❗️Magistraturada o‘qiyotgan barcha xotin-qizlarning kontrakt-to‘lovlari qaytarish shartisiz qoplab beriladi
Hukumat qarori (447-son, 15.08.2022 y.) asosida davlat OTMlarining magistratura bosqichida o‘qiyotgan barcha xotin-qizlarning kontrakt-to‘lovlari qaytarish shartisiz Davlat byudjeti mablag‘lari hisobidan qoplanadi
Bu tartib Prezident huzuridagi Davlat boshqaruv akademiyasi, Huquqni muhofaza qilish akademiyasi, Iqtisodiy va moliya vazirligi huzuridagi Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi hamda Bank-moliya akademiyasi uchun ham amal qiladi.
Buning uchun talabgor to‘lov-kontraktning to‘liq summasini qoplab berish yuzasidan o‘zlari taʼlim oladigan OTM rektori (filial direktori) nomiga 15-sentyabrgacha ariza bilan murojaat etadi.
Quyidagilarga tatbiq etilmaydi:
15-sentyabrdan kechiktirib topshirilgan arizalarga;Qo’shimcha ma’lumotlar:
tabaqalashtirilgan to‘lov-kontrakt to‘lovlariga;
qo‘shma taʼlim uchun.
magistraturada o‘qiydigan HAMMA talaba-qizlarning kontrakti to‘lab beriladi. Ayrimlar faqat kam taʼminlangan ayollarga to‘lanadi, deb tushunayotgan ekan. Yo‘q, unaqa emas.
2 марта аттестациядан ўтолмаган ўқитувчи қанчалик дарс олиш ҳуқуқига эга?
@Yurist_Xizmati 4674-савол:
2 марта навбатдаги аттестациядан утолмаган устоз канчалик дарс олиш хукукига эга?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Биз мактабдаги дарсларни тақсимлаб бера олмаймиз. Бироқ ушбу масала қандай ҳал қилиниши бўйича тушунтириш беришимиз мумкин.
Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади. Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.
Мазкур кўсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда:
ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар);
малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.
Мактабдан моддий ёрдам олишни адлия тасдиқласаю, лекин бухгалтер рад этса, бухгалтерга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4672-савол:
Assalomu alaykum! Hozirda dekret ta'tilidaman, turmush o'rtog'im og'ir kasallikka (insult) chalinib qoldilar. Maktabdan Moddiy yordam olish uchun ariza yozdim, Adliya tasdiqladi, lekin buhgalter oylik to'lanadigan bazada bu xodimning familiyasi yo'q deb rad etibdi, bu vaziyatda qonunchilikda qanday yo'l tutiladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Бухгалтернинг гаплари асоссиз.
Ходимларга моддий ёрдам мактабларда директор жамғармасидан берилади.
Моддий ёрдам олиш учун ходим шу ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлаши ва моддий ёрдам олиш учун асос бўладиган ҳолатлар содир бўлишининг ўзи етарли.
Шунга кўра моддий ёрдам олиш учун ариза мактаб раҳбарига ариза ёзиш керак.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори 33-бандига ўзгартириш кирилган.
Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:
ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;
ёки оғир касалликка чалинганда;
ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev:
"Men hurmatli ota-onalarga qarata aytmoqchiman: qizlaringizni o‘qiting, orzu-umidlarini ro‘yobga chiqarishlarida ularga ko‘makchi bo‘ling!
Ulug‘larimiz aytganlaridek, o‘g‘il bolani o‘qitsak, bir kishi savodli bo‘ladi. Qiz bolani o‘qitsak, butun oila, butun jamiyat bilimli bo‘ladi!”
"Янги Ўзбекистон" боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқимизни табриклади.
—
В парке "Янги Узбекистон" состоялись праздничные торжества, посвященные 33-й годовщине государственной независимости Республики Узбекистан. В них принял участие и поздравил наш народ Президент Шавкат Мирзиёев.
#Mirziyoyev #bayram #Mustaqillik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент: Юртнинг кучи – бирликда, қадри эса тинчликдадир!
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
💐 Хурматли
Азиз ва
Мўтабар
Дўстлар!
Сизларни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33-йиллиги байрами билан муборакбод этаман!
Энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан сизларга тинчлик-осойишталик, оилавий ҳотиржамлик, фаровонлик ва иш фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Мустақил Ўзбекистонимизнинг тинчлиги, гуллаб яшнаши ва равнақ топишидаги фидокорона меҳнатларингиз ҳамда соҳа ривожига қўшаётган хизматларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин!
Ишлаб турган педагогни аввал судланган деб ишдан бўшатилиши тўғрими?
Юқори ташкилот мактаб ўқитувчисини аввал жиноят содир қилганлиги учун ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берибди.
Тушунишимча, ўша педагог 2019 йилда ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган, бироқ ундан аввал у қасддан жиноят содир қилган экан ва бу ҳалиги юқори ташкилотга маълум бўлиб қолган.
“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасида “қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади” дейилган.
Демак, юқори ташкилот ўша педагогни аввал қасддан содир қилган жиноят учун судланганлигини асос қилиб, у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмоқда.
Аслида, 15-моддага эътибор қаратсангиз, юқоридаги чеклов шахсни педагоглик лавозимига ишга қабул қилиш (тайинлаш) жараёнига тегишли эканлиги шундоққина кўриниб турибди.
1-мисол. Санжар исмли шахс ўқитувчиликка ишга кириш учун ўзига яқин бўлган мактабга мурожаат қилди, бироқ у бундан уч йил аввал қасддан содир қилган жинояти учун судланган экан. Демак, мактаб директори Санжарни ўқитувчилик лавозимига ишга ололмайди. Юқоридаги қоида ана шундай ҳолатларга тегишли. Агар бу чекловга риоя қилинмаган бўлса, кун келиб Санжар МК 168-модда биринчи қисми 4-бандига асосан (ишга қабул қилишга доир қоидалар бузилганлиги муносабати билан) барибир ишдан бўшатилади. Чунки, бу ерда ишга қабул қилишга қўйилган чекловга ва қоидага риоя қилинмаган бўлади.
2-мисол. Наргиза бундан 5 йил олдин ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган ва 2024 йил 10 июнь куни қасддан содир қилган жинояти (масалан, туҳмат) учун судланди. Эътибор беринг, юқоридаги 15-моддада кўрсатилган чеклов мана шу ҳолатга тегишли эмас, негаки бу ерда Наргиза ўқитувчиликка ишга қабул қилинишидан олдин эмас, аксинча, ишга қабул қилинганидан кейин судланмоқда. Бошқача қилиб айтганда, ишлаб турган ва аввал ишга қабул қилинган педагог кеча ёки бугун судланган ҳолатларга 15-моддадаги чеклов тегишли эмас. Агар ишлаб турган Наргизага нисбатан кейин чиққан суд ҳукми билан ЖКнинг 45-моддаси асосан педагоглик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси қўлланса бошқа гап эди. Уни МК 168-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан суд ҳукми билан педагогликдан бўшатиш қонуний бўлар эди.
Масаланинг яна бир муҳим жиҳати бор, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун 2024 йилнинг 1 февраль кунидан кучга кирган ва бу қонун “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддасига асосан орқага қайтиш кучига эга эмас. Яъни, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасида кўрсатилган юқоридаги чеклов 2024 йилнинг 1 феврали ва ундан кейин ишга қабул қилинган педагогларга нисбатан қўлланилади.
3-мисол. Шокир қасддан содир қилган жинояти учун 2018 йилда судланган ва у 2022 йил 2 август куни ўқитувчилик лавозимига ишга қабул қилинган. Эътибор беринг, у ўқитувчиликка қабул қилинган вақтда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинмаган ва кучга кирмаган эди. Шунинг учун биз айтаётган 15-моддадаги чеклов Шокирга нисбатан қўлланилмайди. Ва уни ушбу чекловга таяниб ишдан бўшатиб юбориш тўғри бўлмайди.
© Саидали Мухторалиев
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Меҳнат кодексининг 253-моддаси 3 қисми
Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.
ПС: Иш вақти тугашига яна қарийб бир соат бор балки ойликлар тушиб қолар
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Мактабгача таълим ташкилотларида директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш, уларга менежерлик сертификатини бериш ва номзодларни лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2024 йилдаги 531-сонли қарори
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Расман: Супер контракт миқдорлари тасдиқланди
2024/2025-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасида қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларниг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланди.
Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10%лик чегирма берилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
7 ойлик ҳомиладор ходимни мажбурий декрет таътилига чиқариб юбориш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4665-савол:
Assalomu alaykum men maktabga oʻqituvchi vazifasiga ishlayman 7 oylik xomilador xodimni majboʻriy dekret taʼtiliga chiqarib yuborish mumkinmi? Agarda xodim ishlashga layoqatli boʻlsa 8 oylikgacha ihshlab oylik olsa uning dekret tatilidan kamaytirib berishi va dekret pulini toʻliq toʻlab bermasligi mumkinmi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Энди қаранг! Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 27-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.
Айнан шу қоидага кўра сиз ҳам ҳомиладорликнинг 30 ҳафтасидан кейин ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишингиз лозим.
Шундай экан раҳбариятнинг талаби ҳуқуқий асосга эга.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ишдан бўшамасдан, иш ўрнини сақлаб туриш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4662-савол:
Bir o'qituvchi boshqa tumanga turmushga chiqdi U masofa uzoqligi uchun endi bu maktabda ishlolmayman deyapti lekin u o'z ish o'rnini saqlab qolish uchun ishdan bo'shamoqchi emas. U ishdan bo'shamasdan ish o'rnini saqlab qolsa bo'ladimi? Bu qanday tartibda bo'ladi? U qachondir shu yerga ko'chib kelmoqchi va ishini davom ettirmoqchi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ишдан бўшамасдан ўрнини сақлаб қололмайди.
Бу ҳолатда ўша ўқитувчи директор билан келишган ҳолда ўз ҳисобидан 3 ойгача таътил олиши мумкин.
Бунда ҳам мазкур муддат тугагач ё ишга қайтиши ёки ишдан бўшаши талаб этилади.
Меҳнат кодексининг 241-моддаси иккинчи қисмида ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.
Мазкур қоидага кўра ходим ўзи хоҳлаган вақтда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил ололмайди. Бу таътил ва унинг муддатини албатта иш берувчи билан келишиши шарт. Агар иш берувчи бунга қарши бўлса, ходимга таътил берилмайди.
Шунга кўра сиздаги ҳолатда ўқитувчи ва директор ўзаро келишув орқалигина таътилни 3 ойгача расмийлаштириши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИГА ҚАНДАЙ ШАРТЛАР КИРИТИЛМАСЛИГИ КЕРАК ?
📄 Меҳнат кодексининг 105-моддасига кўра, меҳнат шартномасининг мазмунига:
▪️ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;
▪️меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;
▪️мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;
▪️ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам ходимнинг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилмаслиги керак, агар улар киритилган бўлса, ҳақиқий бўлмайди.
❗️Меҳнат шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги меҳнат шартномасининг тўлиғича ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️ҲОДИМЛАРГА ОЙЛИК ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ
📄 Меҳнат кодексининг 253-моддасига асосан,
➖ Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.
➖ Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.
❗️Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида, яъни ўша кундан олдин тўлаб берилиши керак.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Синф раҳбар бўлишим мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4675-савол:
Men maktabga laborant bolibga kirganman menga sinf rahbarlik mumkin emas deb ayti ma'lumatim oliy
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:
камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган (умумтаълим муассасаларида меҳнатини соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди).
бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган;
ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;
бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.
2024/2025 ўқув йилидан мактабларда Ҳуқуқ синфлари ташкил қилинади
"Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (532-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди
Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани чуқурлаштириб ўқитиладиган вариатив ўқув режалари асосида замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган “Ҳуқуқ синфлари” ташкил этилади.
Умумтаълим муассасалари ҳуқуқ фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни бепул асосда 2026 йил якунигача босқичма-босқич юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрланади.
Ҳуқуқ фанидан дарс берадиган педагог ходимларнинг малакасини ошириб бориш мақсадида 2024 йил 1 ноябргача узлуксиз касбий ривожлантириш платформаси яратилади.
2024/2025 ўқув йилидан умумтаълим муассасаларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан дарс берадиган педагог ходимлар учун “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” республика кўрик танлови ўтказилади.
“Ҳуқуқ синфи”га ўқувчилар “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанига қизиқувчи 8-синф ўқувчилари орасидан саралаб олинади.
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб “мактаб-лицей-техникум-университет” узлуксиз таълим тизими асосида академик лицейларни муваффақиятли тугатган ўқувчилар тест синовларисиз тўғридан-тўғри юридик техникумларга қабул қилинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
🇺🇿🇺🇿 Бундан роппа-роса 33 йил аввал, 1991-йил, 31-август:
“Мен шу бугундан эътиборан 1-сентябрни Мустақиллик куни – умумхалқ байрами деб эълон қилишни таклиф этаман!” – Ислом Абдуғаниевич Каримов
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Mustaqillik bayrami muborak bo’lsin, aziz yurtdoshlar!!!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Президент Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги 5 та устувор йўналиш ҳақида
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
—
Выступление Президента Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной 33-й годовщине независимости Республики Узбекистан
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Декретдаги ўқитувчига фарзанди ҳали 3 ёшга тўлмаган бўлса, 20 соат дарс бериш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4671-савол:
Декретдаги аёлга фарзанди ҳали 3 ёшга тўлмаган бўлса 20 соат дарс бериш мумкинми? Мен мактабга ишлайман. Математика фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Мен 2010-йилдан бери ишлайман. Тоифам 2. Ҳамкасабам декретга чиққан. У, 2017-йилдан бери ишлайди. У ҳам иккинчи тоифа, лекин фарзанди ҳали 3 га тўлмаган. Шунга нечи соат дарс бериш мумкин?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ҳа бамалол 20 соат дарс олишга ҳақли. Агар низом бўйича натижалари мос келса.
Меҳнат кодекси 404- ва 405-моддаларига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.
Бироқ бу ўқитувчи неча соат билан декретга чиққан бўлса, шу соат бўйича ишга қайтиши керак деган қоидан бермайди.
Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 19-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади.
Ушбу низомнинг 19-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.
Демак, декретдан қайтган ўқитувчи ҳам ўзининг натижаларига эришган ютуқларига кўра дарс олиши мумкин.
Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.
Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим.
Шунга кўра декретдан қайтган ўқитувчига юқоридаги қоидаларига риоя қилган ҳолда дарс ажратилади. Бунда у бемалол тўлиқ ставкада ишлашга ҳақли.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
🇺🇿1991 йил 31 август Ўзбекистон мустақиллиги куни эълон қилинган кун!
1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилди ва халқимиз учун янги давр бошланди. Бу муқаддас кун бизга эркинлик, озодлик ва келажакка ишонч рамзи сифатида қадрли.
☑️Мустақиллигимиз абадий бўлсин, юртимиз эса тинчлик ва фаровонликка тўлсин!
🟢Биргаликда Ўзбекистонимизни янада равнақ топтирамиз!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаб ва боғчаларда ота-оналардан мажбурий фонд пули йиғилиши тақиқланади
Мактаб ва боғчаларда ота-оналардан мажбурий фонд пули йиғилиши тақиқланади. Бу ҳақда кеча, 28 август куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Анжуман давомида журналистлар мактабларда ота-оналардан мажбурий ундириладиган фонд пули ҳақида сўраган. Ушбу саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев қуйидагича жавоб беради.
“Бюджетдан ташқари маблағ ишлатган мактаблар бор. Ўша элементар хизматни мактабнинг ўзига кўчириб, яъни қўшимча пуллик дарсларни йўлга қўйиб, ўқитувчиларга устама пули тўлаётган мактаблар мавжуд. Маҳаллий бюджет ҳозирда 10 мингдан зиёд мактабларни қоплаяпти десак ёлғон гапирган бўламиз. Синф ва мактаб фондига пул йиғиш нотўғри. Агарда шундай ҳолат кузатилса, бизнинг ишонч телефонларимизга мурожаат қилишингиз мумкин”, дейди вазир ўринбосари.
Тил курслари учун мактаб синф хоналарини бепул ижарага олиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4669-савол
Assalomu alaykum, til kurslari uchun maktab sinf xonalarini bepul ijaraga berish haqida qanday buyruq chiqarilgan?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Йўқ, ўқитувчилар синфларда ўзлари мустақил репититорлик қила олишмайди.
Бу вазиятда сиз 2 хил йўл тутишингиз мумкин.
Ё репититор сифатида шартнома имзолайсиз;
Ёки шу курсни мактаб ташкил этадиган усулни танлайсиз.
Биринчи ҳолатда 3 томонлама ижара шартномасини имзолайсиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-декабрдаги 660-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.
Бунда ижарага берувчи — Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш маркази;
Ижарга олувчи – репититор яъни сиз.
Балансда сақловчи – мактаб ҳисобланади.
Ўз фани бўйича тегишли сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қанча устама тўланади?
@Yurist_Xizmati 4668-савол:
Men Surxondaryo viloyati Oltinsoy tuman maktabida tarix fani o'qituvchisi bo'lib ishlayman. Menning savolim shundan iboratki, O'zbekiston Respublikasi Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2024-yil 24-apreldagi 4 q/q son va Maktab va maktabgacha talim vazirligining 2024-yil 2 apreldagi 3-mh-son qaroriga köra xorijiy tillar sertifikatiga ega bo'lgan o'qituvchilarga qo'shimcha ustamalar belgilash to'g'risida yozilgan. (3-bob ILOVA) Men turk tilida B2 darajadagi Milliy sertifikatim bor. Menga ustama haqqi tölanadimi, Agar tölansa necha foiz to'lanishi kerak. Bug'alteriya to'lanmaydi deyishayapti.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра, ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:
халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.
Дарс тақсимотида пенсионер ўқитувчиларга неча соат дарс берилиши керак?
✅ Юрист жавоби:
🙅♂Нафақага чиққан шахс ишламаслиги керак деган қоида йўқ.
Аксинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 167-сон фармонига кўра пенсия ёшига етганларни ишдан бўшатиш тақиқланиши ҳақидаги қоидалар келтирилган.
Ундан ташқари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига мувофиқ (161-модда) иш берувчи ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига ега эмас.
Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади. Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.
Мазкур кўсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.
Низомнинг 19-бандига асосан ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.
Юқоридаги қоидага кўра пенсионерлар ҳам ўзларининг натижаларига қараб дарс олишлари мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқишда бўлган ходимига иш ҳақи тўламаган директорга жарима қўлланилиши тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4661-савол:
Мактабнинг ХИБДЎ ўтган ўқув йилида икки марта, декабрь-январь ва феврал-марть ойларида С. Айний номли Тожикистон Давлат Университетига ўқишга бориш учун ариза ёзиб кетди. Ҳар иккаласини ҳам чақирув қоғозини июнь ойида олиб келди. Ва иш ҳақимни тўламади, деб туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Адлия бўлими туман Бандликка кўмаклашиш бўлимига Таклиф хат берди ва Бандликка кўмаклашиш бўлими мактаб директорига жарима ва у ходимни ўқиш даври учун иш ҳақи тўлаб бериш тўғрисиза хулоса берди.
1. Директорга жарима қўллаш тўғрими ё огоҳлантириш каби чора кўриш керакмиди?
2. У ходимга тўлаб бериш қай даражада тўғри?(ходим Тожикистонда ўқиётганлиги учун тўланадими, ва чақирув қоғозини ва ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжатни кеч тақдим қилган бўлса ҳамми)
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ҳа директорга жарима тайинланиши тўғри.
Меҳнат кодексининг 383-моддасига асосан иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.
Бунда ушбу кодекс 385-моддасига кўра олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:
олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календар кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.
❗️КОРХОНАДА ШТАТЛАР ҚИСҚАРГАНДА ИШДА ҚОЛИШ УЧУН КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚҚА ЭГА ?
📃 Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан,
➖ корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.
❗️Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:
🟢 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
🟢 оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;
🟢 мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;
🟢 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;
🟢 мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;
🟢 ногиронлиги бўлган шахсларга;
🟢 уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
🟢 атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловаси 20 бандига кўра «Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди
Яъни умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига 1,5 ставкагача ажратилган дарс соатлари вакант дарс соат сифатида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бериладиган ҳар ойлик ҳисоботларга киритилмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g