактаб раҳбариятига ахборот киритиши керак.
Ушбу буйруқнинг 1-иловаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ММИБДЎнинг лавозим мажбуриятларидан бири бу синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларининг давоматларини назорат қилиш ҳисобланади.
❗️Шунга кўра, агар синф раҳбар юқоридаги мажбуриятни бажармаган бўлса, унда синф раҳбарга Меҳнат кодекси 312-моддасига асосан интизомий таъсир чораси қўлланилади.
💁♂ Бироқ, синф раҳбар давомад масаласида ўз мажбуриятини бажарганда бу жавобгарлик ММИБДЎга нисбатан қўлланилади.
Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
☝️Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин. Ходимга интизомий таъсир чораси қўллашга иш берувчи ҳақли.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаблар учун жамоа шартномаси ўзгариш киритилгани
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️РАСМАН: Педагог кадрларни жорий йилги аттестациядан ўтказиш жараёнлари 2024 йил 15 январдан бошланади
✅ Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг жорий йилги аттестациядан ўтказиш жараёнлари 2024 йил 15 январдан бошланди.
Ушбу тоифадаги педагоглар жорий йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этишлари учун 15 январдан 1 мартга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин.
❗️Бунинг учун педагоглар Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган pedkadr.uzedu.uz платформаси орқали:
➖Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши;
➖шахсий кабинети орқали малака синови ўтган куннинг ўзидаёқ аттестация натижалари билан танишиши;
➖аттестация якунида педагогларга бериладиган ҚР-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатларни юклаб олиши мумкин.
🔹Мазкур платформани ҳозирги кунда тегишли вазирлик ва идорларнинг электрон тизимлари билан интеграция қилиш ишлари якунланмоқда.
Маълумот учун: 2023 йилнинг 5-7 декабрь кунлари “pedkadr.uzedu.uz” электрон платформаси орқали 20 та туман (шаҳар) педагоглари иштирокида малака тоифалари беришнинг янги тизими компютерда реал вақт режимида (онлайн) тажриба-синовдан ўтказилди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаблардаги моддий ёрдам билан боғлиқ жиддий муаммо ҳақида мурожаат.
Ассалому алейкум мен мактабда кадр бўлиб ишлайман. Мактаб ходимлари касал бўлиб уч тўрт кун балничнийга чиқиб келиб модий ёрдам беришимизни талаб қиляпти. Лекин ходимнинг касаллик варақасида ҳеч қандай моддий ёрдам ёзиш учун асос бўлувчи оғир ҳолат ёзилмаган. Менга мактаб директори моддий ёрдам ёзиш учун қилинадиган ишчи гуруҳнинг йиғилиш баённомасида ва адлия бўлимидан ўтказиладига моддий ёрдам буйруғида ҳам ходимни "оғир турдаги касалликка чалинганлиги сабабли моддий ёрдам берилсин" деган ёлғон жумлани киритиб буйруқни адлиядан ўтказишга мажбур қилади.
Адлия бўлими ҳам моддий ёрдамга асос қилинган касаллик варақасида ходимни қандай ҳолатда даволаниб чиқанлигини текшириб ҳам ўтирмайди, "оғир ҳолатда деган жумлани киритиб берсангиз буйруқни ўтказиб берамиз" дейишади. Адлия бўлими ходимларини шу иши қанчалик тўғри адлия бўлими ходимларига моддий ёрдам учун ёзилган буйруққа илова қилинган касаллик варақасини аҳамияти бўлмаса нима кераги бор унда касаллик варақасини илова қилишни. Адлия бўлими ходимлари "ходимни оғир ҳолатда даволаниб чиқди деб буйруққа ва ишчи гуруҳ йиғилиш байённомасига ёзиб юборсанг ўтказаман агар текшириш келиб моддий ёрдамни текширган вақтда мактаб деркторини ўзи жавоб беради, ходимни оғир касал деб ёзгани учун" дейди. Бизнинг вилоятдаги мактабларда шундай бўляпти. Мактаб ходимлари моддий ёрдам олиш учун ҳам врачлар билан келишиб блютенга чиқиб келяпти. Мактабда дарслар ўлда жўлда бўлиб кетган.
МУНОСАБАТ.
Мурожаатчининг жон куйдирганича бор.
Сабаби, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам 2 лавозим маоши миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
Мурожаатда кўтарилган муаммо бошқа ҳудудларга ҳам тааллуқли эканини инобатга олиб, адлия органлари масъул ходимларини ҳуқуқий экспертиза жараёнида ҳушёрроқ бўлишга чақириб қоламиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бир қоидага изоҳ бериши керак.
Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 425-сон қарори 02.08.2022 йилда кучга кирди. Мазкур қарор билан “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низом 22-банд билан тўлдирилган.
Ушбу бандга кўра бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.
Бироқ мазкур қоидада турли сабаблар тоифаси қандайлиги очиқ қолган.
Ўқитувчининг турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатлари бир марталикми ёки маълум бир давомийликни назарда тутадими?
Буни аниқлаштириш керак. Чунки жойларда ушбу қоидани ҳамма ҳар хил тарзда қўлламоқда.
Айрим ҳолатларда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетган ўқитувчининг бўлиб ўтиладиган дарслари бўлса, унинг дарслари шеригига юклатилмоқда.
Ушбу таътил даври эса 126 кунни ташкил этади (Меҳнат кодекси 404-моддаси), бу эса 4 ой дегани.
Яна бир ҳолат, шундай гуруҳларда дарси бор ўқитувчи вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлса ҳам шундай. Биламизки, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври битта касаллик бўйича 4 ойгача ёки ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
Ёки яна бир вазиятда ўқитувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мутахассис, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки бошқа асослар билан чақиртирилди. Бундай ҳолатлар вақти-вақти билан бўлиши мумкин.
Умуман олганда, юқоридаги мисолларни кўплаб келтириш мумкин, бунда уларнинг муддатлари қисқа ёки узуқ бўлиши табиий.
Ушбу қоида киритилишидан олдин ўқитувчи ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетса, унинг дарслари бошқа ўқитувчига берилар эди. Бироқ ҳозирда ўқитувчи вақтинча йўқ бўлган ҳолатларда жумладан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетса, унинг дарси бошқа ўқитувчига берилмайди.
Демак, эндиликда дарслар бўлиб ўтиладиган фанлардан дарс ўтадиган ўқитувчи вақтинча йўқ бўлган вақтда унинг гуруҳини ўзига қўшиб ўтган ўқитувчига қўшимча ҳақ тўланмайди.
Бундай ҳолат эса ўз навбатида таълим сифатига таъсир кўрсатмай қолмайди. Шуни инобатга олган ҳолда вазирлик ушбу қоида бўйича тегишли тушунтириш бериши мақсадга мувофиқ бўларди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g