tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4750

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз 

❓Савол: Бир ҳафтага оилавий дам олишга кетмоқчиман. Ўша кунлари фарзандим боғчага бормайди. Боғчага борилмаган кун учун пул тўлашим шартми? Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан Ю. Назарова

Жавоб: Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола боғчага келмаган ҳолларда жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

❗️Тўловни камайтириш учун ота-оналардан бири сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти номига олдиндан ариза (билдиришнома) ёзиши шарт.

✅ Бунда боланиннг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим муассасасига келмаслигига рухсат берилади.

🔘 Демак, мактабгача таълим муассасаси олдиндан ёзма огоҳлантирилган бўлса, бола боғчага бормаган кунлар учун пул тўланмайди.

   @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 18-моддасида “Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси давлатнинг, халқнинг олий манфаатларидан, унинг фаровонлиги ва хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ҳамда улардан чиқиши мумкин”, деб белгиланган.

Тинчликсевар сиёсат деганда, давлатларнинг сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий тузимлари ва уларнинг ривожланиш даражасидан қатъи назар, эркинлик, тенглик, адолат ва инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, шунингдек, давлатлар ва халқлар ўртасида тинчликни мустаҳкамлаши тушунилади.

Мазкур моддада Ўзбекистоннинг иттифоқ тузиши ва турли тузилмаларга кириши фақат давлатнинг, халқнинг манфаатлари учун, шунингдек, фаровонлик ва хавфсизлик мақсадида амалга оширилиши мустаҳкамланган.

  @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 17-моддасида “Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принцип ва нормаларига асосланади”, деб белгиланган.

Мазкур моддада Ўзбекистон бошқа давлатлар ёки халқаро ташкилотлар билан халқаро муносабатларда тенг ҳуқуқли субъект эканлиги мустаҳкамланган.

Шунингдек, ташқи сиёсатда Ўзбекистоннинг асосий принциплари белгиланган.

Давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги давлат ва унинг суверенитетининг муҳим шарти, халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларидан биридир. Куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш натижасида бирор-бир давлат ҳудуди ёки унинг бир қисмини эгаллаб олиниши тан олинмайди.

  @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️⚡️БОЛА ПАРВАРИШЛАШ ТАЪТИЛИДАН ХОДИМ ҚАЧОН ҚАЙТИШИ МУМКИН

      ✳️ Савол: Мен мактабда 6 йил ишлаб кутубхоначи лавозимида 2019 йил феврал ойида декрат татилига чиққанман ва 2022 йили ҳам фарзандли бўлиб декрет таътилим уланиб кетган. 2019 йил коллеж сиртқи бўлибда мутахассис кутубхоначиликка ўқиб дипломим декрет татилидалигимда чиққан мен ҳозир август ойида ишга қайтсам муаммо бўлмайдими ишлашимга ишим 0,5 ставка ўринли ўрнига ўриндош бўлиб бир ҳамкасбим ишлайди кичик фарзандим 1.5 ёш бўлди қайтмоқчиман ишимга агар ишга қайтиш ҳақида ариза берсам ишга қайтаришмаса қаерга мурожат қилай шуни жавобини беринглар ИЛТИМОС

      ✅ Жавоб: Меҳнат кодексининг 405-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тўланади.

     ☝️Эътибор берган бўлсангиз, бола парваришлаш таътили муддати 2 йил деб белгиланмоқда.

     Шуни айтиш керакки, ушбу норманинг бешинчи қисмида болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиши белгиланган.

     ✅ Шунингдек, бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан олти йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

     Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра бола парваришлаш таътили муддати тугамасдан аввал ходим ишга қайтиш ҳуқуқига эга бўлади, чунки бу даврда унинг иш жойи (лавозими) сақланади.

     ✅ Шундай экан сиз ҳозир ишга қайтиш ҳуқуқига эгасиз.

     ❗️Агар бу вазиятда сизни ишга қайтишингизга иш берувчи тўсқинлик қиладиган бўлса, туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

   @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчилар учун тиббий кўрик бепуллигининг ҳуқуқий асослари

1
"Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"
ги низомга асосан:

▫️Иш берувчи ҳудудий давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 декабригача ташкилотдаги тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим бўйича контингентини аниқлаши ва бу ҳақда далолатнома тузиши лозим.

2
Меҳнат кодекси 292-моддасига
асосан Ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан у дастлабки (ишга қабул қилиш чоғида) ёки даврий (иш жараёнида) хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, ўтиши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш иш берувчининг ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур кодекснинг 360- моддасига кўра иш берувчи  умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шартлиги, Ходимлар мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши муносабати билан чиқимдор бўлмаслиги  белгиланган.

3.
❗️ “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”
ги қонуннинг 24 моддасига кўра тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.

Юқорида келтирилган асосларга кўра, тибий кўрик учун тўловлар иш берувчи томонидан тўланади. Ходим томонидан эмас.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Дарс тўғри тақсимланганми?

@Yurist_Xizmati 4139-савол:

Ассалому алейкум мен мактабда укитувчи булиб ишлайман тоифам мутахасис янги укув йи‌лига дарс таксимлашда мактабимиздаги Олий тоифалм укитувчи узига 26 соат дарсги Олди ва менга колган 15 соатни берди лекин мен хам 20 соат Бир ставка олишга хакким борми Олий тоифали укитувчи тоифаси Олий булганлиги   ва адлия вазирлигини дарс тасимоти буйича 3271 сонли хатида курсатилганлигини бахона килмокда шу тугрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади.

Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади. Мазкур кўсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.

💁‍♂ Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим.

Шунингдек, ушбу низомнинг 17-банди талабларига мувофиқ ўқитувчи 2 ёки ундан ортиқ устувор кетма-кетлик бўйича натижаларга эришганда унда максимал (30 соатгача) дарс олиш ҳуқуқи вужудга келади. Яъни педагог фақат олий тоифали эканлиги учун унга 20 соатдан ортиқ дарс бериш тўғри бўлмайди.

❗️Бироқ сиздаги ҳолатда сиз мутахассис бўла туриб олий тоифали ўқитувчи билан бир хил 20 соат дарс ололмайсиз. Олий тоифали ўқитувчи низом 15 банд бўйича сиздан анчагина юқори поғонада қайд этилган.

✅ Шунга кўра сизлардаги дарс тақсимоти тўғри бўлган деб ҳисоблаймиз.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик

ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИККА ЎҚИЁТГАН ТАЛАБАГА ДАРС БЕРИШИ МУМКИНМИ?

📌 ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг 3-4 курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Бундан кўриниб турибдики, тугалланмаган олий маълумот билан фақат 3-4-курс талаблари ишлаши мумкин.

Умумтаълим мактабларида дарс соатларини тақсимлаш Педагогик кенгашларнинг ваколатига киради. Улар ходимлар ўртасида дарсларни 30.06.2020 куни Адлия вазирлиги томонидан № 3271 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом асосида тақсимлаши лозим.

Низомнинг 15-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентабрга қадар тақсимланади.

Бунда ўқитувчиларнинг шахсий ютуқлари, маълумоти, малака тоифаси каби омиллар ҳисобга олинади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Касаба уюшмаси томонидан педагогларга 7.8 млрд сўмдан зиёд маблағ ундириб берилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши «отпуска» пуллари кам тушган педагог ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олишганди.

Энг сўнги таҳлилий маълумотларга кўра, 9403 та таълим муассасасида педагогларнинг таътилларига оид буйруқлар ўрганилган, шундан 656 та буйруқни расмийлаштиришда хатоликлар аниқланган ва ушбу хатоликлар жойида бартараф этилиб, педагогларга таътил билан боғлиқ тегишли маблағлар ундириб берилган.

Шунингдек, 20 минг 550 нафар педагог ходимнинг “таътил олиш ҳуқуқим бузилди” мазмунидаги мурожаатлари ўрганилиб, улар бўйича тушунтиришлар ва бепул ҳуқуқий маслаҳатлар  бериш билан бирга қонуний ҳуқуқлари тикланди.

Натижада Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси саъй-ҳаракатлари билан, 8 минг 243 нафар педагог ходимнинг таътил пуллари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, педагоглар фойдасига 7 млрд. 825 млн. 86 минг сўм маблағ ундириб берилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати хабар берди

Эслатиб ўтамиз, педагогларда таътил пуллари билан боғлиқ саволлар юзага келса, ўзлари фаолият кўрсатаётган Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раисларига мурожаат қилишлари мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

МК-400-моддаси

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Vazirga_murojaat
#Bayonot_16

⚡️ AUDIOBAYONOT: ENG KO‘P KELIB TUSHAYOTGAN SAVOLLARGA JAVOBLAR

✅ Maktabgacha va maktab ta'limi vaziri Hilola Umarova tashabbusi bilan tashkil etilgan "VAZIRGA MUROJAAT" portaliga kelib tushayotgan mazmunan bir xil savollarga bayonot tarzida javob berishda davom etamiz.

❗️Bugungi audiobayonotimizda:

➡️ 00:10 Maktab o‘qituvchilariga 56 kunlik mehnat ta’tili berish bo‘yicha qoida tasdiqlanibdi. Hozirga qadar 48 kun yoki boshqa muddatlarda mehnat ta’tili olgan o‘qituvchilarning qolgan ta’til kunlari va pullari qayta hisoblab beriladimi?

➡️ 01:47 Oilaviy maktabgacha ta’lim tashkiloti tarbiyachilarining tug’ruq ta’tili muddati va to‘lovlari bizga ham davlat bog‘chalari kabi beriladimi? Buning tartibi qanday?

➡️ 03:08 Men farzandimni mikrohududimizdan tashqaridagi, ish joyimga yaqin bo‘lgan maktabga bermoqchiman. Buning imkoni bormi, tartibi qanday?

➡️ 04:37 O‘g‘lim 2017-yil yanvarda tug‘ilgan. 2024-yil yanvarda 7- yoshga to‘lishi sababli farzandimni davlat maktablariga qabul qilishmas ekan. Shuni inobatga olgan holda o‘g‘limni nodavlat maktabiga joylashtirsam bo‘ladimi?

Bayonotlarimiz davom etadi.
______
❗️ Ta’limga oid savollar, murojaat va tashabbuslaringizni
vazir.uzedu.uz murojaatlar portaliga yo‘llang!

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
📱Telegram | 📹Youtube | 📒Facebook | 📸Instagram

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🆖 ИШДАН БЎШАТИШ...

👉 NODIRA |user-wf9ks7wq1h/featured"> YouTube | Facebook

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 33-моддаси: “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.

Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади”.

Фикр, сўз ва эътиқод эркинлиги инсоннинг фундаментал ҳуқуқлари ҳисобланади.

Интернетдан фойдаланиш учун шарт-шароит яратиш, энг аввало, ахборотни излаш, олиш, алмашиш ва тарқатишни, шу жумладан, сўз эркинлиги ҳуқуқини таъминлашга кўмаклашади.

Ахборот эркинлиги билан бир қаторда мазкур моддада излаш, олиш ва тарқатиш тақиқланган ахборотнинг турлари аниқ санаб ўтилган. Шу доирадан бошқа доираларда ахборот эркинлигини чеклаш мумкин эмас.

Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва обрў-эътиборини ҳурмат қилиш учун ёки давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ёки маънавиятини муҳофаза этиш учун шахснинг айрим ҳуқуқ ва эркинликлари чекланиши мумкинлиги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда ҳам белгиланган.

Видео: https://youtu.be/Cl-Ouyiqics @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш

Кўп ҳолатларда агар хъодим иш берувчининг айби билан бекор бўлиб (ишсиз ҳолатда қолган) ҳолда иш берувчи томонидан ҳақ тўланмаслигига гувоҳ бўламиз. Меҳнат кодекси бу масалага нима дейди?

Меҳнат кодексининг 266-моддасига асосан Иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.

Иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади.

Ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш

Кўп ҳолатларда агар хъодим иш берувчининг айби билан бекор бўлиб (ишсиз ҳолатда қолган) ҳолда иш берувчи томонидан ҳақ тўланмаслигига гувоҳ бўламиз. Меҳнат кодекси бу масалага нима дейди?

Меҳнат кодексининг 266-моддасига асосан Иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.

Иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади.

Ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак?

Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган.

Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:

👉 охиригача олинмаган иш ҳақини;
👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган.

Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.

Бу пуллар қачон тўланиши керак?

Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️⚡️Ўқитувчиларга август ойида дафтар текшириш ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун пул тўланадими?   

     ✳️Савол: Маълумки, ўқитувчиларнинг кўпчилиги август ойидан меҳнат таътилидан қайтишди. Шу ойдан бошлаб ойлик маош ҳам ёзилади. Биламизки, айрим ўқитувчиларга дафтар текширганлик ёки информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча тўловлар амалга ошириларди. Саволим шундан ибороатки, ўқитувчиларга август ойида дафтар текшириш ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун ҳам пул тўланадими?

     ✅Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўгрисида”ги 275-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмаслиги белгиланган.

     Шу сабабли август ойида дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун кўшимча ҳақ тўланмайди.

  @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️Бир ярим ставка дарс олган ўқитувчиларнинг бир ставкадан ортиқ бўлган дарслари энди вакант сифатида қайд этилмайди

     Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловасига «Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди», - деган банд қўшилган.

     Яъни бу ўқув йилидан бошлаб, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига бир ярим ставкагача ажратилган дарс соатлари вакант дарс соат сифатида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бериладиган ҳар ойлик ҳисоботларга киритилмайди. Шу сабабли бир ярим ставка дарс олган ўқитувчилар “Энди дарсимни олиб қўйишади” деган хадикда бўлмаса ҳам бўлади.

  @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ДЕКРЕТ ПУЛИ 75 ФОИЗ ТЎЛАНАДИМИ ЁКИ 100 ФОИЗМИ

     ✳️ Савол: Мен университетда ўқитувчи бўлиб ишлайман, ҳозир ишлаётган университетга 2022-йил сентябрида ишга келганман, ундан олдин бошқа университетда ишлаганман, умумий узлуксиз иш стажим 6 йил. 2023-йил 15-июндан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқдим. Менга университет бугалтерияси сиз 12 ойдан кам ишлагансиз деб 75%декрет пули чиқади деябди. Мен янги меҳнат кодекси бўйича 100% тўланиши керак деб эшитган эдим. Қонун бўйича менинг декрет пулим нечи фоиз тўланиши керак?

     ✅ Жавоб: Сизга 75 фоиз тўланади.

     Ўзбекистон Республикаси Презиндентининг ПҚ 2699-сонли қарорига 05.04.2018 йилда ПФ – 5398 сонли фармон асосида киритилган ўзгаришга кўра:

     👉 аёл ходимнинг ишга қабул қилинган кунидан бошлаб 12 ойгача-ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

      👉 ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида-ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи.

     ☝️Эътибор берган бўлсангиз, “аёл ходим ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойгача” жумласи қўлланилган. Мана шу жумла аёл ходимнинг умумий иш стажини эмас, аксинча ўша ташкилотга ишга кирган вақтидан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун иш стажи кетишини англатмоқда.

     ✅ Хулоса қиладиган бўлсак, сизнинг ишга кирганингизга 12 ой бўлмаганлиги учун сизга ўртача иш ҳақининг 75 фоизи миқодирида декрет пули берилади.

       ❗️Шунингдек,  янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

    @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

​​⚡️Ўқитувчилари энг кўп маош оладиган давлатлар

Ўқитувчилар энг кўп маош оладиган давлатлар рейтинги қуйидагича:

1. Люксембург – 104 845 доллар;
2. Германия – 85 048 доллар;
3. Нидерландия –70 899 доллар;
4. Канада – 70 331 доллар;
5. Австралия – 68 607 доллар;
6. АҚШ – 63 531 доллар;
7. Ирландия – 62 336 доллар;
8. Дания – 62 300 доллар;
9. Жанубий Корея – 60 184 доллар;
10. Австрия – 57 637 доллар;
11. Янги Зеландия – 52 698 доллар;
12. Норвегия – 50 677 доллар;
13. Испания – 50 547 доллар;
14. Япония – 49 355 доллар;
15. Швеция – 49 231 доллар;
16. Словения – 48 203 доллар;
17.  Финландия – 45 771 доллар;
18. Исландия – 45 371 доллар;
19. Португалия – 44 412 доллар;
20. Колумбия – 43 073 доллар.

😳 Ўзбекистонда эса ўқитувчилар тобора камбағаллашмоқда.

Ўзбекистонда ўқитувчилар қанча пул топишади?
Ўзбекистонда охирги марта 2023 йилнинг 1 майида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилганди. Айни пайтда ўқитувчиларнинг лавозими ва малака даражасидан келиб чиқиб олаётган ойликлари миқдори қуйидагича:

Мактаб директори:
3 млн 816 минг 991 сўм (400 ўқувчигача);
4 млн 75 минг 625 сўм (401-880 ўқувчигача);
4 млн 321 минг 742 сўм (881-1600 ўқувчигача);
4 млн 571 минг 684 сўм (1600дан ортиқ).

Директор ўринбосарлари:
3 млн 564 минг 956 сўм (400 ўқувчигача);
3 млн 816 минг 991 сўм (401-880 ўқувчигача);
4 млн 75 минг 625 сўм (881-1600 ўқувчигача);
4 млн 321 минг 742 сўм (1600дан ортиқ).

Мактаб ўқитувчилари:
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 575 минг 884 сўм;
Олий маълумотли мутахассис ўқитувчи – 2 млн 755 минг 648 сўм;
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 85 минг 100 сўм;
Биринчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 437 минг 741 сўм;
Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 798 минг 941 сўм.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Мактаб ўқитувчиларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-2024 ўқув йилида устама тўланадиган Сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

Мазкур қарорда ўтган ўқув йилидаги Сертификатлар рўйхатига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган.

Жумладан, рўйхатга янгидан қўшилган ёки устама тўлаш баллари ўзгартирилган сертификатлар:

GRE (Graduate Record Examinations) Quantitative Reasoning ( бали ўзгартирилмоқда 155 баллга тенглаштирилган ўзгариш математика, физика, биология ва кимё фанларига ҳам тегишли);

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган Тарих, География ҳамда Бошланғич таълим (Она тили ва адабиёт (Ўзбек тили ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили ва адабиёти) ёки Математика фанидан));

Teaching English as a Foreign Language (TEFL);

Teaching English as a Second Language (TESL);

SAT subject score ( янгидан қўшилмоқда математика, физика, биология ва кимё фанларига тегишли);

A levels (А) ҳамда Astrum Certified IT Educator (80) (Информатика ва ахборот технологиялари фанидан);
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик

"больничный" тўлаш тартиби қанадй

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
2002 йил 8 майдаги №1136 сонли буйруғининг 28-бандига асосан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:

👉 умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;

👉 умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

Мисол учун, 6 йиллик иш стажига эга бўлган ҳодим 26 иш кунлик ойда  4 кун вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлди. Ҳодимнинг оклади - 2 100 000 сўм дейлик. Ҳодим йил давомида премия ва иш ҳақига қўшимчалар олмаган бўлсин. 4 кунлик "больничный" ҳисоблаш учун бир кунлик иш ҳақи ҳисобланади. Бизнинг мисолда у 80 769.23 сўмга тенг (2 100 000/26). 4 кун учун 323 076.92 сўм бўлади. Иш стажи 8 йилдан кам бўлгани учун ушбу миқдорнинг 60%и олинади. 323 076.92 сўм х 60% = 193 846.15 сўм. Демак, ҳодимнинг ушбу ой учун иш ҳақи миқдори 1 970 769.23 сўм (22 х 80 769.23 + 4 х 80 769.23 х 60%).

Буйруқда 100% тўланиши керак бўлган ходимлар тоифаси ҳам мавжуд.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа бўйича имтиёзга эга ҳодимлар тўғрисида буйруқнинг 26 ва 27 бандларида танишиб чиқишингиз мумкин. Бундан ташқари корхона ўз жамоат шартномасида ёки ички норматив ҳужжатларида больничный учун оширилган миқдорларни белгилаши мумкин. Ёки барча ҳодимлар учун, иш стажи ёки имтиёзларидан қатъий назар 100% миқдорда тўлаши ҳам мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Диққат
❗Агар ходимга декрет пули берилмаса ёки касал бўлиб больничный очдирган кунларга хақ ололмаса рахбари 4 млн 950 минг сўм жаримага тортилади

Ишхона группасига ташлаб қўямиз!

👉 Dunyo🌐Tv

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️⚡️ ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИДА ҒОЛИБ БЎЛГАН ЁШЛАР УЧУН ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТ БОР?

     📑 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан:

     🔰 халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ёшларни муносиб тақдирлаш белгилаб қўйилган. Биринчи навбатда, халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларидаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

     1-ўрин (олтин медал) учун — 500 баравари (ҳозирда 150 000 000 сўм), ўқитувчисига — 450 баравари (ҳозирда 135 000 000 сўм);

     2-ўрин (кумуш медал) учун — 300 баравари (ҳозирда 90 000 000 сўм), ўқитувчисига — 250 баравари (ҳозирда 75 000 000 сўм);

     3-ўрин (бронза медал) учун — 200 баравари (ҳозирда 60 000 000 сўм), ўқитувчисига — 150 баравари (ҳозирда 45 000 000 сўм).

     ❇️ Асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади.

     🟢 Олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилади.

   @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

‼️Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси кундузги ва сиртқи йўналишларда иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ҳужжатлар қабули бошланганлигини эълон қилади!
Сиз 2023/2024-ўқув йилидан бакалавр босқичида кундузги ва сиртқи таълим йўналишларида
🔹Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги
🔹Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги
🔹Инсон ресурсларини бошқариш
🔹Ижтимоий иш
🔹Психология
🔹Менежмент
🔹Юриспруденция
иккинчи мутахассислик бўйича таҳсил олишингиз мумкин.
🗓Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси ёки дипломдан кўчирма;
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг илова нусхаси.
Ҳужжатлар https://qabul.atso.uz ҳаволаси орқали кундузги таълим шаклига 25 августга, сиртқи таълим шаклига 25 ноябрга қадар қабул қилинади.
Ҳужжат топшириш билан боғлиқ қўшимча маълумотларни (71) 265-01-64 ёки (71) 265-01-54 рақамларидан олишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳри М.Улуғбек тумани Миллий боғ кўчаси 7-уй

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқув марказ очиш учун қандай талаблар бор?

@Yurist_Xizmati 4137-савол:

Assalom alekum,ingliz tili fani o'qituvchisiman o'zimizni hududdan o'quv markaz ochmoqchiman qanday talablari bor?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Бунинг учун сизга МЧЖ ташкилий ҳуқуқий шаклини тавсия қиламиз.

Юридик шахснинг бу турини ташкил этиш учун Фуқаролик кодекси ҳамда Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ жамият ягона муассис томонидан ташкил этилганда Устав ҳужжати тузилади ва муассис томонидан тасдиқланади. Агар жамият 2 дан ортиқ муассис томонидан ташкил этилса, Уставга қўшимча Таъсис шартномаси тузилади.

Фуқаролик кодексининг 44-моддаси ҳамда юқоридаги қонуннинг 5-моддасига асосан МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Бунинг учун ўзингиз my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин ёки ДХМга борган ҳолда жамиятни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 7-бандига кўра БХМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлайсиз.

Шундан сўнг, Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун 3-иловасига кўра Нодавлат мактабдан ташқари таълим, шу жумладан чет тилларини ўргатиш фаолияти ташкил этилганлиги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси (ҳозирда бу инспексия ваколатлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда)га хабарнома юборилади.

✅ Юқоридаги ҳаракатларни амалга оширганингиздан сўнг сиз фаолиятни бошлашингиз мумкин бўлади.

Солиқлар масаласида аниқ жавоб бера олмаймиз. Хоҳласангиз айланмаган олинадиган солиқни ёки умумбелгиланган солиқлар (фойда, мол-мулк, ер, ҚҚС ва бошқалар)ни танлашингиз мумкин.
Айланмадан олинадиган солиқни танласангиз қатъий белгиланган миқдорда айланмангиздан (оборот) келиб чиқиб солиқ тўлайсиз. Ортиқча солиқ ҳисоботлари топширмайсиз. Бухгалтер ишлатишингиз ҳам шарт бўлмайди.

Бу ҳақида қуйидаги пост орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.  Агар сиз умумбелгиланган солиқларни танласангиз ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида солиқ тўлайсиз ва солиқ ҳисоботларини топшириш мажбурияти вужудга келади.

Қўшимча ўрнида фаолиятингизга мос келадиган Уставни тайёрлаб беришимиз мумкинлигини маълум қиламиз.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БУЙРУҒИМДАН НУСХА БЕРИШМАДИ, ҚАЕРГА ЁЗСАМ БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Мен йўлланма билан ишга кирдим. Лекин менга ишга қабул қилинганим ҳақидаги буйруқдан нусха беришмади. Шикоят ёзсам, чора кўриб беришадими?

ЖАВОБ.

Мана шунақа савол ҳам келади бизга. Шу шикоятни ўрнига кадрлар бўлимига кириб, “буйруғимдан нусха беринглар” дейилса бўлмайдими?

Меҳнат кодексининг 127-моддаси бўйича тартиб шундай:

- иш берувчининг ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғининг мазмуни ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг шартларига мувофиқ бўлиши керак.

- буйруқ ходимга иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан уч кунлик муддатда, имзо қўйдириб эълон қилинади.

- ходимнинг талабига кўра иш берувчи унга мазкур буйруқнинг лозим даражада тасдиқланган кўчирма нусхасини бериши шарт.

Яъни, ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ бўйича иш берувчининг асосий мажбурияти уни 3 кун ичида ходимга эълон қилиш.

Буйруқ нусхасини бермаган иш берувчи қонунбузар бўлиб қолмайди, агар сиз расман талаб қилсангиз бошқа гап. Юқоридаги моддада буйруқдан кўчирма ходим уни талаб қилган тақдирда берилиши айтилмоқда.

Шундай экан, шикоят қилишингиз бефойда, ундан кўраси, кадрлар бўлимига кириб расман талаб қилингда, буйруқдан кўчирмани олаверинг.

®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

3 курс сиртқида ўқийдиган талаба дарс бериши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4127-савол:

3 курс талабасига сирткида укийдиган талабага дарс утиши мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 8-банди )га кўра олий таълим муассасасининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси цингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

✅ Демак, педагогикиа йўналишида 3-курсда ўқиётган талабалар бемалол дарс бера олади. Лекин уларга ўрта махсус ходим сифатида ҳақ тўланади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Паспорт олмаган ўқувчи ўқишга топшириши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4126-савол:

Асслому алайкум мени фарзандим 5 ёшдан мактабга борган хозирги кунда 11-синфни тугатяпди укиши яхши укитувчиларидан кушимча дарслар олиб институтга таёрланяпди,хали Узбекистон фукоролик паспортини олмаган 16 ёшга тулмагани учун. 30-августда 16 га киради. Паспортсиз атистат ололадими олданда хам институтга топшира оладими? Жавоб учун олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабни тамомлаган вақтда биритувчи 16 ёшга тўлган бўлсагина, унга шаҳодатнома беради деган қоида йўқ. Шаҳодатнома битирувчи якуний аттестациядан ўтгандан сўнг берилади.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” Низом 12-бандига кўра абитуриент топширадиган ҳужжатлар қаторида умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан) ҳам қайд этилган.

Шунингдек, ушбу ҳужжатлар қаторида паспорт, ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳам келтирилган.

✅ Юқоридаги қоидаларга кўра, фарзандингиз бемалол ОТМга топшириши мумкин. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Энди меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда у ёзма тарзда расмийлаштирилиши шарт.

Меҳнат шартномасининг энг "муаммоларсиз" раcмийлаштириладиган усули бу тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш ҳисобланади. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқарганда одатда шу асос билан буйруқ чиқариши кейинчалик унга кам "бош оғриқ" олиб келади. Томонлар ўзаро келишганда ҳеч қандай огоҳлантириш муддати бўлмайди, бундан ташқари касаба уюшмасининг ҳам розилиги талаб қилинмайди.

Энди меҳнат шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор бўлганда ёзма келишув бўлиши шарт. Меҳнат кодексининг 157-моддаси 2-қисмига асосан Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт.

Агар иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштираётганда мазкур қоидага риоя қилмаган тақдирда у чиқарган буйруқ суд томонидан бекор қилиниши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

https://youtu.be/oap4hNYUEjA

Читать полностью…
Подписаться на канал