#Биласизми
🏫 Қоида тариқасида оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар сони камида 3 нафарни, лекин кўпи билан 5 нафарни ташкил қилиши лозим. Бунда, оилавий болалар уйини ташкил қилган фуқароларнинг ўз фарзандлари ҳамда тарбияланувчиларнинг умумий сони 8 нафардан ошмаслиги керак.
⚠️ Маълумот учун, оилавий болалар уйлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга олишни истаган фуқаролар томонидан юридик шахс мақомисиз тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида ташкил этилади.
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan (qizil) maktablarda ishlash uchun hujjat topshirish 25-iyulga qadar davom etadi
2024-2025 oʻquv yilida boshqa hududlardan pedagoglar jalb etiladigan taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan 545 ta maktabga ishlash uchun hujjatni qabul qilish 25-iyulga qadar davom etadi.
Dars berish uchun boshqa hududlardan jalb qilingan oliy va birinchi toifaga ega oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga 100 foiz (bir maʼmuriy birlik doirasida 50 foiz) maxsus ustamalar belgilanadi.
✅ Boshqa hududlardan jalb qilingan o‘qituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga maxsus ustamalar ular borgan maktab ta’lim darajasi yuqori bo‘lmagan maktablar ro‘yxatidan chiqarilgan yildan keyingi yil uchun ham to‘lanadi.
Vakant dars soatlari bilan quyidagi havola orqali tanishib hujjat topshirish mumkin: https://ustozfondi.uz/
Savol yuborish uchun 👇👇
@Online_maslaxatchii
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ходимнинг таътилдан чақириб олишдаги ўзигахосликлар, билиш мухим бўлган қоидалар
Ходимда – 21 календарь кундан иборат меҳнат таътили мавжуд. Бир ҳафта ўтгач (7 календарь кун), унинг розилиги билан ишлаб чиқариш зарурати туфайли таътилдан чақириб олишни расмийлаштиришди. Таътилнинг 14 календарь куни қолди, кейинчалик у таътилдан фойдаланишда давом этди. Ходимни энди таътилдан ҳатто унинг розилиги билан ҳам чақириб олиш мумкин эмас. Унда таътилнинг фақат бўлинмайдиган қисми қолди – 14 календарь кун.
Ходимга 25 календарь кунлик таътил расмийлаштирилди, шу жумладан 2 июнгача. Аммо 10 июнь куни ушбу таътил берилган иш йили тугайди. Бундай ҳолда чақириб олиш ноқонуний бўлади, чунки ходим иш йили тугашидан олдин таътилнинг мажбурий 14 календарь кунидан фойдаланишга улгурмайди.
Чақириб олиш қандай расмийлаштирилади?
1. Ходимнинг ёзма розилиги олинади. Меҳнат кодексининг 232-моддасида бундай розилик қандай шаклда расмийлаштирилиши кераклиги кўрсатилмаган бўлса-да, меҳнат низосига йўл қўймаслик учун уни ёзма равишда олишингизни тавсия қиламиз.
Алоҳида ҳужжат (ариза) расмийлаштириш мумкин, унда ходим таътилдан чақириб олишни сўрайди ёки чақириб олишга розилик билдиради ("мен таътилдан чақириб олишга эътироз билдирмайман ..."). Агар розилик дастлаб ходимдан оғзаки қабул қилинган бўлса, у кейинчалик чақириб олиш буйруғида акс эттирилиши мумкин. Ходим "Қарши эмасман" деб ёзади ва имзосини қўяди.
❗️Ходимнинг ушбу розилиги асосида буйруқ чиқарилади ва ходимга таништирилади. Буйруқда чақириб олиш сабаби кўрсатилиши шарт.
❕Агар томонлар жорий йилда таътилнинг бир қисмини беришга келишиб олишган бўлса, буйруқда ундан фойдаланиш учун бир ой ёки аниқ бир календарь даврни белгилаш мумкин. Агар таътилдан фойдаланишнинг келгуси даврини дарҳол белгилашнинг иложи бўлмаса, буйруқда таътилнинг фойдаланилмаган қисми жорий иш йилида ходимнинг талаби бўйича унинг аризаси асосида тақдим этилишини кўрсатиб ўтилади.
2. Агар томонлар таътилнинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчиришга келишиб олишган бўлса, ушбу шартни буйруқда кўрсатиш кифоя (масалан: "фойдаланилмаган таътил кунлари кейинги иш йилига ўтказилсин ва таътиллар жадвалига мувофиқ бир вақтнинг ўзида кейинги иш йили учун тақдим қилинсин" деган мазмунда).
3. Таътиллар жадвалига маълумотлар киритилади: ходим таътилдан чақириб олинганлигини кўрсатиб, чақириб олиш санасини, чақириб олиш ҳақидаги буйруқнинг реквизитларини ва таътилнинг қолган қисмидан фойдаланишнинг бошланиш вақтини кўрсатиб ўтилади.
4. Шу каби маълумотларни шахсий варақанинг III бўлимига "Навбатдаги таътилларни тақдим қилиш" Т-2 шакли бўйича киритиб борилади.
❗️Эътибор беринг. Ходимнинг розилиги билан уни таътилга чиққан куннинг эртасига таътилдан чақириб олишингиз мумкин. Ходимни чақириб олишга йўл қўйилмайдиган унинг таътилда бўлишининг энг кам муддати белгиланмаган.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходимга берилган интизомий жазо чорасини муддатидан аввал бекор қилса бўладими?
@Yurist_Xizmati 4611-савол:
Ходимга қўлланилган Интизомий жазо чорасини муддатидан аввал бекор қилса бўладими? Бўлса қандай ҳолатда мумкин. Асос нима?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Интизомий жазо чорасини муддатидан аввал бекор қилиш мумкин.
Меҳнат кодексининг 315-моддаси учинчи қисмига кўра иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.
Бунда интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам юқоридаги асослардан бири билан интизомий жазони бекор қилиш мумкин.
Бунинг учун интизомий жазо қўллашга сабаб бўлган ҳолат ходим томонидан бартараф этилганлиги ёки унинг яхши натижалар кўрсатганлиги инобатга олинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Агар ходим ишга сабабсиз 3 кун келмаса, унга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4610-савол:
Ассалому алайкум ҳурматли юристлар менинг саволим шундан иборатки агар ходим ишга сабабсиз 3 кун ишга келмаса унга нисбатан далолатнома кунлик тузиладими ёки ишга чиққан куни умумий қилиб тузиладими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Бундай ҳолатда 2та далолатнома тузилади.
Биринчиси, ходим иш куни ишга чиқмаганлиги муносабати билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатномада қайси иш куни эканлиги, ходимнинг нима сабабдан ишга чиқмаганлигини аниқлашга қилинган ҳаракатлар (телефон орқали боғланиш, унинг қаерда эканлиги, нима учун ишга келмаганлиги ёки телефонни олмаганлиги) ҳақида маълумот қайд этилади.
Ходим ишга чиққандан сўнг эса, ундан Меҳнат кодексининг 313-моддаси асосида нима сабабдан уч кун мобайнида ишга чиқмаганлиги ҳақида тушинтириш хати олинади.
Агар ходим тушинтириш хати ёзишдан бош тортса, унда ходимнинг тушунтириш хати ёзишдан бош тортганлиги, умумий неча кун ишга келмаганлиг қайд этилади.
✅ Шундан сўнг унга МК 312- ҳамда 313-моддалари талабларига риоя қилинган ҳолда интизомий таъсир чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаб қизил рўйхатга тушиб қолганда, мактабдаги ўқитувчилар ўрнига янги ўқитувчилар олиниши тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4608-савол:
Bizni maktab bu yil kizil maktablar ro‘yxatiga tushib koldi. Shu sababdan menga maktab direktorimiz 5 soat dars bilan koldirib o‘rnimga?boshka matematika okituvchisi olmokchi, Vakantda ko‘rsatilmasa asosiy oqituvchisi bor bolsa ham yangi oqituvchii olishga haqlimi? Mening qanday huquqim bor ish joyimni saqlab kolishga?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга бошқа ҳудуддан олий ёки 1-тоифали ўқитувчилар жалб этилиши мумкин.
Бунда низом 20-бандига кўра бошқа ҳудуддан келган ўқитувчи-педагогларга тарификация рўйхатини шакллантириш мезонларидан келиб чиққан ҳолда, камида 1 ставка миқдорида дарс соати ва ўқув юкламалари ажратилади.
Ўқув режасида умумтаълим фани бўйича ажратилган соатлар 1 ставкадан кам бўлган тақдирда, мазкур фанга ажратилган жами ўқув соатлари ва ўқув юкламалари берилади.
❗️Мана шу қоидага кўра директор бошқа ҳудуддан олий ёки 1-тоифали ўқитувчини жалб қиладиган бўлса, унда мазкур ўқитувчини дарс билан таъминлаш учун дарслар дастлаб шу ўқитувчига берилади. Шундан сўнггина мактабдаги бошқа ўқитувчилар дарс билан таъминланади.

Кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили қандай ходимларга берилади?
Бу масалада амалиётда жуда кўплаб соваллар келмоқда. Меҳнат кодексининг 220-моддасида Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади деб ёзилган яъни бу ерда айнан ходим узликсиз битта ташкилотда ёки ташкилотнинг тармоқларида ишласин деган қоида мавжуд эмас. Масалан, ходим 10 йил бир ташкилотда ишлаб ножоя хатти харакати сабабли ишдан бўшади, бироқ 2 йилдан сўнг яна шу ишхонага ёки ишхонанинг бирон тармоғига ишга кирди ва бу ходимга ҳам бемалол МКнинг 220-моддасини қўллаган ҳолада 4 кунлик сатаж учун узайтирилган таътил берилиши тўғри.
Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби белгиланган. Унга кўра, Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:
👉 ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;
👉 ходим ишдан четлаштирилган даврлар, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
👉 ушбу Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
👉 Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.
