#Кадровик
Ўриндош ходимларга устама, ёрдам пули, йиллик меҳнат таътили бериш тартиби.
Жуда кўп ҳолатларда иш берувчилар томонидан ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга устама, ёрдам пули ва таътил беришда турли тушунмовчиликлар вужудга келади. Мазкур постда ушбу масалага бирма-бир тўхталиб ўтамиз. Меҳнат кодексининг 438-моддасига асосан Агар жамоа шартномасида ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ўзга ички ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш мазкур иш ўзи учун асосий иш бўлган ходимларга белгиланган тартибда амалга оширилади. Яъни агар ишхонанинг бирор локал (ички) ҳужжатида ўриндош ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш борасида чеклов ўрнатилмаган бўлса, иш берувчи ўриндошлик асосида ишловчи ходимга асосий ишдаги ходим билан тенг ҳақ (устама моддий ёрдам)тўлаши лозим. Мазкур қоида ички ўриндошларга ҳам тегишли.
Таътиллар масаласига тўхталадиган бўлсак, Меҳнат кодексининг 216-моддасига асосига кўра Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Бу ерда ички ўриндош ҳам ташқи ўриндош ҳам назарда тутилган. Кўплаб ташкилотларда ички ўриндошларга таътил берилмаслиги ҳолати кўзга ташланади. Бу ноқонуний ҳисобланади. Сабаби ўриндошлик иши асосий ишидан бўш вақтда бажарилиб МКнинг 435-моддаси билан алоҳида меҳнат шартномаси тузилади. Шунингдек, ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга ҳам меҳнат кодексининг 220, 401-моддалари белгиланган ҳам ҳар йилги қўшимча таътиллар ҳам берилади.
Таътилга чиққанда моддий ёрдам пули ҳам МКсининг 446-моддаси, 438-моддаларига асосан жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатларда ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга бериш таъқиқланмаган бўлса, берилиши лозим.
Юқоридаги асослардан шундай хулосага келиш мумкинки, устама, моддий ёрдам, ва байрам пуллари агар корхонанинг ички ҳужжатида берилиши таъқиқланмаган бўлса берилиши мумкин. Меҳнат таътили эса берилиши шарт ҳисобланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
“Maktabgacha va maktab ta'limi sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risida”gi Prezident Farmoni (PF-98-son, 02.07.2024 y.)
Faoliyati tugatilayotgan Maktabgacha taʼlim agentligining 66 ta shtat birliklari quyidagicha taqsimlandi:
39 tasi — Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining markaziy apparatiga;
14 tasi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga;
13 tasi — hududiy pedagogik mahorat markazlarining metodik xizmat koʻrsatish boʻlimlariga berildi.
Agentlik joylashgan bino Ijtimoiy himoya milliy agentligiga berildi.
Farmon bilan Prezident va Hukumatning ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan. Shu jumladan, oilaviy va davlat-xususiy sherikchilik asosida tashkil etilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatiga oid bandlarga ham oʻzgartirishlar kiritilgan.
@ https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Тезкор #Расман
❗️Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди
Президент фармони билан Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
🇺🇿 (Тошкентликлар👇)
👉/channel/+6Kq_uxh2KYUzMjhi
❗️ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК НАФАҚАСИ БЕРИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йил кунги 314-сон қарорига асосан,
➖ вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
✅ вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллик вақтида (шикастланишда);
✅ санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанганда;
✅ касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
✅ карантинда;
✅ сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
✅ меҳнат лаёқатини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Assalomu alaykum, Ustoz! savol bor edi: VMQ-263-son bilan belgilangan pedagog xodimlarning mehnat ta'tiliga 2024-yil 17-iyun (dam olish kuni dushanba), 18-iyun (qoshimcha dam olish kuni seshanba) uchun haq to
lanadimi?
mehnathuquqi javobi :
MK 216-moddasi 1-qismiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tili dam olish va ishlash qobiliyatini tiklash uchun ish o‘rni (lavozimi) hamda o‘rtacha ish haqi saqlab qolingan holda xodim ishdan ozod etiladigan, xodimga har yili ish yili davomida beriladigan vaqt davridir.
Bundan tashqari, MK 233-moddasi 1-qismiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tilida bo‘lgan vaqti uchun xodimga ushbu Kodeksning 257-moddasiga muvofiq hisoblab chiqariladigan o‘rtacha ish haqining saqlanishi kafolatlanadi.
Yuqoridagi moddalar mazmunidan, har yilgi mehnat ta’tilining barcha kunlari uchun haq to’lashligi anglashilmoqda. Biz bu haqida juda ko’p marotaba gapirdik! Hattoki, Bandlik vazirligining javob xatini ham ilova qilgan edik 👉 /channel/mehnathuquqi/4918
Demak, biz yuqorida har yilgi mehnat ta’tilining barcha kunlari uchun haq to’lanishi borasida o’z pozitsiyamizni bayon qildik. Eng qizig'i amaliyotda hozir 2 xil standart ketmoqda. Ayrim tashkilotlar har yilgi mehnat ta’tilining barcha kunlari uchun haq to’lashmoqda!
Endi esa VMQ 263ga o’tamiz! O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 26.06.2023 yildagi 263-son qaroriga ko’ra, ushbu me’yorlarda keltirilgan xodimlarga yillik uzaytirilgan mehnat ta’tili uchun haq to‘lashda yakshanba va bayram kunlari inobatga olinmaydi https://lex.uz/ru/docs/-6516542 Aslida mana shu o'rinda bayram kuni emas ishlanmaydigan bayram kuni deyilishi to'g'ri bo'lar edi! Chunki bayram kunlari 30 dan ortiq, ishlanmaydigan bayran kunlari esa 9ta! Masalan, bugun 2-iyul kuni ham Qonun bilan belgilangan bayram, Davlat gerbi qabul qilingan kun!
E’tibor bering, VMQ 263da yakshanba va bayram kunlari inobatga olinmaydi deb aytilmoqda. MK 208-moddasi 9ta ishlanmaydigan bayram kunlari keltirilgan. 18-iyun esa qo’shimcha dam olish kuni, bayram kuni emas!
17-iyun dushanbachi? MK 208-moddasiga ko’ra, dam olish kuni ishlanmaydigan bayram kuniga to‘g‘ri kelgan taqdirda, dam olish kuni bayramdan keyingi ish kuniga ko‘chiriladi. Ya’ni 17-iyun dushanba bu yakshanba deganidir.
Xulosa qiladigan bo’lsak, 16-iyun (Qurbon hayit (Iyd al-Adha) diniy bayramining birinchi kuni), 17-iyun dushanbaga ko’chgan yakshanba uchun haq to’lanmaydi. 18-iyun qo’shimcha dam olish kuni uchun esa haq to’lanishi lozim deb hisoblaymiz! Bundan tashqari MK 257-moddasiga ko'ra, ish kunlarining o‘rtacha oylik sonining 25,3 ni hisoblashda ham qo'shimcha dam olish kunlari hisobga olinmagan! Ya'ni 365 (1 yildagi kunlar soni, kabisa yili mustasno) – 52 (1 yildagi yakshanbalar soni) - 9 (ishlanmaydigan bayramlar soni) = 304
304/12 (1 yildagi oylar soni) = 25.3 ya’ni bu son ish kunlarining o‘rtacha oylik sonini ifodalaydi. E'tibor berdingizmi, 25.3 da qo'shimcha dam olishlar kunlari e'tiborga olinmagan!
⚠️ Yana bir bor o’z pozitsiyamizni eslatib o’taman, aslida har yilgi mehnat ta’tilining barcha kunlari uchun haq to’lanishi shart!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
СИНОВ МУДДАТИ БИЛАН ИШГА ОЛИНГАН ХОДИМНИ ИСТАГАН ВАҚТДА БЎШАТИШ МУМКИНМИ?
САВОЛ.
Мен складда ишлайман ишчи-ходим бўлиб, ҳозир дастлабки синов давридаман, бизнинг иш вақтимиз белгиланган 08:00 дан 17:00 гача. Аммо баъзида иш вақтимиз тугаса ҳам, бошлиқ бизни яна бир неча соат ушлаб қолади, аммо бунга кушимча ҳақ тўламайди, " агар айтилган ишни қилмасанг, сени ишдан бўшатиб юборавераман, чунки сен синов давридаги ходимсан" дейди. Шу гапи тўғрими?
ЖАВОБ.
❌ Бекорларни айтибди. Бу мутлақо меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади.
Меҳнат кодекси 129-моддасига кўра, ходимнинг топширилаётган ишга мувофиқлигини текшириш, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ходим томонидан қарор қабул қилиши мақсадларини кўзлаган ҳолда, ходим дастлаб ишга кираётганда уни дастлабки синов билан қабул қилиш мумкин ҳисобланади.
Шунингдек Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра, дастлабки синов даврида ходимга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши тўлиқ татбиқ этилади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу ходим хам худди қолган оддий ходимлар сингари, меҳнатга оид бир хил ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Эндиликда саволдаги ҳолат бўйича, агар иш берувчи ходимни ана шу дастлабки синов даврида ҳар кунги иш вақтидан ортиқ миқдорда ходимни ишлатиб, иш берувчи ходимга қарата, бу ходим учун яхши бўлиши, ҳозир керагидан ортиқроқ ишлагани учун келгусида тўлиқ ишга қабул қилиниши мумкинлиги, акс ҳолда ходимни ишдан ҳайдаб юборишлиги ҳақида айтиб ходимга босим қилишлиги - бу албатта қонунга зид ҳолат ҳисобланади.
❗️Чунки иш берувчи дастлабки синов билан ишга олинган ходимни ҳеч қандай асоссиз ёки қонунга номувофиқ асосга кўра ишдан бўшатиб юбора олмайди. Сабаби, Меҳнат кодекси 132-модда 2-қисмига кўра, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлганда, ходимни синовдан ўтмаган деб эътироф этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни кўрсатган ҳолда ўз ташаббусига кўра, дастлабки синов даврида бекор қилишга ҳақлилиги кўрсатилган.
Демак, иш берувчи дастлабки синов билан қабул қилинган ходимни ҳеч қандай сабабсиз ишдан бўшатиб юбора олмайди. Шунингдек ходимнинг ўз иш вақтидан ташқари яна ортиқча вақтда ишлашга рози бўлмаслиги бу - иш берувчи учун бу дастлабки синов давридаги ходимни ишдан бўшатиш учун етарли сабаб бўла олмайди.
Чунки Кодекс 189-моддасига мувофиқ, иш берувчи ходимни иш вақтидан ташқари ишга жал этишга фақат ходимнинг розилиги асосида йўл қўйилади ( албатта бундан айрим ҳолатлар истисно).
Яъни, ходим хоҳласа белгиланган ўз иш вақтидан ташқари ишни бажаришга кўнади ёки кўнмайди.
❗️Шунингдек, Меҳнат кодекси 262-моддасига мувофиқ, иш вақтидан ташқари иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак булади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
БОЛАМ 2 ЁШГА ТЎЛДИ, ИШГА ҚАЙТАМАН ДЕСАМ, ЯНА 3 ЁШГАЧА ТАЪТИЛДА БЎЛАСИЗ ДЕЙИШЯПТИ...
САВОЛ.
Мен болам 2 ёшга тўлди, декрет таътилидан ишга қайтаман десам, кадр хозир қатолмайсиз, болангиз 3 ёшгача тўлса, кейин қайтасиз. 3 ёшгача таътилга ариза ёзинг деяпти. Шу тўғрими, нима қилсам бўлади?
ЖАВОБ.
Аниқ айта оламанки, сизни лақиллатишмоқда.
Қаранг, Меҳнат кодексининг 405-моддасида мана бундай қоидалар бор:
➖Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
➖Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.
Юқоридаги ҳар икки қоида ҳам сизга тегишли. Яъни биринчиси бўйича сиз болангиз 2 ёшга тўлгунига қадар бўлган таътилдан фойдаланиб бўлгансиз.
Ҳозир айни пайтда иккинчи қоидага рўпара бўлиб турибсиз. Гап шундаки, ходим боласи 3 ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилидан фойдаланишга мажбур эмас. Эътибор берсангиз, юқоридаги иккинчи қоидада бекордан-бекорга “аёлнинг ҳохишига кўра” дейилмаяпти.
Бунга кўра, аёл ходим боласи 2 ёшга тўлган бўлса ва кейинги 3 ёшгача бўлган иш ҳақи сақланмайдиган бола парваришлаш таътилидан фойдаланишни истамаса, иш берувчи уни бола парваришлаш таътилига кетишга мажбурлай олмайди ва унга ўз ишини қайтариши шарт.
Маслаҳатим, эртага эрталаб ишхонага қайтиб борингда, кадрлар хизмати ходимига, иложи бўлса, раҳбариятга мана шу фикрларимизни етказинг ва ўз ишингизни қайтаришларини талаб қилинг. Керак бўлса, ёзма равишда.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ўриндош ходимларга устама, ёрдам пули, йиллик меҳнат таътили бериш тартиби.
Жуда кўп ҳолатларда иш берувчилар томонидан ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга устама, ёрдам пули ва таътил беришда турли тушунмовчиликлар вужудга келади. Мазкур постда ушбу масалага бирма-бир тўхталиб ўтамиз. Меҳнат кодексининг 438-моддасига асосан Агар жамоа шартномасида ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ўзга ички ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш мазкур иш ўзи учун асосий иш бўлган ходимларга белгиланган тартибда амалга оширилади. Яъни агар ишхонанинг бирор локал (ички) ҳужжатида ўриндош ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш борасида чеклов ўрнатилмаган бўлса, иш берувчи ўриндошлик асосида ишловчи ходимга асосий ишдаги ходим билан тенг ҳақ (устама моддий ёрдам)тўлаши лозим. Мазкур қоида ички ўриндошларга ҳам тегишли.
Таътиллар масаласига тўхталадиган бўлсак, Меҳнат кодексининг 216-моддасига асосига кўра Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Бу ерда ички ўриндош ҳам ташқи ўриндош ҳам назарда тутилган. Кўплаб ташкилотларда ички ўриндошларга таътил берилмаслиги ҳолати кўзга ташланади. Бу ноқонуний ҳисобланади. Сабаби ўриндошлик иши асосий ишидан бўш вақтда бажарилиб МКнинг 435-моддаси билан алоҳида меҳнат шартномаси тузилади. Шунингдек, ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга ҳам меҳнат кодексининг 220, 401-моддалари белгиланган ҳам ҳар йилги қўшимча таътиллар ҳам берилади.
Таътилга чиққанда моддий ёрдам пули ҳам МКсининг 446-моддаси, 438-моддаларига асосан жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатларда ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга бериш таъқиқланмаган бўлса, берилиши лозим.
Юқоридаги асослардан шундай хулосага келиш мумкинки, устама, моддий ёрдам, ва байрам пуллари агар корхонанинг ички ҳужжатида берилиши таъқиқланмаган бўлса берилиши мумкин. Меҳнат таътили эса берилиши шарт ҳисобланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Assalomu alaykum, Muhammmadamin aka. Bolnichniy tayinlash va to’lash uchun tashkilotda alohida Komissiya tashkil qilinishi shartmi?
mehnathuquqi javobi :
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 314-son qaroriga 1-ilova “Vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik, homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha nafaqalarni hamda yangi tug‘ilgan bolani farzandlikka olgan yoki unga vasiy qilib belgilangan xodimga nafaqani tayinlash hamda to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi nizomning 5-bobi 52-76-bandlari nafaqalarni tayinlash va to‘lashni tartibga soladi https://lex.uz/docs/-6978570#-6980192
52-bandga ko’ra, nafaqalar xodimning asosiy ish joyidan tashkilotning Nafaqa tayinlash komissiyasi yoki ish beruvchi tomonidan buyruq bilan vakil qilingan shaxs tomonidan tayinlanadi. Komissiya tarkibi, a’zolari soni va raisi ish beruvchining buyrug‘i yoki boshqaruvining qarori bilan tasdiqlanadi.
Demak, e’tibor berdingizmi nafaqalar xodimning asosiy ish joyidan tashkilotning Nafaqa tayinlash komissiyasi yoki ish beruvchi tomonidan buyruq bilan vakil qilingan shaxs tomonidan tayinlanadi. Aynan Komissiya tomonidan tayinlanadi deyilmagan. Bolnichniy puli ish beruvchi tomonidan buyruq bilan vakil qilingan shaxs tomonidan ham tayinlanishi mumkin!
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇®/mehnathuquqi
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor
Assalomu alaykum. Qaynsinglim farrosh bo'lib ishlaydi. Kasal bo'lub, rahbaritatni ogohlantirish uchun qizini chiqardi. Zavxoz tel qilib bosim o'tkazgan, singlim:"ishlamaganim bo'lsin", deb aytib yuborgan. Zavxoz singlim nomidan ariza yozib, boshqa odamni ishga olgan. Bu albatta noto'g'ri, zavxozga qanday chora ko'riladi?
🔰 Javob
Ma’lum bo‘lishicha, siz bilan tuzilgan mehnat shartnomasi o‘zingiz yozgan ariza bilan emas, balki “zavxoz” yozgan ariza bilan bekor bo‘lgan. Buning qonunga zid ekanligi yaqqol ma’lum holat.
Sababi Mehnat kodeksining 160-moddasiga binoan, xodim nomuayyan muddatga tuzilgan mehnat shartnomasini, shuningdek muddati tugaguniga qadar muddatli mehnat shartnomasini o‘n to‘rt kalendar kun oldin bu haqda ish beruvchini yozma shaklda ogohlantirgan holda bekor qilishga haqli.
Plenum qaroriga binoan, mehnat shartnomasini bekor qilishga xodim shu tashkilotdagi ishni haqiqatda tashlab ketish istagini bildirgan yozma arizasiga binoan yo‘l qo‘yiladi.
Sudlar da’vogarning mehnat shartnomasini bekor qilish haqidagi arizani ish beruvchining qistovi natijasida berganligi to‘g‘risidagi vajlarini sinchkovlik bilan tekshirmoqlari lozim.
Bunda sudlarning e’tibori, xodimni ariza yozishga nafaqat majburlash, bosim yoki tazyiq o‘tkazish, balki xodimda mehnat munosabatlarini tugatish istagi bo‘lmay turib, ish beruvchi tomonidan uni ariza yozishga faol ravishda undash harakatlari ham qistov sifatida baholanishi lozimligiga qaratilsin.
Plenum qaroriga ko‘ra, xodimning tashabbusiga ko‘ra uning mehnat shartnomasini bekor qilish haqidagi yozma arizasi bo‘lmaganda, shuningdek u ogohlantirish muddati tugagunga qadar o‘z arizasini qaytarib olishni bildirgan, ish beruvchi esa buni rad etib, mehnat shartnomasini bekor qilgan bo‘lsa mehnat shartnomasini qonunni ochiq-oydin buzgan holda bekor qilish deb hisoblanadi.
Ushbu vaziyatda siz ish beruvchi ya’ni rahbardan (“zavxoz”dan emas) ishdan bo’shaganligingiz haqidagi buyruqni nusxasini olib yashab turgan hududingizdagi fuqarolik ishlari bo’yicha sudiga da’vo arizasi kiriting. Bundan tashqari tumaningiz hududidagi adliya bo’limi, prokuratura, davlat mehnat inspeksiyalariga ham murojaat qilishingiz mumkin.
Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksning 49-moddasiga asosan, mansabdor shaxs tomonidan mehnat va mehnatni muhofaza qilish to‘g‘risidagi qonunchilikni buzish, — bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan o‘n baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab bo‘ladi. Bunda ishlab turgan joyingiz rahbari ma’muriy javobgarlikka tortiladi.
Zavxozga qanday chora ko'rish masalasini ishlab turgan joyingiz rahbari hal qiladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
"Статья" билан бўшатилган ходим бир кун олдин "больничный"га чиқвоган экан...
САВОЛ.
Ходим билан тузилган мехнат шартномаси МКнинг 161-модда 2-кисм 5-бандига асосан бекор килинган, бирок ходим мехнат шартномаси бекор килинган кундан олдинги кун билан мехнатга лаёкатсиз варакасига чикиб олган экан. Нима маслаҳат берасиз?
ЖАВОБ.
Бу вазиятда, иш берувчи "тупик"да деб айтишга мажбурмиз.
Чунки Меҳнат кодексининг 163-моддасига асосан ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлганда уни иш берувчи ташаббуси билан ва сиз айтган асос бўйича ишдан бўшатиш мумкин эмас.
Бунда иш берувчи ходимнинг "больничный"га чиққанлигини олдиндан билмаганлиги муҳим эмас, чунки қонунчиликда "агар иш берувчи ходимни касаллик варақасига чиққанини билмаган бўлса, ёки ходим бу ҳақида унга айтмаган бўлса, бўшатса бўлоради" деган истисно йўқ.
Шунинг учун аниқ айта оламизки, агар ана шу ходим судга мурожаат қилса, суд уни ишга тиклаб беради, ишонаверинг.
Маслаҳатим, иш судгача бормасдан туриб, ишдан бўшатиш буйруғини бекор қилинглар ва ходимни ишга тиклаб қўйинглар. Шуниси тўғрироқ. Бу йўл ҳеч бўлмаса, иш берувчини ортиқча ҳаражатлардан сақлаб қолади.
Қулоққа айтиладиган яна бир гап: амалиётда меҳнатга лаёқатсизлик давридан ишга қайтиб касаллик варақаси тақдим этган бўшатилган ходимни ўша куниёқ ишга тиклаб туриб, қайтадан қонуний қилиб (яъни иш даврида) ишдан бўшатган иш берувчиларни ҳам биламиз. Баъзан, иш берувчиларга интизомсиз ва зараркунанда ходимлар бўйича ана шундай маслаҳатлар ҳам бериб турамиз. Тушундиз-а?
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ИШГА КИРИШДА ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР КЕРАК БЎЛАДИ ?
📃 Меҳнат кодексининг 124-моддасига асосан, ишга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
✅ паспорт ёки ID, 16 ёшгача бўлганлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
✅ охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоздаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма, (Биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно);
✅ ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома (Мажбурлар учун);
✅ ўқишни битирганликка оид диплом, гувоҳнома ёки бошқа расмий хужжат;
✅ солиқ тўловчининг идентификация рақами;
✅ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Агар бўлса);
✅ пенсия дафтарчаси,
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️БОЛА УЧУН БОҒЧА ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНАДИ?
⚡️САВОЛ:
Мен яқинда фарзандимни мактабгача таълим муассасасига бердим. Қайси санагача мен фарзандим учун боғча пулини тўлашим керак ?
⚡️ЖАВОБ:
Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомга кўра, болаларни таъминоти учун мактабгача таълим муассасасига ҳар ойнинг 15 санасига қадар тўлов қилиниши лозим.
🟢 15 санадан кейин қабул қилинган болалар учун тўлов бола боғчага қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида, ойнинг оҳириги санасига мутаносиб равишда тўлов қилинади. Яъни, ойнинг 15-санасидан кейин боғчага қабул қилинган болага ўша ойнинг охиригача неча кун қолган бўлса ўша қолган кунлар учун тўлов қилинади холос. Бу дегани ойни ярмидан кейин болани боғчага берган ота-оналар хам ойни бошида боғчага жойлаштирилган бошқа болаларга тўлангани каби бир ойлик боғча пулини тўлиқ тўлаши шарт эмас. Тўлов ўша ойни кейинги ойидан бошлаб эса тўлиқ миқдорда тўланаверади.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#maqola Mehnat shartnomasini bekor qilish toʼgʼrisida ogohlantirish muddatlariga rioya qilish xodim tomonidan ham, ish beruvchi tomonidan ham rioya qilinishi zarur boʼlgan qonun talabidir. Ushbu maqolamizda mehnat shartnomasini bekor qilish toʼgʼrisida ogohlantirish muddatlari tahlil qilingan. Yangi Mehnat kodeksida ogohlantirish muddatlari bo'yicha tub o'zgarishlar bo'lgan, hamda ancha chalkash. Chunki ayrim toifa xodimlar uchun alohida ogohlantirish muddatlari belgilangan. Yangi Kodeks bo'yicha pulli kompensatsiyaga almashtirish masalasi ish beruvchi xohishi asosida amalga oshiriladi. Avval ogohlantirish muddatlarini pulli kompensatsiyaga almashtirish kelishuv, kelishuvsiz, ish beruvchining xohishi asosida amalga oshirilar edi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️БИЗДА ХОДИМЛАР РАҲБАРИГА ҚАРАММИ ?
⚡️САВОЛ;
Мактаб директори хоҳлаган одамини ишга олиб, хоҳлаган ўқитувчини ишдан бўшатишга ҳақлими ?
⚡️ЖАВОБ;
Йўқ ундай эмас. Директор хоҳлаган шахсни ишга олиб, хоҳлаганда ишлаётган ҳодимни ишдан бўшатишга ҳақли эмас. Нафақат мактабларда, бошқа ҳар қандай ташкилотларда раҳбарлар учун бундай ўзбошимчаликка рухсат берилмаган. Ҳодимни ишга қабул қилиш ва уни ишдан бўшатишни Меҳнат кодексида ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартиби бор. Масалан, Меҳнат кодексининг 161-моддасида иш берувчи томонидан ҳодимни ишдан бўшатиш асосли бўлиши шарт қилиб белгиланган. Раҳбарни ўзини хоҳши ходимни ишдан бўшатишга асос эмас, бундай хоҳиш қонунда белгиланган норма ўша раҳбарни ўзи томонидан бузилаётганлигига асос бўлади.
✏️ Қонунда бундай нормалар бўлгани билан бизга савол йўллашингизга сабаб бўлган Сиздаги норозилик кайфияти қаердан пайдо бўлганлигини билиш қийин эмас. Амалиётда қонунларни менсимайдиган раҳбарлар жуда кўп. Текшириш келганида ўзини Ўзбекистондаги энг зўр ишлайдиган, қонунларга сўзсиз амал қиладиган хизматчи қилиб кўрсатади лекин, текширувчилар кетганидан кейин қўмондонга айланади.
✏️ Бизда аввал бошидан раҳбар деган тушунчага дунёқараш нотўғри кетган. Мустамлака пайтларида ҳалқимиз раҳбар деган номга қўрқув хисси билан қарашган ва бу мустамлака остидаги ҳалқ учун табиий жараён хисобланади. Кейин эса мустақил бўлдик ва мустақил давлат сифатида давлат бошқарувидаги барча раҳбарлар ўзимизни орамиздан тайинланди. Раҳбар тушунчасига хатолик айнан манашу ердан бошланди. Яъни, ўзимизни орамиздан тайинланган раҳбарларга хам ҳалқимиз мустамлакачи раҳбарлардан қўрққанчалик бўлмасада, барибир қўрқув билан қарай бошлади. Ҳалқнинг қўрқуви эса ўзимизни раҳбарларга хам ёқиб қолди ва айрим тизимларимиз ўша қўрқувни ҳозиргача ушлаб қолишга ҳаракат қилиб келишмоқда. Мустақил бўлишимиздан аввалги устимиздан раҳбарлик қилган шахслар бизни мустамлака қилганларга ишлаган ёки уларни ўзидан бўлган. Ҳар қандай мустамлака сиёсати ўз таъсирида бўлган ҳалқни зўрлик ишлатиш эвазига эришилган қўрқув билан бошқаради. Бу қўрқув уларга ҳеч қандай қонунларсиз чексиз ваколатларни беради. Қўпол қилиб айтганда, битта чўпон мингта қўйни бошқара олади. Қўрқув эса мустамлакачиларга гўёки чўпон бўлиш имконятини берган.
✏️ Ўзгартириш керак! Эскича ёндашувни, эскича дунёқарашни, эскича фикрлашу эскича ишлашни ўзгартириш керак. Раҳбарлар агар уларни ҳодимлари хурмат қилишини, ҳалқ эъзозлашини кутаётган бўлса шунга яраша иш қилишлари керак. "Ҳурмат талаб қилинмайди, ҚОЗОНИЛАДИ" деган гап бор. Хурмат қозонилиши керак! Ўтирган ўрнингизда бир йил ишларсиз, беш йил ишларсиз ёки 10 йил ишларсиз. Кетганингиздан кейин ҳодимларингиз ёки Сизни таниган фуқаролар "шундан ниҳоят қутилдик" деб Сизни орқангиздан қарғаб қолганидан кўра озгина афсусланиб кузатишса вақти келиб сўнги манзилга йўл олганингизда бироз ҳотиржамроқ кетасиз...
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Президентнинг 2024 йил 2 июлдаги “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 98-сонли фармони.
Энг қизиқ ва керакли жойи Фармоннинг 4-бандида турибди:
➖белгилансинки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Агентликнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Демак, бу жараённи Агентликнинг батамом тугатилиши деёлмаймиз. Чунки, юқори турувчи ҳужжат, яъни Фуқаролик кодексининг 53-моддасида "юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади” дейилган.
Бизнинг вазиятда эса, Агентликнинг ҳуқуқ ва бурчлари бекор бўлмаяпти, аксинча, вазирликка ворислик тартибида ўтяпти. Демак, юридик жиҳатдан бу тугатиш эмас.
Шундай экан, биз вазир Ҳилола Умаровани Агентлик ходимларини бўшатвормасдан, улар билан меҳнат муносабатларини давом эттиришга чақирамиз.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#_NHH
❓ Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни олиш тартибини янги таҳриридан хабардормисиз?
✅ АЙРИМ ТУРДАГИ НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори,
31.05.2024 йилдаги 314-сон
👉 NODIRA user-wf9ks7wq1h/featured">| YouTube | Facebook
❗️ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК НАФАҚАСИ БЕРИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йил кунги 314-сон қарорига асосан,
➖ вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
✅ вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллик вақтида (шикастланишда);
✅ санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанганда;
✅ касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
✅ карантинда;
✅ сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
✅ меҳнат лаёқатини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Direktor jamg’armasi hisobidan beriladidan ustamalar yozda ham ya’ni iyun-avgust oylari uchun ham to’lanadimi?
Yuqoridagi savol bo’yicha Ustozlardan ko’plab murojaatlar keldi! Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qaroriga 1-ilova “Umumiy o‘rta ta’lim muassasalarining o‘rnak ko‘rsatgan xodimlarini rag‘batlantirishning direktor jamg‘armasini tashkil etish va uning mablag‘laridan foydalanish tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 21-bandiga ko’ra, umumta’lim muassasalari psixolog xodimlarining bazaviy tarif stavkalariga Jamg‘arma hisobidan har oylik ustamalar yangi o‘quv yili uchun o‘tgan o‘quv yili yakunlari bo‘yicha belgilanadi https://lex.uz/docs/-4532496
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-son qaroriga 1-ilova “Umumiy o‘rta ta’lim to‘g‘risida”gi Nizomning 24-bandiga ko’ra, o‘quv yili umumta’lim muassasalarida 2-sentabrdan kelgusi yilning 25-mayiga qadar davom etadi va to‘rtta chorakka bo‘linadi https://lex.uz/docs/-3137130
Nizomning 26-bandiga ko’ra esa, o‘quv yili davomidagi ta’tillarning muddatlari quyidagicha belgilanadi:
kuzgi ta’til — 4-noyabrdan boshlab 6 kalendar kun;
qishki ta’til — 28-dekabrdan boshlab 14 kalendar kun;
bahorgi ta’til — 21-martdan boshlab 7 kalendar kun;
yozgi ta’til — oxirgi bosqichli nazorat sinovi o‘tkazilgan kundan (bosqichli nazorat o‘tkazilmaydigan sinflar uchun o‘quv yili tugagan kundan keyingi kundan) boshlab 1-sentabrgacha.
Shunga ko‘ra umumta’lim muassasalarida o‘quv yili sentabr oyidan boshlanishi va yozgi ta’til 1-sentabrgacha davom etishini inobatga olib, o‘qituvchining direktor jamg‘armasi hisobidan har oylik ustamalar yangi o‘quv yili boshlangunga qadar bеlgilanadi.
Aynan shu masala yuzasidan yuqorida O'zbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab ta'limi vaziri o'rinbosarini javob xatini ilova qildik👆
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Бу сафар иш берувчини ҳимоя қилдик.
Бугун Тошкент вилояти фуқаролик судида ишга тиклаш билан боғлиқ жуда қизиқ ишимиз бўлди. Бу сафар иш беруви тарафидан қатнашдим.
Ҳуллас, ходим ишга келмаган, шунда ишхонадаги касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ходимнинг уйига борган. Ҳол-аҳвол сўраб албатта. Ходим уларга ўз ташаббуси билан ишдан бўшаш ҳақидаги ариза ёзиб, аризани бериб юборган. Касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам аризани келиб иш берувчига топширган.
Натижада, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини МК 160-моддасига асосан ходимнинг ташаббусига кўра деб бекор қилган.
Шундан сўнг, ходим судга даъво бериб, ариза ундан босим йўли билан олинганлигини, уйимга келган ходимлар ариза ёзишга қистаганини билдириб, суддан ўзини ишга тиклаб беришни сўраган.
Биз бу вазиятда иш берувчи манфаатини ҳимоя қилиб, ходимнинг уйига борган шахслар иш берувчи ёки иш берувчи вакили ҳисобланмаслиги, аксинча, улар касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари сифатида ходимнинг вакиллик органи эканини тушунтирдик. Яъни, касаба уюшмаси қўмитаси ёки аъзолари иш берувчи ва ходим ўртасида кўприк бўлиши мумкин. Жумладан, ходимдан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида унинг уйига бориши ҳамда ходим томонидан ёзилган аризани ходимнинг вакиллик органи сифатида олиб, иш берувчига топшириши нормал ҳолат.
Агар шу вазиятда ходимнинг манзилига иш берувчи ёки унинг вакиллари борганда ва ходимдан ариза ёзиб беришни сўраганда бу бошқа гап эди. Бундай вазиятда иш берувчи томонидан қистов бўлди дейишга асос пайдо бўлиб қолган бўларди.
Шундай қилиб, суд якунда иш берувчи фойдасига қарор чиқарди.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Бола парваришлаш таътилида бўлган давр ҳам стаж билан боғлиқ қўшимча таътилга ўтадими?
Мана шу савол адашмасам, бир хафта давомида 3 марта келди шекилли.
Меҳнат кодексининг 220-моддасига асосан ходимга асосий меҳнат таътили (21 календарь кун)дан ташқари, шу ташкилотдаги ҳар 5 йиллик стажи учун 2 календарь кунлик қўшимча меҳнат таътили берилиши лозим. Бироқ, бу таътилнинг энг кўп муддати 8 календарь кундан кўп бўлмаслиги керак.
Масала шундаки, фарзандли бўлган аёл ходимлар одатда бола 2 ёшгача ва 3 ёшгача тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилига чиқиб кетади. Шундай ходимларни биламизки, биринчи фарзанди 3 ёшга тўлмасидан иккинчи фарзандини туғади ва яна бола парваришлаш таътилини давом эттиради. Масалан, 5 ёки 6 йил давомида “декрет” теътилида бўлади.
Бизга берилаётган саволда ана шу декрет таътили даври ҳам стаж билан боғлиқ қўшимча таътил олиш учун зарур бўлган иш стажига ўтадими дейиляпти.
Меҳнат кодексининг 405-моддаси бешинчи қисмида болани парваришлаш таътилларининг кўпи билан 6 йили ходимнинг меҳнат стажига қўшилиши кўрсатилган. Ва кўпчилик мана шу қоидадан келиб чиқиб, бола парваришлаш таътилининг 6 йили стаж билан боғлиқ қўшимча таътилга ўтади деб ўйлаяпти.
Аслида ундай эмас.
МК 405-моддасининг олтинчи қисмида агар ташкилотнинг жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берадиган йиллик стажига бола парваришлаш таътили даври киритилмаслиги белгиланган.
Шундай экан, агар ташкилотдаги жамоа шартномаси, ички ҳужжатлар ҳамда иш берувчи ва шу ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасида “киритилади” дейилмаган бўлса,
➖ходимнинг бола парваришлаш таътили даври стаж билан боғлиқ қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига кирмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ИШ ҲАҚИ САҚЛАНМАГАН ТАЪТИЛДАГИ ХОДИМ "БОЛНИЧНЫЙ"ГА ЧИҚСА, НАФАҚА ТЎЛАЙМИЗМИ?
Савол.
➖Бир ходимимиз 3 ойга иш ҳақи сақланмаган таътил олган эди, бунга буйруқ ҳам расмийлаштирилган. У шу уч ойлик давр ичида 1 ойлик меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиб келди. Бу ҳолатда касаллик варақасига пул тўланадими?
Жавоб. Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик қуйидаги даврларга тўғри келганда нафақа тўланмайди:
⏺иш ҳақи сақланмаган таътил;
⏺иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
⏺болани парваришлаш бўйича таътил;
⏺иш вақтинча тўхтатилган (иш ҳақи сақланмаган вақтда);
⏺ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган;
⏺ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;
⏺ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган ўқув таътили вақтида.
Ушбу даврлардан бошланиб давом этаётган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ходим ишга чиқиши (лавозимга тикланиши) лозим бўлган кундан бошлаб берилади.
✅Сиздаги ҳолат бўйича ходимнинг уч ойлик иш ҳақи сақланмаган давр ичига тўғри келиб қолган 1 ойлик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси учун нафақа тўланмайди ва бу ҳолат бўйича ташкилотнинг Нафақа тайинлаш комиссияси ёки вакил қилинган шахс нафақа бермаслик тўғрисида қарор чиқаради ва рад этиш сабабларини меҳнатга лаёқатсизлик варақасига қайд этади.
(Асос: 31.05.2024 йилдаги 314-ВМҚ низомининг 1-иловаси 19 ва 62-бандлари).
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Ўқитувчиларни болаларни рўйхатга олишга жалб қилиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4581-савол:
Ассалому алейкум. Мен мактабда рус тили укитувчиси булиб ишлайман. Мактаб укитувчиларига илмий мудир томондан "ХУДУДИЙ БУЛАК" деб номланган дафтари берилиб уйма уй юриб ахоли, мактабга келадиган болалар маьлумоти ёзиб чикиш топшириги берилган. САВОЛИМ: укитувчи мажбурми уйма уй юриб ахоли, мактабга келадиган болалар хакида маьлумот йигишга??? Бизга мактабда бу иш хар бир укитувчини вазифаси дейилган. Шу канчалик конунан тугри?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
🙅♂ Бу мажбурий меҳнат эмас.
❌ Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига мувофиқ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада касбий фаолиятга боғлиқ бўлмаган ишларга дейилган. Бунда ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш, аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш ва бошқалар педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишлар тоифасига киради.
Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг 39-бандига кўра мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз, болалар умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиниши белгиланган.
✅ Шунга кўра бу масалада мактаб директор бу вазифани бажариш учун мактаб ходимларни жалб қилишга ҳақли.
Бунда Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларини тасдиқлаш ҳақидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-илова асос бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor
Assalomu alaykum. Qaynsinglim farrosh bo'lib ishlaydi. Kasal bo'lub, rahbaritatni ogohlantirish uchun qizini chiqardi. Zavxoz tel qilib bosim o'tkazgan, singlim:"ishlamaganim bo'lsin", deb aytib yuborgan. Zavxoz singlim nomidan ariza yozib, boshqa odamni ishga olgan. Bu albatta noto'g'ri, zavxozga qanday chora ko'riladi?
🔰 Javob
Ma’lum bo‘lishicha, siz bilan tuzilgan mehnat shartnomasi o‘zingiz yozgan ariza bilan emas, balki “zavxoz” yozgan ariza bilan bekor bo‘lgan. Buning qonunga zid ekanligi yaqqol ma’lum holat.
Sababi Mehnat kodeksining 160-moddasiga binoan, xodim nomuayyan muddatga tuzilgan mehnat shartnomasini, shuningdek muddati tugaguniga qadar muddatli mehnat shartnomasini o‘n to‘rt kalendar kun oldin bu haqda ish beruvchini yozma shaklda ogohlantirgan holda bekor qilishga haqli.
Plenum qaroriga binoan, mehnat shartnomasini bekor qilishga xodim shu tashkilotdagi ishni haqiqatda tashlab ketish istagini bildirgan yozma arizasiga binoan yo‘l qo‘yiladi.
Sudlar da’vogarning mehnat shartnomasini bekor qilish haqidagi arizani ish beruvchining qistovi natijasida berganligi to‘g‘risidagi vajlarini sinchkovlik bilan tekshirmoqlari lozim.
Bunda sudlarning e’tibori, xodimni ariza yozishga nafaqat majburlash, bosim yoki tazyiq o‘tkazish, balki xodimda mehnat munosabatlarini tugatish istagi bo‘lmay turib, ish beruvchi tomonidan uni ariza yozishga faol ravishda undash harakatlari ham qistov sifatida baholanishi lozimligiga qaratilsin.
Plenum qaroriga ko‘ra, xodimning tashabbusiga ko‘ra uning mehnat shartnomasini bekor qilish haqidagi yozma arizasi bo‘lmaganda, shuningdek u ogohlantirish muddati tugagunga qadar o‘z arizasini qaytarib olishni bildirgan, ish beruvchi esa buni rad etib, mehnat shartnomasini bekor qilgan bo‘lsa mehnat shartnomasini qonunni ochiq-oydin buzgan holda bekor qilish deb hisoblanadi.
Ushbu vaziyatda siz ish beruvchi ya’ni rahbardan (“zavxoz”dan emas) ishdan bo’shaganligingiz haqidagi buyruqni nusxasini olib yashab turgan hududingizdagi fuqarolik ishlari bo’yicha sudiga da’vo arizasi kiriting. Bundan tashqari tumaningiz hududidagi adliya bo’limi, prokuratura, davlat mehnat inspeksiyalariga ham murojaat qilishingiz mumkin.
Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksning 49-moddasiga asosan, mansabdor shaxs tomonidan mehnat va mehnatni muhofaza qilish to‘g‘risidagi qonunchilikni buzish, — bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan o‘n baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab bo‘ladi. Bunda ishlab turgan joyingiz rahbari ma’muriy javobgarlikka tortiladi.
Zavxozga qanday chora ko'rish masalasini ishlab turgan joyingiz rahbari hal qiladi.
Batafsil ma’lumot olish quyidagi video tomosha qiling:
https://youtu.be/5CAJGDqmYPk?si=yxWDgJs2nU4qZkcL
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ўриндош ходимларга устама, ёрдам пули, йиллик меҳнат таътили бериш тартиби.
Жуда кўп ҳолатларда иш берувчилар томонидан ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга устама, ёрдам пули ва таътил беришда турли тушунмовчиликлар вужудга келади. Мазкур постда ушбу масалага бирма-бир тўхталиб ўтамиз. Меҳнат кодексининг 438-моддасига асосан Агар жамоа шартномасида ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ўзга ички ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш мазкур иш ўзи учун асосий иш бўлган ходимларга белгиланган тартибда амалга оширилади. Яъни агар ишхонанинг бирор локал (ички) ҳужжатида ўриндош ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш борасида чеклов ўрнатилмаган бўлса, иш берувчи ўриндошлик асосида ишловчи ходимга асосий ишдаги ходим билан тенг ҳақ (устама моддий ёрдам)тўлаши лозим. Мазкур қоида ички ўриндошларга ҳам тегишли.
Таътиллар масаласига тўхталадиган бўлсак, Меҳнат кодексининг 216-моддасига асосига кўра Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Бу ерда ички ўриндош ҳам ташқи ўриндош ҳам назарда тутилган. Кўплаб ташкилотларда ички ўриндошларга таътил берилмаслиги ҳолати кўзга ташланади. Бу ноқонуний ҳисобланади. Сабаби ўриндошлик иши асосий ишидан бўш вақтда бажарилиб МКнинг 435-моддаси билан алоҳида меҳнат шартномаси тузилади. Шунингдек, ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга ҳам меҳнат кодексининг 220, 401-моддалари белгиланган ҳам ҳар йилги қўшимча таътиллар ҳам берилади.
Таътилга чиққанда моддий ёрдам пули ҳам МКсининг 446-моддаси, 438-моддаларига асосан жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатларда ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга бериш таъқиқланмаган бўлса, берилиши лозим.
Юқоридаги асослардан шундай хулосага келиш мумкинки, устама, моддий ёрдам, ва байрам пуллари агар корхонанинг ички ҳужжатида берилиши таъқиқланмаган бўлса берилиши мумкин. Меҳнат таътили эса берилиши шарт ҳисобланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Бизни қисқартириш деб бўшатмоқчи, янги штатни кўрсатишни сўрасак, раҳбар “кўрсатмайман” деяпти. Шу тўғрими?
Меҳнат кодексининг 125-моддаси талабларига асосан ишлаб турган ходим иш берувчига ўзининг меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни сўраб ариза берса, иш берувчи ходим сўраган маълумотларни ариза берилган кундан 3 иш куни ичида бериши шарт.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 117-моддасида ходимнинг ёзма аризасига кўра иш берувчи ариза берилган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай ходимга иш билан боғлиқ ҳужжатларни бериши шарт.
Ходимнинг иш жойи ва лавозими ҳам унинг меҳнат фаолиятига оид маълумот ҳисобланади.
Яъни, ходимни штат қисқариши муносабати билан бекор қилиш жараёни кетаётганда, ходим ўз лавозимини ҳақиқатдан ҳам қисқарган-қисқармаганлигини билишга ҳақли.
Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ходим янги штат жадвали тасдиқланганда ёки ўзгартириш киритилганда, ўзининг иш ўрни ва лавозимининг ҳолати ҳақида маълумот сўраб иш берувчига ёзма мурожаат қилишга ҳақли.
Бундай ҳолларда, иш берувчи 3 иш куни ичида ходимга унинг лавозими амалда қисқарган ёки қисқармаганлиги ҳақида маълумот бериши шарт.
Бундан ташқари, қисқартириш назарда тутилган шатат жадвали ҳам МК 117-моддасида назарда тутилган иш билан боғлиқ ҳужжатлар сирасига киради. Яъни, ходим сўраса, бу ҳужжатлар ҳам берилиши ва кўрсатилиши керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Миллий сертификат олиб бераман деб, алдайдиган шахсларга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4578-савол:
Assalomu alaykum. Bitta tanishimga nomalum shaxs milliy sertifikat olib berish taklifini bildirgan va bunga tanishim rozi bölgan shundan söng tanishim unga ishongani uchun attestatsiyadan ötish uchun ham yordam bera olishini söragan va nomalum shaxs unga yordam bera olishini aytgan va tanishimdan jami 5 mln 20 ming sömni telegramdan qabul qilgan tanishimga milliy sertifikat ham olib bermagan attestatsiyadan ham öta olmagan. Tanishim endi nima qilsa böladi. Telegramdan yozilgan barcha habarlari turibdi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Бу вазиятда туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.
Қаранг! Жиноят кодексининг 210-моддасига асосан давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши – пора олиш ҳисобланиб, бунинг учун:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Олий суди Пленумининг 1999-йил 24-cентябрдаги 19-сонли “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 1-бандига кўра пора берувчининг манфаати учун тегишли ҳаракатларни бажариш ваколатига эга бўлмасада, лекин ўзининг эгаллаб турган лавозими мавқейига кўра пора учун ушбу ҳаракатлар бошқа мансабдор шахс томонидан бажарилиши учун чора кўриш мумкин бўлган мансабдор шахслар ҳам ушбу жиноятнинг субекти деб топилиши лозим.
Шунга кўра ўша шахснинг ҳаракатларига нисбатан юқоридаги тартибда жиноят иши очилиши мумкин.
➡️ Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Агар ўша шахс ҳақиқатда танишингиздан олган пул суммасини бирор ишни ҳал қилиш мақсадида мансабдор шахсга беришни мақсад қилган бўлса, унда ЖК 212-моддаси қўлланилиши мумкин. Унга кўра пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади (ЖК 212-м).
Шунга кўра сиз айтган ҳолат ҳақиқатда шундай бўлган бўлса, ўша шахсга юқоридаги модда билан иш қўзғатилиши мумкин.
☝️Юқоридаги ҳолатларда танишингизга нисбатан ҳам ЖК 211-моддасига асосан пора бериш жинояти учун жавобгарлик қўлланилиши мумкин.
Агар ўша шахс пулни олиб ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган бўлса, унда бу шахсга нисбатан Жиноят кодекси 168-моддасида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жинояти учун иш очилиши мумкин.
✅ Агар ўша шахсга шу модда билан (168) жиноий иш очилса, танишингиз пулларини қайтариб олиши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади
Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан:
➖Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;
➖рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.
2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.
2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади.
2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#namuna
Тарафларнинг келишуви билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш буйруғи
Мурожаат: Раҳбар бир ходимни вақтинча бошқа бўлимга ўтказиш керак, бўлимни кўтариб (яъни ривожлантириб) беради деяпти. Ходимнинг ўзи ҳам рози. 5 ойга ўтказишимиз керак. Шу бўйича буйруқдан намуна бўлса, ёрдам берсангиз.
➖Сизга Меҳнат кодексининг 141-моддасидаги тарафларнинг келишувига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш амалиётидан фойдаланишни маслаҳат бераман.
Агар ходимнинг ўзи ҳам рози бўлса, демак, ўзаро келишув билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳам тўғри, ҳам низосиз бўлади.
МК 149-моддасига асосан тарафларнинг келишувига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун ходимнинг аризаси (ва унга қўйилган иш берувчининг келишув муносабати - резолюцияси) ва иш берувчининг буйруғи асос бўлади.
☝️Юқорида худди шундай буйруқдан намуна берилмоқда.
👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Ассалому алайкум. Қисқартиришга тушган ходим огохлантириш хатини олгандан сунг икки ойлик муддат ичида ходим уч ойлик иш хаққи тўланмайдиган таътил (б/с) олса бўладими?
Aloqador moddalar: MK 163, 165, 215, 241, 242, 282 -moddalar
mehnathuquqi audio javobi
📤
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g