tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилишдаги муҳим қоидалар.


МК 158-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига биноан муддатли меҳнат шартномасининг бекор қилинишига унинг муддати тугаши кунида, шунингдек шартномадаги муддат тугаган кундан бир ҳафта мобайнида йўл қўйилади.

Агар муддат тугагандан кейин ҳам якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси МК 158-моддасининг биринчи қисмида белгиланган тартибда бир ҳафта давомида уни тугатилишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда кейинчалик меҳнат шартномасини шу асосга кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 26-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2024 йил учун рўйхати тасдиқланди

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Боғча, мактаб, тиббиёт, маҳаллаларни обод қилиш ва бошқа соҳаларни яхшилаш учун 33 трлн пул ажратилади

Шу йилнинг ўзида маҳаллаларни обод қилиш, боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув, электр каби инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан 31,5 триллион сўм ажратилди. Бунга яна 1,5 триллион сўм ажратилиши белгиланди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселекторда маълум қилинди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Расман: Давлат боғчалари олий маълумотли педагог ходимларининг ойлиги мактаблардаги педагогларни ойлигига тенглаштирилди

Мактабгача таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари тасдиқланди.

2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилди.

Мазкур базавий тариф ставкаси олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар томонидан бажарилган ишлагани учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактаб директори ёки завуч тайинланган устамани ўзларича камайтиришга ёки бекор қилишга ҳақли эмас❗️

@Yurist_Xizmati 4598-савол:

Ассалому алайкум Мактабда берилаетган устама хакини тайинлашда кузатув кенгаши аъзоси булмаган илмий булим мудири (бизда 2нафар илмий булим мудири бор)Мен "завучман "деб аралишиб кенгаш томондан тайинланган устамани олиб ташлашга хакки борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Мактабда устама ишчи гуруҳнинг қарори асосида белгиланади.

Ишчи гуруҳ аъзоси бўлмаган шахсларнинг устама тайинлашга аралашиши мумкин эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом 9-бандига кўра педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.

Бунда низомнинг 10-бандига кўра қуйидагилар:
👉 ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, умумтаълим муассасаси педагог ходимлари орасидан ҳамда умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан вакиллар – ишчи гуруҳ аъзолари ҳисобланади.

✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда юқоридаги шахслар ишчи гуруҳ аъзоси сифатида устама тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

💁‍♂ Бунда устама мазкур низомга иловада тасдиқланган педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонларига мувофиқ тўплаган балларга қараб белгиланади.

❌ Шундай экан, сиз тўплаган балларни директор ёки унинг ўринбосарлари ўзларича камайтиришга ҳақли эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2024 йил учун рўйхати тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган (ТОП-1000) олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Интернет фирибгарларининг тузоғига тушмаслик учун фойдали тавсиялар

Фишинг турлари кўпайиб бораётган бир пайтда, давлат хизматчилари аккаунтларининг хавфсизлигини сақлаш муҳим саналади. Билимсизлик нафақат моддий-маънавий балки касбий зарар келтириши мумкин.

🚫 ТЕЛЕГРАМДА ҲЕЧ ҚАЧОН КИРМАНГ:

1. Сохта ботлар ёки аккаунтлар:
Хакерлар шахсий ёки махфий маълумотларингизни олиш учун расмий бўлиб кўринган сохта ботлар, ёки аккаунтларни сизга юбориши мумкин.

2. Сохта танловлар ёки лотереялар:
Фирибгарлар сохта танлов ёки лотереялар яратиши мумкин. Улар сизга мукофотни олишда шахсий маълумотларни киритишингиз ёки хизматлар учун тўловларни таклиф қилишади.

3. Пул ёки махфий маълумотлар сўралган хабарлар:
Сиз таниган ва танимаган аккаунт эгаларидан пул ёки махфий маълумотларни беришингиз сўралган хабарлар олишингиз мумкин, аммо бу аккаунт хакерлар ихтиёрида бўлади.

4. Зарарли ҳавола орқали фишинг:
Хакерлар қурилмангизга зарарли дастурларни ўрнатиш орқали шахсий маълумотларингизни ўғирлаш учун зарарли ҳаволалар билан хабарлар юбориши мумкин.

5. Маълумотларингизни янгилаш сўралган хабарлар:
Фирибгарлар сизга банк маълумотларингиз ёки бошқа шахсий маълумотларни янгилашингизни сўраб, расмий хизматлар сифатида кўрсатилган хабарларни юбориши мумкин.

6. Аккаунтни блоклаш хабарлари:
Хакерлар шахсий маълумотларни киритиб, шахсингизни тасдиқламасангиз, аккаунтингизни блоклаш билан таҳдид қилишлари мумкин.

7. Видео хабарлар:
Телеграмдаги видео фишинг янги тур ҳисобланиб, таниш ёки нотаниш аккаунтлардан турли қизиқарли видеоларга зарарли ҳаволалар бириктирилиб юборилади. Уни томоша қилиш ёки ҳаволасини босиш зарарли дастурни ишга туширади.

❕ТУЗОҚҚА ТУШИШНИНГ ЗАРАРИ:
Files, Camera, Terminal, Screen, Location, Microphone, Calls, Masseges, Contacts, Keylogger, Archive folder ва бошқа маълумотлардан эркин фойдаланиш имкониятини фирибгарларга беради.

❗️ЗАРАРДАН ҚУТИЛИШ:
Сиз хакерлар панжасига тушганингизни сезган заҳотингиз, интернетдан узилиб, қурилмангиздан муҳим маълумотларингизни олиб, унда "прошивка" амалини бажаринг.
Онлайн тўлов хизматларининг логин, паролини, асосий банк картангизни янгилашингиз ва асосийси ҲМҚОга мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

❗️Телеграмда фирибгарлик қурбони бўлиб қолмаслик учун эҳтиёт ва ҳушёр бўлинг. Шуни эсда тутингки, шубҳали барча контентдан тийилинг, ҳатто у танишингиздан келган бўлса ҳам.

© Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ХОДИМ КАСАБА УЮШМАСИГА ПУЛ ТЎЛАМАСА ҲАМ БЎЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 4593-савол:

Ассалом алайкум саволим шундан иборатки мен эшитишда нуксони булган мактаб интернат тарбиячи булиб ишлайман. Мен касаба уюшмаси учун йигиладиган бадалдан воз кечмокчиман шунинг учун конуний маслахатингиз жуда мухим

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Касаба уюшмасига кириш ва чиқиш ихтиёрий.

1⃣ Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 73-моддаси биринчи қисмига кўра касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар.

❕Ушбу модданинг иккинчи қисмида касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ихтиёрий эканлиги мустаҳкамланган.

2⃣ Иккинчидан, Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ иш берувчи касаба уюшмасининг аъзолари бўлган ходимларнинг ёзма аризалари мавжуд бўлганда касаба уюшмасининг тегишли ҳисобварағига ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган касаба уюшмасига аъзолик бадалларини, агар жамоа шартномасида, келишувида шундай қоида назарда тутилган бўлса, ўз вақтида ўтказиши шарт.

✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда бемалол касаба уюшмаси бадалини ихтиёрий асосда тўлашингиз мумкин.

💁‍♂ Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги билан унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинлиги келтирилган. Мазкур норманинг иккинчи қисмида ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш асослари белгиланган бўлиб, унда касаба уюшмасига аъзолик бадалларини мажбурий ушлаб қолиш қайд этилмаган.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда аъзолик бадали фақат сизнинг розилигингиз билан ушлаб қолинади. Агар рози бўлмасангиз, унда бадал ушлаб қолинмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ОНАЛАРИ БОШҚАЛАРДАН 5 ЙИЛ ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН

⚡️САВОЛ
;
Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаган оналар пенсияга 50 ёшдан чиқиши мумкинлигини эшитдим. Шу ростми ?

⚡️ЖАВОБ;
Бундай норма қонунчиликда мавжуд. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни, 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.

✅ Демак болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?

⚡️САВОЛ
;
Қандай ҳолларда ҳодимни иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.

❗️Булар қуйидагилар:

1) 🟢 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) 🟢 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) 🟢 иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) 🟢 ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) 🟢 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) 🟢 Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учун


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШГА КИРАЁТГАНДА ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ХУЖЖАТЛАР

📄 Меҳнат кодексининг 434-моддасига кўра, асосий иш жойидан ташқари бошқа иш берувчига ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

✅ паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёки идентификация ID-картасини;

✅ асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича маълумотномани;

✅ бажарилиши учун қонунчиликка мувофиқ фақат муайян иш стажига эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани;

✅ дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёки касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни, агар бундай иш махсус билимларни ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса;

✅ меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишга қабул қилиш чоғида асосий иш жойидан меҳнатнинг хусусияти ва шартлари тўғрисидаги олинган маълумотномани;

✅ жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини.

❗️Ички ўриндошлик шартлари асосида ишга қабул қилиш чоғида иш берувчи ходимдан бирор-бир ҳужжатни тақдим этишни талаб қилишга ҳақли эмас, агар мазкур иш махсус билим ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса ва илгари бу ҳужжатлар ходим томонидан тақдим этилмаган бўлса, бундан дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёхуд касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни талаб қилиш мустасно.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ходим моддий ёмон аҳволга тушиб қолганда 14 йиллик фойдаланилмай келган таътилига компенсация олиш мумкинми?

Меҳнат кодекснинг 234-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади. Бу ерда эътибор қилиниши керакки, шартнома бекор қилинганда дейилмоқда яъни қачонки меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган таътиллари учун пуллик компенсация тўланади. Яъни фойдаланилмаган таътилни олишда ходимнинг моддий аҳволи рўл ўйнамайди. Бироқ бу ерда бир йўл орқали ходимга ўша фойдаланилмай қолиб кетган таътил пулларини тўлаб бериш мумкин. У ҳам бўлса ходимни ишдан бўшатиб яна қайтиб ишга олиш орқали.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

МЕН АТТЕСТАЦИЯ ТОПШИРИШГА МАЖБУРМАНМИ?

Stajim 36 yil 1971 yil  tugʻilganman Yoshim 53 da 2018 yil attestatsiyadan oʻtib,1-toifa olganman 2023-yilda navbatdagi attestatsiyadan ishtirok etishim kerak edi,shu paytda attestatsiyalar toʻxtatilib,unga oʻzgartirishlar kiritildiҳ Unda imtiyozlar berildi 25 yildan pedagogik stajga ega boʻlgan pedagog xodimlar attestatsiyadan ozod degan Menga ham taaluqlimi shu imtiyoz Yaqinda zavuchimiz KRU tekshirgani va men  attestatsiyadan oʻtishim i kerak ekanligini,bahorda oʻtmaganligim uchun  pulni qaytib olishini aytdi dedi Bu qanchalar toʻgʻri

❗️ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021-йилда 572-сонли қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида" ги низомга асосан қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар;

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

Демак, сиз биринчидан иш стажингиз 25 йилдан ортиқлиги сабабли ва пенсияга чиқишингизга 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолгани учун сиз аттестация имтихонига жалб этилмайсиз.

Факатгина ўз хоҳишингизга биноан навбатдан ташкари аттестацияда катнашишингиз мумкин.

Директор ўринбосарининг бу гаплари асоссиз.


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Ассалом алайкум, Мухаммадамин ака! Хорманг. Битта маслаҳатиз керак, илтимос. Ходимни 132-модда билан бўшатмоқчиман. Бугунги сана билан огоҳлантириш хати бердим. Душанба куни билан буйруғини расмийлаштираман.
Бу ҳолатда ходимни болничнийга чиқволиши аҳамиятга эга эгами?
mehnathuquqi javobi :

Aloqador moddalar: MK 9, 129 - 132, 163-164, VMQ 424 1-ilovasi 9-bandi, 26-son OSPQ

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Мажбурласада ариза ёзманг ишсиз қолиб кетиш эҳтимолингиз юқори

Амалиётда жуда ҳам кўп дуч келамиз иш берувчи ходимга тазйиқ ўтказган ҳолда ўз аризасига кўра ишдан бўшатган ҳолатларни. Бироқ ҳар доим ҳам судда ишлар ходимнинг фойдасига ҳал бўлавермайди. Чунки ходим иш берувчи томонидан ариза ёзишга бўлган тазйиқни судда исботлаб бериши керак бўлади ва ва натижада етарли асослари мавжуд бўлмаган ходимнинг аризаси судда қаноатлантирилмайди.

Бугунги кунда судлар томонидан МКсининг 160-моддаси ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан ишларни кўришдаги энг нозик жиҳатларга эътиборингизни тортмоқчиман. Мазкур модданинг биринчи қисмига асосан Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Яъни бу ерда агар иш берувчи ходимнинг меҳнатига муҳтож бўлган тақдирда ҳам уни ушлаб тура олмайди ходим аризасини ёзганда бундай вазиятда аризага меҳнат шартномасини бекор қилиш муддатини 14 кундан кейинги кун қилиб белгилайди.

Бироқ мазкур модданинг 4-5-қисмлари 14 кун ўтмасдан ҳам меҳнат шартномаси томонларнинг келишувига кўра бекор бўлишини тартибга солади унга кўра, Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин. Яъни ходим ва иш берувчи келишган тақдирда 14 кун кутиб ўтириш шарт эмас. Бу муддат беш кун олти кун ва хатто ариза ёзилган кун бўлиши ҳам мумкин. Ва бу кодексда келишувга кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати деб аталади.

Масаланинг ҳам қизиқ жиҳати шу ерда, қонун бўйича 14 кун огоҳлантириш муддатида ходим аризасини қайтариб олишга ҳақли. Бироқ модданинг олтинчи бандига асосан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланган қисқартирилган муддатда бу 14 кун қўлланилмайди. Чунки мазкур нормага кўра тарафларнинг келишувига кўра белгиланган огоҳлантириш муддати давомида, шу жумладан огоҳлантириш муддати сўнгги куни иш вақти тугагунига қадар ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир.

Маслан, Эшмат бугун 4 июль бўладиган бўлса, ишдан бўшаш аризасида мени 5 июль санасидан ўз ҳоҳишимга кўра мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишингизни сўрайман деб ариза ёзганда. У учун аризани қайтариб олишнинг охирги куни 5 июль иш вақти тугагунга қадар бўлган вақт бўлади.

Афсуски амалиётда кўпчилик билган 14 кунлик огоҳлантириш муддати бундай аризаларга ҳам таълуқли деб ўйлашади ва 14 кун ичида аризани қайтариб олишмоқчи бўлишади. Натижада судда ҳам ютқазиб қўйишади.

Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сонли қарорининг 20-бандида ҳам бу бўйича муҳим тушунтиришлар берилган. Унга кўра, у ҳолатда, меҳнат шартномасига алоҳида қўшимча келишув тузиш талаб этилмайди дейилган. Яъни алоҳида иш берувчи ва ходим ўртасида келишув шартномаси шарт эмас.

Кейинги муҳим қоидага эътибор қаратадиган бўлсак, меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси ходим томонидан билдирилган бўлиб, тарафлар ўртасидаги келишув эса, меҳнат шартномаси бекор қилинишини эмас, балки меҳнат шартномасини айнан қайси санадан бекор қилиш тўғрисида эканлигини англатади. Яъни бу ерда келишув ташаббускори ходим деб эътироф этилади. Масалан, Эшмат аризасида 5 июльдан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраяптими у ташаббускор. Иш берувчи томонидан 5 июль санасидан меҳнат шартномасини бекор қилиниши эса иш берувчининг мазкур ташаббусга рози эканлигини. Бу ерда ўзаро келишув бўлганлигини тасдиқлайди.

Тушунтирмоқчи бўлган нарсамиз. Агар сизни иш берувчи тазйиқ билан ўз аризангизга кўра бўшатмоқчи бўлган тақдирда, аризангизни ёзманг кейин ишга тикланишингиз имконсизга айланиб қолади агар сиз ўзингизга тазйиқ ўтказилганлигини исботлай олмасангиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Аёлни бола тарбиялаш таътилига чиқиши унинг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади.

Фуқаро мурожаати. Assalomu alaykum. Men maktabda iahlayman.l2023-yil may oyida dekret ta'tiliga chiqdim. Lekin oilaviy sharoitim sabab 4oydan keyin yana ishga chiqdim. Lekin eplab ketolmadim. Men endi farzamdim 3 yosh bòlguncha qayta bola parvarishi deb ishga chiqmasam bòladimi. Bunday holda meni ishdan bòshatmaydimi? Direktorimiz siz dekretdan qaytgansiz faqat òz nomizdan 6oygacha otpuskaga chiqishiz mumkin dedilar

Иш берувчилар томонидан аёлларни бола тарбиялаш таътилига чиқишида ёки уни бола тарбиялашдан қайтаришда қонунчилик бизилишига доир кўплаб хатоликлар қилинади. Аслида бола тарбиялаш ҳуқуқи аёлнинг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади.

Мурожаатчига юборган жавобимиз. Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.

Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.

Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Ҳозир сиз декрет таътилидан ишга қайтиб бир мунча муддат ишлаган бўлсангиз ҳам ўз хоҳишингизга кўра ариза ёзиб болани парваришлаш таътилига бемалол чиқсангиз бўлади. Бу таътил ходимнинг хоҳишига кўра бериладиган таътил бўлиб, ходим ундан боласи 3 ёшга тўлгунига қадар хоҳлаган пайтида фойдаланишга ҳақли. Шу сабабли, ариза ёзиб таътилга бемалол чиқсангиз бўлади. Бу даврда ҳеч ким сизни ишдан бўшата олмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Абитуриентлар қандай ҳолларда тестдан четлаштирилади?

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (03.04.2018 йилдаги 261-сон) қарори билан олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланган

❌ Унга кўра, қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:

➖ тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;
➖ тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;
➖ тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса;
➖ тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;
➖ тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;
➖ тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.
Бундан ташқари, абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди. Тест материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Аёл киши иш стажи бўлмаса неча ёшдан пенсияга чиқади?

@Yurist_Xizmati 4602-савол:

Assalomu aleykum meni savolim ayol kishi ish staji bòlmasa necha yoshdan pensaga chiqadi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 23-мартдаги 119-сон қарорига
1-иловада тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 3-бандига кўра қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар  ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар ҳисобланади.

✅ Бунда ушбу тоифадаги шахсларга ёшга доир нафақа тўланади.

Мазкур низом 19-бандига асосан ёшга доир нафақа:
👉 болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга —  55 ёш;
👉 аёлларга — 60 ёш;
👉 эркакларга — 65 ёшга етганда тайинланади.

💁‍♂ Бунда нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг исталган вақтда нафақа олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат давлат хизматлари марказлари, Марказларнинг (“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази) ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки ЙИДХП орқали амалга оширилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабгача ва мактаб таълими тизими давлат мактабгача таълим педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича 01.06.2024 йил ҳолатига базавий тариф ставкалар миқдори
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Таътил пулини ҳисоблашда устамалар ҳисобга олинмайдими?

@Yurist_Xizmati 4597-савол:

Assalamu aleykum. Yaxshimisiz? Ta'til pulini hisoblashda bug'galterimiz ustama pullari hisoblanmaydi deyapti. Dars soatlari hisobidan boladi dedi,va iyun oyida 50 % lik Milliy sertifikat va 843 qaror boyicha ustama iyun va avgust oylarida hisoblanmaydi deyapti. Qanchalik to'g'ri?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Устамалар албатта қўшилади.

Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

Айнан шу қоидага асосан, ходимнинг иш жойидан олган барча тўловлари, иш ҳақи, устамалар, моддий ёрдам, мукофот пули, моддий рағабатлантириш суммалари ўртача иш ҳақини ҳисоблашда инобатга олинади.

Энди қаранг! Бунда Меҳнат кодексининг 218-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига биноан ўқитувчиларга 56 календар кунидан иборат таътил берилади ва таътилнинг 48 кунига таътил пули тўланади.

☝️Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда ходим 12 ойдан кўп ишлаган бўлса, унинг таътил пулини ҳисоблашда ходим таътилга чиқишидан олдинги 12 ойлик даврда олган барча тўловлари қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

❗️Бу вазиятда туман адлия бўлимига бухгалтернинг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш лозим.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Халқаро С1 сертификатга эга 3 курс талаба мактабдан қанча дарс соати ололади?

@Yurist_Xizmati 4595-савол:

Assalomu alaykum.Ayolim shu yil 2- kurs sirtqi talim  ingliz tili yönalishi (xususiy oliygoh)ni  tamomladi.Sentabr oyidan 3-kurs talabasi.C1 xalqaro sertifikatga ega. Maktabda ishlay oladimi va maktabda ishlay olsa, necha soatgacha dars ololadi va unga dars qanday tartibda taqsimlanadi va C1 sertifikati uchun qushimcha 50 foiz  ustama tulanadimi ?Javob uchun oldindan kattakon rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Олий таълим тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами №1222, 22.02.2003) 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкинлиги белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами № 3271) 15-бандида олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабаларига тарификация асосида дарс соатларини бериш мумкинлиги қайд этилган.

✅ Шундай экан турмуш ўртоғингиз дарсдан бўш вақтида ишлашга ҳақли.

❗️Бунда у кундузги таълим шаклида ўқиса, кўпи билан 0.75 ставка ишлай олади.

➡️ Сертификат масаласига келсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига
кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 ва 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 2 апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати тасдиқланган.

✅ Агар аёлингиз олган сертификат юқоридаги рўйхатда бўлса, унга устама тўланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#суддаги_ғалаба
Яқинда Тошкент шаҳридаги бир туманлараро фуқаролик судида ишга тиклаш низоси кўрилди. Биз адвокат сифатида ходим номидан судга даъво ариза киритдик ҳамда унинг ҳуқуқ ва манфаатларини судда ҳимоя қилдик.

Судда бизнинг асосларимиз:

1. Иш берувчи ходимни ёзма равишда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантирмаган (Аслида МК 158-модда талаби бўйича меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак).

2. Ходим билан дам олиш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган (Аслида МК 170-моддаси талабига кўра агар охирги иш куни дам олиш кунига ёхуд ишланмайдиган байрам кунига ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни охирги иш куни деб ҳисобланади).

3. Ходим билан номуайён муддатга тузилган меҳнат шартномаси сохталаштирилиб, муддатли меҳнат шартномасига ўзгартирилган.

Биз судда учинчи асосимиз бўйича экспертиза тайинланишини сўраб, илтимоснома киритдик. Ва натижада экспертиза меҳнат шартномаси варақлари бир вақтда чоп этилмаганлиги, варақлар таҳрирланган бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса берди.

Суд эса айнан ушбу асос билан ходимни ишга тиклади, иш берувчини буйруғини ғайриқонуний деб топиб, бекор қилди ва ходимга 100 млн сўмга яқин пул (мажбурий прогул, маънаий зарар, вакил ва экспертиза харажати) ундириладиган бўлди.

Адвокат Мухриддин Шамсиддинов

Меҳнат низолари ва бошқа масалалар бўйича адвокатлик хизмати борасида @yuristgamurojaat га ёзиб қолдиринг.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ҳусусий ОТМлардаги педагоглар 56 кун эмас, 21 кунлик таътил оладими?

➖56 календарь кунлик меҳнат таътилини айримлар фақат давлат таълим муассасаларидаги педагогларга тегишли деб ўйлаяпти. Айниқса, ҳусусий ОТМлар давлат ОТМлари педагог ходимларига 56 кунлик таътил берган бир вақтда “бу қоида бизга тегишли эмас” деб 21 кунлик меҳнат таътили беряпти.

Бу мутлақо нотўғри!

Қаранг, Меҳнат кодексининг 501-моддасида:

“Таълим ташкилотларининг педагог ходимларига ... йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади. Педагог ходимлар ... йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади” дейилган.

Ва эътибор беринг, бу ерда “таълим ташкилотларининг педагог ходимларига” деганда, фақат давлат таълим ташкилотлари эмас, барча-барча, яъни ҳусусий ва нодавлат таълим муассасалари педагоглари ҳам назарда тутилган. Энди ўзиз ўйлаб кўрингда, тепада “давлат таълим ташкилотларининг педагог ходимларига” дейилмаганидан тушуниш мумкинку бу нарсани, тўғрими? Тўғри.

Юқоридаги МК 501-моддасида келтирилган талаблардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишган ҳолда ўзининг қарорини қабул қилган. Қайси қарор деяпсизми?

Эътибор беринг, бу Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори бўлиб, бу қарор билан “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари” тасдиқланди.

Бу Меъёрларнинг 6-қисми 2-бандига кўра олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларига 56 календарь кундан иборат бўлган йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади деганда, ҳам давлат, ҳам нодавлат ОТМларнинг педагоглари назарда тутилмоқда.

Яъни, ҳусусий ОТМларнинг педагогларига ҳам ҳудди давлат ОТМларидек 56 календарь кунлик йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилиши керак.

Айтмоқчи, бу борада дўстимиз Мухаммадамин Каримжонов ҳам жуда чиройли 👉тушунтириш берган.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ИШЛОВЧИ ҲОДИМЛАРГА ОЙЛИК ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ

📄 Меҳнат кодексининг 253-моддасига асосан,

➖ Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

❗️Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида, яъни ўша кундан олдин тўлаб берилиши керак.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ИШ БЕРУВЧИ УЧ ИШ КУНИДА БЕРИШИ ШАРТ:

📃 Меҳнат кодексининг 117-моддасига асосан,

➖ иш берувчи иш билан боғлиқ, шунингдек қуйидаги ҳужжатларни ходим аризасига кўра 3 иш кунида бериши шарт:

🟢 ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқлар кўчирма нусхалари;

🟢 меҳнат дафтарчасидан ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма;

🟢 иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар;

🟢 ҳисобланган ҳамда ходим томонидан ҳақиқатан тўланган солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги маълумот;

🟢 иш берувчида ишлаш даври тўғрисидаги маълумотномалар ва бошқалар.

❗️Ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ташкилот раҳбарининг ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси, шунингдек муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

✅ Иш билан боғлиқ ҳужжатлар ва уларнинг кўчирма нусхалари ходимга бепул берилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ЎҚИШГА КИРИШДА ИМТИЁЗ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

⚡️ Қуйидаги абитуриентлар
олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

🟢 Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари; 👈

🟢 Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар; 👈

🟢 Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари; 👈

🟢 “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари; 👈

🟢 “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари; 👈

🟢 Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари; 👈

🟢 “Ниҳол” мукофоти совриндорлари; 👈

🟢 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси (Педагогика йўналишларига) берган тавсиянома совриндорлар 👈

🟢 Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар; 👈

🟢 Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга 👈 абитуриентлар;

🟢 Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар; 👈

🟢 Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари; 👈

🟢 Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

🟢 Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар; 👈

🟢 Ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари; 👈

🟢 Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар; 👈

🟢 Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари. 👈

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Юқорида иккита меҳнат кодексининг 160-моддаси ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан аризага наъмуналар келтирилган. Аризаларга эътибор қаратилса, бирида 14 кунлик огоҳлантириш назарда тутилган, бирида назарда тутилмаган. Аксарият ҳолатларда ходимлар томонидан 14 кунлик огоҳлантириш назарда тутилмай аниқ сана билан ёзилади. Масалан, бугун 10 июль бўлса 11 июлдан мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишингизни сўрайман шаклида.

Бундай вазиятда ходимларга қандай шаклда ариза ёзишни маслаҳат берамиз. Агар сиз ў аризангизни иш берувчининг қистови билан ёзаётган бўлсангиз албатта 14 кунлик огоҳлантириш муддатини қўйиб ёзинг бу вазиятда сизда ўз аризангизни 14 кун ичида қайтариб олиш имкони бўлади. Агар ўз ҳохишингиз билан ариза ёзаётган бўлсангиз, сизни ишдан бўшашингизга иш берувчининг қаршилиги бўлмаса, ариза ёзилгандан кейинги кун билан ишдан бўшаш кунини қўйган ҳолда ариза ёзишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ҳодимни олти ишламасдан ҳам таътилга чиқазиш мумкинми?

Кўпчилик кадровиклар ходим 2-3 ой ишлаб меҳнат таътилига ариза ёзмоқда ходимни меҳнат таътилга чиқазиш тартиби қандай бўлади деган мазмунда саволлар келмоқда. МКнинг 227-моддасига асосан Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади. Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади.

Яъни ходимга ишлаганига олти ой бўлмасдан ҳам томонларнинг ўзаро келишувига кўра таътил берилиши мумкин.

Бундан ташқари агар ходим ариза ёзса иш берувчи олти ой ўтмай ходимга таътил берилиши шарт бўлган ҳолатлар бор. Юқоридаги модданинг 3-қисмига кўра:
👉 аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
👉  ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
👉  ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
👉  резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
👉  1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
👉  ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
👉  жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга.

Бир нарсага эътибор бериш лозимки юқоридаги ходимлар олти ой ўтмай меҳнат таътилига ариза ёзган тақдирда уларнинг таътили тўлиқ давомийликда ва тўлиқ ҳақ тўлаган ҳолатда берилади. Масалан, II гуруҳ ногирони бўлган ходим ишга кирди ва бир ҳафта ўтгандан сўнг йиллик меҳнат таътилини олиш учун ариза ёзди бу ҳолатда иш берувчи ходимнинг аризасини рад қилишга ҳақли эмас. Ҳодимга тўлиқ меҳнат таътили давомийлигида таътил берилади ва тўлиқ таътил пули тўланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Кутубхоначига устама берилмайдими?

@Yurist_Xizmati 4592-савол:

Assalom alaykum!Vazirlar Mahkamasining 2019 yil 30 sentyabrdagi 823- son qarori bilan tasdiqlang " "Umumiy o'rta ta'lim muassasalarining o'rnak ko'rsatgan xodimlarini rag'batlantirishning direktor jamg'armasini tashkil etish va uning mablag'laridan foydalanish tartibi to'g'risida" nizomda kutubxonachilarni baholash mezonida qilgan ishlari uchun taqdim etgan papkasida 80- ball yig'ganligi uchun 15% ustamaga davogar bo'lsada  lekin nomutaxasisligi uchun bu  kutubxonachiga ustama berilmidimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Кутубхоначининг мутахассислигига қонунда ҳеч қандай чеклов қўймаган.

Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) Кутубхона мудири, Кутубхоначи лавозимининг малака тавсифларига кўра:

➖Маълумот:  камида ўрта махсус маълумот ёки олий бакалавр дипломига эга бўлиши

➖Мутахассислик:   Мутахассислик талаб этилмайди.

Мана шу қоидага кўра кутубхоначи ўрта махсус маълумотли бўлиши бу лавозимда ишлаши учун етарли саналади. Унинг мутахассислигига махсус талаб белгиланмайди.

❗️Шундай экан кутубхоначи Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомга иловада белгиланган баҳолаш мезонларига кўра тўплаган балли учун устама олишга ҳақли.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ходимнинг таътилдан чақириб олишдаги ўзигахосликлар, билиш мухим бўлган қоидалар


Ходимда – 21 календарь кундан иборат меҳнат таътили мавжуд. Бир ҳафта ўтгач (7 календарь кун), унинг розилиги билан ишлаб чиқариш зарурати туфайли таътилдан чақириб олишни расмийлаштиришди. Таътилнинг 14 календарь куни қолди, кейинчалик у таътилдан фойдаланишда  давом этди. Ходимни энди таътилдан ҳатто унинг розилиги билан ҳам чақириб олиш мумкин эмас. Унда таътилнинг фақат бўлинмайдиган қисми қолди – 14 календарь кун.

Ходимга 25 календарь кунлик таътил расмийлаштирилди, шу жумладан 2 июнгача. Аммо 10 июнь куни ушбу таътил берилган иш йили тугайди. Бундай ҳолда чақириб олиш ноқонуний бўлади, чунки ходим иш йили тугашидан олдин таътилнинг мажбурий 14 календарь кунидан фойдаланишга улгурмайди.

Чақириб олиш қандай расмийлаштирилади? 
1. Ходимнинг ёзма розилиги олинади. Меҳнат кодексининг 232-моддасида бундай розилик қандай шаклда расмийлаштирилиши кераклиги кўрсатилмаган бўлса-да, меҳнат низосига йўл қўймаслик учун уни ёзма равишда олишингизни тавсия қиламиз.

Алоҳида ҳужжат (ариза) расмийлаштириш  мумкин, унда ходим таътилдан чақириб олишни сўрайди ёки чақириб олишга розилик билдиради ("мен таътилдан чақириб олишга эътироз билдирмайман ...").  Агар розилик дастлаб ходимдан оғзаки қабул қилинган бўлса, у кейинчалик чақириб олиш буйруғида акс эттирилиши мумкин. Ходим "Қарши эмасман" деб ёзади ва имзосини қўяди.

❗️Ходимнинг ушбу розилиги асосида буйруқ чиқарилади ва ходимга таништирилади. Буйруқда чақириб олиш сабаби кўрсатилиши шарт.

❕Агар томонлар жорий йилда таътилнинг бир қисмини беришга келишиб олишган бўлса, буйруқда ундан фойдаланиш учун бир ой ёки аниқ бир календарь даврни белгилаш мумкин. Агар таътилдан фойдаланишнинг келгуси даврини дарҳол белгилашнинг иложи бўлмаса, буйруқда таътилнинг фойдаланилмаган қисми жорий иш йилида ходимнинг талаби бўйича унинг аризаси асосида тақдим этилишини кўрсатиб ўтилади.

2. Агар томонлар таътилнинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчиришга келишиб олишган бўлса, ушбу шартни буйруқда кўрсатиш кифоя (масалан: "фойдаланилмаган таътил кунлари кейинги иш йилига ўтказилсин ва таътиллар жадвалига мувофиқ бир вақтнинг ўзида кейинги иш йили учун тақдим қилинсин" деган мазмунда).

3. Таътиллар жадвалига маълумотлар киритилади: ходим таътилдан чақириб олинганлигини кўрсатиб, чақириб олиш санасини, чақириб олиш ҳақидаги буйруқнинг реквизитларини ва таътилнинг қолган қисмидан фойдаланишнинг бошланиш вақтини кўрсатиб ўтилади.

4. Шу каби маълумотларни шахсий варақанинг III бўлимига "Навбатдаги таътилларни тақдим қилиш" Т-2 шакли бўйича киритиб борилади.

❗️Эътибор беринг. Ходимнинг розилиги билан уни таътилга чиққан куннинг эртасига таътилдан чақириб олишингиз мумкин. Ходимни чақириб олишга йўл қўйилмайдиган унинг таътилда бўлишининг энг кам муддати белгиланмаган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал