tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

Xodim qamoqqa olinsa, u bilan mehnat shartnomasi bekor qilinishi kerakmi❓

Жавоб✅:

❗️ Avvalo, savolingizni yanada aniqlashtirib olsak. Chunki og'zaki nutqda garchi juda qo'pol xato bo'lsada,  ozodlikdan mahrum qilish jazosini ham, ma'muriy qamoqqa olishni ham yoki ehtiyot choralarini ham qamoq deb yuritilaveradi. Bundan tashqari Jinoyat kodeksidan qamoq jinoiy jazosi chiqarib tashlangan bo'lsada hali ham ozodlikdan mahrum qilindi degan jumlani  qamaldi deb noto'g'ri ishlatishadi

⚠️Diqqat! Qamoqqa olish va uy qamog'i  (Jinoyat-protsessual kodeksi 242 va 242-1-moddalari) kabi ehtiyot choralarini,  Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeks 29-moddasidagi ma’muriy qamoqqa olish tarzidagi ma’muriy jazo va Jinoyat kodeksi 48-1-moddasidagi ozodlikni cheklash hamda 50-moddasidagi ozodlikdan mahrum qilish  jinoiy jazolarini bir-biri bilan adashtirmang va chalkashtirmang❗️ Batafsil ma'lumot uchun  yuqorida keltirilgan moddalarni o'qib, tahlil qilib chiqing!

Demak, savolingizga to'xtalib o'tsak.  Siz savolda so'ragan qamoqni 3 xil ma'noda tushunishimiz mumkin:

1. Jinoiy jazo ya'ni ozodlikdan mahrum qilish

2.  Ehtiyot chorasi ya'ni qamoqqa olish yoki uy qamog'i

3. Ma'muriy jazo ya'ni ma’muriy qamoqqa olish.

❌ Xodim ehtiyot chorasi sifatida qamoqqa olinsa, u bilan mehnat shartnomasi bekor qilinmaydi. Chunki, aybsizlik prezumpsiyasiga ko’ra jinoyat sodir etganlikda ayblanayotgan har bir shaxsning ishi sudda qonuniy tartibda, oshkora ko‘rib chiqilib, uning aybi aniqlanmaguncha u aybdor hisoblanmaydi.


❗️ Jinoyat-protsessual kodeksi 237-moddasiga ko’ra, ehtiyot choralariga quyidagilar kiradi: munosib xulq-atvorda bo‘lish to‘g‘risida tilxat; shaxsiy kafillik, jamoat birlashmasi yoki jamoaning kafilligi; garov; uy qamog‘i; qamoqqa olish; voyaga yetmaganlarni kuzatuv ostiga olish uchun topshirish; harbiy xizmatchining xulq-atvori ustidan qo‘mondonlik kuzatuvi. Bir shaxsga nisbatan bir vaqtning o‘zida ana shu choralardan faqat bittasi qo‘llanilishiga yo‘l qo‘yiladi.

❗️JPK ning 243-moddasida qamoqqa olish yoki uy qamog‘i tarzidagi ehtiyot chorasini qo‘llash tartibi belgilangan.

❗️Qachon shaxsning aybi aniqlanib, sudning hukmi qonuniy kuchga kirgan taqdirda, basharti buning natijasida xodim avvalgi ishini davom ettirish imkoniyatidan mahrum etilgan bo‘lsagina mehnat shartnomasi MK 168-moddasi 1-qismi 3-bandi bilan bekor qilinishi mumkin. Ya’ni aytaylik xodimga sud hukmi bilan jarima yoki ahloq tuzatish ishlari jazosi tayinlandi lekin xodim ishini davom ettirish imkoniyatidan mahrum bo’lgani yo’q. Demak, bu holatda shartnomani bekor qila olmaymiz. Xodimga muayyan huquqdan mahrum qilish yoki ozodlikdan mahrum qilish jazosi tayinlanib, xodim ishni davom ettirish imkoniyatidan mahrum bo'lsa bu holatda shartnomani bekor qilsa bo'ladi✅.

❗️Agar xodim Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksi 29-moddasidagi ma’muriy qamoqqa olish tarzidagi ma’muriy jazo qo'llanilsachi? Bu holatda 2 xil yechim bor.

✅Agar ma’muriy qamoq tayinlangan xodim lavozim yoki xizmat majburiyatlari bilan bog‘liq bo‘lgan huquqbuzarlik sodir etgan bo'lsa, bu  xodim bilan mehnat shartnomasini MK 161-modda ikkinchi qismining 4 va 5-bandlari bilan bekor qilish mumkin. 

❌ Xodim  lavozim yoki xizmat majburiyatlari bilan bog‘liq bo‘lmagan huquqbuzarlik sodir etgan bo'lsa (masalan, xodim dam olish kuni mayda bezorilik sodir qilib 15 sutka ma'muriy qamoq tayinlangan) shartnomani MK 168-moddasi 1-qismi 3-bandi bilan bekor qila olmaymiz.

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇mehnathuquqi @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ходим хоҳлаган вақтда БС (иш ҳақи сақланмаган таътил) олиши мумкинми?

Юрист жавоби

БС олиш ходимнинг ҳуқуқларидан бири. Лекин ходим хоҳлаган вақтида иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил (БС) ололмайди.

💁‍♂️ Буни қуйидагича тушунтирамиз. Меҳнат кодексининг 241-моддаси иккинчи қисмида ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.

🚫 Мазкур қоидага кўра ходим ўзи хоҳлаган вақтда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил ололмайди. Бу таътил ва унинг муддатини албатта иш берувчи билан келишиши шарт. Агар иш берувчи бунга қарши бўлса, ходимга таътил берилмайди.

Иш берувчи розилигисиз иш ҳақи сақланмаган таътил олиш ҳуқуқига эга ходимлар МК 242-моддасида келтирилган. Унга кўра ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил қуйидагиларга мажбурий тартибда берилади:

👉 1941 — 1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календар кунгача;

👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календар кунгача;

👉 икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига;

👉 ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар болани ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онасининг бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) — ҳар йили ўн тўрт календар кунгача;

👉 қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимларга.

Юқоридаги ҳолатларда ходим ушбу тоифадаги ходимлар қаторига кирсагина, ўз ҳисобидан иш берувчи билан келишмасдан таътил олишга ҳақли. Бошқа ҳар қандай ҳолатда албатта келишув талаб этилади.

❗️Агарда иш берувчи келишмаган бўлса, унда ходимга таътил бермай, уни ишга чиқмади деб табелга тегишли белги қўйиши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲОДИМЛАР ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА ?

📄 Меҳнат кодексининг 21-моддасига асосан, ҳодим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

🟢 қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;

🟢 меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан иш берувчи томонидан таъминланиш;

🟢 талабга мос келадиган иш жойига эга бўлиш;

🟢 ўз малакасига, меҳнатнинг мураккаблигига, бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига мувофиқ ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш;

🟢 иш вақти давомийлигининг чегарасини, айрим касблардаги ва тоифалардаги ходимлар учун қисқартирилган иш вақтини белгилаш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган дам олиш;

🟢 хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларига эга бўлиш, шунингдек иш жойидаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;

🟢 қонунчиликка мувофиқ касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

🟢 ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига ва бошқа ташкилотларга бирлашиш;

🟢 жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси, шунингдек улар шартларининг бажарилиши тўғрисида ўзи ёки вакили орқали ахборот олиш;

🟢 ўзига нисбатан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилинишини талаб қилиш;

🟢 ўз меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қонун билан тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш;


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ЭНДИЛИКДА НОГИРОНЛИК ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА БЕЛГИЛАНАДИ

📄 Қарорга кўра, 2025 йил 1 апрелдан:

✅ фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади ҳамда ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланади;

✅ ТИЭК томонидан касбга, спортга ва таълимга тавсия бериш тартиби бекор қилинади;

✅ ТИЭКнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш ҳамда махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилашга оид функциялари давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилиши орқали тугатилади;

✅ 18 ёшдан катта шахсларга ногиронликни белгилашда ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, шунингдек, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида шакллантирилади.

❗️2025 йил 1 сентябрдан туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан фақат тиббий ҳужжатларга асосан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронликни шахс соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб электрон тарзда белгилаш тартиби йўлга қўйилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️БОЛА ПУЛИ ОЛАЁТГАН ОИЛАДА БОЛАЛАР СОНИ ОРТСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:

Мен икки нафар фарзандимга болалар нафақаси олиб келаётган эдим. Шу ойда биз яна кўпайишдик ва болаларимиз энди уч нафарга етди. Саволим шуки, учинчи фарзандимга хам болалар нафақаси олиш учун мен энди нима қилишим керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ Болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 18 ёшгача болалардан бири вафот этганда, болалар 3 ёшга ва 18 ёшга тўлганда ва шу кабилар), болалар нафақаси миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда тақдим этилган маълумотларга асосан қайта ҳисобланади деб кўрсатилган.

✏️ Сизни оилангизда болаларингиз сони яна биттага кўпайган бўлса Сиз янги туғилган фарзандингизга хам болалар нафақаси олиш учун нимадир қилишингиз шарт эмас. Юқоридаги асосга кўра, «Ягона реестр» АТ деган электрон базани ўзи кейинги ойдан бошлаб янги туғилган фарзандингизга хам автоматик равишда болалар нафақасини тайинлаши керак.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Xodim ta'tilga chiqishdan bosh tortmoqda?

Ассаломуалайкум, ходим график асосидаги мехнат татилига чикишдан бош тортяпти, нима килиш кк

Aloqador moddalar: MK 214, 228, 230- moddalar.

mehnathuquqi audio javobi
  📤:

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Cўраган_эдингиз

❕Мурожаат: Мен иккинчи гуруҳ ногирониман. Меҳнат таътилимни қисмларга бўлиб олишим мумкинми?

Ушбу масала юзасидан эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов маълумот берди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ФУҚАРО БИР ВАҚТДА ИККИ ТУРДАГИ ПЕНСИЯНИ ОЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;
Фуқаро бир вақтда икки турдаги пенсияни олиши учун унинг ҳолати тўғри келиб қолса нима бўлади? Масалан, ҳам ногиронлик пенсиясини олади ҳам ёшга доир пенсия ёшига етган бўлса у бир вақтда хар иккала пенсиясини олиши мумкин бўладими ?

⚡️ЖАВОБ;
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 4 моддасига кўра,

➖ давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади деб кўрсатилган.

✏️ Бу дегани агар ўша фуқаронинг ҳолати хар иккала пенсияни олиши учун тўғри келиб қолса, юқоридаги асосга кўра у ўзининг танлови билан фақат бир турдаги пенсияни олиши мумкин бўлади.

✏️ Ногиронлик пенсиясини оляпман. 55 ёшга тўлсам ёшга доир пенсияга хам чиқиб оларканман, иккови қўшилиб пенсиям анча кўтарилиб қоларканда. Майли, иккинчи пенсияга хам чиқсам ўртоқларимни тоққа олиб чиқиб бир айлантириб келаман деб режа қилиб ўтирган бўлсангиз режани "Отмен" қилиб қўяверинг...


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ОИЛАДАГИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ БОЛА ПУЛИ ОЛИШДАГИ ТАЪСИРИ

⚡️САВОЛ;
Болалар нафақаси олишда оиладаги автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили неча йилдан ошмаган бўлиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга киритилган охирги ўзгаришга кўра, ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган хамда ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар:

➖ ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7 йил) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

➖ ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

➖ жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси мавжуд бўлганда болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилиши рад қилинади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Таътил даврида устама тўланмайдими?

@Yurist_Xizmati 4612-савол:

Assalomu alaykum. Turmush o'rtog'im maktabda ingliz tilidan dars beradi. 50 % ustama beradigan xalqaro sertifikati bor. Hozirgi kunda hisobchi telefon qilib otpuska vaqtida ustama to‘lanmaydi. O‘tgan yili otpuska vaqtida to‘langan ustamalarni oylik ish haqidan qaytarib qolamiz deyapti. Shu to‘g‘rimi. Otpuska vaqtida ustama to‘lanmaydimi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Таътил даврида устама тўланмаслиги тўғри, чунки таътил вақтида ходимларга иш ҳақи ва қўшимча тўловлар (шу жумладан устама) ўрнига таътил пули тўланади.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.
Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда таътилга чиқишингиздан олдинги ойларда тўланган барча тўловлар, шу жумладан устамалар ҳам сизнинг ўртача иш ҳақингизни ҳисоблашда қўшилади. Шунинг учун таътил даврида алоҳида устама тўланмайди.

🙅‍♂ Бироқ аввалги таътил даврида алоҳида устама тўланган бўлса, унда бу устама қайтариб олинмайди.

🙅‍♂ Меҳнат кодексининг 269-моддасига биноан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲОЗИРГИ КУНДА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

✅ ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 648 000 сўм;

✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 648 000 сўм.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

🔹Ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.);

🔹Ногиронликни электрон тарзда белгилаш тартиби йўлга қўйилади ➖ Манба: (ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.);

🔹Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади ➖ Манба: (ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.);

🔹Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ходимлари рағбатлантирилади ➖ Манба: (ПҚ-257-сон, 16.07.2024 й.);

🔹Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади ➖ Манба: (ПҚ-258-сон, 16.07.2024 й.);

🔹Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети ташкил этилди ➖ Манба: (ПҚ-261-сон, 17.07.2024 й.);

🔹Қатар билан туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасида ҳамкорлик қилинади ➖ Манба: (ПҚ-262-сон, 17.07.2024 й.);

🔹Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ➖ Манба: (ЎРҚ-936-сон, 17.07.2024 й.);

🔹Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади ➖ Манба: (ПҚ-263-сон, 17.07.2024 й.);

🔹“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ➖ Манба: (ПҚ-264-сон, 18.07.2024 й.);

🔹Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-265-сон, 18.07.2024 й.);

🔹Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади ➖ Манба: (ПҚ-266-сон, 18.07.2024 й.);

🔹Белгиланган кўчалар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-266-сон, 18.07.2024 й.);

🔹Фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда сурдотаржимон иштироки таъминланади ➖ Манба: (ПҚ-266-сон, 18.07.2024 й.);

🔹Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади ➖ Манба: (ПҚ-270-сон, 19.07.2024 й.).
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Амал_қилинг

🖥 Қонунчиликка кўра, ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи) 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, қуйидаги жазо чораларидан бири билан жазоланади:

🔸БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (102 млн сўмдан 136 млн сўмгача) миқдорда жарима;

🔸2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд;

🔸2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ЎРИНДОШЛИК АСОСИДАГИ ИШ ЖОЙИДАН ҲАМ ТАЪТИЛ ПУЛИ ТЎЛАНАДИМИ?

Meni 2guruh nogiron farzandi bor ozim 2joyda ishlayman orindoshlika ishlaydigan joyimdan mehnat tatili beryapti 2joydan opisnoy chiqmaydi dedi shunga Biron bir qonunda imtiyoz bormi iltimos qechinchi modaligini ayting.

❗️ЖАВОБ:

Ўриндошлик асосида ишлайдиган жойингиздан ҳам меҳнат таътилига чиқасиз. Меҳнат таътили пули ҳам тўлаб берилиши керак, албатта.

Меҳнат кодексининг 216-моддаси
га асосан ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт давридир.

Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октабрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар сизга меҳнат таътили пулини беришдан бош тортишса, Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилсангиз бўлади.

Мукофот ва устамага келсак, агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа маҳаллий ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари шакли ва тизими ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Bugun, 24-iyul kuni O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev 67 yoshga to‘ldi.

Prezidentning qay darajada adolatli rahbar ekanligiga asosiy bahoni xalq, yaʼni saylovchilar beradi.

Shu sababli Shavkat Mirziyoyevga uzoq umr bilan birga, doimo Allohning va xalqning roziligini olish nasib qilishini tilayman. Menimcha, inson uchun bundan ortiq mukofot bo‘lmasa kerak.

O‘zbekistonni rivojlantirish yo‘lidagi mehnat va zahmatlarda charchamasin, O‘zi g‘oyibdan kuch-quvvat bersin.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Сулаймоннинг васияти

Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1) Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2) Бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3) Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.

Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:
1) Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.

2) Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.

3) Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади.

📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига кўра,

➖ I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

✅ I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

➖ Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ЎЗГАРАДИ


📄 Президентнинг 16.07.2024 йил кунги ПҚ-257-сон “Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди


➖ Қарорга кўра, Ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

✅ 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида:

✔️фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;

✔️тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;

✔️ “Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;

✔️ шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;

✔️ 2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

✏️ Бу ўзгариш бўлиши албатта ижобий ҳолат хисобланади. Сабаби ҳозирги кунда ногиронликни белгилатиш ногиронлиги яққол кўриниб турган шахслар учун хам осон кечаётгани йўқ. Ногиронлигини белгилатиш учун мурожаат қилиб борган фуқароларга хеч-бир асоссиз Сиз тўғри келмайсиз, касаллик ҳолатингиз ногиронлик гуруҳига чиқаришимиз учун асос бўлмайди деб, оғзаки жавоблар билан фуқароларни қайтарилаётганлиги бизга келаётган мурожаатлардан хам кўриниб турибди. Юқоридаги қарорни ижобий томонларидан бири бу, ногиронлигини белгилатиш учун фуқароларга ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали ҳудудий ТИЭКларга мурожаат қилиш имкониятини яратилаётганлигида дейишимиз мумкин.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Кун ҳикмати

O‘rganishga hech qachon kech emas.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК

🌸Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🪷Ризқингиз кенг, ҳар бир босган
қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

🌤Аллоҳни паноҳида бўлинг🤲

💐Чоршанба кунингиз хайрли
ўтсин, азизлар!!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️БУ МАЪЛУМОТНИ САҚЛАБ ҚЎЙИНГ!!!

❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ТЎХТАТИЛАДИ ?

📄 Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, қуйидаги ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилиши тўхтатилади:

1)➖ тайинланган муддат тугаганда:

2) ➖ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олаётганларнинг ўзлари ушбу ёрдамни тўхтатишларини сўраб мурожаат қилганда; ("Почти" учрамайдиган ҳолат)

3) ➖ оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида; (Юр муҳаббат кеттик бу ердан)

4) ➖ айрим техник хатолар сабабли ушбу ёрдам пуллари нотўғри тайинланганлиги аниқланганда;

5) ➖ оиланинг иқтисодий аҳволи қайта ўрганилганида оила кам таъминланган оила деб эътироф этилмаса; (Ҳозир кўп учраётган ҳолат)

6) ➖ ушбу ёрдам пуллари тайинланиши учун топширилган хужжатлар нотўғри ва ишончсиз бўлса ёки хужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

7) ➖ оила таркибида ҳарбийлашган тизимда ишловчилари бўлган оила томонидан ариза топширилса;

8) ➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзолари мавжудлиги аниқланганда; (👀Шунчаки тушунарсиз ҳолат)

9) ➖ ортиқча тўловлар аниқланганда. (10 йилда хам учрамайдиган ҳолат)

✏️ Юқорида санаб ўтилганларни айримларига ушбу ёрдам пуллари тайинлаш бошиданоқ рад қилинади, лекин нимадир бўлиб битта-яримта ўтиб кетган бўлса кейинчалик бўлса хам ҳолат аниқланиб улар сафдан чиқарилади


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШЛАМАЙДИГАНЛАРГА ХАМ ҲОМИЛАДОРЛИК НАФАҚАСИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида Низомга кўра,


➖ бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда меҳнат шартномаси бўйича 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланган.

✅ Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатлари (ҳозирги кунда 648 000 сўм)нинг 4 баравари (2 592 000 сўм) миқдорда берилади.

✅ Юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг нафақа тўлаш бўйича мажбуриятлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланган нафақа миқдорида камайтирилади.

🟢 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимига киритилади.

❗️ Тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Qisqarishga tushgan xodimga ta'til berish mumkinmi..  Ассалому алайкум ҳурматли устозлар, ходимга 2 ойлик  огоҳлантириш хати берилгандан кегин(корхонада штатлар қисқартирилмоқда) меҳнат таътили бериш мумкунми?

Aloqador moddalar: MK 163, 165, 214, 227, 228, 230-
- moddalar

mehnathuquqi audio javobi
  📤:

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️КИМЛАР ЁЛҒИЗ ОНА ХИСОБЛАНАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Биз турмуш ўртоғим билан анча вақтдан бери бирга яшамаймиз. Икки нафар вояга етмаган фарзандим бор. Шу ҳолатимда мен ёлғиз она хисобланаманми ?

⚡️ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикасининг 13.03.2020 йилдаги ЎРҚ-610-сон Қонунида ёлғиз ота ёки она тушунчасига қуйидагича тариф берилган;

➖ Яъни, болани тарбиялаётган она ёки ота, башарти боланинг туғилганлиги тўғрисидаги расмий ҳужжатларда ота-онасидан бири ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса ёхуд бундай маълумотлар тарбиялаётган онанинг (отанинг) сўзларига асосан киритилган бўлса, шундай ҳолатда улар ёлғиз ота ёки ёлғиз она хисобланишади.

✏️ Агар Сизни ўша икки нафар фарзандингизни туғилганлик гувоҳномасини ота деб белгиланган жойига турмуш ўртоғингизни маълумотлари киритилмаган бўлса, масалан Сизлар қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда яшаган бўлсангиз ва фарзандларингизга нисбатан турмуш ўртоғингизни оталиги белгиланмаган бўлса, фарзандларингизни туғилганлик гувоҳномасидаги ота тўғрисидаги маълумотлар шунчаки Сизнинг сўзларингизга асосан киритилган бўлса, манашундай ҳолатларда Сиз ёлғиз она хисобланасиз.

✏️ Ёлғиз онанинг қонунчиликдаги таснифи шундай. Ўзини уйига борса ёлғиз она, эриникига қайтиб келса ёлғиз она эмас деган нарса йўқ.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқитувчиларининг йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги 56 календарь кун этиб белгиланган.

📁Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-264-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шонли санаси чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда кутиб олинади ҳамда мамлакатимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, юксалиш суръатларига муносиб тарзда нишонланади.

✅ Ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

🌐 Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.

📁 “Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️“Танқидий материаллар мудраб ўтирган мутасаддиларни уйқудан уйғотмоқда” - Президент

“Танқидий ва таҳлилий материаллар жойларда мудраб ўтирган айрим раҳбар ва мутасаддиларни уйқудан уйғотиб, янгича ишлаб, одамларнинг ташвиши билан яшашга мажбур қилмоқда. Мухтасар айтганда, куюнчак ва олижаноб журналистларимиз, фаол блогерларимиз ўзларининг қатъий позицияси, ҳаққоний сўзи билан ҳаётимиздаги ўткир муаммоларни ҳал этиш, ислоҳотларимизнинг самарасини ошириш, юртдошларимизнинг фикрини, дунёқарашини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар” - дейди Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригида.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️KVOTA TASDIQLANDI
#abituriyent

Bakalavr va magistratura qabuli uchun jami 44 203 ta davlat granti o‘rinlari ajratildi

Prezidentning 2024-yil 19-iyuldagi F–36-son farmoyishi bilan 2024/2025-o‘quv yili uchun davlat oliy ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilishning davlat buyurtmasi (granti) parametrlari tasdiqlandi.

Unga ko‘ra:

🔹 bakalavr kunduzgi ta’lim shakliga – 34 838 nafar;
🔸 magistrlar tayyorlash bo‘yicha – 9 365 nafar grant o‘rinlari ajratild
     Savol yuborish uchun 👇👇

     @Online_maslaxatchii

    @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал