tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

⚡️⚡️1 июндан боғча опаларининг ойлик маоши ошади

Давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Давлат раҳбарининг 2023 йил май ойида имзолаган қарорига асосан 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим.

Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн 203 минг 660 сўм олиши белгиланган. Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм олади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

2024/2025-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий)) имтиҳон топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланган.

2024/2025-ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари фан мажмуалари қўшимча тасдиқланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Меҳнат таътилини қисмларга бўлиб бериш тартиби

Меҳнат кодексининг 231-моддасига асосан Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак. Мазкур нормага эътибор бериш керакки бу модда ҳар йилги меҳнат таътилини қисмларга бўлишни тартибга солади қолган таътилларни эмас.

Бу ерда иккита шарт амалга оширилиши керак. Биринчиси ходим ва иш берувчи ўзаро келишиши ва иккинчиси, таътилнинг бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.Яъни ходимга таътилни бўлиб беришда унинг бир қисми яхлит 14 кундан кам бўлмаслиги керак. Масалан, ходимнинг йиллик меҳнат таътили 21 кунни ташкил қилса, иш берувчи ходимга биринчи марта 5 кун кейин 2 кун таътил бериши мумкин. Чунки 5+2=7 7+14= 21 бўлади ёки бошқача тарзда бўлиши мумкин фақат унинг биринчи қисми ёки охирги қисмидан қатъий назар бир қисми камида 14 кунни ташкил қилиши керак.

Яна бир нарсани эътиборга олиб ўтиш керак ходимга таътил Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Pensiyaoldi yoshidagilarni bo’shatish mumkin emasmi?

#savolimbor Здравствуйте скажите пожалуйста какая статья что предпенсиооный возврат не могут уволить на что могу ссылаться

®/mehnathuquqi javobi 📤:

❗️Mehnat qonunchiligida pensiyaoldi yoshidagi shaxslar (qonunda belgilangan pensiya yoshiga qadar 2 yil oldin) bilan mehnat shartnomasni bekor qilish mumkin emas degan talab mavjud emas. Pensiyaoldi yoshidagi shaxslar bilan ham mehnat shartnomasi Mehnat kodeksida va boshqa qonunlarda nazarda tutilgan o‘zga asoslar bo‘yicha bekor qilinishi mumkin.

Pensiyaoldi yoshidagi shaxslar bilan O‘zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 161-moddasi ikkinchi qismining 1 va 2-bandlarida ko‘rsatilgan sabablarga (asoslarga) ko‘ra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ushbu xodimlar muddatidan oldin pensiyaga chiqish huquqiga ega bo’ladilar.

“Fuqarolarning davlat pensiya ta’minoti to‘g‘risida”gi qonun 14-moddasiga ko’ra, texnologiyadagi, ishlab chiqarish va mehnatni tashkil etishdagi o‘zgarishlar, xodimlar soni (shtati) yoki ish xususiyatining o‘zgarishiga olib kelgan ishlar hajmining qisqarganligi yoxud korxonaning tugatilganligi munosabati bilan ishdan ozod etilgan va ishsiz deb e’tirof etilgan shaxslar:
erkaklar — 58 yoshga to‘lganda va ish staji kamida 25 yil bo‘lgan taqdirda;
ayollar — 53 yoshga to‘lganda va ish staji kamida 20 yil bo‘lgan taqdirda pensiya olish huquqiga ega bo‘ladilar.

Bundan tashqari, “Alohida asoslarga ko‘ra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ishdan bo‘shatilgan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash tartibi to‘g‘risida” Yo‘riqnoma (Adliya vazirligi tomonidan 1999-yil 7-yanvarda 588 - son bilan davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan) O‘zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 161-moddasi ikkinchi qismining 1 va 2-bandlarida ko‘rsatilgan sabablarga (asoslarga) ko‘ra mehnat shartnomasi bekor qilingan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash va to‘lash tartibini belgilaydi.

Muddatidan oldin pensiya sug‘urta qilingan va mazkur Yo‘riqnomaning 2-bandiga muvofiq ishdan ozod etilgan (yoki belgilangan tartibda ishsiz deb e’tirof etilgan) xodimlarga: erkaklar — 58 yoshdan 60 yoshgacha bo‘lib, umumiy mehnat staji yigirma besh yildan kam bo‘lmagan taqdirda, ayollar — 53 yoshdan 55 yoshgacha bo‘lib, umumiy mehnat staji yigirma yildan kam bo‘lmagan taqdirda tayinlanadi.

Ishsiz deb e’tirof etilib muddatidan oldin pensiya tayinlash uchun taqdim etilgan fuqarolarga ishsizlik nafaqasi tayinlanmaydi. Agar fuqaroning muddatidan oldin pensiya olish huquqi ishsizlik nafaqasini olib turgan vaqtda vujudga kelsa, ishsizlik nafaqasi to‘lovi to‘xtatiladi.

⚠️ Diqqat! Pensiyaoldi yoshidagi shaxslar bilan MK 161-moddasi 2-qismining 1 va 2-bandlarida ko‘rsatilgan sabablarga (asoslarga) ko‘ra mehnat shartnomasi bekor qilinganda, bu xodimlarga pensiya naqd degani emas! Pensiyaoldi yoshidagi xodimlar qonunchilikda belgilangan tartibda ishsiz deb e’tirof etilishlari lozim, agar ishsiz deb e’tirof etilishmasa, muddatidan oldin pensiyaga chiqa olmaydilar.

Muddatidan oldin tayinlangan pensiyalar ishlamaydigan fuqarolarga to‘lanadi. Bunday pensiyani olayotgan fuqarolar umumiy asoslarda pensiya olish yoshiga (erkaklar 60 yoshga, ayollar 55 yoshga) yetgunga qadar ishga kirgan hollarda muddatidan oldin pensiya to‘lash to‘xtatiladi. Batafsil: https://lex.uz/ru/docs/-596542

❗️Pensioner xodimlarni ishdan bo'shatish haqida esa  ushbu videoda batafsil to'xtalganmiz:

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Раҳбар ходимларини ўзининг дачасида ишлатиши муикинми?

@Yurist_Xizmati 4529-савол:

Assalomu alaykum hurmatli yuristlar.
Savolim shundan iborat. Men ta‘lum sohasida ishlayman, "aytsam tilim aytmasam dilim" og‘riydi. Maktab direktori ishchi xodimlarni o‘zining korxonasi yoki "dacha"sida ish vaqti olib borib ishlatishi. 2-3 oylab o‘zining manfaati uchun ishlatib davlat tomonidan ishchilarga oylik berishi qanchalik to‘g‘ri. Biror bir nazoratga oladigan tashkilot bormi? Buni nafaqat men atrofdagi xalq ham ko‘eib ruribdi.Ana shundan keyin xalqning nafrati o‘yg‘onadi. Balki shunday ogohlantirishlar qo‘shtirnoq ichidagi rahbarlarni bunday nojuya harakatlardan qaytarar. Rahmat javob uchun.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бунинг нотўғрилигини ўзингиз ва катта эҳтимол билан ўша мактабда ишлайдиганларнинг кўпчилиги билади. Лекин турли сабабларга кўра (юзҳотирлик, қўрқув, андиша ва бошқалар) ҳозирга қадар шикоят қилмагансизлар.

❌ Аслида иш берувчи томонидан ходимларни меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.

💁‍♂ Аввало, шуни айтиш керакки, Меҳнат кодексининг 5-моддаси мажбурий меҳнат бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатиши белгиланган ҳамда мажбурий меҳнат тақиқланган.

Шунингдек, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

🚫 Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган.

🚫 Учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқланган.

❗️Бу вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилишингиз лозим. Агар иш берувчи ҳақиқатдан ҳам ходимларни ўзининг шахсий ишларига жалб этаётган бўлса, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Янги директор ишга олингунча в.в.б. тайинланиши шартми?

@Yurist_Xizmati 4528-савол:

Ассалому алайкум! Мен апрель ойида мактаб директорлигига номзод сифатида менежерлик сертификатини олдим. Ўзим ишлаётган мактаб директори пенсияга чиқиб кетди. Ўрнига номзодимни қўяман десам йўқ аввал бошқа биров В. В. Б қўйилади, вакнцияга чиқарилади кейин нозодингизни қўясиз дейишди.Шу тўғрими. Тўғри бўлса қайси низомга асосан? Жавоб учун олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бундай тартиб мавжуд эмас.

Яъни на Меҳнат кодексида, на меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив ҳужжатларда (қарор ёки низомларда) директор билан тузилган м.ш бекор қилинганда унинг ўрнига дастлаб вақтинча вазифасини бажарувчи тайинланиши ва ундан сўнг бошқа номзод ишга олиниши белгиланмаган.

❗️Лекин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 16-августдаги 245-сонли буйруғига 1-иловада тасдиқланган низомга кўра вакант лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби ўрнатилган.

Шунга кўра директор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингач, танлов асосида янги директор ишга қабул қилинади. Янги директор ишга қабул қилингунгача унинг лавозимида ишлаш учун в.в.б. тайинланади.

Қаранг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг ” 2023-йил 26-майдаги ПФ–79-сон Фармони ҳамда ушбу фармон ижросини таъминлаш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 29 августдаги 270-сон буйруғи ушбу муносабатни тартибга солади.

Юқоридаги буйруққа 2-иловада тасдиқланган Директор лавозимига очиқ танлов ўтказиш тўғрисида Тартиб 4-бандига биноан умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Директорлар кенгаши тавсияси билан амалга оширилади.

Бунда мазкур тартиб 8-бандида директорнинг малака талаблари белгиланган. Унга кўра мактаб директори лавозими учун:
➖ камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
➖ менежерлик сертификати;
➖ таълим соҳасида камида 5 йиллик педагогик стаж;
➖ хорижий тилларни ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши (танлов жараёнида устуворлик беради).

Ушбу тартибнинг 17-бандига асосан ntr.avloniy.uz электрон портали орқали ариза юборилади. Танлов дастлабки саралаш ва суҳбат босқичида ташкил этилади. Дастлабки саралаш босқичида номзод юборган маълумотлар ўрганилади. Шундан сўнг суҳбат босқичи бўлиб ўтади.

Суҳбат жараёни интервю усулида ҳар бир номзодга соҳа бўйича билим савияси, шахсий ва бошқарув компетенсияси, умумий дунёқараши таълим соҳасидаги ислоҳотлардан хабардорлиги, умумий ўрта таълим мактабларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш малакаларининг мослигини аниқлашга қаратилган савол (топшириқ), тасодифий танлаш (рандом) орқали берилади. Бунда, ҳар бир номзод билан суҳбат давомийлиги 30 дақиқадан ошмаслиги лозим (тартиб 20-банд).

✅ Хулоса қиладиган бўлсак, сиздаги вазиятда директор лавозими учун юқоридаги тартиб асосида суҳбатдан ўтсангиз директор лавозимида ишлашингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт. 

Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиш ҳуқуқига эга.

Энди қаранг! ушбу кодекс 235-моддасига биноан жамоа шартномасида, бошқа ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида (бундан меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун бекор қилинган ҳоллар мустасно) фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътилларини кейинчалик меҳнатга оид муносабатларни тугатган ҳолда ходимнинг ёзма аризаси асосида бериш назарда тутилиши мумкин.

Шунга кўра, ходим ишлайдиган ташкилотнинг ички ҳужжатларида меҳнат шартномаси бекор қилинишидан олдин таътил олиш белгиланган бўлса, унда ходим ишдан бўшашдан олдин таътил олиши мумкин.

💁‍♂ Бунда аризада меҳнат таътили олиш ва таътил тугагандан кейин меҳнат шартномасини бекор қилишни сўрашингиз керак. Шунда таътил муддати тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун саналади.

❗️Агар ташкилот ички ҳужжатларида бундай қоида мавжуд бўлмаса, унда ходим МК 234 ҳамда 172-моддасига асосан фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация олиш мумкин.

Шундай фойдали бошқа мақолаларни yuristpro.uz лойиҳамиздан ўқишингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Интизомий жазоси бор ходимга устама тўлаш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4523-савол:

Ассалаума алейкум. Саволим бор эди. Тиббиет ходимларини рагбатландириш тугрисидаги низомда ойлик устамалар курсатилган. Саволим шуки, интизомий жазоси бор ходимга устама тулаш мумкинми? Шунга батафсил жавоб берсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Устама тўланади.

Интизомий таъсир чораси қўлланилиши ходимнинг меҳнати билан боғлиқ рағбатлантириш чораларини қўлламаслик учун асос бўлмайди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 299-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

☝️Қоиданинг мазмунига кўра, интизомий таъсир чораси қўлланилган ходимларга меҳнат натижасига асосланмаган рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Иккинчидан, ушбу модданинг тўринчи қисмида иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди.

✅ Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра, сиз устамага бемалол даъвогарлик қилишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Kimga, qancha ustama berish kerak?

O'qituvchilarga beriladigan ustama turlari ko'p. Ammo pedagoglar ularning qancha qismidan foydalanyapti?

xalqtaliminfo">"Tanaffus" podkastning 4-sonida vazirlik mas'ul xodimi Laziz Xo'jaqulov bilan aynan shu mavzuda gaplashdik.

Suhbat davomida ustamalar mavzusizga oid juda ko'plab ochiq qolgan savollarga vazirlik xodimi "aravani quruq olib qochmagan holda" aniq, lo'nda javob berdi.

Podkasni albatta ko'ring, fikrlarni esa video ostidagi izohlarda yozib qoldiring.

▶️ To'liq videohttps://youtu.be/8MCxs-qBNMY

Telegram I Facebook I xalqtaliminfo">YouTube

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Мактабларда педагоглар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми?

@Yurist_Xizmati 4522-савол:

Assalomu aleykum meni murojatim shundan iboratki man maktabda fan o‘qituvchisi bo‘lib ishlab kelmoqdaman maktada dars kamligi un boshqa maktabda xam o‘rindoshlik vazfasida ishlab ro‘zg‘or tebratyapman shu ishlar ichida asosiy maktabimda navbatchilik qilish muammosi juda ko‘p bo‘lyapti men turolmayman vaqtim yo‘q desam bu majburiy adliyadan tasdiqlatib keldik deyishdi 206 - modda bekor qilingan deb aytishyapti xam bu rostan xam majburiymi shuni qonunniy isbotlashimga amaliy yordam berila javob un oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.

Чунки
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.

🚫 Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❌ Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқоқуний ҳисобланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, педагогларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.

✔️ Давлат мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглари давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.

🏢 Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида давлат таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
huquqiyaxborot @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш муддатлари

Сўнги статистикаларга қараганда судлар томонидан энг кўп кўрилаётган ишлардан бири бу меҳнат низолари ҳисобланади. Меҳнат низоларига ечим топишда кўпчилик томонидан эътибор берилмайдиган аммо жуда муҳим бўлган ҳолат борки, бу судга мурожаат қилиш муддатлари дейилади. Агар сиз меҳнат кодексида судга мурожаат қилиш муддатларини сабабсиз ўтказиб юборсангиз судда сизнинг ютқазишингиз эҳтимоли ошади. Сизнинг бирор бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига ёзган аризангиз ёки аризангизга берилган жавобни кутиш жараёни судга мурожаат қилиш муддати ўтганлигини сабабли деб топишга асос бўлмайди.

Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:

👉 ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой;

👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича — иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан бир йил;

👉 бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой.

Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича, шунингдек ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги низолар бўйича судга мурожаат этиш муддати белгиланмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги (Давоми)

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

Яъни агар педагог навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаса яна унга 3 марта навбатдан ташқари аттестация топширишга имконият берилади. Шунда ҳам ўта олмаган тақдирда у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Синф раҳбарлик учун тўланган пул қайтарилиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4519-савол:

Assalomu alaykum xurmatli yurist rayona bosh bugalteri menga 30soat darsim xamda sinf raxbarligi bor rayona bosh ekanamisti meni chaqirib senga notòğri oylik chiqqan deyabdi snif raxbarlik oyligini qaytarib tòlaysan deyapti shu tòğrimi  javob uchun oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.

✅ Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин.

☝️Эътибор беринг! Бу ҳолатда сизнинг фойдангизга ишлайдиган аниқ қоида қуйидаги қарорда ўз аксини топган. Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.

✅ Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин.

🚫 Бунда сиз синф раҳбар бўла олмайсиз.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра синф раҳбарлик юклатилган бўлса, унда синфдаги ўқувчиларнинг сони ҳисобига қўшимча ҳақ ВМ 275-сон қарорга асосан қуйидаги миқдорларда тўланади:
👉 15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;

Агар сизга синфдаги ўқувчилар сони ўртасидаги тавоффут ҳисобига нотўғри қўшимча ҳақ тўланган бўлса ҳам бу пул сиздан қайтарилмайди.

Чунки Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак?

Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган.

Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:

👉 охиригача олинмаган иш ҳақини;
👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган.

Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.

Бу пуллар қачон тўланиши керак?

Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Президент Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича топшириқ берди.

Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

➖бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

➖меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама қилиш;

➖календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан баргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш.

Мазкур ташаббус Президентнинг 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида кўрсатилган.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
ДИРЕКТОР ЎЗИНИ ҚИЗИНИ МАКТАБГА ЎҚИТУВЧИ ҚИЛИБ ОЛИШИ МУМКИНМИ?

Ассалому алейкум. Мактаб директори фарзандини ўзи ишлаётган мактабга иш билан таминлаши мумкинми фарзанди хозирда талаба. Жавобингиз учун раҳмат

📍ЖАВОБ: 

Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади. Ушбу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 11-мартдаги 133-сон қарорига 3-иловасида давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари рўйхати келтирилган. Рўйхатнинг 6-бандида барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар белгиланган.

Демак, мактаб директорининг яқин қариндошлари (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) шу мактабда педагог ходим, ўқитувчи, библиограф ва кутубхоначи сифатида ишлаши мумкин.

Фарзандининг талабалигига тўхталсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 21-декабрдаги 275-сон қарорига 3-илова 8-бандига кўра, олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Биласизми

🔰Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

➖фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

📁 Мазкур ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:

➖фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️КИМЛАР ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒИЛЛАНИШИ МУМКИН ЭМАС?

📃  "Педагогнинг мақоми тўғрисида" ги ЎРҚ-901-сон Қонунга кўра,  қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:

➖қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;

➖қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

➖педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;

➖психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.

❗️Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Айрим тоифадаги педагоглар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилиб турилади

Маълумки, мактабга биринчи марта ишга кирган стажёр-ўқитувчилар учун 21-22- май кунлари тест синовлари бўлиб ўтиши режа қилинмоқда. Белгиланган татрибга кўра айрим тоифадаги педагог кадрлар бунга жалб қилинмайди.

Қуйидагилар касбий сертификатлашга мутлақо жалб этилмайди:

🚫 Магистр даражасига эга мутахассислар;
🚫 фан номзоди, фалсафа доктори Дочтор оф Пҳилосопҳй (PhD);
🚫 фан доктори Doctor of Science (DSc) даражасига эга бўлганлар;
🚫 Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходимлар;
🚫 доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар.


🔹Қуйидагилар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилиб турилади

➖ ҳомиладор аёллар, ҳомиладорлик ёки туғиш таътилида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
➖ педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар (фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар);
➖ узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;
➖ уч ой ва ундан узоқ муддатга республика ҳамда чет эл давлатига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига юборилган педагог кадрлар, улар ишга чиққанидан сўнг олти ой давомида.


🔹Тоифасиз ўқитувчилар фақат бу йил касбий сертификатга жалб қилинмайди

❗️Мазкур ўқув йилида фақатгина педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар касбий сертификатга жалб қилинади.

2024/2025-ўқув йилидан бошлаб эса босқичма-босқич умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.

🔹Талабалар ҳам касбий сертификат синовларига жалб қилинмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 февралдаги 87-сон қарорида касбий сертификатлаш синовига фақат педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли талабгорлар жалб қилиниши назарда тутилганлиги боис айни вақтда мактабларда ишлаётган талабалар ҳам касбий сертификатга жалб қилинмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчилардан иш режанинг қоғоз вариантини талаб қилиниши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4526-савол:

Ассалому алайкум. Ҳозирги кунда, яъни, бугун мактабимизга юқори ташкилотлардан текширув келиб, ўқитувчилардан қоғоз вариантидаги йиллик  иш режаларини сўраб текширишяпти. Мактаб ички буйруғида  йиллик режа, кунлик режа қисқа қилиб  қоғоз вариантида юргизилади деб ёзилган экан. Шу иш қонун доирасида тўғрими. Чиқарилган қарор, қонунлар фақат ёзилганича турадими? Биз ўқитувчилар қандай йўл тутишимиз керак? Кимга ишониш керак ? Аниқ жавоб борми ? Текширувчиларга қўрқмай кўрсатадиган хужжатлар борми? Ёки йил бошидан йиллик ва кунлик режаларни ёзиш керакми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

1⃣ Биринчидан, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

2⃣ Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган.

3⃣ Учинчидан, Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 3058) 15-бандида Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан синф журнали (босма ёки электрон) юритилиши белгиланган. Бунда ўқитувчи ўз лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб, журнал юритади.

💁‍♂ Қаранг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда ўқитувчининг электрон журнални юритиш мажбурияти белгиланган.

❗️Шунга кўра ўқитувчидан юқоридагидан бошқа ҳужжатларни юритишни талаб қилиш мумкин эмас. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилиш лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бошқа мактабга ишга ўтдим, таътил пули қандай ҳисобланади?

@Yurist_Xizmati 4524-савол:

Мен 2023-2024 ўқув йили сентябрь ойда  бошқа мактабга ишга ўтдим.Бу йилги  меҳнат таьтилга менга 36 хафтага хақ тўланадими ёки 48 кунгами? ЯНГИ  мехнат қонунига кўра ўзгаришлар борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Педагог ходимларга нисбатан узайтирилган меҳнат таътиллари берилади.

Меҳнат кодексининг 216-моддасига кўра меҳнат таътиллари асосий ҳамда қўшимча меҳнат таътилларига бўлади. Бунда ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календар кунни ташкил этади (МК 217-м).

❗️Ушбу кодекс 218 ҳамда 501-моддаларига мувофиқ педагогларга узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига иловада тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларида умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектологи учун 56 календар кунидан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади.

✅ Шу қоидага кўра сиз меҳнат таътилини тўлиқ 56 календар кунига оласиз. Лекин ишга кирганингизга 12 ой тўлмагани сабабли таътил пули камроқ чиқади. Бунда сиз сентабрь ойида ишга кирганингиз учун таътил пули 9 ой учун ҳисоблаб чиқарилади.

Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

☝️Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизга таътилга чиқишингиздан олдинги 9 ойлик даврда тўланган барча тўловлар қўшилган ҳолда уларни 9га бўлиш орқали ўртача ойлик иш ҳақингиз ҳисобланади ва шу миқдордан келиб чиқиб сизга таътил пули тўланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor
Ассалому алайкум! Бир саволим бор эди. ОТМ талабаларига ҳам декрет таътили ва пули бериладими? Агар берилса қандай имтиёзлари бор. Шу масалада ёрдам керак эди.

👉 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сон қарорига 1-ИЛОВА “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисида” низом Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш ва академик таътилдан сўнг уларнинг ўқишини давом эттириш тартибини белгилайди.

👉 Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

ҳарбий хизматни ўташ учун;


саломатлигини тиклаш учун;

ҳомиладорлик ва туғиш учун;

болаларни парвариш қилиш учун;

оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

❗️Сизга доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси асосида ОТМ томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига (Меҳнат кодекси 404-405-моддалари) академик таътил берилиши мумкин.

📌Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабалар камида кейинги ўқув йилининг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошланиши муддатига ўқишга қайтиши мумкин https://lex.uz/docs/5443081

❌Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

⚠️P.S. Агар талаба меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган бўлса, иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Агар талаба ҳеч қаерда ишламай, фақат ўқиётган бўлса унга декрет пули тўланмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Уйдан чиқмаган ҳолда қандай қилиб пенсия миқдорини билиш мумкин?

Бугунги кунда Пенсия жамғармасининг @pensiyauzbot телеграм боти орқали пенсия миқдорини билиш имконияти ишлаб чиқилган.

Бу қандай амалга оширилади?

1. Дастлаб телеграм мессенжерида @pensiyauzbot ботига кирилади ва “Пенсия суммаси” тугмаси босилади.

2. Кейинги босқичда қайси йил ва ойнинг пенсия миқдорини билиш тугмалари пенсионер томонидан танланади.

📱Шундан сўнг, бот автоматик равишда пенсионернинг пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

❗️ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: ботдан фойдаланиш учун пенсионернинг мобил телефон рақами SMS-Пенсия хизматига уланган бўлиши керак.

Телефон рақами ушбу хизматга уланмаган пенсионер фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рақамларини SMS-Пенсия хизматига улашлари мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Қисқартиришда ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади?

@Yurist_Xizmati 4521-савол:

Ассалому алайкум. Мен давлат таълим муассасаси раҳбариман. Апрель ойида янги штат жадваллари тасдиқланди ва унга кўра бир неча штат бирликлари қисқартирилди. Мисол учун 4 штат бирлиги ховли супурувчи штатининг 1 штат бирлиги қисқартирилди ва 4 нафар ховли супурувчининг 1 нафарини иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишимиз лозим. Шундай вазиятда МКнинг 167-моддасида “Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади” деб белгиланган. Ходимларнинг малакаси ва иш унумдорлиги юқори эканлигини қайси мезонларга асосан аниқлаймиз ва уни қандай ҳужжатлаштирамиз, расмийлаштирамиз. Ходим ишдан бўшатилганда судга даъво қилиши мумкин ва суд албатта ходимнинг малакаси ва иш унумдорлигини қандай аниқладинг деган саволни қўяди.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Яхши савол бергансиз. Ҳақиқатдан ҳам ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги ўзи нималиги, у қандай аниқланиши тушунарсиз кўринади. Лекин янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ўзида мазкур саволга жавоб мавжуд.

Қаранг! ушбу кодекс 273-моддасида ходимнинг меҳнат вазифасини бажариши учун зарур бўлган малака (билим, маҳорат, кўникма) даражаси – малака нормаси эканлиги белгиланган.

Шунингдек, мазкур кодекснинг 369-моддасига мувофиқ ходимнинг малакаси унинг муайян касбий фаолият турини бажаришга тайёрлигини тавсифлайдиган касбий билимлари, малакалари, кўникмалари, лаёқати ва иш тажрибасининг даражасидир.

☝️Юқоридаги қоидаларга кўра муайян лавозимдаги ходимнинг малакаси унинг касбий билимлари (бунда маълумоти назарда тутилади яъни шу касб бўйича ўрта махсус ёки олий маълумот), маҳорати (ўзининг лавозим мажбуриятларини қай даражада бажариши) ва бошқаларга кўра аниқланади.

💁‍♂ Меҳнат унумдорлиги эса, иш вақти давомида ходимнинг ўзининг лавозим мажбуриятларини бажаришдаги натижалари инобатга олинади. Яъни ходимнинг ўз мажбуриятларини сидқидилдан, виждонан бажариши, иш натижаси бўйича камчиликларга йўл қўймаганлиги, мазкур мажбуриятларни қанча вақт оралиғида бажариши аниқланади.

Қисқартириш туфайли ходимлардан маълум қисмини ишда олиб қолишда МК 167-моддасидаги имтиёзларни аниқлашда иш берувчи томонидан комиссия тузиб, ходимларнинг натижаларини баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Қўшимча сифатида сизга қисқариш туфайли ходимларни ишдан бўшатиш тартиби ҳақида қуйидаги мақолани аниқ маълумот олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Боғча ва мактабларни аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди

2024 йил 7 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби ва мезонларнинг баҳолаш кўрсаткичларини ҳамда ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 146-сон буйруғи қабул қилинди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

5 млн 775 минг сўм миқдорда ҳар ойлик вазир устамасини оладиган педагоглар аниқланди

Педагогларга Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама белгилаш мақсадида икки босқичли танлов жараёнлари ўтказилганди.
Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024-йил май ойидан 2025-йил январ ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (5 млн 775 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик устама тўлаб борилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги

Шу кунларда ўқитувчилар аттестациядан ўтказилмоқда шу сабабли мазкур мақола аттестациядан ўта олмаган ўқитувчиларнинг меҳнат муносабатларига доир бўлади.

"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 44-бандида ўқитувчи 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади деб белгиланган.

Эътибор берган бўлсангиз бу ерда икки тоифадаги ўқитувчилар бор навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтаётган ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтаётган.


Навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаслик

Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ерда бир нарсага эътибор бериш керакки, меҳнат шартномаси бекор қилиниши шарт деган қоида мавжуд эмас. Меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчининг ҳуқуқи эканлиги белгиланган. Яъни аттестациядан ўта олмаган ўқитувчига директор томонидан яна бир имконият берилиши мумкин.

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаслик

Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексида аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак деган қоида мавжудми?


МКнинг 161-моддаси биринчи қисми  3-бандида ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги белгиланган.

Аттестация имтихонларини топшираётган ўқитувчиларга юбориб қўямиз


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🇺🇿"KASABA UYUSHMALARI TO‘G‘RISIDA"GI O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING QONUNI

📁5-bob. Kasaba uyushmalari, ularning birlashmalari, bo‘linmalari va boshlang‘ich kasaba uyushmalari tashkilotlari faoliyatining iqtisodiy asoslari

📝26-modda. Kasaba uyushmalarining, ular birlashmalarining, bo‘linmalarining va boshlang‘ich kasaba uyushmalari tashkilotlarining tadbirkorlik faoliyati

Kasaba uyushmalari, ularning birlashmalari, shuningdek yuridik shaxs bo‘lgan bo‘linmalari va boshlang‘ich kasaba uyushmalari tashkilotlari o‘z ta’sis hujjatlarida belgilangan tegishli maqsad hamda vazifalari doirasida tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanishi mumkin.

Kasaba uyushmalari, ularning birlashmalari, shuningdek yuridik shaxs bo‘lgan bo‘linmalari va boshlang‘ich kasaba uyushmalari tashkilotlari o‘z ta’sis hujjatlarida belgilangan maqsad hamda vazifalariga muvofiq belgilangan tartibda tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirish, tijorat tashkilotlarini tashkil etish, noshirlik faoliyati bilan shug‘ullanish, turli jamg‘armalar shakllantirish huquqiga ega.

@toshvil_kasaba_uyushmalari

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ta’lim tizimi eng ko‘p mehnat qonunchiligi buzilgan soha deb topildi

Bandlik vazirligi O‘zbekistonda mehnat qonunchiligi qaysi sohalarda eng ko‘p buzilayotganini ma’lum qildi.

Unga ko‘ra Maktabgacha va maktab ta’limi tizimida jami 7 785 ta holatda mehnat qonunchiligi buzilishi kuzatilgan.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/644

Telegram I Facebook I xalqtaliminfo">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал