tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

Таътил пулини ҳисоблашда устамалар, мукофот пуллар ва бошқа қўшимча ҳақлар ҳисобга олинмайдими?

@Yurist_Xizmati 4646-савол:

Assalomu alaykum. Meni savolim tatil puli bo'yicha. Savollarga javoblarning birida tatil pulini hisoblashda xodim olgan barcha pullar(ustama, rag'bat, mukofot puli) qo'shiladi degan ekansiz. Bizga bu yil buxgalterimiz tatil pulini hisoblashda ustamalar, daftar tekshirish va "Xorijiy tillarni o'qitish bo'yicha eng yaxshi maktab" tanlovi doirasida g'olib bo'lgan o'qituvchilarga beriladigan  25%  miqdoridagi mukofot puli qo'ahilmasdan tatil pulini hisoblandi dedi. Shu qanchalik to'g'ri.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу нотўғри.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 257-моддасига мувофиқ ходимларга меҳнат таътили пули унинг ўртача иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 6-иловада “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш” ТАРТИБИга кўра таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариб кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради (коронавирус пандемияси даврида ходимларга бериладиган барча қўшимча рағбатлантириш тўловлари, жумладан махсус тўловлар, кунлик қўшимчалар, бир йўла бериладиган тўловлар ва зарарлиги учун қўшимча устамалардан ташқари).

☝️Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

❗️Бу вазиятда сизлар бухгалтернинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз лозим.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ДИҚҚАТ!

❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ТЎХТАТИЛАДИ ?

📄 Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, қуйидаги ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилиши тўхтатилади:

1)➖ тайинланган муддат тугаганда:

2) ➖ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олаётганларнинг ўзлари ушбу ёрдамни тўхтатишларини сўраб мурожаат қилганда; ("Почти" учрамайдиган ҳолат)

3) ➖ оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида; (Юр муҳаббат кеттик бу ердан)

4) ➖ айрим техник хатолар сабабли ушбу ёрдам пуллари нотўғри тайинланганлиги аниқланганда;

5) ➖ оиланинг иқтисодий аҳволи қайта ўрганилганида оила кам таъминланган оила деб эътироф этилмаса; (Ҳозир кўп учраётган ҳолат)

6) ➖ ушбу ёрдам пуллари тайинланиши учун топширилган хужжатлар нотўғри ва ишончсиз бўлса ёки хужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

7) ➖ оила таркибида ҳарбийлашган тизимда ишловчилари бўлган оила томонидан ариза топширилса;

8) ➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзолари мавжудлиги аниқланганда; (👀Шунчаки тушунарсиз ҳолат)

9) ➖ ортиқча тўловлар аниқланганда. (10 йилда хам учрамайдиган ҳолат)

✏️ Юқорида санаб ўтилганларни айримларига ушбу ёрдам пуллари тайинлаш бошиданоқ рад қилинади, лекин нимадир бўлиб битта-яримта ўтиб кетган бўлса кейинчалик бўлса хам ҳолат аниқланиб улар сафдан чиқарилади


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ахлоқи ёмон ўқитувчига дарс бермаса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4645-савол:

Ўтган ўқув йилида бошланғич синф ўқитувчиси бир неча бор ўқувчиларни дўппослаб бошига урганлиги тўғрисида синфдаги камерага тушиб қолган.
Ўқитувчини тоифаси бир стажи 20 йилдан ошиқ. Дарсда қўл телефонидан кўп бор фойдаланади. Шу ўқитувчига дарс , синф бериш мумкинми?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳозир мактабда ишлаётган бўлса, унда дарс олишга ҳақли.

Аслида педагогнинг болаларни ҳақорат қилиши ва уларга қўл кўтариши ҳеч бир мезонга, на ҳуқуқ ва аҳлоқ мезонларига мос келмайди.

Бу вазиятда ўша шахсни Меҳнат кодекси 161-моддаси иккинчи қисми бешинчи банди билан (ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги) ишдан бўшатиш мумкин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 13-бандига кўра ўқитувчиларга ўқувчилар билан муносабатда ўқувчиларни жазолаш мақсадида уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўйилмайди.

Айнан шу қоидага кўра ўқувчига тазйиқ ўтказмаслик (қўл кўратиш) ўқитувчининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади. 

Эътибор берган бўлсангиз, МК 161-моддасида меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолати келтирилган. Ушбу кодекс 162-мододасига мувофиқ ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати:
•  ички меҳнат тартиби қоидалари;
•  ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;
•  ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланади.


