tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

Тўлов-контракт миқдорлари ўртача 15%га ошган

Давлетов 2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқлангани ҳақида ёзмоқда.

2023/2024 ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт миқдорлари билан солиштирилса, тўлов суммалари ўртача яхлитланган ҳолда, 15%га оширилгани маълум бўлади.

Масалан, бакалавриатда энг оммабоп ва арзон Педагогика йўналишида тўлов миқдори 6 412 610 сўмдан 7 400 000 сўмгача кўтарилган.

Энг қиммат Ҳуқуқ йўналишидаги тўлов миқдори 9 809 260 сўмдан 11 250 000 сўмгача ошган.

Тўлов-контракт миқдорлари 4 йилдан буён оширилмай келинаётган эди. Стипендиялар миқдори эса 2021 йилдан буён индексация қилинмаган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ
;
Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.

➖ Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно, мустасно, мабодо деган ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Kuni kecha “Yilning eng yaxshi tarbiyachisi-2024” tanlovi Respublika bosqichi gʻoliblarini taqdirlash marosimida qatnashdim.

Ishtirokchilarning yuz-koʻzidagi ishonch, oʻz kasbiga boʻlgan mehr-muhabbatini koʻrib, rosti mening ham quvonchim ortdi.

Tanlovning yakuniy bosqichida 82 nafar iqtidorli tarbiyachi 6 ta nominatsiya doirasida bellashdi. Natijalarga koʻra, har bir yoʻnalish boʻyicha 3 nafardan, jami 18 nafar ishtirokchi gʻoliblikni qoʻlga kiritishdi.

Barcha gʻolib tarbiyachi ustozlarimizni samimiy tabriklab qolaman.

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

“Shunday qizim borligidan faxrlanaman”

Shavkat Mirziyoyev va Olimpiada chempioni Diyora Keldiyorovaning telefon orqali suhbati.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

‼️ Shunday qilib, barcha abituriyentlarning natijalari e’lon qilindi. Endi hech kim bu ro’yxatga qo’shilib qolmaydi, chunki qo’shimcha test kunlari o’tkazilmaydi (agar Davlat qabul komissiyasi yopiq bayonnoma bilan kimlargadir ruxsat bermasa).

Ana, endi abituriyentlar uchun yo’nalish tanlash imkoniyatining ochilishini kutish kerak.

Ammo buning uchun eng avvalo kvotalar e’lon qilinishi kerak. Kvotalarni bilmasdan turib, yo’nalish tanlab bo’lmaydi. Batafsil kvotalar esa haligacha tasdiqlanmadi.

20-iyuldagi Prezident farmoyishida Davlat qabul komissiyasi batafsil kvotalarni 1 hafta muddatda tasdiqlashi belgilangan edi. Ushbu muddat ertaga tugaydi.

Demak, agar ertaga — 27-iyul kuni Davlat qabul komissiyasi kvotalarni tasdiqlab, e’lon qilmasa, Prezident hujjatidagi topshiriqni ijro qilmagan bo’ladi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ЭР-ХОТИН ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ФҲДЁ ОРГАНЛАРИДА НИКОҲДАН АЖРАТИЛАДИ ?

⚡️ САВОЛ:
Қайси ҳолларда судга мурожаат қилмасдан ФҲДЁ органларида никоҳдан ажрашиш мумкин?

⚡️ЖАВОБ:
"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари"га кўра, ФҲДЁ бўлимлари томонидан никоҳдан ажратиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

✅ Агар эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

✅ Руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

✅ содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.

❗️Юқоридаги каби ҳолатларга ФҲДЁ органларига қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши керак;

➖ эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори;

➖ эр (хотин) уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг ўртадаги болалари ва мол-мулки юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги тилхат.

❗️Агар болалар ҳақида, эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса, улар никоҳдан суд тартибида ажратилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз (автоматик) тайинланади

🔄Пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.

Хусусан:

2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилди:

🌐 фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб:

- пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади;

⏺ - фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.


Ушбу қулайликларнинг йўлга қўйилиши натижасида:

Биринчидан, фуқаролардан пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Иккинчидан, пенсия ёшига етган фуқарога қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида пенсия тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганида унинг телефон рақамига “пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори” тўғрисида маълумот юборилади.

Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга “автоматик” тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқи берилмоқда.

✅ Фуқаро пенсия тайинланганидан, пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor
Assalamu alaykum
Men sirtqi ta'limda o'qiyman davlat tashkilotida ishlayman menga har yilgi mehnat ta'tili berilmayapti mehnat ta'tilini o'qish davringda olasan deyishdi?


Javob
Umuman olganda har bir ta'tildan ko'zlangan maqsad mavjud. Xususan, har yilgi mehnat ta’tili dam olish va ishlash qobiliyatini tiklash uchun berilsa (MK 216-modda),  o‘quv ta’tillari esa oliy va o‘rta maxsus, kasb-hunar ta’limi tashkilotlarida kechki yoki sirtqi ta’lim shakli bo‘yicha o‘qiyotgan xodimlarga laboratoriya-imtihon sessiyalarida ishtirok etgan davr uchun beriladi (MK 385-modda).

Mehnat kodeksining 229-moddasiga asosan, xodimlar har yilgi mehnat ta’tili o‘quv ta’tiliga to‘g‘ri kelib qolganda har yilgi mehnat ta’tilini uzaytirish yoki boshqa muddatga ko‘chirish huquqiga ega.

Shunday ekan ushbu vaziyatda ish beruvchining harakatlari noqonuniy, siz uning ustidan yuqori turuvchi tashkilot yoki davlat mehnat inspeksiyasiga murojaat qilishingiz mumkin.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди

2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 %), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 %) этиб белгиланди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Бу йил ОТМларга киришнинг минимум баллари нечи ва улар супер-контракт миқдорига таъсир қиладими?

Аввало, 2024-2025 ўқув йили учун ўтиш баллари қуйидагича:
➖соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун — 75,6 балл;
➖бошқа йўналишлар учун — 66,5 балл.

Ушбу кўрсатгичлар кейинги ўқув йили, яъни 2025-2026 ўқув йили учун ҳам ўзгаради ва қуйидаги кўринишга келади:
➖соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун — 94,5 балл;
➖бошқа йўналишлар учун — 75,6 балл.

Энди, ушбу минимум ўтиш баллари супер-контрактга қанчалик таъсир қилишига тўхталиб ўтамиз:

1. Агар абитуриентга талабаликка тавсия этилиши учун 4 баллгача етмаган бўлса, бироқ у юқоридаги минимум ўтиш балларидан (соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл ҳамда бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл) юқори тўплаган бўлса, ОТМларда нисбатан арзонроқ супер-контракт тўлаб ўқишлари мумкин.

Бунда абитуриент тўплаган баллнинг миқдорига қараб қуйидаги жадвал кўрсатилган миқдорларда супер-контракт тўланади:
👉 0.1 баллдан - 1.0 баллгача — базавий контрактнинг 1.5 баробари;
👉 1.1 баллдан - 2.0 баллгача — базавий контрактнинг 2 баробари;
👉 2.1 баллдан - 3.0 баллгача — базавий контрактнинг 2.5 баробари;
👉 3.1 баллдан - 4.0 баллгача — базавий контрактнинг 3 баробари.

2. Ўқишга қабул қилинишлари учун 4 баллдан кўпроқ балл етмаган абитуриентларнинг барчаси  минимал ўтиш балли (соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл ҳамда бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл)гача бир хил тўловни амалга оширади. Йўналишларга қараб, бу сумма базавий контрактнинг 8 дан 25  баробаригача бўлиши мумкин.

3. Юқорида бу йилги минимум ўтиш баллари ҳақида маълумот бериб ўтдик. Энди, абитуриент энг минимум баллни тўплай олмади дейлик. Унда нима бўлади?

Бундай вазиятда ҳам абитуриентда ўқишга кириш имконияти сақланиб қолади.  Фақат, улар супер-контракт тўловининг белгиланган қийматидан 2 баробар тўлашади.

Масалан, юриспруденциянинг супер-контракти базавий контрактнинг 25 баробаригача деб белгиланган бўлса, шунинг 2 баробари базавий контрактнинг 50 баробарига тенг бўлади. Минимал ўтиш баллидан паст натижани кўрсатганлар 50 баробарлик “супер-мупер-контракт”ни тўлашига тўғри келади.

❗️Айтиш керакки, супер контракт ҳам, “супер-мупер” контракт ҳам биринчи ўқув йили учун тўланади. Талаба иккинчи курсдан бошлаб бошқалар қатори базавий контракт тўлаб ўқишни давом эттираверади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Меҳнат шартномасини бекор қилмоқчиман аммо раҳбар аризамга қўл қўймаяпти нима қилишим керак?


Аксарият ҳолатларда ходим ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб ариза ёзганда иш берувчи томонидан қабул қилинмайди ва ёки эътиборсиз қолдирилади. Бу вазиятда ходим қандай йўл тутиши қонунини бўлади? Меҳнат кодексининг 160-моддасига кўра, Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Яъни моддада меҳнат шартномасини бекор қилишда ёзилган аризага иш берувчининг қўл қўйиши керак деган қоидалар мавжуд эмас.

Кўпчиликнинг ходим томонидан ёзилган ариза иш берувчига топширилиши керак деб ўйлайди аслида бундай тартиб мавжуд эмас. Ходим ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилмоқдами 14 кунлик огоҳлантириш муддатини ҳисобга олган ҳолда ариза ёзиб уни ишхона канселяриясига икки нусхада тайёрлаб биттасига қўл қўйдириб олиб топширишининг ўзи етарли.

14 кунлик огоҳлантириш муддати тугаганидан сўнг, ходим бемалол ишга чиқмасликка ҳақли. Чуни МК160-моддасида меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли экани белгиланган. Агар иш бурувчи бунга қаршилик қилган тақдирда. Масъул давлат органларига ёки судга мурожаат қилиниши мумкин. Ўн тўрт кунлик огоҳлантириш муддати тугаганидан сўнг. Ходимга иш берувчи томонидан барча фойдаланилмаган таътил пуллари ва бошқа тўловлар тўлаб берилиши шарт.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️КИМЛАР ФАРЗАНДИНИ УСТУНЛИК БИЛАН БОҒЧАГА ЖОЙЛАШТИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА ?

✅ Қонунчиликка кўра, қуйидаги тоифадаги болалар боғчага жойлаштирилишда бошқаларга қараганда устунликка эга бўлади.

❗️Улар👇

🟢 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

🟢 кўп болали оилаларнинг болалари;

🟢 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

🟢 “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

🟢 контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

🟢 талабалар ва педагогларнинг болалари;

🟢 акалари ёки опалари ушбу боғчанинг тарбияланувчилари бўлган болалар;

🟢 кўп тармоқли ихтисослаштирилган боғчалардан умумий турдаги боғчаларга ўтказилаётган соғайган болалар.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲОДИМЛАРГА ҚЎЛЛАНАДИГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО АСОСЛИ БЎЛИШИ КЕРАК

📃 Амалдаги Меҳнат кодексининг 301-моддасига асосан, 

➖ ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

⚡️ Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги тушунилади.

❗️Агар ходимнинг ўз меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун иш берувчи томонидан зарур шарт-шароитлар таъминланмаганлиги, форс-мажор ҳолатлари ва ҳоказоларда), ходимни интизомий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин.

Бугунги бошланаётган янги
кунингиз файзли ва барокатли
бўлсин! Сиз ва яқинларингизни
яхши кайфият тарк этмасин

✨🌹 Субҳаналлоҳ!
✨🌺 Алҳамдулиллаҳ!
✨🌸 Аллоҳу Акбар!
✨🌼 Лаа ҳавла ва лаа қуввата
илла биллаҳ!

💐☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ❤️🌸
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолатларда пул ундирилмайди.

а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:

👉 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
👉 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
👉 реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
👉 кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
👉 қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно);

б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

👉 фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
👉 аввал давлат рўйхатидан ўтказилиб, амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва реестрдан кўчирма бериш;
👉 қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳамда ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган ҳоллар бундан мустасно);
👉 тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2014 йилдаги 186-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

“Yilning eng yaxshi tarbiyachisi-2024” tanlovi Respublika bosqichi gʻoliblari aniqlandi

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan oʻtkazilgan “Yilning eng yaxshi tarbiyachisi-2024” tanlovi Respublika bosqichi gʻoliblarini taqdirlash marosimi boʻlib oʻtdi.

Unda vazir Hilola Umarova ishtirok etdi hamda tanlov gʻoliblarini samimiy tabrikladi.

Yuqori malakali metodist-tarbiyachi va tarbiyachilarni aniqlash hamda ularni ragʻbatlantirish maqsadida tashkil etilgan tanlovda umumiy hisobda 11 320 nafar tarbiyachi ishtirok etdi.

Tanlovning yakuniy bosqichida 82 nafar iqtidorli tarbiyachilar 6 ta nominatsiya doirasida oʻzaro bahs olib borishdi. Natijalarga koʻra, har bir yoʻnalish boʻyicha 3 nafardan, jami 18 nafar ishtirokchi gʻoliblikni qoʻlga kiritishdi.

Belgilangan 4 ta nominatsiya boʻyicha birinchi, ikkinchi va uchinchi oʻrinlarni egallagan, oliy maʼlumotga ega boʻlmagan gʻoliblar oliy taʼlim muassasalarining “Maktabgacha taʼlim” yoʻnalishiga oʻqishga kirish uchun maxsus tavsiyanoma bilan taqdirlanishdi.

Tanlov gʻoliblarining toʻliq roʻyxati

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram 🌐 Facebook
🌐 Youtube 🌐 Instagram
🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

345 ming abituriyent 56,7 ball ham to‘play olmagan🤦‍♂️ Bu jami abituriyentning 46,9%iga to‘g‘ri keladi
#abituriyent

mandat.uzbmb.uz saytidagi ochiq ma’lumotlarga ko‘ra, joriy yilda 737 ming 351 nafar abituriyent testga kirgan. Bu o‘tgan yilgiga qaraganda 151 mingga kam.

Testga kirgan abituriyentlarning 345 ming 869 nafari (46,9%) 56,7 balni ham to‘play olmagan.

56,7 dan ko‘proq ball to‘plagan abituriyentlar soni 391 ming 482 nafarni (53,1%) tashkil qiladi.

O‘tgan yilgi holat bilan solishtirganda ahvolimiz nisbatan yaxshilanibdi. Umuman olganda yildan yilga yaxshi tomonga o‘zgarish bor.

O‘tgan yili 49,4% foiz, aniqrog‘i 439 ming abituriyent 56,7 ball ham to‘play olmagandi, joriy yilda bu ko‘rsatkich 2.5% ga yaxshilandi.

2024-yilda eng yomon ko‘rsatkich Sirdaryo viloyatida (51,8%), nisbatan yaxshiroq natija esa doimgidek Toshkent shahrida (35,9%) qayd etilgan (yuqoridagi jadvalga qarang).

O‘tgan yili 8 ta hududda abituriyentlarning 50 foizdan ko‘prog‘i 56,7 balldan past ball olgan edi. Joriy yilda bunday hududlarning soni 4 taga tushdi. Jizzax, Navoiy, Qashqadaryo va Toshkent viloyati o‘z natijasini yaxshilab, 50 foizdan pastki chiziqqa o‘ta olgan.

🟢 O‘tgan yilga qaraganda natijasini eng ko‘p yaxshilagan 5 ta hudud:

⬆️ Toshkent shahri — 4,9%
⬆️ Toshkent viloyati — 4,9%
⬆️ Jizzax — 3.7%
⬆️ Buxoro — 3,5%
⬆️ Sirdaryo — 3,1%

O‘tgan yilgiga qaraganda natijasi yomonlashgan bironta hudud yo‘q. Hammada o‘sish bor.

***

56,7 ball — bu to‘plash mumkin bo‘lgan eng yuqori 189 balning 30 foizi degani. Ya’ni abituriyent hech bo‘lmasa 30% bilimga ega bo‘lsa, ushbu ko‘rsatkichni to‘play oladi. 30% bilim esa reyting tizimidan qiyos olsak, hatto 2 baho ham emas! 1 baho desak to‘g‘ri bo‘lar balki.


👉 ®xushnudbek
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

O’n ikkinchi kun natijalari e’lon qilindi

25-iyul
kungi kirish test sinovi natijalarini quyidagi 3 xil usulda bilish mumkin:

1️⃣ my.uzbmb.uz saytining “Natijani olish” bo‘limidan;

2️⃣ mandat.uzbmb.uz sayti orqali;

3️⃣ Quyidagi telegram botlardan:

@e_dtm_mandatbot || @e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot || @e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

БУГУНГИ КУН УЧУН МОТИВАЦИЯЛАР:

Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.

© Цезарь

Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.

© Уорен Бафет

Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.

© Конфуций

Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.

© Брюс Ли

Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

© Бодо Шефер

Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма!

© Чингизхон
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Ассалом алейкум хурматли устозлар! Саволим бор эди. Ходим 2022-2023 йиллар учун мехнат таътилига чикмаган бўлса, 2024 йилга кучирса бўладими? У мехнат таътили куймайдими?

mehnathuquqi javobi 📤:
👉❗️ MK 230-moddasiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tili har yili, ushbu ta’til berilayotgan ish yili tugaguniga qadar berilishi kerak.

Masalan, xodim 22.12.2022 dan ish boshlagan. Uning ish yili 22.12.2022 dan 21.12.2023 gacha boʼladi. Bizning misolda har yilgi mehnat taʼtili taʼtil berilayotgan ish yili tugaguniga qadar yaʼni 21.12.2023 gacha ( shu kuni ham) berilishi kerak. ❗️ Koʼpchilik mana shu oʼrinda kalendar yilga chalgʼib ketib, xodimni 31-dekabrgacha taʼtilga chiqarsam boʼladi deb, xato oʼylashadi. Yaʼni xodimni kalendar yil tugagunga qadar emas, xodimning ish yili tugaguniga qadar taʼtilga chiqarish shart ekan.

❗️Sizning holatda esa xodim ish yili tugagunga qadar ta’tilga chiqmagan. Demak, bu yerda MK 230-moddasi qoidalari buzilmoqda. Bu esa MJTK 49-moddasiga ko’ra, mansabdor shaxs tomonidan mehnat va mehnatni muhofaza qilish toʼgʼrisidagi qonunchilikni buzish, bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravaridan 10 baravarigacha (3 mln 400 ming so’mgacha) miqdorda jarima solishga sabab boʼladi. Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʼllanilganidan keyin bir yil davomida takroran sodir etilgan boʼlsa, bundan bila turib gʼayriqonuniy ishdan boʼshatish mustasno, bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravaridan 15 baravarigacha (5 mln 100 ming so’mgacha)  miqdorda jarima solishga sabab boʼladi.

⚠️ Xodim taʼtilga chiqmaslikka rozi ekanligi haqida tilxat yoki ariza yozib bergani ham ahamiyatga ega emas. Bu jarimadan qutilib qolishga sabab bo'lmaydi....

Ta’tillar kuyadimi? Xodimning foydalanilmagan har yilgi asosiy va qo‘shimcha mehnat ta’tillari “kuymaydi va yonmaydi” (Diqqat❗️ Faqatgina MK 401-moddasidagi 4 kalendar kun ta’tildan faqat tegishli ish yili davomida foydalanilishi kerak).

MK 234-moddasiga ko’ra, mehnat shartnomasi bekor qilinganda xodimga barcha foydalanilmagan har yilgi asosiy va qo‘shimcha mehnat ta’tillari uchun pulli kompensatsiya to‘lanadi.

Shartnoma bekor qilinmasdan turib ham, ish davrida to’liq pulli kompensatsiya olsa bo’ladimi?

❌ Shartnoma bekor qilinmasdan turib, barcha foydalanilmagan har yilgi asosiy va qo‘shimcha mehnat ta’tillari uchun to’liq pulli kompensatsiya to’lab bo’lmaydi. MK 234-moddasiga ko’ra, xodimlarga ish davrida ularning xohishiga ko‘ra har yilgi mehnat ta’tili uchun ta’tilning ushbu Kodeksning 217-moddasida belgilangan eng kam davomiyligidan ya’ni 21 kundan tashqari pulli kompensatsiya to‘lanishi mumkin.

Masalan, xodimning 2022-2023-yil uchun 36 kalendar kun foydalanilmagan ta’tili bor. Shartnoma bekor qilinmasdan turib, to’liq 36 kunga pulli kompensatsiya olib bo’lmaydi. ❗️ Ish beruvchi bilan kelishib 15 kunigagina pulli kompensatsiya olish mumkin (36-21=15). Diqqat❗️ MK 234-moddasi 3-qismiga ko’ra, 18 yoshga to‘lmagan xodimlarga, I yoki II guruh nogironligi bo‘lgan xodimlarga beriladigan ijtimoiy ta’tillarning barcha turlaridan, har yilgi uzaytirilgan asosiy mehnat ta’tillaridan, shuningdek ushbu Kodeksning 481 va 483-moddalarida nazarda tutilgan qo‘shimcha ta’tillardan asli holida foydalaniladi hamda mehnat davrida ularni pulli kompensatsiya bilan almashtirishga yo‘l qo‘yilmaydi.

Avvalgi yillarda qolib ketgan ta’tillarni foydalansa bo’ladimi?

Ha, ish beruvchi bilan kelishib avvalgi yillarda qolib ketgan foydalanilmagan ta’tillarni olsa bo’ladi.

Avvalgi yillarda qolib ketgan ta’tillarni olsa 56 kundan oshib ketsachi?

Oshib ketaversin, qonun buzilmaydi. Chunki, MK 222-moddasi 2-qismiga ko'ra, barcha hollarda qonunchilik bilan belgilangan ta’tillarni jamlashda ularning davomiyligi bir ish yili uchun 56 kalendar kundan oshib ketishi mumkin emas. E'tibor berdingizmi, bir ish yili uchun 56 dan oshmasligi lozim.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Xodim ishga tiklansa, unga to'langan pullar xodimdan qaytarib olinadimi?

#savolimbor Assalomu alaykum Ustoz,   Savolim shuki, xodim malakasini mos emasligi sababli mehnat shartnomasi bekor qilingan edi. Ish beruvchining bir xatosi ya'ni xodim bilan mehnat shartnomasini bekor qilishda ish beruvchi kasaba uyushmasining roziligini olmagan, shu sababli bandlik inspektorining yozma ko'rsatmasiga asosan ishga qayta tiklandi. Ishga tiklash buyrug'ida xodimi oldingi buyruq bekor qilinganligi va oldingi buyruqda to'langan kompensatsiyalar foydalanilmagan ta'til kunlari va ishdan bushatish nafaqasi mablag'lari tiklash buyrug'ida qayta hisob kitob qilinib, xodim ishga tiklangach mehnat ta'tilga chiqqanda ushlab qolinadimi.
Ushlab qolinsa nimaga asosan ushlanadi. Ushlab qolinmasa nimaga asosan ushlanmaydi.

Aloqador moddalar: MK 569, FPK 461-moddalar
/mehnathuquqi audio javob
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Xodim kasal yoki ta'tilda bo'lsa 168 bilan mehnat shartnomasini bekor qilish mumkinmi?

Assalomu alaykum Ustoz,   xodimga "Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 йил муддатга  давлат  органлари,  давлат  иштирокидаги  ташкилотларда мансабдорлик  ва  моддий  жавобгарлик  билан  боғлиқ  вазифаларда  ишлаш ҳуқуқидан  маҳрум  қилган  ҳолда  иш  ҳақининг  йигирма  фоизини  давлат даромадига  ундириш  шарти  билан  1  йил  6  ой  муддатга  ахлоқ  тузатиш ишлари жазоси тайинлансин." deb  hukm qilingan, qonuniy kuchga kirgan.  shu asos bilan ish beruvchi MK 168-moddasi 1-q 3-b bilan MSHni bekor qilingan kuni xodim mehnatga layoqatsizlik ta'tiliga chiqib oldi yoki xotini jarroxlik yo'li bilan tuqqani sababli 2 yoshga to'lmagan birinchi farzandi uchun bola parvatishga chiqishni so'ragan. Bu holatda MSH 168-moddasi 1-q 3-b bilan bekor qilsa bo'ladimi ?

Aloqador moddalar: MK 163, 168, 215 -moddalar

®mehnathuquqi audio javobi
  @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Ассалому алайкум, ддога кетган ходимни урнига качондан янги ходим олиш мумкин? Хозирда бизда вазирликда Узасбо 2 буйича ВКС буляпти янги ходим 4 ойдан кейин оласизлар дейишяпти..чунки ддога кетган ходим штатда утирибди янгисига штат бирлик етмаяпти..уларни урнига 4 ойгача 50 фоиз бера оласизлар деб тушунча беришди..юридик томондан кайси бири тугри булади..

Aloqador moddalar: MK 116, 112 -moddalar

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❓Tanlov ustuvorligini belgilash nima degani?
#abituriyent

Abituriyentlarga yo‘nalish tanlash huquqi berilganda davlat grantini ustuvorlik sifatida belgilashi mumkin.

👉 Bunda abituriyent ustuvorlik sifatida:

🔹 Davlat grantini tanlasa — tanlagan barcha taʼlim yo‘nalishlarida dastlab davlat granti, so‘ngra to‘lov-kontrakt asosida saralanadi;

🔹 Ta’lim yo’nalishini tanlasa — avval har bir taʼlim yo‘nalishida davlat granti va to‘lov-kontrakt asosida ketma-ket tanlovda ishtirok etadi.

Masalan, kimdir "menga qaysi beshta yo‘nalishdan biriga kirishimning farqi yo‘q, asosiysi davlat grantiga kirishim kerak", desa, unda ustuvorlikni grantga beradi. Kimdir esa aksincha "men birinchi tanlagan yo‘nalishimga kirishim shart, kontraktga kirsam ham roziman" desa unda ustuvorlikni yo‘nalishga beradi.

Yuqoridagi suratda buning ketma-ketligi ko’rsatilgan.

‼️Abituriyentlar ustuvorlikni belgilashda eʼtiborli bo‘lishlari kerak. Mandat chiqqandan keyin, “voy, men bu yo’nalishda o’qimayman, ikkinchida o’qimoqchi edim, beshinchida o’qimoqchi edim” degan gaplar befoyda bo’ladi. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#савол_жавоб

Савол: Мен касаба уюшма қўмитаси аъзосиман. Менга касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилик бўйича қандай имтиёзлар бор?

Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Касаба уюшмалари органларига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимлар учун қуйидаги кафолатлар белгиланган.

♾Қуйидагиларга:

касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;

ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;

ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилигисиз интизомий жазо берилиши мумкин эмас.

Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахслар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган ҳолда йўл қўйилади, ташкилот касаба уюшмаси органининг раиси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса бундан ташқари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг шундай розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.

Касаба уюшмалари органларининг ишлаб чиқаришдаги ўз ишидан озод этилмаган аъзоларига жамоа шартномасида, келишувида белгиланадиган шартларга кўра меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб жамоатчилик вазифаларини бажариши, шунингдек касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади.

Касаба уюшмалари органларининг аъзолари ишлаб чиқаришдаги ишидан касаба уюшмалари томонидан чақириладиган қурултойларда, конференцияларда делегат сифатида, шунингдек касаба уюшмаларининг пленумлари ва раёсатлари ишида иштирок этиш вақтига озод қилиниб, уларга касаба уюшмасининг маблағлари ҳисобидан ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.

🫥Касаба уюшмасининг уставида назарда тутилган ҳолларда ташкилотларда касаба уюшмасининг ташкилотчилари ёки касаба уюшмаси гуруҳларининг ташкилотчилари сайланиши мумкин, уларга нисбатан ушбу моддада назарда тутилган кафолатлар татбиқ этилади.

Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга иш берувчининг ташаббусига кўра интизомий жазо беришга, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, шунингдек касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан кейин 2 йил ичида иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб йўл қўйилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🌞Ассаламу алайкум Хайрли
тонг...


Розилик билан хаёт
зийнатланади!

️Табассум билан муаммолар
енгиллашади!

Истиғфор билан эхтиёжлар
қондирилади!

Дуо билан мушкуллар осон
бўлади!

Яна бир тонг, яна бир умид, яна
бир имконият берган Роббимизга
хамдлар бўлсин!

Душанба кунимиз хайрли
барокатли, энг мухими фойдали
ўтсин!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! АЗИЗЛАР

●•●•●•ХАЙРЛИ ТОНГ●•●•●•

Биласизми?! Энг яхши, энг
чиройли ризқ мол - мулк эмас.

Балки...
✨ Хотиржам, қаноатли қалб,
✨ Равшан ақл, соғлом фикр,
✨ Тан сиҳҳатлик,
✨ Онанинг дуоси,
✨ Отанинг меҳри,
✨ Ака - уканинг борлиги,
✨ Фарзанднинг кулгуси,
✨ Дўстнинг эътибори,
✨ Аллоҳ учун яхши кўриб дуо
қилувчи инсоннинг сиз учун энг
афзал ризқдир борлигидир.

Аллоҳ бу неъматларни сиздан
узоқ қилмасин! Қайси биридир
узилган бўлса, ўрнини ундан
яхшиси билан тўлдирсин!!!

ЯКШАНБА тонги муборак
бўлсин..🌤

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ФУҚАРОЛАР ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИ СИР САҚЛАНИШИ ҲУҚУҚИГА ЭГА

📄 Конституциянинг 31-моддасига кўра,

➖ ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

✅ Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

✅ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал