tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

Ёш боласи бор ходимларга иш жойида қандай имтиёзлар бор?

@Yurist_Xizmati 4317-савол:

Ассалом алейкум! Саволим бор эди. 2 ешга тулмаган ёш болали олий таълимда ишлайдиган айол ходимнинг иш даврида имтиезлари борми? Ходим о,5 ставкада ишлаб турган пайтда.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Боласи 2 ёшга тўлмаган ходимларга меҳнат қонунчилигида бир қатор имтиёзлар белгиланган.

Хусусан,
1⃣ икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига иш ҳақи сақланмайдиган таътил мажбурий тартибда берилади (Меҳнат кодекси 242-моддаси);

2⃣ Икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ота-онадан бири (васий) аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, ўз аризасига кўра бажариладиган иши учун ҳақ тўланадиган, бироқ аввалги иши бўйича ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бола икки ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи тўланадиган бошқа ишга ўтказилади. (МК 395-м);

3⃣ Икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади (МК 407-м).
Бунда танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Шунингдек, болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади;

4⃣ Уч ёшга тўлмаган боланинг буджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади (МК 397-м).

5⃣ Уч ёшгача боласи бор аёл ёхуд уч ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди (МК 409-м).

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ўқитувчи ишга келмаса, унга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4315-савол:

Ассалому алайкум! Ўқитувчи ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз ишга келмаса унга қандай чора кўриш мумкин?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


1⃣ Биринчидан, ўқитувчи ишга келмаса, дарсларини ўз вақтида ўтмаса, табелга тегишли белги қўйилади.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2169)нинг 285-бандига кўра ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.

☝️Шу қоидага кўра ўқитувчи ишга келмаса, унда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 55-иловада белгиланган П (прогуллар) белгиси қўйилади.

2⃣ Иккинчидан, Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июндаги 205-сон буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган кўрсатмаларнинг 11-бандига мувофиқ “Kundalik” электрон синф журналига ўз вақтида белгиларнинг қўйилмаслиги ўқитувчи дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун иш ҳақи тўланмайди. Шундан сўнг тегишли тартибда унга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш бошланади.

❗️Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (161-моддаси 4 ва 5-қисмлари)
.

Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Эътибор беринг! 313-модданинг иккинчи қисмида интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозимлиги айтилмоқда.

Шунингдек, ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.

❗️Демак, ишга келмаган ходимларга юқоридаги интизомий таъсир чораларидан бирини қўллаш мумкин. Бунда биринчи навбатда ходимдан тушунтириш хати олиш лозим. Агар у тушунтириш хати ёзишдан бош торса, унда далолатнома тузиш мумкин бўлади. МК 313-моддасига кўра буйруқ чиқарилади ва ходимга тилхат олган ҳолда буйруқ таништирилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#hujjat_namunasi

Аризани чақириб олиш ҳақидаги ариза

Мурожаат: Ассалому-алайкум. Мендан бўлим бошлиғим кадр билан алдаб бўшаш ҳақида ариза ёздириб олди. Бўшатиб ўрнимга бошқасини олмоқчи. Лекин ҳали буйруқ чиқаришгани йўқ. Аризани қайтариб олса бўлади деб эшитдим. Иложи бўлса, намунаси бўлса берсангиз. Олдиндан раҳмат.

Жавоб: Юқорида☝️ ишдан бўшаш ҳақидаги аризани чақириб олиш ҳақидаги аризадан намуна берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 160-моддаси 6-қисмига асосан огоҳлантириш муддати давомида, шу жумладан огоҳлантириш муддати сўнгги куни иш вақти тугагунига қадар ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир.

Бундай ҳолатларда ходимнинг дастлабки аризаси бекор бўлади ва бу ариза билан уни ишдан бўшатиш ноқонуний бўлади.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#hujjat_namunasi

Меҳнат дафтарчаси берилмаганлиги учун иш берувчидан иш ҳақи ундириш ҳақидаги даъво аризадан намуна.


Бу ҳақида кўп айтамиз. Иш берувчининг айби билан меҳнат дафтарчаси бериш кечиктирилдими, демак, иш берувчи ходимга ана шу кечикиш даврида ходимга иш ҳақи тўлайди. Бу ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Тепада бизга келган сўровларга биноан меҳнат дафтарчаси берилмаганлиги учун иш ҳақи ундириш ҳақида судга киритиладиган даъво аризадан ☝️намуна берилмоқда.

Собиқ ишхонасидан меҳнат дафтарчасини ололмай юрган ходимлар бу намунадан бемалол фойдаланиши мумкин.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

МЕҲНАТ ДАФТАРЧАМДАН НУСХА СЎРАСАМ, КАДР “ПРОБЛЕМА” ҚИЛЯПТИ.

САВОЛ.

