tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

ММТВ нинг UzASBO-2 дастурига тоифаларни киритиш бўйича Молия ва иқтисодиёт вазирлигига 3.10.2024 йилдаги 03-14-2632-сонли хати @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмаларининг низомлари ҳамда вазирлик ҳузуридаги институтлар, тасарруф ташкилотлари ва таълим муассасалари ходимларининг лавозим йўриқномаларини
янгитдан тасдиқлаш
тўғрисида ММТВнинг 16.10.2024 йилдаги 334-сонли буйруғи @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ХОДИМ БОШҚА ИШГА ЎТИШГА РОЗИЛИК БЕРГАН, ЛЕКИН КЕЛИШУВГА ИМЗО ҚЎЙМАЯПТИ.

САВОЛ.

Ассалому алайкум! Ходим томонидан бошка лавозимга утиш буйича ёзма розилик хати иш берувчига ёзиб берилгандан сунг уша ходим бошга лавозимга утиш тугрисидаги кушимча келишувга имзо чикишдан бош тортса розилик хати хукукий асослантирувчи хуждат сифатида кабул килинадими?
Жавоб учун олдиндан рахмат.


ЖАВОБ.

Савол мазмунидан гап ходимни доимий равишда бошқа ишга ўтказиш ҳақида кетаётгани кўриниб турибди.

Тўғри, Меҳнат кодексининг 140-моддаси биринчи қисмида "ходимни бошқа ишга доимий ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади" дейилган.

Бироқ, бу ходимни доимий бошқа ишга ўтказишдаги ягона қоида эмас, бошқа қоидалар ҳам бор Меҳнат кодексида.

Жумладан, ушбу Кодекснинг 149-моддаси иккинчи қисмига кўра, "ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш тўғрисида, ... ҳақида буйруқлар чиқариш учун меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади".

Яъни ҳар қандай ҳолатда ҳам ходимни бир ишдан бошқа бир ишга доимий равишда ўтказар экансиз, буйруқ чиқаришдан аввал ходим билан тузилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритишга мажбурсиз. Бундай ўзгартириш эса икки томонлама тузиладиган алоҳида келишув билан расмийлаштирилади ва унга ходим имзо қўймаса, келишув тузилмаган ҳисобланади.

Ақтмоқчи бўлганим, ходимдан шунчаки розилик аризаси олинганининг ўзи етарли бўлмайди.

Бу дегани, доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги меҳнат шартномасига ўзгартириш ҳақидаги келишувга ходим имзо қўймаса, уни доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқара олмайсиз.

Кейин, дўстим, ходим келишувга имзо қўймаяптими, демак, у ўша сиз айтган бошқа ишга ўтишга рози эмасда.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Muqaddasim_ona_tilim

Momolarim alla aytgan sen bilan
Navoiy ham ijod etgan sen bilan.
Istiqlol ham bizga qaytgan sen bilan
O'zbek tilim singib ketting qonimga,
Ko'rk berasan she'rlarim-u borimga.


🇺🇿 O'zbek tili bayramining 35 yilligi barchamizga muborak bo'lsin!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

1-oktyabrdan maktabgacha taʼlim tashkilotining pedagoglaridan boshqa xodimlari ya‘ni direktor, oshpaz va qorovullarning ish haqi necha foizga oshdi?

@Yurist_Xizmati 4745-savol

Assalomu alaykum 2024-yil 1-oktyabrdan maktabgacha taʼlim tashkilotining pedagoglaridan tashqari boshqa xodimlari ya‘ni direktor,oshpaz,qorovulga ish haqi necha foizga oshdi? Iloji bo'lsa batafsilroq tushuntirib bering tarifikatsiya uchun kerak

YURIST JAVOBI:

Prezidentning 2024-yil 12-avgustdagi PF-108-sonli farmoniga muvofiq, amaldagi ish haqi, pensiyalar va nafaqalarning miqdori oshirildi.

Ushbu farmonning 2-bandiga muvofiq 1-oktabrdan byudjet tashkilotlarida ishlovchi pedagog xodimlarning ish haqi miqdori 15 foizga oshirildi.

Mazkur bandning 2-xatboshisiga binoan, budjet tashkilotlari boshqa  xodimlari (pedagog bo’lmaganlar)ning ish haqi miqdori — 10 foizga oshirilishi belgilab o’tilgan.

Demak, 2024-yil 1-oktyabrdan maktabgacha taʼlim tashkilotining pedagoglaridan tashqari budjet tashkilotlari boshqa xodimlarining oyligi 10 foizga oshdi. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Пенсияга чиқишда иш стажи билан боғлиқ муаммолар  бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

Бугунги кунда баъзи ҳолатларда пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинланиши учун мурожаат қилганларида иш стажи етишмаслик ҳолатлари учраб турибди.

Бу нима билан боғлиқ?

Маълумки, айни вақтда Пенсия жамғармаси пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг барча маълумотларини электрон равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олмоқда.

Шахснинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлса, “иш стажи етишмаслик” ҳолати юз бермайди.

Аксинча, фуқаро ишлаган ташкилот, корхона ва муассасалар қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларини (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритмаган тақдирда пенсия тайинлаш вақти келганда “иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар” чиқмаслиги мумкин.

Бундай ҳолатга тушмаслик учун расмий меҳнат фаолияти юритаётган барча фуқароларимиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларга эътиборли бўлган ҳолда, иш берувчиларидан барча маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиб рақамлаштириб қўйишларини маслаҳат берамиз.


Шунингдек, ишламаётган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотлар рақамлаштирилмаган бўлса, яшаш ҳудудларидаги камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириб олишлари мумкин.


Айтганча, мазкур хизмат мутлақо бепул амалга оширилади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Xushxabar

Prezident qarori bilan o‘qituvchilarga ustama to‘lab berishdagi muammolar ijobiy hal etildi


O'qituvchilarga direktor jamg‘armasi hisobidan yangi o‘quv yili uchun tayinlanadigan ustamalar har yili 1-sentyabridan 31-avgustga qadar to‘lab beriladigan bo'ldi.

Avvalroq, ayrim hududlardagi iqtisodchilar ustama pullarini iyun-avgust oylarida to‘lab berishni noqonuniy deb topib, o‘zboshimchalik bilan o‘qituvchilarning oylik maoshidan ushlab qolayotgandi.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/901

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади


“Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-346-сон) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази (Марказ) ташкил этилади.

✔️ Қобилиятли ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қизиқадиган ёшларни аниқлаш ва селекция қилиш, улардаги иқтидорни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш Марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🗓 2025 йилдан Марказ томонидан:

🔹5–8-синф ўқувчилари ўртасида олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;

🔹ҳар бир фан йўналиши бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар, қўлланмалар ва журналлар яратилиб борилади;

🔹ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрловчи тренер-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади, уларга янги методикалар ўргатиб борилади;

🔹фан олимпиадалари бўйича миллий терма жамоаларнинг хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма йиғинлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;

🔹ўқувчилар учун халқаро олимпиадаларда руҳий босимни енгиш бўйича семинарлар ҳамда мотивацион тренинглар ташкил қилинади;

🔹иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Бола парваришлаш таътилида бошқа жойда ишласа бўладими?


Бизнинг бир ходим бола парваришлаш таътилига чиқиб бошқа ташкилотда ўриндош бўлиб ишламоқчи бу мумкинми? Биздан маълумотнома сўрамоқда асосий иш жойидан.

Жавоб: Бу бўйича алоҳида чеклов мавжуд эмас, бироқ баъзи қоидаларга риоя қилиш керак. Меҳнат кодексининг 432-моддасига асосан ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.

Мазкур кодекснинг 437-моддасига асосан ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Яъни ходим 0.5 ставкадан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

Хулоса қиладиган бўлсак, бола парваришлаш таътилидаги аёлнинг бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида ишлаши учун ҳеч қандай қонунчиликда чеклов мавжуд эмас бемалол ишлаши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқувчи ўқитувчини ҳақорат қилса, ўқувчига қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4740-савол:

Assalamu alaykum. Maktabda dars vaqtida oquvchi oqituvchini haqorat qilsa, o‘quvchiga nisbatan qanday chora korsa bo‘ladi. O‘qituvchi bu holatda qanday huquqqa ega.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарликка тортилишда субъект ёши 16 ёш этиб белгиланган. Шунингдек, ушбу кодекснинг 47-моддасида вояга етмаган болалар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этса, уларнинг ота-онаси маъмурий жавобгарликка тортилиши қайд этилган.

Энди асосий масалага келсак, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланган.

Ушбу қоидаларнинг 15-банди, учинчи хатбошига кўра ўқувчиларнинг ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши таъқиқланган.

Мазкур қоидаларнинг 30-бандида ўқувчилар ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузган тақдирда кўриладиган қуйидаги чоралар кўрсатиб ўтилган:

ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларини оғзаки ёки ёзма огоҳлантириш;
қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини муассаса ички назорат рўйхатига олиш;
ўқувчи билан вазирликнинг 2020-йил 18-декабрдаги 308-сонли буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома асосида шуғулланиш;
ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларини муассасага таклиф қилиш, муассасага бириктирилган инспектор-психолог иштирокида суҳбат ўтказиш;
фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашаётган таълим олувчиларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу вазиятда сиз ўқувчингиз устидан мактаб маъмурияти ёки мактабга бириктирилган инспектор-психологга шикоят қилишингиз мумкин.

Шунда ўқувчига (ёки унинг ота-онасига) маъмурий жавобгарлик ёхуд бошқа таъсир чоралари қўлланилиши мумкин.


®Yurist_Xizmati‌‌
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Бир давлат қўмитасининг Вилоят (Вилоят ва ишхона номи сир сақланишини илтимос қилишди) бўлимига янги раҳбар келиб, ходимлар билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини муддатли меҳнат шартномасига алмаштириш бўйича кадрлар бўлимига топшириқ берган. Кадрлар бўлими ҳам ходимлар билан номуайян муддатга тузилган шартномани муддатли меҳнат шартномага ўзгартириш ишларини бошлаб юборган.

Азизлар номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини муддатли меҳнат шартномасига ўтказишнинг ўз тартиб қоидаси бор.

Биринчидан, МКсининг 112-113-моддаларида ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузиладиган ҳоллар ва тузилиши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган. Яъни фақат МКнинг 112-113-моддаларидаги ҳолатлар бўлган тақдирдагина муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкин, бошқа ҳолатда муддатли меҳнат шартномаси тузиб бўлмайди. МКнинг 111-моддаси 1-қисмига кўра, агар муддатли меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 112 ёки 113-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлса, ходим билан ушбу шартномани тузиш асослидир.

МКнинг 135-моддасига асосан меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, худди шундай тартибда амалга оширилади. Яъни томонларнинг ўзаро розилиги билан. Янада аниқроқ ҳуқуқий асосга тўхталсам, МКнинг 111-моддаси 6-қисмига кўра номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз белгиланган муддатга қайта тузилиши мумкин эмас.

Янги рахбар  келди дегани истаганча ходимларнинг меҳнат шартномаси билан ўйин қилиши мумкин эмас.
МКда меҳнат шартномасини ўзгартириш тартиби бор, қонун ҳаммага баробар.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Юқори натижаларга эришган педагоглар малака оширишга бориши шартми?

@Yurist_Xizmati 4737-савол:

Assalomu alaykum. 48 yildan buyon ta'limda bandman.1982 yildan beri Tuman xalq ta'limi bolimida direktori, maktab direktori ,Chortoq tuman xalq ta'limi bolimida mudir, ixtisoslashtirilgan maktab va akademik litseylarida 20 yil direktor lavozimida direktor lavozimlarida faoliyat yuritdim. 48 yillik pedagogik faoliyatimni 42 yili rahbarlikdan iborat boldi. Hozirda 27 yildan buyon oliy toifali kimyo fani oqituvchisiman. Faoliyatim davrida 0.5 stavkada kimyo fanidan dars berib 200 dan ortiq mutaxassisligim boyicha shogirdlar yetishtirdim. Ularni 7 nafari falsa fanlar doktori. Men ham malaka oshirishim shartmi. Malaka oshirib sertifikat olmasam oylik maoshimga 50% qoshilmas ekan. Maslaxat berishingizni sorayman yoki o‘zgarish bo‘lish mumkinmi_ Faoliyatim davrida Xalq talimi a'lochisi ,va ,,El yurt hurmati "ordeni, ,,Shuhrat "medali  sohibiman.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом қоидаларига кўра, сизга малака оширишда имтиёз мавжуд эмас.

Шунингдек, низомга кўра педагог ходимлар ҳар йили малакасини ошириши лозим.

Қаранг! низомнинг 63-бандига кўра ходимларнинг малакасини ошириш халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари ёки бевосита Вазирликнинг буюртмаларига биноан ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Шунга кўра мактабда кимлар малака оширишини мактаб раҳбарияти ҳал қилади.

Бунда ходимларнинг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари мажбурий ҳисобланади (низом 66-банд).

Малака оширишнинг ҳар йилги умумий давомийлиги педагог ходимлар учун 36 соатни ташкил этади.

Бунда низомнинг 68-бандига кўра ҳар йили 5 октябрда навбатдаги календарь йилда ташкил этиладиган малака ошириш курслари ҳақидаги маълумотлар курсларни ташкил қиладиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ҳамда электрон платформа бўйича барча ходимлар эътиборига ҳавола қилинади.

Ушбу жараёнда нозом 69-бандига кўра халқ таълими ташкилотининг ҳар бир ходими, жорий йилнинг 6 октябридан 15 октябрига қадар, ўз эҳтиёжи ва ихтиёридан келиб чиқиб, навбатдаги календарь йилда малака оширадиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотини танлаб, малака ошириш курсларига қатнашишингиз мумкин.

Демак, сиз ҳам малака оширишингиз лозим.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқувчини жазолашнинг дунё тажрибаси

АҚШ

Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

Япония

Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

Германия

Ўқувчи дарсдан  қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

Жанубий Корея

Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

Буюк Британия

Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Франция

Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади

ЎЗБЕКИСТОН

Бизда ўқувчини жазолаган ўқитувчини жазолашади
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Декретдаги ходимнинг иши қисқарса, у қандай иш жойига қайтади?

Меҳнат кодексининг 408-409-моддаларига асосан иш берувчилар қисқартиришларда ҳомиладор ва боласи 3 ёшга тўлмаган аёлларни (ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган отани) Меҳнат кодекси 161-моддаси 2-қисми 2-банди, яъни, қисқартириш билан  ишдан бўшатиш мумкин эмас.  Бундан ташқари МКнинг 405-моддасига асосан бола парваришлаш таътилидаги ходимнинг иш жойи сақланиши шарт.

Шу ўринда савол туғилади: декретдаги ходимнинг ишини қисқартириш мумкинми? Юқоридаги меҳнат кодексининг нормаларига асосан бу тоифадаги ходимларнинг ишини қисқартириб, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг заррача имкони йўқ (Корхона тугатилган ҳолатлари бундан мустасно).

Ходимни шу важ билан ишга қайта олмаслик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ўриндошлик асосида ишлаш учун асосий иш жойдан розилик керакми?

"Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 6-бандига асосан Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди. Мазкур асосга кўра ҳеч кимнинг роизилиги шарт эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ММТВ нинг 16.10.2024 йилдаги 334-сонли буйру-и иловалари @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ички ўриндошни расмийлаштириш тартиби қандай? Меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш орқали амалга ошириш мумкинми?

Кўпчилик иш берувчилар ички ўриндошлар билан меҳнат шартномасини меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш орқали расмийлаштиришади. Бироқ бу хато.

Вазирлар Маҳкамасининг 297-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 2-бандига асосан ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 435-моддасига асосан Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Асосий иш тўғрисида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган ходимнинг ички ўриндошлиги чоғида ходим билан ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида алоҳида меҳнат шартномаси тузилади.

Яъни МКнинг 435-моддаси талаби бўйича ўриндош ходим билан меҳнат шартномасини расмийлаштириш (ички ўриндош билан ҳам) алоҳида меҳнат шартномаси ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили қандай ходимларга берилади?

Бу масалада амалиётда жуда кўплаб соваллар келмоқда. Меҳнат кодексининг 220-моддасида Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади деб ёзилган яъни бу ерда айнан ходим узликсиз битта ташкилотда ёки ташкилотнинг тармоқларида ишласин деган қоида мавжуд эмас. Масалан, ходим 10 йил бир ташкилотда ишлаб ножоя хатти харакати сабабли ишдан бўшади, бироқ 2 йилдан сўнг яна шу ишхонага ёки ишхонанинг бирон тармоғига ишга кирди ва бу ходимга ҳам бемалол МКнинг 220-моддасини қўллаган ҳолада 4 кунлик сатаж учун узайтирилган таътил берилиши тўғри.

Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби белгиланган. Унга кўра, Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:
👉 ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;
👉  ходим ишдан четлаштирилган даврлар, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
👉  ушбу Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
👉 Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.

Масалан, Ходим ташкилотда 3 йил ишлади ва 2 йил бола парваришлаш таътилида бўлди. Бу ходимга қўшимча 2 кунлик таътил бериб бўлмайди чунки, МКнинг 226-моддасида болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига киритилмаган.
Бу таътилларни ўқитувчилар учун қўллаб бўлмайди, сабаби энг кўп таътил куни 56 кун. Улар бу имтиёзлардан фойдалана олишмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Сертификат учун устама кўпи билан неча йил муддатга берилади?

@Yurist_Xizmati 4746-савол:

Savolim: Men 2023 yil 19-fevralda  ingliz tili o'qituvchilariga 50% ustama beradigan Aptis for teachers sertifikatidan C1 olgandim. Ammo Aptis serifikatida amal qilish muddati yozilmas ekan. 2024-yil maydagi Qarorda ilova qismida muddati ko'rsatilmagan ustama sertifikatlari uchun 3 yildan kam bo'lmagan muddatda ustama to'lab beriladi deyilgan ekan. Savolim shuki menga 2026- yilni fevral oyigacha to'lashadimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 ва 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирган.

Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати тасдиқланган. Ушбу қўшма қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан (29.05.2024) кучга кирган.

Лекин қарор иловасининг 3 боби расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин кучга кириши белгиланган. Шундай экан 3-боб қоидалари 29.07.2024 йилдан бошлаб кучга кирди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Шунга кўра мазкур боб қоидалари кучга киргунга қадар олинган сертификатларга нисбатан 25-сон қўшма қарордаги қоидалар қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 29 июлда 34 қ/к, 15-хх сонли қўшма қарори билан берилиши бошланган устамалар сертификат муддати давомида тўланиши қайд этилган.

34-сон қўшма қарор қоидаларига кўра устама сертификат берилган вақтдан бошлаб кўпи билан 3 йил тўланиши белгиланган.

Ушбу қоида муддати бевосита ўзида кўрсатилмайдиган, яъни амал қилиш муддати белгиланмаган сертификатлар учун қўлланилади.

Мана шу қоидага кўра устама сертификат берилган санадан бошлаб 3 йил тўланади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ходим ишдан бўшаганда қандай ҳисоб-китоб қилиниши керак?

@Yurist_Xizmati 4744-савол:

Murojatim maktabda ishladim 2023yil sentyabrdan boshlab oquv yili oxiri yani maygacha keyn tatil uchun pul berildi.
Avgustda yana ishga bordim va oy oxirida ishdan boshash uchun ariza yozdm. Menga raschotnoy pul beriladimi yoki yoq???


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Кўпчилик ходимлар ишдан бўшатилганда расчёт (ҳисоб-китоб) қилинади ва унда алоҳида пул берилади деб ҳисоблайди.

Аслида ундай эмас, қаранг Меҳнат кодексининг 172-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳисоб-китоб ходимга:

➖ охиригача олинмаган иш ҳақини;
➖ ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
➖ агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.


Мана шу қоидага кўра сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда юқоридагилардан биронтаси мавжуд бўлсагина, сизга улар берилади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабда бошланғич синфларда технология фанини кимлар ўтиши керак?

@Yurist_Xizmati 4743-савол:

Savolim shundan iboratki. Maktabda boshlangich sinflarda texnologiya (mexnat) fanini kimlar òtishi kerak? Men òzim oliy ma'lumotliman pedagog bòlmaganim uchun Qayta tayyorlov texnologiya yònalishida òqib bitirdim. Texnologiya fanidan 15 soat dars oldim, lekin zavuchim boshlangich òqituvchi òtadi deb meni darsimni olib qòymoqchi shu tògrimi? Oldindan raxmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 10 август кунидаги 03-02/01-1807-сонли кўрсатмасида умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган булса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин.

Юқорида бошланғич синф ўқитувчиси дарс бериши мумкин бўлган фанлар рўйхати аниқ келтирилган.

Айнан мана шу қоидага кўра бошланғич синфлардаги мазкур фанлар бошланғич синф ўқитувчиси томонидан ўтилади.

Шунингдек, Ўзбекıстон Республıкасı Мактабгача ва мактаб таълıмı вазıрıнıнг 2024-йил 27-майдаги 168-сон буйруғига кўра “Бошланғич таълим” ўқитувчилари бошланғич синфларда “Табиий фан (Science)”, “Тарбия” ва “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ўтилади.

Шунга кўра бошланғич синфлардаги юқоридаги фанлар фақат бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ўтилиши керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади


Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан:

➖нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарларини жамоанинг натижасига қараб рағбатлантириш тартиби жорий этилади;

➖асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади.

🗓 2025 йил 1 декабргача:

🔸халқаро ва маҳаллий фан олимпиадалари натижаларининг доимий статистикасини юритиш, онлайн фан олимпиадаларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда олимпиадалар иштирокчиларининг маълумотлар базасини шакллантириш имконини берувчи электрон платформа яратилади;

🔸Ўзбекистонда ўтказиладиган буюк алломалар номи билан аталадиган халқаро фан олимпиадалари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириладиган, маҳаллий ва хорижий ўқувчиларнинг ушбу олимпиадаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишларини таъминлайдиган махсус сайт ишга туширилади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ногирон фарзанди борларга даромад солиғидан имтиёз борми?

Ўзбекистонда ногирон фарзанди бор ходимларга солиқ имтиёзи қўлланилади.

Хусусан, Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисм 7-бандига кўра, болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки онанинг бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлари озод этилади.

Ходим қуйидаги ҳолларда солиқдан қисман озод этилади:

✅ болалигидан ногирон бўлса;

✅ доимий парвариш талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаса.

Бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ўзгариб туришига ҳам эътибор қаратиш лозим.

Масалан, ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак, юқоридаги тоифага тушадиган ходимнинг даромади масалан 3 млн сўм бўлса, унинг даромадининг 1 628 550 сўм қисмидан 12 фоиз даромад солиғи ундирилмайди, яъни 1 155 000 сўм х 1,41 = 1 628 550 сўм.

Қолган қисмидан одатдагидек ундирилаверади, яъни 3 000 000 сўм - 1 628 550 сўм = 1 371 450 сўмдан.

Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси асосида берилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Синфда давомат пастлиги учун синф раҳбарга чора кўриш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4741-савол:

Ассалому алайкум. Мен мактабда 35 йилдан буён укитувчи булиб ишлаб келмокдаман. Мактабда 11 синф рахбариман. Синфимдаги укувчиларни ота-оналари билан мунтазам ишлашимга карамасдан  давомат  пастлиги туфайли менга мактаб директори томонидан хайфсан берилиб, буйруги адлияга юборилди. Бу холат конунан  тугрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида ўқувчиларни давомат қилиш қилиш ва шу куннинг ўзида синф журналига киритиш мажбурияти белгиланган.

Бироқ бу мажбурият ичида ўқувчиларни синфда бўлишини таъминлаш деган мажбурият йўқ.

Аксинча бундай мажбурият ММИБДЎнинг лавозим мажбурияти қаторида белгиланган. Унга кўра ММИБДЎ ўқувчиларнинг тартиб-интизомини ва давоматини, тарбиявий ишлар самарадорлигини назорат қилиш учун масъул саналади.

Бундан кўриниб турибдики, ўқувчини дарсга келмаганлиги учун ўқитувчига интизомий таъсир чораси қўллаш нотўғри.

Бу ҳолатда сиз қўлланилган интизомий жазо сизнинг хатти-ҳаракатингизга номутаносиб бўлгани учун янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 301-, 313 – моддаларига кўра қўлланилган интизомий жазо юзасидан туман адлия бўлимига ёки Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Аслида бу вазиятда ўша ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўриш мақсадга мувофиқ.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Аттестация тест синовларида Тоифа олиш учун неча балл тўплаш керак?

Жавоб:Низомнинг 44-бандига кўра, икки босқич натижаларига кўра:

а) олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса:

аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланган;

80 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса

аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига)

Туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

б) биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса
аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилган;

70 баллдан 79 баллгача кўрсаткичга эга бўлса

аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланган;

70 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса

аттестациядан ўтмаган, иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

в) иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
70 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса
аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилган;

60 баллдан 69 баллгача кўрсаткичга эга бўлса

аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақланган;

60 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса

аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса
аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;

55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса
аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;

55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса

аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади

👉 ®Yurist_Xizmati‌‌
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor
Bizda ishlab turgan xodim sudning hukmi bilan 5 yilga ozodlikdan mahrum etildi. Uni qanday ishdan bo‘shatamiz?


Javob
Ushbu holatda xodimning mehnat shartnomasi taraflarning xohish-irodasiga bog‘liq bo‘lmagan holatlarga ko‘ra bekor qilinadi. Bunday asoslarga ko‘ra shartnomani bekor qilishning alohida o‘ziga xos jihatlari bor. Masalan, xodim ogohlantirilmaydi, kasaba uyushmasi roziligi olinmaydi va boshqalar.

Vaziyat yuzasidan batafsil ma’lumot olish uchun ma’ruza ko‘rib chiqing.
https://youtu.be/4WNDF7bR7is?si=Q6JHqua_gqrl_wnJ

Huquqiy maslahatga uchun quyidagiga yozing
/channel/MehnathuquqimurojaatBot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ОНАЛАРИ БОШҚАЛАРДАН 5 ЙИЛ ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН

⚡️САВОЛ
;
Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаган оналар пенсияга 50 ёшдан чиқиши мумкинлигини эшитдим. Шу ростми ?

⚡️ЖАВОБ;
Бундай норма қонунчиликда мавжуд. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни, 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.

✅ Демак болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди

✅Мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабр ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланди. Унга кўра:

➖Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 29-октябрь куни (1 кун);

➖Математика, физика фанларидан — 30-31 октябрь кунлари (2 кун);

➖Бошланғич таълим фанидан — 1-2, 4 ноябрь кунлари (3 кун);

➖Ўзбек тили (Давлат тили), Она тили ва адабиёт фанларидан — 5-6-ноябр кунлари (2 кун);

➖ Кимё, Биология, География, Иқтисодий билим асослари, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанларидан — 7-8-ноябр кунлари (2 кун);

➖ Тарих, Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан — 9-ноябр куни (1 кун);

➖Франсуз тили, Инглиз тили, Корейс тили, Немис тили, Хитой тили, Япон тили фанларидан — 11-12 ноябрь кунлари (2 кун);

➖Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти (рус), Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Мусиқа маданияти фанларидан — 13 ноябрь куни (1 кун);

➖ Жисмоний тарбия, Тасвирий санʻат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати ёъналиши — қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн ёъналиши — оъгъил болалар учун) фанларидан — 14 ноябрь куни (1 кун);

➖ Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Тарбиячи-методист, Ўқитувчи-дефектолог, Ўқитувчи-логопед, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Психолог, Қорақалпоқ тили (Давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан — 15-ноябр куни (1 кун);

Шунингдек, Мусиқа адабиёти ва тарихи, Мусиқа назарияси, Санʻат тарихи, Амалий санʻат, Этика ва эстетика, Академик хонандалик, Анʻанавий ижрочилик (чолғу ижрочилиги, хонандалик), Анъанавий чолғулар ижрочилиги, Архитектура дизайни, Ахборот технологиялари асослари, Бадиий гилам ва гобеленлар уста-рассоми, Бадиий каштачилик уста-рассоми, Бадиий кулолчилик уста-рассоми, Бадиий наққошлик уста-рассоми, Бадиий ёғоч ўймакорлиги уста-рассоми, Бахшичилик санъати, Чарм буюмлари дизайнери, Дамли чолғулар ижрочилиги, Дамли ва зарбли чолғулар (габой, фагот, туба , тромбон), Дастгоҳли рангтасвир рассоми, Драма театри ва кино актёрлиги, Эстрада чолғулари ижрочилиги, Эстрада хонандалиги, Фолклор ижрочилик санъати, Фортепиано ижрочилиги, Графика рассоми, Ҳайкалтарошлик, Интерер дизайни, Кино ва телевидения рассоми, Композиция, Компютер графикаси ва дизайн, Консертмейстер (Жўрнавоз), Лак миниатюраси рассоми, Ландшафтлар ва атроф муҳит дизайнери, Либослар дизайни, Маҳобатли рангтасвир рассоми, Мусиқий театр актёрлиги, Мутахассисликка кириш, Оммавий байрамлар ва театрлаштирилган томошалар режиссори, Қаламтасвир, Рангтасвир, Қўғирчоқ театри актёрлиги, Рангтасвир ва амалий санъат асарларини қайта тиклаш рассоми, Рассом-фотограф, Саноат дизайни, Цирк санъати (жисмоний йўналиш), Тарбиявий ишлар методикаси, Тарихий театр либослари санъати рассоми, Тасвирий санʻат (чизматасвир, рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик), Театр  санʻати, Театр саҳна безаги рангтасвир рассоми, Театр санъати бутафори рассоми, Техноген санъати, Торли чолғулар ижрочилиги, Умумий фортепиано, Вокал санʻати, Халқ чолғулари ансамбли, Халқ рақси ижрочиси, Хонандалик, Хор дирижёрлиги, Хореография (Халқ саҳна рақси), Зарбли чолғулар фанларидан — 16-ноябр куни (1 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.


©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ 15 йиллик стажга эга олий тоифали педагогларга умрбод олий тоифали деган сертификат бериладими?

28-феврал куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий facebook саҳифасида педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибига бағишланган жонли мулоқот ташкил этилди.

❕Унда қуйидаги саволларга ҳам жавоб берилди:


➖ Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва ММТВ нинг икки қайта баёнотига кўра олий тоифам умрбод сақланди. Менга УМРБОД ОЛИЙ ТОИФАЛИ деган сертификат қачон ва қай тартибда берилади?

15 йиллик стаж ва 2022-йил 2-августгача олий тоифада умрбод қолганларнинг сертификатини платформага жойлаш масаласи нима бўляпти? Бу тоифадаги устозларни жойлардаги масъуллар томонидан аттестация жалб этиш масаласи кўп учрамоқда.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этиламанми?

@Yurist_Xizmati 4736-савол:

Assalomu alaykum Men 2019-yil sentyabr oyi bir oy ishlab dekretga chiqib ketdim, 2023-yil sentyabr oyida ma'naviy-marifiy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosari bo'lib ishlay boshladim dars yetishmaganligi uchun dars berilmadi menga. 2024-yil baxorgi attestatsiyaga navbatdagi majburiy bo'lib borib o'tolmadim,maktabda ona tili adabiyotdan dars o'tmagan bo'lsam ham ish jaroyoniga 3yil dars o'tgan Dan so'ng attestatsiya ga borilmaydima. Zovuchimiz yil hisobiga qilsak 5yil buladi ishga kirganezga pul tulamaslik uchun men ham navbatdagi majburiyga topshirgandim utolmay keldim,sentyabrda zovuch va direktorimiz attestatsiya ga topshiring viloyatdan telfon qilib quymayabdi deb meni quymayabdi,shartnoma bekor qilinishi mumkin deb,dars o'tgan bo'lmasam 1 soatam darsim bo'lmasa ham pass ball olgansiz bormasangiz bo'lmaydi deyabdi. Eng kamida 3yil ona tili adabiyotdan dars o'tgan Dan so'ng attestatsiya borish kerak emasmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Аттестацияга жалб этиш учун камида 3 йил дарс бериш керак деган қоида мавжуд эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-бандига кўра мажбурий аттестация 5 йилда ўтказилади.

Бунда илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Мана шу қоидага кўра, сиз фаолиятни бошлаганингизга 3 йилдан ошган бўлса, мажбурий аттестацияга жалб этиласиз.

Агар бир марта аттестацияга жалб этилиб, ундан ўта олмаган бўлсангиз, унда низом 44-1-бандига кўра иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади.

Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал