tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4746

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

👉 ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);
👉 захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;
👉 давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
👉 тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
👉 ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
👉 18 ёшга тўлмаган шахслар;
👉 ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
👉 ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Qoraqalpog‘istonlik yoshlar uchun qo‘shimcha qabul kvotalari tasdiqlandi

Prezidentning 2022-yil 31-avgustdagi PF–213-son Farmonida qoraqalpog‘istonlik yoshlar uchun qo‘shimcha kvota ajratilishi belgilangan.

✅ Mazkur Farmon ijrosi yuzasidan Davlat qabul komissiyasining navbatdagi bayoni bilan qoraqalpog‘istonlik yoshlar uchun tumanlar kesimida tarmoq sohalari bo‘yicha oliy ma’lumotli kadrlarga bo‘lgan ehtiyojni inobatga olgan holda, bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga bazaviy to‘lov-kontrakt asosida 10 mingta qo‘shimcha qabul parametri tasdiqlandi. Bunda ajratilgan qabul parametrlarining:

10 mingta qo‘shimcha qabul parametri – kirish imtihonlarida 56,7 ball va undan yuqori ball to‘plagan, lekin talabalikka tavsiya etilmagan abituriyentlar hisobidan shakllantirildi.

👨🏻‍💻 Qo‘shimcha qabul parametrlari doirasida talabalikka tavsiya etilgan qoraqalpog‘istonlik yoshlar tavsiya etilganlik holatini my.uzbmb.uz sayti orqali shaxsiy kabinetidan bilishlari mumkin.

📋 Shuningdek, oliy ta’lim muassasalariga tanlov qaydnomalari yetkaziladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ҳар йили ўша ойда таътил оладими? Ёки бошқа ойда ҳам бериш мумкинми?


Ходимни қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқади деган қоида нотўғри. Меҳнат кодексининг 225-моддасида иш йили деган тушунча мавжуд. Унга кўра, иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади. Меҳнат кодексининг 230-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Масалан, ходим 2023 сентябрь ойида ишга кирган бўлса, у 2024 йил сентябргача таътилга чиқиши шарт. Яъни ходимни шу иш йили давомида таътилга чиқариш мумкин.

МКнинг 228-моддасининг 7-қисмига асосан  жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин. Яъни белгиланган жадвал ходим ва иш берувчининг келишуви билан бемалол ўзгартирилиши мумкин.

Бундан ташқари олти ой тўлмасдан таътил оладиган ва ходимнинг хохишига кўра таътил оладиган тоифалар мавжуд. Масалан МКнинг 227-модданинг 3-қисмига асосан олти ой ўтгунига қадар ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларга ҳар йилги меҳнат таътили берилади:

👉 аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
👉  ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
👉  ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
👉  резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
👉  1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
👉  ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
👉  жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга.

Яъни бундай ходимларни иш берувчи бугун ишга олган бўлса, улар эртаси куни таътилга чиқишга ҳам ҳақли дегани.

Шунингдек, МК 228-модданинг 4-қисмида ҳам шунга ўхшаш ходимлар бор бу тоифадаги ходимларга ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда қуйидагиларга берилиши керак.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқсин деган қоида мавжуд эмас.Ходимни ишга кирган йилнинг исталган вақтида иш берувчи билан келишган ҳолда таътилга чиқариш мумкин. 

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ишга кириш учун йўлланма талаб қилиниши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4690-савол:

Ассалому алайкум. Мен олий маълумотлиман. Аукциондан мени номимга 30 сотих ер олганмиз. Мутахасислигим буйича мактабга ишга кирмокчи булсам бандликдан йулланма сураяпти. Мени номимда Аукциондан олган ер булган лиги сабабли бандликдан Я ТТ инг бор деб йулланма бермаяпти. Йулланмасиз мактабга ишга олмаяпти. Мен энди яттси бор деб уз сохам буйича ишга кира олмайманми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Ишга кириш учун йўлланма олиш мажбурий талаб эмас.

Йўлланма бандлик органларида иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтган, ногиронлиги бўлган ёки битирувчи курс талабаларига нисбатан қўлланиладиган қоида.

❗️Бу вазиятда сиз директордан ёзма рад жавоби беришни талаб қилинг.

Меҳнат кодексининг 119-моддасига асосан ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра уч кунлик муддатда тақдим этиши шарт.

Бунда ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.

❗️Шунга кўра директор ёзма рад жавобида йўлланма олиб келиш талабини қўйса ёҳуд ёзма жавоб беришни хоҳласама, туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ ЧЕРЧИЛЛ ҲАҚИДА ҒАРОЙИБ АФСОНА

▪️Бир куни Уинстон Черчилл халқ билан мулоқот қилиш учун радио стансиясига бораётган бўлган. У такси чақиртирибди ва радио биносининг олдига келганида, таксичидан уни ярим соат кутиб туришини, кейин яна уни ортга элтиб қўйишини илтимос қилибди.

➖ Такси ҳайдовчиси Черчиллни танимабди. Ҳайдовчи радиода Черчиллнинг нутқини эшитиш учун уйига жуда шошилаётганини, ярим соат кутиб тура олмаслигини айтибди.

➖ Черчилл таксичининг бу гапини эшитиб, хурсанд бўлиб кетибди ва келишилганидан кўра анча кўпроқ пул узатибди. Такси ҳайдовчиси бир қўлидаги пулга, бир Черчиллга қараб: "Керакмас ўша Черчиллни нутқи хам ўзи хам! Ундан кўра, шу ерда Сизни кутақоламан!" деган экан... @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ходимнинг аризаси мажбуран ёки алдаб ёздириб олинганда, қайта ишга тикланиш учун қандай йўл тутиш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4687-савол:

Assalom aleykum men 2021 yilda mart oyida maktabgacha ta'lim tashkilotiga 0,5 stavkada ishga qabul qilingandm 2022 yilda birinchi farzandmga dekretga chiqib 2024 yil fevral oyida ishga chiqdm iyul oyining 9 sanasida 2 farzandmga dekretga chiqdm mendan oldin ishlab dekretga chiqib ketgan ishchini orniga orindosh qilib olingansan deb dekretdan keyin 17 iyul kuni ishdan boshash arizamni yozdirib olishdi mehnat shartnomamni bekor qilishdi lekin ishga kirgan buyrugim asosiy ishchi ekanligimni keyin bldim indi ishimni tiklay desam oz qolim bn yozgan arizam ozimga qarshi bolib turibdi aytingchi endi Nima wilsam ishga tiklash munkin. Tuman va viloyat prakraturasiga berdm ishimni korish un

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш ноқонуний.

Меҳнат кодексининг 160-моддасига асосан ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.

💁‍♂ Бунда ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир.

Ходим аризани ўз ташаббуси билан (ўз хоҳиши билан) ёзади. Агар иш берувчи аризани бошқа ҳар қандай усулда олса, унда ходимда ишга тикланиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

Қаранг! Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 11-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, у ҳақиқатдан унинг меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги хоҳиш-истагини намоён этиши лозим.

Бунда қарор 20-бандига кўра қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъий назар аризасини қайтариб олишга ҳақли.

✅ Шундай экан сизда аризани қайтариб олиш ҳуқуқи мавжуд.

Ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаришда эса иш берувчи телефондаги расмни эмас, аксинча аризанинг асл нусхасини олиши керак.

Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади (Қарор 21-банди).

Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилсин.

✅ Шунга кўра сиз ҳам фуқаролик судига ишга тиклаш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим.

❗️Муддат масаласига келсак, муддат ўтган бўлса, унда узрли сабабга кўра муддатни ўтказиб юборганингиз ва муддатни тиклаш ҳақида судга илтимоснома киритишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️“Umumtaʼlim maktablari rahbar va pedagog kadrlariga
ustama toʻlash toʻgʻrisida” MMTVning 86-son buyrug‘i


Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining 2024-yil 30-avgustdagi 286-son buyrugʻi Oʻqitish va bilimni baholashning yangi tartibini samarali joriy etgan, oʻquvchilari ijobiy koʻrsatkichlarni qayd etayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari rahbariyati hamda oʻqituvchilariga oʻquv yili davomida mazkur buyruqda belgilangan miqdorda ustamalar toʻlanadi.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Биласизми

Ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади

@Yurist_Xizmati 4683-савол:

Мактабларда тунги навбатчилик ташкил этиш буйича юкори ташкилотлардан топширик бериляпдихеч кандай буйрук ёки курсатма йукбу педагогларга нисбатан мажбурий мехнат турига кирмайдими сиздан илтимос шу хакида маьлумот берсангиз 29 августдан 4 сентябргача деб айтмокда буни хокимият сураяпди деб айтиляпди

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.

Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.

Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:

агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Агар ходим мажбурий малака оширишга юборилса, иш ҳақи ва устамалар сақланиб қолинадими?

Ассалому алайкум. Агар ходим иш жойидан мажбурий малака оширишга юборилса. Уни стажировкада булган давридаги ойилилига нисбатан бериладиган устама пуллари сакланиб коладими? Малака оширишга юбориш тугрисидаги буйрукда ходимнинг ойлик иш хаки сакланиб колади деб кўрсатилган.


ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 370-моддаси учинчи қисмига кўра ходим иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган тақдирда, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ходимнинг иш жойини (лавозимини) ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши шарт.

✅ Мана шу қоидага биноан ходим мажбурий малака оширишга жалб қилинганда, унинг ўртача ойлик иш ҳақи тўланади. Бунда Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади.

Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.

❗️Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.

✅ Демак, сизга ҳам малака ошириш даврида юқоридаги қоидага мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақингиз тўланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#bilasizmi

Ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор аёлларни штат қисқариши асоси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас

🚫 Иш берувчи ходимни қуйидаги ҳолатларда ишдан бўшатиши мумкин эмас:

1️⃣ Меҳнат кодексида ёки бошқа қонунларда белгиланмаган асослар билан;

2️⃣ камситишни тақиқлаш талабини бузадиган ҳолатларда (талаблар бу ерда);

3️⃣ ходим “больничний”да бўлганда (яъни, касал бўлганда), ҳар қандай “отпуск” (таътил)га чиққанида;

4️⃣ ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги учун ишдан озод этилганда;

5️⃣ ходим хизмат сафарида бўлганда;

6️⃣ ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик даврида.

Шунингдек, 3 ёшгача боласи бор аёллар ёки 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий)ни фақат корхона тугатилганда, улар меҳнат интизомини доимий ёки бир марта қўпол равишда бузганда иш берувчи томонидан бўшатиш мумкин. Штат қисқариши ёки малакаси етарли эмаслиги асоси билан уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Корхона тугатилганда эса юқоридаги ҳолатлардаги чекловлар қўлланилмайди, яъни ходим “больничнийда”, таътилда, хизмат сафарида бўлганда ёки ҳомиладор бўлганда ҳам ишдан бўшатилаверади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Яна аттестацияга жалб қилинаманми?

@Yurist_Xizmati 4682-савол:

Assalomu alekum. Men 2001 yil òqituvchi bòlib ishga kirganman. 2003 yil iyul oyida birinchi farzandimni tuģdim. 2005 yil yana farzandli bòldim. 2007 yil sentyabr oyidan yana ishga qaytdim. 2009 yil avgustda uchinchi farzandim tuģildi. Men 2011 yil sentyabrgacha bola tarbiyasida bòldim.2011 yildan yana isgha qaytdim. 2022 yil aprel oyida oliy malaka toifasiga òtdim. Meni toifam endi doimiy saqlanib qoladimi yoki yana attestatsiyaga jalb qilinamanmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиз кейинги мажбурий аттестация жалб қилинасиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-бандига кўра мажбурий аттестатсия 5 йилда ўтказилади.

Иккинчидан, низом 6-бандига асосан:
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

Бунда 8-банди Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган, унга кўра педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга — уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) берилади.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда ҳам ходимнинг педагогик соҳадаги иш стажи 25 йилдан кам бўлгани сабабли тоифангиз сақланмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Камбағал оилаларга 30 миллион сўмгача ускуна, кўчма дўкон (фуд-трак), мотороллер, скутер каби воситалар 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади.

Камбағал оила фарзандларига компьютер сотиб олиш учун 5 йилга 2 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз кредит ажратилади.

Президент

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Расмий муносабат

Қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш, ўрнатилмаган тақдирда эса, уни тармоқдан узиб қўйиш билан огоҳлантириш масаласи ҳеч бир қонунчилик ҳужжатларида белгиланмаган. Энергетика вазирлиги бу каби хатти-ҳаракатларни мутлақо ёқламайди. - Энергетика Вазирлиги

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бошқача айтганда, хайфсан айб иш қилган ходимни  “э, қўйей, хайф сенга” деб уялтириш ва унга психологик "удар" қилишдир.

МК 313-моддасига кўра интизомий жазоларни қўллашнинг умумий бир қоидаси бор, унга кўра иш берувчининг интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруғи ходимга қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида эълон қилиниши ва имзо қўйдирилиб таништирилиши керак. Бу тартиб, яъни жазони эълон қилиш тартиби албатта ҳайфсан жазосига ҳам тегишли.

Умуман олганда, интизомий жазо ҳақидаги буйруқларни эълон қилиш доирасига нисбатан, яъни масалан, фақат ходимнинг ўзига эълон қилиш ёки бошқа ходимлар иштирокида эълон қилиш борасида қонунчиликда бирор-бир чеклов йўқ. Ва аксинча, уларни фақат ўша ходимнинг бир ўзига эмас, балки жамоа олдида эълон қилиш кўпроқ самара беради деб ҳисоблаймиз.

Чунки интизомий жазо бошқа бир томондан профилактика чораси ҳам ҳисобланади. Битта ходимга қўлланилган чора бошқа ходимларга ҳам сигнал ва огоҳлик вазифасини ҳам ўташи керак: "агар кимки шундай иш қилса, унга ҳам мана шундай жазо чораси кўрилади" деган сигнални назарда тутяпмиз.

Шу нуқтайи-назардан биз интизомий жазоларни эълон қилиш амалиётини таъсир доираси жиҳатидан 3 га ажратамиз.

Биринчиси, интизомий жазосини якка тартибда эълон қилиш. Бунда HR ёки кадрлар хизмати ходими интизомий жазо олган ходимни чақиртиради ва интизомий жазо ҳақидаги буйруқни шахсан ходимнинг ўзига эълон қилади. Демак, бунда жазонинг таъсир доираси шу жазо олган ходимнинг ўзи билан чекланади.

Иккинчиси, интизомий жазо буйруғини тор доирада эълон қилиш. Бунда ходим ишлайдиган бўлинмани назорат қилувчи раҳбар ўринбосари ёки HR ходими жазо олган ходим ишлайдиган бўлинма ходимларини бир жойга йиғади. Ҳамда ушбу ходимга қўлланилган интизомий жазо буйруғини ходимдан ташқари, у билан бир бўлинмада ишлайдиган ходимларга ҳам эълон қилинади. Бунда энди интизомий жазо бир вақтда ходимдан ташқари у билан бирга ишлайдиган 5-6 нафар ходимга таъсир қилади.

Учинчиси, интизомий жазо буйруғини кенг доирада эълон қилиш. Кўпинча, ташкилотдаги йирик муаммоларнинг келиб чиқишига ва бутун бир жамоа фаолиятига таъсир қилаётган камчиликларга йўл қўйган ходимларга қўлланилган интизомий жазолар жамоа ходимлари олдида эълон қилиниши мумкин. Айнан биринчи раҳбар томонидан эълон қилиниши мантиқли ва самарали. Бу бир томондан юқорида айтганимиздек профилактик чора бўлса, иккинчи томондан жамоа ходимлари ўртасида ҳотиржамликни ва ижобий кайфиятни ҳам юзага келтириши мумкин: яъни қачондан бериб давом этаётган муаммонинг асосий сабабчиси аниқланди ва у жазоланди, бундан буёғига ишонч билан ҳотиржам ишласа бўлади. Бу усул бутун бир жамоа ходимларига таъсир қилади.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 26 февралдаги 49-сонли буйруғи бўйича кўрсатма хат

Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловларни тўланиши юзасидан

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Кўпчилик сўраётган "Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисида"ги намунавий низом

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 09.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2799

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

3 yoshgacha farzandi bor talaba-qizlar masofaviy ta’lim olishi mumkinmi?

JAVOB: Hozircha bunday tartib mavjud emas.

Joriy yilning 28-iyun kuni Shavkat Mirziyoyev yoshlar bilan muloqot qilgan edi. Ushbu muloqotda Prezident yoshlarni qo‘llab-quvvatlashga oid bir qator TAKLIFLARni ilgari surgan edi.

Jumladan, kelgusida uch yoshgacha farzandi bor talaba-qizlarga masofaviy ta’lim olish imkoniyati yaratilishi aytilgandi.

Bu taklif maqomida bo‘lib, hozircha bu borada biron hujjat qabul qilinmadi. Ya’ni uch yoshgacha farzandi bor talaba-qizlar qaysi holatda masofaviy ta’lim oladi, buning uchun nimalar qilishi kerak, kimga qanday ariza beradi, bunda ta’lim shaklini masofaviyga ko‘chirish tarzida bo‘ladimi yoki kunduzgida qolaverib, vaqtincha masofaviy o‘qib turadimi, hozircha bu savollarning birontasiga rasmiy javob yo‘q. Shunga oid biron rasmiy hujjat qabul qilinsa, undan keyingina aytish mumkin.

Xullas, bugungi kunda uch yoshgacha farzandi bor talaba-qizlar oliygoh ma’muriyatidan masofaviy o‘qishni talab qilishi befoyda.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🕊🌸 ЯНГИ ХАФТА ДУШАНБА
ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌷🌸🍃


​​​​​Аллоҳим бу дунёда юрган
йулимиз хидоят дунёда
Эса сирот бўлсин🤲🏻

🌼Бу дунёда кирган еримиз
Маккаю Мадина, у дунёда эса
Жаннату аьло бўлсин .

🌸Бу дунёда назаримиз каломинг,
у дунёда эса Жамолинг бўлсин.

🌺Икки дунёда тақво, солиҳ амал
ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз
бўлсин.

🌤Яна сизлар билан ғойибона
дийдор насиб бўлганига!
Аллоҳ берган яна бир кун
Муборак!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️“Ташаббусли бюджет”да кўп овоз тўплаб, ғолиб бўлмаган яна 177 та лойиҳа молиялаштириладиган бўлди. Ушбу лойиҳалар учун қўшимча 143 млрд сўм йўналтирилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Талаба мактабда неча соатгача ишлашга ҳақли?

@Yurist_Xizmati 4688-савол:

Assalomu alaykum men pedagokika unversitetining 4-bosqich kunduzgi ta'lim  talabasiman. Men maktabdan  maksimum necha soat olishim mumkin va bu qaysi qaror, kodekslar bilan belgilab quyilgan

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Талабанинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли талаба фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.

Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.

Мана шу қоидага кўра талаба таълим олиш вақтида бу соатларни бажара олмайди, шу туфайли у мактабда тўлиқ ставкада ишлай олмайди.

Бунда талаба ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.

Ҳафталик иш юкламасини бажариш учун бир кунда 7 соат вақт сарфланади. ОТМда бир кунда камида 2 пара дарс ўтилганда ҳам талаба деярли уч соат вақт кетади. Ёки ҳафтасига 2 кун ўқиш бўлганда ҳам МК 184-моддасидаги меёрни бажариб бўлмайди. Шунга кўра кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба тўлиқ ставкада ишлай олмайди.

Бу вазиятда талаба бўш вақтига қараб 0.5 ёки 0.75 ставкада ишлашга ҳақли.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ҳар йили ўша ойда таътил оладими? Ёки бошқа ойда ҳам бериш мумкинми?


Ходимни қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқади деган қоида нотўғри. Меҳнат кодексининг 225-моддасида иш йили деган тушунча мавжуд. Унга кўра, иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади. Меҳнат кодексининг 230-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Масалан, ходим 2023 сентябрь ойида ишга кирган бўлса, у 2024 йил сентябргача таътилга чиқиши шарт. Яъни ходимни шу иш йили давомида таътилга чиқариш мумкин.

МКнинг 228-моддасининг 7-қисмига асосан  жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин. Яъни белгиланган жадвал ходим ва иш берувчининг келишуви билан бемалол ўзгартирилиши мумкин.

Бундан ташқари олти ой тўлмасдан таътил оладиган ва ходимнинг хохишига кўра таътил оладиган тоифалар мавжуд. Масалан МКнинг 227-модданинг 3-қисмига асосан олти ой ўтгунига қадар ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларга ҳар йилги меҳнат таътили берилади:

👉 аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
👉  ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
👉  ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
👉  резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
👉  1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
👉  ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
👉  жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга.

Яъни бундай ходимларни иш берувчи бугун ишга олган бўлса, улар эртаси куни таътилга чиқишга ҳам ҳақли дегани.

Шунингдек, МК 228-модданинг 4-қисмида ҳам шунга ўхшаш ходимлар бор бу тоифадаги ходимларга ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда қуйидагиларга берилиши керак.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқсин деган қоида мавжуд эмас.Ходимни ишга кирган йилнинг исталган вақтида иш берувчи билан келишган ҳолда таътилга чиқариш мумкин. 

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️2024-yil 1-sentyabrdan boshlab rahbar va pedagog kadrlariga ustama toʻlanadigan maktablar roʻyxati tasdiqlandi

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-maydagi “Sifatli taʼlimni taʼminlashda ijobiy natijalar koʻrsatayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari rahbariyati hamda oʻqituvchilariga ustama berish tartibini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 263-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida 2024-yil sentyabr oyidan boshlab bir kalendar yili davomida ustama toʻlanadigan maktablar roʻyxati tasdiqlandi.

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining 2024-yil 30-avgustdagi 286-son buyrugʻi asosida “Oʻqitish va bilimni baholashning yangi tartibini samarali joriy etgan, oʻquvchilari ijobiy koʻrsatkichlarni qayd etayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari rahbariyati hamda oʻqituvchilariga oʻquv yili davomida mazkur buyruqda belgilangan miqdorda ustamalar toʻlanadi”.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Яна аттестацияга жалб қилинаманми?

@Yurist_Xizmati 4682-савол:

Assalomu alekum. Men 2001 yil òqituvchi bòlib ishga kirganman. 2003 yil iyul oyida birinchi farzandimni tuģdim. 2005 yil yana farzandli bòldim. 2007 yil sentyabr oyidan yana ishga qaytdim. 2009 yil avgustda uchinchi farzandim tuģildi. Men 2011 yil sentyabrgacha bola tarbiyasida bòldim.2011 yildan yana isgha qaytdim. 2022 yil aprel oyida oliy malaka toifasiga òtdim. Meni toifam endi doimiy saqlanib qoladimi yoki yana attestatsiyaga jalb qilinamanmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиз кейинги мажбурий аттестация жалб қилинасиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-бандига кўра мажбурий аттестатсия 5 йилда ўтказилади.

Иккинчидан, низом 6-бандига асосан:
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

Бунда 8-банди Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган, унга кўра педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга — уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) берилади.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда ҳам ходимнинг педагогик соҳадаги иш стажи 25 йилдан кам бўлгани сабабли тоифангиз сақланмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor

Ҳар йилги меҳнат таътилларини қисмларга бўлишда нимага эътибор берилиши керак?

Меҳнат кодексининг 231-моддасига кўра, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин.

➗Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

Эътиборли жиҳати! Мазкур бўлиш бир иш йили ичида бўлиши лозим, ишлаб чиқариш хусусиятига кўра фойдаланиш имкони бўлмаганда МКнинг 230-моддаси тартиби қўлланилади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Хайфсан жазосини кўпчилик олдида эълон қилиниши тўғрими?

➖Обуначиларимиздан бири унга иш берувчи томонидан хайфсан қўлланилганлигини, лекин раҳбар бутун ходимлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда буни эълон қилганлигини ва бу нарса унинг нафсониятига қаттиқ текканлигини  айтиб, бу иш тўғри-нотўғрилигини, тушунтириб беришимизни сўраяпти.

Хайфсан жазоси ходимга жаримадан фарқли ўлароқ, моддий таъсир (ходимнинг чўнтагига дахл қилиш)дан кўра кўпроқ руҳий таъсир ўтказади. Бу жазодан кўзланган мақсад ҳам аслида ҳам ходимнинг нафсониятига ва керак бўлса, унинг ориятига таъсир қилиш орқали, келгусида у томонидан навбатдаги интизомий қилмиш содир этилишининг олдини олишдир. Бошқача айтганда, хайфсан айб иш қилган ходимни  “э, қўйей, хайф сенга” деб уялтириш ва унга психологик "удар" қилишдир.

МК 313-моддасига кўра интизомий жазоларни қўллашнинг умумий бир қоидаси бор, унга кўра иш берувчининг интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруғи ходимга қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида эълон қилиниши ва имзо қўйдирилиб таништирилиши керак. Бу тартиб, яъни жазони эълон қилиш тартиби албатта ҳайфсан жазосига ҳам тегишли.

Умуман олганда, интизомий жазо ҳақидаги буйруқларни эълон қилиш доирасига нисбатан, яъни масалан, фақат ходимнинг ўзига эълон қилиш ёки бошқа ходимлар иштирокида эълон қилиш борасида қонунчиликда бирор-бир чеклов йўқ. Ва аксинча, уларни фақат ўша ходимнинг бир ўзига эмас, балки жамоа олдида эълон қилиш кўпроқ самара беради деб ҳисоблаймиз.

Чунки интизомий жазо бошқа бир томондан профилактика чораси ҳам ҳисобланади. Битта ходимга қўлланилган чора бошқа ходимларга ҳам сигнал ва огоҳлик вазифасини ҳам ўташи керак: "агар кимки шундай иш қилса, унга ҳам мана шундай жазо чораси кўрилади" деган сигнални назарда тутяпмиз.

Шу нуқтайи-назардан биз интизомий жазоларни эълон қилиш амалиётини таъсир доираси жиҳатидан 3 га ажратамиз.

Биринчиси, интизомий жазосини якка тартибда эълон қилиш. Бунда HR ёки кадрлар хизмати ходими интизомий жазо олган ходимни чақиртиради ва интизомий жазо ҳақидаги буйруқни шахсан ходимнинг ўзига эълон қилади. Демак, бунда жазонинг таъсир доираси шу жазо олган ходимнинг ўзи билан чекланади.

Иккинчиси, интизомий жазо буйруғини тор доирада эълон қилиш. Бунда ходим ишлайдиган бўлинмани назорат қилувчи раҳбар ўринбосари ёки HR ходими жазо олган ходим ишлайдиган бўлинма ходимларини бир жойга йиғади. Ҳамда ушбу ходимга қўлланилган интизомий жазо буйруғини ходимдан ташқари, у билан бир бўлинмада ишлайдиган ходимларга ҳам эълон қилинади. Бунда энди интизомий жазо бир вақтда ходимдан ташқари у билан бирга ишлайдиган 5-6 нафар ходимга таъсир қилади.

Учинчиси, интизомий жазо буйруғини кенг доирада эълон қилиш. Кўпинча, ташкилотдаги йирик муаммоларнинг келиб чиқишига ва бутун бир жамоа фаолиятига таъсир қилаётган камчиликларга йўл қўйган ходимларга қўлланилган интизомий жазолар жамоа ходимлари олдида эълон қилиниши мумкин. Айнан биринчи раҳбар томонидан эълон қилиниши мантиқли ва самарали. Бу бир томондан юқорида айтганимиздек профилактик чора бўлса, иккинчи томондан жамоа ходимлари ўртасида ҳотиржамликни ва ижобий кайфиятни ҳам юзага келтириши мумкин: яъни қачондан бериб давом этаётган муаммонинг асосий сабабчиси аниқланди ва у жазоланди, бундан буёғига ишонч билан ҳотиржам ишласа бўлади. Бу усул бутун бир жамоа ходимларига таъсир қилади.

👉®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Kontraktni 4 qismga bo‘lib to‘lash imkoni bormi?

JAVOB: Ha, 4 ga bo‘lib to‘lash mumkin.

OTM talabalariga o‘qish uchun yillik to‘lovning to‘liq miqdorini teng ulushlarda to‘rt qismga bo‘lish yo‘li bilan o‘tkazishga ruxsat berilgan.

Bunda muddatlar quyidagicha:

25% qismini — 1-kursga tavsiya etilganlar 15-sentyabrgacha, ikkinchi va undan keyingi bosqich talabalari uchun 1-oktyabrgacha;

50% qismini — 2025-yil 1-yanvargacha;

75% qismini — 2025-yil 1-martgacha;

100% qismini — 2025-yil 1-maygacha.

To’lov muddatlarini uzaytirish ham mumkin. Bunda 1-kursga kirganlarning dastlabki muddatini uzaytirish vakolati Davlat qabul komissiyasiga berilgan, qolgan hollarda OTM rektori muddat uzaytirishni o’zi hal qiladi.

kontrakt.edu.uz sayti orqali yuborgan arizangiz tasdiqlansa, 4 ga bo‘lib to‘lash imkoni va muddatlari haqida maʼlumot chiqadi. Mana shu yerdan ham ko‘rib olsangiz bo‘ladi.

Bunda, mazkur tartib moliyaviy mustaqillik berilgan davlat oliy taʼlim muassasalari uchun tavsiyaviy xarakterga ega.

‼️ESLATMA: bo‘lib to‘lash imkoniyati super-kontrakt uchun ham amal qiladi. Lekin super-kontraktda o'qimoqchi bo'lganlar dastlab 50% to'lovni amalga oshirishlari kerak. Shundan keyingina ularni talabalikka qabul qilish to'g'risida buyruq chiqadi. 25% qoidasi faqat oddiy kontraktga taalluqli.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
2024 -2025 ўқув йили давомида қуйидаги буйруқда келтирилган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига ўқув йили давомида мазкур буйруқда белгиланган миқдорда устамалар тўланади.

Рўйхатда 65 та умумтаълим мактаби келтирилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 30-августдаги 286-сон буйруғи

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Жамғарма маблағлари ҳисобидан юқори натижаларга эришган туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимларига лавозим окладининг (базавий тариф ставкасининг) 100 фоизигача миқдорда устама ҳақ, 200 фоизигача миқдорда юбилей ва байрам кунлари муносабати билан мукофотлар белгиланиши ҳамда моддий ёрдам берилиши тўғрисида кўрсатма хат.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Хайфсан жазосини кўпчилик олдида эълон қилиниши тўғрими?

➖Обуначиларимиздан бири унга иш берувчи томонидан хайфсан қўлланилганлигини, лекин раҳбар бутун ходимлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда буни эълон қилганлигини ва бу нарса унинг нафсониятига қаттиқ текканлигини  айтиб, бу иш тўғри-нотўғрилигини, тушунтириб беришимизни сўраяпти.

Хайфсан жазоси ходимга жаримадан фарқли ўлароқ, моддий таъсир (ходимнинг чўнтагига дахл қилиш)дан кўра кўпроқ руҳий таъсир ўтказади. Бу жазодан кўзланган мақсад ҳам аслида ҳам ходимнинг нафсониятига ва керак бўлса, унинг ориятига таъсир қилиш орқали, келгусида у томонидан навбатдаги интизомий қилмиш содир этилишининг олдини олишдир. Бошқача айтганда, хайфсан айб иш қилган ходимни  “э, қўйей, хайф сенга” деб уялтириш ва унга психологик "удар" қилишдир.

МК 313-моддасига кўра интизомий жазоларни қўллашнинг умумий бир қоидаси бор, унга кўра иш берувчининг интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруғи ходимга қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида эълон қилиниши ва имзо қўйдирилиб таништирилиши керак. Бу тартиб, яъни жазони эълон қилиш тартиби албатта ҳайфсан жазосига ҳам тегишли.

Умуман олганда, интизомий жазо ҳақидаги буйруқларни эълон қилиш доирасига нисбатан, яъни масалан, фақат ходимнинг ўзига эълон қилиш ёки бошқа ходимлар иштирокида эълон қилиш борасида қонунчиликда бирор-бир чеклов йўқ. Ва аксинча, уларни фақат ўша ходимнинг бир ўзига эмас, балки жамоа олдида эълон қилиш кўпроқ самара беради деб ҳисоблаймиз.

Чунки интизомий жазо бошқа бир томондан профилактика чораси ҳам ҳисобланади. Битта ходимга қўлланилган чора бошқа ходимларга ҳам сигнал ва огоҳлик вазифасини ҳам ўташи керак: "агар кимки шундай иш қилса, унга ҳам мана шундай жазо чораси кўрилади" деган сигнални назарда тутяпмиз.

Шу нуқтайи-назардан биз интизомий жазоларни эълон қилиш амалиётини таъсир доираси жиҳатидан 3 га ажратамиз.

Биринчиси, интизомий жазосини якка тартибда эълон қилиш. Бунда HR ёки кадрлар хизмати ходими интизомий жазо олган ходимни чақиртиради ва интизомий жазо ҳақидаги буйруқни шахсан ходимнинг ўзига эълон қилади. Демак, бунда жазонинг таъсир доираси шу жазо олган ходимнинг ўзи билан чекланади.

Иккинчиси, интизомий жазо буйруғини тор доирада эълон қилиш. Бунда ходим ишлайдиган бўлинмани назорат қилувчи раҳбар ўринбосари ёки HR ходими жазо олган ходим ишлайдиган бўлинма ходимларини бир жойга йиғади. Ҳамда ушбу ходимга қўлланилган интизомий жазо буйруғини ходимдан ташқари, у билан бир бўлинмада ишлайдиган ходимларга ҳам эълон қилинади. Бунда энди интизомий жазо бир вақтда ходимдан ташқари у билан бирга ишлайдиган 5-6 нафар ходимга таъсир қилади.

Учинчиси, интизомий жазо буйруғини кенг доирада эълон қилиш. Кўпинча, ташкилотдаги йирик муаммоларнинг келиб чиқишига ва бутун бир жамоа фаолиятига таъсир қилаётган камчиликларга йўл қўйган ходимларга қўлланилган интизомий жазолар жамоа ходимлари олдида эълон қилиниши мумкин. Айнан биринчи раҳбар томонидан эълон қилиниши мантиқли ва самарали. Бу бир томондан юқорида айтганимиздек профилактик чора бўлса, иккинчи томондан жамоа ходимлари ўртасида ҳотиржамликни ва ижобий кайфиятни ҳам юзага келтириши мумкин: яъни қачондан бериб давом этаётган муаммонинг асосий сабабчиси аниқланди ва у жазоланди, бундан буёғига ишонч билан ҳотиржам ишласа бўлади. Бу усул бутун бир жамоа ходимларига таъсир қилади.

👉@yuristkadrХайфсан жазосини кўпчилик олдида эълон қилиниши тўғрими?

➖Обуначиларимиздан бири унга иш берувчи томонидан хайфсан қўлланилганлигини, лекин раҳбар бутун ходимлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда буни эълон қилганлигини ва бу нарса унинг нафсониятига қаттиқ текканлигини  айтиб, бу иш тўғри-нотўғрилигини, тушунтириб беришимизни сўраяпти.

Хайфсан жазоси ходимга жаримадан фарқли ўлароқ, моддий таъсир (ходимнинг чўнтагига дахл қилиш)дан кўра кўпроқ руҳий таъсир ўтказади. Бу жазодан кўзланган мақсад ҳам аслида ҳам ходимнинг нафсониятига ва керак бўлса, унинг ориятига таъсир қилиш орқали, келгусида у томонидан навбатдаги интизомий қилмиш содир этилишининг олдини олишдир.

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 26 мартдаги 94-сонли буйруғи.

Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал