tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Assalomu alaykum, men ish haqi qisman saqlanadigan ta’tilga chiqqan paytim, kasal bo’lib qoldim. Menga ham bolnichniy to’lab beriladimi?

mehnathuquqi javobi :

❌ Yo’q, bu holatda Sizga bolnichniy to’lanmaydi!

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 314-son qaroriga 1-ilova “Vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik, homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha nafaqalarni hamda yangi tug‘ilgan bolani farzandlikka olgan yoki unga vasiy qilib belgilangan xodimga nafaqani tayinlash hamda to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi nizomning 19-bandiga ko’ra, vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik quyidagi davrlarga to‘g‘ri kelganda nafaqa to‘lanmaydi https://lex.uz/docs/-6978570#-6980192:

ish haqi saqlanmagan ta’til;

ish haqi qisman saqlanadigan ta’til;

bolani parvarishlash bo‘yicha ta’til;

ish vaqtincha to‘xtatilgan (ish haqi saqlanmagan vaqtda);

xodim ishdan (lavozimdan) chetlashtirilib, ish haqi to‘lash to‘xtatib qo‘yilganligi sababli ishlamagan;

harbiy o‘quv yoki tekshiruv yig‘ini;

ishlab chiqarishdan ajralmagan holda o‘quv yurtlarida tahsil olish munosabati bilan berilgan o‘quv ta’tili vaqtida.

Diqqat! Ushbu davrlardan boshlanib davom etayotgan vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik nafaqasi xodim ishga chiqishi (lavozimga tiklanishi) lozim bo‘lgan kundan boshlab beriladi.

Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi katta o‘qituvchisi Muhammadamin Karimjonovning mazkur maqolasida ish haqi qisman saqlanadigan taʼtil va uni berish tartibi (240-modda) hamda rasmiylashtirish masalalari tahlil qilingan. Аriza, buyruqdan namunalar keltirilgan

⚠️ Diqqat! Ish haqi qisman saqlanadigan taʼtil tushunchasini (MK 240-moddasi) ish haqi saqlanmaydigan taʼtil bilan (241, 242-moddalari) chalkashtirmang!


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Олий таълим муассасаларининг Психологларига 42 кунга яна қўшимча таътиллар берилиши мумкинми?

📍 ЖАВОБ
Вазирлар Маҳкамасининг 263-сонли қарорига асосан Психологларнинг йиллик меҳнат таътили 42 кундан иборат экани белгиланган. Масалан Психолог таълим муассасасида 20 йилдан буён ишлаб келмоқда унга 8 кун қўшимча таътил қўшиб бериш мумкин. Чунки меҳнат кодексининг 220-моддасига асосан Ҳодимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

Бундан ташқари МКсининг 401-моддасида белгиланган қўшимча таътилларни ҳам берса бўлади. МК 401-моддасида Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Яъни агар Психолог юқорида айтганимиздек таълим муассасасида 20 йилдан буён ишлаётган ва 12 ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ фарзанднинг она (ота)си бўлса унга ВМҚ 263 бўйича 42 куни МК 220-моддаси бўйича 8 кун ва МК 401-моддаси бўйича 4 кундан иборат таътил бериш мумкин.

Бироқ таътилни ҳисоблашда шуни ёддан чиқармаслик керакки, Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#maqola  Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi katta oʼqituvchisi  Muhammadamin Karimjonovning ushbu maqolasida har yilgi qoʼshimcha taʼtillar berish tartibi hamda ularning huquqiy asoslari tahlil qilingan. Qaysi qonunchilik hujjatlarida yana qanday qoʼshimcha taʼtillar nazarda tutilganini bilmoqchimisiz? Unda maqola bilan tanishib chiqing.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

2024-yil 1-sentyabrdan ayrim maktab xodimlariga 100 foizgacha ustama to‘lash tartibi joriy etiladi

2024-yil 1-sentyabrdan ixtisoslashtirilgan sport maktablari xodimlariga har oylik 100 foizgacha ustama to‘lash tartibi joriy etiladi. Bu haqda Prezident farmoni imzolandi.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/717

Telegram I Facebook I xalqtaliminfo">YouTube

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактаб директори ўқитувчига нисбатан тўғридан-тўғри меҳнат шартномасини бир тарафлама бекор килиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4574-савол:

Саволим куйидагича: мактаб рахбари укитувчига нисбатан тугридан-тугри мехнат шартномасини бир тарафлама бекор килиши мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа албатта, чунки директор иш берувчи ҳисобланади.

Қаранг! Меҳнат кодекси 19-моддасида мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар иш берувчи эканлиги қайд этилган. Айнан шу қоидага кўра директор бу иш берувчи.

☝️Эътибор беринг, ушбу кодекс 24-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш иш берувчининг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади.

✅ Шундай экан, ўқитувчини ишга қабул қилиш ва уни ишдан бўшатишга мактаб директори ваколатлидир.

Етарли асослар мавжуд бўлганда директор ўқитувчилар билан тузилган меҳнат шартномасини ўз ташаббуси бекор қилишга ҳақли. Бундай асослар Меҳнат кодексининг 161-моддасида белгиланган.

❗️Директор мазкур моддада белгиланган асослар мавжуд бўлганда ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасинни ўзининг ташаббуси билан бекор қилишга ҳақли. Бу асослар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.06.2024 йилдаги ПҚ-231-сон

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлайди.

Кўпчилик иш берувчилар томнидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга ишдан бўшатиш нафақасини тўласлик билан боғлик ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. Мазкур постда қачон ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши ва унинг миқдорлари ҳақида гаплашамиз.

Меҳнат кодекснинг 173-моддасидага асосан қуйидаги асослар билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлагша мажбур:

👉 Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда. Бундан шартнома ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинганлиги мустасно.

👉 Ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилгани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда

👉 Ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Ишдан бўшатиш нафақаси қанча миқдорда тўланади?


Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ
👉 уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
👉 уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
👉 беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
👉 ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
👉 ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲАҚОРАТ ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК

▪️Ҳақорат қилганлиги учун  маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ўша шахс яна олдинги қилмишини такрорласа, унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

📃 Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра,

➖ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (68 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Юқоридаги 140-моддада белгиланган жазо чораси ҳақорат қилган одамнинг шахсига ва ҳақорат қилиш усулига қараб янада оғирлаштирилиши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда 96 та нодавлат ОТМ олий таълим хизматларини кўрсатиш ваколатига эга.
Manbaa: nodavlattalim

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Кўпчилик иш бервчилар ходимни ишдан бўшатганда унга меҳнат дафтарчаси, ишдан бўшатилгани ҳақидаги буйруқ ёки бошқа хужжатлар берилмайди ва бу ходимни бошқа ишга киришида турли қийинчиликлар туғдиради.

Бундай вазиятда зарарни ундириш имконияти бор
!

Меҳнат кодексининг 320-моддасига асосан Иш берувчи ходимни меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этишнинг барча ҳолларида у олмаган иш ҳақининг ўрнини унга қоплаши шарт.

Агар иш ҳақи қуйидагилар натижасида олинмаган бўлса, шундай мажбурият юзага келади:
👉 ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги;
👉ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги;
👉 ходим ишдан ғайриқонуний равишда четлаштирилганлиги;
👉 ходим билан меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги;
👉 ходимга меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчаси кўчирмаси берилиши иш берувчи томонидан кечиктирилганлиги;
👉 меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича органнинг ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги қарорини ўз вақтида бажармаганлиги;
👉 ходимнинг бошқа ишга киришига тўсқинлик қиладиган, унинг шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар ҳар қандай усул билан тарқатилганлиги;
қонунлар ҳамда жамоа келишувларида ва (ёки) жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳоллар.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Биласизми

Фарзандини хусусий мактаб ёки боғчага берган ота-оналарга солиқ имтиёзи қўлланилади

Жисмоний шахсларнинг бир қатор даромадлари қонун билан солиқдан озод қилинади. Мазкур даромадлар таркиби Солиқ кодексининг 378-моддасида белгиланган.

Бундай имтиёзлардан бири модданинг 16-бандига кўра солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар учун йўналтирилган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғидан озод қилинади.

✅ Мана шу қоидага кўра агар ота-она фарзандларини хусусий мактабга ёки боғчага берган бўлса, уларнинг ўқиши учун йўналтирилган 3 млн сўмгача бўлган иш ҳақи даромад солиғидан озод қилинади.

Мазкур имтиёз ҳар бир фарзанд учун берилгани ҳисобга олинса, ота-она 2 нафар фарзандини хусусий боғчага берса, унда 6 млн сўмгача даромад солиқдан озод қилинади.

Имтиёздан фойдаланишнинг 2 хил усули мавжуд:

1⃣ Биринчиси, иш ҳақидан даромад солиғи ушлаб қолишда қўлланилади. Яъни ота-она иш берувчи номида иш ҳақидан фарзандларининг хусусий мактаб ёки боғчага тўлов учун ўтказиш ҳақида ариза бериши ва мазкур ариза хусусий мактаб ёки боғча билан тузилган шартномани илова қилиши керак бўлади.

Бунда иш берувчи солиқ агенти сифатида Солиқ кодексининг 386-моддасига мувофиқ ходимларининг иш ҳақларидан даромад солиғини ҳисоблаб, уни бюджетга йўналтириш жараёнида солиқ имтиёзини қўллайди. Бундай ҳолатда имтиёз автоматик равишда қўлланилиб, иш ҳақининг хусусий таълимга йўналтирилган қисмидан солиқ ҳисобланмайди.

2⃣ Иккинчиси, агар ота-она иш ҳақи олгандан сўнг, фарзандларининг таълими учун хусусий мактабга йўналтирган бўлса, Солиқ кодексининг 103-моддасига биноан ота-она ортиқча тўланган солиқни қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун ушбу кодекс 105-моддаси асосида ота-она солиқни қайтариш бўйича солиқ органига ариза бериши талаб этилади. Аризани ёзма шаклда ҳудудий солиқ органи борган ҳолда бериш мумкин.

Шунингдек, электрон шаклда ушбу ҳавола орқали жами йиллик даромад ҳақида деклорация тўлдирилади. Шундан сўнг, мй.солиқ.уз сайтидан ЖШ ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш ҳақида ариза берилади.

❗️Бунда ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчига ариза қабул қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, ариза берувчига қайтарилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Assalomu alaykum, xodimga ko‘p yillik ish staji uchun ta’til asosiy mehnat ta’tilidan alohida berilishi mumkinmi?

mehnathuquqi javobi :

✅ Ha, xodim va ish beruvchi o‘rtasidagi kelishuvga ko‘ra berish mumkin. Chunki MK 231-moddasiga ko’ra, xodim va ish beruvchi o‘rtasidagi kelishuvga ko‘ra har yilgi mehnat ta’tili qismlarga bo‘linishi mumkin. Bunda ushbu ta’tilning hech bo‘lmaganda bir qismi 14 kalendar kundan kam bo‘lmasligi kerak.

MK 216-moddasi 3-qismiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tilining turlari quyidagilardan iborat:

asosiy mehnat ta’tili (har yilgi asosiy eng kam yoki har yilgi asosiy uzaytirilgan);
ushbu Kodeksning 222-moddasida nazarda tutilgan tartibda asosiy eng kam yoki asosiy uzaytirilgan ta’til bilan jamlab hisoblanadigan qo‘shimcha mehnat ta’tili.

MK 222-moddasiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tilining umumiy davomiyligini hisoblab chiqarishda qo‘shimcha ta’tillar har yilgi asosiy eng kam ta’til yoki har yilgi asosiy uzaytirilgan ta’tilga qo‘shib jamlanadi.

Demak, yuqoridagilardan xulosa qilsak, MK 220-moddasidagi bitta tashkilotda yoki tarmoqda ko‘p yillik ish staji uchun beriladigan har yilgi qo‘shimcha mehnat ta’tilini  xodim va ish beruvchi o‘rtasidagi kelishuvga ko‘ra alohida berish mumkin!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

📃 Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

✅ шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

✅ оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;

✅ кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

✅ давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ ҚУЙИДАГИ КАСАЛЛИКЛАР МАВЖУД БОЛАЛАР УЧУН БОҒЧА ПУЛИ ТЎЛАНМАЙДИ

📄
Ҳукуматнинг 2016 йилдаги 2821-сон қарорига асосан,

❗️нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси);

❗️эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик);

❗️кўришдаги оғир нуқсонлар (Кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм, тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, альбинизм, аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), афакия (кўз гавхари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), кўз гавхари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши);

❗️Таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (III ва IV даражали сколиоз; кўкрак қафасининг III ва IV даражали гирдобсимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар церебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; тўғма маймоқлиқ (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); тўғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейиги ҳолат)

❗️Психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми);

❗️Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик);

❗️Мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги). бўлган болалар учун боғча пули тўланмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ҲОДИМГА БИРДАНИГА ИККИ ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;
Ҳодимга раҳбар томонидан бирданига икки интизомий жазо қўлланилиши мумкинми. Масалан, хам ойликдан маълум қисмини ушлаб қолиш хам хайфсан бериш ?

⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 313-моддасига асосан, ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир.

❗️Йўқ мумкин эмас. Юқоридаги асосга кўра, ҳодимнинг интизомий жазога тортадиган айби учун унга фақат битта интизомий жазо чораси қўлланиши мумкин, иккинчиси мумкин эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўз ҳисобидан таътил олган ходимни ишга чақириб олиш тартиби.

Кўпчиликка маълум МК 241-моддаси билан ходим ва иш берувчининг келишувига кўра ходимга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилади бироқ, ходим иш жараёнида керак бўлиб қолгани нуқтаи назаридан иш бурувчи уни ишга чақириб олмоқчи бўлганда расмийлаштириш қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 232-моддасида
Ҳодимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш тартиби белгиланган. Бироқ мазкур МКнинг 232-моддасини биз ходимни ҳақи сақланмайдиган таътилдан чақириб олишга қўллай олмаймиз. Чунки модданинг номидан ҳам маълумки мазкур модда фақат ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишни тартибга солади.

Унда жараён қандай тартибга солинади? МКсининг 241-моддасида Ҳодимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланиши кўрсатилган.  Эътибор бериб қарайдиган бўлсак, бу ерда асосий масала ходим ва иш берувчининг келишувида. Яъни ўз ҳисобидан таътил олган ходимни ҳам ишга чақириб олиш фақат келишув билан амалга оширилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Assalomu alaykum, xodim bola parvarishi davrida 2-farzandiga dekretga chiqsa, ham bola parvarish nafaqasini, ham dekret pulini olishga haqlimi?

mehnathuquqi javobi :

Yo’q, onaning tanlovi asosida nafaqaning faqat bir turi tayinlanadi va to‘lanadi.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 314-son qaroriga 2-ilova “Budjet tashkilotlari hisoblanmaydigan yuridik va jismoniy shaxslarda ishlaydigan onalarga bola ikki yoshga to‘lgunga qadar bola parvarishi bo‘yicha oylik nafaqa tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida” Nizom (https://lex.uz/docs/-6978570#-6980433) ning 8-bandiga ko’ra, agar ona bola ikki yoshga to‘lgunga qadar bola parvarishi davrida ikkinchi farzandga homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha ta’til olish huquqiga ega bo‘lsa, onaning tanlovi asosida nafaqaning faqat bir turi tayinlanadi va to‘lanadi.

Odatda dekret puli ko’proq chiqadi. Aytaylik, 126 kunga (taxminan 4 oy) 5 mln dekret puli chiqdi.

Bola parvarishi bo‘yicha nafaqa esa parvarish qilinayotgan bolalar sonidan va nafaqa oluvchi shaxsning mehnat stajidan qat’i nazar har oyda mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdorining 60 foizi miqdorida ya’ni 630 ming so’m to‘lanadi.  630*4 oy=2mln 520 ming

Demak, bu holatda ayol tabiiyki, dekret pulini tanlaydi! Agar dekret puli bola parvarishi bo‘yicha nafaqadan kam chiqsa, unda ayol bola parvarishi bo‘yicha nafaqani tanlaydi.

⚠️ Diqqat! Budjet tashkilotlarida ishlaydigan ayollarga va onaning o‘rnini bosuvchi shaxslarga bolalar nafaqasini tayinlash hamda to‘lash tartibi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarori bilan tasdiqlangan Kam ta’minlangan oilalarni “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali aniqlash, ularga kam ta’minlangan oilalar bolalari uchun nafaqa va moddiy yordam tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risidagi nizomda belgilanadi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактаб миқёсида оммалаштирилган ишлар платформага жойланмай қолса, устама учун балл берилмайдими?

@Yurist_Xizmati 4576-савол:

Ассалому алейкум. Ман мактаб миқиёсида оммаллаштиргандим аммо платформага жойлай олмагандим. Енди менга устама балини қуймайдими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 7 -февралдаги 32-сонли буйруғига 1-ıловада тасдиқланган ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш тартибига мувофиқ талабгорнинг методик ишига ижобий хулоса берилиб, оммалаштиришга лойиқ деб ҳисобланса, Педагогик кенгаш қарори билан мактаб миқёсида оммалаштирилади ва ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилиб кейинги босқичларга юборилади.

❌ Агар оммалаштириш ушбу платформага жойлаштирилмаса, унда устама учун балл берилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ИШ БЕРУВЧИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИ

📄 Меҳнат кодексининг 161-моддасига асосан,

➖ Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.

✔️ Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:

1️⃣ ташкилот ўз муассисларининг ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;

2️⃣ технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;

3️⃣ ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;

4️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги;

5️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги;

6️⃣ Меҳнат Кодексида ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар).

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

2024-2025 ўқув йилидан ўрта махсуслар ишдан четлатилади деган карор чиқдими?

@Yurist_Xizmati 4573-савол:

Мен 32 йиллик укитувчиман. Маьлумотим урта махсус.2024-2025- укув йиллари мен ишлашим мумкинми? Кенгрок тушунча берсангиз. 2024 -2025 йилдан урта махсус ишдан четлатилади деган карор борми? Мен 1- синф очиш учун 25 та укувчи туплаб куйганман.Кандай йул тутишим керак? Илтимос, кенгрок тушунча берсангиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бундай қарор чиққани йўқ.

❗️Аксинча, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1-апрелдаги 105-сон буйруғига 4-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифларига мувофиқ бошланғич синф ўқитувчиси учун – бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлик талаби қўйилган.

✅ Шунга кўра бошланғич синф ўқитувчиси ўрта махсус маълумот билан ишлашга ҳақли.

Фақат “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 15 16-бандларига мувофиқ дарс тақсимотида дастлаб олий маълумотли ўқитувчиларга дарс тақсимланади улардан ортиб қолгандан сўнг сизга дарс берилиши мумкин.

💁‍♂ Агар дарс етмаса, сизни ишдан бўшатиш мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик

ХУСУСИЙ МАКТАБДА ҚИЗИМГА "ДЕКРЕТ ПУЛИНИ" ТЎЛАБ БЕРМАСЛИГИНИ БИЛДИРМОҚДА

Ассалому алайкум .мени кизим хусусий нодавлат мактабда укитувчи булиб тулик ставкада ишлайди.у апрел ойида хомиладорлик декрет татилига чикмокчи.аммо у ишлайдиган мактаб
маьмурияти декрет пули бермаслигини, бераолмаслигини айтибди.биз кандай йул тутишимиз кк?

📍 ЖАВОБ
"ДЕКРЕТ ПУЛИ" берилиши керак. Бундай дейишга иш берувчихакли эмас, иш жойи хусусий секторда бўлса ҳам.

Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.

Яъни, сизга тўлиқ 126 кунлик ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг нафақаси тўлаб берилиши керак.

Шунингдек, 08.05.2002 йилдаги Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг нафақасини ҳисоблаш қуйидагича белгиланади:

- нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради;

- ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

Яъни, қизингиз декрет таътилига чиққунингизга қадар бўлган охирги 12 ойда олган ойлик ва мукофотларининг ҳаммаси қўшилиб 12 га бўлинади ва ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

25.07.2022 йилдаги 175-сонли Президент Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда банд аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисми – 1 млн 992 минг сўми бюджетдан компенсация қилина бошланди.

Бунинг учун маълум талаблар бор:

• Нафақага талабгор аёл камида узлуксиз 6 ой давомида ўша корхонада ишлаган бўлиши керак;
• Ягона миллий меҳнат тизимида расман банд бўлгани, корхона томонидан меҳнат дафтарчаси очилгани ҳамда унинг буйруқлари корхона томонидан киритилгани ҳисобга олинади;
• 6 ой давомида аёлнинг Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасида даромадлари ва солиқ тўловлари акс эттирилган бўлиши керак;
• Нафақа фақатгина 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб “декрет”га чиққан аёлларга тўлаб берилади.

❗️ Яъни, юқоридаги 2 млнга яқин сумма бюджет ҳисобидан тўлаб берилади, нафақанинг қолган қисми эса иш берувчи томонидан тўлаб берилиши шарт. Иш жойининг хусусий сектор эканлиги нафақанинг тўланишини чекламайди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-3-моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (больничный) қанча тўланиши керак?

