#Кадровик
2024 -2025 ўқув йили давомида қуйидаги буйруқда келтирилган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига ўқув йили давомида мазкур буйруқда белгиланган миқдорда устамалар тўланади.
Рўйхатда 65 та умумтаълим мактаби келтирилган
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 30-августдаги 286-сон буйруғи
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Жамғарма маблағлари ҳисобидан юқори натижаларга эришган туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимларига лавозим окладининг (базавий тариф ставкасининг) 100 фоизигача миқдорда устама ҳақ, 200 фоизигача миқдорда юбилей ва байрам кунлари муносабати билан мукофотлар белгиланиши ҳамда моддий ёрдам берилиши тўғрисида кўрсатма хат.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Хайфсан жазосини кўпчилик олдида эълон қилиниши тўғрими?
➖Обуначиларимиздан бири унга иш берувчи томонидан хайфсан қўлланилганлигини, лекин раҳбар бутун ходимлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда буни эълон қилганлигини ва бу нарса унинг нафсониятига қаттиқ текканлигини айтиб, бу иш тўғри-нотўғрилигини, тушунтириб беришимизни сўраяпти.
Хайфсан жазоси ходимга жаримадан фарқли ўлароқ, моддий таъсир (ходимнинг чўнтагига дахл қилиш)дан кўра кўпроқ руҳий таъсир ўтказади. Бу жазодан кўзланган мақсад ҳам аслида ҳам ходимнинг нафсониятига ва керак бўлса, унинг ориятига таъсир қилиш орқали, келгусида у томонидан навбатдаги интизомий қилмиш содир этилишининг олдини олишдир. Бошқача айтганда, хайфсан айб иш қилган ходимни “э, қўйей, хайф сенга” деб уялтириш ва унга психологик "удар" қилишдир.
МК 313-моддасига кўра интизомий жазоларни қўллашнинг умумий бир қоидаси бор, унга кўра иш берувчининг интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруғи ходимга қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида эълон қилиниши ва имзо қўйдирилиб таништирилиши керак. Бу тартиб, яъни жазони эълон қилиш тартиби албатта ҳайфсан жазосига ҳам тегишли.
Умуман олганда, интизомий жазо ҳақидаги буйруқларни эълон қилиш доирасига нисбатан, яъни масалан, фақат ходимнинг ўзига эълон қилиш ёки бошқа ходимлар иштирокида эълон қилиш борасида қонунчиликда бирор-бир чеклов йўқ. Ва аксинча, уларни фақат ўша ходимнинг бир ўзига эмас, балки жамоа олдида эълон қилиш кўпроқ самара беради деб ҳисоблаймиз.
Чунки интизомий жазо бошқа бир томондан профилактика чораси ҳам ҳисобланади. Битта ходимга қўлланилган чора бошқа ходимларга ҳам сигнал ва огоҳлик вазифасини ҳам ўташи керак: "агар кимки шундай иш қилса, унга ҳам мана шундай жазо чораси кўрилади" деган сигнални назарда тутяпмиз.
Шу нуқтайи-назардан биз интизомий жазоларни эълон қилиш амалиётини таъсир доираси жиҳатидан 3 га ажратамиз.
Биринчиси, интизомий жазосини якка тартибда эълон қилиш. Бунда HR ёки кадрлар хизмати ходими интизомий жазо олган ходимни чақиртиради ва интизомий жазо ҳақидаги буйруқни шахсан ходимнинг ўзига эълон қилади. Демак, бунда жазонинг таъсир доираси шу жазо олган ходимнинг ўзи билан чекланади.
Иккинчиси, интизомий жазо буйруғини тор доирада эълон қилиш. Бунда ходим ишлайдиган бўлинмани назорат қилувчи раҳбар ўринбосари ёки HR ходими жазо олган ходим ишлайдиган бўлинма ходимларини бир жойга йиғади. Ҳамда ушбу ходимга қўлланилган интизомий жазо буйруғини ходимдан ташқари, у билан бир бўлинмада ишлайдиган ходимларга ҳам эълон қилинади. Бунда энди интизомий жазо бир вақтда ходимдан ташқари у билан бирга ишлайдиган 5-6 нафар ходимга таъсир қилади.
Учинчиси, интизомий жазо буйруғини кенг доирада эълон қилиш. Кўпинча, ташкилотдаги йирик муаммоларнинг келиб чиқишига ва бутун бир жамоа фаолиятига таъсир қилаётган камчиликларга йўл қўйган ходимларга қўлланилган интизомий жазолар жамоа ходимлари олдида эълон қилиниши мумкин. Айнан биринчи раҳбар томонидан эълон қилиниши мантиқли ва самарали. Бу бир томондан юқорида айтганимиздек профилактик чора бўлса, иккинчи томондан жамоа ходимлари ўртасида ҳотиржамликни ва ижобий кайфиятни ҳам юзага келтириши мумкин: яъни қачондан бериб давом этаётган муаммонинг асосий сабабчиси аниқланди ва у жазоланди, бундан буёғига ишонч билан ҳотиржам ишласа бўлади. Бу усул бутун бир жамоа ходимларига таъсир қилади.
👉@yuristkadrХайфсан жазосини кўпчилик олдида эълон қилиниши тўғрими?
➖Обуначиларимиздан бири унга иш берувчи томонидан хайфсан қўлланилганлигини, лекин раҳбар бутун ходимлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда буни эълон қилганлигини ва бу нарса унинг нафсониятига қаттиқ текканлигини айтиб, бу иш тўғри-нотўғрилигини, тушунтириб беришимизни сўраяпти.
Хайфсан жазоси ходимга жаримадан фарқли ўлароқ, моддий таъсир (ходимнинг чўнтагига дахл қилиш)дан кўра кўпроқ руҳий таъсир ўтказади. Бу жазодан кўзланган мақсад ҳам аслида ҳам ходимнинг нафсониятига ва керак бўлса, унинг ориятига таъсир қилиш орқали, келгусида у томонидан навбатдаги интизомий қилмиш содир этилишининг олдини олишдир.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 26 мартдаги 94-сонли буйруғи.
Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 30 августдаги 288-сонли ва 5 сентябрдаги 293-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш бўйича кўрсатма хат
2024 йил учун тасдиқланган штатлар жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 30 августдаги 288-сонли буйруғи.
Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сонли буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўзбекистонда нормал иш вақти ҳафтасига 40 соат. Бошқа мамлакатлардачи?
Мамлакатимизда Меҳнат кодексининг 182-моддасига мувофиқ ходимлар учун умумий ҳолатда иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Хўш, бошқа мамлакатларда нормал иш вақти хафтасига қанча? Ҳозир буни айрим давлатлар мисолида кўриб чиқамиз.
▪️Демак, ҳафталик нормал иш вақти:
➖Австрияда 43 соат;
➖Аргентинада 44 соат;
➖АҚШда 40-48 соат;
➖Болгарияда 40 соат;
➖Буюк Британияда 35-40 соат;
➖Германияда 38 соат;
➖Грецияда 43 соат;
➖Данияда 37,5 соат;
➖Исроилда 43 соат;
➖Италияда 40 соат;
➖Мексикада 48 соат;
➖Непалда 48 соат;
➖Нидерландияда 30,5 соат;
➖Норвегияда 39 соат;
➖Перуда 48 соат;
➖Россияда 40 соат;
➖Украинада 40 соат;
➖Таиландда 48 соат;
➖Францияда 35 соат;
➖Хитойда, Япония ва қўшнимиз Қозоғизтонда ҳам ўзимизга ўхшаб 40 соат.
Кўриб турганингиздек, Ўзбекистонда бутун жаҳонда жорий қилинган иш вақти нормасининг баланси жуда тўғри ушланган – хафталик 40 соат.
Фақат, ушбу нормага жойлардаги ҳамма раҳбарлар ҳам тўлиқ риоя қилмаётганлиги афсуски, энг оғриқли масалаларимиздан бири бўлиб қолмоқда.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Агар ходим мажбурий малака оширишга юборилса, иш ҳақи ва устамалар сақланиб қолинадими?
@Yurist_Xizmati 4681-савол:
Ассалому Алайкум. Агар ходим иш жойидан мажбурий малака оширишга юборилса. Уни стажировкада булган давридаги ойилилига нисбатан бериладиган устама пуллари сакланиб коладими? Малака оширишга юбориш тугрисидаги буйрукда ходимнинг ойлик иш хаки сакланиб колади деб курсатилган.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 370-моддаси учинчи қисмига кўра ходим иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган тақдирда, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ходимнинг иш жойини (лавозимини) ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши шарт.
Мана шу қоидага биноан ходим мажбурий малака оширишга жалб қилинганда, унинг ўртача ойлик иш ҳақи тўланади. Бунда Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.
Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.
Демак, сизга ҳам малака ошириш даврида юқоридаги қоидага мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақингиз тўланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
10. Qo‘shimcha kafolat olish.
M.sh. yuqoridagi asos bilan bekor qilinganidan keyin o‘ttiz kalendar kun ichida mahalliy mehnat organida ish qidirayotgan shaxslar sifatida ro‘yxatdan o‘tgan bo‘lsa, ular mahalliy mehnat organi tomonidan berilgan ma’lumotnoma bo‘yicha uchinchi oy uchun ham avvalgi ish joyidan o‘rtacha oylik ish haqini olish huquqiga ega - Mehnat kodeksi 100-moddasi to‘rtinchi qismi;
➖ vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik davrida bo‘lgan;
➖ xizmat safarida davrda bo‘lgan;
➖ homilador yoki uch yoshgacha bolasi bo‘lgan xodimlar. Bunda uch yoshgacha bolasi bo‘lgan xodimlar MK 409-moddasi asosida ishdan bo‘shatilishi mumkin - Mehnat kodeksi 162-moddasi;
Ishdan bo‘shatishni g‘ayriqonuniy deb hisoblagan xodim avvalgi ishini taqdim etish hamda o‘ziga yetkazilgan moddiy zararning o‘rnini qoplash va ma’naviy ziyonni kompensatsiya qilish haqida fuqarolik sudiga da’vo qilish huquqiga ega - Mehnat kodeksi 174-moddasi;
M.sh. g‘ayriqonuniy bekor qilingan deb topilib, xodim ishga tiklanganda xodimning o‘rtacha oylik ish haqidan kam bo‘lmagan miqdorda ma’naviy ziyon uchun kompensatsiya undirish xodimning huquqlaridan biri - Mehnat kodeksi 174-moddasi.
Ассалому алайкум мени саволим қуйидагидан иборат, туманда жойлашган Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича методисти мансабдор шахс хисобланадими ёки хисобланмайдими? Ха хисобланади десангиз нимага? Йўқ хисобланмайди десангиз нимага? Олдиндан жавоб учун катта рахмат.
Javob
Amaldagi Mehnat kodeksida mansabdor shaxs tushunchasiga aniq ta'rif berib o'tilmagan. Biroq ushbu kodeksning 101, 106, 119, 128, 149, 164, 305 va boshqa moddalarida mansabdor shaxs tushunchalari ishlatilgan. Bizning fikrimizcha, mazkur moddalarda nazarda tutilgan mansabdor shaxs mazmunan metodist lavozimiga aloqador emas. Masalan, MKning 128-moddasiga asosan, ishga qabul qilish huquqiga ega bo‘lgan mansabdor shaxs tomonidan yoxud uning ruxsati bilan xodimni haqiqatda ishga qo‘yish, ishga qabul qilish lozim darajada rasmiylashtirilganligidan yoki rasmiylashtirilmaganligidan qat’i nazar, mehnat shartnomasini ish boshlangan kundan e’tiboran tuzish deb hisoblanadi.
Turdosh huquq sohasiga murojaat qilar ekanmiz, Jinoyat kodeksiga asosan, mansabdor shaxs - doimiy, vaqtincha yoki maxsus vakolat bo‘yicha tayinlanadigan yoki saylanadigan, hokimiyat vakili vazifalarini bajaradigan yoxud davlat organlarida, fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlarida, mulk shaklidan qat’i nazar, korxonalarda, muassasalarda, tashkilotlarda tashkiliy-boshqaruv, ma’muriy-xo‘jalik vazifalarini amalga oshiradigan va yuridik ahamiyatga ega harakatlarni sodir etishga vakolat berilgan shaxs, xuddi shuningdek xalqaro tashkilotda yoxud chet davlatning qonun chiqaruvchi, ijro etuvchi, ma’muriy yoki sud organida mazkur vazifalarni amalga oshiruvchi shaxs.
Xulosa o'rnida aytish kerakki, yuqoridagi ta'rifdan kelib chiqib metodistning lavozim yo'riqnomasi va uning vakolatlari aks etgan hujjatlarni o'rganish orqali, uning mansabdor shaxs yoki mansabdor shaxs emasligiga baho beriladi. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқитувчиларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда имтиёз борми?
@Yurist_Xizmati 4677-савол:
Assalomu alaykum. Kanalingizni anchadan buyon kuzatib boraman. Ancha manfaatli kanal. Savolim shundan iboratki, farzandim 3 yoshga to'ldi. Lekin davlat bogʻchasiga navbati kelmayapti. Navbatni farzandim tugʻilishi bilanoq 15 kun ichida onlayn qoʻyganmiz. Joriy yilning sentyabr oyidan pedagogik faoliyatimni boshlayman ya'ni maktabga o'qituvchi boʻlib ishga kirdim. O'qituvchilarning farzandlariga bogʻchaga qabul qilinishiga biror imtiyoz bormi? Javob uchun oldindan rahmat!
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 28-мартдаги 244-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти 18-бандига кўра талабалар ва педагогларнинг болалари контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади.
Бунда имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари давлат хизматлари марказларига бориб, устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нусхасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади.
Ушбу регламентнинг 19-бандига кўра ариза берувчиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот сўровномада кўрсатилади.
Ушбу жараёнда Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларига берилган йўлланмалар ҳамда уларнинг устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни ташкилотга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
✅ Шунга кўра сиз педагог бўлганингиз учун фарзандингиз ДМТТларга имтиёзли рўйхат асосида қабул қилиши лозим. Мазкур масалада сиз давлат хизматлари марказига (ДХМ) мурожаат қилишингиз лозим. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаблардаги штатлар қисқариши билан боғлиқ гаплар тўғри. Қайси штатлар қисқармоқда?
Буруққа кўра, синфлар сонига қараб “кутубхоначи” штатини ажратиш амалиёти бекор қилинади ҳамда барча мактабларда “Кутубхона мудири” (1 штат бирлиги) лавозими ажратилади.
Психолог лавозими эса ўқувчилар сони 1500 нафаргача бўлганда 1 бирлик, 1500 нафардан ортиқ бўлганда 2 бирликдан штат ажратилади.
Лаборант лавозими тугатилди. Лаборатория хонаси мавжуд бўлганда физика ёки кимё фани ўқитувчисидан бирига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
2023 йил 23-майга Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 9-5-сонли "Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби" ҳақидаги қарори
ДЕКРЕТГА ЧИҚИШИМ УЧУН ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАРНИ ИШ БЕРУВЧИГА БЕРИШИМ КЕРАК?
Ассалому алайкум мен декрет таътилига чиқаётгандим. Иш берувчи менгдан хар хил хужжатлар сўрамоқда закс қоғози шунга ўхшаш хужжатлар. Шу тўғрими
📍 ЖАВОБ:
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ нинг 40-бандига асосан
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлиши белгиланган.
Бундан ташқари Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа (шу жумладан, ҳомила тушган ҳолларда) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади.
❗️Шунингдек Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.
❗️Демак, сиз ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишингиз учун меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг ўзи асос бўлади. Иш берувчи сиздан бошқа ҳужжат талаб қила олмайди .
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаб ўқитувчиларига қандай устама ва қўшимчалар тўланади? (2-қисм)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сон қарорига мувофиқ:
Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан Умумтаълим муассасалари ходимларига жумладан, педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига нисбатан 10 фоиздан — 40 фоизгача устама;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги “Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги 1030-сон қарорига мувофиқ:
Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозим маошига нисбатан:
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражалар) (кейинги ўринларда фалсафа доктори деб аталади) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 30 фоизигача;
фан доктори (Doctor of Science) (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даража) (кейинги ўринларда фан доктори деб аталади) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 60 фоизигача устама;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги “Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2-сон қарорига мувофиқ:
“Халқ” ва “Хизмат кўрсатган арбоб” фахрий унвонлари эгаларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
“Хизмат кўрсатган” фахрий унвони эгаларига (қолган касблар бўйича) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида устама;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сон қарорига мувофиқ:
а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 26,4 фоиздан — 52,8 фоизгача синфдаги ўқувчилар сонига кўра қуйидагича:
15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;
❗️Расмий муносабат
Қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш, ўрнатилмаган тақдирда эса, уни тармоқдан узиб қўйиш билан огоҳлантириш масаласи ҳеч бир қонунчилик ҳужжатларида белгиланмаган. Энергетика вазирлиги бу каби хатти-ҳаракатларни мутлақо ёқламайди. - Энергетика Вазирлиги
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Бошқача айтганда, хайфсан айб иш қилган ходимни “э, қўйей, хайф сенга” деб уялтириш ва унга психологик "удар" қилишдир.
МК 313-моддасига кўра интизомий жазоларни қўллашнинг умумий бир қоидаси бор, унга кўра иш берувчининг интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруғи ходимга қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида эълон қилиниши ва имзо қўйдирилиб таништирилиши керак. Бу тартиб, яъни жазони эълон қилиш тартиби албатта ҳайфсан жазосига ҳам тегишли.
Умуман олганда, интизомий жазо ҳақидаги буйруқларни эълон қилиш доирасига нисбатан, яъни масалан, фақат ходимнинг ўзига эълон қилиш ёки бошқа ходимлар иштирокида эълон қилиш борасида қонунчиликда бирор-бир чеклов йўқ. Ва аксинча, уларни фақат ўша ходимнинг бир ўзига эмас, балки жамоа олдида эълон қилиш кўпроқ самара беради деб ҳисоблаймиз.
Чунки интизомий жазо бошқа бир томондан профилактика чораси ҳам ҳисобланади. Битта ходимга қўлланилган чора бошқа ходимларга ҳам сигнал ва огоҳлик вазифасини ҳам ўташи керак: "агар кимки шундай иш қилса, унга ҳам мана шундай жазо чораси кўрилади" деган сигнални назарда тутяпмиз.
Шу нуқтайи-назардан биз интизомий жазоларни эълон қилиш амалиётини таъсир доираси жиҳатидан 3 га ажратамиз.
Биринчиси, интизомий жазосини якка тартибда эълон қилиш. Бунда HR ёки кадрлар хизмати ходими интизомий жазо олган ходимни чақиртиради ва интизомий жазо ҳақидаги буйруқни шахсан ходимнинг ўзига эълон қилади. Демак, бунда жазонинг таъсир доираси шу жазо олган ходимнинг ўзи билан чекланади.
Иккинчиси, интизомий жазо буйруғини тор доирада эълон қилиш. Бунда ходим ишлайдиган бўлинмани назорат қилувчи раҳбар ўринбосари ёки HR ходими жазо олган ходим ишлайдиган бўлинма ходимларини бир жойга йиғади. Ҳамда ушбу ходимга қўлланилган интизомий жазо буйруғини ходимдан ташқари, у билан бир бўлинмада ишлайдиган ходимларга ҳам эълон қилинади. Бунда энди интизомий жазо бир вақтда ходимдан ташқари у билан бирга ишлайдиган 5-6 нафар ходимга таъсир қилади.
Учинчиси, интизомий жазо буйруғини кенг доирада эълон қилиш. Кўпинча, ташкилотдаги йирик муаммоларнинг келиб чиқишига ва бутун бир жамоа фаолиятига таъсир қилаётган камчиликларга йўл қўйган ходимларга қўлланилган интизомий жазолар жамоа ходимлари олдида эълон қилиниши мумкин. Айнан биринчи раҳбар томонидан эълон қилиниши мантиқли ва самарали. Бу бир томондан юқорида айтганимиздек профилактик чора бўлса, иккинчи томондан жамоа ходимлари ўртасида ҳотиржамликни ва ижобий кайфиятни ҳам юзага келтириши мумкин: яъни қачондан бериб давом этаётган муаммонинг асосий сабабчиси аниқланди ва у жазоланди, бундан буёғига ишонч билан ҳотиржам ишласа бўлади. Бу усул бутун бир жамоа ходимларига таъсир қилади.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Халқ таълими вазирининг 2021 йил 26 февралдаги 49-сонли буйруғи бўйича кўрсатма хат
Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловларни тўланиши юзасидан
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 13 августдаги 256-сонли буйруғи.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва уйда якка тартибда таълим олувчилар учун 2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 5 сентябрдаги 293-сонли буйруғи.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 28 апрелдаги 112-сонли буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш киритиш
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўриндош ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш муддати бор.
Меҳнат кодекснинг 441-моддасига асосан мазкур ишга ўзи учун асосий иш жойи бўлган ходим қабул қилинган тақдирда, иш берувчи бу ҳақда ўриндошни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида икки ҳафта олдин ёзма шаклда огоҳлантиради ёхуд мутаносиб миқдорда пулли компенсация тўлаши белгиланган. Яъни иш берувчи ўриндош ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилган тақдирда уни икки ҳафта олдин огоҳлантириши шарт.
Бундан ташқари ишдан бўшатиш нафақаси ҳам тўланади. Меҳнат кодексининг 442-моддасига асосан ўриндошлик (ички ёки ташқи) асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 173-моддасининг иккинчи қисмида ҳамда 441-моддасида назарда тутилган қўшимча асослар бўйича бекор қилинганида ходимга ишдан бўшатиш нафақаси икки ҳафталик ўртача иш ҳақи миқдорида тўланади. Эътибор берган бўлсангиз, икки ҳафталик ишдан бўшатиш нафақаси икки ҳафталик ўртача иш ҳақи миқдорида тўланади.
Шу ўринда тушунтириш бериб ўтайлик, кодекснинг 173-моддаси иккинчи қисми умумий тарзда қайси ҳолатларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланишини тартибга солади , бунга кейинги постларда батафсил тушунтириш берамиз.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Кимлар синф раҳбари бўлиши мумкин?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғига аосан Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан мактаб директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади:
➖камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
➖мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
➖бошқарувчилик қобилиятига эга бўлган;
➖ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;
➖бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.
❌ Мактабларда меҳнатни соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди.
Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.
Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат қилади ва мувофиқлаштиради.
Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғи
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Декрет таътили тугамай туриб ишга чиқиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4680-савол:
Assalawma aleykum. Hozir dekret ta'tili tugamay turib, boshqa maktabga ishga chiqishqa haqlimanmi? va avvaligi ish joyimdan hali olinmagan otpusk pulini ola olamanmi? Javob uchun raxmat oldindan
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Йўқ, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугамасдан туриб ишга кира олмайсиз. Чунки сиз ҳозирда меҳнатга вақтинча лаёқатсиз ҳисобланасиз.
Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Бунда Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 28-бандига кўра ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан кейин мурожаат қилинганда туғишга қадар неча кун қолганидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мурожаат қилган кундан тўлиқ бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.
Эътибор берган бўлсангиз, бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши ҳақида гап кетмоқда.
Демак, сиздаги ҳолатда ҳам ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагунга қадар сиз вақтинча меҳнатга қобилятсиз саналасиз.
Шундай экан ишга кира олмайсиз. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Qisqartirish kelganda xodimlarning qanday huquqlari bor?
1. Yozma ravishda ogohlantirish xati olish.
Bunda xodimga berilgan kamida 2 oylik ogohlantirish davrida unga ish qidirish uchun haftada 1 kun ish haqi saqlangan holda bo‘sh ish kuni ajratiladi - Mehnat kodeksi 165-moddasi birinchi va to‘rtinchi qismlari;
Bunda ish beruvchi xodim bilan tuzilgan m.sh.ni bekor qilish haqida K.U.ga taqdimnoma chiqaradi. Kasaba uyushmasi rozilik bergan taqdirda bu haqida qaror qabul qilinadi va mazkur qaror ish beruvchiga taqdim etiladi. Ish beruvchi ushbu qarorni olgandan so‘ng 1 oydan kechiktirmay m.sh.ni bekor qilish kerak. K.U. majlisida xodimning o‘zi bevostida ishtirok etish huquqiga ega - Mehnat kodeksi 164-moddasi;
Qisqartirish kelganda ish beruvchi xodimlarni ishda olib qolish bo‘yicha majburiyatni bajarishi shart. Bunda xodimlar ayrim imtiyozlarga ega bo‘ladi. Xususan, malakasi va mehnat unumdorligi yuqori bo‘lgan xodimlar ishda qolishda ustun mavqega ega. Aytish kerakki, bunda ko‘p yillik stajga ega bo‘lish, oilaga yagona boquvchi bo‘lish, qaramog‘ida voyaga yetmagan bolalari mavjudligi, nogironligi bo‘lishi ishda qolishda imtiyoz taqdim etadi. Bu haqida MKda batafsil qoidalar belgilangan - Mehnat kodeksi 167-moddasi;
Bunda ish beruvchi qisqartirishga tushgan shtatlardagi xodimlarga o‘zining mutaxassisligi, malakasiga mos bo‘lgan, agar bunday lavozim bo‘lmasa, korxonada mavjud bo‘sh har qanday lavozimni taklif etishi lozim. Bu taklif yozma ravishda bo‘lishi talab etiladi - Mehnat kodeksi 144-moddasi;
Ish beruvchi xodim bilan tuzilgan m.sh.ni bekor qilish haqida tegishli buyruq chiqarishi talab etiladi. Mazkur buyruqda shartnomasini bekor qilish asoslari aniq yozilishi shart (masalan Mehnat kodeksi 161-moddasi birinchi qismi 2-bandi). Ikkinchidan, xodim mazkur buyruq bilan tanishib, uning bir nusxasini hamda mehnat daftarchasini yoki elektron m.d. nusxasini olishi kerak. Bularni taqdim etish ish beruvchining majburiyati - Mehnat kodeksi 170-, 171-moddalari;
M.sh. bekor qilingan kunda xodimga shu kungacha bo‘lgan to‘lanmagan ish haqi to‘lanishi shart. Bu to‘lov m.sh. bekor qilingan kunning o‘zida to‘lanishi talab etiladi. Shuningdek, xodim oy, chorak, yil yakunlari bo‘yicha mukofotlarni olish huquqiga ham ega - Mehnat kodeksi 172-moddasi;
Xodim ishdan bo‘shaydigan vaqtigacha foydalanilmagan barcha asosiy va qo‘shimcha ta’tillar mavjud bo‘lsa, ular uchun kompensatsiya berilishi shart - Mehnat kodeksi172-, 234-moddalari;
Eski MKda ishdan bo‘shatish nafaqasi xodimning o‘rtacha oylik ish haqi miqdorida to‘lanishi belgilangan edi. Biroq yangi MKda ushbu nafaqa miqdori mazkur ish beruvchidagi ish stajiga bog‘liq bo‘lib, quyidagi:
➖ uch yilgacha ish stajiga ega bo‘lgan xodimlar uchun — o‘rtacha oylik ish haqining ellik foizidan;
➖ uch yildan besh yilgacha ish stajiga ega bo‘lgan xodimlar uchun — o‘rtacha oylik ish haqining yetmish besh foizidan;
➖ besh yildan o‘n yilgacha ish stajiga ega bo‘lgan xodimlar uchun — o‘rtacha oylik ish haqining yuz foizidan;
➖ o‘n yildan o‘n besh yilgacha ish stajiga ega bo‘lgan xodimlar uchun — o‘rtacha oylik ish haqining bir yuz ellik foizidan;
➖ o‘n besh yildan ortiq ish stajiga ega bo‘lgan xodimlar uchun — o‘rtacha oylik ish haqining ikki yuz foizidan kam bo‘lishi mumkin emas - Mehnat kodeksi 100-moddasi birinchi qismi.
Ya’ni qisqartirish sababli m.sh. bekor qilingan taqdirda, ish qidirish davrida o‘rtacha oylik ish haqining ishdan bo‘shatish nafaqasi hisobga olingan holda, biroq ko‘pi bilan ikki oyga saqlanib qolishi xodimlar uchun kafolatlanadi. Soddaroq aytganda, xodim qo‘shimcha 2 oylik o‘rtacha ish haqini olish huquqiga ega - Mehnat kodeksi 100-moddasi to‘rtinchi qismi;Читать полностью…
Хусусий боғчада ишлайдиган ходимларга ҳам декрет таътили бериладими?
@Yurist_Xizmati 4678-савол:
Ассалому алайкум хусусий боғчада ишлайдиган ходимга туғруқ таътили бериладими? Ҳақ тўланадими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ҳа албатта. Хусусий ташкилотларнинг ҳаммасида ходимларга декрет таътили берилади.
Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Айнан мана шу қоидага кўра, сиз ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва у учун нафақа олишингиз мумкин.
Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 – йилдаги 515 – сон қарори хусусий секторда ишлайдиган аёл ходимларга ҳомиладорлик ва туғруқ нафақасини олиш имкониятини ошириш ва енгиллик яратиш мақсадида қабул қилинган.
Ушбу қарорга асосан белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.
Нафақа миқдор қанча?
Нафақа ходимнинг фарзанди туғулгунига қадар минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида тўланади.
Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимларга нафақа тайинлашда туман коэффициенти қўлланилмайди.
Нафақа тайинлаш тартиби қандай?
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимига киритилади.
Киритилган барча маълумотлар “Электрон Ҳукумат АТ” томонидан текширилади. Бунда ходимнинг охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажи ҳисобга олинади. Нафақа бўйича тўловлар белгиланган тартибда “Халқ банки” орқали амалга оширилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#савол_жавоб
❓Савол: Мен касаба уюшма қўмитаси аъзосиман. Менга касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилик бўйича қандай имтиёзлар бор?
🏓Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Касаба уюшмалари органларига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимлар учун қуйидаги кафолатлар белгиланган.
♾Қуйидагиларга:
⏳касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;
⏳ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;
⏳ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилигисиз интизомий жазо берилиши мумкин эмас.
🔔Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахслар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган ҳолда йўл қўйилади, ташкилот касаба уюшмаси органининг раиси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса бундан ташқари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг шундай розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.
✔️Касаба уюшмалари органларининг ишлаб чиқаришдаги ўз ишидан озод этилмаган аъзоларига жамоа шартномасида, келишувида белгиланадиган шартларга кўра меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб жамоатчилик вазифаларини бажариши, шунингдек касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади.
🕐Касаба уюшмалари органларининг аъзолари ишлаб чиқаришдаги ишидан касаба уюшмалари томонидан чақириладиган қурултойларда, конференцияларда делегат сифатида, шунингдек касаба уюшмаларининг пленумлари ва раёсатлари ишида иштирок этиш вақтига озод қилиниб, уларга касаба уюшмасининг маблағлари ҳисобидан ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.
🫥Касаба уюшмасининг уставида назарда тутилган ҳолларда ташкилотларда касаба уюшмасининг ташкилотчилари ёки касаба уюшмаси гуруҳларининг ташкилотчилари сайланиши мумкин, уларга нисбатан ушбу моддада назарда тутилган кафолатлар татбиқ этилади.
ℹ️Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга иш берувчининг ташаббусига кўра интизомий жазо беришга, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, шунингдек касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан кейин 2 йил ичида иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб йўл қўйилмайди. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаблардаги штатлар жадвалига таълуқли буйруқ.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва о“қув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар критиш тўғрисида"ги Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 30 августдаги 288-сонли буйруғи
#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда касаба уюшмасининг розилиги олиниши шартми?
Кўплаб кадровиклар ва иш берувчилар томонидан айни шу масалада кўплаб мурожаатлар оламиз. Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилмайди. Яъни бу саволга айни жавобни ташкилотингизнинг жамоа шартномасида ёзиб қўйилган бўлади.
Бироқ мазкур моддада ходимнинг иштирок этиш масаласи, ходимни хабардор қилиш масаласи мазкур 164-моддада кўрсатилмаган. 2023 йил 23-майга Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 9-5-сонли ""Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби" ҳақидаги қарорда бу ҳақда батафсил келтирилган.
Масаласи кўрилаётган ходим тегишли касаба уюшмаси органи мажлисида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Касаба уюшмаси органи ходимнинг мажлисда иштирок этиши учун мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақида олдиндан ёзма шаклда ёки почта орқали хабардор қилиши шарт, масаласи кўрилаётган ходимнинг имконияти бўлса мажлисда масофадан туриб видео конференция алоқа тартибида иштирок этиши мумкин.
Ходим мажлисга узрли сабабларга кўра келмаганда, уни кўриб чиқиш кейинга қолдирилади ва иш берувчига бу ҳақда маълум қилинади. Мажлисни кейинга қолдириш қонунда кўрсатилган 10 кунлик муддат доирасида белгиланади. Мазкур муддат давомида ходимнинг иштирокини таъминлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, мажлис унинг иштирокисиз ўтказилади.
Ходимнинг мажлисда узрли сабабларсиз иштирок этмаганлиги ёки иштирок этишдан бош тортганлиги тақдимномани унинг иштирокисиз кўриб чиқишга асос бўлади.
Бир нарсага эътибор бериш керак, масаласи кўрилаётган химни касаба уюшмаси йиғилишининг жойи ва манзили орқали хабардор қилиш шарт. Тартибга риоя\ қилмаслигингиз ходимни ишга тикланишига сабаб бўлади.
Қуйида 2023 йил 23-майга Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 9-5-сонли "Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби" ҳақидаги қарори юборилади
#Кадровик
Қандай ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан қўшимча келишув қилиниши шарт
Кўпчилик кадровиклар ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходими 14 кунлик огоҳлантириш муддатидан фойдаланмаганда у билан иш берувчи ўртасида қўшимича келишув қилиниши шарт деб ўйлайди, аслида бу нотўғри МКнинг 160-моддаси 4-қисмига асосан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин. Яъни бу модда талаби бўйича алоҳида қўшимча келишув тузиш назарда тутилмаган.
Буни МКнинг турли моддаларида келтирилган таътилни муддатидан олдин бериш, таътилни қисмларга бўлиб беришни тартибга солувчи моддаларга қиёслаш мумкин. Масалан, ходим меҳнат таътилининг 14 кунини олмоқчи, бу вазиятда ходим МКнинг 231-моддаси асосида иш берувчига ариза ёзади, иш берувчининг ходимнинг аризасига қўл қўйиб беришини унинг таътилдан 14 кунни олишга асос бўлади. Яъни иш берувчи билан алоҳида келишув тузилмайди.
Яъни МКнинг 160-моддаси 4-қисмида келтирилган қоида ҳам шундай, яъни ходим ўз аризасида мени палон санадан ишдан бўшатишингизни сўрайман деб ариза ёздими иш берувчининг аризани қабул қилиб ишдан бўшатиши учун алоҳида келишув шарт эмас. Бироқ иш берувчилар эътибор қаратиши лозимки, ходим аризада сана кўрсатмаган бўлса, унда ходимни 14 кунлик огоҳлантириш санаси тугамасдан ишдан бўшата олмайди.
Бироқ меҳнат шартномаси МКнинг 157-моддаси,Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда қўшимча келишув тузилиши шарт. Модда қоидасига кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. Меҳнат шартномаси мазкур асос бўйича бекор қилинадиган сана ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаб ўқитувчиларига қандай устама ва қўшимчалар тўланади? (1-қисм)
Ўқитувчилар учун қандай турдаги устамалар бор? Уларнинг миқдори қанча? Қандай ҳолатларда устама тўланади? Ушбу саҳифада мактаб ўқитувчилари учун устама турларини кўриб чиқамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 4940-сон қарорига мувофиқ:
бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз устама.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 5117-сон қарорига мувофиқ:
таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз устама.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 4306-сон қарорига мувофиқ:
халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча 150, 175, 200 фоиз
Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган:
халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига 150 фоиз;
асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига 100 фоиз устама
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 апрелдаги “Қишлоқ жойлардаги болалар спорти объектларида банд бўлган аёл спорт устозлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 1315-сон қарорига мувофиқ:
қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда 15 фоиз устама
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “2022 — 2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ – 134-сон қарорига мувофиқ:
халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз устама
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 425-сон қарорига мувофиқ:
касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида устама
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 638-сон қарорига мувофиқ:
инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун лавозим маошининг 10 фоиздан — 40 фоизгача устама
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги 471-сон қарорига мувофиқ:
олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан келиб чиқиб 10 фоиздан — 50 фоизгача устама.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g