#Кадровик
Ўриндошлик асосида ишлаш учун асосий иш жойдан розилик керакми?
"Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 6-бандига асосан Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди. Мазкур асосга кўра ҳеч кимнинг роизилиги шарт эмас.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Rasman: 29 oktyabrdan o‘qituvchilarni attestatsiyadan oʻtkazish boshlanadi
Malaka sinovlari avval eʼlon qilingan manzillarda real vaqt rejimida test (jumladan, jismoniy tarbiya, chet tili fanlaridan ham) shaklida oʻtkaziladi.
Attestatsiya ikki bosqichda (bir kunda va bir vaqtda) kompyuter dasturlari orqali amalga oshiriladi.
Test sinovlarini bajarish uchun:
➖ matematika, informatika va axborot texnologiyalari, kimyo, biologiya, fizika fanlari uchun — 120 daqiqa;
➖ qolgan barcha fanlar uchun — 90 daqiqa vaqt ajratiladi.
Malaka sinovlarining:
1️⃣ birinchi bosqichida – mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash uchun 40 ta (mutaxassislik fanidan 35 ta, pedagogning kasbiy standartlaridan 5 ta) test topshirigʻi beriladi. Har bir toʻgʻri bajarilgan test 2 ball bilan baholanadi. Test sinovlari uchun jami 80 ball beriladi;
2️⃣ ikkinchi bosqichda – pedagogik mahoratni aniqlash maqsadida ilgʻor pedagogik uslub va texnologiyalarni (“case study” uslubi, loyihalar uslubi, hamkorlikda oʻqitish, “amaliy oʻyin”, interfaol taʼlim uslubi va boshqalar) qoʻllash boʻyicha 10 ta topshiriq beriladi. Har bir toʻgʻri berilgan javob 2 ball bilan baholanib, jami 20 ball beriladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ҲОДИМЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?
САВОЛ;
Интизомий жазо олган ҳодимдан қанча вақтдан кейин ушбу жазо олиб ташланади ?
ЖАВОБ;
Амалдаги Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади ва интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.
Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади
Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш
Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги асоси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларни ишга тиклаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда судлар қуйидагиларни назарда тутишлари лозим:
👉 агар ходим у билан тузилган меҳнат шартномасига кўра, айнан бажариши шарт бўлган ишни уддалай олмаётган бўлсагина, нолойиқлиги бўйича у билан меҳнат шартномасини бекор қилинишига йўл қўйилади.
Агар ходим унинг розилигисиз ишлаб чиқариш зарурати билан ёки иш тўхтаб қолганда иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча ўтказилган ишни уддалай олмаётган бўлса, меҳнат шартномасини ишига нолойиқлиги бўйича бекор қилинишига йўл қўйилмайди, чунки ходим ўтказилган иш ўрни меҳнат шартномасида кўрсатилмаган;
👉 ходимнинг нолойиқлиги бажариши шарт бўлган, топширилган ишни уддалай олмаётганлигини исботловчи аниқ фактлар (текширув далолатномалари, бевосита раҳбарлик қилувчисининг, назорат қилувчининг билдириш хатлари, ҳисоботлар, аттестация ҳужжатлари ва ишнинг паст сифатлигини, яроқсиз маҳсулот чиқараётгани, иш ҳажмини ҳамда ишлаб чиқариш нормасини бажара олмаётганини ва ҳоказоларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар) билан тасдиқланиши лозим;
агар ходим унга топширилган ишни уддаласа, меҳнат шартномасини МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди бўйича бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Аттестация комиссиясининг хулосаси ходимнинг малакаси етарли эмаслигини тасдиқловчи далиллардан бири бўлиб, у иш юзасидан барча далиллар йиғиндиси асосида суд томонидан баҳоланади. Бунда судлар аттестацияни ўтказиш бўйича ўрнатилган тартибга риоя этилганини текширмоқлари керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 26-сон
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Қисқаришга тушган ходимларга меҳнат кафолатлари.
Қуйида қисқартиришга тушган ходимларнинг меҳнат кафолатларига доир энг муҳим қоидаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
1. Қисқартиришга тушган ходимларнинг икки ой давомида ўртача ойлик иш ҳақлари тўлиқ сақланади. МКнинг 100-моддасига асосан технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда 2 ой давомида, иш қидириш жараёнида, ўртача ойлик иш ҳақларининг сақланиши белгилаб қўйилган.
2. Икки ой олдин ходимни ёзма тарзида огоҳлантириши шарт. Меҳнат кодексининг 165-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ходим икки ой олдин ёзма огоҳлантирилиши шарт.
3. Кимни ишда қолдириш керак деган танлов пайдо бўлганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимлар олиб қолиниши керак. Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. (Бу қонуни талаби иш берувчига ёққан одам эмас малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходим қолиши керак)
4. Қисқаришга тушган ходимларга. МК 100-моддасининг 4-қисмига кўра Агар ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади. . Яъни 3 ойга ҳам ойлик олиш ҳуқуқингиз бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Endilikda bog'cha xodimlariga ham vazir jamg'armasidan ustamalar beriladi
Prezidentning 2024-yil 30-sentyabrdagi PF-152-son Farmoni bilan maktabgacha ta’lim tashkilotlari rahbar va pedagog xodimlariga ham vazir jamg'armasi hisobidan ustama olishga ruxsat berildi.
Batafsil — https://xalqtaliminfo.uz/post/880
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
БОШҚА МАКТАБГА ЎТСА УСТАМА САҚЛАНАДИМИ?
Men ko`p yilda buyon Andijondagi maktabda matematikadan dars berib kelaman va bu yilga 20 Foiz ustamam ham bor. Bu yil O'ZMU ga magistraturaga kirganligim sababli ish joyimni Toshkentga ko'chirdim lekin yangi zavuch ustamani yangi joyga o'tmasligini aytyapti
📍ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра ҳар бир мактабнинг директор жамғармаси маблағлари алоҳида ажратилади ва ишчи гуруҳ қарори асосида устама тайинланади.
Меҳнат кодекси 19-моддасига мувофиқ мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар иш берувчи ҳисобланиши белгиланган. Айнан шу қоидага асосан сизнинг иш берувчингиз янги бўлмоқда.
Юқорида келтирилган Низомда белгиланган асосларга биноан директор жамғармасидан тўланадиган устама мактабда асосий ходим сифатида ишлаётган ходимларга тўланиши белгиланган.
Демак, бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ишга ўтганда инобатга олинмайди яъни устама сақланмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Энди ҳар йили "Йил ўқитувчиси" танлови ўтказилади. Туман ва шаҳарда ғолиб бўлган ўқитувчиларга 3 ҳонали уй берилади - Президент
👉 ®Yurist_Xizmati
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули "ҳайфсан"и бор ўқитувчига берилмайдими?
@Yurist_Xizmati 4721-савол:
Savolim quyidagicha: maktabda matematika fanidan dars beraman. 2024 yil 21-may kuni ota onalar majlisi oʻtkazib 1soat dars qoldirganim uchun Hayfsan berilgan. 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги белгиланган. Shu boʻyicha manga 525 ming mukofot beriladimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Агар ҳайфсан бекор қилинмаган бўлса, сизга мукофот пули берилмайди. Асоси Меҳнат кодексининг 299-моддасида қайд этилган.
Мазкур модданинг тўртинчи қисмига кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.
Шунга кўра, 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули интизомий таъсир чорасининг (ҳайфсан) амал қилиш даврида берилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқитувчилардан кунлик, йиллик иш режа ва бошқа ҳужжатларни қоғоз вариантини талаб қилиниши тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4715-савол:
Ассалому алайкум. Саволим бор эди. Сиздан шу саволга аниқ ва тушунарли жавоб кутамиз. Биз ўқитувчилар учун жуда муҳим савол. Бизнинг мактабда ички буйруқ асосида давлатимиз томонидан чиқарилган қонунга зид равишда ўқитувчилардан, директор кунлик, йиллик, иш режаларини шахсан ўзлари кўриб имзолаб, кейин дарсга киришни талаб қиляптилар. Ҳурматли юрист жаноблари биз билмай қолган қонунлар ишга тушганми? Ҳозирги кунда ҳамма хужжатлар электрон вариантда бўлса, баҳолашдан тортиб табелгача. Мактаб ички буйруғи шу даражада кучга эгами? 3058/1,565-сонли буйруғига 37-илова хеч қандай кучга эга эмасми. Қўшимчасига тарбиявий соат кунлик режасини ҳам имзолатиш керак экан. Давлатимиз томонидан қонун, қарорларга ўзгартиришлар киргизилган бўлса , қайси қарор, буйруқлар? Сиздан илтимос аниқлик киритиб берсангиз. Устоз ҳам замонавий ва савияли инсонку. Саволимиз ноўрин бўлса узр сўраймиз. Бу масалада мактаб раҳбари нохақ бўлса, ўқитувчи дарсга қўйилмаса кимга мурожаат қилиш керак? Асосийси қайси қорорга таянишимиз мумкин? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 15-бандига кўра Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.
Бунда умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Айнан шу қоидага кўра, сизлардаги вазиятда ўқитувчилардан юқоридаги ҳужжатлардан бошқа ҳужжат юритишни талаб қилиш тақиқланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ТТЖ олиш учун қандай имтиёзлар бор?
@Yurist_Xizmati 4712-савол:
Salom, meni qizim Toshkent davlat iqtisodiyot Universiteti 2 kurs talabasi, grant asosida qabul qilingan. O'tgan yili talabalar yotoqxonasida joylashgan edi, endi shu yil ham yotoqxonaga joylashmoqchi. Chunki iqtisodiy sharoit yaxshi emas man bilan onasi o'qituvchi bo'lganimiz bilan. O'g'il bola bo'lsa edi, kvartira kvartira yursa, bu qiz bola. My. Gov ga online ariza bergan edik, imtiyoz bo'lishi kerak ekan, Opasi kontrakt asosida institutda o'qiydi, lekin zaoshni o'qiganligi sababli qabul qilmabdi. Onasi kasal, ham davolanib, ham maktabga ishga boradi. Uni kasalligini mahalla ham biladi, malumotnomasi bor, lekin bu ma'lumotnoma kerakligini bilmagan edim, endi arizada bu ma'lumotnoma yo'qligi sababli rad qilishyapti. Hozir bir jiyanimkida yashab Universitetiga qatnayapti, u joy 1 xonali, eri xotin bolasi bilan yashaydi. Uyerda ko'p tura olmaydi, boshim qotgan, nima qilishni bilmayapman. Shunga yechim bormi, shu masalada sizga murojaat qilayotgan edim. Talabalar yotoqxonasidan joy olishi uchun nima qilsam bo'ladi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-августдаги 376-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламентининг 5-бандига кўра, Имтиёзли рўйхатга қуйидаги мезонларнинг бирига мос келувчи талабалар киритилади:
а) тегишли тасдиқловчи маълумотлар асосида:
“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (аёл) фарзандлари;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар;
бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;
халқаро ва Вазирлик томонидан ўтказиладиган республика миқёсидаги фан олимпиадаларида ғолиб бўлган талабалар;
Вазирлик томонидан ўтказиладиган “Заковат” интеллектуал ўйинлари республика босқичи ғолиблари;
“Йил талабаси” кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари;
“Талабалар театр студиялари” танловининг республика босқичи ғолиблари;
талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.
* * *
Ҳаёт йўлимизда карвоннинг боши,
Умримиз ёритган мангу қуёши,
Ҳеч кимдан топмайсиз унинг бардошин,
Муаллим, устозлар омон бўлишсин!
Мурғак бошимизда бир жони гирён,
Меҳрга ошиён, илмга макон,
Қошига таъзимга борсин бу жахон.
Муаллим, устозлар омон бўлишсин!
Қадрига етмадик гоҳ айтар сўзин,
Ҳаттоки ёш билан тўлдирдик кўзин,
Сабр, тоқатига тилаймиз тўзим,
Муаллим, устозлар омон бўлишсин!
Унинг меҳнатидек захмат йўқ асли,
У билан мукаммал инсоннинг насли,
Қанча эъзоз бўлса барига ҳақли
Муаллим, устозлар омон бўлишсин!
Ўзидан кечмоқлик бир уларга ҳос,
Улар бизга қанот, улардир парвоз.
Қанча мақтов бўлса шу инсонга оз,
Муаллим, устозлар омон бўлишсин!
Буюк олимларга илм берган у,
Юрагимда тўлиб тошар бир туйғу,
Уларга эҳтиром, эъзозлар мангу,
Муаллим, устозлар омон бўлишсин!
Байрамлар устига байрамлар мана,
Шукрона кунларни қилиб тантана,
Толмайлик умрига умрлар тилаб,
Муаллим, устозлар омон бўлишсин!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Юксак маҳоратли, жонкуяр ва талабчан ўқитувчилар –
халқнинг, миллатнинг ноёб бойлиги, уларнинг машаққатли, масъулиятли меҳнати энг юксак баҳо ва рағбатга муносиб
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик
—
Поздравление учителям и наставникам Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
1 oktyabr – O‘qituvchi va murabbiylar kuni!
Ushbu kun munosabati bilan yurtimizdagi barcha o‘qituvchi va murabbiylarni chin dildan samimiy muborakbod etamiz!
Aziz Ustozlar, ilm yo‘lidagi shijoatingiz, metin irodangiz, tog‘dek sabringiz, bilim ummonidagi sabog‘ingiz doimo sarbaland bo‘lsin! Sihat-salomatlik, oilaviy xotirjamlik, tinchlik va farovon hayot hamisha hamrohingiz bo‘lsin!
Kasb bayramingiz muborak bo‘lsin hurmatli ustozlar!
O‘zbekiston ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Respublika kengashi.
Rasmiy sahifalar👇
✅ @talimfankasaba
✅ talim.kasaba.uz
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этиламанми?
@Yurist_Xizmati 4736-савол:
Assalomu alaykum Men 2019-yil sentyabr oyi bir oy ishlab dekretga chiqib ketdim, 2023-yil sentyabr oyida ma'naviy-marifiy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosari bo'lib ishlay boshladim dars yetishmaganligi uchun dars berilmadi menga. 2024-yil baxorgi attestatsiyaga navbatdagi majburiy bo'lib borib o'tolmadim,maktabda ona tili adabiyotdan dars o'tmagan bo'lsam ham ish jaroyoniga 3yil dars o'tgan Dan so'ng attestatsiya ga borilmaydima. Zovuchimiz yil hisobiga qilsak 5yil buladi ishga kirganezga pul tulamaslik uchun men ham navbatdagi majburiyga topshirgandim utolmay keldim,sentyabrda zovuch va direktorimiz attestatsiya ga topshiring viloyatdan telfon qilib quymayabdi deb meni quymayabdi,shartnoma bekor qilinishi mumkin deb,dars o'tgan bo'lmasam 1 soatam darsim bo'lmasa ham pass ball olgansiz bormasangiz bo'lmaydi deyabdi. Eng kamida 3yil ona tili adabiyotdan dars o'tgan Dan so'ng attestatsiya borish kerak emasmi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Аттестацияга жалб этиш учун камида 3 йил дарс бериш керак деган қоида мавжуд эмас.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-бандига кўра мажбурий аттестация 5 йилда ўтказилади.
Бунда илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
Мана шу қоидага кўра, сиз фаолиятни бошлаганингизга 3 йилдан ошган бўлса, мажбурий аттестацияга жалб этиласиз.
Агар бир марта аттестацияга жалб этилиб, ундан ўта олмаган бўлсангиз, унда низом 44-1-бандига кўра иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади.
Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Боғчаларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз келиб текширишлари мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4735-савол:
Ассолому алайкум саволим шундай Мени хотиним Мактабгача талим ташкилотида директор булиб ишлайди. Мактабгача талим ташкилоти булишидан икки ходим келиб текшрув утказган озик овкатни берилиши буйича. Улар икки кун келиб текширув утказган. Озик овкатдан берилишидан хеч нарсадан муоммо чикмаган деярли.Ушбу ходимлар хеч кандай буйруксиз текширув утказган ёки буларни текширув утказиш учун хеч кандай буйрук керак эмасми? Саволим аник конуний жавоб берсангиз хакки борми йукми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-апрелдаги 352-сон қарорига
1-иловада тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандига кўра Мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
режали текшириш;
режадан ташқари текшириш;
назорат тартибида текшириш.
Сайловга жалб этилган педагогларнинг дарслари бошқа ўқитувчига юклатилса, ҳақ тўлаш тартиби қандай бўлади?
@Yurist_Xizmati 4731-савол:
Maktabimizda saylov uchastkasi tashkil qilingan Men USK raisi o'rinbosariman 15 soat darsim bor Agar meni darslarim saylov munosabati bilan boshqa o'qituvchiga yuklatilsa haq to'lanish tartibi qanday bo'ladi To'lovda muammo bo'lmaydimi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 116-моддаси биринчи қисмига кўра ходимнинг розилиги билан унга иш кунининг (сменанинг) белгиланган давомийлиги мобайнида худди ўша иш берувчида қўшимча ҳақ эвазига меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий иш билан бир қаторда, асосий ишидаги каби айнан ўша касб (лавозим) бўйича ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ҳам қўшимча ишни бажариш топширилиши мумкин.
☝️Ушбу модданинг иккинчи қисмида вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини меҳнат шартномасида белгиланган, асосий ишидаги айни ўша касб (лавозим) ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ишдан озод этилмаган ҳолда бажариш вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ишини бажариш ҳисобланади.
❗️Шунга кўра вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифасини бажариш бошқа ходим зиммасига юклатилади. Сизда ҳам айнан шундай ҳаракат амалга оширилиши керак.
❗️Лекин ходимга қўшимча иш юклаш учун унинг розилиги талаб этилади. Бунда розилик ёзма шаклда олиниши лозим. Шунга кўра сиздан ҳам ариза олиш талаб этилади. Шундан сўнггина сизга қўшимча вазифа юклаш мумкин. Бунда мазкур вазифа юкланиши ҳақида алоҳида буйруқ ҳам чиқарилади.
Бунда ушбу кодекс 259-моддасига асосан бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланади:
👉 бюджет ташкилотлари ходимлари учун — бир неча лавозимда ишлаганлик учун тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.
✅ Бунда лавозим юклатилган ходимга шу лавозим маошининг 50 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❓Савол: Касаба уюшма раислигини асосий ишидан озод этиб бажараётган ходимларга қандай ҳуқуқларга эга?
🔔Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонунига биноан:
♾️Касаба уюшмалари органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан сўнг аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаган тақдирда эса ўша ташкилотда ёки ходимнинг розилиги билан бошқа ташкилотда аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.
✔️Касаба уюшмалари органларига сайланган ходимларга тегишли иш (лавозим) бериш имкони бўлмаган тақдирда, улар қонунчиликда, жамоа шартномаларида, келишувларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади.
🔔Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнат кодекси"га асосан:
😵💫Вакиллик органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайлангани муносабати билан ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, — аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.
⚡️Вакиллик органлари таркибига сайланган ходимларга тегишли иш (лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда улар қонун ҳужжатларида ёки жамоа шартномалари, келишувларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ҲОДИМНИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАЁТГАНДА ИШ БЕРУВЧИ У БИЛАН ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШИ КЕРАК!
📄 Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан,
➖ меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
❗️Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:
✅ охиригача олинмаган иш ҳақини;
✅ ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
❗️Агар ҳодим билан иш берувчи ўртасида тузилган ёки меҳнатга оид бошқа хужжатларда бошқа ҳол белгиланмаган бўлса иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этилади
Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:
🔹мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;
🔹республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;
🔹барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;
🔹тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
👉 тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.
👉 тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.
Ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзманг
@Yurist_Xizmati 4722-савол:
Мен мактабда кутубхона мудираси лавозимида 1.0 ставкада ишлайман, мутахассисман. Бу йил укишни кучириш натижа балларим билан Андижон Давлат педагогика институтининг кундузги 2-курс русс тили йуналишига контрак асосида талабаликка кабул килиндим. Хозирда директорим сизга ишлаш мумкин эмас деб, ариза ёзиб ишдан бушашимни айтди. Мен кутубхона мутахассислигим буйича 0,5 ставкасида иш фаолиятимни давом эттирсам буладими? Оилаликман, 4 нафар фарзандим бор, 1 фарзандим хам тулов контракт асосида Олийгох талабаси. Мени директорим 0,5 ставка кутубхоначилик ёки 2 кунлик амалиёт вактимда дарс соати билан таъминлаши мумкинми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзманг. Унинг ўрнига ставкангизни камайтириш ҳақида ариза беринг.
Талабанинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли талаба фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.
Умумий қоида бўйича ходим ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин. Бу Меҳнат кодексининг 182-моддасида белгиланган.
Таъкидлаш лозимки, мазкур меёр қонун чиқарувчи томонидан тўлиқ яъни 1 ставкада ишлайдиган ходимлар учун белгиланган меёр саналади. Шунга кўра 1 ставкада ишлайдиган лаборат ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин.
Бунда МК 185-моддасига мувофиқ ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги ўзига нисбатан иш вақтининг нормал давомийлиги белгиланган ходимлар учун:
• олти кунлик иш ҳафтасида — етти соатдан;
• беш кунлик иш ҳафтасида — саккиз соатдан ошмайдиган тарзда белгиланади.
🎗«Йилнинг энг яхши мактаб жамоаси - 2023" танлови вилоят миқёсида ғолиб бўлган 42 та мактаблар махсус сертификатлар билан тақдирланади
Хабарингиз бор жорий йилда "Юрист хизмати" каналимизда «Йилнинг энг яхши мактаб жамоаси - 2023" танлови ўтказилди.
Унда Республика миқёсида 1, 2 ва 3 ўринни олган мактаблар пул мукофоти ва махсус сертификатлар билан тақдирланганди.
Вилоят миқёсида ғолиб бўлган мактабларга эса ушбу сертификатлар вақт бўлмагани ва йўл масофаси билан боғлиқ муаммолар сабабли етказиб берилмаган эди.
Юқоридпги ҳолатларни ҳисобга олиб ғолиб мактабларга махсус сертификатлар махсус ишлаб чиқилган расмий бот орқали етказиб берилади.
Вилоят миқёсида ғолиб бўлган мактаблар:
Тошкент вилояти бўйича:
🥇 Ангрен шаҳри, 26-сонли умумтаълим мактаби - 4797та овоз;
🥈 Бўстонлиқ тумани, 20-сонли умумтаълим мактаби - 3260та овоз;
🥉 Ангрен шаҳри, 21-сонли умумтаълим мактаби - 3165та овоз;
🥇 Юнусобод тумани, 288-сонли умумтаълим мактаби - 1527та овоз;
🥈 Сергили тумани, 266-сонли умумтаълим мактаби - 1507та овоз;
🥉 Сергили тумани, 277-сонли умумтаълим мактаби - 1392та овоз;
🥇 Денов тумани, 39-сонли умумтаълим мактаби - 1031та овоз;
🥈 Денов тумани, 6-сонли умумтаълим мактаби - 904та овоз;
🥉 Денов тумани, 78-сонли умумтаълим мактаби - 632та овоз;
🥇 Уйчи тумани, 7-сонли умумтаълим мактаби - 1528та овоз;
🥈 Наманган шаҳри, 11-сонли умумтаълим мактаби - 1294та овоз;
🥉 Чуст тумани, 55-сонли умумтаълим мактаби - 1019та овоз;
🥇 Янгиер шаҳри, 2-сонли умумтаълим мактаби - 1317та овоз;
🥈 Боёвут тумани, 46-сонли умумтаълим мактаби - 813та овоз;
🥉 Сайхунобод тумани, 29-сонли умумтаълим мактаби - 636та овоз;
🥇 Нуробод тумани, 1-сонли умумтаълим мактаби - 11870та овоз;
🥈 Каттақўрғон шаҳри, 14-сонли умумтаълим мактаби - 1973та овоз;
🥉 Каттақўрғон шаҳри, 11-сонли айрим фанлар чуқур ихтисослаштирилган мактаби - 1776та овоз;
🥇 Косон тумани, 15-сонли умумтаълим мактаби - 1959та овоз;
🥈 Касби тумани, 29-сонли умумтаълим мактаби - 1495та овоз;
🥉 Яккабоғ тумани, 77-сонли умумтаълим мактаби - 1486та овоз;
🥇 Қонликўл тумани, 2-сонли умумтаълим мактаби - 16250та овоз;
🥈 Нукус шаҳри, 27-сонли умумтаълим мактаби - 4734та овоз;
🥉 Шуманай тумани, 1-сонли умумтаълим мактаби - 3553та овоз;
🥇 Навоий шаҳри, 4-сонли айрим фанлар чуқур ихтисослаштирилган мактаби - 1637та овоз;
🥈 Навоий шаҳри, 13-сонли умумтаълим мактаби - 1434та овоз;
🥉 Томди тумани, 12-сонли умумтаълим мактаби - 936та овоз;
🥇 Дўстлик тумани, 5-сонли умумтаълим мактаби - 4494та овоз;
🥈 Бахмал тумани, 48-сонли умумтаълим мактаби - 3881та овоз;
🥉 Дўстлик тумани, 6-сонли умумтаълим мактаби - 3520та овоз;
🥇 Ўзбекитсон тумани, 49-сонли умумтаълим мактаби - 3635та овоз;
🥈 Қува тумани, 25-сонли умумтаълим мактаби - 2216та овоз;
🥉 Фурқат тумани, 8-сонли умумтаълим мактаби - 1993та овоз;
🥇 Когон шаҳри, 9-сонли умумтаълим мактаби - 1916та овоз;
🥈 Когон шаҳри, 3-сонли умумтаълим мактаби - 1322та овоз;
🥉 Бухоро шаҳри, 12-сонли умумтаълим мактаби - 595та овоз;
🥇 Андижон шаҳри, 24-сонли умумтаълим мактаби - 15947та овоз;
🥈 Хўжаобод тумани, 2-сонли имконияти чекланган болалар мактаби - 1609та овоз;
🥉 Избоскан тумани, 37-сонли умумтаълим мактаби - 1363та овоз;
🥇 Қўшкўпир тумани, 37-сонли умумтаълим мактаби - 4602та овоз;
🥈 Урганч шаҳри, 6-сонли умумтаълим мактаби - 4532та овоз;
🥉 Қўшкўпир тумани, 13-сонли умумтаълим мактаби - 4375та овоз.
1 октябрдан Педагог ходимларнинг оширилган ойликлари
Президентнинг куни кеча имзоланган фармонига мувофиқ, Оширилган маошлар бўйича ҳисобланганда, умумтаълим мактаби педагог ва бошқа ходимлари қуйидагича маош оладилар:
Мактаб директори:
• 4 млн 696 минг 805 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 015 минг 054 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 317 минг 901 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 5 млн 625 минг 394 сўм (1600дан ортиқ);
• 4 млн 386 минг 677 сўм (400 ўқувчигача);
• 4 млн 696 минг 805 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 015 минг 054 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 317 минг 901 сўм (1600дан ортиқ);
• 1 млн 779 минг 871 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 030 минг 275 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 111 минг 025 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 286 минг 447 сўм (1600дан ортиқ);
• Мутахассис – 3 млн 390 минг 824 сўм;
• Иккинчи тоифали – 3 млн 796 минг 213 сўм;
• Биринчи тоифали – 4 млн 230 минг 138 сўм;
• Олий тоифали – 4 млн 674 минг 594 сўм;
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 051 минг 742 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 268 минг 047 сўм;
• Биринчи тоифали психолог – 3 млн 489 минг 865 сўм;
• Олий тоифали психолог – 3 млн 702 минг 280 сўм;
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 169 минг 623 сўм;
• Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 390 минг 824 сўм;
• Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 796 минг 213 сўм;
• Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 230 минг 138 сўм;
• Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн 674 минг 594 сўм;
1 млн 604 минг 647 сўм;
1 млн 598 минг 520 сўм;
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 135 минг 861 сўм;
• Олий маълумотли – 2 млн 330 минг 402 сўм;
• Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 852 минг 107 сўм;
• Олий маълумотли – 1 млн 949 минг 589 сўм.
Ходим ишдан бўшаганда расчёт пули тўлаб бериладими?
@Yurist_Xizmati 4714-савол:
O'qituvchilarga ishdan bo'shaganda rasshot pyli to'lanadimi? Men 33yil o'qituvchi bo'lib ishlab ,feral oyida pensyaga chiqdim,avgust oyid ham ishlab sentabrdan ishdan bo'shadim,menga rasshot puli to'lanadimi?Hisobchim to'lanmaydi ta'til puli rasshot hisobida dedi,Boshqa sohada ishlaganlarga to'lanar ekan,o'qituvchilarga qaysi normativ hujjat asosida rasshotnoy to'lanmaydi,boshqa sohadagilar ta'til puli olmaydimi,yoki o'qituvchi maqomiga rasshot puli olish to'g'ri kelmaydimi?Javob uchun oldindan rahmat.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Кўпчилик ходимлар ишдан бўшатилганда расчёт (ҳисоб-китоб) қилинади ва унда алоҳида пул берилади деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас.
Қаранг Меҳнат кодексининг 172-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳисоб-китоб ходимга:
• охиригача олинмаган иш ҳақини;
• ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
• агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.
Келажакка қандай ворис қолдирмоқчисиз: ўзингиз каби қўрқоқми ё кучлими?
Бу видеони оҳиригача кўрсангиз журъатсиз, қўрқоқ, сотқин, лаганбардор, иккиюзламачи одамлар қаердан пайдо бўлишини, бундай жамиятда қонунлар нега ишламаслиги, нега инсон қадри бўлмаслигини тушуниб етасиз.
Агар сиз ҳам бақириб фарзанд тарбия қилаётган бўлсангиз, билингки келажакка ўз ҳақини талаб қилолмайдиган, қўрқоқ, ҳуқуқсиз, латта ворис қолдираяпсиз.
Танлов ўзингиздан, келажакка қандай ворис қолдирмоқчисиз: ўзингиз каби қўрқоқми ё кучлими?
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
🎁🎁🎁🎁🎁
Nechog‘ baxtiyorman, ta’zimda shu tob
Sizning sha’ningizga bitmoqdaman bayt.
Ne odam bo‘lardim, qo‘limda kitob
Biror harf tanimay tursaydim loqayd.
Siz-ku "Alifbo"dan "Qomus"gacha to
Bari-barisini tanitgan ustoz.
Ilk bor Siz ko‘rsatgan duraxshon Zuhro
Bukun she’rim ichra tashbihdir mumtoz.
Siz mo‘jaz yuraqda yoqolgan yog‘du
Oqibat quyoshdek socha olur nur.
Buyuklar haqqiga qasamyod gap bu:
Sizdan boshlanadi asli Tafakkur.
Olamda ko‘p erur muborak onlar,
Tabarruk zotlar ham garchand ko‘p erur.
Sizgadir ilk rahmat, aziz insonlar,
Munis muallimlar, Sizga tashakkur.
💐 Barcha ustoz va murabbiylarni kasb bayrami bilan chin qalbimizdan tabriklaymiz!
🌺 Sizlarga mustahkam sog‘lik, mas’uliyatli va sharafli kasbingizda omad va zafarlar, xonadoningizga fayzu baraka tilab qolamiz.
👏 Mehnatingiz doimo muhim va ahamiyatli, biz sizni juda qadrlaymiz, aziz ustozlar!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев вручил государственные награды группе особо отличившихся работников сферы образования и воспитания в связи с Днем учителей и наставников.
#Mirziyoyev #marosim #talim #taqdirlash
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
1-Октябрь – “Устоз ва мураббийлар” куни
Сизни, тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмни мамлакатимизда кенг нишонлар эканмиз, биринчи навбатда қадрдон мактабимиз, эзгуликдан сабоқ берган меҳрибон муаллимларимиз сиймоси кўз олдимизда намоён бўлади. Биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган Cиз каби азиз ва мўътабар устозлар шаънига энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимни қабул қилинг.
Сиз азиз, Устоз !
Таълим-тарбия йўлларида ҳорманг-толманг. Ушбу савобли ишларингизда Аллоҳ таоло доимо мададкор бўлсин!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
👍⭕️⭕️⭕️🟦🟦🟦
👍Kasaba uyushmalari faoliyati borasidagi bilimlaringizni sinovdan o‘tkazishni istaysizmi?
🎓Unday bo'lsa, O‘zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi Toshkent viloyati Kengashi tomonidan o‘tkazilayotgan “Kasaba uyushmasi bilimdoni” tanlovida ishtirok eting!
❔ 2024 yilning 1-oktabridan 1-noyabrga qadar Toshkent viloyati Kengashining rasmiy telegram kanalida beriladigan savollarga birinchilardan bo‘lib @Kasaba_quizbot manziliga javoblaringizni yo‘llang.
❗️Savollar har kuni 1 tadan quyidagi yo'nalishlar bo'yicha berib boriladi:
⏩ Mehnat huquqi asoslari;
⏩ Yoshlarning mehnat huquqi kafolatlari;
⏩ Kasaba uyushmalari faoliyati kafolatlari va ularga aʼzolikning afzalliklari;
⏩ Xalqaro mehnat standartlari.
🎁G‘oliblar 11-noyabr "Kasaba uyushmalari kuni" munosabati bilan o‘tkaziladigan tadbirda rag‘batlantiriladi.
❗Eslatma: tanlov ishtirokchilari Telegramdagi @toshvil_kasaba_uyushmalari rasmiy kanaliga a'zo bo'lishlari shart! Telegram kanal a'zosi bo'lmagan ishtirokchilar javobi inobatga olinmaydi!