Масалан, Ходим ташкилотда 3 йил ишлади ва 2 йил бола парваришлаш таътилида бўлди. Бу ходимга қўшимча 2 кунлик таътил бериб бўлмайди чунки, МКнинг 226-моддасида болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига киритилмаган.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходимни ишдан бўшатишдаги қўшимча бир талаб ҳақида.
Меҳнат кодексининг 166-моддасида иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга оид айрим ишдан бўшатишларда яна иккита қўшимча талаб ҳақида айтилган.
Биринчиси, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига ёхуд касаба уюшмалари тегишли бирлашмасига эҳтимолий ишдан бўшатиладиган ходимлар ҳақида камида 2 ой олдин ахборот тақдим этиши ва улар билан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиши керак (МК 166-моддаси 2-қисми).
Иккинчиси, иш берувчи келгусида ишдан бўшатиладиган ҳар бир ходим ҳақидаги маълумотларни 2 ойдан кечиктирмай (2 ой олдин деган маънода келмоқда) маҳаллий меҳнат органига ЯММТ электрон тизими орқали маҳаллий меҳнат органига етказиши лозим (МК 166-моддаси 3-қисми).
Ҳўш, бу қўшимча талаблар қайси ишдан бўшатиш турларига тегишли?
Эътибор беринг, ушбу қўшимча талаблар меҳнат шартномаси қуйидаги асосларга:
1. МК 137-моддаси тўртинчи қисмига кўра (яъни ходим янги меҳнат шартларида ишлашни рад этганлиги муносабати билан);
2. МК 146-моддаси бешинчи қисмига кўра (ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши муносабати билан);
3. МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра (ташкилот ёки ташкилот алоҳида бўлинмасининг муассис (ёки у ваколат берган шахс) қарори билан тугатилиши муносабати билан);
4. МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига кўра (қисқартириш муносабати билан);
5. МК 168-моддаси биринчи 6-бандига кўра (ташкилот қонуний кучга кирган суд қарорига кўра тугатилиши муносабати билан) бекор қилинганда бажарилиши керак.
Меҳнат шартномаси бошқа қолган асослар билан бекор қилинган ҳолатларга юқоридаги қўшимча талаблар тегишли эмас.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Бола парваришлаш таътилида ходимнинг иш ҳақи сақланадими?
@Yurist_Xizmati 4606-савол:
Assalom aleykum. Men maktabda ingliz tili o'qituvchisi bo'lib ishlayman. 2024-yil 13 -may sanasida dekretdan qaytib, 14-maydan yillik mehnat ta'tiliga(otpuska) chiqdim. 9-avgustda otpuskam tugadi va 2 yillik bola parvarishi ta'tiliga chiqish uchun ariza yozdim. Bu ta'till paytida xodimning o'rtacha oylik ish haqqi saqlanadi deb o'qigandim qarorlarda lekin maktabdagilar avval shunday edi hozir bola parvarishi ta'tilida oylik to'lanmaydi qachon ishga tushsang o'shanda olasan deyapti. Iltimos shu masalaga oydinlik kiritib bersangiz. Bola parvarishi ta'tiliga chiqqan xodimga oylik to'lanmaydimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Бола парваришлаш даврида сизнинг иш жойингиз (лавозимингиз) сақланади, лекин ўртача иш ҳақингиз эмас, бу олдин ҳам, ҳозир ҳам шундай.
Меҳнат кодексининг 405-моддасига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
Бунда ушбу нафақа Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги 654-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ белгиланиши мумкин.
❗️Мазкур нафақа давлат томонидан берилади, иш берувчи томонидан эмас.
✅ Энди қаранг! МК 405-моддасига кўра болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.
Шунга кўра сиз 2 йиллик бола парваришлаш таътили олсангиз, сизга иш берувчи иш ҳақи тўламайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Директор ўз қариндош уруғларини ишга жойласа, унга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4605-савол:
Assalomu aleykum savolim maktabda direktorning qayn opasi (xotininig opasi) zam direktor lavozimida ishlab qarindosh urug'chilik, davlat tashkiloti ishini orqaga tortish, kamchiliklarni ko'rsatmaslik. Nazorat qilayotganda aybili yashirish kabi qonun buzilish holatlai kuzatilsa qayerga murojaat qilish mumkin va qanday chora ko'riladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодекси 121-моддасида ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланиши белгиланган.
Бунда ушбу тоифадаги шахсларга:
➖ ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари кириши белгиланган.
Бироқ ушбу нормани истесно қиладиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Хусусан Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган Рўйхат белгиланган.
Унинг 6-бандида барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар келтирилган.
❌ Шунга кўра директорнинг қайнопаси мактабда директор ўринбосари лавозимида ишлаши мумкин эмас. Бу вазиятда сиз туман прокуратурасига шикоят қилишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Биринчи йил ишлаган ўқитувмчларга таътил қандай ҳисобланади?
Ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади. Мазкур тоифадаги ходимларга иккинчи ва кейинги иш йиллари учун бериладиган меҳнат таътилига, ушбу таътил иш йили давомида қайси вақтда берилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади.
Масалан, ўқитувчи ўқув йилининг ярмидан, дейлик 2024 йил январ ойида ишга кирган бўлса ҳам меҳнат таътили ёзги мавсумда тўлиқ давомийликда берилиши шарт. Яъни 56 календарь кун ҳисобида қолган ўқитувчилар билан бир хил муддатда. Лекин тўлови борасида ундай бўлмайди. Таътил пули ўша ўқитувчининг ишлаган вақтига мутаносиб равишда берилади. Бу эътибор беринг, ўқитувчининг биринчи иш йилидаги таътилига тегишли.
Ўқитувчининг иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари бўйича эса шубҳасиз, меҳнат таътили пули тўлиқ тўланади. Таътил қайси вақтда берилишидан қатъий назар.
Меҳнат кодекси 227-модда
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходимнинг касаллик варақаси ишдан бўшаганидан кейин ёпилган. Савол, бўшагандан кейинги даврга ҳам касаллик нафақаси тўланадими?
❓Ходим 2024 йил 10 май куни ариза ёзган ва 24 май кунидан ишдан бўшатишни сўраган. Бироқ, у 19 май кунидан касал бўлиб қолди ва шу кундан 29 майга қадар меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлди. Меҳнат шартномаси 2024 йил 24 май кунидан бекор қилинди ва ходимнинг манзилига буйруқдан кўчирма юборилди. Ходим 30 май куни келиб, иш берувчига касаллик варақаси тақдим этди ва 29 майгача, яъни ишдан бўшагандан кейинги кунларга ҳам касаллик нафақаси тўлаб беришни талаб қилди. Ходимнинг бу талаби тўғрими?
Ҳа, ходимнинг талаби тўғри.
Аввало унутмайлик, ходим касаллик варақаси даврида бўлганда уни ўз аризаси, яъни ходим ташаббусига кўра ишдан бўшатиш борасида ҳеч қандай чеклов йўқ.
Кўпчилик иш берувчилар, меҳнат шартномаси бекор қилиндими, бўлди, ундан кейинги кунларга мантиқ бўйича касаллик нафақаси тўланмаслиги керак деб ўйлайди.
Лекин, айни шу жараённи тартибга соладиган ҳужжатларга қарасак, уларда бошқача нормалар борлигини кўрамиз.
Вазирлар Маҳкамасининг яқиндаги, яъни 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 9-бандида шундай дейилган:
➖вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси меҳнат лаёқати йўқолган биринчи кундан бошлаб у тиклангунга қадар ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади.
Эътибор беринг, бу қоидада нафақа меҳнат лаёқати йўқолган биринчи кундан бошлаб у тиклангунга қадар бўлган даврга тўланиши айтиляпти. Хатто бу даврда ходим ишдан бўшатилган ҳолларда ҳам тўлаб берилади дейиляпти.
Мана шу жойда “бу даврда” деганда, ходимнинг меҳнат лаёқати йўқолиб, қайта тикланадиган кунгача бўлган даврни тушунишимиз керак. Яъни, ходимга касаллик варақаси очилган 19 май куни меҳнат лаёқати йўқолган кун, 29 май куни эса меҳнат лаёқати тикланган кун бўлади.
Низомнинг 9-бандига кўра нафақа меҳнат лаёқати йўқолган кундан тикланган кунга қадар (19 майдан 29 майгача) бўлган даврга тўлаб берилади. Ва эътибор беринг, нафақа бу давр оралиғида (24 май куни) меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда ҳам тўланади.
Маълумот учун, бу қоида аввалги ҳужжатда (2022 йил 8 майдаги 1136-сонли низомнинг 11-бандида) ҳам бўлган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ИШ ВАҚТИДАН ТАШҚАРИ ИШНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ ЭНГ КЎПИДА ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?
📄 Меҳнат кодексининг 190-моддасида,
➖ иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп давомийлиги ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда — бир кунда икки соатдан) ва йилига 120 соатдан ошмаслиги кераклиги белгиланган.
➖ Иш берувчи ходимнинг иш вақтидан ташқари ишининг давомийлиги аниқ ҳисобга олинишини таъминлаши шарт.
❗️Иш вақтидан ташқари иш учун ҳодимга камида икки ҳисса ҳақ тўланиши керак
✏️ Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Яхши_ҳабар
⚡️⚡️Хусусий ОТМдан Давлат олийгоҳларига имтиҳонларсиз ўқишни кўчириш мумкинлигини билармидингиз
Бунинг учун контракт тўловининг минимал суммасини бир марталик тўлаш кифоя
“Перевод“ қилмоқчи бўлаётганларга юборинг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
SAVOL: O‘qituvchi bir maktabdan boshqasiga ishga o‘tganda ustamasi saqlanadimi?
JAVOB: Qonunchilikka ko‘ra, bir maktabda tayinlangan ustama boshqa maktabda hisobga olinmaydi. Chunki bu vaziyatda ish beruvchi o‘zgarmoqda.
Har bir maktabning direktor jamg‘armasi mablag‘lari alohida ajratiladi va ishchi guruh qarori asosida ustama tayinlanadi.
Mehnat kodeksining 19-moddasiga muvofiq mulkchilik shaklidan va idoraviy mansubligidan qat’i nazar, tashkilotlar ish beruvchi hisoblanadi. Shunga ko‘ra, har ikki maktabning direktori alohida ish beruvchi sanaladi.
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 30.09.2019-yildagi 823-son qaroriga ko‘ra, direktor jamg‘armasidan to‘lanadigan ustama maktabda asosiy xodim sifatida ishlayotgan xodimlarga to‘lanishi belgilangan.
Shundan kelib chiqib, bir maktabda tayinlagan ustama boshqa maktabda hisobga olinmaydi.
Savol yuborish uchun 👇👇
@Online_maslaxatchii
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
"Қуртубада оддий узум сотувчиси йўлда ўтириб китоб ўқиши, ёзиши, шеър ийжод қилиши мумкин эди. Европа қироллари эса омий бўлиб ҳатто исмини ҳам ёза олмас эди!".
Гюстав Лебон
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Таътил даврида устама тўланмайдими?
@Yurist_Xizmati 4612-савол:
Assalomu alaykum. Turmush o'rtog'im maktabda ingliz tilidan dars beradi. 50 % ustama beradigan xalqaro sertifikati bor. Hozirgi kunda hisobchi telefon qilib otpuska vaqtida ustama to‘lanmaydi. O‘tgan yili otpuska vaqtida to‘langan ustamalarni oylik ish haqidan qaytarib qolamiz deyapti. Shu to‘g‘rimi. Otpuska vaqtida ustama to‘lanmaydimi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Таътил даврида устама тўланмаслиги тўғри, чунки таътил вақтида ходимларга иш ҳақи ва қўшимча тўловлар (шу жумладан устама) ўрнига таътил пули тўланади.
Қаранг! Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).
Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.
Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда таътилга чиқишингиздан олдинги ойларда тўланган барча тўловлар, шу жумладан устамалар ҳам сизнинг ўртача иш ҳақингизни ҳисоблашда қўшилади. Шунинг учун таътил даврида алоҳида устама тўланмайди.
🙅♂ Бироқ аввалги таътил даврида алоҳида устама тўланган бўлса, унда бу устама қайтариб олинмайди.
🙅♂ Меҳнат кодексининг 269-моддасига биноан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Меҳнат таътилига чиққандаги моддий ёрдам пулини тўлаш мажбурийми ёки ихтиёрий?
Моддий ёрдам пули борасида иш берувчининг мажбурияти қонучилик ҳужжатлари ва жамоа шартномаси каби ички локал ҳужжатлари билан белгиланиши мумкин.
Бироқ, умумий қонунчилик ҳужжатларида ходимларга меҳнат таътили билан боғлиқ моддий ёрдам пулларини тўлаш борасида аниқ бир нормалар белгиланмаган.
Бироқ, айрим ташкилотларда жамоа шартномалари ёки иш ҳақига доир бошқа локал ҳужжатларда меҳнат таътили билан бериладиган моддий ёрдам пули тўлаш иш берувчининг мажбурияти сифатида белгилаб қўйилади.
Бундай ҳолларда, ўша жамоа шартномаси ёки ўша локал (ички) ҳужжат Меҳнат кодексининг 12-моддасига асосан бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади.
Яъни, меҳнат таътилига чиқишдаги қўшимча моддий ёрдам пулини тўлаш жамоа шартномаси ёки бошқа ички ҳужжатларда мажбурият сифатида белгиланган бўлса тўланиши шарт, мажбурият эмас, ҳуқуқ сифатида белгиланган бўлса тўлаш-тўламаслик иш берувчига ва ташкилотнинг молиявий аҳволига боғлиқ бўлади.
👉yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходимни ишдан бўшатишдаги қўшимча бир талаб ҳақида.
Меҳнат кодексининг 166-моддасида иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга оид айрим ишдан бўшатишларда яна иккита қўшимча талаб ҳақида айтилган.
Биринчиси, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига ёхуд касаба уюшмалари тегишли бирлашмасига эҳтимолий ишдан бўшатиладиган ходимлар ҳақида камида 2 ой олдин ахборот тақдим этиши ва улар билан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиши керак (МК 166-моддаси 2-қисми).
Иккинчиси, иш берувчи келгусида ишдан бўшатиладиган ҳар бир ходим ҳақидаги маълумотларни 2 ойдан кечиктирмай (2 ой олдин деган маънода келмоқда) маҳаллий меҳнат органига ЯММТ электрон тизими орқали маҳаллий меҳнат органига етказиши лозим (МК 166-моддаси 3-қисми).
Ҳўш, бу қўшимча талаблар қайси ишдан бўшатиш турларига тегишли?
Эътибор беринг, ушбу қўшимча талаблар меҳнат шартномаси қуйидаги асосларга:
1. МК 137-моддаси тўртинчи қисмига кўра (яъни ходим янги меҳнат шартларида ишлашни рад этганлиги муносабати билан);
2. МК 146-моддаси бешинчи қисмига кўра (ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши муносабати билан);
3. МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра (ташкилот ёки ташкилот алоҳида бўлинмасининг муассис (ёки у ваколат берган шахс) қарори билан тугатилиши муносабати билан);
4. МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига кўра (қисқартириш муносабати билан);
5. МК 168-моддаси биринчи 6-бандига кўра (ташкилот қонуний кучга кирган суд қарорига кўра тугатилиши муносабати билан) бекор қилинганда бажарилиши керак.
Меҳнат шартномаси бошқа қолган асослар билан бекор қилинган ҳолатларга юқоридаги қўшимча талаблар тегишли эмас.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили қандай ходимларга берилади?
Бу масалада амалиётда жуда кўплаб соваллар келмоқда. Меҳнат кодексининг 220-моддасида Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади деб ёзилган яъни бу ерда айнан ходим узликсиз битта ташкилотда ёки ташкилотнинг тармоқларида ишласин деган қоида мавжуд эмас. Масалан, ходим 10 йил бир ташкилотда ишлаб ножоя хатти харакати сабабли ишдан бўшади, бироқ 2 йилдан сўнг яна шу ишхонага ёки ишхонанинг бирон тармоғига ишга кирди ва бу ходимга ҳам бемалол МКнинг 220-моддасини қўллаган ҳолада 4 кунлик сатаж учун узайтирилган таътил берилиши тўғри.
Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби белгиланган. Унга кўра, Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:
👉 ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;
👉 ходим ишдан четлаштирилган даврлар, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
👉 ушбу Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
👉 Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.
Масалан, Ходим ташкилотда 3 йил ишлади ва 2 йил бола парваришлаш таътилида бўлди. Бу ходимга қўшимча 2 кунлик таътил бериб бўлмайди чунки, МКнинг 226-моддасида болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига киритилмаган.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили қандай ходимларга берилади?
Бу масалада амалиётда жуда кўплаб соваллар келмоқда. Меҳнат кодексининг 220-моддасида Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади деб ёзилган яъни бу ерда айнан ходим узликсиз битта ташкилотда ёки ташкилотнинг тармоқларида ишласин деган қоида мавжуд эмас. Масалан, ходим 10 йил бир ташкилотда ишлаб ножоя хатти харакати сабабли ишдан бўшади, бироқ 2 йилдан сўнг яна шу ишхонага ёки ишхонанинг бирон тармоғига ишга кирди ва бу ходимга ҳам бемалол МКнинг 220-моддасини қўллаган ҳолада 4 кунлик сатаж учун узайтирилган таътил берилиши тўғри.
Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби белгиланган. Унга кўра, Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:
👉 ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;
👉 ходим ишдан четлаштирилган даврлар, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
👉 ушбу Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
👉 Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.
Масалан, Ходим ташкилотда 3 йил ишлади ва 2 йил бола парваришлаш таътилида бўлди. Бу ходимга қўшимча 2 кунлик таътил бериб бўлмайди чунки, МКнинг 226-моддасида болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига киритилмаган.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Mehnat kodeksida rotatsiya bormi?
#savolimbor Ассалому алайкум устозлар мехнат кодексда ходимларни ротация қилиш тўгрисида ёзилган жойии борми ўзи шундай қоида борми илтимос айтиб юборсангизлар? 🙏 Бошқа иш берувчига ходимнинг розилигисиз ротация қилиш мумкунми ўзи
mehnathuquqi javobi 📤:
❌ Mehnat kodeksida “rotatsiya” tushunchasi mavjud emas. Mehnat kodeksida “xodimni boshqa ishga o‘tkazish” tushunchasi ishlatiladi. MK 138-moddasiga ko’ra, xodim aynan o‘sha ish beruvchida ishni davom ettirganda uning mehnat vazifalarini o‘zgartirish xodimni boshqa ishga o‘tkazish hisoblanadi.
❗️ MK 139-moddasiga ko’ra, xodimni boshqa ishga o‘tkazish qaysi muddatga amalga oshirilayotganligiga qarab boshqa ishga o‘tkazish turlari doimiy va vaqtinchaga ajratiladi.
✅ MK 140-moddasiga ko’ra, xodimni boshqa ishga doimiy o‘tkazishga faqat uning roziligi bilan yo‘l qo‘yiladi. Xodimni vaqtincha boshqa ishga o‘tkazish uning roziligi bilan amalga oshiriladi, bundan ushbu Kodeksning 145-moddasiga muvofiq ishlab chiqarish zaruriyati yoki bekor turib qolinishi hollari mustasno.
❗️“Rotatsiya” tushunchasi “Davlat fuqarolik xizmati to‘g‘risida”gi qonunda belgilangan https://lex.uz/uz/docs/-6145972
Qonunning 39-moddasiga (Davlat fuqarolik xizmatchisining rotatsiyasi) ko’ra, davlat fuqarolik xizmatchisining rotatsiyasi uning shaxsiy va kasbga oid sifatlarini rivojlantirish, faoliyatining samaradorligini oshirish, rahbar kadrlar zaxirasini shakllantirish hamda korrupsiyaviy xavf-xatarlarning oldini olish maqsadida amalga oshiriladi.
✅ Davlat fuqarolik xizmatchisining rotatsiyasi uni egallab turgan davlat fuqarolik xizmati lavozimiga teng bo‘lgan boshqa lavozimga o‘z roziligi bilan o‘tkazish orqali amalga oshiriladi.
Davlat fuqarolik xizmatida korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarning oldini olish maqsadida majburiy ravishda rotatsiya qilinishi lozim bo‘lgan davlat fuqarolik xizmati lavozimlarining ro‘yxati belgilanadi. Ushbu lavozimlarni egallab turgan davlat fuqarolik xizmatchilarining rotatsiyasi ularning roziligisiz amalga oshiriladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
🍃Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
🍃Ҳар он кунимизнинг бир гавҳаридир.
🍃Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
🍃Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир
☘️Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ☘️
🌱Аллохим ҳадя этган яна бир гўзал тонг муборак бўлсин🤲
🌿Азизларим, сизларни ҳеч вақт қалб гўзаллиги тарк этмасин🤲
☘️Ўзингизни ўзингизга керакли инсoнлар учун асраб авайланг
🌱Дунё қалбингизнинг гўзаллиги даражасича гўзалдир.
Шундай экан аввал қалбингизни гўзал қилинг☘️
☘️Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ билан боқинг.
Нигоҳларнинг илдизи эса қалбдадир, қалб кир бўлса, юз-кўзингизни минг ювганингиз бекор🌱
🍃 Сўзларимизни ўқиётган ҳар бир гўзал қалб эгасига тонгнинг мусаффолиги ёр бўлсин
🌿Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин
Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамрохингиз булсин.
Дастлабки синов натижаси бўйича ҳужжат расмийлаштириш шартми?
Боя ютубда кўрдим, иккита ҳамкасбимиз янги Меҳнат кодексидаги янгиликлар бўйича ўзаро суҳбат ўтказишибди. Асосан хато фикрлар айтилибди. Ҳар икки гапнинг бирида хато.
Масалан, дастлабки синов масаласида "янги Меҳнат кодекси бўйича дастлабки синов муддати тугаганидан сўнг, синов натижаси албатта расмилаштирилиши кераклиги белгиланди" деяпти.
Аслида унақа эмас. Аксинча, янги Меҳнат кодексининг 132-моддасига асосан агар меҳнат шартномасида белгиланган дастлабки синов муддати тугаган бўлса, меҳнат шартномаси ўз-ўзидан амал қилиши назарда тутилган. Яъни, синов натижаси бўйича албатта қандайдир ҳулоса ёки шунга ўхшаш ҳужжат қилиниши шартлиги белгиланмаган.
Охирги пайтларда меҳнат қонунчилиги бўйича Кодексдаги нормаларни охиригача тушунмасдан, шошмашошарлик билан хато фикр билдираётганлар кўпаймоқда.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходимнинг касаллик варақаси ишдан бўшаганидан кейин ёпилган. Савол, бўшагандан кейинги даврга ҳам касаллик нафақаси тўланадими?
❓Ходим 2024 йил 10 май куни ариза ёзган ва 24 май кунидан ишдан бўшатишни сўраган. Бироқ, у 19 май кунидан касал бўлиб қолди ва шу кундан 29 майга қадар меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлди. Меҳнат шартномаси 2024 йил 24 май кунидан бекор қилинди ва ходимнинг манзилига буйруқдан кўчирма юборилди. Ходим 30 май куни келиб, иш берувчига касаллик варақаси тақдим этди ва 29 майгача, яъни ишдан бўшагандан кейинги кунларга ҳам касаллик нафақаси тўлаб беришни талаб қилди. Ходимнинг бу талаби тўғрими?
Ҳа, ходимнинг талаби тўғри.
Аввало унутмайлик, ходим касаллик варақаси даврида бўлганда уни ўз аризаси, яъни ходим ташаббусига кўра ишдан бўшатиш борасида ҳеч қандай чеклов йўқ.
Кўпчилик иш берувчилар, меҳнат шартномаси бекор қилиндими, бўлди, ундан кейинги кунларга мантиқ бўйича касаллик нафақаси тўланмаслиги керак деб ўйлайди.
Лекин, айни шу жараённи тартибга соладиган ҳужжатларга қарасак, уларда бошқача нормалар борлигини кўрамиз.
Вазирлар Маҳкамасининг яқиндаги, яъни 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 9-бандида шундай дейилган:
➖вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси меҳнат лаёқати йўқолган биринчи кундан бошлаб у тиклангунга қадар ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади.
Эътибор беринг, бу қоидада нафақа меҳнат лаёқати йўқолган биринчи кундан бошлаб у тиклангунга қадар бўлган даврга тўланиши айтиляпти. Хатто бу даврда ходим ишдан бўшатилган ҳолларда ҳам тўлаб берилади дейиляпти.
Мана шу жойда “бу даврда” деганда, ходимнинг меҳнат лаёқати йўқолиб, қайта тикланадиган кунгача бўлган даврни тушунишимиз керак. Яъни, ходимга касаллик варақаси очилган 19 май куни меҳнат лаёқати йўқолган кун, 29 май куни эса меҳнат лаёқати тикланган кун бўлади.
Низомнинг 9-бандига кўра нафақа меҳнат лаёқати йўқолган кундан тикланган кунга қадар (19 майдан 29 майгача) бўлган даврга тўлаб берилади. Ва эътибор беринг, нафақа бу давр оралиғида (24 май куни) меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда ҳам тўланади.
Маълумот учун, бу қоида аввалги ҳужжатда (2022 йил 8 майдаги 1136-сонли низомнинг 11-бандида) ҳам бўлган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ИИВ тизимидан пенсияга чиқиб бошқа ишга кирганларга ИИВда ишлагани учун махсус устама тўланадими?
@Yurist_Xizmati 4603-савол:
Assalomu alaykum! Yaxshimisiz? Sizdan maslahat zarur. Savol: uzoq yillar ichki ishlar tizimida ishlab pensiyaga chiqqan xodim boshqa davlat tashkilotiga ishga kirganda unga uzoq yillik mehnat faoliyati va unvoni uchun ustama haqi to’lanishi kerakmi? Agar kerak bo’lsa qanday tartibda? Javob uchun rahmat!
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ҳурматли фуқаро, амалдаги қонунчиликда, ИИВ тизимида ишлаганларнинг пенсияга чиққандан кейин бошқа жойга ишга кирганда, устама беришга оид махсус қоида мавжуд эмас.
❌ Шунга кўра сиз қайси соҳада ишлашингиздан қатъий назар сизга ИИВ тизимида ишлаганингиз учун махсус устама берилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Биласизми
⚡️Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2024 йилдаги 263-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, янги тизимни самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга Давлат бюджетидан лавозим маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама берилиши белгилаб қўйилган.
Бунинг учун, Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида доимий равишда ишлайдиган Мониторинг гуруҳлари тузилади.
Шунингдек, Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
а) I босқичда Мониторинг гуруҳи томонидан баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларнинг электрон журнал маълумотлари асосида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг йиллик ўртача баҳолари таҳлил қилинади ҳамда тегишли ҳудуднинг жами умумтаълим мактаблари сонига нисбатан энг яхши натижа кўрсатган биринчи 20 фоиз умумтаълим мактаблари саралаб олинади;
б) II босқичда I босқич доирасида саралаб олинган умумтаълим мактаблари Мониторинг гуруҳи томонидан қуйидаги мезонлар асосида таҳлил қилинади:
• баҳолашнинг янги тартиби бўйича тарғибот ишлари олиб борилганлиги ҳамда ўқувчилар билими белгиланган мезонлар асосида баҳоланганлиги;
• баҳолаш ишларининг тўғри йўлга қўйилганлиги;
• фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалар БСБ таҳлиллари олиб борилганлиги ва ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишлари таҳлили;
• сўровномалар ўтказилганлиги ва уларнинг таҳлили.
❗️ҲОДИМНИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАЁТГАНДА ИШ БЕРУВЧИ У БИЛАН ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШИ КЕРАК!
📄 Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан,
➖ меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
❗️Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:
✅ охиригача олинмаган иш ҳақини;
✅ ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
❗️Агар ҳодим билан иш берувчи ўртасида тузилган ёки меҳнатга оид бошқа хужжатларда бошқа ҳол белгиланмаган бўлса иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ҳар йилги меҳнат таътили кимларга қанчадан ҳисобланади?
Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади (МК-216). Иш берквчилар ходимга меҳнат таътили беришда эътибор беришлари керакки, уларга берилган йиллик меҳнат таътилининг муддати 21 калеҳндар кундан кам бўлмаслиги керак.
Ишхоналарда шундай ходимлар борки, уларга йиллик таътил бошқаларга қараган кўпроқ берили шарт. Масалан:
👉 ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календарь кун.
👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.
Бундан ташқари ҳар йилги узайтирилган таътилни кенгайтиришни жамоа шартномаларида ҳам белгилаш мумкинлигини кўрсатади. Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин. (МК-218)
Масалан, корхоанда иш берувчи ўз ходимларига таътилни 21 календар кундан бераётган бўлса, жамоа шартномасида 3 календар кун қўшиб берилиши кераклиги белгиланган бўлса, ходимга 24 календар кундан иборат таътил берилади. Агар ходим ногиронлиги бўлган ходим бўлса, унга 30 календар кун + 3 кун жамоа шартномасидашги 3 календар кун билан 33 календар кун йиллик узайтирилган таътил берилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g