Шунга кўра ўқитувчиларга қўл кўтармаслик ва уларни ҳақорат қилмаслик мажбурияти ММТВ 282-сон буйруғида қайд этилган.

Демак, бу ҳолатда ўқитувчини ишдан бўшатиш ҳуқуқий асосга эга.

Шунга кўра сизлар ҳам ўша ўқитувчини ишдан бўшатишингиз мумкин. Агар ишдан бўшатмасангиз у дарс олишга ҳақли.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Хусусий университетлар дипломи тан олинадими.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ФАРЗАНДЛАР ИККИ АЁЛДАН БЎЛГАНДА АЛИМЕНТ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ?

Assalomu
alaykum sizga savolim bor edi. Bir tanishimni 2 marta uylanga. 1oilasida 1nafar farzandi bor. 2 oilasidan 1nafar farzandi 2chisiga xomilador. Tanishim o'qituvchi. Savolim aliment ikkala oilasiga qandan taqsimlanadi oyligini necha foizi o'tadi

📍ЖАВОБ:

Оила кодексининг 96-моддасига биноан ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

бир бола учун — тўртдан бир қисми;

икки бола учун — учдан бир қисми;

уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Алимент суммаси фарзандларнинг сони ва алимент тўловчининг иш ҳақи ҳамда бошқа даромадларидан келиб чиқиб белгиланади. Бу ерда фарзандар нечта онанинг қўлида еканида эмас масала уларнинг сонида. Агар икки аёл ҳам эрни алиментга берган бўлса, ва болалар сони3 та бўладиган бўлса алимент эринг даромадининг ярмига қаратилади. Ва бу 50 фоиз даромад 3 га бўлинади. Масалан, фарзандларнинг отаси 10 млн даромад оладиган бўлса унинг 50 фоизи 3 та болага тенг тақсимланган тарзда ҳар бир бола учун 1.6 млн шаклда берилади.

Шунингдек, Оила кодекснинг 136-моддасига мувофиқ алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, бу ариза буйруқ тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади.

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️1 сентябрдан тил сертификатини олишдаги ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Шунингдек, инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг минимал кўрсаткичи пасайтирилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими такомиллаштирилишидан келиб чиқиб, ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

❗️Ҳужжат билан 1 сентябрдан бошлаб хорижий тилларни билишнинг халқаро имтиҳон тизимларидан камида C1 ва унга тенглаштирилган даража олган ёшларнинг 6 ойгача бўлган ўқиш харажатлари қоплаб берилади.

Бунда имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари — 1 млн 20 млн сўм миқдорида бир марталик тўловлар ажратилади.

Ёшларга инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан олинган айрим сертификатлар учун ўқиш тўловлари қоплаб берилади.

Бунда қуйидаги халқаро имтиҳон тизимлари назарда тутилган:

• IELTS;
• Test DAF;
• Goethe-Zertifikat;
• DELF/DALF;
• TCF;
• TOPIK I-II;
• JLPT;
• NSK.

Жорий йилнинг 1 сентябридан 2027 йилгача мазкур тиллар бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш учун тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.

Аризалар Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона портал орқали қабул қилинади. Компенсация олишда қуйидагилар тўлиқ бажарилиши керак:
➖камида C1 ва унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан мурожаат қилинганда;
➖сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланса;
➖ўқувчи ва ўқув маркази билан тузилган икки томонлама шартнома илова қилинганда.

Агар 16 ёшга тўлмаган ёшлар номидан ота-онаси ариза топширса туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома Ёшлар ишлари агентлиги томонидан интеграциялашган маълумотлар базаси орқали текширилади. Ариза қонуний вакил томонидан берилганда эса, буни тасдиқловчи ҳужжат (пдф форматда) ариза берувчи томонидан тақдим этилади.

❗️Бунда имтиҳон учун компенсация сўраб қилинган мурожаатга қўшимча ўқиш харажати учун компенсация сўраб мурожаат қилиниши мумкин, ўқиш харажати учун компенсация олиш бўйича алоҳида қилинган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️1 сентябрдан оширилган пенсиялар миқдори қуйидагича белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони имзоланди. Унга кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб:

➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;

➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;

➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм;

➖ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм;

➖ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 920 000 сўм.

➖ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 745 000 сўм.

➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 745 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

➖Шунингдек, 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар
ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 4 056 000 сўм этиб белгиланди.

Пенсиялар миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Октябрь ойидан педагог ходимлар оширилган миқдорда қанча ойлик олади?

Хабарингиз бор, Президент фармонига кўра, 1 октябрдан иш ҳақлари миқдори 15 фоизга ошиши белгиланди. Унга кўра, октябрь ойидан педагоглар 1 ставка дарс учун тоифалар бўйича қуйидагича ойлик оладилар:

👉 Олий тоифа4 674 594 сўм (⬆️ 609 729 сўм);

👉 Биринчи тоифа 4 230 138 сўм (⬆️ 551 757 сўм);

👉 Иккинчи тоифа3 796 213 сўм (⬆️ 495 158 сўм);

👉 Мутахассис3 390 824 сўм (⬆️ 442 281 сўм);

👉 Ўрта махсус маълумотли3 169 623 сўм (⬆️ 413 429 сўм).

☝️ Ушбу сумма фақат начисление бўлиб, қўлга тегиши 12 фоиз даромад солиғи ва 1 фоиз касаба уюшмаси бадалини (агар касаба уюшмасига аъзолик бўлса) айириб ташлаш орқали ҳисобланади. Ундан ташқари ушбу суммага турли устамалар, синф рахбарлик, дафтар текшириш ва бошқа қўшимча тўловлар қўшилмаган.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️1-сентябрдан тил сертификатини олишдаги ўқиш харажатлари учун компенсация берилади

Шунингдек, инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг минимал кўрсаткичи пасайтирилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими такомиллаштирилишидан келиб чиқиб, ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. (https://www.lex.uz/uz/pdfs/7057258)

Ҳужжат билан 1-сентябрдан бошлаб хорижий тилларни билишнинг халқаро имтиҳон тизимларидан камида C1 ва унга тенглаштирилган даража олган ёшларнинг 6 ойгача бўлган ўқиш харажатлари қоплаб берилади.

Бунда имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари — 1,02 млн сўм миқдорида бир марталик тўловлар ажратилади.

Ёшларга инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан олинган айрим сертификатлар учун ўқиш тўловлари қоплаб берилади. Бунда қуйидаги халқаро имтиҳон тизимлари назарда тутилган:

IELTS;
Test DAF;
Goethe-Zertifikat;
DELF/DALF;
TCF;
TOPIK I-II;
JLPT;
NSK.

Жорий йилнинг 1-сентябридан 2027-йилгача мазкур тиллар бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш учун тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.

Аризалар Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона портал орқали қабул қилинади. Компенсация олишда қуйидагилар тўлиқ бажарилиши керак:

—камида C1 ва унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат берилган санадан бошлаб 180 календар кун ўтмасдан мурожаат қилинганда;
—сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланса;
—ўқувчи ва ўқув маркази билан тузилган икки томонлама шартнома илова қилинганда.

Агар 16 ёшга тўлмаган ёшлар номидан ота-онаси ариза топширса туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома Ёшлар ишлари агентлиги томонидан интеграциялашган маълумотлар базаси орқали текширилади. Ариза қонуний вакил томонидан берилганда эса, буни тасдиқловчи ҳужжат (пдф форматда) ариза берувчи томонидан тақдим этилади.

Бунда имтиҳон учун компенсация сўраб қилинган мурожаатга қўшимча ўқиш харажати учун компенсация сўраб мурожаат қилиниши мумкин, ўқиш харажати учун компенсация олиш бўйича алоҳида қилинган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ўқитувчилар учун тиббий кўрик бепуллигининг ҳуқуқий асослари

1.  "Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"
ги низомга асосан:

▫️Иш берувчи ҳудудий давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 декабригача ташкилотдаги тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим бўйича контингентини аниқлаши ва бу ҳақда далолатнома тузиши лозим.

2
. Меҳнат кодекси 292-моддасига асосан Ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан у дастлабки (ишга қабул қилиш чоғида) ёки даврий (иш жараёнида) хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, ўтиши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш иш берувчининг ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур кодекснинг 360-моддасига асосан иш берувчи  умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шартлиги, Ходимлар мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши муносабати билан чиқимдор бўлмаслиги  белгиланган.

3. ❗️ “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”
ги қонуннинг 24-моддасига кўра тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.

Юқорида келтирилган асосларга кўра, тибий кўрик учун тўловлар иш берувчи томонидан тўланади. Ходим томонидан эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🌺Мехри дарё мехрибонларим
Сешанба куни муборак!

🌺Гўзал кунларни хадя этган
✨Аллохимга хамд бўлсин!

🌺Илохим хеч кимса бемор
✨бўлмасин.

🌺Дард қалбини ўртаб бедор
бўлмасин
🌺Икки дунё саодати насиб
этсину.
🌺Ўзидан ўзгага мухтож
қилмасин!

🌹Ассалому алайкум            ЯХШИЛАРИМ!  
🌹Кунингиз Хайрли ўтсин,
БАХТ ВА САОДАТ
🌹Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗ ИНСОНИМ !
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг асосий лавозимларининг малака тавсифлари

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1 - августдаги 238-сонли буйруғига 12-ИЛОВА

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Барча чемпионлар ўз автомобилларини қабул қилиб олди

Тўғриси жуда ҳавасимиз келди...!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Президентфармони: Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди.

➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори– ойига 428 000 сўм;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Бизнес_солиқ
БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА ИККИ СОЛИҚ ТЕКШИРУВИ ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИНМИ?

Бир даврда солик аудит ва сайер солик текшируви утказилиши мумкинми? Масалан 10 июл октябрь куни солик аудити келиб, 18  куни сайер солик текшируви келиши мумкинми, аудит солик текшируви бундан бехабар холатда.

📍ЖАВОБ:

Солиқ кодексининг 139-моддасига асосан солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш сайёр солиқ текширувидир.

Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддатлари ва мақсади кўрсатилади.

Шунингдек мазкур моддага асосан  сайёр солиқ текширувида алохида давр қамраб олинмайди. Бундан ташқари  солиқ қонунчилигида бир вақтда сайёр солиқ текшируви ва  солиқ  солиқ аудити ўтказилишига чекловлар мавжуд эмас.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲОЗИРГИ КУНДА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

✅ ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 648 000 сўм;

✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 648 000 сўм.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ Xorijiy va nodavlat OTMlardan o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha test sinovlari sanalari e'lon qilindi

Talabalar o‘qishini xorijiy davlatlardagi OTMlardan, shuningdek, O‘zbekistondagi xorijiy va nodavlat OTMlardan davlat OTMlariga ko‘chirish bo‘yicha test sinovlari 19-20-avgust kunlari bo‘lib o‘tadi.

✅ Test sinovlari ikki smenada tashkil etilib:

1️⃣-smenada 08:00 dan 11:00 ga qadar;
2️⃣-smenada 15:00 dan 18:00 ga qadar bo‘lib o‘tadi.

⏳ Test sinovlari 2 ta mutaxassislik va 3 ta majburiy fan bo‘yicha o‘tkaziladi hamda talabgorlarga mutaxassislik fanlarida 30 tadan, majburiy fanlarda 10 tadan - jami 90 ta test topshirig‘i va ularni ishlash hamda javoblar varaqasiga ko‘chirish uchun 3 soat vaqt beriladi.

👨🏻‍💻 Talabgorlar test sinovida ishtirok etish uchun ruxsatnomani Bilimni baholash agentligining my.uzbmb.uz saytidan olishlari mumkin.

❗️ Talabgorlar test sinovi o‘tkaziladigan binoga ruxsatnomada belgilangan vaqtdan kechikmasdan, pasport (ID-karta) va ruxsatnoma bilan kelishlari lozim.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»ни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 09.08.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3546

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш асослари.

Меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш асослари қуйидагилардан иборат:

1) ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги;
2) шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги;
3) ходим суднинг қайси ҳукми билан аввалги ишини давом эттириш имкониятини истисно этадиган жазога ҳукм қилинган бўлса, ўша суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги, шунингдек суднинг қарорига биноан ходимнинг ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига юборилганлиги;
4) ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса;
5) қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги (ходимнинг белгиланган тартибда берилган тиббий хулосага мувофиқ меҳнат фаолиятига тўлиқ қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги, шунингдек давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинганлиги, агар бажарилаётган иш шундай фойдаланиш ҳуқуқини талаб қилса, муайян ишни бажаришга доир рухсатномадан ёки лицензиядан маҳрум этилганлиги ва бошқалар);
6) ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги;
7) ходимни ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори бекор қилинганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг қарори бекор қилинганлиги (қонунга хилоф деб эътироф этилганлиги);
8) ходим вафот этганлиги, шунингдек суд томонидан ходимнинг бедарак йўқолган деб эътироф этилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги;
9) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишлаган Сенат аъзосининг ваколатлари муддати тугаганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тарқатиб юборилганлиги муносабати билан аввалги лавозимига (ишига) қайтганлиги;
10) қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Педагог ходимлар 1 октябрдан бошлаб қанча маош олади?

Президентнинг куни кеча имзоланган фармонига мувофиқ. Оширилган маошлар бўйича ҳисобланганда, умумтаълим мактаби педагог ва бошқа ходимлари қуйидагича маош оладилар:

Мактаб директори:

• 4 млн 696 минг 805 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 015 минг 054 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 317 минг 901 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 5 млн 625 минг 394 сўм (1600дан ортиқ);

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)   
• 4 млн 386 минг 677 сўм (400 ўқувчигача);
• 4 млн 696 минг 805 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 015 минг 054 сўм  (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 317 минг 901 сўм (1600дан ортиқ);

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
• 1 млн 779 минг 871 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 030 минг 275 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 111 минг 025 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 286 минг 447 сўм (1600дан ортиқ);

ЧҲҚБТ раҳбари:
• Мутахассис – 3 млн 390 минг 824 сўм;
• Иккинчи тоифали – 3 млн 796 минг 213 сўм;
• Биринчи тоифали – 4 млн 230 минг 138 сўм;
• Олий тоифали – 4 млн 674 минг 594 сўм;

Психологлар:
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 051 минг 742 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 268 минг 047 сўм;
Биринчи тоифали психолог – 3 млн 489 минг 865 сўм;
Олий тоифали психолог – 3 млн 702 минг 280 сўм;

Ўқитувчилар:
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 169 минг 623 сўм;
Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 390 минг 824 сўм;
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 796 минг 213 сўм;
Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 230 минг 138 сўм;
Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн 674 минг 594 сўм;

Мактаб лаборанти:
1 млн 604 минг 647 сўм;


Кадрлар бўйича менежер:
1 млн 598 минг 520 сўм;


Кутубхона мудири:
Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 135 минг 861 сўм;
Олий маълумотли – 2 млн 330 минг 402 сўм;

Кутубхоначи:
• Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 852 минг 107 сўм;
• Олий маълумотли – 1 млн 949 минг 589 сўм.

© Ушбу маълумот қадрли ҳамкоримиз Улуғбек Пўлатов саҳифасидан олинди

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Юрисконсульт асосий ишидан ташқари 0,5 ставка ўриндош сифатида ишлаши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4643-савол:

Юрисконсульт асосий ишидан ташқари 0,5 ставка ўриндош сифатида ишлаши мумкинми? Университетда 1 ставка юрист бўлиб ишлаб, яна академик лицейда 0,5 ўриндош бўлиб ишлашига ҳуқуқий баҳо берсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бемалол ишлашингиз мумкин.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 432-моддасига мувофиқ шахснинг асосий иш жойида иш вақтидан бўш бўлган ҳолатда бошқа жойда ишлаши ўриндошлик ҳисобланади.

✅ Бунда сиз асосий ишингизни бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтингиздагина ўриндошликда ишлашингиз мумкин. Мана шу қоидага кўра сизнинг ҳолатингизда ҳам асосий иш жойингиздан ташқари 2 та ташкилотда ишлашингиз ўриндошлик саналади.

Шунингдек, ўриндошликда ишлашнинг максимал меёрлари белгиланган. Ушбу кодекс 437-моддаси мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

❗️Шунга кўра ўриндош жами асосий иш жойида кунлик иш вақтини тўлиқ бажаргандан сўнг 0.5 ставка ишлаши мумкин холос.

✅ Демак, сиз асосий иш жойингизда иш вақти оралиғида асосий иш жойида бўлишингиз ва мазкур соатлар тугагандан сўнг бемалол ўриндошликда ишлашга ҳақлисиз.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️1 октябрдан жарималар 10 фоизга оширилди

• Тақилмаган камар: 187 500;
• Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
• Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
• Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
• Қизилда ўтиш: 750 000;
• Ноқонуний парковка: 750 000
• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
• Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
• Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
• Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375
минг сўм


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»ни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 09.08.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3547

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Soliq hisoboti va to‘lov topshiriqnomalarini o‘z vaqtida taqdim etmaslik javobgarlikka sabab bo‘ladi

Soliq hisobotini o‘z vaqtida taqdim etmaganlik uchun soliq to‘lovchi bo‘lgan yuridik shaxsning mansabdor shaxsi yoki soliq to‘lovchi bo‘lgan jismoniy shaxs ma’muriy javobgarlikka tortiladi.
👉 Soliq kodeksi 220-modda

Soliq hisobotlarini o‘z vaqtida taqdim etmaslik:
🔹YTTlarga – BHM*ning 3 baravari miqdorida,
🔹Yuridik shaxsning rahbariga – BHMning 10 baravari miqdorida jarima solishga sabab bo‘ladi.
👉 MJTK 175-modda 2-qism

Soliqlar va yig‘imlarni to‘lash uchun to‘lov topshiriqnomasini xizmat ko‘rsatayotgan bankka taqdim etmaslik yoki o‘z vaqtida taqdim etmaslik yuridik shaxsning rahbari va YTTga – BHMning 5 baravari miqdorida jarima solishga sabab bo‘ladi.
👉 MJTK 175-modda 5-qism

Soliq organlarining axborot tizim orqali qayd etilgan ma’muriy huquqbuzarliklar uchun jarima solish to‘g‘risidagi qaror mazkur qaror chiqarilgan kundan e’tiboran 3 kun ichida soliq to‘lovchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
👉 MJTK 309-prim 3-modda / Soliq kodeksi 56-modda

*BHM 1 baravari = 340 000 so‘m

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Юрисконсульт асосий ишидан ташқари 0,5 ставка ўриндош сифатида ишлаши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4643-савол:

Юрисконсульт асосий ишидан ташқари 0,5 ставка ўриндош сифатида ишлаши мумкинми? Университетда 1 ставка юрист бўлиб ишлаб, яна академик лицейда 0,5 ўриндош бўлиб ишлашига ҳуқуқий баҳо берсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бемалол ишлашингиз мумкин.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 432-моддасига мувофиқ шахснинг асосий иш жойида иш вақтидан бўш бўлган ҳолатда бошқа жойда ишлаши ўриндошлик ҳисобланади.

✅ Бунда сиз асосий ишингизни бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтингиздагина ўриндошликда ишлашингиз мумкин. Мана шу қоидага кўра сизнинг ҳолатингизда ҳам асосий иш жойингиздан ташқари 2 та ташкилотда ишлашингиз ўриндошлик саналади.

Шунингдек, ўриндошликда ишлашнинг максимал меёрлари белгиланган. Ушбу кодекс 437-моддаси мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

❗️Шунга кўра ўриндош жами асосий иш жойида кунлик иш вақтини тўлиқ бажаргандан сўнг 0.5 ставка ишлаши мумкин холос.

✅ Демак, сиз асосий иш жойингизда иш вақти оралиғида асосий иш жойида бўлишингиз ва мазкур соатлар тугагандан сўнг бемалол ўриндошликда ишлашга ҳақлисиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ 2024-yil 1-oktyabrdan boshlab:

byudjet tashkilotlarida ishlovchi tibbiyot xodimlari, shuningdek, maktabgacha, umumta’lim, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta’lim muassasalari va tashkilotlari, “Muruvvat” internat uylari, bolalar va mehribonlik uylari, bolalar sanatoriyalarida ishlovchi pedagog xodimlarning ish haqi miqdori – 15 foizga oshirildi;

byudjet tashkilotlari xodimlarining ish haqi miqdori – 10 foizga oshirildi, mazkur bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan xodimlar bundan mustasno;

mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdori – oyiga 1 155 000 so‘m;

bazaviy hisoblash miqdori – 375 000 so‘m etib belgilandi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️"Бу Олимпиадада халқимизга, ҳаммамизга энг ёқмагани эркак болаларнинг аёллар кийимини кийиб чиққани бўлди"

Абдулла Арипов: Бу Олимпиадада халқимизга, ҳаммамизга энг ёқмагани эркак болаларнинг аёллар кийимини кийиб чиққани бўлди. Буни умуман қабул қилиб бўлмайди. Шунга қарамай Ситорахон қизимиз қўрқмай эркак-йигит билан охиригача жанг қилди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️1 октябрдан жарималар 10 фоизга оширилди

• Тақилмаган камар: 187 500;
• Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
• Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
• Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
• Қизилда ўтиш: 750 000;
• Ноқонуний парковка: 750 000
• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
• Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
• Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
• Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375
минг сўм.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Расман: Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори қуйидагича оширилди

«Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди

🔹2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди.

Бунда:
➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;

🔹2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
➖бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
➖бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.
➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал