Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.
#Тезкор #Хушхабар
⚡️Педагогика йўналиши фақат давлат гранти асосида бўлади
Шавкат Мирзиёев 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишига ўқишга кирган барча талабалар давлат ҳисобидан грант асосида ўқишини айтди.
Талаба бўламан деганларга бу видеони юбориб қўйинг.
👇@TvTalimKasaba
https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
АСОСИЙ ХОДИМ ТУҒРУҚ ТАЪТИЛИДАН ҚАЙТГАНДА, ЎРНИГА ОЛИНГАН МУДДАТЛИ ХОДИМГА БОШҚА ИШ БЕРИШ МАЖБУРИЙМИ?
САВОЛ.
Ассалому алайкум мен туғруқ таътилига кетган ходим ўрнига ишга кирганман. Энди у ходим ишга қайтяпти. Иш берувчи мени ҳам бошқа ишга жойлаштиришга мажбурми?
ЖАВОБ.
Йўқ, мажбур эмас.
Меҳнат кодексининг 158-моддаси 3-қисмига мувофиқ:
➖иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.
Шу қоидага асосланган ҳолда сиз билан тузилган меҳнат шартномасини муддатли меҳнат шартномангиз муддати тугаганлиги сабабли бекор қилишади ва бу қонуний бўлади.
Тўғри, қонунчиликда баъзи бир тоифадаги ходимларга берилган имтиёзлар бор, мисол учун ҳомиладор аёлларга.
МК 408-модданинг 3-қисмига асосан вақтинча бўлмаган ходим ўрнида муддатли шартнома асосида ишлайдиган хлодим хомиладор бўлса, уни иш берувчида унинг соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтказиш чораси кўрилиши керак.
Агар бундай иш бўлмаса, ёки хомиладор ходим бу ишни рад қилса, шундагина уни МК 158-модда билан бўшатиш мумкин. Лекин бу хомиладор аёл ходимларга берилган имтиёз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Интервью
Ўқитувчиларнинг меҳнат таътили пули қандай ҳисобланади? 56 календар кун ёки 48 иш кунидан иборат меҳнат таътилининг асосий фарқи нимада?
Бу йилги мавсумда ўқитувчиларнинг асосий муаммосига айланган масала - меҳнат таътили мавзусида Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис Муҳаммадамин Каримжонов ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ходими Лазокатхон Туриковалар иштирокида тез кунларда xalqtaliminfo">«Youtube» саҳифамизда интервью ўтказамиз.
Агар сизда педагог ходимлар меҳнат таътилига оид саволлар бўлса, бизнинг xalqtaliminfo">«Youtube» саҳифамизга уланиб, «Сообщество» бўлимидаги пост остида саволларингизни ёзиб қолдиринг!
Биз эса масъул ходимлардан барча саволларга жавоб олган ҳолда эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни кузатиб боринг.
📨 xalqtaliminfo">Савол юбориш
xalqtaliminfo">
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
ИШДАН БЎШАСАМ ФОЙДАЛАНИЛМАГАН ТАЪТИЛИМ ПУЛИ ТЎЛАНАДИМИ?
Men Xorazm viloyati Urganch shahrida o'qituvchi bo'lib ishlayman. Yashash joyim Gurlan tumani bo'lgani uchun Gurlan tumanidagi maktabga ishga o'tmoqchiman. Hozirgi ish joyimdan 3-uyuldan mehnat ta'tiliga chiqaman. Gurlan tumanidagi maktab direktori boshqa nomzodlar ham borligini, mudir yangi bitiruvchilarni taklif qilayotganini aytib hozirgi ish joyimdan ishdan bo'shab kelishimni va iyul oyidan ishga qabul qilinganlik buyrug'ini chiqarishini aytyapti. Agar men hozirgi ish joyimdan ishdan bo'shasam 2022-2023 o'quv yili uchun mehnat ta'tilimni olib bilamanmi? Buni qanday amalga oshirsam bo'ladi shunga qonuniy maslahat bering
📍ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:
охиригача олинмаган иш ҳақини;
ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.
Яъни сизга шу фойдаланилмаган таътилингизнинг пули мактаб томонидан компенсация қилиб берилади
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг
Таълим касаба уюшмаси:
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
КАРАНТИНДА ДАРС ЎТИЛМАДИ ДЕБ ОЙЛИК БЕРМАСЛИК ТЎҒРИМИ?
@Yurist_Xizmati 2173-савол:
Ассалому алайкум ҳурматли юрист ака, карантин вақтида барча таълим муассасаларида дарслар масофадан онлайн тарзда ўтилди, коллежда масалан инглиз тили дарси кичик гурухларга бўлиб ўргатилади, ҳар бир гуруҳ масофали битта гуруҳ этиб шаклланганлиги туфайли иккинчи ўқитувчига эхтиёж йўқлиги туфайли худуддаги мактабнинг соатбай асосида дарс ўтмаганлиги учун ҳақ тўламаслигим қонунийми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
👨⚖ Мазкур ҳолатга қуйидагича жавоб берамиз.
Бугунги кунда Коронавирус пандемиясини бартараф этиш бўйича комиссия томонидан бир қатор чоралар кўрилмоқда.
➡️ Хусусан, кўпчилик бюджет ташкилотларида иш режими масофавий, мослашувчан ёки ушбу ҳолатдан бирини қўллаш имкони бўлмаса ходимга Меҳнат кодексининг 159 моддаси бўйича ойлик иш ҳақи тўлаб берилмоқда.
🔺 Бундан ташқари, ходимнинг хоҳишига кўра ўз ҳисобидан таътил ҳам олиш мумкин. Мазкур шартларда ишлаш бўйича:
1) Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 8-2020/Б-сон буйруғига ИЛОВА Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низом
2) Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 9-2020/Б-сон буйруғига Илова Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низом асосида тартибга солинмоқда.
❗️Инглиз тили ўқитувчиси ҳам бугунги кунда мактабларда иш фаолиятини масофавий шаклда ташкил этиб ойлик иш ҳақи олишга ҳақли.
❇️ Масофавий ишга вақтинчалик ўтказилган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
👉 меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида — ходимнинг масофавий ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда;
👉 меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида — ўрнатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда.
☝️Агар инглиз тили ўқитувчиси масофадан туриб ишламаётгн бўлса ҳам унга Меҳнат кодексининг 159 моддасига кўра ўртача ойлик иш ҳақи берилиши лозим. Бунда ойликка қўшиб бериладиган устамлар ҳисобланмайди.
✅ Хулоса қиладиган бўлсак, инглиз тили ўқитувчисига ўртача ойлик иш ҳақи тўланади. Агар инглиз тили ўқитувчисига ойлик иш ҳақи ноқонуний тўланмаётган бўлса, у ҳолда туман бандлик ва меҳнат бўлимига мурожаат қилиш лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Айни дамда таътил масаласи бўйича педагоглар мурожаатлари билан ишлаш, уларга таътил пулларини тўлиқ олиб бериш билан боғлиқ масала муҳокама қилинмоқда
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши «отпуска» пуллари кам тушган педагог ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаттиқ бел боғлади.
Айни дамда Андижон вилояти Касаба уюшмаси туман ва шахар кенгаши раислари Республика кенгаши раиси Равшан Мелсович ҳузурида педагогларнинг таътилларини ўз вақтида берилиши, таътил пулларини тўлиқ олиши билан боғлиқ масалани тақдимот қилмоқда.
Ҳудди шундай тартибда Республиканинг барча ҳудудлари таҳлил қилинади. Натижалар бўйича эса барча педагог ходимларни меҳнат ҳуқуқларини таъминланишида қатъий чоралар кўрилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Тўланган контракт пулидан 12 фоиз даромад солиғини ҳозир қайтариб олиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4121-савол:
Ассалому алейкум, иккита студент фарзандларим бор. 2022- 2023 укув йилини иккинчи яримига туланган контракт учун 12 % соликни хозир кайтриб олишим мумкинми? Еки 2024 йилни январида, яъни 2023 йил якуни буйича кайтариб олишим керакми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиқдан озод қилинади.
❗️Демак, бу имтиёз неча ёшда бўлишдан қатъий назар ўзининг контракти учун иш ҳақи ёки расмий бошқа даромадларидан тўлов қилган шахсга нисбатан қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (Рўйхат рақами 2107) 16-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул ҳисобига, жисмоний шахсларнинг банклардаги омонат ва бошқа ҳисоб рақамларидан ёки пластик карталардан фойдаланган ҳолда) амалга оширилганда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 396 — 398-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилиши мумкин.
Мазкур қоиданинг мазмунига мувофиқ имтиёздан фойдаланиш учун ўғлингиз солиқ органига декларация топшириши талаб этилади.
Бунда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.
❗️Демак, сиздаги ҳолатда солиқ имтиёзи контракт учун тўланган ҳамма суммага эмас, контракт тўлаган шахснинг жами йиллик даромадлари миқдорида берилади.
💁♂ Мисол учун 46 млн сўм контракт тўлгансиз дейлик лекин, ўзингизнинг йиллик жами даромадинг 40 млн сўм. Бундай ҳолатда сизга контракт суммаси ҳисобланган 46 млн сўмдан эмас, 40 млн сўмдан келиб чиқиб 12 фоиз солиқ суммаси қайтарилади.
✅ Сиз бу йил мурожаат қиладиган бўлсангиз ва солиқ декларацияси топширсангиз, сизга даромад солиғи имтиёзи 2024 йил бошида қайтарилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Декретга чиққан ходимга бухгалтер 75 фоиз декрет пули тўланади демоқда, бу тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4119-савол:
Assalomu alaykum. Savolim shundan iboratki man sentyabr oyida maktabga jismoniy tarbiya o'qituvchisi bo'lib ishga kirgan edim, may oyining 18-sanasiga qadar uzluksiz ishladim va 18-maydan tug'ruq ta'tiliga chiqdim. Manga bug'altirimiz 75% dekret puli chiqadi sizga deb aytmoqda shu to'g'rimi? Ya'ni bir yil to'liq ishlamaganim uchun manga 100% lik dekret puli tulanmaydimi? Buni asoslovchi biron qonun yoki biron hujjat bormi? Yana bir savolim men may oyining o'rtasida ta'tilga chiqqanligim sababli menga oshirilgan oylik bo'yicha dekret puli to'lanadimi yoki eski hisob bo'yichami?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра сизга ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ўртача ойлик иш ҳақининг 75 %дан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Ушбу кодекс 2023 йил 30 апрелда кучга кирганлигини ҳисобга олсак, сиз май ойида ҳомиладорлик ва туғиш таътили (декрет)га чиққанлигингиз учун эндиликда қанча ишлаганингиздан қатъий назар 75 фоиз декрет пули тўланади.
Бунда ушбу нафақа (декрет пули) сизнинг ўртача иш ҳақингиздан келиб чиқиб ҳисобланади. «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.) 52-бандига мувофиқ нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.
Бунда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.
Саволда сентябрь ойида ишга кирганингизни ёзгансиз, шунинг учун сиздаги ҳолатда эса 9 ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловлар ҳисобга олинади.
☝️Юқоридаги қоидаларга мувофиқ деркет пулини ҳисоблашда, декретга чиқишдан олдинги 9 ойлик иш ҳақи ҳисобга олинади.
Шунинг учун 1 майдан бошлаб ошган иш ҳақи фақат май ойида оладиган иш ҳақингиз ҳисобига олинган ҳолда қолган даврдаги декрет пулига таъсир кўрсатмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ҳомиладор аёлларга бериладиган антенатал имтиёз нима ўзи?
Янги меҳнат қонунчилиги билан жорий этилган антенатал давр учун бериладиган бўш кунлар бир қарашда таътил деб тушунилиши мумкин. Лекин бу имтиёз ҳомиладор аёл ходимларга бериладиган қўшимча бўш кунлар ҳисобланади.
Ҳўш, антенатал сўзининг маъноси нима ўзи?
Антенатал сўзи лотинча ante — “олдин” ва natalis — “туғиш билан боғлиқ” сўзларидан олинган ва туғишдан олдинги давр, оддий қилиб айтганда туғруққача давр маъносида келади.
Ҳомила ҳосил бўлгандан бошлаб унинг ички ривожланиши билан боғлиқ туғруққача бўлган давр – бу ҳомиладор аёл учун антенетал давр ҳисобланади. Антенатал давр шартли равишда 2 босқичга ажратилади: булар ҳомила организмининг узлуксиз ривожланиши амалга ошадиган эмбрионал ва фетал даври. Ушбу ҳар бир босқичда ўзига ҳос биокимёвий жараёнлар кечади ва ҳомила организмининг алоҳида тизимларини ўзаро таъсири билан ажралиб туради.
Антенатал давр ҳомиладор аёл учун жиддий синовли давр ҳисобланиб, бунда ҳам унинг ўзи, ҳам ҳомила алоҳида тартибда парваришланиши ва муҳим тиббий муложалардан ўтиши лозим бўлади. Ҳуллас, она ва бола соғлом бўлиши учун айнан антенатал даврда эътибор кучли бўлиши керак.
Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, айни ўша ҳомиладор аёл бир вақтнинг ўзида ҳодим ва у дейлик, сизга ва бизга ўхшаб қайсидир корхона ва ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга оширади.
Янги Меҳнат кодексидаги энг муҳим янгиликлардан бири ҳам ҳомиладор аёлларга ҳомилани антенатал, яъни туғриққача бўлган даврда парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилиши бўлмоқда.
Меҳнат кодексининг 403-моддаси айнан мана шу имтиёзларга бағишланган, ушбу моддага кўра:
➖иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шарт.
Кўриб турганингиздек, антенатал парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар бериш иш берувчилар учун мажбурият, яъни бажарилиши шарт бўлган талаб бўлмоқда. Эътибор беринг, бунда ҳомиладор аёл масалан тиббий кўриклардан ва бошқа тиббий муолажалардан ўтиш учун тиббиёт муссасаларига борадиган бўлса, ўша куни у ишдан озод қилинади. Ва бу даврда унинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи тўлиқ сақланиб қолади. Бу ҳомиладор аёл ходимлар учун жуда ажойиб янгилик, шундай эмасми?
Лекин битта муаммо борда. Меҳнат кодексининг 403-моддаси 2-қисмида ҳомиладор аёлларни антенатал (туғруққача) парваришлаш тартиби ва муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилган. Яъни, тушунаётган бўлсангиз, амалда антенатал парваришлаш тартибига оид қарор ҳали чиқмаганлиги учун, иш берувчилар МК 403-моддада кўрсатилган имтиёзни қўллашга шошилишмаяпти. Лекин, бошқа томондан ҳомиладор аёл ходимларнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилмоқда, бу бор гап. Чунки, қонун ҳисобланган янги Меҳнат кодекси аллақачон кучга кириб бўлган ва унинг юқоридаги 403-моддаси ҳам айни пайтда амалда.
Демак, Вазирлар Маҳкамасининг ишчи-хизматчилар олдидаги меҳнат ҳуқуқи бўйича қарздорлиги борган сари кўпайиб кетмоқда.
Антенатал парваришлаш тартибига оид қарорни қачон чиқариб берасизлар акалар?
®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Нега пенсионерларга дарс соати бериш керак?
@Yurist_Xizmati 4117-савол:
Bilasiz viloyat maktablarida òqituvchilarning sanoĝlisi tòliq stavkaga ishlaydi,nima uchun nafaqaga chiqqan òqituvchi ishlashi kerak,shunday ham dars soati yetmaydiku. Qanday holatda nafaqaga chiqqan òqituvchi dars berishi mumkin? Nafaqaga chiqqan òqituvchi nima uchun ishlashi kk?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Нафақага чиққан шахс ишламаслиги керак деган қоида йўқ.
Аксинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 167-сон фармонига кўра пенсия ёшига етганларни ишдан бўшатиш тақиқланиши ҳақидаги қоидалар келтирилган.
Ундан ташқари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига мувофиқ (161-модда) иш берувчи ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Дарс тақсимоти масаласига келсак. Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 19-бандига асосан ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.
✅ Юқоридаги қоидага кўра пенсионерлар ҳам ўзларининг натижаларига қараб дарс олишлари мумкин.
💁♂ Жавобимиздан қониқмаслигингиз мумкин, бу тўғри ҳам, лекин биз амалдаги нормативлар бўйича жавоб берамиз. Нормативларда эса юқоридаги қоидалар белгиланган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқитувчи ОТМ'да ўқиётган бўлса, устама берилмайдими?
@Yurist_Xizmati 4115-савол:
Assalomu alaykum Men boshlangich sinf òqituvchisi vazifasida ishlayman. Ish stajim 15 yil. Pedagogika universitetining Boshlangich ta'lim yònalishining (sirtqi) 4 kurs talabasiman. Ustama olishga xaqqim bormi direktor studentga ustama berilmaydi deb ustama xujjatlarimni qabul qilmadi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Сизга устама бермасликка асос йўқ. Талаба эканлигингиз директор жамғармасидан устама олишга ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди.
✅ Сиз қолган ўқитувчилар қатори устама олишга ҳақлисиз.
Бу ҳолатда сиз устама учун ҳужжатларингизни қабул қилмагани учун директорнинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом 21-бандига кўра умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.
Мана шу қоидага кўра сизга тайинланган устама ўқув йили якунигача сақланади. Ушбу низомнинг 24-бандига кўра умумтаълим муассасасидаги педагог ходимлар олий ёки ўрта махсус маълумотга эга эканлигидан қатъий назар, мазкур Низомга иловада келтирилган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ва кўрсаткичларига кўра Ишчи гуруҳ қарори асосида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланади.
✅ Шунга кўра сиз ҳам устама олишга ҳақлисиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Мактаб директори 1 тоифали ўқитувчи туриб 2 тоифали ўқитувчига кўп дарс соати бериши тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4112-савол:
Ассалому алайкум мен мактабда рус тили укитувчиси булиб ишлайман тоифам 1 чи. с1 сертификатим бор шу кунгача бошлангич синфларда рус тилидан дарс берар эдим дарсим 20 соат хафтасига. хозирги кунда директор алмашиб янги директор ишга келди метод бирлашмамиз рахбари биз рус тилиларга берган дарсни нотугри деб хисоблаб директорни узи таксимлади 2 чи тоифага эга ходимга 1 ставка дарс берди. менга эса 0,80 ставкада дарс берди иккинчи масала. мен узим укитган синфларни менга беринг уларни узим укитаман десам. директор сизни ва метод бирлашмани синф танлашга хакларинг йук. бу масалани директор хал килади деяпти. Директор канчалик хак шу иккала саволимга тулик жавоб беришизи сурайман
Юрист жавоби:
❌ Директорнинг ҳаракатлари ноқонуний.
Дарслар ўқитувчиларга “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) асосида тарификация қилинади.
❗️Бунда низомнинг 15-банди бўйича 1 тоифали ўқитувчи 2 тоифали ўқитувчидан юқори поғонада қайд этилган. Шунингдек, ушбу банд бўйича халқаро сертификатга эга бўлган ўқитувчилар рўйхатнинг энг юқори поғонасида келтирилган.
Низомнинг 16-бандига кўра икки ёки ундан ортиқ натижаларга эга бўлган ўқитувчи энг биринчи дарс билан таминланиш ҳуқуқига эга. Бунда унга дарслар тўлиқ ставкада берилиши керак.
❌ Шундай экан бу ҳолатда директорнинг ҳаракатлари низом талабларига зид келади.
Иккинчи масалага келсак. Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга кўра Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:
👉 камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
👉 мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
👉 одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
👉 руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
👉 ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган. Бошланғич синфда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади.
✅ Шунга кўра сиз ҳам ушбу мезонларга жавоб берсангиз синф раҳбарлик қилишингиз мумкин бўлади. Бунда ушбу масалани директор ҳал қилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Биласизми
Ўқувчилари олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрлар ҳар ойда бериладиган 5 млн сўмлик устамага тавсия қилинади
Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган, ўқувчилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрлар вазир жамғармаси ҳисобидан устама олишлари мумкин.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги Низом”да қайд этилган.
Бунда малакали педагог кадрларга ва илғор ходимларга ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофотларини тўлаш ишларини мувофиқлаштириш учун Вазирликда доимий равишда ишлайдиган Ишчи гуруҳ тузилади.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг тегишли ўқув йилида ўқишга қабул қилишда олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳони ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб тўғрисидаги маълумотларни (абитуриентлар ва имтиҳон ўтказилган фанлар бўйича) натижаларини вазирликка тақдим этади.
Вазирлик ишчи гуруҳи умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари (ўқувчилари) томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим ташкилотларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида жамлаган баллардан келиб чиқиб йиллик квотани «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар», «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимлайди ва ҳудудий кенгашларга тақдим этади.
Ҳудудий кенгашлар туман (шаҳар) квотасидан келиб чиқиб ҳар ойлик устама олиш учун номзодларни «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар» «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича туман (шаҳар) бўйича Ишчи гуруҳга тақдим этади.
Ишчи гуруҳ томонидан унга тақдим этилган номзодлар орасидан устама тўланадиган малакали педагог кадрлар икки босқичли синов орқали танлаб олингач уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
Ҳар ойлик устама у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида берилади. Бунда ходимнинг иш жойи, лавозими ўзгарган ҳолда ҳам унинг ҳар ойлик устамаси сақлаб қолинади ва белгиланган муддатга қадар тўланади.
®xalqtaliminfo
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Сўраган_эдингиз
Таътил пули кам тўланган педагогларга «отпуска» пуллари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртадаги фарқ тўлаб бериладими?
Бу йил педагог ходимларнинг меҳнат таътили масаласида жуда кўплаб чалкашликларга йўл қўйилди. Бунга сабаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланиши керак бўлган ҳужжатнинг кечикиши бўлди.
Норматив ҳужжат имзоланавермагач, иш берувчилар ўзи тушунганча буйруқ чиқаришига тўғри келди. Натижада эса айрим ўқитувчиларнинг меҳнат таътил пуллари аввалги йилга нисбатан камроқ тушган ҳолатлар ҳам кузатилди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ходимининг бизга хабар беришича, педагогларга кам тўланган «отпуска» пулларини қайта ҳисоблаб, ўртадаги фарқни тўлаб бериш бўйича ҳаракатлар бошланган.
Шу сабабли Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан жорий йил 27 июнь куни ҳудудий бўлинмаларга расмий кўрсатма берилган.
Яъни, педагогларга ўртадаги фарқни тўлаб бериш масаласи билан шуғилланиш жараёнида мактаб директорлари томонидан имзоланган буйруқлар таҳлил қилиб борилади ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарурий чоралар кўрилади.
Шу ўринда «отпуска» пуллари кам тушган педагог ходимлардан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.
❕Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ҳудудий бўлинмалари ҳудудий меҳнат инспекциялари билан мулоқот ўрнатади ва таътиллар билан боғлиқ хатолик учун жарима қилиш ҳолатларини ҳам олдини олади.
®xalqtaliminfo
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Кимларни хизмат сафарига юборишда уларнинг розилиги олиниши шарт?
Хизмат сафари нималигини барчамиз яхши биламиз.
Расмий жихатдан унинг тарифи ҳам бор: ➖хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир (МК 287-модда).
Ҳозир мен хизмат сафари билан боғлиқ бўлган ва амалиётда назардан четда қолиши мумкин бўлган бир талабга тўхталмоқчиман.
Ўртоқлар, шундай тоифа ходимлар борки, уларни бошқа жойга хизмат сафарига юбориш учун уларнинг олдиндан розилиги олиниши шарт. Агар розилик олинмаган бўлса, хизмат сафарига юбориш амалиёти ноқонуний бўлиб қолади.
▪️Масалан, Меҳнат кодексининг 396-моддасига асосан:
➖ҳомиладор аёлларни;
➖14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирини;
➖16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирини фақат уларнинг ёзма аризалари билангина хизмат сафарига юбориш мумкин.
▪️Бундан ташқари, Кодекснинг 428-моддасига биноан ногирон ходимларни хизмат сафарига юбориш учун ҳам уларнинг ёзма розилиги бўлиши шарт. Қўшимча талаб, хизмат сафарида ногиронлиги бўлган ходим томонидан бажариладиган ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлиши керак.
▪️18 ёшга тўлмаган ходимлар бўйича талаблар бунданда қаттиқ. Кодекснинг 417-моддасига биноан уларни хизмат сафарига юбориш таъқиқланади.
☝️Фақат маданий-томоша, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларининг ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг 18 ёшга тўлмаган ижодий ходимлари, 18 ёшга тўлмаган профессионал спортчилар, шунингдек асарлар яратишда ва ижро этишда иштирок этувчи 18 ёшга тўлмаган ходимлар бундан мустасно.
Шундай қилиб, иш берувчилар хизмат сафарига оид буйруқ ва фармойишларини расмийлаштиришда юқорида келтирилган қўшимча талабларни албатта инобатга олиб қўйишлари керак.
®yuristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
⚡️Ваниҳоят Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланди.
✅ Ўқитувчиларнинг узайтирилган меҳнат таътили 56 кун этиб белгиланди
Ҳукумат қарори (263-сон, 26.06.2023 й.) билан
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Тезкор #Хушхабар
⚡️Педагогика йўналиши фақат давлат гранти асосида бўлади
Шавкат Мирзиёев 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишига ўқишга кирган барча талабалар давлат ҳисобидан грант асосида ўқишини айтди.
Талаба бўламан деганларга бу видеони юбориб қўйинг.👇
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
СПОРТЧИ ХОДИМЛАРГА ҚАНЧА МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ БЕРИЛИШИ КЕРАК?
САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Биз спорт соҳасидаги ташкилотмиз ва биздаги ходимларнинг бир қисмини спортчилар ташкил қилади. Ҳозирда жамоа шартномасини янги вариантини ишлаб чиқяпмиз. Спортчи ходимларимизга меҳнат таътилини белгилашда қийналяпмиз. Шу бўйича маслаҳат берсангиз.
ЖАВОБ.
Бу ерда биз асосий ва қўшимча меҳнат таътилларига аниқлик киритиб олишимиз керак.
Меҳнат кодексининг 217-моддасига асосан "ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календарь кунни ташкил этади".
Демак, спортчи ходимларга ҳам 21 календарь кундан кам бўлмаган асосий меҳнат таътили берилиши лозим, ишлаб чиқадиган жамоа шартномангизда бундан кўпроқ муддат белгилашингиз мумкин. Мисол учун, 22 кун, ёки 24 кун. Бу жамоа шартномасида қандай белгилашингизга боғлиқ.
Энди, Меҳнат кодексининг 503-моддасига эътибор берамиз, унда шундай қоида бор:
➖спортчиларга йиллик қўшимча меҳнат таътили берилади, унинг давомийлиги жамоа шартномаларида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномаларида белгиланади, лекин у 4 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Демак, спортчи ходимларга жамоа шартномаси, бошқа ички ҳужжатлар ва меҳнат шартномасига мувофиқ қўшимча меҳнат таътили ҳам берилиши керак ва бу қўшимча таътил 4 календарь кундан кам бўлмаслиги шарт. Мисол учун, 21 календарь кунлик асосий меҳнат таътили бўлса, бунга 4 кун қўшилса, жамланганда 25 календарь кундан иборат меҳнат таътили бўляпти.
Шу билан бўлдими? Йўқ.
Меҳнат кодексининг 220-моддасига кўра “ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар
5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади”.
Шундай қилиб, спортчига 21 календарь кундан кам бўлмаган асосий, 4 календарь кундан кам бўлмаган қўшимча меҳнат таътили ва МК 220-моддада кўрсатилган стаж билан қўшимча меҳнат таътили берилади.
Масалан, спортчи бир ташкилотда 6 йил давомида ишлаб келаётган бўлса, 2 календарь кунлик қўшимча меҳнат таътили олади. Шунда 21+4+2=27, яъни 27 календарь кундан кам бўлмаган меҳнат таътили бериладиган бўляпти.
®uristkadr
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Педагог ходимларга таътил бериш бўйича имзоланган буйруқлар бирма-бир ўрганиб чиқилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан мактаб директорларининг таътилга оид имзолаган буйруқлари таҳлил қилиниб, камчиликларни бартараф этиш бўйича зарурий чоралар кўриляпти.
Мисол учун Тошкент вилоятидаги Тошкент туманидаги барча таълим муассасаларининг педагог ходимларга таътил бериш бўйича 50 фоиздан зиёд буйруқлари ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, педагог ходимларга 56 календарь кунидан иборат ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар белгиланганлиги маълум бўлди. Ушбу буйруқларга Тошкент туман Юридик хизмат кўрсатиш Маркази томонидан хуқуқий хулосалар берилган. Бўка тумани ва Охангарон шаҳардаги эса буйруқларда хатоликлар борлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, педагогларда таътил пуллари билан боғлиқ саволлар юзага келганда ўзлари фаолият кўрсатаётган Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раисларига мурожаат қилишлари керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
«Отпуска» пули кам тушган педагог ходимлар диққатига
Агар сизнинг таътил пулингиз кам тушганига гувоҳ бўлсангиз, буни шунчаки ҳамкасбларингизга айтиб "қуруқ" муҳокама қилганингиздан фойда йўқ. Тармоқларда ёзиш ҳам сиз ўйлагандек натижа бермаслиги мумкин.
Яхшиси ўз ҳуқуқингизни талаб қилинг ва ўзингиз фаолият кўрсатаётган Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раисига тўғридан-тўри мурожаат қилинг.
Ҳолатни кўриб турибсиз, Республика кенгаши раиси ҳар куни шу масасла бўйича вазиятниназорат қилаяпти. Шу сабабли ўзингиз ҳам мурожаат қилсангиз ишингиз тероқ битади.
❗️Квоталар тасдиқланди, имтиҳонга оз қолди – абитуриентлар нималарни билиши керак?
ОТМга қабул квоталари тўлалигича тасдиқланди. Энди абитуриентлар грант, тўлов-контракт ва мақсадли қабул параметрлари ҳақида тўла маълумотга эга. Қабул тугашига эса яна ярим ой қолди.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул бошланганига деярли ярим ой бўлган бўлса-да, 4 июл эрталаб ҳолатига атиги 154,6 минг абитуриент ўқишга кириш учун онлайн ариза топширган. Ваҳоланки, бу йил 1,2 млн абитуриент ҳужжат топшириши прогноз қилинган.
Абитуриентларнинг фаол эмаслигини квоталарнинг эълон қилиниши кеч қолгани билан изоҳлаш мумкин. Лекин кечикиб бўлса-да, ОТМнинг бакалавриат, магистратурасига квоталар тасдиқланди. Қўшимча ва мақсадли қабул параметрлари ҳам эълон қилинди. Энди абитуриентлар кўнгил хотиржам, бемалол танлаган йўналишларига ҳужжат топширса бўлади. Абитуриентлар учун асқатадиган муҳим жиҳатларни санаб ўтамиз.
📌 Мактаб баҳолари ҳисобга олинмайди
Энг асосий янгиликлардан бири ОТМга кириш имтиҳонларида битирувчиларнинг сўнгги 6 йилликдаги баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ҳисобга олинмаслигидир. Шу йилдан баҳолар имтиҳонда тўпланган баллга қўшилиши керак эди, бироқ бу тартиб ҳали амалга киритилмасдан 2 йилга кечиктирилади.
Бу дегани жорий йилда мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олинмайди.
📌 Мақсадли қабул параметрлари ҳақида
Абитуриент ўқишга топшираётган пайти мақсадли қабулни танлаши ёки танламаслиги мумкин. Агар танласа, у мақсадли қабул учун ўз ҳудудига ажратилган грант ўринлар танловида иштирок этади ва бюджет асосида кириш имкони кўпроқ бўлади. Бироқ агар мақсадли қабул бўйича ўқишга қабул қилинмаса ҳам, барча абитуриентлар қатори умумий танловда қатнашади. Мақсадли қабулда ўқиган талабаларда ўқишни тугатгач ўз ҳудудида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти бўлади. Тиббиёт соҳаси, олис ва чекка ҳудудлардаги мактаблар ва яна бошқа соҳалар бўйича мақсадли қабул квоталари эълон қилинган.
📌 Хотин-қизлар учун ажратилган квоталар тақсимоти ҳам эълон қилинди
Эҳтиёжманд оила хотин-қизлари учун 2 мингта грант ўринлари ва 5 йиллик стажлилар учун 500 та контракт квоталар тақсимоти эълон қилинди. 2 мингта грант ҳудудлар кесимида тақсимланган.
Унга кўра:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
• Андижон вилояти – 183;
• Бухоро вилояти – 112;
• Жиззах вилояти – 81;
• Қашқадарё вилояти – 193;
• Навоий вилояти – 60;
• Наманган вилояти – 165;
• Самарқанд вилояти – 227;
• Сурхондарё вилояти – 155;
• Сирдарё вилояти – 50;
• Тошкент вилояти – 177;
• Фарғона вилояти – 221;
• Хоразм вилояти – 110;
• Тошкент шаҳри – 155 та ўрин ажратилган.
Бундан ташқари, хусусий ОТМ талабаларига ажратиладиган мингта квота ҳам олий таълим муассасалари кесимида тақсимланди. Ҳарбий тавсияномага эга бўлган абитуриентлар учун 9,5 мингта квота ажратилди.
📌 Ижодий имтиҳон олинадиган йўналишлар
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ижодий имтиҳон олинадиган йўналишлар рўйхатини ҳам эълон қилди. Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар ҳам Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг тест имтиҳонларида қатнашишади. Улар фақат мажбурий фанлар блокидаги она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан жами 30 та тест саволини ишлашади.
📌 Чет тилидан ижодий имтиҳон олинадиган йўналишлар ҳақида
Бу йил 8 та ОТМда чет тилидан ижодий имтиҳон олинади. Тест саволлари B1 даражада бўлади.
Бу ОТМга ҳужжат топширадиганлар фақат шу 8 та ОТМ ичида танлов қилиб, 5 та йўналишни танлаш имконига эга. Улар бошқа тест олинадиган йўналишларга ҳужжат топшира олмайди.
📌 Магистратурага қабул
Магистратура босқичи учун ҳам 1 июлдан қабул бошланди.
Қабул квотасига кўра, бу йил магистратурага 17,1 минг абитуриент қабул қилиниши режалаштирилган. Чет тили сертификати талаби ўз кучида. Магистратурага бакалавриат битирувчилари мос ва турдош йўналишлар бўйича ҳужжат топшира олади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
МЕНИ ТАЪТИЛ ОЛИШИМГА РУХСАТ БЕРИШМАЯПТИ
Assalomu alaykum.Men maktabda o'quv ishlar bo'yicha direktor o'rinbosari bo'lib ishlayman.2022yili iyul oyida tugruq ta'tiliga chiqqandim.
noyabr oyida mehnat ta'tiliga chiqdim.Ariza yozgandim.Rayona adl kadri Adliyaga arizani kech junatgan ekan rad javobini beribdi.
Maktabimiz hisobchisiga 2022-2023 o'quv yili ya'ni shu yilgisi bilan qolib ketgan mehnat ta'tilimni ham hisoblab tashlab bering desam.Adliya aytdi u qolib ketgan mehnat ta'tili pulingiz qachon ishdan boʻshasangiz kompensatsiya qilib tugab berilarkan deyapti.
Shu toʻgʻrimi.?Iltimos savolimga batafsil javob bersangiz!
📍ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 228-моддасига асосан Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади.
Қуйидаги ходмларга Ходимнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда қуйидагиларга берилиши керак:
аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга ушбу таътилдан олдин ёки кейин;
❗️Яъни бу ерда адлия органини берган хулосаси нотўғри сиз ўз таътилингиздан ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан сўнг фойдаланишга ҳақлисиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Кадровик
"ДЕКРЕТ"ДАГИ ХОДИМ ИШГА ҚАЙТЯПТИ. МЕН ИШДА ҚОЛАМАНМИ?
Assalom alekum Man bir narsa soramoqciydim Man dekretniy ornida iwliman u iwga chiqti man xozi otpusk daman Manga bowqa joy beriwadimi?
📍ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 158-моддасига биноан муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинади.
Меҳнат шартномасини унинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилиш тўғрисида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ушбу асос бўйича тугатишга қарор қилган тараф бошқа тарафни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак, бундан иш жойи (лавозими) сақланаётган ходим йўқ бўлган даврга тузилган муддатли меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугайдиган ҳоллар мустасно.
Агар меҳнат шартномасининг муддати тугаганидан кейин якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этса ва тарафлардан бирортаси ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда бир ҳафта давомида уларнинг тугатилишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.
Иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.
Демак, меҳнат шартномаси Сиз билан "декрет"даги ходим ишга чиққунга қадар бўлган давргача тузилган бўлса унда у ишга чиққан куниёқ сиз билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ОТМ битирувчини ишга жойлаш учун корхонага кўрсатма бериши мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4118-савол:
Ассалому алайкум яна ман грант асосида укиб олийгохни битирган укувчига бирон корхона йоки ташкилотга ишга олинсин деган йуланма беришга олийгох мажбурму ва корхона йоки ташкилот ишга кабул килишга мажбурму агар мажбур булса олийгох йоки ташкилот мажбурийатини бажармаса уларга конунан кандай чора бор. Жавоб учун рахмад.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ОТМ (ва ОТТлар – хусусий) талабаларни иш билан таъминлаш мажбуриятини олмайди.
🙅♂ Шунингдек, уларга талабаларни ишга жойлаштириш борасида иш берувчиларга мажбурий кўрсатма бериш ваколати берилмаган.
Бундай ваколат Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун, ВМ 965-сон қарор ва 858-сон қўшма қарорга кўра ҳудудий бандликка кўмаклашиш марказларига берилган.
Агар талаба аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (меҳнат биржа) йўлланмаси орқали корхонага юборилса ва корхона ушбу талабани ишга қабул қилишни рад қилса, унда мазкур корхона раҳбарига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.
Қаранг! Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 50-моддасига кўра:
👉 маҳаллий меҳнат органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжуд бўлгани ҳолда асоссиз равишда рад этиш;
👉 шунингдек иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобидан иш ўринларига ишга жойлаштиришни асоссиз равишда рад этиш, худди шунингдек аввал талабнома берилган, касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш:
- мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Хулоса қиладиган бўлсак, ОТМлар талабани ишга жойлашни ўз зиммасига олмайди ҳамда иш берувчиларга мажбурий кўрсатма бериш ваколатига эга эмас.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Ўқитувчининг илғор иш тажрибаси платформада оммалаштирилмаган бўлса, устамага балл беришда инобатга олинмайдими?
@Yurist_Xizmati 4116-савол:
Assalomu aleykum! Maktabda 823 qaror asosida direktor jamgarmasidan ustama olmoqchiman shu qaror asosida ommalshtirish bandi bo'yicha savolim bor edi.2022-yil Milliy o'quv dastur asosida alohida ta'lim ehtiyoj bo'lgan bolalarni inklyuziv ta'limda o'qitish metodikasida muallif sifatida tashhis markaiz bilan yaratdik ma'lumotnoma qiberishdi lekin maktabiz zavuchi ommalashtirilsin degan so'z yoq dep hisobga olmayapti shu qonunan to'g'rimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомда белгиланган баҳолаш мезонлари 4-қаторида ўқитувчи иш фаолияти мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилганлиги белгиланган.
Бунда ўқитувчининг фаолияти баҳолаш даврига нисбатан сўнгги 3 йилликда оммалаштирилганлиги ҳисобланиши белгиланган.
Халқ таълими вазирининг 2022 йил 25 августдаги 279-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларни оммлаштириш Тартиби” 5-бандига кўра талабгорларнинг илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш ишлари махсус платформа орқали амалга оширилади.
Бунда талабгор махсус платформада ўзининг шахсий кабинетини очилади ва оммалаштиришга тавсия этилган иш услубини методик материал сифатида тўғридан-тўғри электрон шаклда жойлаштиради.
💁♂ Шундан сўнг бу материаллар методбирлашма томонидан кўриб чиқилиб, Педагогик кенгашга тавсия этилади.
❌ Юқоридаги қоидаларга кўра сизнинг натижаларингиз ушбу платформага юкланмагани учун сизга устама беришда бу натижа қўшилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Таътил даврида ўриндош ўқитувчига нима учун таътил пули тўланмайди?
@Yurist_Xizmati 4113-савол:
Ўриндош ўқитувчига таътил даврида нима учун ойлик тўланмайди
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарори билан тасдиқланган низом 12-бандига кўра ўриндошларнинг ўтган дарсларига соатбай ҳақ тўланади.
Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.
☝️Юқоридаги қарорга мувофиқ соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.
❌ Шунга кўра соатбай асосда ўтган дарсларингиз учун таътил пули тўланмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Дафтар текшириш учун тўланган пуллар қайтарилиши мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4111-савол:
Assalomu-alaykum. Maktabimiz O'IBDO' o'qituvchilardan o'quvchilarning aylanma daftarlarini tekshirish uchun so'radi. O'qituvchilar daftarlarni ko'rsatdik. Lekin zauchimiz har xil bahonalar bilan ko'pchilik o'qituvchilarning may oyi uchun to'lanadigan daftar tekshirish pulimizni to'lab bermadi. Biz o'qituvchilar yuqori tashkilotga murojaat qilishimizni aytganimizda u bizga sizlarni prokuraturaga xat qilib tashladim, endi bir yillik daftar tekshirish pulingizni qaytarib to'lataman deb po'pisa qilayapti. Aslida zauch yil davomida biron marta ham o'quvchilar daftarlarini yuritilish holatini nazorat qilmagan. Shaxsan menga aylanma daftaringiz yo'q to'lab bermadi. Vohalanki men o'quvchilarga bittadan daftar tuttirib har bir kunni tekshirib borganman. Unga tekshirilgan daftarlarni ko'rsatdim. Lekin inobatga olmadi. Aytingchi, hurmatli yuristlar bu holatda zauch haqmi? Agar prokuratura tekshirsa biz bir yillik pulni qaytarib to'laymizmi? Yoki yil davomida nazorat qilmay to'lagani uchun o'zi javobgar bo'ladimi? Faqat aylanma daftar tutilgandagina pul to'lanadimi? Har bir fanga bittadan daftar tutilib u doimiy tekshirib borilgan bo'lsa ham pul to'lanmaydimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Айланма дафтар деганда нимани назарда тутяпсиз, буни тушунмадик. Аслида ўқитувчиларга ўзлари ўтадиган фанлардан ўқувчилар томонидан юритадиган вазифалар бажариладиган дафтарларни ҳамда улардан олинадиган назорат ишларини текшириш учун қўшимча тўлов тўланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йилдаги 275-сон қарорига мувофиқ дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги (синф — комплектдаги):
👉ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда — 8,8 фоиз,
👉 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 17,6 фоиз қўшимча тўлов тўланиши белгиланган.
Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сон буйруғига мувофиқ ЎИБДЎ мунтазам равишда ўқитувчиларнинг дафтар текширишларини назорат қилиши белгиланган.
☝️Мана шу қоидага кўра ЎИБДЎ йилда 1 марта эмас, доимий равишда ушбу мажбуриятини бажариши шарт эди. Бу ҳолатда унинг ҳаракатсизлиги ўзига нисбатан интизомий таъсир чораси қўлланилишига олиб келади.
Асосий масалага келсак. Саволга жавоб бериш учун ўз кучини йўқотган Меҳнат кодекси 279-моддасини таҳлил қилиб ўтамиз (чунки 30-апрелгача бўлган вақтда ушбу кодекс амалда бўлган).
Ушбу нормага мувофиқ иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.
Ушбу норманинг мазмунига кўра ҳисоб-китобда бўлган техник хатолик оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайтариб олиниши мумкинлиги белгиланган.
💁♂ Мисол учун сизга 900.000 сўм иш ҳақи ёзилиши керак эди, лекин бехгалтериядаги хатолик туфайли сизга 990.000 сўм иш ҳақи чиқди. Шу ҳолатда сиз ортиқча тўланган 90.000 сўмни қайтаришингиз лозим.
❗️Лекин иш берувчи ўз ихтиёри билан тўлаган, шунингдек қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундирилиши мумкин эмас.
Энди қаранг! янги таҳридаги Меҳнат кодекси 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас.
❌ Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра сизга тўланган иш ҳақини қайтаришни талаб қилиш ноқонуний. Бу масалада туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Педагог ходимларга таътил бериш бўйича имзоланган буйруқлар бирма-бир ўрганиб чиқилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан мактаб директорларининг таътилга оид имзолаган буйруқлари таҳлил қилиниб, камчиликларни бартараф этиш бўйича зарурий чоралар кўриляпти.
Мисол учун, Наманган вилояти Учкурғон туманидаги барча таълим муассасаларининг педагог ходимларга таътил бериш бўйича 50 дан зиёд буйруқлари ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, педагог ходимларга 56 календарь кунидан иборат ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар белгиланганлиги маълум бўлди. Ушбу буйруқларга Учқўрғон туман Юридик хизмат кўрсатиш Маркази томонидан ҳуқуқий хулосалар берилган
Эслатиб ўтамиз, педагогларда таътил пуллари билан боғлиқ саволлар юзага келганда ўзлари фаолият кўрсатаётган Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раисларига мурожаат қилишлари керак.
®хalqtaliminfo
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#таътил
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Учкурғон туман кенгаши томонидан Республика кенгашига тақдим этилган барча таълим муассасаларининг педагог ходимларга таътил бериш бўйича 50 дан зиёд буйруқлари ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, педагог ходимларга 56 календарь кунидан иборат ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар белгиланган. Ушбу буйруқларга Учқўрғон туман Юридик хизмат кўрсатиш Маркази томонидан ҳуқуқий хулосалар берилган.
Шу ўринда, педагогларга яна бир бор таътил пуллари билан боғлиқ саволлар юзага келганда ўзлари фаолият кўрсатаётган Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раисларига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.
Расмий канал👇
✅ @talimfankasaba
Юристларга ва молия бўлимларига жўнатиб қўйинг
Читать полностью…Хабар беришларича, айни дамда педагоглар меҳнат таътилига оид ҳужжат имзоланиши кутилмоқда...
Куни-кеча, ўқитувчилар таътили мавзусида Kun.uz нашри эълон қилган мақоладан сўнг меҳнат таътилига оид норматив ҳужжатни имзолаш ишлари анча тезлашган кўринади. Агар ҳужжат кучга кирса, иш берувчиларнинг буйруқларига тегишли ўзгартиришлар киритиш керак бўлади.
Шунингдек, меҳнат таътили билан боғлиқ тушунмовчиликлар ортидан келиб чиққан муаммолар сабабли педагогларга кам тўланган «отпуска» пуллари қайта ҳисобланиб, ўртадаги фарқни тўлаб бериш бўйича ҳаракатлар ҳам бошланса керак.
Бизга масъулларнинг хабар беришича, педагогларга ўртадаги фарқни тўлаб бериш масаласи билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ҳудудий бўлинмалари шуғилланади. Республика кенгаши эса бу ишларни қатъий назоратга олади.
Республика бўйича қайси ҳудуд педагогларига меҳнат таътили пуллари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртадаги фарқ тўлаб берилгани бўйича каналимизга маълумот жойлаб боришга ҳаракат қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.
®xalqtaliminfo
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g