❗️ХОДИМЛАРГА КЕЧИКИБ ОЙЛИК ТЎЛАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАР КЕЧИККАН КУНЛАР УЧУН ФОИЗ ТЎЛАЙДИ
📄 Амалдаги Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан,
➖ иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.
❗️Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. (Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан бу миқдор 10 фоиздан оширилиши хам мумкин)
🟢 Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. Яъни, ойликлар ёки бошқа тўловлар кеч тўланиши иш берувчининг айби билан бўлмаган тақдирда хам у жавобгар бўлади.
👉🏽 ®Yurist_Blogerr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ойликлар кечикяптими? Иш берувчини огоҳлантириб қўйинг
Қонун талаби бўйича кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация тўловлари амалга оширилиши лозим. Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.
ПС: МК 253-моддаси Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак. 1-2 июнь кунлари дам олиш бўлганлиги муносабати билан май ойи учун иш ҳаққи 31 май куни тўланиши керак эди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Эндиликда сертификати йўқ чет тили ўқитувчиси ишдан бўшатиладими?
Мана 2023/2024 ўқув йили ҳам якунига етди. Келаси ўқув йилидан бошлаб мактабларда яна бир қатор ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мазкур ўзгаришлардан бири мактабларидаги чет тили ўқитувчи ўз фани бўйича хорижий ёки миллий сертификат олишидир.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори 9-банди 5-хатбошисига қарасак, 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.
Демак, келаси ўқув йилига қадар мактабларнинг чет тили ўқитувчилари ўз фанлари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат олишлари талаб этилади.
Шунга кўра, агар чет тили ўқитувчилари 2024/2025 ўқув йили бошлангунича чет тили сертификатини олмаса, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.
Бунда иш берувчи улар билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми билан (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги) бекор қилиши мумкин бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#maqola Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi katta o‘qituvchisi Muhammadamin Karimjonovning ushbu maqolasida mehnat shartnomasini taraflarning kelishuvi (MK 157-moddasi)ga ko‘ra bekor qilishning o'ziga xos jihatlari tahlil qilingan.
🔗 Shuningdek, maqolada mehnat shartnomasini taraflarning kelishuvi bilan
bekor qilish toʼgʼrisidagi qo'shimcha kelishuv va buyruqdan namunalar keltirilgan. Ko'pchilikning taklif va istaklaridan kelib chiqib, maqola kirill yozuvida tayyorlangan.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Aссалому алайкум, Муҳаммадамин. Меҳнат шартномасида меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини аниқ кўрсатмасдан “штат жадвалига мувофиқ” деб киритиб кетсак тўғрими?
/mehnathuquqi javobi 📤:
❌ Mehnat shartnomasida mehnat haqi miqdorini belgilashda shtat jadvaliga havola qiluvchi "Mehnat haqi shtat jadvaliga muvofiq belgilanadi" kabi jumlalardan foydalanish mehnat qonunchiligi talablariga zid hisoblanadi. Chunki MK 104-moddasiga ko’ra, mehnat shartnomasiga kiritilishi shart bo‘lgan shartlardan biri mehnatga haq to‘lash shartlari hisoblanadi. Unga ko'ra
mehnatga haq to‘lash shartlari (shu jumladan xodimning tarif stavkasi yoki maoshi miqdori, qo‘shimcha to‘lovlar, ustamalar va rag‘batlantiruvchi to‘lovlar).
Bundan tashqari, “Oʼzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksini amalga oshirish uchun zarur boʼlgan normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʼgʼrisida”gi Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasi 1-ilovasi “Xodimlar bilan tuziladigan mehnat shartnomasining namunaviy shakli”ga ham e’tibor bering https://regulation.gov.uz/oz/d/77541
11. Mehnatga haq to‘lash.
Xodimga quyidagicha haq to‘lash belgilanadi:
a) __________________
(to‘lov turi va uning aniq summadagi yoki YTS razryadi ko‘rsatilgan holdagi, yohud tushumdan olingan foizlardagi miqdori)
b) amaldagi qonunchilikka va normativ hujjatlarga muvofiq mehnat sharoitlari bilan bog‘liq bo‘lgan qo‘shimcha haq, ustama, kompensatsiyalar quyidagi miqdorlarda:
____________
(qo‘shimcha haq, ustama, kompensatsiyalar nomi)
( ularning miqdori)
____________
v) jamoa shartnomasi shartlari bilan nazarda tutilgan, shuningdek, berilgan (mavjud) huquqlar va mablag‘lar doirasida rahbar tomonidan belgilanadigan qo‘shimcha haq, ustama, mukofot, taqdirlashlar va rag‘batlantiruvchi turdagi boshqa to‘lovlar;
____________ (qo‘shimcha haq, ustama, kompensatsiyalar nomi)
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Эхтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди
Хужжатлар қачонгача қаерга юборилиши керак?
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатлари 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилади. Аризаларни xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда юборишингиз мумкин.
Хотин қизлар тавсиянома олиш учун қайси меъзонларга тушиши керак?
👉 кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;
👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
👉 турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
👉 ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
👉 икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
👉 ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.
Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.
Тавсияномалар фуқароларга қачон берилади?
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди»;
Тавсиянома талабгарга неча бал қўшиб беради?
Тавсиянома бал қўшиб бермайди. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар алоҳида қўшимча квота бўйича қабул қилинади. Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.
Асос: Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Расман: Хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди
✅ 30 майдан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган тавсияномалар бериш учун аризалар қабули бошланди.
Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Талабгорларнинг аризалари 8 июнга қадар қабул қилинади.
Аризалар 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.
Тавсиянома электрон шаклида 15 июнга қадар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган чет тили сертификатлар рўйхати тасдиқланди: ТКТ ва ТESOL ҳам рўйхатда бор
Таълим вазирликларининг Aдлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган (29.05.2024 №3515) янги қарорининг 3-бобида педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди
✅ Рўйхатга ТКТ ва ТЕSOL сертификатлари ҳам киритилган
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглардан ТКТ, ТЕSOL, ТЕFL, ТЕSL сертификатлари SEFR тизимининг Б2 сертификати билан биргаликда қабул қилинади ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглари учун устама белгиланган тартибда тўланади
Барча ТЕSОL, ТЕFL, ТЕSL сертификатлари ўқитувчи (тренер) билан камида 100 контакт соат шуғулланиши ва камида 40 соатлик ўқитувчи-педагогик амалиётини қамраб олиши, бунда амалиёт қисми инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши зарур
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ҳомиладор аёлларга антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилиши шарт
Меҳнат кодексида Ҳомиладор аёлларга антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилиши келтирилган (МК-403). Унга кўра Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шарт.
Этибор берган бўлсангиз, иш берувчига бундай таътилни бериш шарт қилиб қўйилган. Иккинчидан, бу берилган кунларда ҳодим учун ўртача иш ҳақи тўлиқ сақланиб қолди.
Антенатал (туғруққача) парваришнинг тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган. Хусусан, Низомнинг 13-бандида антенатал (туғруққача) парваришлаш ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик давомида камида 7 марта ўтадиган комплекс ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика тадбирларини назарда тутиши кўрсатилган.
Бу ҳолатни иш берувчи қандай расмийлаштириши керак? Албатта бундай вазият буйруқ билан расмийлаштирилиши лозим. Иш берувчи тақдим этилган маълумотнома асосида ходимани текширувдан ўтиш кунида ўртача иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда хизмат вазифасидан озод қилиш тўғрисида буйруқ чиқариши лозим бўлади. Иш ҳақи бу кунлар учун МКнинг 257-моддаси асосида ҳисоб китоб қилинади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️ Боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Ўқувчи мактаб дарслигини йўқотиб қўйса, етказилган зарар қандай қопланади?
"Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) қийматини тўлаши шарт.
❗️Дарсликлар ижараси бекор қилинган. Лекин ушбу низом амалда. Шунинг учун низомдаги бошқа талаблар ҳали ҳам ўз кучида деб ҳисоблаймиз.
Ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд хомийлар ёки ўқитувчилар зарарни қуйидаги миқдорларда тўлайди:
👉 1-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг бир баравари миқдорида;
👉 2 -4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг икки баравари миқдорида;
👉 5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг тўрт баравари миқдорида.
💁♂ Бунда дарсликларнинг қиймати ҳисоб - фактурада, юк хатида кўрсатилган бўлиши керак. Нарх шундан келиб чиқиб белгиланади.
Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Азизлар, бугун яна бир ижтимоий лойиҳамиз ўз ниҳоясига етди. Лойиҳа доирасида ўз мактаблари учун энг кўп овоз тўплаган қуйидаги мактаблар лойиҳа ғолибига айландилар.
🥇 Фарғона вилояти, Бувайда тумани- 39-сонли умумтаълим мактаби — 8680 та овоз билан
🥈 Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри — « "Zvezda Vostoka"»НТМ — 7929 та овоз билан
🥉 Тошкент вилояти, Пискент тумани- 40-сонли умумтаълим мактаби — 7533 та овоз билан
Лойиҳа доирасида YURIST MASLAHATI канали томонидан ваъда қилинган 10 миллион сўм пул мукофоти эълон қилинганидек биринчи ўринга 7 млн сўм, иккинчи ўринга 2 миллион сўм ва учинчи ўринга 1 миллион сўм миқдорида мутаносиб тақсимланади ва ёки ғолиблар хохишига кўра китоблар жамланмаси топширилади, Сертификатлар берилади. Вақт ва масофа сабаб ўзимиз борган ҳолда тақдирлай олмасакда ютуқ ва сертификатлар ғолибларга етказилади.
Биласиз, бу бизнинг ижтимоий лойиҳамизнинг биринчиси эмас ва охиргиси ҳам эмас. Бу каби ижтимоий лойиҳаларни биз давом эттирамиз ва янгиликлар бўйича каналда ёритамиз. Агар сизда бу каби ижтимоий лойиҳаларга таклифлар бўлса @a_nishonov манзилига юборишингиз мумкин. Ғолиб мактаб директорлари ўзларининг шахсий маълумотларини юборган ҳолатда @a_nishonov манзилига юборишингизни сўраймиз ва кутиб қоламиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ҲОДИМЛАР БИР ҲАФТАДА НЕЧА СОАТ ИШЛАШЛАРИ КЕРАК ?
📃 Меҳнат кодексининг 182-моддасига кўра
✅ Ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
✅ Мазкур кодекснинг 185-моддасига кўра, олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактабда пулли хизмат ташкил этиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
@Yurist_Xizmati 4538-савол:
Assalomu alaykum! VM 343-sonli qaror bo'yicha maktabda to'garak mashhulotlarini boshlamoqchi edim. Lekin nimadan boshlashni qanday hujjat yuritilishini bilmayapman. Amaliy yordam ko'rsata olasizmi? Tayyorlashim kerak bo'lgan hujjatlar bilan ta'minlaysizmi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
🙅♂ Бунинг учун маълум ҳужжатлар расмийлаштириш талаби қатъий белгиланмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 343-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз, мазкур хизмат шартнома асосида кўрсатилиши назарда тутилган.
✅ Шундай экан аввало сизга ота-оналар билан тузиладиган шартнома керак.
Мазкур шартномада қайси фанлардан, қандай машғулотлар, қайси вақтда олиб борилиши, машғулолатларнинг кунлик ва ҳафталик давомийлиги, шартнома баҳоси ва бошқалар кўрсатилиши лозим.
Шунингдек, низомнинг 5-бандига кўра сизнинг йиллик режангизга қўшимча хизмат кўрсатиш киритилган бўлиши лозим.
Бунда йиллик режа мактаблар томонидан ҳар календарь йили бошлангунга қадар юқоридаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, низомнинг 13-банди асосида сиз қўшимча хизматлар дастурини ишлаб чиқишингиз талаб этилади.
Мазкур дастурда қўшимча хизмат қайси фанлардан ташкил этилиши, унда қандай мавзулар бўлиши, мавзуларнинг давомийлиги, қўшимча хизмат энг кўпи билан нечта ўқувчига кўрсатилиши (ҳар бир фан доирасида) ва бошқа маълумотлар бўлиши лозим.
Шунингдек, низомнинг 8-бандига кўра буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин.
☝️Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Қўл остидаги ишчини ҳақорат қилса, қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4537-савол:
Қул остидаги ишчини хақорат қилса нафсониятига тегадиган гап гапирса қандай чоралар бор.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган.
Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.
Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)
✅ Ҳурматли фуқаро сиз бу вазиятда туман прокуратурасига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН:
📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,
➖ "Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она ва фарзандликка олувчилар томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар» даромад солиғига тортилмайдиган тўловлар хисобланиши белгиланган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ҳар йилги меҳнат таътили кимларга қанчадан ҳисобланади?
Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади (МК-216). Иш берквчилар ходимга меҳнат таътили беришда эътибор беришлари керакки, уларга берилган йиллик меҳнат таътилининг муддати 21 калеҳндар кундан кам бўлмаслиги керак.
Ишхоналарда шундай ходимлар борки, уларга йиллик таътил бошқаларга қараган кўпроқ берили шарт. Масалан:
👉 ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календарь кун.
👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.
Бундан ташқари ҳар йилги узайтирилган таътилни кенгайтиришни жамоа шартномаларида ҳам белгилаш мумкинлигини кўрсатади. Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин. (МК-218)
Масалан, корхоанда иш берувчи ўз ходимларига таътилни 21 календар кундан бераётган бўлса, жамоа шартномасида 3 календар кун қўшиб берилиши кераклиги белгиланган бўлса, ходимга 24 календар кундан иборат таътил берилади. Агар ходим ногиронлиги бўлган ходим бўлса, унга 30 календар кун + 3 кун жамоа шартномасидашги 3 календар кун билан 33 календар кун йиллик узайтирилган таътил берилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Хорижий тил ўқитувчилари ишда қолиш ёки ишга кириш учун қуйидаги сертификатлардан бирини олиши керак!
2024/2025-ўқув йилига қадар барча хорижий тил устозлари Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларининг қарори (29.05.2024, №3515) 1-иловасидаги миллий ёки халқаро сертификатларнинг биридан камида Б2 даражасига эга бўлиши лозим.
❌ Аввалги, 2021 йилда тасдиқланган қарор билан солиштирганда қуйидаги сертификатлар рўйхатдан чиқариб юборилган:
🚫 APTIS for teachers
🚫 Linguaskill
🚫 Test of English for International Communication (TOEIC)
Агар ўқитувчилар қарор кучга киргунга қадар (2024 йил 29 майга қадар) рўйхатдан чиқариб юборилган сертификатларни олган бўлсалар уларнинг олинган кунидан бошлаб амал қилиш муддати тугагунга (муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида) қадар имтиёз ва устамалар қўлланилади.
❗️Қуйидаги сертификатлар билан хорижий тилларни билиш даражаси эмас, балки хорижий тиллар бўйича малака ва кўникмалар аниқланади:
➖Teaching Knowledge Test (TKT)
➖ Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL)
➖ Teaching English as a Foreign Language (TEFL)
➖ Teaching English as a Second Language (TESL)
➖ Certificate in English Language Teaching to Adults (CELTA)
➖ Diploma in Teaching English to Speakers of Other Languages (DELTA)
Шу сабабли улар ушбу рўйхатга киритилмаган.
❕2024 йил 29 майдан кейин фақат янги қарорда кўрсатиб ўтилган сертификатлар амал қилади.
Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Remote, Home Edition ва бошқа турлари) олинган сертификатларга имтиёз ва устамалар қўлланилмайди.
Эслатиб ўтамиз, педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган чет тили сертификатлар рўйхати ушбу янги қарорнинг 3-бобида алоҳида тасдиқланган бўлиб, ишга киришда сўраладиган ва устама тўланадиган сертификатлар рўйхати қисман фарқ қилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Х#maqola Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi katta o‘qituvchisi Muhammadamin Karimjonovning mazkur maqolasida ish haqi qisman saqlanadigan taʼtil va uni berish tartibi (240-modda) hamda rasmiylashtirish masalalari tahlil qilingan. Аriza, buyruqdan namunalar keltirilgan.
Diqqat! Ish haqi qisman saqlanadigan taʼtil tushunchasini (MK 240-moddasi) ish haqi saqlanmaydigan taʼtil bilan (241, 242-moddalari) chalkashtirmang! Ish haqi saqlanmaydigan ta’til haqida batafsil ushbu maqolamizda yozganmiz /channel/mehnathuquqi/4779
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
savolimbor Аёл боласи 3 ёшга тўлгунга қадар бола парваришлаш таътилига чиқди. Боласи 2 ёшга тўлганда яна ҳомиладор бўлди. Бу аёлга “декрет пули” 75% тўланадими?
mehnathuquqi javobi 📤:
МК 404-моддаси 1-қисмига кўра, “декрет пули” ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган.
❗️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига кўра , 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчи ходимлар учун декрет пули 75 фоиз тўланиши белгиланган. https://lex.uz/docs/3085627 (давлат тилига чексиз ҳурмат ила ҳужжат матни рус тилида берилган.)
Ҳужжат матнини рус тилида келтирамиз👇
23. В целях сохранения принципа справедливости назначения и выплаты пособий по беременности и родам установить для вновь поступающих на работу или возобновляющих трудовую деятельность после перерыва свыше 12 месяцев, дифференцированный размер назначения выплаты пособия по беременности и родам в зависимости от фактически проработанного времени со дня приема на работу:
до 12 месяцев со дня принятия на работу — 75 процентов от среднемесячной заработной платы за время нахождения в отпуске по беременности и родам;
свыше 12 месяцев со дня принятия на работу — 100 процентов от среднемесячной заработной платы за время нахождения в отпуске по беременности и родам.
Эътибор беринг! со дня принятия на работу яъни ишга қабул қилинган кундан бошлаб дейилмоқда. Демак, болани парваришлаш таътилидан чиқиш ва меҳнат фаолиятини тиклаш бошқа-бошқа нарса. Уларни чалкаштирмаслик лозим. Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган пайтдан бошлаб 12 ойдан кўп вақт ўтган бўлса, аёл тегишли ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдорининг 100% олиш ҳуқуқига эга.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ҳар йилги қўшимча таътиллар ҳам асосий таътилга қўшиладими? Таътилларни жамлаб ҳисоблаш нима дегани?
Ммеҳнат кодексининг 222-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.
Бу нима дегани? масалан ходимнинг ҳар йилги асосий энг кам таътили 21 каленьдар кунни ташкил қилади, унга меҳнат кодексининг 481-моддаси, 483-моддаси, 220-моддаарига асосан қўшимча таътил берилганда асосий таътил ҳисобланган 21 кунга қўшиб ҳисобланади ва қўшимча таътиллар учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Ушбу қарор иловасининг 3-боби расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин кучга киради.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#хушхабар
⚡️Расман: Устама олиш учун фан ўқитувчиларига Б+, бошланғич таълим йўналиши учун эса C ёки ундан юқори даражадаги сертификат талаб қилинади
Таълим вазирликларининг "Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори Aдлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди. (29.05.2024 №3515)
Янги қарорга кўра Раш модели бўйича фан ўқитувчиларига A+, A ва Б+ даражадаги, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) йўналиши учун эса минимум C ёки ундан юқори даражадаги сертификат учун устама берилади.
Эслатиб ўтамиз, Раш моделига кўра миллий сертификат учун қуйидаги сертификатлар берилади:
👉70 баллдан юқори балл олганларга A+ даража;
👉 65 — 69,9 балл олганларга A даража;
👉 60 — 64,9 балл олганларга Б+ даража;
👉 55 — 59,9 балл олганларга Б даража;
👉 50 — 54,9 балл олганларга C+ даража;
👉 46 — 49,9 балл олганларга C даражали сертификат берилмоқда
https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Кўпчилик кадровиклар меҳнат кодексининг 333-моддаси Ходимга иш ҳақи тўлашни ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик тўланадиган пулли компенсация миқдорини ҳисоблашда маслаҳат сўрашаётганди битта мисол билан тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Масалан, ходимнинг 10 000 000 сўм ойлиги кечиктирилмоқда МКсининг 333-моддаси қоидасига кўра бу кечиктирилган ҳар бир кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида компенсация тўланади. Марказий банки қайта молиялаш ставкаси бугунги кунда 14% бўладиган бўлса, унинг 10 фоизи 1.4 фоиз бўлади. Яъни ходимга кечиктирилган сумманинг 1.4 фоизи миқдорида кечиктирилган ҳар бир кун учун пулли компенсация тўланиши керак. Энди шу 10 млн нинг 1.4 фоизини ҳисобласангиз бир кунлик компенсация миқдори келиб чиқади. Яъни 10 000 000 % 1.4 = 140 минг сўм. Бу бир кунлик компенсация. Энди шуни бутун кечиктирилган кунга кўпайтирасиз. Масалан, ходимнинг бир йиллик ойлиги кечиктирилган бўлса, бир йилни 140 мингга кўпайтирасиз 140 000 * 365 = 51 100 000 сўм бўлади. Бу 10 000 000 сўм ойликнинг 1 бир йил давомида кечиктирилганининг умумий компенсация миқдори.
Бу ерда Вазирликнинг ҳам алоҳида тушунтириши мавжуд.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Сертификатни сохталаштирганларга чора кўриладими?
@Yurist_Xizmati 4539-савол:
Assalomu alaykum meni savolim quyidagicha
Prizdentimiz farmoniga ko'ra hozirgi kunda Ingliz tili o'qituvchilariga malum darajada til bilish darajasi talabi qo'yilmoqda lekin bazi qo'shtirnoq ichidagi tadbirkor o'qituvchilar til bilish sertifikatini sohtalashtirishi uchrab kelmoqda va shu sohta sertifikat asosida oylik qo'shimcha ustamalr olib kelmoqdalar aytingchi bunday sohta sertifikat tayyorlayotgan "tadbirkorlarga"va shu sertifikatga ustama olgan o'qituvchilarga borinki olgan ustamalarini davlat tomonidan qaytartirgan taqdirdayam sohta hujjat tayyorlatib davlat pulini talontaroj qilgani uchun qonunlarimizda chora bormi? Shu savolimga qonun moddalari asosida jovob bersangiz
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Албатта чора кўрилади.
1⃣ Биринчи чора бу сертификат учун тўланган устама пулини қайтариш бўлса;
2⃣ иккинчиси, сертификатни сохташлаштирган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик чорасини қўллаш орқали амалга оширилади.
Биринчи чора ҳақида қуйидаги пост орқали маълумот олишингиз мумкин.
💁♂ Иккинчи чорани қўллаш бўйича туман прокуратураси ёки ИИБга мурожаат қилиш лозим. Бу ҳаракатларга нисбатан Жиноят кодекси 228-моддаси билан жиноят иши очилиши мумкин.
Ушбу моддага кўра сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Соатбай асосда дарс берганлар учун таътил пули тўланмайди
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарори билан тасдиқланган "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.
Юқоридаги қарорга мувофиқ соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган. Яъни ҳодим соатбай ҳақ олаётганда шу ҳақнинг ичида таътил пули ҳам бўлади дегани.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
“ДЕКРЕТ ПУЛИ” ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Варақа йўқолган ҳолларда нафақа унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.
12 ой тўлиқ ишламаганлар учун “декрет пули” 75% тўланади.
Меҳнат кодексининг 404-моддаси 1-қисмига кўра, “декрет пули” ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига кўра, 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчи ходимлар учун декрет пули 75 фоиз тўланиши белгиланган.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Ўқувчи мактаб дарслигини йўқотиб қўйса, етказилган зарар қандай қопланади?
"Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) қийматини тўлаши шарт.
❗️Дарсликлар ижараси бекор илинган. Лекин ушбу низом амалда. Шунинг учун низомдаги бошқа талаблар ҳали ҳам ўз кучида деб ҳисоблаймиз.
Ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд хомийлар ёки ўқитувчилар зарарни қуйидаги миқдорларда тўлайди:
👉 1-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг бир баравари миқдорида;
👉 2 -4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг икки баравари миқдорида;
👉 5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг тўрт баравари миқдорида.
💁♂ Бунда дарсликларнинг қиймати ҳисоб - фактурада, юк хатида кўрсатилган бўлиши керак. Нарх шундан келиб чиқиб белгиланади.
Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Ўқувчини синфдан синфга кўчириш мумкинми?
Баъзида ўқувчини фақат йил оҳирида синфдан синфга кўчириш мумкин, бошқа ҳолатда бунга рухсат берилмайди, деган мазмундаги хабарларни эшитиш мумкин. Лекин бу нотўғри.
❗️Ўқувчини йил ўртасида ҳам, йил оҳирида ҳам синфдан синфга, мактабдан мактабга кўчириш мумкин.
Умумтаълим мактаби тўғрисидаги низомнинг 49- бандига кўра ота-оналар фарзандларини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан кейин бир синфдан бошқа синфга ёки бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш хуқуқига эга.
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами № 2684) 11-бандида ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Бунда Низом 15-бандига асосан ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мактабга келиш талонини беради.
✅ Хулоса қиладиган бўлсак, ўқишни кўчириш юқоридаги тартибга амалга оширилади.
Шунга ўхшаш фойдали мақолаларни Yuristpro.uz лойиҳамиздан ҳам топишинингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган педагоглар қайта аттестациядан ўтиш ҳуқуқига эга.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 апрелидан 20 май кунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациядан ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабаб (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асослар)га кўра иштирок эта олмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган педагоглар учун жорий йилнинг 30-31 май кунлари аттестация синовлари ўтказилиши маълум қилинди.
✔️ Ушбу педагоглар малака (тест) синовларида иштирок этишлари учун вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этилган Ишчи гуруҳларга юқорида келтирилган сабаблардан бирини асос қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g