Кўпинча, ходимлар больничный учун қанча тўланиши ҳақида мурожаат қилишади ва аксарият ҳолатларда ўзларининг бир нечта вояга етмаган фарзандлари борлиги, ногиронлиги мавжудлиги ёки кўп йиллик иш стажи мавжудлигини айтиб 100 фоиз больничный олишга ҳақли ёки йўқлигини сўрашади.

❗️Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вақтинча меҳнатга лаётатсизлик нафақаси тайинлашда касалликнинг аҳамияти ва ходимнинг иш стажи инобатга олинган ҳолда меҳнатга лаётатсизлик нафақаси (больничный) тайинланади.

Хусусан, «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.) 27-бандига асосан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

👉 Умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга иш ҳақининг - 100 фоизи миқдорида;
👉 умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг - 80 фоизи миқдорида;
👉 умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг - 60 фоизи миқдорида.

Мана шу қоидага кўра ходимдаги касалликнинг хавфлилик даражаси ва унинг иш стажини инобатга олган ҳолда меҳнат вазифасини бажаришдан озод бўлгани, бошқача айтганда бу даврда ойлик олмагани учун нафақа тўланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ШТАТИГА ҚИСҚАРТИРИШ КЕЛГАН ҲОДИМ МУДДАТИДАН АВВАЛ ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН, АГАРДА..

📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.

✏️ Демак, штатига қисқартириш келган ҳодим муддатидан икки йил аввал пенсияга чиқиши мумкин, фақат бунинг учун у юқорида кўрсатилган ёшга ва иш стажига эга бўлиши хамда меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган бўлиши керак.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☑️ Туҳмат,
яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6.8 млн сўмдан 20.4 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 68 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️68 млн сўмдан 136 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

✅ Агарда туҳмат:

➖ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
➖ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
➖ хавфли рецидивист томонидан;
➖ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

▫️102 млн сўмдан 170 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️
360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

    @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Соатбайларга таътил пули тўланмайдими?

@Yurist_Xizmati 4569-савол:

Assalomu alekum.Ikki maktabda o'qituvchi bo'lib ishlayman Biri asosiy ikkinchisi o'rindosh,asosiy joyimdan darsim 16 soat o'rindosh joyimdan 10 soat darsim bor O'rindosh joyimdan mehnat tatili puli to'lanadimi yoki to'lanmaydimi qaysi band qaysi moddaga asosan Buxgalterimiz mehnat ta'tiliga chiqasiz lekin puli to'lanmaydi deyapti Mehnat ta'tili puli faqat asosiy joyizdan beriladi deyapti Shu masalaga aniqlik kiritib bering Oldindan rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом 12-бандига мувофиқ педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:
👉 кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;
👉 бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда;
👉 ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
Мана шу ҳолатларда мактабдаги дарслар ўқитувчиларга соатбай дарс бириктирилиши мумкин.

➡️ Соатбайларга ҳақ тўлашда эса, Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.

❌ Шунга кўра соатбай ўтилган дарсларга таътил пули тўланмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Assalomu alaykum, xodimga ko‘p yillik ish staji uchun ta’til asosiy mehnat ta’tilidan alohida berilishi mumkinmi?

/mehnathuquqi javobi :

✅ Ha, xodim va ish beruvchi o‘rtasidagi kelishuvga ko‘ra berish mumkin. Chunki MK 231-moddasiga ko’ra, xodim va ish beruvchi o‘rtasidagi kelishuvga ko‘ra har yilgi mehnat ta’tili qismlarga bo‘linishi mumkin. Bunda ushbu ta’tilning hech bo‘lmaganda bir qismi 14 kalendar kundan kam bo‘lmasligi kerak.

MK 216-moddasi 3-qismiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tilining turlari quyidagilardan iborat:

asosiy mehnat ta’tili (har yilgi asosiy eng kam yoki har yilgi asosiy uzaytirilgan);
ushbu Kodeksning 222-moddasida nazarda tutilgan tartibda asosiy eng kam yoki asosiy uzaytirilgan ta’til bilan jamlab hisoblanadigan qo‘shimcha mehnat ta’tili.

MK 222-moddasiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tilining umumiy davomiyligini hisoblab chiqarishda qo‘shimcha ta’tillar har yilgi asosiy eng kam ta’til yoki har yilgi asosiy uzaytirilgan ta’tilga qo‘shib jamlanadi.

Demak, yuqoridagilardan xulosa qilsak, MK 220-moddasidagi bitta tashkilotda yoki tarmoqda ko‘p yillik ish staji uchun beriladigan har yilgi qo‘shimcha mehnat ta’tilini  xodim va ish beruvchi o‘rtasidagi kelishuvga ko‘ra alohida berish mumkin!


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Yangi ishga kirgan xodimlarni ham ta’tillar jadvaliga qo’shish kerakmi?

#savolimbor Assalomu alaykum, Muhammadamin aka. Tashkilot ta’tillar jadvali 2023-yil 30-dekabr kuni tasdiqlangan bo‘lsa, 2024-yil 1-fevral kuni ishga kirgan xodim ushbu yilda mehnat ta’tiliga qanday tartibda chiqadi? Ta’tillar jadvali tasdiqlangandan so’ng, ishga kirgan xodimlarni ham jadvalga kiritish shartmi?

mehnathuquqi javobi📤:

MK 228-moddasiga ko’ra, ikkinchi va keyingi ish yillari uchun har yilgi mehnat ta’tili ish beruvchi va xodim uchun majburiy bo‘lgan ta’tillar jadvali bilan belgilanadigan har yilgi mehnat ta’tillarini berish navbatiga muvofiq beriladi.

Ta’tillar jadvali kalendar yil boshlanguniga qadar ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi qo‘mitasi bilan kelishuvga ko‘ra tasdiqlanadi.

Demak, e’tibor bering, ta’tillar jadvali majburiy bo’lgan ichki lokal hujjat hisoblanadi. Qonunchilikda ayrim istisnolar mavjud. Masalan, MK 505-moddasiga ko’ra, ish beruvchi bo‘lgan mikrofirma ichki hujjatlarni (ichki mehnat tartibi qoidalarini, mehnatga haq to‘lash to‘g‘risidagi nizomni, mukofotlash haqidagi nizomni, smenalar jadvalini va boshqalarni) qabul qilishdan to‘liq yoki qisman voz kechishga haqli. Bunda yakka tartibdagi mehnatga oid munosabatlarni va ular bilan bevosita bog‘liq bo‘lgan ijtimoiy munosabatlarni tartibga solish uchun ish beruvchi bo‘lgan mikrofirma xodimlar bilan tuziladigan mehnat shartnomalariga mehnat to‘g‘risidagi qonunchilikka muvofiq ichki hujjatlar bilan tartibga solinishi zarur bo‘lgan shartlarni kiritishi kerak. Bundan xulosa qilsak, mikrofirmalar uchun ta’tillar jadvali majburiy emas.

Yangi ishga kirgan xodimlarni ham ta’tillar jadvaliga qo’shish shartmi

Bu borada Mehnat kodeksida talab yo’q. Ya’ni ta’tillar jadvali tasdiqlanganidan so’ng ishga qabul qilingan yangi xodimlarni jadvalga kiritish shart emas. Unda yangi ishga kirgan xodimlar qay tartibda ta’tilga chiqadi❓Xodimning arizasiga ko’ra ta’til berilaveradi. MK 227-moddasiga (Birinchi ish yili uchun har yilgi mehnat ta’tilini berish tartibi) ko’ra, 1-ish yili uchun har yilgi mehnat ta’tilidan foydalanish huquqi xodimda u ushbu ish beruvchida uzluksiz ishlagan 6 oy o‘tganidan keyin yuzaga keladi. Mehnat shartnomasi taraflarining kelishuviga ko‘ra xodimga ishlagan 6 oy o‘tguniga qadar ham mehnat ta’tili berilishi mumkiн

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Ўқитувчиларни ҳудудларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади.

Ўқитувчилар давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божи тўламайди.

📃 Асос: 01.02.2024 йил кунги ЎРҚ-901-сон Қонун

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРЛАРИ

📃 Амалдаги Меҳнат кодексининг 173-моддасига асосан,

ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳодимни ишлаб келаётган жойидаги иш стажига боғлиқ бўлиб, қуйидаги миқдорлардан:

✅ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

✅ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

✅ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

✅ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

✅ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️КИМЛАР ИШГА КИРАЁТГАНИДА УЛАРГА ДАСТЛАБКИ СИНОВ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНМАЙДИ?

📃 Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда уларга дастлабки синов муддати белгиланмайди

ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

✅ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

✅ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

✅ тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

✅ ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

✅ 18 ёшга тўлмаган шахслар;

✅ ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

✅ ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

✅ жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал