tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ПЕНСИЯ ҚАЙТА ХИСОБЛАНАДИ?

📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, 

➖ пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади.

✅ пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;

✅ ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

✅ боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;

✅ ёшга доир энг кам пенсия миқдори ўзгарганда

✅ даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.

❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санада кўрсатилган унинг ёшига нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

❗️Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Иккита дипломи бор ўқитувчи, икки фандан ҳам дарс олиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4675-савол:

Ассалому алайкум. Мени саволим куйидагича. Мен укитувчиман иккита бакалавр дипломим бор. Биттаси физика фанидан, биттаси тарихдан. Мен битта мактабдан хам физика хам тарихдан дарс олишим мумкинми? Бу кай тартибда амалга оширилади. Жавобиз учун олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа мумкин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 1 августдаги 238-сонли буйруғига 12-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг асосий лавозимларининг малака тавсифларига кўра ўқитувчи лавозимининг малака тавсифларига биноан:
а) бошланғич синф ўқитувчиси учун:

бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлиги;
б) фан ўқитувчиси учун:
фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлиги ёхуд фан йўналишига (хусусиятига) тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатганлиги талаб этилади.
Юқоридаги қоидага кўра фан ўқитувчиси шу фан бўйича олий педагогик маълумотга эга бўлиши кераклиги айтилмоқда.

Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади.

Шунга кўра сиз икки фан бўйича олий педагогик маълумотга эга бўлсангиз, унда икки фандан дарс беришингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИГА ҚАНДАЙ ШАРТЛАР КИРИТИЛМАСЛИГИ КЕРАК ?

📄 Меҳнат кодексининг 105-моддасига кўра, меҳнат шартномасининг мазмунига:

▪️ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;

▪️меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;

▪️мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;

▪️ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам ходимнинг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилмаслиги керак, агар улар киритилган бўлса, ҳақиқий бўлмайди.

❗️Меҳнат шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги меҳнат шартномасининг тўлиғича ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.



❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Синф раҳбар бўлишим мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4675-савол:

Men maktabga laborant bolibga kirganman menga sinf rahbarlik mumkin emas  deb ayti ma'lumatim oliy

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:

камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган (умумтаълим муассасаларида меҳнатини соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди).
бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган;
ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;
бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.

Бунда юқоридаги буйруқнинг 10-бандига кўра синф раҳбарлик лавозим эмас, уни директор юқоридаги талабларга мос келган педагоглар орасидан танлаб олади ва унга синф раҳбарликни бириктиради ва озод қилади.

Шунга кўра сиз юқоридаги мезонларга мос келсангизгина, синф раҳбарликни олишингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

2024/2025 ўқув йилидан мактабларда Ҳуқуқ синфлари ташкил қилинади

"Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (532-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди

Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани чуқурлаштириб ўқитиладиган вариатив ўқув режалари асосида замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган “Ҳуқуқ синфлари” ташкил этилади.

Умумтаълим муассасалари ҳуқуқ фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни бепул асосда 2026 йил якунигача босқичма-босқич юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрланади.

Ҳуқуқ фанидан дарс берадиган педагог ходимларнинг малакасини ошириб бориш мақсадида 2024 йил 1 ноябргача узлуксиз касбий ривожлантириш платформаси яратилади.

2024/2025 ўқув йилидан умумтаълим муассасаларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан дарс берадиган педагог ходимлар учун “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” республика кўрик танлови ўтказилади.

“Ҳуқуқ синфи”га ўқувчилар “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанига қизиқувчи 8-синф ўқувчилари орасидан саралаб олинади.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб “мактаб-лицей-техникум-университет” узлуксиз таълим тизими асосида академик лицейларни муваффақиятли тугатган ўқувчилар тест синовларисиз тўғридан-тўғри юридик техникумларга қабул қилинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🇺🇿🇺🇿 Бундан роппа-роса 33 йил аввал, 1991-йил, 31-август:

“Мен шу бугундан эътиборан 1-сентябрни Мустақиллик куни – умумхалқ байрами деб эълон қилишни таклиф этаман!” – Ислом Абдуғаниевич Каримов

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Mustaqillik bayrami muborak bo’lsin, aziz yurtdoshlar!!!


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Президент Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги 5 та устувор йўналиш ҳақида

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной 33-й годовщине независимости Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Декретдаги ўқитувчига фарзанди ҳали 3 ёшга тўлмаган бўлса, 20 соат дарс бериш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4671-савол:

Декретдаги аёлга фарзанди ҳали 3 ёшга тўлмаган бўлса 20 соат дарс бериш мумкинми? Мен мактабга ишлайман. Математика фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Мен 2010-йилдан бери ишлайман.  Тоифам 2. Ҳамкасабам декретга чиққан. У, 2017-йилдан бери ишлайди.  У ҳам иккинчи тоифа, лекин фарзанди ҳали 3 га тўлмаган. Шунга нечи соат дарс бериш мумкин?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа бамалол 20 соат дарс олишга ҳақли. Агар низом бўйича натижалари мос келса.

Меҳнат кодекси 404- ва 405-моддаларига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Бироқ бу ўқитувчи неча соат билан декретга чиққан бўлса, шу соат бўйича ишга қайтиши керак деган қоидан бермайди.

Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 19-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади.

Ушбу низомнинг 19-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Демак, декретдан қайтган ўқитувчи ҳам ўзининг натижаларига эришган ютуқларига кўра дарс олиши мумкин.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.

Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим.

Шунга кўра декретдан қайтган ўқитувчига юқоридаги қоидаларига риоя қилган ҳолда дарс ажратилади. Бунда у бемалол тўлиқ ставкада ишлашга ҳақли.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🇺🇿1991 йил 31 август Ўзбекистон мустақиллиги куни эълон қилинган кун!

1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилди ва халқимиз учун янги давр бошланди. Бу муқаддас кун бизга эркинлик, озодлик ва келажакка ишонч рамзи сифатида қадрли.

☑️Мустақиллигимиз абадий бўлсин, юртимиз эса тинчлик ва фаровонликка тўлсин!

🟢Биргаликда Ўзбекистонимизни янада равнақ топтирамиз!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактаб ва боғчаларда ота-оналардан мажбурий фонд пули йиғилиши тақиқланади

Мактаб ва боғчаларда ота-оналардан мажбурий фонд пули йиғилиши тақиқланади. Бу ҳақда кеча, 28 август куни  Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуман давомида журналистлар мактабларда ота-оналардан мажбурий ундириладиган фонд пули ҳақида сўраган. Ушбу саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев қуйидагича жавоб беради.

“Бюджетдан ташқари маблағ ишлатган мактаблар бор. Ўша элементар хизматни мактабнинг ўзига кўчириб, яъни қўшимча пуллик дарсларни йўлга қўйиб, ўқитувчиларга устама пули тўлаётган мактаблар мавжуд. Маҳаллий бюджет ҳозирда 10 мингдан зиёд мактабларни қоплаяпти десак ёлғон гапирган бўламиз. Синф  ва мактаб фондига пул йиғиш нотўғри. Агарда шундай ҳолат кузатилса, бизнинг ишонч телефонларимизга мурожаат қилишингиз мумкин”, дейди вазир ўринбосари.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Тил курслари учун мактаб синф хоналарини бепул ижарага олиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4669-савол

Assalomu alaykum, til kurslari uchun maktab sinf xonalarini bepul ijaraga berish haqida qanday buyruq chiqarilgan?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, ўқитувчилар синфларда ўзлари мустақил репититорлик қила олишмайди.

Бу вазиятда сиз 2 хил йўл тутишингиз мумкин.

Ё репититор сифатида шартнома имзолайсиз;

Ёки шу курсни мактаб ташкил этадиган усулни танлайсиз.

Биринчи ҳолатда 3 томонлама ижара шартномасини имзолайсиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-декабрдаги 660-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.

Бунда ижарага берувчи — Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш маркази;
Ижарга олувчи – репититор яъни сиз.
Балансда сақловчи – мактаб ҳисобланади.

Мактаб ўзига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бинодан фақат белгиланган мақсадлардагина фойдаланишга ҳақли. Агар у бинони ёки унинг бир қисмини ижарага берса, унда албатта ҳудудий ижара марказлари билан 3 томонлама шартнома имзолаши шарт.

Биринчи усулда фаолият юритиш учун ЯТТ очишингиз ёки ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

2-усул. Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 343-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.

Шунингдек, низомнинг 8-бандига кўра буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўз фани бўйича тегишли сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қанча устама тўланади?

@Yurist_Xizmati 4668-савол:

Men Surxondaryo viloyati Oltinsoy tuman maktabida tarix fani o'qituvchisi bo'lib ishlayman. Menning savolim shundan iboratki, O'zbekiston Respublikasi Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2024-yil 24-apreldagi 4 q/q son va Maktab va maktabgacha talim vazirligining 2024-yil 2 apreldagi 3-mh-son qaroriga köra xorijiy tillar sertifikatiga ega bo'lgan o'qituvchilarga qo'shimcha ustamalar belgilash to'g'risida yozilgan. (3-bob ILOVA) Men turk tilida B2 darajadagi Milliy sertifikatim bor. Menga ustama haqqi tölanadimi, Agar tölansa necha foiz to'lanishi kerak. Bug'alteriya to'lanmaydi deyishayapti.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра, ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати тасдиқланган.

Мазкур Рўйхат 4-бобида Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати келтирилган.

Унда тарих фанидан Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификат 80*/Б+ даражада олинган бўлса, мазкур миллий сертификат учун 20 фоиз миқдорда устама тўланиши шарт.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Дарс тақсимотида пенсионер ўқитувчиларга неча соат дарс берилиши керак?

Юрист жавоби:

🙅‍♂Нафақага чиққан шахс ишламаслиги керак деган қоида йўқ.

Аксинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 167-сон фармонига кўра пенсия ёшига етганларни ишдан бўшатиш тақиқланиши ҳақидаги қоидалар келтирилган.

Ундан ташқари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига мувофиқ (161-модда) иш берувчи ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига ега эмас.

Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади. Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

Мазкур кўсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

Низомнинг 19-бандига асосан ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Юқоридаги қоидага кўра пенсионерлар ҳам ўзларининг натижаларига қараб дарс олишлари мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ Talabalar ijara to‘lovlarini bir qismini qoplab berish bo‘yicha onlayn ariza berish boshlandi

✅ Ariza berish quyidagicha amalga oshiriladi:

1️⃣ kontrakt.edu.uz axborot tizimidan ro‘yxatdan o‘tiladi va shaxsiy kabinetga kiriladi;
2️⃣ shaxsiy kabinetdan “Ijara to‘lovlari” bo‘limi tanlanadi;
3️⃣ “Ariza yuborish” tugmasi bosiladi va ariza yuboriladi.

☝️ Bunda 1-bosqich talabalaridan joriy o‘quv yilining sentyabr va oktyabr oylari uchun ijara shartnomasi talab etilmaydi.

Ikkinchi va undan yuqori kurs talabalari uchun ijara shartnomasi bo‘lishi talab etiladi.

👉 Ijara shartnomalarini hisobga qo‘yish xizmati: http://ijara.soliq.uz


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🇺🇿🇺🇿Ислом Каримовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида фильм

Бугун, 2 сентябрь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафот этган куни.

Ислом Каримов 86 ёшни қарши олган бўлар эди...

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқандда таваллуд топган, 2016 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Magistraturada o‘qiyotgan barcha xotin-qizlarning kontrakt-to‘lovlari qaytarish shartisiz qoplab beriladi

Hukumat qarori (447-son, 15.08.2022 y.) asosida davlat OTMlarining magistratura bosqichida o‘qiyotgan barcha xotin-qizlarning kontrakt-to‘lovlari qaytarish shartisiz Davlat byudjeti mablag‘lari hisobidan qoplanadi

Bu tartib Prezident huzuridagi Davlat boshqaruv akademiyasi, Huquqni muhofaza qilish akademiyasi, Iqtisodiy va moliya vazirligi huzuridagi Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi hamda Bank-moliya akademiyasi uchun ham amal qiladi.

Buning uchun talabgor to‘lov-kontraktning to‘liq summasini qoplab berish yuzasidan o‘zlari taʼlim oladigan OTM rektori (filial direktori) nomiga 15-sentyabrgacha ariza bilan murojaat etadi.

Quyidagilarga tatbiq etilmaydi:

15-sentyabrdan kechiktirib topshirilgan arizalarga;
tabaqalashtirilgan to‘lov-kontrakt to‘lovlariga;
qo‘shma taʼlim uchun.
Qo’shimcha ma’lumotlar:
magistraturada o‘qiydigan HAMMA talaba-qizlarning kontrakti to‘lab beriladi. Ayrimlar faqat kam taʼminlangan ayollarga to‘lanadi, deb tushunayotgan ekan. Yo‘q, unaqa emas.


Milliarderning qiziga ham, ehtiyojmandning qiziga ham, umuman HAMMAGA davlat tomonidan birdek to‘lab berilaveradi. Faqat 15-sentyabrgacha ariza berish kerak bo‘ladi. Masalan, qaysidir boy inson magistraturada o‘qiydigan qiziga kontrakt to‘lab berishini davlatdan so‘rashga xijolat bo‘lib, o‘zi to‘lashni istasa, unda bemalol o‘zi to‘lashi mumkin. Ariza bermay qo‘ya qoladi xolos;

qo‘shma taʼlim shaklida tashkil qilingan magistratura mutaxassisliklari uchun kontrakt to‘lab berilmaydi. Garchi ushbu qo‘shma taʼlim davlat OTMda bo‘lsa ham.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

2 марта аттестациядан ўтолмаган ўқитувчи қанчалик дарс олиш ҳуқуқига эга?

@Yurist_Xizmati 4674-савол:

2 марта навбатдаги аттестациядан утолмаган устоз канчалик дарс олиш хукукига эга?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Биз мактабдаги дарсларни тақсимлаб бера олмаймиз. Бироқ ушбу масала қандай ҳал қилиниши бўйича тушунтириш беришимиз мумкин.

Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади. Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

Мазкур кўсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда:

ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар);
малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

2 марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи мутахассис тоифасига эга бўлади. 15-банд бўйича мутахассис ўқитувчига ҳам тариф асосида дарс берилиши мумкин.

Бунда юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.

Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим.

Шундай экан мутахассис ўқитувчига ҳам бемалол 20 соатгача дарс берса бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабдан моддий ёрдам олишни адлия тасдиқласаю, лекин бухгалтер рад этса, бухгалтерга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4672-савол:

Assalomu alaykum! Hozirda dekret ta'tilidaman, turmush o'rtog'im og'ir kasallikka (insult) chalinib qoldilar. Maktabdan Moddiy  yordam olish uchun ariza yozdim, Adliya tasdiqladi, lekin buhgalter oylik to'lanadigan bazada bu xodimning familiyasi yo'q deb rad etibdi, bu vaziyatda qonunchilikda qanday yo'l tutiladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бухгалтернинг гаплари асоссиз.

Ходимларга моддий ёрдам мактабларда директор жамғармасидан берилади.

Моддий ёрдам олиш учун ходим шу ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлаши ва моддий ёрдам олиш учун асос бўладиган ҳолатлар содир бўлишининг ўзи етарли.

Шунга кўра моддий ёрдам олиш учун ариза мактаб раҳбарига ариза ёзиш керак.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори 33-бандига ўзгартириш кирилган.

Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:

ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;
ёки оғир касалликка чалинганда;
ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Қоиданинг мазмунига кўра ходим мактабда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган даврда юқоридаги ҳолатлар содир бўлса, директор жамғармасида маблағ етарли бўлган тақдирда ходим 2 лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам олишга ҳақли.

Мана шу қоидага кўра ходим 1 календар йилида жами 2 лавозим маошигача моддий ёрдам олиши мумкин.

Бунда ходимга моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ қарори асосида директор буйруқ чиқаради.
Оғир касаллик – ўлим хавфи юқори бўлган ва инсоннинг кундалик фаолиятига ёки ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатадиган ёки уларга ғамхўрлик қилувчиларга ҳаддан ташқари қийинчилик келиб чиқарадиган, баъзан ногиронликка олиб келувчи соғлиқ ҳолати ҳисобланади.

Бу масалада сиз бухгалтернинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз лозим.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev:

"Men hurmatli ota-onalarga qarata aytmoqchiman: qizlaringizni o‘qiting, orzu-umidlarini ro‘yobga chiqarishlarida ularga ko‘makchi bo‘ling!

Ulug‘larimiz aytganlaridek, o‘g‘il bolani o‘qitsak, bir kishi savodli bo‘ladi. Qiz bolani o‘qitsak, butun oila, butun jamiyat bilimli bo‘ladi!


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

"Янги Ўзбекистон" боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқимизни табриклади.

В парке "Янги Узбекистон" состоялись праздничные торжества, посвященные 33-й годовщине государственной независимости Республики Узбекистан. В них принял участие и поздравил наш народ Президент Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #bayram #Mustaqillik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Президент: Юртнинг кучи – бирликда, қадри эса тинчликдадир!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

💐 Хурматли
              Азиз ва
                    Мўтабар
                            Дўстлар!

Сизларни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33-йиллиги байрами билан муборакбод этаман!
Энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан сизларга тинчлик-осойишталик, оилавий ҳотиржамлик, фаровонлик ва иш фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Мустақил Ўзбекистонимизнинг тинчлиги, гуллаб яшнаши ва равнақ топишидаги фидокорона меҳнатларингиз ҳамда соҳа ривожига қўшаётган хизматларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин!

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ишлаб турган педагогни аввал судланган деб ишдан бўшатилиши тўғрими?

Юқори ташкилот мактаб ўқитувчисини аввал жиноят содир қилганлиги учун ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берибди.

Тушунишимча, ўша педагог 2019 йилда ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган, бироқ ундан аввал у қасддан жиноят содир қилган экан ва бу ҳалиги юқори ташкилотга маълум бўлиб қолган.

“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасида “қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади” дейилган.

Демак, юқори ташкилот ўша педагогни аввал қасддан содир қилган жиноят учун судланганлигини асос қилиб, у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмоқда.

Аслида, 15-моддага эътибор қаратсангиз, юқоридаги чеклов шахсни педагоглик лавозимига ишга қабул қилиш (тайинлаш) жараёнига тегишли эканлиги шундоққина кўриниб турибди.

1-мисол. Санжар исмли шахс ўқитувчиликка ишга кириш учун ўзига яқин бўлган мактабга мурожаат қилди, бироқ у бундан уч йил аввал қасддан содир қилган жинояти учун судланган экан. Демак, мактаб директори Санжарни ўқитувчилик лавозимига ишга ололмайди. Юқоридаги қоида ана шундай ҳолатларга тегишли. Агар бу чекловга риоя қилинмаган бўлса, кун келиб Санжар МК 168-модда биринчи қисми 4-бандига асосан (ишга қабул қилишга доир қоидалар бузилганлиги муносабати билан) барибир ишдан бўшатилади. Чунки, бу ерда ишга қабул қилишга қўйилган чекловга ва қоидага риоя қилинмаган бўлади.
2-мисол. Наргиза бундан 5 йил олдин ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган ва 2024 йил 10 июнь куни қасддан содир қилган жинояти (масалан, туҳмат) учун судланди. Эътибор беринг, юқоридаги 15-моддада кўрсатилган чеклов мана шу ҳолатга тегишли эмас, негаки бу ерда Наргиза ўқитувчиликка ишга қабул қилинишидан олдин эмас, аксинча, ишга қабул қилинганидан кейин судланмоқда. Бошқача қилиб айтганда, ишлаб турган ва аввал ишга қабул қилинган педагог кеча ёки бугун судланган ҳолатларга 15-моддадаги чеклов тегишли эмас. Агар ишлаб турган Наргизага нисбатан кейин чиққан суд ҳукми билан ЖКнинг 45-моддаси асосан педагоглик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси қўлланса бошқа гап эди. Уни МК 168-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан суд ҳукми билан педагогликдан бўшатиш қонуний бўлар эди.

Масаланинг яна бир муҳим жиҳати бор, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун 2024 йилнинг 1 февраль кунидан кучга кирган ва бу қонун “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддасига асосан орқага қайтиш кучига эга эмас. Яъни, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасида кўрсатилган юқоридаги чеклов 2024 йилнинг 1 феврали ва ундан кейин ишга қабул қилинган педагогларга нисбатан қўлланилади.

3-мисол. Шокир қасддан содир қилган жинояти учун 2018 йилда судланган ва у 2022 йил 2 август куни ўқитувчилик лавозимига ишга қабул қилинган. Эътибор беринг, у ўқитувчиликка қабул қилинган вақтда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинмаган ва кучга кирмаган эди. Шунинг учун биз айтаётган 15-моддадаги чеклов Шокирга нисбатан қўлланилмайди. Ва уни ушбу чекловга таяниб ишдан бўшатиб юбориш тўғри бўлмайди.

© Саидали Мухторалиев
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Меҳнат кодексининг 253-моддаси 3 қисми

Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.


ПС: Иш вақти тугашига яна қарийб бир соат бор балки ойликлар тушиб қолар

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Мактабгача таълим ташкилотларида директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш, уларга менежерлик сертификатини бериш ва номзодларни лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2024 йилдаги 531-сонли қарори

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Расман: Супер контракт миқдорлари тасдиқланди

2024/2025-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасида қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларниг  биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланди.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10%лик чегирма берилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

7 ойлик ҳомиладор ходимни мажбурий декрет таътилига чиқариб юбориш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4665-савол:

Assalomu alaykum men maktabga oʻqituvchi vazifasiga ishlayman 7 oylik xomilador xodimni majboʻriy dekret taʼtiliga chiqarib yuborish mumkinmi? Agarda xodim ishlashga layoqatli boʻlsa 8 oylikgacha ihshlab oylik olsa uning dekret tatilidan kamaytirib berishi va dekret pulini toʻliq toʻlab bermasligi mumkinmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Энди қаранг! Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 27-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.

Айнан шу қоидага кўра сиз ҳам ҳомиладорликнинг 30 ҳафтасидан кейин ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишингиз лозим.

Шундай экан раҳбариятнинг талаби ҳуқуқий асосга эга.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ишдан бўшамасдан, иш ўрнини сақлаб туриш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4662-савол:

Bir o'qituvchi boshqa tumanga turmushga chiqdi U masofa uzoqligi uchun endi bu maktabda  ishlolmayman deyapti lekin u o'z ish o'rnini  saqlab qolish uchun ishdan bo'shamoqchi emas. U ishdan bo'shamasdan ish o'rnini saqlab qolsa bo'ladimi? Bu qanday tartibda bo'ladi? U qachondir shu yerga ko'chib kelmoqchi va ishini davom ettirmoqchi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ишдан бўшамасдан ўрнини сақлаб қололмайди.

Бу ҳолатда ўша ўқитувчи директор билан келишган ҳолда ўз ҳисобидан 3 ойгача таътил олиши мумкин.

Бунда ҳам мазкур муддат тугагач ё ишга қайтиши ёки ишдан бўшаши талаб этилади.

Меҳнат кодексининг 241-моддаси иккинчи қисмида ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.

Мазкур қоидага кўра ходим ўзи хоҳлаган вақтда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил ололмайди. Бу таътил ва унинг муддатини албатта иш берувчи билан келишиши шарт. Агар иш берувчи бунга қарши бўлса, ходимга таътил берилмайди.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда ўқитувчи ва директор ўзаро келишув орқалигина таътилни 3 ойгача расмийлаштириши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал