Президент Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича топшириқ берди.
Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
➖бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;
➖меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама қилиш;
➖календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан баргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш.
Мазкур ташаббус Президентнинг 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида кўрсатилган.
®generalissimus_uzb
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Магистратура ва докторантура учун хорижий тил билиш сертификати даражаси пасайтирилди
Президентнинг Фармонига асосан магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар қуйидаги даражаларда талаб этилади:
➖хорижий тиллар йўналишлари бўйича – камида С1 даражасида;
➖гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича – камида Б2 даражасида;
➖бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича – камида Б1 даражасида.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Расман: Энди абитуриентлар аввал тест топширади, кейин ОТМ'ни танлайди!
✅ Қабул 5 июндан бошланади!
Президент Фармонига асосан 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилиши белгиланди. Бунда:
а) абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади;
б) давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
1⃣ биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ягона касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари тегишли вазирликлар (идоралар) томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда таслиқланади;
📝 ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади;
2⃣ иккинчи босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди;
@mandat_javobbot орқали қайси олийгоҳда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтиш баллари билан танишиш мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили бўйича кўрсатма хат
Педагогларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларини режа-жадвалга асосан (навбат билан) ўз вақтида ва қонунчилик талаблари асосида (тўғри) амалга оширилишини таъминлаш юзасидан
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
“ДЕКРЕТ ПУЛИ” ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Варақа йўқолган ҳолларда нафақа унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.
12 ой тўлиқ ишламаганлар учун “декрет пули” 75% тўланади.
Меҳнат кодексининг 404-моддаси 1-қисмига кўра, “декрет пули” ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига кўра, 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчи ходимлар учун декрет пули 75 фоиз тўланиши белгиланган.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Меҳнат таътилларини ҳисоблаш, уларнинг турларини тўғри қўллаш корхона, ташкилот кадровиклари учун ҳар доим қийинчилик туғдирган айниқса, янги меҳнат кодекси қабул қилингандан сўнг бу янада мураккаблашди. Мазкур постда таътиллар масаласига батафсил тўхталиб ўтаман.
МК 217-моддасига асосан Ходимларга ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.
МК-218-моддасига асосан Ҳар йилги қуйидаги ходимларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда узайтириладиган таътиллар берилади буни ёдингиздан чиқарманг:
👉 ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календарь кун.
👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади, бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно.
МК- 481-моддасига асосан агар ходимлар Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишда ишласа, бундай тоифадаги ходимларга ҳам қўшимча таътиллар берилади. Қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг давомийлиги, уларни бериш тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
МК-483-моддаси Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳам узайтирилган таътиллар берилади. Табиий-иқлим шароитлари ноқулай ҳудудларнинг рўйхати ва бундай шароитлардаги иш учун бериладиган йиллик қўшимча таътилнинг энг қисқа давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
МК-220-модда Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун ҳам қўшимча таътиллар берилади. Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.
МК-401-моддасига асосан ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
❗️Шундай саволлар келиб тушадики, бу таътилларни олувчи ходимлар юқоридаги таътил турларининг бир нечтасига тушса барчаси қўшиладими деган мазмунда. Ҳа қўшилади. Масалан, корхонада ходимнинг 12 ёшгача тўлмаган 2 фарзанди бўлиб у корхонада 10 йилдан буён ишлаётган бўлса, унга МКнинг 401-моддасига асосан 4 кун ва МКнинг 220 моддасига асосан 4 кун қўшимча ҳақ тўланадиган таътиллар қўшиб ҳисобланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили қандай ходимларга берилади?
Бу масалада амалиётда жуда кўплаб соваллар келмоқда. Меҳнат кодексининг 220-моддасида Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади деб ёзилган яъни бу ерда айнан ходим узликсиз битта ташкилотда ёки ташкилотнинг тармоқларида ишласин деган қоида мавжуд эмас. Масалан, ходим 10 йил бир ташкилотда ишлаб ножоя хатти харакати сабабли ишдан бўшади, бироқ 2 йилдан сўнг яна шу ишхонага ёки ишхонанинг бирон тармоғига ишга кирди ва бу ходимга ҳам бемалол МКнинг 220-моддасини қўллаган ҳолада 4 кунлик сатаж учун узайтирилган таътил берилиши тўғри.
Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби белгиланган. Унга кўра, Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:
👉 ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;
👉 ходим ишдан четлаштирилган даврлар, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
👉 ушбу Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
👉 Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.
Масалан, Ходим ташкилотда 3 йил ишлади ва 2 йил бола парваришлаш таътилида бўлди. Бу ходимга қўшимча 2 кунлик таътил бериб бўлмайди чунки, МКнинг 226-моддасида болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига киритилмаган.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
МАКТАБ ПСИХОЛОГИНИНГ ТАЪТИЛИ НЕЧА КУН БЎЛИШИ КЕРАК?
Assalomu alaykum. Maktabdagi psixologga ham ko'p yillik staji uchun ta'til berish kerakmi? Ayrimlar mumkin emas, shundoq ham ham ular yillik uzaytirilgan ta'til olishadi deyishyapti?
📍ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.06.2023 йилдаги 263-сон қарори биалн тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги МЕЪЁРЛАРИга кўра психологларга 42 кундан иборат йиллик узайтирилган таътил берилади. Меҳнат кодексининг 220-моддасига асосан Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади. Яъни йиллик узайтирилган таътилнинг меҳнат кодексининг 220-моддасида белгиланган иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилига алоқаси йўқ. мемалол иш стажидан келиб чиқиб қўшимча таътил берилиши мумкин.
Масалан, мактаб психологи мактабда 10 йиллик иш стажига эга унга 42 кун йиллик узайтирилган меҳнат таътили ва 4 кунлик МКнинг 220-моддаси билан иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади жами 46 кунга таътилга чиқарилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
F1 strukturada, ya'ni maktabgacha ta'lim tashkilotlarida mehnat ta'tili va kasallik varaqaga chiqqan xodimlarning o'rniga ham boshqa xodimlarni vaqtinchalik ishga qabul qilish mumkin bo'ldi. Bunda quyidagi videodagi kabi tartibda ishlanadi.
Eski dasturda maktabgacha ta'lim tashkilotlari mehnat ta'tiliga va kasallik varaqaga chiqqan xodimlarning o'rniga ishlagan xodimlarning buyruqlarini Dokumenti-Uchet kadrov-Zamesheniye vremenno otsutstvuyushego rabotnika (krome ped rabotnikov) qismiga kiritishardi. Dasturning bu qismi aslida bir necha kasbda va lavozimda o'rindoshlik asosida ishlagan holatlar uchun mo'ljallangan bo'lib, bu yerda maksimal 0.5 stavka (50 foiz) kiritish mumkin edi. Bunda O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 18.10.2012 yildagi 297-sonli qarori bilan tasdiqlangan O‘rindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi to‘g‘risida nizomning 25-bandiga asoslanilardi. Bu banddagi 50 foiz ham aslida Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-noyabrdagi 920-sonli qarori bilan kiritilgan bo'lib, ungacha 30 foiz edi.
Maktabgacha ta'lim tashkilotlarida tarbiyachilarning o'rniga boshqalarning ishlashi esa aslida bir necha kasbda va lavozimda ishlash emas, o'rindoshlik asosida ishlash hisoblanadi. Bunda qandaydir 30 yoki 50 foiz emas, to'liq oylik to'lanishi kerak edi. Chunki yuqoridagi normativda bir necha kasbda va lavozimda ishlashga quyidagicha tarif berilgan: xodim tomonidan mehnat shartnomasida ko‘rsatilgan o‘zining asosiy ishi bilan bir qatorda ayni shu tashkilotda asosiy kasb va lavozim bo‘yicha qonunchilikda belgilangan ish vaqti davomida boshqa kasb va lavozimdagi qo‘shimcha ishni bajarish bir necha kasbda va lavozimda ishlash hisoblanadi. Tarbiyachilar esa o'z ishi bilan bir vaqtda emas, bo'sh vaqtda ishlashadi va bu normativdagi o‘rindoshlik asosida ishlashning tarifigayam mos keladi: o‘rindoshlik asosida ishlash — xodimning o‘zining asosiy ishini bajarishidan tashqari asosiy ishidan bo‘sh vaqtida mehnat shartnomasi asosida boshqa haq to‘lanadigan ishni bajarishi.
UzASBO-2'da esa videoda ko'rsatilganidek ishga qabul qilishda, kimning o'rniga ishlasa, avtomatik o'shaning stavkasi tushadi. Hech qanday 30 yoki 50 foizga ko'paytirilmaydi. Maktabgacha ta'lim tashkilotlarining namunaviy shtatlarida ham xarajatlar smetasida tarbiyachi, tarbiyachi yordamchisi kabi lavozimlar bo'yicha mehnat ta'tiliga ketgan xodimlarning o'rnini bosuvchi shaxslarga mablag'lar rejalashtirilishi ko'zda tutilgan. Shtatlar jadvalida buning uchun xodimlarning taʼtil davrida, kechki, navbatchilik va bayram vaqtlarida oʻrin almashish uchun va boshqa kompensatsiya toʻlovlari yillik mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi nomli alohida ko'rsatkich mavjud. Afsuski, nazorat qiluvchi organlar ham, muammoli holatlarda esa sud organlari ham bu bo'yicha noto'g'ri xulosalar berib kelishgan.
*Bir necha kasbda va lavozimda ishlash hisoblanadigan holatlar uchun esa buyruqlarni kiritish tartibi hali to'g'rilangani yo'q.
Manba: @uzasboyangiliklari
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлигини баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлигини баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Ушбу ҳавола орқали мазкур баҳолаш мезонлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Jamoasi shartnomasi va jamoa kelishuvlarining farqi nimada?
mehnathuquqi жавоби 📤:
MK 65-moddasiga ko’ra, jamoa shartnomasi tashkilotda yoki yakka tartibdagi tadbirkorda yakka tartibdagi mehnatga oid munosabatlarni va ular bilan bevosita bog‘liq bo‘lgan ijtimoiy munosabatlarni tartibga soluvchi hamda xodimlar tomonidan o‘z vakillari orqali va ish beruvchi tomonidan tuziladigan mehnat to‘g‘risidagi huquqiy hujjatdir..
MK 80-moddasiga ko’ra esa, jamoa kelishuvi yakka tartibdagi mehnatga oid munosabatlarni va ular bilan bevosita bog‘liq bo‘lgan ijtimoiy munosabatlarni tartibga soluvchi, xodimlar uchun hududiy, tarmoq va respublika darajalarida taraflarning mehnat sharoitlarini, bandlikni hamda ijtimoiy kafolatlarni belgilashga doir majburiyatlarini o‘z ichiga olgan, xodimlar va ish beruvchilarning ijtimoiy-iqtisodiy manfaatlarini kelishib olish maqsadida tuziladigan mehnat to‘g‘risidagi huquqiy hujjatdir.
Bu ikki tushunchaning quyidagi belgilariga ko’ra asosiy farqlarini tahlil qilamiz:
1. Subyektlariga ko’ra:
Jamoa shartnomasi, bir tarafdan, xodimlar tomonidan kasaba uyushmalari yoki o‘zlari vakolat bergan boshqa vakillik organlari orqali, ikkinchi tarafdan — bevosita ish beruvchi yoki u vakolat bergan vakillar tomonidan tuziladi . Ya’ni faqat bipartizm shaklida ya’ni ikki taraflama tuziladi.
Jamoa kelishuvlari muzokaralarda ishtirok etayotgan taraflarning kelishuviga muvofiq ikki taraflama va uch taraflama bo‘lishi mumkin. Kelishuvni tuzish vaqtida uchinchi taraf sifatida ijro etuvchi hokimiyat organi ishtirok etishi mumkin. Ya’ni ikki taraflama yoki 3 taraflama (tripartizm) bo’lishi mumkin.
2. Amal qilish doirasiga ko’ra:
Jamoa shartnomasi ish beruvchiga va mazkur korxonaning barcha xodimlariga, shu jumladan jamoa shartnomasi kuchga kirganidan keyin ishga qabul qilingan shaxslarga ham tatbiq etiladi. Ya’ni jamoa shartnomasi faqatgina u qabul qilingan korxona hududidagina amal qiladi.
Tartibga solinadigan munosabatlar sohasi, hal qilinishi lozim bo‘lgan masalalarning xususiyatlariga qarab bosh, tarmoq va hududiy (mintaqaviy) jamoa kelishuvlari tuzilishi mumkin. Demak, jamoa kelishuvining amal qilish doirasi keng hisoblanadi. U turiga qarab butun Respublika hududi bo’yicha (Bosh kelishuv), muayyan taqmoq xodimlari uchun (Tarmoq kelishuvi) va ma’lum bir hudud (viloyat, tuman) bo’ylab (Hududiy (mintaqaviy) kelishuvlar) amal qiladi.
3. Mazmuniga ko’ra:
Bu ikki tushuncha mazmuniga ko’ra bir-biriga juda o’xshash bo’lsada, jamoa shartnomalari mazmuniga ko’ra jamoa kelishuvlaridan kengroq bo’lishi ham mumkin. Chunki korxona o'zining moliyaviy holatidan kelib chiqib, jamoa shartnomasida jamoa kelishuvida nazarda tutilgan kafolatlardanda ziyodroq kafolatlarni belgilashi mumkin (lekin kamaytirishi mumkin emas).
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Ассалому алайкум яхшимисизлар. Ходим аёл хомилодор, бирок узига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажаролмаяпти, рахбар томонидан кайта кайта огохлантириш берилди, лекин фойдаси булмаяпти, бошка жойга утказишни хам имкони йук, шу холатда ходимни канака килиб мехнат шартномасини бекор килса булади. Олдиндан рахмат
®mehnathuquqi javobi 📤:
❌ MK 408-moddasiga ko’ra, homilador ayollar bilan tuzilgan mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusiga ko‘ra bekor qilishga yo‘l qo‘yilmaydi, bundan tashkilot (uning alohida bo‘linmasi) tugatilgan yoki yakka tartibdagi tadbirkorning ish faoliyati tugatilgan hollar mustasno.
❌ Ya’ni bu degani homilador ayol o‘z mehnat majburiyatlarini muntazam ravishda buzsa yoki o‘z mehnat majburiyatlarini bir marta qo‘pol ravishda buzgan taqdirda ham, homilador ayol bilan MK 161-moddasi 2-qismining 4 va 5-bandlari bilan mehnat shartnomasini bekor qilish mumkin emas.
✅ Bu degani homilador ayolga umuman intizomiy jazo qo’llab bo’lmaydi degani emas. Ish beruvchi mehnat intizomini buzgan homilador ayolga MK 312-moddasidagi hayfsan, o‘rtacha oylik ish haqining 30 foizidan ko‘p bo‘lmagan miqdorda jarima, agar ichki mehnat tartibi qoidalarida nazarda tutilgan holatlarda esa xodimga o‘rtacha oylik ish haqining 50 foizidan ko‘p bo‘lmagan miqdorda jarima jazolarini qo’llashi mumkin. Faqatgina mehnat shartnomasini bekor qilish (MK 161-moddasi ikkinchi qismining 4 va 5-bandlari) tarzidagi intizomiy jazo choralarini qo‘llashga haqli emas.
⚠️ Diqqat! Jinoyat kodeksi 148-moddasi 2-qismiga ko’ra, ayolni homiladorligi yoki shaxsni yosh bolani parvarish qilayotganligini bila turib, uni ishga olishdan g‘ayriqonuniy ravishda bosh tortish yoki ishdan bo‘shatish bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravarigacha miqdorda jarima yoki 3 yilgacha muayyan huquqdan mahrum qilish yoxud 3 yilgacha axloq tuzatish ishlari bilan jazolanadi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Биласизми
🔰Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
➖фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
📁 Мазкур ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:
➖фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Касбий сертификат имтиҳонида қатнаша олмаган педагоглар қайта топширса бўладими?
@Yurist_Xizmati 4530-савол:
kasbiy sertifikat buyicha imtihonga qatnasholmadim, maktabda texnologiya fan uqituvchisiman, bir yil bulmadi hali endi menga maktabda dars bulinmaydimi, sertifikatga imtihondan utolmaganlar yana topshiradimi, qisqacha aytganda men shu imtihonda qatnasholmadim maktabda ish faoliyatim tuxtatiladimi malimotim oliy qayta tayyorlovdan utib texnolog guvohnomasini olganman darsim ikki soat edi noyabrdan beri. Bu yil kuproq dars olib ishlamoqchidim kasb sertifikatiga tulovi yuqligi uchun qolib ketdim mening qonuniy choram nima shu haqda izoh bering iltimos
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сон Фармони 3-бандида 2024-йил 1-январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилиши белгиланган.
☝️Мана шу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 2-февралдаги 87-сон қарорига иловада Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий Регламенти қабул қилинган.
Мазкур регламентнинг 14-бандига кўра назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиб, назорат синовида узрли сабабларга, хусусан:
👉 вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги;
👉 давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган;
👉 республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги;
👉 вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлиб турганлиги;
👉 яқин қариндоши вафот этган;
👉 ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган асосларга кўра иштирок этмаган талабгор назорат синовидан ўтмаган ҳисобланади ҳамда назорат синовида иштирок этиш учун қайтадан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
✅ Демак, сиздаги ҳолатда ҳам назорат синовида иштирок этмаслик сабаби узрли бўлса, унда қайта рўйхатдан ўтишингиз лозим.
❗️Бунда узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок этмаган талабгордан навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиш учун такроран тўлов ундирилмайди.
Мазкур ҳолатда талабгор назорат синови ўтказиладиган санадан бошлаб 5 иш куни давомида давлат хизматлари марказлари ёки ЙИДХП орқали Вазирликка мурожаат этиши лозим.
✅ Шундай экан, сиз ҳам қайта рўйхатдан ўтишингиз ва назорат синовларини топширишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Ташкилотларда штат қисқарганида ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор аёлларни шу сабаб билан ишдан бўшатиш мумкин эмас!
📃 Меҳнат кодексининг 163-моддасига асосан,
➖ иш берувчи қуйидаги ҳолатларда ҳодимни ишдан бўшатиши мумкин эмас:
🟢 Қонунчиликда белгиланмаган асослар билан;
🟢 камситишни тақиқлаш талабини бузадиган ҳолатларда;
🟢 ходим “больничний”да бўлганда (яъни, касал бўлганда) ва таътилларга чиққанида;
🟢 ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги учун ишдан озод этилганда;
🟢 ходим хизмат сафарида бўлганда;
🟢 ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик даврида.
❗️ Шунингдек, 3 ёшгача боласи бор аёллар ёки 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий)ни фақат корхона тугатилганда, улар меҳнат интизомини доимий ёки бир марта қўпол равишда бузганда иш берувчи томонидан бўшатиш мумкин. Штат қисқариши ёки малакаси етарли эмаслиги асоси билан уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
O'qituvchi faqat yozda ta'tilga chiqishi shartmi? O'ziga qulay vaqtda ta'tilga chiqsa bo'ladimi, masalan, kuz yoki bahorda?
#savolimbor Assalomu alaykum, 2-guruh nogironligi bo’lgan pedagog xodim ta’tilini hozir olsa bo’ladimi? Pedagoglar ta’tilni faqat yozda olishi shart degan talab bormi?
®/mehnathuquqi javobi📤:
⚠️ Mehnat qonunchiligida pedagog xodimlar aynan yozda ta’tilga chiqishi shart degan talab yo’q. Ko’pchilik MK 227-moddasi 6-qismiga chalg’iydi! Mehnat kodeksi 227-moddasi 6-qismiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tili o‘quvchilarning yozgi ta’tili davrida beriladigan ta’lim tashkilotlarining o‘qituvchilar tarkibiga 1-ish yilidagi har yilgi mehnat ta’tili o‘quvchilarning yozgi ta’tili davrida to‘liq davomiylikda, ular ushbu ta’lim tashkilotiga ishga kirgan vaqtidan qat’i nazar, ishlab bergan vaqtiga mutanosib ravishda haq to‘langan holda beriladi. Mazkur toifadagi xodimlarga 2 va keyingi ish yillari uchun beriladigan mehnat ta’tiliga, ushbu ta’til ish yili davomida qaysi vaqtda berilishidan qat’i nazar, to‘liq haq to‘lanadi.
Bu yerda pedagog xodim aynan yozda ta’til olsin degan shart yo’q. Demak, yozgi ta’til davrida beriladi degani jumlaga chalg’imanglar! ❗️Gap bu yerda 1-ish yili haqida ketmoqda. "Qaysi vaqtda berilishidan qat’i nazar" jumlasiga e'tibor bering, agar ta'til faqat yozda berilishi shart bo'lganda bu jumla ishlatilmas edi.
Buni yanada soddaroq qilib misol bilan tushuntirib o’tamiz. Maktab o’qituvchisi 2023-yil 4-sentabr sanasida ishga qabul qilingan, iyundan hamma pedagoglar singari bir vaqtda ta’tilga chiqmoqda. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyundagi 263-son qaroriga ko’ra, (https://lex.uz/ru/docs/-6516542), pedagog xodimning ta’tili 56 kalendar kun. 56 (ta’til kunlari)/ 12 (oylar soni)= 4.666... 4.666...* 9(ishlangan oylar soni sentabr-may)= 42 kalendar kun. Bu degani, masalan, sentabrda ishga kirgan o’qituvchi 1-ish yili uchun iyundan ya'ni yozgi ta'til davridan ta’tilga chiqdi. Bu xodimga ta’tilni 56 kun to’liq beramiz, ta’til pulini esa 42 kalendar kunga (ishlangan oylar soni sentabr-mayga mutanosib ravishda) to’lanadi (xodimlarga yillik uzaytirilgan mehnat ta’tili uchun haq to‘lashda yakshanba va bayram kunlari inobatga olinmaydi).
⚠️ MK 227-moddasi 3-qismi va 228-moddasi 4-qismiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tili I va II guruh nogironligi bo‘lgan xodimlarga ularning xohishiga ko‘ra qulay vaqtda berilishi kerak.
❗️Ya’ni I va II guruh nogironligi bo‘lgan xodim qanday kasb yoki lavozimda ekanligidan qat’i nazar, agar ta’tilni o’ziga qulay vaqtda olishni so’rab ariza yozsa, ish beruvchi xodimni arizasini qanoatlantirishi shart. Bu qoida 1-ish yiliga ham, 2- va keyingi ish yillari uchun tatbiq qilinadi!
❗️Demak, nafaqat I va II guruh nogironligi bo‘lgan xodim balki, MK 227-moddasi 3-qismi va 228-moddasi 4-5-qismlarida nazarda tutilgan xodimlar ham har yilgi mehnat ta’tilini o’zlariga qulay vaqtda olishlari mumkin ekan. Ish beruvchi ularni arizasini qanoatlantirishga majbur. Bu holatda ish beruvchi xodimga darsingni o’tasan, ta’tilingni esa yozda olasan deyishga haqli emas, pedagog ta’tilini faqat yozda olsin degan istisnolar mavjud emas.
❓Ho’p, MK 227-moddasi 3-qismi va 228-moddasi 4-5-qismlarida nazarda tutilgan xodimlar har yilgi mehnat ta’tilini o’zlariga qulay vaqtda ham olishdi deylik. Yozgi ta’til davrida hamma ta’tilga chiqishsa, bu xodimlar nima qilishadi degan savol tug’iladi. Chunki ular ta’tilini olib bo’lishganku? Buni endi keyingi postlarimizda gaplashamiz. Bizni kuzatishda davom eting!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ЎЗАРО ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИР ТАШКИЛОТДА ИШЛАШИ МУМКИН ЭМАС
📄 Меҳнат кодексининг 121-моддасига асосан;
➖ Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим истиснолардан ташқари, ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўрнидаги пост тахрирланди. Ушбу меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътиш учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.
Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги МЕЪЁРЛАРИ бўйича 48 кун учун таътилга пул ҳисобланиши тўғри.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Узрли сабабларга кўра аттестация жараёнларида қатнашолмаганларга яна имконият бериладими?
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари матбуот анжумани ушбу саволга ҳам жавоб берди:
"Ҳукумат қарори(№572)да қўшимча тест олиш деган норма йўқ. Шу қарамай бугунги кунда аттестацияда иштирок эта олмаган педагоглар ҳақидаги маълумотлар ўрганилмоқда. Ўрганиш натижаларига кўра улар учун алоҳида тест ўтказилади ёки йўқ деган қарорга келинади", — деди вазир ўринбосари.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТ ЎТАШ ВАҚТИДА ОЙЛИК ОЛИШЛАРИ МУМКИН
📄 Ҳукуматнинг 08.01.2024 йил кунги 11-сон қарори билан тегишли низом тасдиқланган
➖ Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.
❗️Амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади.
⚡️ Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади.
▪️Танловда қатнашиш учун талаба:
1) ➖ битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши;
2) ➖таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши;
3) ➖Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим.
✅ Амалиёт 1 ойдан 3 ойгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
✅ Танловни ғолиб талабаларининг амалиёти бўйича харажатлари 15 кун давомида тегишли тартибда қопланади.
➖ Бунда талабага БҲМнинг 2 баравари миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ тегишли ҳисобрақамига ўтказилади.
❗️Низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига таллуқли эмас.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Таътил бундай ҳисобланмайди!
Фуқаро мурожаати: Ассалому алайкум ўқитувчиларни 56 кунлик меҳнат таътилига қўшиб бериладиган, қуйидаги қўшимча таътиллар тўланадими МК 220 моддасига асосан ҳар беш йилга 2 кундан қўшимча таътил ва МК 401 моддасига асосан 12 ёшга тўлмаган 2 ёки 3 ва 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи учун 4 кун қўшимча татиллар. Агар 56 кун асосий таътил МК 220 моддаси билан 4 кун ва МК 401 моддаси билан 4 кун жами 64 кун таътил берилса шунда ходим 6 июньдан татилга чиқса ишга қачондан чиқади.Ишга чиқган кундан бошлаб табел ёзиладими?
Азизлар! Таътилларни ҳисоблашда эътиборли бўлинг ёки мутахассисдан маслаҳат олган ҳолда ходимларнинг таътил беришни ҳисобланг. Юқорида келган мурожаатга эътибор қилсангиз, ўқитувчи учун 64 кун таътил ҳисоблашмоқда бундай ҳисоб китоб мутлақо нотўғри. Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан Ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади. Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.
Кодексда таътилнинг максимал муддати 56 календар кун этиб белгилаб қўйилган. Яъни ўқитувчининг йиллик узайтирилган таътилининг ўзи максимал миқдорда турибди унга кўп йиллик иш стажига (МК-220-моддаси) эгалиги ёки 12 ёшга тўлмаган 2 ёки 3 ва 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи борлиги (МК-401-моддаси) билан билан қўшимча таътил бериб бўлмайди. Умумий ҳисоблаганда таътил кунлари 56 календар кундан ўтиб кетиши мумкин эмас
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Педагог фаолиятига аралашиш
Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
➖фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:
➖фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Prezident maktablari uchun hujjatlar qabuli 1-iyundan boshlanadi
Hujjatlar 20-iyunga qadar onlayn shaklda ariza.piima.uz sayti orqali qabul qilinadi.
❓ Prezident maktablariga qanday hujjatlar talab etiladi?
✅ Talabgorning:
➖ tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi;
➖ fotosurati (oxirgi 2 oyda olingan);
➖ ota-onasi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxsning pasport maʼlumotlari va telefon raqamlari (doimiy ishlab turgan telefon raqamlari) aniq va bexato kiritilishi lozim;
➖ baholar tabeli nusxasi (direktor tomonidan tasdiqlangan).
❓Prezident maktablariga qaysi sinfga necha nafar o’quvchi qabul qilinadi?
✅ Umumtaʼlim muassasalarining 4-sinfini tamomlagan oʻquvchilar Prezident maktablarining 5-sinfiga belgilangan yillik qabul kvotasi doirasida ikkita sinfga 12 nafardan (jami 24 nafar) qabul qilinadi.
❓Istalgan hududdagi Prezident maktabiga topshirsa bo’ladimi?
✅ Yo‘q. O‘quvchilar faqat ta’lim olayotgan hududdagi Prezident maktabiga hujjat topshirishi mumkin. Misol uchun, Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi maktab oʻquvchilari faqat Nukus shahridagi Prezident maktabiga, Andijon viloyatidagi maktab oʻquvchilari esa faqat Andijon shahridagi Prezident maktabiga hujjat topshirishlari mumkin.
❓Prezident maktabiga hujjat topshirish uchun o’quvchining baholariga qanday talab qo’yiladi?
✅ Talabgorning matematika va tabiatshunoslik fanlaridan 4-sinfdagi yillik bahosi 5 (aʻlo) boʻlishi kerak. Boshqa fanlarga nisbatan ushbu mezon tatbiq etilmaydi. Baholar tabelining nusxasi maktab direktori tomonidan tasdiqlangan boʻlishi shart.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Mehnat kodeksida rotatsiya bormi?
#savolimbor Ассалому алайкум устозлар мехнат кодексда ходимларни ротация қилиш тўгрисида ёзилган жойии борми ўзи шундай қоида борми илтимос айтиб юборсангизлар? 🙏 Бошқа иш берувчига ходимнинг розилигисиз ротация қилиш мумкунми ўзи
®/mehnathuquqi javobi 📤:
❌ Mehnat kodeksida “rotatsiya” tushunchasi mavjud emas. Mehnat kodeksida “xodimni boshqa ishga o‘tkazish” tushunchasi ishlatiladi. MK 138-moddasiga ko’ra, xodim aynan o‘sha ish beruvchida ishni davom ettirganda uning mehnat vazifalarini o‘zgartirish xodimni boshqa ishga o‘tkazish hisoblanadi.
❗️ MK 139-moddasiga ko’ra, xodimni boshqa ishga o‘tkazish qaysi muddatga amalga oshirilayotganligiga qarab boshqa ishga o‘tkazish turlari doimiy va vaqtinchaga ajratiladi.
✅ MK 140-moddasiga ko’ra, xodimni boshqa ishga doimiy o‘tkazishga faqat uning roziligi bilan yo‘l qo‘yiladi. Xodimni vaqtincha boshqa ishga o‘tkazish uning roziligi bilan amalga oshiriladi, bundan ushbu Kodeksning 145-moddasiga muvofiq ishlab chiqarish zaruriyati yoki bekor turib qolinishi hollari mustasno.
❗️“Rotatsiya” tushunchasi “Davlat fuqarolik xizmati to‘g‘risida”gi qonunda belgilangan https://lex.uz/uz/docs/-6145972
Qonunning 39-moddasiga (Davlat fuqarolik xizmatchisining rotatsiyasi) ko’ra, davlat fuqarolik xizmatchisining rotatsiyasi uning shaxsiy va kasbga oid sifatlarini rivojlantirish, faoliyatining samaradorligini oshirish, rahbar kadrlar zaxirasini shakllantirish hamda korrupsiyaviy xavf-xatarlarning oldini olish maqsadida amalga oshiriladi.
✅ Davlat fuqarolik xizmatchisining rotatsiyasi uni egallab turgan davlat fuqarolik xizmati lavozimiga teng bo‘lgan boshqa lavozimga o‘z roziligi bilan o‘tkazish orqali amalga oshiriladi.
Davlat fuqarolik xizmatida korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarning oldini olish maqsadida majburiy ravishda rotatsiya qilinishi lozim bo‘lgan davlat fuqarolik xizmati lavozimlarining ro‘yxati belgilanadi. Ushbu lavozimlarni egallab turgan davlat fuqarolik xizmatchilarining rotatsiyasi ularning roziligisiz amalga oshiriladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#savolimbor Ассалому алейкум хурматли админ саволим шундан иборатки ходимга 29 февралда интизомий жазо берилган 29 Майда уч ой булади шу ходимдан интизомий жазони касаба уюшмаси карори бн олиб ташласак буладими. Жавоб учун олдиндан рахмат
®/mehnathuquqi javobi 📤:
❌ Intizomiy jazoni kasaba uyushmasi qarori bilan olib tashlab bo’lmaydi. Intizomiy jazoni olib tashlash ish beruvchining huquqi hisoblanadi! Kasaba uyushmasi qoʼmitasi ish beruvchiga intizomiy jazoni olib tashlash yuzasidan iltimosnoma bilan chiqishi mumkin. Shunda ham, ish beruvchi iltimosnomani istasa qanoatlantiradi, istasa rad qiladi. Ya’ni ish beruvchi iltimosnomani qanoatlantirishga majbur emas.
✅ Ish beruvchi intizomiy jazoni oʼz tashabbusiga koʼra, xodimning bevosita rahbarining, kasaba uyushmasi qoʼmitasining iltimosnomasiga, shuningdek xodimning iltimosiga koʼra, bir yil oʼtguniga qadar muddatidan oldin olib tashlash huquqiga ega. Intizomiy jazoni muddatidan oldin olib tashlash ish beruvchining buyrugʼi bilan rasmiylashtiriladi (MK 315 - moddasi).
⚠️Demak, intizomiy jazoni olib tashlash ish beruvchining huquqi hisoblanadi, buning uchun maʼlum bir muddat, masalan 3 yoki 6 oy belgilanmagan. Аgar ish beruvchi istasa jazoni istalgan vaqtda olib tashlashi mumkin. Buning uchun xodim qaydaydir yutuq yoki natijalarga erishishi ham shart emas. Ya'ni intizomiy jazoni olib tashlash uchun qanaydir asos ham shart emas.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
12% даромат солиғини қайтариб ололмаяпмиз. Қандай қилиб олиш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4532-савол:
Assalomu alaykum.Men kantrakt pulini o'g'limning kligiga o'tkazganman. Kantrakt o'g'limning kligidan to'langan. O'g'lim TATU da o'qiydi. Men o'qituvchi bo'lib ishlayman. Daromad solig'ini (12%) ololmayapman. O'g'lim ishlamaydi. Kontraktni men oylik maoshimdan to'layapmanku. Daromad solig'ini qanday qilib olsam bo'ladi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғидан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (Рўйхат рақами 2107) 16-бандига асосан:
➖ Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул ҳисобига, жисмоний шахсларнинг банклардаги омонат ва бошқа ҳисоб рақамларидан ёки пластик карталардан фойдаланган ҳолда) амалга оширилганда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 396 — 398-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилиши мумкин.
☝️Юқоридаги қоидаларга мувофиқ сиз тўлов контракти учун тўлаган пулингизни қайтариб олишингиз мумкин. Фақат ушбу контракт учун тўланган пуллар расмий манбага асосланса (яъни ушбу даромаддан солиқ ундирилган бўлиши керак), контракт суммасидан солиқни қайтариб олишингиз мумкин.
✅ Шунга кўра сиз ўғлингиз контракти учун тўлаган пулингизни қайтариб олишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги ҳавола кўрсатилган тартибда электрон шаклда ариза беришингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ДИРЕКТОРНИНГ ГАПЛАРИ ТЎҒРИМИ?
Assalomu aleykum.Men sirtqi taʼlim shakli 4-bosqich boshlangʻich taʼlim yoʻnalishi talabasiman.Hozirda maktabda ishlayabman asosiy ish oʻrnida.Maktab direktori oʻquv yili oxirida yaʼni 25-maydan barcha talabalar ishdan boʻshatiladi deb aytaybdi bu qanchalik toʻgʻri?
📍ЖАВОБ:
Меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш – ҳар бир шахснинг конституцион ҳуқуқидир.
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг 9-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим тўғрисида”ги Низомнинг 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида куннинг иккинчи ярмида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ўқийдиган талабалар ишлай олмайди, деган қоида келиб чиқмаслиги керак. Бу тоифа талабалар ҳам ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин.
Бундан келиб чиқадики, талабалар бемалол ишлашлари мумкин. Лекин меҳнат қонунчилигига кўра, талаба фақат таълимдан бўш вақтида ишлаш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрьдаги 275-қарори билан тасдиқланган ”Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Низомнинг (https://www.lex.uz/docs/941876) 7-8-бандларига кўра:
Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагог лавозимига қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
Демак, бундан келиб чиқадики, агар талаба педагогик йўналишда таҳсил олса, таълим муассасасида дарс бериши мумкин. Директорнинг бу гаплари асоссиз, сиз ишлашга ҳақлисиз.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️Ўқитувчиларни болаларни рўйхатга олишга жалб қилиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4531-савол:
Ассалому алейкум. Мен мактабда рус тили укитувчиси булиб ишлайман. Мактаб укитувчиларига илмий мудир томондан "ХУДУДИЙ БУЛАК" деб номланган дафтари берилиб уйма уй юриб ахоли, мактабга келадиган болалар маьлумоти ёзиб чикиш топшириги берилган. САВОЛИМ: укитувчи мажбурми уйма уй юриб ахоли, мактабга келадиган болалар хакида маьлумот йигишга??? Бизга мактабда бу иш хар бир укитувчини вазифаси дейилган. Шу канчалик конунан тугри?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
🙅♂ Бу мажбурий меҳнат эмас.
❌ Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига мувофиқ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада касбий фаолиятга боғлиқ бўлмаган ишларга дейилган. Бунда ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш, аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш ва бошқалар педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишлар тоифасига киради.
Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг 39-бандига кўра мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз, болалар умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиниши белгиланган.
✅ Шунга кўра бу масалада мактаб директор бу вазифани бажариш учун мактаб ходимларни жалб қилишга ҳақли.
Бунда Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларини тасдиқлаш ҳақидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-илова асос бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲОДИМЛАРИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Қандай ҳолларда таълим муассасаси ҳодимларига моддий ёрдам берилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йил кунги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига асосан, умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши: (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди)
👉 вафот этганда;
👉 оғир касалликка чалинганда;
👉 ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ФАРЗАНДЛАРИ ХУСУСИЙ МАКТАБ ЁКИ БОҒЧАЛАРГА БОРАДИГАН ОТА-ОНАЛАРГА ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ БЕРИЛГАН
📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,
➖"Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она ва фарзандликка олувчилар томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар» даромад солиғига тортилмайдиган тўловлар хисобланиши белгиланган.
✏️ Яна бир ҳолат шуки, ушбу нормада 3 млн сўмГАЧА дейилмоқда. Бу дегани айнан 3 млн сўм бўлиши керак дегани эмас. Ундан камроқ тўланса хам бу имтиёздан фойдаланиш мумкин, фақат тўловнинг максимал миқдори 3 млн сўм.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g