#Кадровик
Кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили қандай ходимларга берилади?
Бу масалада амалиётда жуда кўплаб соваллар келмоқда. Меҳнат кодексининг 220-моддасида Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади деб ёзилган яъни бу ерда айнан ходим узликсиз битта ташкилотда ёки ташкилотнинг тармоқларида ишласин деган қоида мавжуд эмас. Масалан, ходим 10 йил бир ташкилотда ишлаб ножоя хатти харакати сабабли ишдан бўшади, бироқ 2 йилдан сўнг яна шу ишхонага ёки ишхонанинг бирон тармоғига ишга кирди ва бу ходимга ҳам бемалол МКнинг 220-моддасини қўллаган ҳолада 4 кунлик сатаж учун узайтирилган таътил берилиши тўғри.
Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби белгиланган. Унга кўра, Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:
👉 ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;
👉 ходим ишдан четлаштирилган даврлар, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
👉 ушбу Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
👉 Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.
Масалан, Ходим ташкилотда 3 йил ишлади ва 2 йил бола парваришлаш таътилида бўлди. Бу ходимга қўшимча 2 кунлик таътил бериб бўлмайди чунки, МКнинг 226-моддасида болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига киритилмаган.
Бу таътилларни ўқитувчилар учун қўллаб бўлмайди, сабаби энг кўп таътил куни 56 кун. Улар бу имтиёзлардан фойдалана олишмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Сертификат учун устама кўпи билан неча йил муддатга берилади?
@Yurist_Xizmati 4746-савол:
Savolim: Men 2023 yil 19-fevralda ingliz tili o'qituvchilariga 50% ustama beradigan Aptis for teachers sertifikatidan C1 olgandim. Ammo Aptis serifikatida amal qilish muddati yozilmas ekan. 2024-yil maydagi Qarorda ilova qismida muddati ko'rsatilmagan ustama sertifikatlari uchun 3 yildan kam bo'lmagan muddatda ustama to'lab beriladi deyilgan ekan. Savolim shuki menga 2026- yilni fevral oyigacha to'lashadimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 ва 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.
Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирган.
Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати тасдиқланган. Ушбу қўшма қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан (29.05.2024) кучга кирган.
Лекин қарор иловасининг 3 боби расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин кучга кириши белгиланган. Шундай экан 3-боб қоидалари 29.07.2024 йилдан бошлаб кучга кирди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Шунга кўра мазкур боб қоидалари кучга киргунга қадар олинган сертификатларга нисбатан 25-сон қўшма қарордаги қоидалар қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 29 июлда 34 қ/к, 15-хх сонли қўшма қарори билан берилиши бошланган устамалар сертификат муддати давомида тўланиши қайд этилган.
34-сон қўшма қарор қоидаларига кўра устама сертификат берилган вақтдан бошлаб кўпи билан 3 йил тўланиши белгиланган.
Ушбу қоида муддати бевосита ўзида кўрсатилмайдиган, яъни амал қилиш муддати белгиланмаган сертификатлар учун қўлланилади.
Мана шу қоидага кўра устама сертификат берилган санадан бошлаб 3 йил тўланади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ходим ишдан бўшаганда қандай ҳисоб-китоб қилиниши керак?
@Yurist_Xizmati 4744-савол:
Murojatim maktabda ishladim 2023yil sentyabrdan boshlab oquv yili oxiri yani maygacha keyn tatil uchun pul berildi.
Avgustda yana ishga bordim va oy oxirida ishdan boshash uchun ariza yozdm. Menga raschotnoy pul beriladimi yoki yoq???
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Кўпчилик ходимлар ишдан бўшатилганда расчёт (ҳисоб-китоб) қилинади ва унда алоҳида пул берилади деб ҳисоблайди.
Аслида ундай эмас, қаранг Меҳнат кодексининг 172-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳисоб-китоб ходимга:
➖ охиригача олинмаган иш ҳақини;
➖ ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
➖ агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.
Мактабда бошланғич синфларда технология фанини кимлар ўтиши керак?
@Yurist_Xizmati 4743-савол:
Savolim shundan iboratki. Maktabda boshlangich sinflarda texnologiya (mexnat) fanini kimlar òtishi kerak? Men òzim oliy ma'lumotliman pedagog bòlmaganim uchun Qayta tayyorlov texnologiya yònalishida òqib bitirdim. Texnologiya fanidan 15 soat dars oldim, lekin zavuchim boshlangich òqituvchi òtadi deb meni darsimni olib qòymoqchi shu tògrimi? Oldindan raxmat.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 10 август кунидаги 03-02/01-1807-сонли кўрсатмасида умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган булса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин.
Юқорида бошланғич синф ўқитувчиси дарс бериши мумкин бўлган фанлар рўйхати аниқ келтирилган.
Айнан мана шу қоидага кўра бошланғич синфлардаги мазкур фанлар бошланғич синф ўқитувчиси томонидан ўтилади.
Шунингдек, Ўзбекıстон Республıкасı Мактабгача ва мактаб таълıмı вазıрıнıнг 2024-йил 27-майдаги 168-сон буйруғига кўра “Бошланғич таълим” ўқитувчилари бошланғич синфларда “Табиий фан (Science)”, “Тарбия” ва “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ўтилади.
Шунга кўра бошланғич синфлардаги юқоридаги фанлар фақат бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ўтилиши керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади
Ногирон фарзанди борларга даромад солиғидан имтиёз борми?
Ўзбекистонда ногирон фарзанди бор ходимларга солиқ имтиёзи қўлланилади.
Хусусан, Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисм 7-бандига кўра, болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки онанинг бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлари озод этилади.
Ходим қуйидаги ҳолларда солиқдан қисман озод этилади:
✅ болалигидан ногирон бўлса;
✅ доимий парвариш талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаса.
Бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ўзгариб туришига ҳам эътибор қаратиш лозим.
Масалан, ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак, юқоридаги тоифага тушадиган ходимнинг даромади масалан 3 млн сўм бўлса, унинг даромадининг 1 628 550 сўм қисмидан 12 фоиз даромад солиғи ундирилмайди, яъни 1 155 000 сўм х 1,41 = 1 628 550 сўм.
Қолган қисмидан одатдагидек ундирилаверади, яъни 3 000 000 сўм - 1 628 550 сўм = 1 371 450 сўмдан.
Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси асосида берилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Синфда давомат пастлиги учун синф раҳбарга чора кўриш тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4741-савол:
Ассалому алайкум. Мен мактабда 35 йилдан буён укитувчи булиб ишлаб келмокдаман. Мактабда 11 синф рахбариман. Синфимдаги укувчиларни ота-оналари билан мунтазам ишлашимга карамасдан давомат пастлиги туфайли менга мактаб директори томонидан хайфсан берилиб, буйруги адлияга юборилди. Бу холат конунан тугрими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида ўқувчиларни давомат қилиш қилиш ва шу куннинг ўзида синф журналига киритиш мажбурияти белгиланган.
Бироқ бу мажбурият ичида ўқувчиларни синфда бўлишини таъминлаш деган мажбурият йўқ.
Аксинча бундай мажбурият ММИБДЎнинг лавозим мажбурияти қаторида белгиланган. Унга кўра ММИБДЎ ўқувчиларнинг тартиб-интизомини ва давоматини, тарбиявий ишлар самарадорлигини назорат қилиш учун масъул саналади.
Бундан кўриниб турибдики, ўқувчини дарсга келмаганлиги учун ўқитувчига интизомий таъсир чораси қўллаш нотўғри.
Бу ҳолатда сиз қўлланилган интизомий жазо сизнинг хатти-ҳаракатингизга номутаносиб бўлгани учун янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 301-, 313 – моддаларига кўра қўлланилган интизомий жазо юзасидан туман адлия бўлимига ёки Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Аслида бу вазиятда ўша ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўриш мақсадга мувофиқ.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Аттестация тест синовларида Тоифа олиш учун неча балл тўплаш керак?
Жавоб:Низомнинг 44-бандига кўра, икки босқич натижаларига кўра:
а) олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса:
аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланган;
аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига)
аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилган;
аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланган;
аттестациядан ўтмаган, иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);
аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилган;
аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақланган;
аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);
аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;
аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;
аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.
#savolimbor
Bizda ishlab turgan xodim sudning hukmi bilan 5 yilga ozodlikdan mahrum etildi. Uni qanday ishdan bo‘shatamiz?
Javob
Ushbu holatda xodimning mehnat shartnomasi taraflarning xohish-irodasiga bog‘liq bo‘lmagan holatlarga ko‘ra bekor qilinadi. Bunday asoslarga ko‘ra shartnomani bekor qilishning alohida o‘ziga xos jihatlari bor. Masalan, xodim ogohlantirilmaydi, kasaba uyushmasi roziligi olinmaydi va boshqalar.
Vaziyat yuzasidan batafsil ma’lumot olish uchun ma’ruza ko‘rib chiqing.
https://youtu.be/4WNDF7bR7is?si=Q6JHqua_gqrl_wnJ
Huquqiy maslahatga uchun quyidagiga yozing
/channel/MehnathuquqimurojaatBot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ОНАЛАРИ БОШҚАЛАРДАН 5 ЙИЛ ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН
⚡️САВОЛ;
Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаган оналар пенсияга 50 ёшдан чиқиши мумкинлигини эшитдим. Шу ростми ?
⚡️ЖАВОБ;
Бундай норма қонунчиликда мавжуд. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни, 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.
✅ Демак болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
⚡️ 15 йиллик стажга эга олий тоифали педагогларга умрбод олий тоифали деган сертификат бериладими?
28-феврал куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий facebook саҳифасида педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибига бағишланган жонли мулоқот ташкил этилди.
❕Унда қуйидаги саволларга ҳам жавоб берилди:
➖ Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва ММТВ нинг икки қайта баёнотига кўра олий тоифам умрбод сақланди. Менга УМРБОД ОЛИЙ ТОИФАЛИ деган сертификат қачон ва қай тартибда берилади?
➖15 йиллик стаж ва 2022-йил 2-августгача олий тоифада умрбод қолганларнинг сертификатини платформага жойлаш масаласи нима бўляпти? Бу тоифадаги устозларни жойлардаги масъуллар томонидан аттестация жалб этиш масаласи кўп учрамоқда.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этиламанми?
@Yurist_Xizmati 4736-савол:
Assalomu alaykum Men 2019-yil sentyabr oyi bir oy ishlab dekretga chiqib ketdim, 2023-yil sentyabr oyida ma'naviy-marifiy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosari bo'lib ishlay boshladim dars yetishmaganligi uchun dars berilmadi menga. 2024-yil baxorgi attestatsiyaga navbatdagi majburiy bo'lib borib o'tolmadim,maktabda ona tili adabiyotdan dars o'tmagan bo'lsam ham ish jaroyoniga 3yil dars o'tgan Dan so'ng attestatsiya ga borilmaydima. Zovuchimiz yil hisobiga qilsak 5yil buladi ishga kirganezga pul tulamaslik uchun men ham navbatdagi majburiyga topshirgandim utolmay keldim,sentyabrda zovuch va direktorimiz attestatsiya ga topshiring viloyatdan telfon qilib quymayabdi deb meni quymayabdi,shartnoma bekor qilinishi mumkin deb,dars o'tgan bo'lmasam 1 soatam darsim bo'lmasa ham pass ball olgansiz bormasangiz bo'lmaydi deyabdi. Eng kamida 3yil ona tili adabiyotdan dars o'tgan Dan so'ng attestatsiya borish kerak emasmi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Аттестацияга жалб этиш учун камида 3 йил дарс бериш керак деган қоида мавжуд эмас.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-бандига кўра мажбурий аттестация 5 йилда ўтказилади.
Бунда илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
Мана шу қоидага кўра, сиз фаолиятни бошлаганингизга 3 йилдан ошган бўлса, мажбурий аттестацияга жалб этиласиз.
Агар бир марта аттестацияга жалб этилиб, ундан ўта олмаган бўлсангиз, унда низом 44-1-бандига кўра иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади.
Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Боғчаларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз келиб текширишлари мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4735-савол:
Ассолому алайкум саволим шундай Мени хотиним Мактабгача талим ташкилотида директор булиб ишлайди. Мактабгача талим ташкилоти булишидан икки ходим келиб текшрув утказган озик овкатни берилиши буйича. Улар икки кун келиб текширув утказган. Озик овкатдан берилишидан хеч нарсадан муоммо чикмаган деярли.Ушбу ходимлар хеч кандай буйруксиз текширув утказган ёки буларни текширув утказиш учун хеч кандай буйрук керак эмасми? Саволим аник конуний жавоб берсангиз хакки борми йукми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-апрелдаги 352-сон қарорига
1-иловада тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандига кўра Мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
режали текшириш;
режадан ташқари текшириш;
назорат тартибида текшириш.
Сайловга жалб этилган педагогларнинг дарслари бошқа ўқитувчига юклатилса, ҳақ тўлаш тартиби қандай бўлади?
@Yurist_Xizmati 4731-савол:
Maktabimizda saylov uchastkasi tashkil qilingan Men USK raisi o'rinbosariman 15 soat darsim bor Agar meni darslarim saylov munosabati bilan boshqa o'qituvchiga yuklatilsa haq to'lanish tartibi qanday bo'ladi To'lovda muammo bo'lmaydimi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 116-моддаси биринчи қисмига кўра ходимнинг розилиги билан унга иш кунининг (сменанинг) белгиланган давомийлиги мобайнида худди ўша иш берувчида қўшимча ҳақ эвазига меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий иш билан бир қаторда, асосий ишидаги каби айнан ўша касб (лавозим) бўйича ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ҳам қўшимча ишни бажариш топширилиши мумкин.
☝️Ушбу модданинг иккинчи қисмида вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини меҳнат шартномасида белгиланган, асосий ишидаги айни ўша касб (лавозим) ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ишдан озод этилмаган ҳолда бажариш вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ишини бажариш ҳисобланади.
❗️Шунга кўра вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифасини бажариш бошқа ходим зиммасига юклатилади. Сизда ҳам айнан шундай ҳаракат амалга оширилиши керак.
❗️Лекин ходимга қўшимча иш юклаш учун унинг розилиги талаб этилади. Бунда розилик ёзма шаклда олиниши лозим. Шунга кўра сиздан ҳам ариза олиш талаб этилади. Шундан сўнггина сизга қўшимча вазифа юклаш мумкин. Бунда мазкур вазифа юкланиши ҳақида алоҳида буйруқ ҳам чиқарилади.
Бунда ушбу кодекс 259-моддасига асосан бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланади:
👉 бюджет ташкилотлари ходимлари учун — бир неча лавозимда ишлаганлик учун тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.
✅ Бунда лавозим юклатилган ходимга шу лавозим маошининг 50 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Muqaddasim_ona_tilim
Momolarim alla aytgan sen bilan
Navoiy ham ijod etgan sen bilan.
Istiqlol ham bizga qaytgan sen bilan
O'zbek tilim singib ketting qonimga,
Ko'rk berasan she'rlarim-u borimga.
🇺🇿 O'zbek tili bayramining 35 yilligi barchamizga muborak bo'lsin!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
1-oktyabrdan maktabgacha taʼlim tashkilotining pedagoglaridan boshqa xodimlari ya‘ni direktor, oshpaz va qorovullarning ish haqi necha foizga oshdi?
@Yurist_Xizmati 4745-savol
Assalomu alaykum 2024-yil 1-oktyabrdan maktabgacha taʼlim tashkilotining pedagoglaridan tashqari boshqa xodimlari ya‘ni direktor,oshpaz,qorovulga ish haqi necha foizga oshdi? Iloji bo'lsa batafsilroq tushuntirib bering tarifikatsiya uchun kerak
YURIST JAVOBI:
Prezidentning 2024-yil 12-avgustdagi PF-108-sonli farmoniga muvofiq, amaldagi ish haqi, pensiyalar va nafaqalarning miqdori oshirildi.
Ushbu farmonning 2-bandiga muvofiq 1-oktabrdan byudjet tashkilotlarida ishlovchi pedagog xodimlarning ish haqi miqdori 15 foizga oshirildi.
Mazkur bandning 2-xatboshisiga binoan, budjet tashkilotlari boshqa xodimlari (pedagog bo’lmaganlar)ning ish haqi miqdori — 10 foizga oshirilishi belgilab o’tilgan.
Demak, 2024-yil 1-oktyabrdan maktabgacha taʼlim tashkilotining pedagoglaridan tashqari budjet tashkilotlari boshqa xodimlarining oyligi 10 foizga oshdi. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Пенсияга чиқишда иш стажи билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги учун нима қилиш керак?
Бугунги кунда баъзи ҳолатларда пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинланиши учун мурожаат қилганларида иш стажи етишмаслик ҳолатлари учраб турибди.
Бу нима билан боғлиқ?
Маълумки, айни вақтда Пенсия жамғармаси пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг барча маълумотларини электрон равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олмоқда.
Шахснинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлса, “иш стажи етишмаслик” ҳолати юз бермайди.
Аксинча, фуқаро ишлаган ташкилот, корхона ва муассасалар қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларини (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритмаган тақдирда пенсия тайинлаш вақти келганда “иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар” чиқмаслиги мумкин.
Бундай ҳолатга тушмаслик учун расмий меҳнат фаолияти юритаётган барча фуқароларимиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларга эътиборли бўлган ҳолда, иш берувчиларидан барча маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиб рақамлаштириб қўйишларини маслаҳат берамиз.
Шунингдек, ишламаётган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотлар рақамлаштирилмаган бўлса, яшаш ҳудудларидаги камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириб олишлари мумкин.
#Xushxabar
Prezident qarori bilan o‘qituvchilarga ustama to‘lab berishdagi muammolar ijobiy hal etildi
O'qituvchilarga direktor jamg‘armasi hisobidan yangi o‘quv yili uchun tayinlanadigan ustamalar har yili 1-sentyabridan 31-avgustga qadar to‘lab beriladigan bo'ldi.
Avvalroq, ayrim hududlardagi iqtisodchilar ustama pullarini iyun-avgust oylarida to‘lab berishni noqonuniy deb topib, o‘zboshimchalik bilan o‘qituvchilarning oylik maoshidan ushlab qolayotgandi.
Batafsil — https://xalqtaliminfo.uz/post/901
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади
#Кадровик
Бола парваришлаш таътилида бошқа жойда ишласа бўладими?
Бизнинг бир ходим бола парваришлаш таътилига чиқиб бошқа ташкилотда ўриндош бўлиб ишламоқчи бу мумкинми? Биздан маълумотнома сўрамоқда асосий иш жойидан.
Жавоб: Бу бўйича алоҳида чеклов мавжуд эмас, бироқ баъзи қоидаларга риоя қилиш керак. Меҳнат кодексининг 432-моддасига асосан ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.
Мазкур кодекснинг 437-моддасига асосан ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Яъни ходим 0.5 ставкадан ортиқ ишлаши мумкин эмас.
Хулоса қиладиган бўлсак, бола парваришлаш таътилидаги аёлнинг бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида ишлаши учун ҳеч қандай қонунчиликда чеклов мавжуд эмас бемалол ишлаши мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқувчи ўқитувчини ҳақорат қилса, ўқувчига қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4740-савол:
Assalamu alaykum. Maktabda dars vaqtida oquvchi oqituvchini haqorat qilsa, o‘quvchiga nisbatan qanday chora korsa bo‘ladi. O‘qituvchi bu holatda qanday huquqqa ega.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маъмурий жавобгарликка тортилишда субъект ёши 16 ёш этиб белгиланган. Шунингдек, ушбу кодекснинг 47-моддасида вояга етмаган болалар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этса, уларнинг ота-онаси маъмурий жавобгарликка тортилиши қайд этилган.
Энди асосий масалага келсак, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланган.
Ушбу қоидаларнинг 15-банди, учинчи хатбошига кўра ўқувчиларнинг ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши таъқиқланган.
Мазкур қоидаларнинг 30-бандида ўқувчилар ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузган тақдирда кўриладиган қуйидаги чоралар кўрсатиб ўтилган:
ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларини оғзаки ёки ёзма огоҳлантириш;
қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини муассаса ички назорат рўйхатига олиш;
ўқувчи билан вазирликнинг 2020-йил 18-декабрдаги 308-сонли буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома асосида шуғулланиш;
ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларини муассасага таклиф қилиш, муассасага бириктирилган инспектор-психолог иштирокида суҳбат ўтказиш;
фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашаётган таълим олувчиларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш.
#Кадровик
Бир давлат қўмитасининг Вилоят (Вилоят ва ишхона номи сир сақланишини илтимос қилишди) бўлимига янги раҳбар келиб, ходимлар билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини муддатли меҳнат шартномасига алмаштириш бўйича кадрлар бўлимига топшириқ берган. Кадрлар бўлими ҳам ходимлар билан номуайян муддатга тузилган шартномани муддатли меҳнат шартномага ўзгартириш ишларини бошлаб юборган.
Азизлар номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини муддатли меҳнат шартномасига ўтказишнинг ўз тартиб қоидаси бор.
Биринчидан, МКсининг 112-113-моддаларида ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузиладиган ҳоллар ва тузилиши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган. Яъни фақат МКнинг 112-113-моддаларидаги ҳолатлар бўлган тақдирдагина муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкин, бошқа ҳолатда муддатли меҳнат шартномаси тузиб бўлмайди. МКнинг 111-моддаси 1-қисмига кўра, агар муддатли меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 112 ёки 113-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлса, ходим билан ушбу шартномани тузиш асослидир.
МКнинг 135-моддасига асосан меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, худди шундай тартибда амалга оширилади. Яъни томонларнинг ўзаро розилиги билан. Янада аниқроқ ҳуқуқий асосга тўхталсам, МКнинг 111-моддаси 6-қисмига кўра номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз белгиланган муддатга қайта тузилиши мумкин эмас.
Янги рахбар келди дегани истаганча ходимларнинг меҳнат шартномаси билан ўйин қилиши мумкин эмас. МКда меҳнат шартномасини ўзгартириш тартиби бор, қонун ҳаммага баробар.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Юқори натижаларга эришган педагоглар малака оширишга бориши шартми?
@Yurist_Xizmati 4737-савол:
Assalomu alaykum. 48 yildan buyon ta'limda bandman.1982 yildan beri Tuman xalq ta'limi bolimida direktori, maktab direktori ,Chortoq tuman xalq ta'limi bolimida mudir, ixtisoslashtirilgan maktab va akademik litseylarida 20 yil direktor lavozimida direktor lavozimlarida faoliyat yuritdim. 48 yillik pedagogik faoliyatimni 42 yili rahbarlikdan iborat boldi. Hozirda 27 yildan buyon oliy toifali kimyo fani oqituvchisiman. Faoliyatim davrida 0.5 stavkada kimyo fanidan dars berib 200 dan ortiq mutaxassisligim boyicha shogirdlar yetishtirdim. Ularni 7 nafari falsa fanlar doktori. Men ham malaka oshirishim shartmi. Malaka oshirib sertifikat olmasam oylik maoshimga 50% qoshilmas ekan. Maslaxat berishingizni sorayman yoki o‘zgarish bo‘lish mumkinmi_ Faoliyatim davrida Xalq talimi a'lochisi ,va ,,El yurt hurmati "ordeni, ,,Shuhrat "medali sohibiman.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом қоидаларига кўра, сизга малака оширишда имтиёз мавжуд эмас.
Шунингдек, низомга кўра педагог ходимлар ҳар йили малакасини ошириши лозим.
Қаранг! низомнинг 63-бандига кўра ходимларнинг малакасини ошириш халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари ёки бевосита Вазирликнинг буюртмаларига биноан ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Шунга кўра мактабда кимлар малака оширишини мактаб раҳбарияти ҳал қилади.
Бунда ходимларнинг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари мажбурий ҳисобланади (низом 66-банд).
Малака оширишнинг ҳар йилги умумий давомийлиги педагог ходимлар учун 36 соатни ташкил этади.
Бунда низомнинг 68-бандига кўра ҳар йили 5 октябрда навбатдаги календарь йилда ташкил этиладиган малака ошириш курслари ҳақидаги маълумотлар курсларни ташкил қиладиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ҳамда электрон платформа бўйича барча ходимлар эътиборига ҳавола қилинади.
Ушбу жараёнда нозом 69-бандига кўра халқ таълими ташкилотининг ҳар бир ходими, жорий йилнинг 6 октябридан 15 октябрига қадар, ўз эҳтиёжи ва ихтиёридан келиб чиқиб, навбатдаги календарь йилда малака оширадиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотини танлаб, малака ошириш курсларига қатнашишингиз мумкин.
Демак, сиз ҳам малака оширишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқувчини жазолашнинг дунё тажрибаси
АҚШ
Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.
Япония
Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.
Германия
Ўқувчи дарсдан қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.
Жанубий Корея
Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.
Буюк Британия
Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.
Франция
Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади
ЎЗБЕКИСТОН
Бизда ўқувчини жазолаган ўқитувчини жазолашади
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Декретдаги ходимнинг иши қисқарса, у қандай иш жойига қайтади?
Меҳнат кодексининг 408-409-моддаларига асосан иш берувчилар қисқартиришларда ҳомиладор ва боласи 3 ёшга тўлмаган аёлларни (ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган отани) Меҳнат кодекси 161-моддаси 2-қисми 2-банди, яъни, қисқартириш билан ишдан бўшатиш мумкин эмас. Бундан ташқари МКнинг 405-моддасига асосан бола парваришлаш таътилидаги ходимнинг иш жойи сақланиши шарт.
Шу ўринда савол туғилади: декретдаги ходимнинг ишини қисқартириш мумкинми? Юқоридаги меҳнат кодексининг нормаларига асосан бу тоифадаги ходимларнинг ишини қисқартириб, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг заррача имкони йўқ (Корхона тугатилган ҳолатлари бундан мустасно).
Ходимни шу важ билан ишга қайта олмаслик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ўриндошлик асосида ишлаш учун асосий иш жойдан розилик керакми?
"Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 6-бандига асосан Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди. Мазкур асосга кўра ҳеч кимнинг роизилиги шарт эмас.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Rasman: 29 oktyabrdan o‘qituvchilarni attestatsiyadan oʻtkazish boshlanadi
Malaka sinovlari avval eʼlon qilingan manzillarda real vaqt rejimida test (jumladan, jismoniy tarbiya, chet tili fanlaridan ham) shaklida oʻtkaziladi.
Attestatsiya ikki bosqichda (bir kunda va bir vaqtda) kompyuter dasturlari orqali amalga oshiriladi.
Test sinovlarini bajarish uchun:
➖ matematika, informatika va axborot texnologiyalari, kimyo, biologiya, fizika fanlari uchun — 120 daqiqa;
➖ qolgan barcha fanlar uchun — 90 daqiqa vaqt ajratiladi.
Malaka sinovlarining:
1️⃣ birinchi bosqichida – mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash uchun 40 ta (mutaxassislik fanidan 35 ta, pedagogning kasbiy standartlaridan 5 ta) test topshirigʻi beriladi. Har bir toʻgʻri bajarilgan test 2 ball bilan baholanadi. Test sinovlari uchun jami 80 ball beriladi;
2️⃣ ikkinchi bosqichda – pedagogik mahoratni aniqlash maqsadida ilgʻor pedagogik uslub va texnologiyalarni (“case study” uslubi, loyihalar uslubi, hamkorlikda oʻqitish, “amaliy oʻyin”, interfaol taʼlim uslubi va boshqalar) qoʻllash boʻyicha 10 ta topshiriq beriladi. Har bir toʻgʻri berilgan javob 2 ball bilan baholanib, jami 20 ball beriladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ҲОДИМЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?
САВОЛ;
Интизомий жазо олган ҳодимдан қанча вақтдан кейин ушбу жазо олиб ташланади ?
ЖАВОБ;
Амалдаги Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади ва интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.
Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади
Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш
Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги асоси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларни ишга тиклаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда судлар қуйидагиларни назарда тутишлари лозим:
👉 агар ходим у билан тузилган меҳнат шартномасига кўра, айнан бажариши шарт бўлган ишни уддалай олмаётган бўлсагина, нолойиқлиги бўйича у билан меҳнат шартномасини бекор қилинишига йўл қўйилади.
Агар ходим унинг розилигисиз ишлаб чиқариш зарурати билан ёки иш тўхтаб қолганда иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча ўтказилган ишни уддалай олмаётган бўлса, меҳнат шартномасини ишига нолойиқлиги бўйича бекор қилинишига йўл қўйилмайди, чунки ходим ўтказилган иш ўрни меҳнат шартномасида кўрсатилмаган;
👉 ходимнинг нолойиқлиги бажариши шарт бўлган, топширилган ишни уддалай олмаётганлигини исботловчи аниқ фактлар (текширув далолатномалари, бевосита раҳбарлик қилувчисининг, назорат қилувчининг билдириш хатлари, ҳисоботлар, аттестация ҳужжатлари ва ишнинг паст сифатлигини, яроқсиз маҳсулот чиқараётгани, иш ҳажмини ҳамда ишлаб чиқариш нормасини бажара олмаётганини ва ҳоказоларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар) билан тасдиқланиши лозим;
агар ходим унга топширилган ишни уддаласа, меҳнат шартномасини МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди бўйича бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Аттестация комиссиясининг хулосаси ходимнинг малакаси етарли эмаслигини тасдиқловчи далиллардан бири бўлиб, у иш юзасидан барча далиллар йиғиндиси асосида суд томонидан баҳоланади. Бунда судлар аттестацияни ўтказиш бўйича ўрнатилган тартибга риоя этилганини текширмоқлари керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 26-сон
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g