❗️МАЪНАВИЙ ЗАРАР НИМА?
✅ Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик вҳ..) азоблар тушунилилади.
📃 Фуқаролик кодекси 1022-моддасига кўра,
➖ маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.
🟢 Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда фуқаролик суди томонидан баҳоланади.
❗️Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Дарс тақсимотида пенсионер ўқитувчиларга неча соат дарс берилиши керак?
✅ Юрист жавоби:
🙅♂ Нафақага чиққан шахс ишламаслиги керак деган қоида йўқ.
Аксинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 167-сон фармонига кўра пенсия ёшига етганларни ишдан бўшатиш тақиқланиши ҳақидаги қоидалар келтирилган.
Ундан ташқари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига мувофиқ (161-модда) иш берувчи ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига ега эмас.
Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади. Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.
Мазкур кўсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.
Низомнинг 19-бандига асосан ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.
✅ Юқоридаги қоидага кўра пенсионерлар ҳам ўзларининг натижаларига қараб дарс олишлари мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Эндиликда биринчи марта ишга кириш учун касбий сертификатлаш имтиҳонидан ўтиш талаб этиладими?
@Yurist_Xizmati 4634-савол:
Men 2023-yil sentabrda maktabning asosiy shtabidagi òqituvchilar ròyxatiga òtganim sababli yangi ishga qabul qilinganlar ròyxatiga tushb qolganman. Lekin 2024-yil may oyida bòlib òtgan attestatsiyada 2-toifa sertifikati oldim. Yangi òquv yili uchun mendan kasbiy sertikatlash imtixonidan òtishim talab etiladimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сон Фармони 3-бандида 2024-йил 1-январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилиши белгиланган.
Бунда:
• 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 2-февралдаги 87-сон қарорига иловада тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий Регламенти 2-бандига кўра давлат умумий ўрта таълим ташкилотида педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли жисмоний шахс – стажор ўқитувчи ҳисобланиб, улар касбий сертификат олиш учун назорат синовларига жалб қилинадилар.
❗️Шунга кўра сиз биринчи марта ишга қабул қилинмаганлигингиз учун касбий сертификат олишингиз талаб этилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
https://www.instagram.com/orient.village?igsh=MWZlYzI5b25saHA4dg==
Катамаран нархлари:
1 соати - 300 000 сумдан
2 соати - 500 000 сумдан (яъни соатига 250 000 сумдан)
3 соат ва ундан купи - 600 000 сумдан (яъни соатига 200 000 сумдан)
✳️ Яъни Сиз канча купрок КАТАМАРАНда учсангиз, нархи шунчалик арзон булади.
Коттеж нархлари:
✳️ Душанбадан - Пайшанбагача === 5 100 000 сум - 10-12 киши учун (айни вактда АКЦИЯда)
✳️ Жума - Шанба кунлари === 7 500 000 сум - 10-12 киши учун
✅ Завтрак (нонушта)
✅ Хар бир турилган сутка (кун) учун соат 10:00дан -16:00 гача 1 соат катамаранда ТЕКИН УЧИШ.
✅ Playstation 5
✅ Териториядаги (дам олиш худудидаги) 3та атракционли очик осмон остидаги катта бассейнларда чумилиш
✅ Стадионда футбол ⚽️, волейбол 🏐, баскетбол 🏀, бадминтон 🏸, стол теннис 🏓 уйинлари. Анжомлар ТЕКИНга ижарага берилади.
Тапчан нархлари:
✳️ Душанбадан - Жумагача === 1 200 000 сум - 10-12 киши учун
✳️ Шанба - Яешанба кунлари === 1 500 000 сум - 10-12 киши учун
✅ Хар бир турилган ТАПЧАН учун соат 10:00дан -16:00 гача 1 соат катамаранда ТЕКИН УЧИШ.
✅ Учогда овкат килиш учун козон-учок, мангал, идиш-товок ва утин (газ) берилади.
✅ Териториядаги (дам олиш худудидаги) 3та атракционли очик осмон остидаги катта бассейнларда чумилиш
✅ Стадионда футбол ⚽️, волейбол 🏐, баскетбол 🏀, бадминтон 🏸, стол теннис 🏓 уйинлар. Анжомлар ТЕКИНга ижарага берилади.
Мурожаат учун:
+998950009999 - зона отдыха Orient Village
Telegram:
@orientvillages
Instagram:
https://www.instagram.com/orient.village?igsh=MWZlYzI5b25saHA4dg==
Мудофаа вазирлигидан келган тингловчимиз Меҳнат кодекси нормалари ҳақида ажойиб шеърлар ёзибди. Эътиборингизга бўлиб-бўлиб ҳавола қиламан.
Муддатли меҳнат шартномаси ҳақида.
Шошиб пишиб муддатли шартнома тузаверма,
Ходимлар ҳуқуқларин билмасдан бузаверма,
Ўқи, эринма сира, асосдир 3 та модда,
Қайси дейсанми? - 111, 112 ва 113-модда.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми
⚡️ Қонунчиликка кўра, халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофотига даромад солиғи солинмайди.
✅ Шунингдек, халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қийматидан даромад солиғи олинмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Иккинчи мутахасисликда ўқиётганларга дарс қандай тақсимланади?
Биринчи мутахасислиги нопедагог бўлган ва иккинчи мутахасислик сифатида педагогик соҳада ўқиётган талабаларга дарс берилиши керакми тарзидаги саволларга умумий тарзда жавоб бериб ўтамиз.
Умумтаълим мактабларида дарс соатларини тақсимлаш Педагогик кенгашларнинг ваколатига киради. Улар ходимлар ўртасида дарсларни 30.06.2020 куниги № 3271-сонли “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом асосида тақсимлаши лозим.
Мазкур Низомнинг 15-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентабрга қадар тақсимланади. Бунда ўқитувчиларнинг шахсий ютуқлари, маълумоти, малака тоифаси каби омиллар ҳисобга олинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Яқинда (Президент маърузасида хорижий тилдан С1 сертификатига эга талабаларга 2 курсдан ишлаши мумкинлиги ҳақида фикирлар билдирилди аммо бу ҳозирча тасдиқланмаган. )
Юқоридаги нормаларга кўра тугалланмаган олий маълумот билан фақат 3 курс талабаси дарс беришга ҳақли бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
✨ 🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌷
ҲАЙРЛИ ТОНГ!
🕊Яна бир мунаввар тонгга
етказганига Яратганга минг шукр
деймиз.
🕊Деразадан ташқарига қаранг.
Бу субҳидам тонги сизга меҳр ила
нигоҳини йўналтиради.
🕊Фалакка боқинг, у бошқача тус
олган, у кўнглимизга меҳр
зиёсини сочмоқда, демакки биз
хали яшаяпмиз, демакки
бахтиёрмиз.
🕊Азизлар, яхши ният ва
тилаклар ила уйғонинг хаётнинг
гўзал онларидан, гўзал
тонгларидан бебаҳра қолманг.
Чоршанба кунингиз файзли,
мазмунли ва яхшиликларга тўла
бўлсин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ЭНДИЛИКДА ТАЛАБАЛАР ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИГА ОНЛАЙН АРИЗА БЕРИШ ОРҚАЛИ ЖОЙЛАШТИРИЛАДИ
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йилдаги 376-сон қарорига асосан,
➖ 2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилиши белгиланган.
✅ Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этиши назарда титилган.
❗️Шунга кўра, талабалар жорий йилнинг 1 августидан, яъни бугундан эътиборан турар жойга жойлашиш учун ариза беришлари мумкин.
❗️Бунинг учун талаба давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки мустақил равишда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн шаклда мурожаат қилиши мумкин.
✅ Мазкур жараёнда давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқитувчиларни навбатчиликка қўйииш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4626-савол:
Maktabda MMIBDO' xohlagan pedagogni xohlagan vaqti, xohlagandek ro'yxat qilib o'z ixtiyoricha noqonuniy hisoblangan navbatchilikka qo'yadi. Pedagogning vazifasiga navbatchilik ham kiradi, deydi MMIBDO'.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Ўқитувчиларга навбатчилик қилдиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.
Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.
🙅♂️Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.
Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.
❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.
Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❌ Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Болани парваришида бўлиш (декрет) даври иш стажини ҳисоблашда қандай аниқланади?
Маълумки, бола 3 ёшга тўлгунга қадар, болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами кўпи билан 6 йил иш стажига қўшилиши қонунчиликда белгиланган.
❔ Бу нима дегани?
🔍 Мисол учун, аёл кишининг 30 йил меҳнат стажи давомида 3 нафар фарзанди учун иш стажининг 8 йили мобайнида парваришлаш (декрет) таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда фуқарога пенсия тайинлаш учун иш стажи ҳисоблашда жами 28 йил иш стажи ҳисобланади.
Яъни, 30 йил - 8 йил + 6 йил = 28 йил.
❗️Эслатма: Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан, пули тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
🔥Горящий тур на Иссык - Куль.
Только 17.08.2024 всего за 6 млн 200 тысяч сум
📅 17.08-26.08.2024 гг
☀️В Ташкенте ожидается жара,а это значит, что самое время отправиться на отдых поближе к воде.
🏝Агенство Касаба Сайр предлагает незабываемый отдых на озере Иссык - Куль, где вас ждут:
- Белоснежные пески;
- Чистое озеро
-Огромный, душистый парк с белками!
- Вкусная киргизская еда;
- Санаторий "Иссык-Куль Аврора"
😊Не упустите возможность отдохнуть и зарядиться энергией!
✅ В стоимость тура включено:
- комфортабельный спальный автобус Tашкент-Иссик Кул-Ташкент (с кондиционером)
- Проживание Санаторий "Иссык-Куль Аврора" (от 18. до 25.08.2024. 8 дней)
- Трёхразовое питание.
- Лечение в санатории!
-Экскурсия по Григорьевскому ушелью и на теплоходе !
- регистрация миграционный учет
Тел. +99893 5156988 +998943478333
909759842
Интернет сайт : turizm.kasaba.uz
#Кадровик
Аёллар бола парваришлаш таътилидан исталган вақтда қайтиши мумкин.
Фуқаро мурожаати: Мен ўқитувчиман бола парваришлаш таътилидан қайтаман десам директор сентябрдан қайтишимни айтмоқда шу тўғрими?
Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади. Яъни мазкур нормага асосан ходим исталган вақтда бола парваришлаш таътилидан қайтиш ҳуқуқига эга. Баъзи иш берувчилар бундай жавобимизга мактабда иш йўқ деб эътироз билдиришади бироқ бола парваришлаш таътилидан қайтиш бу аёл ходимларнинг ўз хоҳишларига боғлиқ исталган вақтда қайтишлари мумкин. Мактабдан иш топиб бериш эса иш берувчининг муаммоси.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Директорларда ойлигини 50% га унинг ўринбосарлари эса ойлигини 30%га кўтариш имкони пайдо бўлган.
Қандай дейсизми? Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди мазкур низомга кўра 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади:
👉 мактаб директорларига — 50 фоиз;
👉 мактаб директори ўринбосарларига — 30 фоиз.
Курсда ўқимоқчи бўлганлар manager.uzedu.uz платформасидан рўйхатдан ўтиб курсда ўқишлари мумкин.
Яъна бир нарсани эслатиб ўтиш керак. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан мактаб директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади. Яъни агар сиз ўқитувчи бўлиб менежерлик сертификатига эга бўлсангиз мактаб директори лавозимига номзодлар захирасига критиласиз.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Савол:
Мен ҳозир талабаман. Хомиладорман. Яқинда фарзандли бўлишим керак. Мен ўқиш жойимдан хомиладорлик ва туғруқ таътилига қандай тартибда чиқсам бўлади?
Жавоб:
Ҳозирги холатда сизга олийгоҳ томонидан академик таътил берилади. Академик таътил тўғрисида тушунтириб ўтамиз:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сонли Қарорининг 1-иловаси 1-бандида олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қандай ҳолларда берилиши белгиланган.
Улар:
ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун;
оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ҳарбий хизматни ўташ учун — тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларининг талабани ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги чақирув қоғози;
саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун — талаба доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси;
оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун — оиласининг бетоб аъзоси доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси.
Олий талим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди, Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.08.2024 йилдаги 489-сон
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Кимлар синф раҳбар бўлиши мумкин?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:
• камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
• мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган (умумтаълим муассасаларида меҳнатини соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди).
• бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган;
• ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;
• бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.
☝️Синф раҳбар бўлиш учун юқоридаги талабларга жавоб бериш лозим.
❗️Ундан ташқари синф раҳбарлик лавозим эмас, уни директор юқоридаги талабларга мос келган педагоглар орасидан танлаб олади ва унга синф раҳбарликни бириктиради.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Пенсияга чиқишда иш стажи билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги учун нима қилиш керак?
Бугунги кунда баъзи ҳолатларда пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинланиши учун мурожаат қилганларида иш стажи кам чиқиш ҳолатлари учраб турибди.
Бу нима билан боғлиқ?
Маълумки, айни вақтда Пенсия жамғармаси пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг барча маълумотларини электрон равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олмоқда.
Шахснинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлса, “иш стажи йўқолиб қолиш” ҳолати юз бермайди.
Аксинча, фуқаро ишлаган ташкилот, корхона ва муассасалар қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларини (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритмаган тақдирда пенсия тайинлаш вақти келганда “иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар” чиқмаслиги мумкин.
Бундай ҳолатга тушмаслик учун расмий меҳнат фаолияти юритаётган барча фуқароларимиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларга эътиборли бўлган ҳолда, иш берувчиларидан барча маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиб рақамлаштириб қўйишларини маслаҳат берамиз.
Шунингдек, ишламаётган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотлар рақамлаштирилмаган бўлса, яшаш ҳудудларидаги камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириб олишлари мумкин.
✅ Айтганча, мазкур хизмат мутлақо бепул амалга оширилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❓Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
💠 ЖАВОБ: Президент фармонига биноан, Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади. Бунда:
✅ 31 август, шанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
✅ 1-сентябрь, якшанба — Мустақиллик байрами;
✅ 2-сентябрь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);
✅ 3-сентябрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.
📋 Асос: Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли фармони.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️КИМЛАР ИШГА КИРАЁТГАНИДА УЛАРГА ДАСТЛАБКИ СИНОВ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНМАЙДИ?
📃 Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда уларга дастлабки синов муддати белгиланмайди
✅ ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);
✅ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;
✅ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
✅ тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
✅ ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
✅ 18 ёшга тўлмаган шахслар;
✅ ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
✅ ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
✅ жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Fan va texnologiyalar universitetida 2024/2025-oʻquv yili uchun qabul davom etmoqda!
Endilikda UZBMB (DTM) natijasi bilan universitetga imtihonsiz qabul qilinish imkoniyati mavjud.
Batafsil 👉 @usatuzb
Nega aynan Fan va texnologiyalar universiteti?
✅ 18 ta bakalavriat va 6 ta magistratura yo'nalishlari;
✅ kontrakt 7,9 mln soʻmdan boshlanadi;
✅ grant oʻrinlari mavjud, stipendiya beriladi;
✅ chet tili malaka sertifikatiga ega bo‘lganlarga kontraktdan 30% gacha chegirma;
✅ talaba er-xotin va yaqin qarindoshlarning har biriga kontraktdan 10% chegirma;
✅ xalqaro universitetlar bilan hamkorlik aloqalari bor.
🔔 Ariza topshirish: qabul.usat.uz
Murojaat uchun: +99878-888-38-88 | @usat_admins
📄 Litsenziya (№ 048714, 27.07.2022)Ta’lim reklamasi
❗️Аризамни мажбуран ёздиришди, ишга тиклансам бўладими?
@Yurist_Xizmati 4633-савол:
Men maktab direktor edim menga hamma direktorlar bilan birgalikda arizamga binoan otpuskaga chiqarishdi MMTB bo‘lim boshlig'imiz buyrug'i bilan lekin bir meni chaqirib olib avval ham maktabga kelib arizangni yozib ber bo'lmasa bir tomonlama bo'shatib yuboraman deb qo‘yishmadi oblana kadr buning sababi o'zining tanishini maktabga raxbar qilib qo‘yish edi qo'ydi ham men qistov yo'li bilan rayonadagi kadr bilan borganda qo'yarda qo'ymay arizamni yozdirdi ichiga chislo qo'ymay yozgan ekanman boshqa yozmasang bo'lmaydi deb ichida chislo bilan yozdirib kelishuvni tanishtirmasdan zam direktor qilamiz shuning uchun deb qo‘l qo‘ydirib oldi bu holatga guvohlar ravona kadr va zamdirektorim asosiy guvoh bo'ldi maktabda kelib ariza yozib bo‘sha deganini uch to'rt kishi ko'rib guvoh bo'lib turibdi hattoki MMTB bo‘lim mudirimiz ham men ham ko'rganman borib sudda aytaman deb turibdi nima deysiz ishimni qayta tiklashga ariza bersam tiklab beradimi men otpuskadaman hali bugun otpuska oyligim olib sizlarga to‘lov qildim yutib chiqamanmi? Kadr to‘g‘ri chiqargan chiqarganmi buyruqni men otpuskadan qaytish haqida ariza yozmadim qistov yo‘l bilan yozdirib bo'shatish to‘g‘rimi? Oblana kadr noto'g'ri ishlab buyruq chiqargan yana bir kishiga asos bor o'rnimga qo'ygan direktor buyrug'in ham hato chiqargan
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Буйруқда меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси сифатида Меҳнат кодексининг 157-моддаси келтирилган. Бироқ бу модда билан ишдан бўшатишда ариза олинмайди. Аксинча тарафлар ўртасида ўзаро ёзма келишув тузилади.
Қаранг! Меҳнат кодексининг 157-моддаси биринчи қисмига кўра меҳнат шартномаси мазкур асос бўйича бекор қилинадиган сана ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Эътибор беринг! Ушбу модданинг иккинчи қисмида меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилиши ҳамда унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шартлиги белгиланган.
☝️Айнан шу қоидага кўра меҳнат шартномасини МК 157-моддаси билан бекор қилиш учун ходимнинг аризаси ўтмайди. Ҳудди меҳнат шартномаси тузилгани каби алоҳида қўшимча келишув расмийлаштирилади.
Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарори 14-бандига асосан меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра бекор қилиш юзасидан низо чиққан тақдирда, судлар мазкур тартибга ва қўшимча келишув шартларига риоя қилинган-қилинмаганлигини текширишлари лозим.
🚫 Демак, сизни ишдан бўшатиш ноқонуний бўлган деб ҳисоблаймиз.
❗️Бу вазиятда сиз фуқаролик судига ишга тиклаш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРЛАРИ
📃 Меҳнат кодексининг 173-моддасига асосан,
➖ ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳодимни ишлаб келаётган жойидаги иш стажига боғлиқ бўлиб, қуйидаги миқдорлардан:
✅ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;
✅ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;
✅ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;
✅ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;
✅ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ПЕНСИЯ НИМА-Ю НАФАҚА НИМА, УЛАРНИ ФАРҚИ НИМА ?
✏️ Кўпчилик пенсия ва нафақа тушунчалари бир маъноли деб ҳисоблайди яъни, пенсия нафақа сўзининг русчаси деб ўйлашади (аслида, нафақа рус тилига “пособие” деб таржима қилинади). Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ҳам фойдаланувчилар пенсионер ва нафақахўр тушунчаларини синоним сифатида ноўрин ишлатишади.
✔️ Аслида:
❗️Пенсия нима?
✅ Пенсия – бу маълум иш стажига эга бўлган фуқароларга ва уларнинг оилаларига давлат томонидан тўланадиган ижтимоий таъминот ҳисобланади.
❗️Нафақа нима?
✅ Нафақа эса, — ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга бериладиган пул тўлови ҳисобланади.
✏️ Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, пенсия маълум иш стажига эга бўлган фуқароларга тайинланади. Етарлича иш стажига эга бўлмаган қарияларга, ногиронлиги бўлган шахсларга хамда ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган шахсларга, кам таъминланган оилаларга ва ишсизсизларга, шунингдек, меҳнат шартномаси бекор қилинган айрим ҳолатларда ва ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан нафақалар берилади.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ...
🍃
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этган Роббимга ҳамдлар бўлсин...
Ҳаёт такрорланмас..
умр қисқа..
ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин.
Қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан туҳфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!
Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Декретдан қайтган ўқитувчига дарс тақсимотида енгилликлар борми?
“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)га мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлаш мазкур низом қоидаларига роия қилган ҳолда амалга оширилади.
Низомнинг 15-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентабрга қадар тақсимланади. Бунда дарс соатлари бир қатор кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.
Низомнинг 19-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади. Агар ходим ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан қайтган ходим 15-банддаги мезонларга биноан бошқа ўқитувчилардан устун бўлса, аввал мазкур ходимни тўлиқ дарс ставкаси билан таъминлаш лозим бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Энди ҳаммаси ҳаққоний бўлади
Бундан буён Ўзбекистонда байрам календарь дам олиш кунига (шанба ёки якшанба) тўғри келса, кейинги иш куни (душанба) ҳам расман дам олиш куни ҳисобланади.
Айтайлик, агар 8 март якшанба кунига тўғри келса, у ҳолда расмий байрамлар 8 ва 9 март кунлари бўлади. Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига киритилди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ҳар йилги меҳнат таътили кимларга қанчадан ҳисобланади?
Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади (МК-216). Иш берквчилар ходимга меҳнат таътили беришда эътибор беришлари керакки, уларга берилган йиллик меҳнат таътилининг муддати 21 калеҳндар кундан кам бўлмаслиги керак.
Ишхоналарда шундай ходимлар борки, уларга йиллик таътил бошқаларга қараган кўпроқ берили шарт. Масалан:
👉 ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календарь кун.
👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.
Бундан ташқари ҳар йилги узайтирилган таътилни кенгайтиришни жамоа шартномаларида ҳам белгилаш мумкинлигини кўрсатади. Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин. (МК-218)
Масалан, корхоанда иш берувчи ўз ходимларига таътилни 21 календар кундан бераётган бўлса, жамоа шартномасида 3 календар кун қўшиб берилиши кераклиги белгиланган бўлса, ходимга 24 календар кундан иборат таътил берилади. Агар ходим ногиронлиги бўлган ходим бўлса, унга 30 календар кун + 3 кун жамоа шартномасидашги 3 календар кун билан 33 календар кун йиллик узайтирилган таътил берилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Касаба уюшмалари мутасаддиларига,
Ҳозирда Меҳнат кодексининг 164-моддасидаги меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдинги касаба уюшмаси қўмитасини розилигини олишда иш берувчилар ва касаба уюшмаси қўмитаси раислари томонидан масаласи кўрилаётган ходимларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳоллари учрамоқда.
Маълумки, МК 164-моддаси учинчи қисмига кўра касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак. Агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли.
Яъни, бу ердаги биз эътибор қаратаётган асосий қоида касаба уюшмаси қўмитаси 10 кунлик муддат ичида иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш натижалари ҳақида иш берувчига хабар бермаса, раҳбар унинг розилигисиз ходимни бўшатаверади.
Ғалати жиҳати, масалан, касаба уюшмаси қўмитаси ходимни ишдан бўшатишга розилик бериш ҳақидаги иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқяпти ва ҳужжатларда жиддий хатоликлар борлиги сабабли, розилик бермаслик ҳақида қарор чиқаряпти. Бир қарашда ҳаммаси биноийдек, ходимнинг ҳуқуқи таъминлангандек.
Бироқ, ана шундай ҳолатларда қабул қилинган касаба уюшмаси қўмитаси қарори ҳақида иш берувчига атайлабдан ҳеч қандай расмий хабар берилмаяпти. Ачинарлиси, бундай ҳолатлар бевосита иш берувчилар билан келишиб, ёки иш берувчиларнинг қаттиқ босими остида юзага келтирилмоқда.
Натижада, иш берувчи “мана, 10 кун ичида касаба уюшмаси қўмитасидан хабар келмади” деб унинг розилигисиз ходимни ишдан бўшатяпти.
Бизни ҳайрон қолдираётган нарса, касаба уюшма қўмитаси раислари орасида тақдимнома келганидан кейин маълум бир вақт атайлабдан ишга чиқмасдан, иш берувчининг фойдасига вақтни ўтказиб, сунъий вазият яратаётганлари ҳам бор.
Касаба уюшмалари федерацияси мутасаддиларидан мана шу каби салбий амалиётга айланиб бораётган ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан зарурий чоралар кўришни сўраб қоламиз.
Ҳусусан, мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотлардаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари (касаба уюшма қўмиталари ва бошқалар)га расмий огоҳлантириш ва талабномалар чиқарилишини ҳамда бошқа қатъий чоралар кўришларини сўраймиз.
Саидали Мухторалиев
шунинг учун барча бўғин касаба вакиллари, Сизлардан илтимос, юқоридаги камчиликка йўл қўймаслигингизни ва масъулиятли бўлишингизни сўраймиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Agar o’qishini ko’chirish uchun ariza yuborgan talabaning arizasi hududiy ishchi guruh tomonidan ko‘rib chiqib rad etilsa, kamchiliklarni bartaraf qilib, qayta ariza yuborish uchun keyinroq qo‘shimcha muddat beriladi. O’sha muddat davomida arizani tahrirlash, kamchiliklarini to’g’rilash va kerakli hujjatlarni yuklash mumkin.
Lekin ushbu qo’shimcha muddat davomida yangi ariza yuborish imkoni bo’lmaydi. Bugun soat 23:59 gacha ariza yubormaganlar keyingi yilni kutishiga to’g’ri keladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g