Бир жойдан сўраганлиги учун ишхонамдаги меҳнат дафтарчамдан нусха беришни сўрасам, кадримиз нима учунлигини, сабабини аниқ айтмасангиз, бермаймиз деяпти. Лекин мен сабабини айтмоқчи эмасман. Кадрни бермасликка ҳаққи борми?

ЖАВОБ.

Меҳнат дафтарчаси аслида ходимнинг мулки ҳисобланади, ундаги маълумотлар эса ўша ходимнинг шахсига оид маълумотлардир.

Меҳнат кодексининг 125-моддасига асосан иш берувчи ходимга иш берувчида ишлаган даври учун меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ходимнинг ёзма шаклда берилган ёки иш берувчининг электрон почта манзилига юборилган аризасида кўрсатилган усулда (лозим даражада тасдиқланган қоғозда ёки иш берувчининг электрон рақамли имзоси билан имзоланган электрон ҳужжат тарзида), агар ишлаш даврида бўлса, ариза берилган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай бериши шарт.

Яъни, агар сиз ёзма сўров берсангиз, ана шу сўровингиз иш берувчига топширилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида меҳнат дафтарчангиз ва унинг варақларидан нусха берилиши шарт.

Бунинг учун иш берувчи раҳбар номига ариза ёзишингиз ва аризада меҳнат дафтарчаси ва унинг варақларидан нусха беришни сўрашингиз керак. Ходим аризасида аниқ сабабларни келтиришга мажбур эмас. Аризани икки нусхада чиқариб, бир нусхасини кадрлар хизмати ходимига берасиз ва ўзингиздаги нусхасига “фалон санада олдим” деб имзо қўйдирасиз. Агар кадр “проблема” қиладиган бўлса, худди шу ариза бериш ишини девонхона орқали амалга оширасиз.

Агар 3 иш куни ичида аризангизга жавобан сиз сўраган ҳужжатдан, яъни меҳнат дафтарчасидан нусха бермаса, иш берувчи томони қонунни бузган бўлади ва бу кадрлар хизмати ходимининг бошига бало бўлиши ҳам мумкин.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

“ДЕКРЕТДАН” АВВАЛРОҚ ИШГА ҚАЙТГАН ХОДИМ 2 ОЙ ЎТИБ,  “ДЕКРЕТ”ГА ЧИҚСА БЎЛАДИМИ?

САВОЛ.

Ассалому-алайкум. Ходим декрет таътилидан боласи 3 ёшга тўлмасдан туриб ишга қайтди. Лекин ишга тушганидан кейин орадан 2-3 ой ўтиб, айрим сабабларга кўра яна қайтиб декратга чиқмоқчи. Шундай қилса бўладими?

ЖАВОБ.

Меҳнат кодексининг 405-моддаси 3-қисмида “аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади” дейилган.

Шунингдек, МК 242-моддаси талабларига кўра 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган таътил бериш агар ходим ҳохиш билдирса, иш берувчи томонидан берилиши мажбурийдир.

Сизнинг саволингизга айнан мана шу икки қоидадан келиб чиқиб жавоб беришимиз тўғри бўлади.

Яъни, ходимнинг боласи 3 ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи сақланмаган таътилдан фойдаланиш ҳуқуқи ва иш берувчининг бу таътилни беришга оид  мажбурияти токи бола 3 ёшга тўлгунига қадар амалда бўлади.

Меҳнат қонунчилигида “болани парвариш қилаётган ходим бу таътилдан фақат бир марта фойдаланади”, ёки “орада ишга қайтса, бу таътил туридан фойдаланиш ҳуқуқи бекор бўлади” деган норма йўқ.

Шундай экан, боласи 3 ёшгача бўлган “декрет”дан орада вақтлироқ ишга қайтган ходим яна хохиш билдирса, “декрет” таътилини бемалол давом эттириши мумкин.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ишлаётган ҳомиладорларга ёқмайдиган пост.

Кеча, Солиқ қўмитаси тизимидаги кадрлар хизмати ходимлари билан ишлаётган ҳомиладор аёлларни ишдан бўшатиш масаласида ҳам яхшигина мунозара қилдик.

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, Меҳнат кодекси (МК)нинг 408-моддаси биринчи қисмига асосан агар ишлаётган аёл ҳомиладор бўлса, уни иш берувчининг ташаббусига кўра, МК 161-моддасидаги асослар билан ишдан бўшатиб бўлмайди. Бироқ, ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси тугатилган ҳоллар бундан мустасно. Яъни, МК 161-моддада 6 та асос кўрсатилган бўлса, ҳомиладор аёлни ана шу 6 та асосдан фақат биттаси – ташкилот ёки алоҳида бўлинмаси (масалан, филиал) тугатилганлиги важи билан бўшатиш мумкин холос. МК 161-модданинг қолган 5 та асоси билан бўшата олмайсиз: мисол учун, ҳомиладор аёл меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузган бўлса (МК 161-модда 2-қисм 5-банд билан) ҳам уни айнан мана шу асос билан ишдан бўшата олмайсиз.

Кеча семинарда ҳомиладор аёлни агар у бошқа вақтинча ишда бўлмаган ва иш жойи сақланаётган ходимнинг ўрнига муддатли шартнома билан ишга олинган бўлса ҳамда ўша биринчи асосий ходим ишга қайтганда бўшатиш мумкин-мумкинмаслиги ҳақида савол кўтарилди.

Мана шу масалада семинарда билдирилган фикрларни сиз билан ҳам ўртоқлашмоқчиман.

Эътибор беринг, муддатли меҳнат шартномасини айнан муддати тугаганлиги важи билан бекоор қилиш иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш ҳисобланмайди. Меҳнат шартномасини муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилишнинг асоси бошқа – бу МК 158-моддасидир. Яъни, МК 408-моддасининг биринчи қисмидаги қатъий чеклов МК 158-моддасига тегишли эмас.

Энди қаранг, МК 408-моддаси 3-қисмида "аёл билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати тугаганлиги муносабати билан ушбу шартномани унинг ҳомиладорлиги даврида бекор қилишга, агар меҳнат шартномаси йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақтига тузилган бўлса ва ҳомиладорлик тугагунига қадар аёлни иш берувчида унинг соғлиғи ҳолати инобатга олинган ҳолда бажара оладиган бошқа ишга аёлнинг ёзма розилиги билан ўтказиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади" дейилган.

Қандай. Тушундингизми? Бирдан “ҳа” десангиз ишонмайман, сабаби, бу норма жуда мураккаб ёзилган ва унча-мунча одам уни икки-уч марта ўқиса ҳам тушуниши қийин. Тўғрисида.

Аслида бу моддада агар ҳомиладор аёл бошқа бир ходимнинг вақтинча бўлмаган даврига муддатли меҳнат шартнома асосда ишга олинган бўлса ва ўша асосий ходим ишга қайтса, ҳомиладор аёлни ишдан бўшатиш мумкинлиги назарда тутиляпти. Фақат битта шарти бор: иш берувчи шу ташкилотда ҳомиладор аёлнинг соғлиғига тўғри келадиган бўш иш ўрни бўлса, унга таклиф қилиши ва агар рози бўлса, ҳомиладорлиги даврига ўша ишга ўтказиши керак.

Агарда иш берувчида бундай иш бўлмаса, ёки бўлсаю, бироқ ҳомиладор аёл бу ишга ўтишни рад қилса, у билан тузилган меҳнат шартномаси МК 158-моддага асосан муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги важи билан бекор қилинаверади.

Чунки бу ерда вақтинча ишда бўлмаган ва иш жойи сақланаётган ҳамда айни пайтда ишига қайтаётган асосий ходимнинг ҳуқуқи устувордир.

P/S: Нилуфар "декрет"дан ишга чиқаман деяпти, бироқ унинг ўрнида ишлаётган Наргиза ҳомиладор. Бу постни айни шунга ўхшаш вазиятда иккиланиб турган "кадровик"ларга юбориб қўямиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
👉®yuristkadr

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Расман: Педагог кадрларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тўғрисидаги қарор тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон (29.12.2023 йил) қарори тасдиқланди.

Унга кўра:
👉 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

👉 малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.

👉 мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестатсиядан ўтказишни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
®yuristlar_maslahati 👈
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Pedagoglarga malaka toifalari berishning yangi tartibi haqidagi asosiy yangiliklar

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 692-son qarori bilan tasdiqlangan pedagoglarga malaka toifalari berish bo‘yicha asosiy yangiliklar:

👉
Navbatdan tashqari attestatsiyada ishtirok etish tartibi bekor qilinmagan

👉Attestatsiyaga quyidagi usullar bilan ariza topshirish mumkin

👉Attestatsiya uchun maktabdan 20 ballik maʼlumotnoma berish amaliyoti bekor qilindi

👉Pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish ikki bosqichda amalga oshiriladi

👉Xalqaro standartlar asosida malaka sertifikati olgan pedagoglarga bazaviy tarif stavkasining 70 foizi miqdorida ustama haq toʻlanadi

👉Pedagoglariga malaka toifalari berishning yangi tartibi (qaror matni)

👉25 yil va undan ko‘p ish stajiga ega bo‘lganlarga pedagoglarga malaka toifasi to‘g‘ridan-to‘g‘ri beriladi

Ta’lim nazorati rasmiy kanali
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Юқорида мактаблар ва олий таълим учун жамоа шартномаси намунаси берилди. Таълим ва фан ходимлари Республика Кенгаши мутахассисларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Талаба ўриндош эмас. Улар асосий ходим сифатида ишга қабул қилиниши ва уларга тариф асосида дарс берилиши шарт

@Yurist_Xizmati 4313-савол:

Assalomu alaykum mening savolim quyidagicha,men sirtqi taʼlimda tahsil olaman 4- kursman. Bizning maktabda mening yoʻnalishim boʻyicha mutaxassis yoʻq. 5 yildan buyon shu maktabda ishlayman. Hozirgi kunda mutaxassis yoʻqligi uchun menga 25 soat dars berishgan oʻrindosh ishlayman, maktabdagi rahbariyat senga 10 soatdan ortiq tarifkatsiya mumkin emas deb 10 soat tarifkatsiya qilgan qolgani oʻrindosh men talaba boʻlganim uchun nechi soat tarifkatsiya asosida ishlashga haqqim bor. Javob uchun oldindan rahmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Аввал айтганимиздек, талабалар ўриндош эмас ва улар асосий ходим сифатида ишга қабул қилиниши ва тариф асосида дарс берилиши шарт, агар талаба бошқа асосий иш жойига эга бўлмаса.

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

✅ Демак, педагогикa йўналишида 3-курсда ўқиётган талабалар бемалол дарс бера олади. Лекин уларга ўрта махсус ходим сифатида ҳақ тўланади.

❗️Дарс тақсимотига келсак. 10 соатдан ортиқ дарс бериб бўлмайди деган гаплар мутлақо асоссиз.

💁‍♂ Талабага дарс тақсимлаётганда у ўқиётган таълим шакли муҳим ўрин тутади. Агар талаба кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиётган бўлса, Меҳнат кодекси 184-моддасига асосан у бемалол тўлиқ ставкада (20 ёки 18 соат) дарс олиши мумкин.

⚠️ Бу талабаларга 1 ставка дарс бериш шарт дегани эмас. Тақсимотда 3271 рўйхат рақамли низом (https://lex.uz/docs/4919258)га асосан талаба ўзида мавжуд мезонлар асосида дарс олиши мумкин.

Бунда мактабдаги дарс соатлари миқдори, ўқитувчилар сони ва уларнинг натижаларига қараб дарс тақсимланганда, талабада юқори синфда 20 соат, бошланғич синфда 18 соат дарс олиш имконияти мавжуд.

Агар талаба кундузги таълим шаклида ўқиётган бўлса, унда у максимал 0.75 ставка (14 ёки 12 соат), ўртача олганда 0.5 ставка (10 ёки 9 соат) миқдорида ишлаши мумкин. Бунга унинг иш вақти талабанинг ўқиш вақтидан кейин бошланиши сабаб бўлади. Бунда ҳам МК 184-моддаси асос бўлади.

❗️Бу вазиятда сизлар туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9gга

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Таътилни иккига бўлиб олса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4311-савол:

Мен укув ишлари буйича директор уринбосариман.2023 йил 14 авгусда мехнат таьтилидан кайтганман. Энди мен 2024 йил 4 январдан 15 кунга  2023 -2024 укув йили мехнат таьтилим хисобидан  мехнат таьтили олсам буладими

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 230-моддаси биринчи қисмида ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши кераклиги қайд этилган.

Қоиданинг мазмунидан ҳамма ходимлар таътилларини шу иш йилининг ўзида олиши, иш берувчи эса таътилни шу иш йилида бериши шартлиги келиб чиқмода. Демак, сиз ҳам таътилни иш йилида олишингиз керак.

Бунда иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади (МК 228-м).

☝️Ушбу жадвал эса ходимнинг аввалдан олинган розилиги билан календар йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади.
Сиздаги ҳолатда эса иш берувчи билан келишган ҳолда ушбу жадвалга ўзгартириш киритишингиз мумкин.

❗️Шунингдек, ушбу кодекс 231-моддасига биноан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календар кундан кам бўлмаслиги керак.

✅ Юқоридаги қоидага кўра сиз ҳам иш берувчи билан келишган ҳолда таътилнинг бир қисмини январ ойида олишингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Малака сертификатини олган педагогларга 70 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагогларига малака тоифалари беришнинг янги тартиби белгиланди.

Унга кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш ҳамда сертификат олган педагог кадрларга базавий тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш амалиётини жорий этиш чораларини кўриш вазифаси белгиланди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Аттестация учун мактабдан 20 баллик маълумотнома бериш амалиёти бекор қилинди

Ҳукумат қарори билан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагогларига малака тоифалари беришнинг янги тартиби белгиланди.

Унга кўра мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестациянинг:

1⃣ биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади.

Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади;

2⃣ иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни (“case study” услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, “амалий ўйин”, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ходимдан жарима бир марта ундириладими ёки жарима муддати тугагунга қадар ҳар ойдами?

@Yurist_Xizmati 4316-савол:

Асалому алайкум ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима бир марталик ойлик иш хакидан ушланадими ёки бу жарима олиб ташлангунга кадар қўлланиладими

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Жарима 1 марта қўлланилади.

Меҳнат кодексининг 312-моддаси белгиланган интизомий таъсир чорасини қўллаш билан унинг амал қилиш муддатини фарқлаш керак. Меҳнат кодексининг 313-моддасига кўра ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин.

❗️Қоиданинг мазмунига кўра ходим ўз меҳнат мажбуриятларни бузганда, унга битта жазо чораси қўлланилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз жазо чораси тушунчаси қўлланилган.
Жазо чоралари эса МК 312-моддасида 3та эканлиги ва ундан бошқа интизомий жазо чораси қўллаб бўлмаслиги белгиланган.

Энди қаранг! Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак (МК 315-м). Кўряпсизми, нормада қонун чиқарувчи “жазонинг амал қилиш муддати” тушунчасини қўлламоқда.

Бу юқорида айтганимиздек, интизомий жазо чораси қўлланилгандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибат (Мк 299-моддасида белгиланган мукофотлар қўлланилмаслиги ва бошқалар)нинг амалда бўлиш даври интизомий таъсир чорасининг амал қилиш даврини билдиради.

💁‍♂ Буни оддий мисол билан тушунтирамиз. Айтайлик ходимга интизомий жазо сифатида ҳайфсан берилди. Агар жарима ҳар ойда қўлланилиши керак деган қарашга таянсак, ходимга ҳар ойда, токи ушбу жазо олиб ташланмагунча, ҳайфсан берилишига тўғри келади. Лекин бу оддий мантиқ қоидасига ҳамда МК 313-моддасидаги қоидага тўғри келмайди. Жаримада ҳам шундай ҳолат кузатилади. Яъни жарима жазоси 1 марта қўлланилади.

❗️Соддароқ айтганда, жарима ходимнинг буйруқда белгиланган ойдаги иш ҳақидан 1 марта ундирилади. Лекин жазодан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибат у олиб ташланмагунча кучда туради.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Иш йилида фойдаланилмай қолиб кетган таътилни кейинги йилга тўлиқ кўчириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4314-савол:

Ассалому алайкум. Савол: Ташкилотда 18 нафар ишчи-ходим меҳнат зарурияти ҳолатлари сабабли ушбу *календар!* йилида меҳнат таътилига чиқиши имконими бўлмади. Эндиликда йил охирида шу 18 нафар ишчи-ходимларнинг фойдаланилмаган меҳнат таътилини кейинги *календар* йилига кўчириш тўғрисида буйруқ қилиниши шартми? Акс ҳолда фойдаланилмаган меҳнат таътили "куйиб" кетадими? Ишчи-ходимларнинг ўзилари ҳам рози.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Таътилни тўлиқ келаси йилга кўчириб бўлмайди. Бу бўйича алоҳида қоидалар белгиланган.

Меҳнат кодексининг 230-моддаси биринчи қисмида ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши кераклиги қайд этилган.

☝️Қоиданинг мазмунидан ҳамма ходимлар таътилларини шу иш йилининг ўзида олиши, иш берувчи эса таътилни шу иш йилида бериши шартлиги келиб чиқмода. Демак, сиздаги ҳолатда ҳам ходимлар таътилни иш йилида олиши керак.

Лекин юқоридаги норманинг иккинчи қисмига асосан ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.

✅ Демак, мазкур асослардан бири бўлганда ходимнинг таътилнинг бир қисмини (14 календар кундан ортиқ) келаси йилга кўчириши мумкин ва бунда ходим келаси йил ўша таътилдан фойланиши лозим.

❗️Сиздаги ҳолатда эса ходимлар таътилнинг бир қисмини шу иш йилида олмаган бўлса, унда таътилни тўлиқ ҳолда келаси иш йилига кўчириб бўлмайди.

❕Бироқ ходимларнинг таътили ва таътил пули куйиб кетмайди. Меҳнат кодекси 234-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

💁‍♂ Бунда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда жорий иш йилида фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътили учун ходимга тегишли бўлган компенсациянинг миқдори, шунингдек жорий иш йилида ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушлаб қолинадиган ҳақ миқдори ходимнинг охирги иш йилида ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади (МК 223-м).

✅ Шунга кўра ишдан бўшаганингизда Меҳнат кодексининг юқоридаги ҳамда 172-моддасига мувофиқ, сизга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация берилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ходимни унинг розилигиз – иш берувчи ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказишнинг чегараси бор.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Пенсияга қандай тайёргарлик кўриш мумкин?

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсияга чиқиш даври яқинлашаётган фуқароларимиз учун жуда керакли маълумот чиқарибди.

Пенсияни режалаштириш – бу мунтазам кўриб чиқишни талаб қиладиган ҳамда фуқаролар ўзларига қулай ва молиявий барқарор кексаликни таъминлаш учун имкон қадар эрта ҳаракатни бошлаш керак бўлган жараёндир.

Яъни, бугунги кунда кўпчилик фуқаролар ўз келажакларига эътиборсиз қараб, пенсия ёшига етганда афсусланиб қолиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Бу иш стажини талаб қилинган даражада етишмаслиги, ойлик маош миқдорларининг камлиги ва ҳоказолар билан изоҳланади.

Пенсияни режалаштириш молиявий режалаштиришнинг асосий жиҳати ҳисобланади. Бу фуқароларга нафақат кексаликда молиявий ёрдам беради, балки келажакка ишонч бағишлайди.

Хўш, пенсияни қандай самарали режалаштириш мумкин? Бунда нималарга эътибор қаратиш лозим?

Биринчидан, фуқаролар доимий иш стажига эга бўлиш учун расмий даромад келтирадиган корхона, ташкилот ёки муассасаларида меҳнат шартномасига асосан фаолият юритиши керак.

Иккинчидан, норасмий равишда меҳнат фаолияти юритаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган ҳолда мунтазам равишда ижтимоий солиқларни тўлаш орқали иш стажига эга бўлиб бориши лозим.

Учинчидан, пенсия қонунчилигига оид маълумотлар билан мунтазам равишда танишиб бориш, киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалардан хабардор бўлиб бориш.

Тўртинчидан, расмий равишда олаётган иш ҳақига эътибор қаратиш. Бунда, пенсия ёшига етгунга қадар охирги ўн йиллик меҳнат фаолиятидаги ойлик иш ҳақларидан пенсия ҳисобланишини инобатга олиш.

Бешинчидан, рақамлаштириш даврида яшаётганлигимизни ҳисобга олиб, фуқаролар ўз иш берувчиларидан ўзларининг иш стажи тўғрисидаги маълумотларини рақамлаштиришни талаб қилишлари, меҳнат фаолияти юритмаётган фуқаролар эса Бандлик бўлимларига меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларини рақамлаштиришни сўраб мурожаат қилишлари лозим. Бунда, ўзларининг маълумотларини ONE-ID орқали кўришлари мумкин.

Юқоридаги маълумотлар асосида фуқаролар ўз меҳнат фаолиятларини олиб борган тақдирларида пенсия ёшига етганда уларнинг қилган меҳнатлари эвазига давлат томонидан молиявий таъминланиш кафолатланади.

☝️Бу маълумотларни пенсия даври яқинлашаётган фуқароларга юбориб қўйинг.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик

Охирги вақтларда иш жойдан қисқартириш билан боғлиқ саволлар кўпаймоқда. Қисқаришга тушган ҳодимларнинг ҳуқуқларига оид мақола тайёрладик.

Қисқаришга тушган ҳодимлар иш жойида қандай ҳуқуқларга эга:


Аввало 2 ой олдин огоҳлантирилишингиз керак. Меҳнат кодексининг 165-моддаси биринчи қисмига асосан технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги сабали меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда иш берувчи ҳодимни 2 ой олдин огоҳлантиришга мажбур.

Иккинчидан, бир кун ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади. МК 165-модданинг 4-қисмига асосан ходимни огоҳлантириш муддати ичида, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.

Учинчидан, меҳнат кодексининг 144-моддсига асосан Агар меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасига доир ишни холисона сабабларга кўра давом эттириш имкони бўлмаса, иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 143-моддасининг иккинчи қисмида, 161-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилинган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбурият иш берувчининг зиммасига юклатилади.

Яъни сиз билан меҳнат шартномаси меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми билан бекор қилинаётгани сабабли сизга иш берувчи иш таклиф қилиши шарт.

Тўртинчидан, меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги сабабли бекор қилинган тақдирда иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақининг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, бироқ кўпи билан икки ойга сақланиб қолиши  кафолатланади.

Бешинчидан, мазкур модданинг 4-қисмига кўра Агар  ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади. яъни бу ерда сиз 3 ойликни ҳам олишингиз мумкин. Яъни 3 ойга ҳам ойлик олиш ҳуқуқингиз бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
®yuristlar_maslahati
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

“ДЕКРЕТ”ДАН ИШГА ЧИҚМОҚЧИМАН, ЛЕКИН 0,5 СТАВКАГА ҚАЙТАСАН ДЕЙИШЯПТИ.

САВОЛ.

Мен бола парваришлаш таътилидан ишга қайтмоқчиман, лекин 0,5 ставкага қайтасан деяпти. Бола парваришлаш таътилига 1 ставкада чиққанман, мен кетишим билан, 0,5 ставкамни бошқа бир ходимга қўшиб беришган экан, энди у ходим бу ставкани менга қайтармоқчи эмас экан. Нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ.

Мана шунақа савол бизга кўп келади. Бундай муаммо жойларда асосан, таълим ва тиббиёт муассасаларида кўп учрайди.

Меҳнат кодексининг 405-моддаси 5-қисмида шундай дейилган: болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Тамом. Бу қатъий қоида дегани.

Яъни, масалан, Гулнора деган ходим тўлиқ ставкалик лавозимда ишлаб келган ва айни шу лавозимдан бола парваришлаш таътилига чиқиб кетган.

МК 405-моддасининг 5-қисмидаги юқоридаги қоида Гулноранинг ана шу тўлиқ ставкалик лавозими токи у “декрет”дан қайтгунига қадар сақланиб туради дегани. Тўғри, иш берувчи бу вақт давомида Гулноранинг ўрнига бошқа бир ходимни ўриндошлик асосида ишга олиши, ёки унинг лавозимига бир неча касбда (лавозимда) ишлаш тартибида кимгадир юклатиши мумкин.

Бироқ, Гулнора бола парваришлаш таътилидан ишга қайтган вақтда агар унинг ўрнига бошқа шахс муддатли асосда ишга олинган бўлса, ўша шахс МК 158-моддага асосан бўшатилади ва Гулноранинг ҳуқуқи таъминланади.

Ёки агар, дейлик 1 ставкалик иш  0,5 ставкадан иккита ходимга тақсимлаб берилган бўлса, Гулнора ишга чиқиши билан ўша икки ходим зиммасидан соқит қилиниб унга қайтарилади.

Ҳулоса, Гулноранинг бола парваришлаш таътили тугаб, дейлик эртадан ишга қайтганда, унинг тўлиқ ставкалик иши ҳеч қандай тўсиқларсиз, унга қайтарилиши шарт.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Сиртқи таълимда ўқиётганлар учун алоҳида ўқув таътиллари
берилади

Иш берувчилар томонидан сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга  ўқиш даврида меҳнат таътилини олишни талаб қилишаётганини ёзишмоқда. Шу ўринда иш берувчиларга сиртқи таълимда ўқиётган ходимларнинг ўқув таътили олиш ҳуқуқлари борлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Меҳнат кодексининг 385-моддасига асосан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

➖олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига — камида йигирма календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса — камида ўттиз кун;

➖олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга — камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

❗️Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
®yuristlar_maslahati 👈
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
БИР ОИЛАДАН БЎЛГАН ҚАРИНДОШЛАР МАКТАБДА БИРГА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Бизнинг мактабда бир оиладан беш киши битта мактабда ишлайди, яъни, катта фарзанд завхоз, унинг хотини ўқитувчи, қизи ҳам ҳам олийгоҳда ўқийди, ҳам шу мактабда дарс беради. Укаси қоровул ва унинг ҳотини ўқитувчи. Бу қонунийми?

ЖАВОБ 📍


📌
Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

Истеснолар Вазирлар Маҳкамасининг 133-сон ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ МEҲНАТ КОДEКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАги қарорига 3-иловада белгиланган бўлиб, унда Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса ҳам ишлашлари мумкинлиги кўрсатилган.

Демак, сизнинг вазиятингизда ўқитувчилар бир-бировга бўйсунган ҳолатда ишлашлари мумкин. Шунингдек, яқин қариндошлар завхоз ва ўқитувчилар, ҳамда қоровул ходимлар мактабда бир-бирига бўйсунув тартибида ишламасликларини ҳам ҳисобга олиш зарур!

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
: ®yuristlar_maslahati 👈
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бугун барча педагог ходимларнинг ойлик маошлари 100 фоиз тўлаб берилиши маълум қилинди.

Ulug'bek Po'latov хабар беомоқда. Ишончли манбаларимиз томонидан тасдиқланган маълумотларга кўра кеча кечаси билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик қўмитаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими тизимининг ҳудудий бўлими молиячилари ерта тонга қадар ходимларнинг иш ҳақларини ўтказиб бериш бўйича ишлар олиб боришган.

Чунки, “УзAСБО-2” тизими ҳам кеча кечки вақтда ишлашни бошлаган. Aйни дамда педагог ходимларнинг иш ҳақлари тегишли банкларга 100 фоиз ўтказиб берилган. Ҳозирда ойлик маошларни тегишли банклардан ходимларнинг пластик карталарига ўтказиш чоралари кўриляпти.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Л.Турикованинг бизга маълум қилишича, ушбу жараёнларнинг барчаси Республика кенгаши назорати остида.

Ерталабдан буён барча ҳудудлардан иш ҳақи тўланганлиги тўғрисида СМС хабарлар келмоқда. Кўплаб ҳудудларда ойлик маошлар 100 фоиз тўлаб берилганлиги тўғрисидаги тасдиқланган маълумотлар мавжуд. Бугун кечга қадар барча ҳудудларда педагоглар ва ходимларнинг 100 фоиз иш ҳақларини тўлаб бериш таъминланади – дея маълум қилди Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Л.Турикова

👉
®yuristlar_maslahati 👈
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ойлик маошлар нега кечикаётганига изоҳ берилди

Маошлар тўланишидаги кечикиш UzASBO-2 тизимига ўтишда юзага келган техник носозликлар билан боғлиқ. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иш ҳақини белгиланган муддатларда (5 иш кунида) тўлаб бериш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчилари декабр ойи учун маошлари тўланиши кечикаётганидан шикоят қилмоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги изоҳига кўра, бу – бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича UzASBO-2 тизимига ўтиш жараёнида юзага келган техник муаммолар билан боғлиқ, дейилди хабарда

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Қайси тоифадаги фан ўқитувчиларига 70 фоизлик устама берилади ва бу қачондан бошлаб кучга киради?

Педагог ходимларга малака тоифаси беришнинг янги тартибига кўра халқаро стандартлар асосида малака сертификатига эга бўлган педаггларга 70 фоизлик устама бериш йўлга қўйилмоқда.

Педагогларга 70 фоизлик устама бериш қачондан бошланади?

Ушбу тартибни йўлга қўйиш учун биринчи навбатда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 январга қадар педагогларга малака тоифаси бериш тизимини халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитатсиясидан ўтказиши керак.

Шундан кейингина халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга 2025 йил январь ойидан бошлаб базавий тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш бошланади.

70 фоизлик устама фақат чет тили фани ўқитувчиларига бериладими

Йўқ, бундай эмас. Катта эҳтимол билан ушбу 70 фоизлик устамалар халқаро стандартлар асосида малака сертификати қўлга киритган барча педагог ходимларга берилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сон қарори тасдиқланган иловада алоҳида педагоглар қатлами белгиланмаган. Демак бу барча педагоглар учун татбиқ қилинади.

Бизнингча, 2025 йил 1 январга қадар халқаро стандартлар асосида малака сертификатига эга бўлган педаггларга 70 фоизлик устама бериш тартиби бўйича яна алоҳида қўшимча ҳужжат имзоланади.

© Улуғбек Пўлатов
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактаб ўзининг шахсий газетасини очиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4310-савол:

Ассалому алайкум,бизлар мактабнинг ёш ижодкор у‌кувчиларини шеьрлари,хикоялари ва хоказо ишларини мактаб у‌кувчиларига таништириш хамда Ота оналарга мактабда ва умуман тизимда амалга оширилаётган ишлар ту‌грисида маьлумот бериш, шунингдек у‌кувчиларни одоб ахлокини яхшилаш максадида "ёш ижодкор" (хомаки номи) газетасини чикаришни режалаштираяпмиз. Мана шу ишни конуний амалга ошириш учун кандай хужжатлар тайёрлашимиз керак ва кимга мурожаат килишимиз кераклиги ту‌грисида маьлумот беришингизни су‌раймиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Юқоридаги Қонуннинг 19-моддасига биноан, Оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

❗️Бироқ, қонуннинг 21-моддасига кўра, корхона, муассаса, ташкилотнинг (шу жумладан ўқув ва илмий муассасанинг) ўз эҳтиёжларини қондириш учун адади юзтагача нусхада чоп этиладиган даврий босма нашрлар рўйхатдан ўтказилиши талаб этилмайди.

➡️ Энди эса газетани чоп этиш масаласига тўхталсак. “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун(ЎРҚ 731)нинг 5-моддасига мувофиқ, Ноширлик фаолияти субектлари ўз фаолиятида, шу жумладан мавзуни, ихтисослашувини, ишлаб чиқариш кооперациясини аниқлашда, муаллифларни танлашда, ададни, ноширлик маҳсулотининг нархларини белгилашда, ўзаро алоқаларнинг, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, шунингдек бошқа ташкилотлар билан алоқаларнинг шаклларини белгилашда мустақилдир. Ноширлик фаолияти хабардор қилиш орқали амалга оширилади.

☝️Юқоридаги қонуннинг 19-моддасига кўра республика аҳамиятига эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган, оммавий равишда тарқатиш ёки қўлёзма ҳуқуқи асосида кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда хабардор қилиш талаб этилмайди.

✅ Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Сиз мактабингизнинг эҳтиёжлари (фойда кўриш билан боғлиқ бўлмаган) учун Газета ташкил этиб, уни мактабингизда тарқатишингиз мумкин ва рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#билиш_фойдали

♾Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув бўлиб, унга мувофиқ ходим иш берувчининг манфаатини кўзлаб, ушбу келишувда белгиланган меҳнат вазифасини унинг раҳбарлиги ва назорати остида шахсан бажариш, ички меҳнат қоидаларига риоя этиш мажбуриятини, иш берувчи эса ходимга шартлашилган меҳнат вазифаси бўйича иш бериш, ходимга иш ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаш, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва ушбу келишувда назарда тутилган меҳнат шароитларини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

🔔Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафларидир.

✔️Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида 2 нусхада ёзма шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади.

🏓Меҳнат шартномасининг ҳар бир нусхаси ходимнинг ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланади.

telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

​​⚡️Расман: Педагог кадрларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби тўғрисидаги қарор тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестатсиядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон (29.12.2023 йил) қарори тасдиқланди.

Унга кўра:
👉 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

👉 малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади;

👉 мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестатсиядан ўтказишни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилиши белгиланди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал