#Кадровик
Ходим қамалиб қолса у билан меҳнат шартномаси бекор қилинадими?
Кўп ҳолатларда иш берувчини қийнайдиган масалалардан бири шу ҳисобланади. Мазкур вазиятда қамалиш сўзига алоҳида эътибор қаратиш керак. Аслида қонун тилида озодликдан маҳрум қилиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ёки уй қамоғи, маъмурий қамлоққа олиш каби терминлар билан қўлланадиган бу жумла. Ходимнинг мехнат шартномасини бекор қилишда турлича қўлланади. Аввало биз бундай вазиятда
➖Эҳтиёт чораси яъни қамоққа олиш ёки уй қамоғи
➖Жиноий жазо озодликдан маҳрум қилиш
➖Маъмурий жазо яъни маъмурий қамоққа олишни бир биридан фарқлаб олишимиз керак.
Бирма бир мазкур ҳолатларга тўхталиб ўтамиз
Ходим эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинса, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Чунки, айбсизлик презумпциясига кўра жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.
Жиноят-процессуал кодекси 237-моддасига кўра, эҳтиёт чораларига қуйидагилар киради: муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат; шахсий кафиллик, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги; гаров; уй қамоғи; қамоққа олиш; вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш; ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви. Бир шахсга нисбатан бир вақтнинг ўзида ана шу чоралардан фақат биттаси қўлланилишига йўл қўйилади.
ЖПК нинг 243-моддасида қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби белгиланган.
Қачон шахснинг айби аниқланиб, суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлсагина меҳнат шартномаси МК 168-моддаси 1-қисми 3-банди билан бекор қилиниши мумкин. Яъни айтайлик ходимга суд ҳукми билан жарима ёки аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди лекин ходим ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлгани йўқ. Демак, бу ҳолатда шартномани бекор қила олмаймиз. Ходимга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ходим ишни давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлса бу ҳолатда шартномани бекор қилса бўлади✅.
❗️Агар ходим Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 29-моддасидаги маъмурий қамоққа олиш тарзидаги маъмурий жазо қўлланилсачи? Бу ҳолатда 2 хил ечим бор.
✅Агар маъмурий қамоқ тайинланган ходим лавозим ёки хизмат мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, бу ходим билан меҳнат шартномасини МК 161-модда иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари билан бекор қилиш мумкин.
Ходим лавозим ёки хизмат мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса (масалан, ходим дам олиш куни майда безорилик содир қилиб 15 сутка маъмурий қамоқ тайинланган) шартномани МК 168-моддаси 1-қисми 3-банди билан бекор қила олмаймиз.❌
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
БОШҚА МАКТАБГА ЎТСА УСТАМА САҚЛАНАДИМИ?
Men ko`p yilda buyon Andijondagi maktabda matematikadan dars berib kelaman va bu yilga 20 Foiz ustamam ham bor. Bu yil O'ZMU ga magistraturaga kirganligim sababli ish joyimni Toshkentga ko'chirdim lekin yangi zavuch ustamani yangi joyga o'tmasligini aytyapti
📍ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра ҳар бир мактабнинг директор жамғармаси маблағлари алоҳида ажратилади ва ишчи гуруҳ қарори асосида устама тайинланади.
Меҳнат кодекси 19-моддасига мувофиқ мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар иш берувчи ҳисобланиши белгиланган. Айнан шу қоидага асосан сизнинг иш берувчингиз янги бўлмоқда.
Юқорида келтирилган Низомда белгиланган асосларга биноан директор жамғармасидан тўланадиган устама мактабда асосий ходим сифатида ишлаётган ходимларга тўланиши белгиланган.
Демак, бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ишга ўтганда инобатга олинмайди яъни устама сақланмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Бошланғич таълим ўқитувчисига миллий сертификат бўйича устама тайинлашда C даражадаги сертификатнинг ўзи етарли
Фуқаро мурожаати: Assalomu alaykum.Maktabda boshlang'ich sinf o'qituvchisi bo'lib ishlayman.Joriy yilning aprel oyida o'zbek tili va adabiyoti fanidan bo'lib o'tgan milliy sertifikat imtihonida C darajali sertifikatga ega bo'ldim.2024-yil 29-maydagi "Xorijiy tillar va umumta'lim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar ro'yxatini tasdiqlash to'g'risida"gi 3515-sonli qarorida C darajasi bor boshlang'ich sinf o'qituvchilariga o'tiladigan soatlariga nisbatan ustama olishi belgilab qo'yilganiga qaramasdan rayonamiz sertifikatimni ustama to'lanmaydi deb rad qilyapti.C+ daraja bo'lishi kerak degan talabni qo'yishyapti.Bu qanchalik asosli?Javob uchun oldindan RAHMAT.
📍ЖАВОБ:
29.05.2024 йил куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 3515-сонли қарори билан педагогларга устама берувчи миллий ва хорижий сертификатларда қуйдагича ўзгаришлар бўлди.
Раш модели бўйича фан ўқитувчиларига А+, А ва Б+ даражадаги (60 баллдан юқори), бошланғич таълим (математика ҳамда она тили ва адабиёт) йўналиши учун эса минимум C ёки ундан юқори даражадаги (46 баллдан юқори) сертификат учун устама бериладиган бўлди.
Яъни, сиз устама олишингиз учун математика ҳамда она тили ва адабиёт фанларидан камида С даражадаги сертификатни олишингиз талаб этилади. Сиз она тили ва адабиёт фанидан сертификат олибсиз. Сизга шу фан доирасидаги дарс соатларингиз учун устама тўланади бу ҳолатда. Устама тўлашни рад этишса, Адлия вазирлигига мурожаат қилсангиз бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Касб-хунарга ўқитиш йўлга қўйиладиган умумтаълим мактабларига 1,0 штат "Касбий таълим устаси" лавозими берилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 6 августдаги 244 сонли буйруғи (406-сонли буйруқга ўзгартириш киритиш тўғрисида)
#Янги_хужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Кўпчилик ҳомиладор аёллар декретга чиқмай ишлаш ҳақида иш берувчига мурожаат қилиб иш берувчини ва корхона кадрлар бўлимини ноқулай аҳволга солиб қўяди. Чунки аёллар ҳам ишлаб иш ҳақимни оламан, ҳам декрет пулини оламан деган ҳаёлда бўлишади. Аслида аёллар декретга чиқмай ишлашига МКси нима дейди?
Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан Аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги 2667-сонли Йўриқноманинг 27-бандига асосан Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.
Туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини узайтириш учун туғруқ муассасаси томонидан яна ўн тўрт календарь кунига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Яъни мазкур йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади дейилмоқда. Бу дегани аёл ўттизинчи ҳафтадан кейин меҳнатга лаёқатсиз бўлади дегани бундай ходимларга ишлаш мумкин эмас. Яъни шуни айиб ўтиш керак агар аёлнинг ҳомиласи ўттизинчи ҳафтадан кейин нобуд бўлганда ва ёки фарзанд ўлик туғилганда ёки бошқа сабаблар билан вафот этган тақдирда ҳам аёл 126 календарь кунлик таътилни тўлиқ тугатгандан сўнг ишга чиқишга ҳақли. Чунки, МКнинг 404-моддаси 2-қисмига асосан Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.
Ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан илгари туғиш ҳолатларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси туғруқ муассасаси томонидан бола туғилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларга берилади:
бола тирик туғилганда — бир юз йигирма олти календарь кунга;
бола ўлик туғилган ёки туғруқ муассасасидан чиққунга қадар нобуд бўлганда — етмиш календарь кунга.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, уч ёшга тўлмаган боланинг бюджет ташкилотларда ишлайдиган онасига ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти белгиланади ва бунда иш ҳақи камайтирилмайди.
⏰ Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) онасининг илтимосига кўра тиббий хулоса асосида тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт.
💰16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган онага ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Қисқартиришда бир ходимда малака, иккинчида эса унумдорлик юқори бўлса қандай иш тутилади
Қисқартириш ҳолатларида ишда қолдириш бўйича имтиёзли ходимларни аниқлаш чоғида баъзан, биринчи ходимнинг малакаси юқорироқ, иккинчи ходимнинг эса унумдорлиги юқорироқ бўлиб чиқади.
МК 167-моддаси биринчи қисмида малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқори ходимга имтиёз берилади дейилган. Яъни, Санжарни ишда қолдириш учун унинг малакаси ҳам, унумдорлиги ҳам Наргизага нисбатан юқори бўлиши кераклиги назарда тутилмоқда.
На МК 167-моддада ва на бошқа қонунчилик ҳужжатларида “бир ходимда малака, иккинчисида унумдорлик юқори бўлса қандай иш тутилади” деган саволга аниқ жавоб берилмаган.
Тўғри, МК 167-моддасининг иккинчи қисмида малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда афзаллик бериладиган қўшимча мезонлар кўрсатилган. Бироқ, бу қоида ҳам ўз мазмунига кўра икки (ёки ундан ортиқ) ходимнинг ҳам малакаси, ҳам унумдорлиги бир хил бўлганда қўлланиладиган қоидадир. Бизда эса, бирида малака, иккинчисида унумдорлик юқори бўлган вазият. Бу ҳолат 167-моддаси иккинчи қисмга тушмаслиги кўриниб турибди.
Бизнингча, юқоридаги саволга жавобни қўлланилиши бўйича меҳнат қонунчилигидан кейин турадиган меҳнатга доир бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, мисол учун, ташкилотдаги жамоа шартномаси ёки иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинадиган бошқа ички ҳужжатларида кўрсатиб қўйиши мумкин.
Албатта, иш берувчи жамоа шартномаси ёки ички низомда юқоридаги масалани белгилашда ўзи учун муҳимроқ ва устувор бўлган мезонни танлаши мумкин. Масалан, аксарият иш берувчилар малака мезонига нисбатан меҳнат унумдорлигини афзалроқ деб билади. Тўғрида, масалан, ҳусусий ташкилотлар учун дипломи бор олий маълумотли, бироқ унуми йўқ ходимдан кўра, дипломи ўрта-махсус, лекин унуми яхшироқ ходим кўпроқ керак.
Демак, жамоа шартномаси ёки МК 167-моддани қўллашга доир ички низомнинг қайсидир бандида кетма-кетликда мана бундай қоидалар ёзиб қўйилади:
"15. Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади (МК 167-моддаси биринчи қисми).
Агарда ходимлардан бирида малака юқорироқ, иккинчисида эса меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлса, ишда қолдиришга доир имтиёз меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимга берилади".
Шу билан муаммога ечим топилган деб ҳисоблаш мумкин бўлади.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Қисқартиришда ходимларнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади?
МК 167-моддаси биринчи қисмига асосан қисқартириш юз берганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходим ишда қолиши белгиланган. ☝️Эътибор беринг, ушбу имтиёзли ҳуқуқ қисқартиришга тушган айни бир турдаги иш ва лавозимда ишловчи ходимларга нисбатан қўлланилади.
Бироқ, қонунларимизда ходимларнинг малакаси ва унумдорлигини аниқлашнинг аниқ тартиблари белгиланмаган. Шундан келиб чиқиб, иш берувчилар бу борада қонунчиликка зид бўлмаган усуллардан фойдаланиши мумкин деб ҳисоблаймиз. Бунақанги усуллар иш берувчиларнинг касаба уюшмаси қўмитаси (ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) билан келишилган ҳолда қабул қилинган буйруқлари ва низомлари билан белгиланиши мақсадга мувофиқ.
1. Ходимларнинг малака даражасини аниқлаш.
МКнинг 369-моддасига асосан ходимнинг малакаси деганда, унинг муайян касбий фаолият турини бажаришга тайёрлигини билдирадиган: касбий билимлари; малакалари; кўникмалари; лаёқати; иш тажрибасининг даражаси тушунилади.
Демак, кимнинг малакаси юқорилигини аниқлашда ана шу юқоридаги 5 та мезонларга эътибор қаратиш керак, бу мажбурий талаб. Усулга келадиган бўлсак, ходимларнинг малака даражаси ушбу 5 та мезоннинг ҳар бирига 5 дан 10 гача бал қўйиш орқали баҳоланиши мумкин. Ва якунда кўпроқ бал тўплаган ходимнинг малакаси юқори деб ҳулоса қилинади.
☝️Бунда мезонларнинг иш берувчи учун муҳимлик даражасидан келиб чиқиб, айримларига кўпроқ, айримларига камроқ бал белгилаш ҳам мумкин. Масалан, мен ходимнинг лаёқати мезони (қўлидан амалий иш келиши) бошқаларига нисбатан муҳимроқ ва бу мезонга кўпроқ бал қўйиш адолатдан деб ҳисоблайман.
Шундай қилиб, биринчи мезон – касбий билимига – 5–8 балгача; малакалари (дипломи, сертификатлари)га – 5–7 балгача; кўникмаларига – 5–9 балгача; лаёқатига – 5–10 балгача; иш тажрибасига –5–9 балгача баҳо қўйилади деб оламиз.
Энди мисолга ўтамиз. Юридик бўлимидаги 2 та етакчи юрисконсульт Санжар ва Наргиза ишлар эди, ушбу лавозимлар қисқариб, 1 та етакчи юрисконсульт қолди. Улардан бирини ишда қолиб қолиш учун, дастлаб кимнинг малакаси юқорилигини аниқлаш керак. Иш берувчи томонидан тузилган махсус комиссия дастлаб ҳар икки ходимнинг касбий билимини тест синовидан ўтказди: Санжар 7 бал, Наргиза эса 8 бал олди. Уларнинг малакалари (ҳужжатлари) солиштирилганда, Наргиза юридик соҳада ўрта-махсус маълумотга, Санжар эса юриспруденция йўналишида олий маълумотга эгалиги маълум бўлди: Наргизага 6 бал, Санжарга эса 7 бал. Навбатдаги мезон кўникма даражаси бўйича Наргиза ҳам, Санжар ҳам бир хил – 7 балга эга бўлди. Кейинги мезон – лаёқати бўйича ҳар бир ходимга пудрат низоси бўйича даъво аризаси тайёрлаш топширилди ва уларга 10 дақиқа вақт берилди. Наргиза берилган вақт ичида бундай даъво аризаси тайёрлай олмади, Санжар эса 3 бетдан иборат сифатли даъво аризаси тайёрлади: Наргизага 5 бал, Санжарга 9 бал. Ниҳоят охирги мезон – юридик соҳадаги тажрибаси ўрганилганда, Наргизада 2 йил, Санжарда эса 5 йиллик тажриба борлиги маълум бўлди: Наргиза 6 бал, Санжар 8 бал олди.
Якуний баҳо: Наргиза – 32 бал, Санжар – 38 бал. Демак, махсус комиссия Санжарнинг малакаси Наргизага нисбатан юқорироқ деб ҳулоса қилади.
Давоми бор (кейинги қисмда меҳнат унумдорлигини аниқлаш масаласини кўриб чиқамиз).
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Abituriyentlar diqqatiga!
❗️Davlat imtihonlaridan “yiqilgan” abituriyentlar uchun yana bir bor talaba boʻlish imkoniyati!
Hujjatlar onlayn shaklda — ipu.educon.uz sayti orqali qabul qilinadi.
❗️UzBMB (DTM) natijangiz bilan imtihonsiz talaba boʻling.
Belgilangan kvota bo‘yicha o‘qishga kirolmagan abituriyentlarda super kontraktsiz talaba boʻlish imkoni bor. Super kontrakt toʻlab oʻqishga kirishga shoshilmang. SIZDA YAXSHIROQ IMKONIYAT BOR!
➖34 ta bakalavriat yoʻnalishlari (kunduzgi va sirtqi);
➖5 ta magistratura mutaxassisliklari;
➖Oʻzbekistonda tan olinadigan diplom;
➖100 dan ortiq grant oʻrinlari;
➖Talabalar uchun yotoqxona;
➖Work&Travel imkoniyati;
➖8,4 mln soʻmgacha stipendiya.
Bu imkoniyatlarni Samarqand va Qarshi shahrida joylashgan Iqtisodiyot va pedagogika universiteti taqdim etadi.
❗️Kvotalar soni kundan kunga kamayib bormoqda. Hoziroq talabalar safidan oʻz joyingizni band qiling.
👉 UZBMB natijasi bilan topshirish;
👉 Ikkinchi mutaxassislik;
👉 Oʻqishni koʻchirish;
👉 Magistratura.
Hujjat topshirishga ulgurmagan va imtihonga kechikkanlar ham talaba boʻlishi mumkin!
Litsenziya (№332751; 16.08.2022)
📞Murojaat uchun:
+998752306060 | ipu.educon.uz
TelegramTa’lim reklamasi
"Опен бюджет"га мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ бериш таъқиқланади.
Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-117, 10.04.2023 й.) кўра, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади
Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Декретни декретга улаш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4660-савол:
Ассаломуалейкум саволим шундан иборатки ман 2018и бошлаб мактабда ишлаб келаман , хозир 3чи фарзандим билан декрет татилидаман Яна хомладорман 4чи фарзандимга, декреттан декрет уланивотти ,манга декрет пули канча % тулов берилади,, 15 соат билан чикувдим декретка.Низомлар тучинтириб кетсиз,, Олдиннан рахмат
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Декретни декретга улаш мумкин.
Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 314-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган низом 35-бандига кўра Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
👉 ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
👉 ишга қабул қилинган кундан 12 ой ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.) 46-бандига кўра ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади.
Болани парваришлаш бўйича таътил даври учун нафақа тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ва таътил бошланишидан олдинги 12 ой мобайнида олинган мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан ҳисоблаб чиқарилади.
💁♂ Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган кунига бўлган тариф ставкаси жойларда белгиланган туман коэффициенти ва устамаларни ҳисобга олган ҳолда олинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
✅ Mehnat qilish huquqini buzish
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим муассасаларида бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан шуғулланувчи педагоглар ва бошқа ходимларни бепул тиббий кўрикдан ўтишлари бўйича ҚЎШМА ХАТИ.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
«1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ҳамма ўқитувчилар 100% мукофот пули оладими?
@Yurist_Xizmati 4656-савол:
Assalomu alaykum! Har yili''1-oktabr O‘qituvchi va murabbiylar kuni''munosabati bilan berilayotgan moddiy rag‘batlantirish qay tartibda beriladi? 70 nafar xodim va o‘qituvchiga bir berilishdami yoki ikkiga bo‘lib berilsa ham bo‘ladimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Маълумки, педагог ходимлар умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилиши, бу йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин эди.
Эски амалиёт бўйича таълим муассасаларидаги ўқитувчилар кўрсатган натижаларига қараб календарь йили давомида навбатма-навбат лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда пул мукофоти билан рағбатлантириларди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан ушбу тартибга чеклов ўрнатилган.
Янги тартибга кўра умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача (ҳозирги вақтда 460 минг сўм) миқдорида мукофотланиши мумкин.
Ҳамма ўқитувчилар байрам муносабати билан мукофотланиши иш берувчи (мактаб директори, ХТБ мудири) ҳамда халқ таълими бўлимларининг бухгалтер ва иқтисодчиларига боғлиқ.
Менимча, катта эҳтимол билан халқ таълими бўлими иқтисодчилари барча мактабнинг 100% педагог ходимларини пул мукофоти билан рағбатлантирилишига рози бўлмаса керак.
Агар юқори ташкилотлардан ўқитувчиларни байрам муносабати билан мукофотлаш тўғрисида алоҳида кўрсатма берилмаса уларни моддий рағбатлантириш жуда қийин масала.
Хулоса қиладиган бўлсак, сизлардаги ҳолатда агар мактабнинг директор жамғармасида етарли маблағлар мавжуд бўлсагина, ҳамма ходимларга бирданига мукофот пули берилиши мумкин. Агар маблағ етарли бўлмаса, ходимларнинг маълум қисми бу йил мукофот ололмайди.
Ушбу жавоб, Улуғбек Пўлатов постидан олинди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ТАЪТИЛ ТЎҒРИ ҲИСОБЛАНГАНМИ?
@Yurist_Xizmati 4654-савол:
Assalomu aleykum. Sirtqi taʼlimda o‘qiyotgan òqituvchini chaqiruv malumotnomasiga asosan bir oy noyabr oyiga òqishi uchun qòshimcha tatilga chiqarilgan ushbu xodim yillik mehnat tatilini tòliq 56kalendar kunga oladimi yoki bir oy òqishda bòlgan qòshimcha tatili chiqarib hisoblaydimi. Bugalter òqishda bòlgan davrini tatil pulini chiqarib qolgan 28-kunga pul tòlagan shu qanchalik tòĝri?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Икки таътилнинг бир бирига алоқаси йўқ.
Ходим йиллик меҳнат таътилини ҳам, қўшимча таътилни ҳам тўлиқ олишга ҳақли.
Меҳнат кодексининг 213-моддасига асосан ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:
ҳар йилги меҳнат таътили;
ижтимоий таътиллар;
иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
иш ҳақи сақланмайдиган таътил.
олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календар кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.Мана шу қоидага кўра агар сиз биринчи марта олий таълим олаётган бўлсангиз, унда сизга юқоридаги тартибда таътил берилади ва таътил учун ўртача ойлик иш ҳақингиздан келиб чиқиб таътил пули берилади.
#Кадровик
Ходим 6 ойдан буён меҳнатга қобилятсизлик даврида бўлса бу ходимга таътил берилиши қандай бўлади?
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 22-бандига асосан қуйидаги ҳолларда бемор тегишли тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига (кейинчалик матнда ТИЭК деб юритилади) юборилади:
👉 айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз тўрт ойни ташкил қилса,
👉 айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан ўн икки ой мобайнида жами олти ойни ташкил қилса,
👉 сил касаллиги биринчи марта аниқланганда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида ўн ойни ташкил қилса;
👉 силга қарши курашиш муассасасида ҳисобда турган беморда асосий касаллик кучайган — вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошлангандан кейин меҳнатга лаёқатсизлик даври камида олти ойни ташкил қилса.
Юқорида қисқача меҳнатга қобилятсизлик даври ҳақида маълумот бериб ўтдик. Энди асосий масалага қайтсак, 6 ойдан буён меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлган одамнинг касаллик даври меҳнат стажига ўтадими деган ўринли савол туғилади. Меҳнат кодексининг 226-моддасида ходим ҳақиқатда ишламаган, лекин меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ унинг иш ўрни (лавозими) сақланган вақт, таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига кириши белгиланган. Яъни ходимнинг меҳнатга лаёқатсизлик даврида ходим билан меҳнат шартномаси бекор бўлмаган, унинг иш жойи сақланган шу сабабли бу 6 ойлик даври иш стажига киради.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилишдаги муҳим қоидалар.
МК 158-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига биноан муддатли меҳнат шартномасининг бекор қилинишига унинг муддати тугаши кунида, шунингдек шартномадаги муддат тугаган кундан бир ҳафта мобайнида йўл қўйилади.
Агар муддат тугагандан кейин ҳам якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси МК 158-моддасининг биринчи қисмида белгиланган тартибда бир ҳафта давомида уни тугатилишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда кейинчалик меҳнат шартномасини шу асосга кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 26-сон
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Сўнгги кунларда мактабларда меҳнат фаолияти олиб бораётган пенсия ёшидаги педагоглардан дарс тақсимотига оид кўплаб саволлар келмоқда.
Пенсияга чиқса дарс соатлари олиб қўйиладими?
Дарс соатлари камайтириладими?
3,4-курс талабларга пенсионерланинг дарс соатларидан олиб бериладими?
Йўқ, йўқ ва яна бир марта йўқ.
Тартиб бор. Яъни Вазирлар маҳкамасининг қарорида белгиланган тартибда тақсимланади. 30.06.2020 йилдаги "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги 3271-сонли Низом
Дарслар тақсимотида ўқитувчининг ижтимоий ҳолати инобатга олинмайди. Фақат касбий кўрсаткичларига таянилади.
Низомнинг 15-бандида ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади дейилган яъни:
👉 халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
👉 ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
👉 чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар TESOL Level 5, SEFR B2, IELT 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
👉 ТОП-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
👉 асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
👉 ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
👉 республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
👉 олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
👉 биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
👉 асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
👉 иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
👉 педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
👉 белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
👉 олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
👉 қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
👉 олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
👉 педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
👉 олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
👉 олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
❗️Диққат қилинг. Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади.
❗️Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.
Низомнинг 17-бандида энг кўпи ўқитувчиларга йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмаслиги айтилган, яъни кўрсатчиклардан келиб чиқиб, 30 соатгача дарс олиш мумкин дегани.
Агар пенсия ёшидаги педагогларга юқоридаги каби қонунчиликка зид ва адолатсиз дарс тақсимоти бўлаётган бўлса унда ҳеч иккиланмасдан туман (шаҳар) адлия бўлимига шикоят қилинг.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Дарс тақсимоти бўйича директор буйруғидан наъмуна. Мактабда ишловчи раҳбар ва ходимларга қўшимча дарс соати ушбу намуна асосида хафтасига 10 соатдан ошмаган ҳолда берилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ НЕЧИ СОАТГАЧА ДАРС БЕРИШИ МУМКИН?
Саволим шундан иборатки,мен ММИБДУ лавозимида, 0.5 ставка мактабда ишлайман, конун доирасида неччи соат дарс беришим мумкин,хозирда мени кушимча 10 соат уриндош килиб белгиланган,шу тугрими?
📍ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.
Шунингдек, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 23-бандига кўра умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлига ҳамда улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай ҳақ тўланганлиги ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатига кирилган мезонлардан бири ҳисобланади.
Мактбларда халқ таълими муассасасининг раҳбар ходимлари10 соатгача бўлган миқдорда дарс бериши мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Пенсия тўловлари пластик картага 1 сентябргача ташлаб берилади
Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълум қилди.
“Пенсияни нақд пул кўринишида оладиган Ўзбекистон фуқароларига пенсия тўлаш тасдиқланган жадваллар асосида байрам муносабати билан бериладиган дам олиш кунларидан кейин бошланади”, — дея қўшимча қилди ташкилот.
Жамғарма, шунингдек, сентябрь ойида фуқаролар 15 фоизга оширилган пенсия олишларини эслатди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Қисқартиришда ходимларнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади?
Давоми
2. Ходимларнинг меҳнат унумдорлигини аниқлаш.
Меҳнат унумдорлиги деганда, ходимларнинг меҳнат фаолиятига кўра сон (миқдор), сифат ва муҳимлилик даражаси бўйича натижадорлигини тушунамиз. Оддий қилиб айтганда, ким кўпроқ ва сифатлироқ ишлаган ҳамда корхонага кўпроқ фойда келтиргани бу унумдорликни англатади.
Қисқартиришда қайси ходимнинг меҳнат унумдорлиги юқорироқ эканлигини аниқлаш малака даражасини аниқлашга қараганда осонроқ деб ўйлайман. Масалан, иккита бир хил лавозимда ишловчи икки ходимнинг охирги бир йиллик ёки охирги олти ойлик (даврийлик белгилаш иш берувчига ҳавола) меҳнат фаолияти натижаси таҳлил қилиб чиқилади ва кимнинг яхшироқ ишлагани аниқланади, тамом.
Биз меҳнат унумдорлиги даражасини аниқлашда ҳам қонунчилик билан таъқиқланмаган усуллардан, масалан, ўша баллик тизимдан бемалол фойдаланиш мумкин деган фикрдамиз.
Бунда масалан, худди малака даражасини аниқлаш каби қуйидаги мезонларга қараб ва уларга алоҳида баллар белгилаб ходимнинг унумдорлигини аниқласа бўлади: – лавозим-йўриқномасидаги вазифаларни бажарилиши – 5-10 баллгача; – ижро интизомига риоя қилинганлик ҳолати (сон, сифат ва ўз муддатида бажарилиши) – 5-10-баллгача; – қўшимча топшириқларни бажарганлиги – 5-8-баллгача; – шахсий ташаббускорлиги – 5-8-баллгача. Бунда ҳам якунда умумий бали кўпроқ чиққан ходим унумдорроқ ходим деб баҳоланади.
Мисол. Махсус комиссия Санжар ва Наргизанинг малака даражасини аниқлаган, энди меҳнат унумдорлигини аниқлаб бериши керак. Ҳар икки ходимнинг лавозим-йўриқномаларида кўрсатилган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати ўрганилганда охирги 6 ой ичида Санжар Наргизага нисбатан кўпроқ вазифа бажарган бўлиб чиқди: Санжарга – 9 балл, Наргизага – 7 балл. Ижро интизомига риоя қилиш ҳолати: охирги 6 ойда Санжарда жами 7 та ижро ҳужжати муддати бузилган ва 2 та топшириқ сифатсиз бажарилган, Наргизада эса 12 та муддати ўтган ва 4 та топшириқ сифатсиз бажарилган: Санжарга – 7 балл, Наргизага – 5 балл. Қўшимча топшириқлар бажарилганлиги: охирги 6 ой ичида Санжар лавозим-йўриқномасидан ташқари 12 та қўшимча топшириқларни бажарган, Наргиза эса 2 та: Санжарга – 8 балл, Наргизага 6 балл. Шахсий ташаббускорлиги: Санжар 3 та масалада алоҳида ташаббускорлик кўрсатган, Наргиза эса 6 та масалада: Санжарга – 6 балл, Наргизага – 8 балл.
Жами баллар: Санжарда – 30 балл, Наргизада эса 26 балл. Демак, комиссиянинг хулосаси аниқ: Санжарнинг меҳнат унумдорлиги Наргизага нисбатан юқорироқ.
Шундай қилиб, Санжарнинг малакаси ҳам, меҳнат унумдорлиги ҳам Наргизага нисбатан юқорироқ бўлганлиги учун МК 167-моддасига асосан айнан унга ишда қолишда имтиёзли ҳуқуқ берилади.
Наргиза билан тузилган меҳнат шартномаси эса қисқартириш муносабати билан МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан бекор қилинади.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
9-sentyabrdan metro bekatlariga yaqin 27 ta OTMda dars jarayonining boshlanish vaqti belgilandi
Toshkent shahar metropolitenida yoʻlovchi oqimini toʻgʻri taqsimlash, talabalarning oʻz vaqtida dars mashgʻulotlariga yetib borishlari uchun qulaylik yaratish maqsadida bekatlarga yaqin joylashgan oliy taʼlim muassasalarining maqbullashtirilgan ish grafigi тасдиқланди
Yuqoridagi rasmda 9-sentyabrdan 27 ta oliy ta’lim maskani uchun darslarning boshlanish jadvali qayd etilgan.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Меҳнат таътилидан чақириб олинган ходимларга фойдаланмаган меҳнат таътили кунлари учун тўланган меҳнат таътили пулларини ходим ишлаган даври учун ҳисобланган иш ҳақи суммаси билан қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда тўловларни амалга оширишингиз ҳамда таътилнинг фойдаланилмай қолган қисмини мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилишини ёки кейинги иш йилида берилиши бўйича кўрсатма хат.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Касбий сертификат имтиҳонидан ўтолмаган педагоглар ишдан бўшатиладими?
@Yurist_Xizmati 4660-савол:
Assallom aleykum men Qaroqalpoĝiston Respublikasi Nukus shahridan bòlaman. 2020-yili Nukus Davlat Pedagogika Institutin tugattim va 2023-2024-òquv yilida ichga kirdim.May oyida kasbiy sertifikat topchirdim va 56 baldan pas ball oldim va Yana 2024-yil 20-avgust kuni Yana topchirdim va Yana past Ball tòpladim,endilikta direktorimiz shartnomani bekor qilmoqshi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сон Фармони 3-бандида 2024-йил 1-январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилиши белгиланган.
Бунда:
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
Касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошланғич ташкилотлари адлия органларида ҳисобга қўйилади
2024 йил 14 августда “Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/629689
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024/2025 ўқув йили учун синф комлектларини шакллантириш бўйича ҚЎШМА ХАТИ.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❓Mustaqillik bayramida o‘zbekistonliklar necha kun dam oladi?
💠 JAVOB: Prezident farmoniga binoan, Mustaqillik bayramida ketma-ket 4 kun dam olish kuni bo‘ladi. Bunda:
✅ 31-avgust, shanba — 6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklar uchun odatiy dam olish kuni;
✅ 1-sentyabr, yakshanba — Mustaqillik bayrami;
✅ 2-sentyabr, dushanba — barcha uchun dam olish kuni (Mehnat kodeksining 208-moddasiga binoan bayram yakshanbaga to‘g‘ri kelsa, dam olish kuni dushanbaga ko‘chiriladi);
✅ 3-sentyabr, seshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni.
📋 Asos: Prezidentning 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli farmoni.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Чораклик баҳолари чиқмагани учун ўқувчини синфдан синфга қолдирилиши тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4655-савол:
Салом. Фарзандим мактаб ўқувчиси, бир нечта фандан ва бир нечта чоракда, чораклик бахолари чиқмаганлиги учун мактаб раҳбарияти 10 синфдан 11 синфга ўтказмасдан қолдириб юборибти. Мени хичким расман огохлантирмаган, бир неча бор телефон орқалик лекин чораклик бахолари чиқмаганлигини айтишган. ўғлим қайта топшириб юрганлигини ўқитувчиси бир неча бор телефон орқалик огохлантирган. 2024 йилнинг май ойи ўрталарида мактабга чақиртирилганимда, агар фарзандим ўз вақтида қарздорликларни топширмаса педагогик кенгаш қарор асосида синфдан синфга қолдирилиши тўғрисида мактаб директори айтган эди. Шу тўғрими, судга мароожат қилсам бўладими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестатсияси тўғрисидаги Низом (20.03.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1778) қоидаларида ўқувчини якуний давлат аттестацияга киритмаслик ҳақидаги қоидалар белгиланмаган.
Лекин 36-бандига кўра йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.
Шунга кўра ўша ўқувчи аттестациядан ўта олмасагина синфда қолдирилиши мумкин.
Сиздаги ҳолатда ўқувчини синфда қолдириб бўлмайди. Бу вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Pedagoglarni bepul tibbiy ko‘rikdan o‘tkazish lozimligi haqida uchta vazirlik birgalikda topshiriq xati chiqardi.
Iqtisodiyot va moliya, Sog‘liqni saqlash hamda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan chiqarilgan ushbu xatda "Pedagog maqomi to‘g‘risida"gi qonunga binoan, pedagoglar uchun tibbiy ko‘rikdan bepul o‘tish huquqi berilgani, majburiy tibbiy ko‘rikdan o‘tish xarajatlari uchun joriy yilda Davlat byudjetidan 71,4 mlrd so‘m ajratilgani ma’lum qilingan.
Barcha quyi bo‘g‘in rahbarlariga majburiy tibbiy ko‘rikdan o‘tish chog‘ida pedagoglardan haq olmaslikni qat’iy ta’minlash topshirig‘i berilgan.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g