ДИРЕКТОР ЎҚИТУВЧИЛАРГА МАКТАБГА ТЕЛЕФОН ОЛИБ КИРИШНИ ТАҚИҚЛАШИ ТЎҒРИМИ?
@Yurist_Xizmati 3685-савол:
Мен имконияти чекланган болалар учун махсус мактаб интернатидаўқитувчи бўлиб ишлайман. Қул телефонимизни мактаб қоровулхонасига ташлаб кетасизлар бу ички тартиб дейишяпти, лекин директор ва унинг уринбосарлари ўзлари қул телефонларидан фойдаланиб кўтариб юрибди. Қоровуллар ҳар куни ишга борганимизда телефонимизни олиб қолади. Мен қўл телефонимни қоровулхонага ташламай овозсиз сумкамда олиб киришга ҳаққим борми? Мактаб раҳбарининг бў иши қонунийми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-бандига асосан таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир таълим олувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни “овозсиз” режимга ўтказиши) шарт.
❌ Бу қоида директорнинг телефонни қоровулга топшириб кириш кераклигини таъкидлаши нотўғри эканлигини билдиради.
Иккинчидан, низомнинг 11-бандига мувофиқ фавқулодда вазиятлар вужудга келган тақдирда таълим муассасаларида телефондан фойдаланиш чекланмайди. Бундай вазият қачон ва қандай шароитларда бўлишини ҳеч ким олдиндан айта олмайди.
✅ Шу туфайли бундай вазиятларда ходимлар ва таълим олувчиларга телефондан фойдаланишга рухсат берилади.
Қонунчилик таълим муассасасининг ўқитувчилари ва бошқа ходимлари ўқув машғулотлари вақтида телефондан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслигини тақиқлайди.
❌ Шундай экан сизлардаги вазиятда директорнинг бу талаби ноқонуний ҳисобланади.
☝️Эътибор беринг! Меҳнат кодекси177-моддасида иш берувчининг бурчлари белгиланган. Улар орасида иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмаслиги ҳам белгиланган.
❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи сизга меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.
❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Хулоса қиладиган бўлсак, бу вазиятда сизга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳузуридаги давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори ёки туман Адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилишни тавсия қиламиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g