tvtalimkasaba | Неотсортированное

Telegram-канал tvtalimkasaba - Таълим касаба уюшмаси

4750

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Подписаться на канал

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
ХУСУСИЙ МАКТАБДА ҚИЗИМГА "ДЕКРЕТ ПУЛИНИ" ТЎЛАБ БЕРМАСЛИГИНИ БИЛДИРМОҚДА


Ассалому алайкум .мени кизим хусусий нодавлат мактабда укитувчи булиб тулик ставкада ишлайди.у май ойида хомиладорлик декрет татилига чиккан аммо у ишлайдиган мактаб
маьмурияти декрет пули бермаслигини, бераолмаслигини айтибди. биз кандай йул тутишимиз кк?

📍 ЖАВОБ
"ДЕКРЕТ ПУЛИ" берилиши керак. Бундай дейишга иш берувчихакли эмас, иш жойи хусусий секторда бўлса ҳам.

Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.

Яъни, сизга тўлиқ 126 кунлик ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг нафақаси тўлаб берилиши керак.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган "Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг нафақасини ҳисоблаш қуйидагича белгиланади:

👉  нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради;

👉  ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

Яъни, қизингиз декрет таътилига чиққунингизга қадар бўлган охирги 12 ойда олган ойлик ва мукофотларининг ҳаммаси қўшилиб 12 га бўлинади ва ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

25.07.2022 йилдаги 175-сонли Президент Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда банд аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисми – 1 млн 992 минг сўми бюджетдан компенсация қилина бошланди.

Бунинг учун маълум талаблар бор:

• Нафақага талабгор аёл камида узлуксиз 6 ой давомида ўша корхонада ишлаган бўлиши керак;
• Ягона миллий меҳнат тизимида расман банд бўлгани, корхона томонидан меҳнат дафтарчаси очилгани ҳамда унинг буйруқлари корхона томонидан киритилгани ҳисобга олинади;
• 6 ой давомида аёлнинг Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасида даромадлари ва солиқ тўловлари акс эттирилган бўлиши керак;
• Нафақа фақатгина 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб “декрет”га чиққан аёлларга тўлаб берилади.

❗️ Яъни, юқоридаги 2 млнга яқин сумма бюджет ҳисобидан тўлаб берилади, нафақанинг қолган қисми эса иш берувчи томонидан тўлаб берилиши шарт. Иш жойининг хусусий сектор эканлиги нафақанинг тўланишини чекламайди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-3-моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

“Долзарб 90 кун” тадбирларига ўз ихтиёри билан қатнашган педагогларга бир марталик пул мукофоти берилади

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Долзар 90 кун” тадбири бўйича берилган расмий баёнотида маълум қилинди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Ходимнинг таътилдан чақириб олишдаги ўзигахосликлар, билиш мухим бўлган қоидалар


Ходимда – 21 календарь кундан иборат меҳнат таътили мавжуд. Бир ҳафта ўтгач (7 календарь кун), унинг розилиги билан ишлаб чиқариш зарурати туфайли таътилдан чақириб олишни расмийлаштиришди. Таътилнинг 14 календарь куни қолди, кейинчалик у таътилдан фойдаланишда давом этди. Ходимни энди таътилдан ҳатто унинг розилиги билан ҳам чақириб олиш мумкин эмас. Унда таътилнинг фақат бўлинмайдиган қисми қолди – 14 календарь кун.

Ходимга 25 календарь кунлик таътил расмийлаштирилди, шу жумладан 2 июнгача. Аммо 10 июнь куни ушбу таътил берилган иш йили тугайди. Бундай ҳолда чақириб олиш ноқонуний бўлади, чунки ходим иш йили тугашидан олдин таътилнинг мажбурий 14 календарь кунидан фойдаланишга улгурмайди.

Чақириб олиш қандай расмийлаштирилади?
1. Ходимнинг ёзма розилиги олинади. Меҳнат кодексининг 232-моддасида бундай розилик қандай шаклда расмийлаштирилиши кераклиги кўрсатилмаган бўлса-да, меҳнат низосига йўл қўймаслик учун уни ёзма равишда олишингизни тавсия қиламиз.

Алоҳида ҳужжат (ариза) расмийлаштириш мумкин, унда ходим таътилдан чақириб олишни сўрайди ёки чақириб олишга розилик билдиради ("мен таътилдан чақириб олишга эътироз билдирмайман ..."). Агар розилик дастлаб ходимдан оғзаки қабул қилинган бўлса, у кейинчалик чақириб олиш буйруғида акс эттирилиши мумкин. Ходим "Қарши эмасман" деб ёзади ва имзосини қўяди.

❗️Ходимнинг ушбу розилиги асосида буйруқ чиқарилади ва ходимга таништирилади. Буйруқда чақириб олиш сабаби кўрсатилиши шарт.

❕Агар томонлар жорий йилда таътилнинг бир қисмини беришга келишиб олишган бўлса, буйруқда ундан фойдаланиш учун бир ой ёки аниқ бир календарь даврни белгилаш мумкин. Агар таътилдан фойдаланишнинг келгуси даврини дарҳол белгилашнинг иложи бўлмаса, буйруқда таътилнинг фойдаланилмаган қисми жорий иш йилида ходимнинг талаби бўйича унинг аризаси асосида тақдим этилишини кўрсатиб ўтилади.

2. Агар томонлар таътилнинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчиришга келишиб олишган бўлса, ушбу шартни буйруқда кўрсатиш кифоя (масалан: "фойдаланилмаган таътил кунлари кейинги иш йилига ўтказилсин ва таътиллар жадвалига мувофиқ бир вақтнинг ўзида кейинги иш йили учун тақдим қилинсин" деган мазмунда).

3. Таътиллар жадвалига маълумотлар киритилади: ходим таътилдан чақириб олинганлигини кўрсатиб, чақириб олиш санасини, чақириб олиш ҳақидаги буйруқнинг реквизитларини ва таътилнинг қолган қисмидан фойдаланишнинг бошланиш вақтини кўрсатиб ўтилади.

4. Шу каби маълумотларни шахсий варақанинг III бўлимига "Навбатдаги таътилларни тақдим қилиш" Т-2 шакли бўйича киритиб борилади.

Эътибор беринг. Ходимнинг розилиги билан уни таътилга чиққан куннинг эртасига таътилдан чақириб олишингиз мумкин. Ходимни чақириб олишга йўл қўйилмайдиган унинг таътилда бўлишининг энг кам муддати белгиланмаган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Болалар мусиқа ва санъат мактаби директор ва директор ўринбосарларига таътил куни 48 кундан 27 кунга камайтирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2025 йилдаги 362-сонли қарори билан Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди унга кўра, Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг директори ва директор ўринбосарларига 27 календар кундан ҳамда ўқитувчи, концертмейстерларга 56 календар кундан иборат йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилиши белгиланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчини обрўсизлантириб, қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган ота-онага қандай чора кўрилади?

@Yurist_Xizmati 5148-савол:

Assalomu alaykum. Savolim shundan iboratki, oʻqituvchini obroʻsizlantirib, qoʻpol soʻzlar bilan haqoratlagan ota-onaga qanday chora koʻriladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Аввало, айтиш керакки, Конситуциямизнинг 52-моддаси иккинчи қисмида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамлаб қўйилган.

Шунинг учун педагогларни ҳақорат қилиш, уларнинг устидан кулиш ёки уларга тухмат қилиш, унга босим ўтказиш кабилар мумкин бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган. Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш:

— базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш:
— базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.

Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)

Бу ҳолатда сиз туман ИИБга ва прокуратурага мурожаат қилишингиз лозим.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Постдан кейин қисқартиришга тушган ходимни иш берувчи ходимдан розилик олмай огоҳлантириш муддатини компенсацияга алмаштириши мумкинми деган саволлар келган

Меҳнат кодексининг 165-моддаси 3-қисмига кўра, иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир.

Яъни иш берувчи огоҳлантириш муддатини пулли компенсация билан алмаштириш иш берувчининг ҳуқуқи.  Бунда ходим билан келишиш талаб қилинмайди. Бу вазиятда иш берувчи огоҳлатириш муддатини исталган вақтда  пулли компенсация билан алиштиришга ҳақли.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Меҳнат кодексининг 144-моддасига кўра, агар меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасига доир ишни холисона сабабларга кўра давом эттириш имкони бўлмаса, иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Олий таълим муассасаларида қабул жараёнига жалб қилинган педагогларга таътил қай тартибда берилади.

Ассалому алайкум. Мен олийгоҳда доцент лавозимида ишлайман. Ёзда Қабул комиссияси штабида ишлаш учун жалб қилинмоқдаман. Аммо қонунчилик бўйича 1-июлдан ёзги таътилга чиқишим керак экан. Савол бу тарзда езда ишлашим учун қандай маош ойлик туланади.

Ҳақиқатдан ҳам ҳозирда деярли барча давлат ОТМларида педагогларнинг маълум қисми қабул жараёнларига жалб қилинган. Уларнинг таътил олишларини амалий мисоллар билан тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Бу ерда иш берувчи икки хил йўлдан фойдаланиши мумкин. Биринчиси, таътилдан фойдаланилмаган қисмини кейинги йилга қолдириш (МК 230- модда) ёки таътилни компенсация қилиш (МК 234-модда)

Одатда кўплаб раҳбарлар МК 234-моддани қўллашади, яъни ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштириш йўлидан фойдаланишади. Чуни бу иш берувчини ортиқча бош оғриғидан қутқаради. Сабаби қуйида тушунтирилади.

Агар иш берувчи ҳар йилги меҳнат таътилининг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш йўли орқали ходимни қабул жараёнига жалб қилса, нималарга эътибор қаратиши керак?

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт (МК 230-м 2-қ). Яъни иш берувчи бу ҳолатда 14 календарь кун таътил бериши ва кейинги йили шу қолган таътилдан фойдаланишга имкон бериши керак.

Агар иш берувчи ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштирса, унда ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг ушбу Кодекснинг 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин. (МК 234-м, 2-қ). Яъни бу вазиятда иш берувчи 21 календарь кундан иборат таътилни иш берувчига бериши ва қолганини пулли компенсация билан алмаштириши мумкин. Бу ҳолатда ходимнинг таътили кейинги йилга ўтмайди ва шу йилнинг ўзида таътил масаласидаги масаладан иш берувчи қутилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ходимга 1 хатоси учун икки марта жазо берилиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5146-савол:

Менда шунака вазият, мен мактаб ва мактабгача таълим булими да богчалар иктисодчиси булиб ишлайман.бизга вазирлик томонидан декретга маблаг ажратилган эди. Саволни давомини ўқиш...

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда энг аввало шуни таъкидлаш лозимки, сизга нисбатан билдирилаётган оғзаки баёнотлар, яъни “фарзандингиз 2 ёшга тўлмагунча қайта ишлай олмайсиз”, “сиз хато қилганингиз учун лавозимда қоласиз деб бўлмайди”, “яна кимдир бу хатолик учун жавоб беради” деган фикрлар — ҳуқуқий асосдан маҳрум бўлган, қонунчиликка зид баёнотлардир.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Интизомий жазолар масаласида Сиз томонингиздан амалга оширилган маблағни нотўғри тақсимлаш хатти-ҳаракати учун аллақачон интизомий жазо чораси — ҳайфсан қўлланган. Бу эса сизга нисбатан меҳнат интизомини бузганлик учун қонуний асосда чора кўрилганини билдиради.

Эндиликда, ушбу хатти-ҳаракат учун сизни яна бир бор жазолаш (масалан, ишдан бўшатиш) қонунчиликка тўғри келмайди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида шундай дейилган:
“Ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чорасини қўллаш мумкин. Иш берувчи интизомий жазо чораларини танлашда ходимнинг меҳнат фаолиятидаги олдинги интизоми, хатти-ҳаракатлари, хатоликнинг оғирлиги ва бошқа ҳолатларни инобатга олади.”

Демак, сизга бир марталик интизомий жазо чорасининг қўлланилиши — қонуний ва якуний ҳисобланади. Бош иқтисодчининг “сиз туфайли менга ҳам ҳайфсан берилди” деган фикрининг эса сизга ҳеч қандай ҳуқуқий алоқаси йўқ, чунки Меҳнат кодексида бошқа ходимга берилган жазо сабабли яна кимнидир жавобгар қилиш деган тушунча йўқ.

Шунингдек, 1 ойдан ортиқ вақт ўтиб яна ўша хатолик учун янги жазо чораси қўллаш (масалан, ишдан бўшатиш) — бу “икки карра жазолаш” (ne bis in idem) принсипига зид бўлиб, мутлақо ноқонуний ҳисобланади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Ишга қайтиш ҳуқуқи ва 2 ёшгача таътил масаласига келсак, Сиз 2025-йил 1-майдан бошлаб 2 ёшгача болани парваришлаш таътилига чиққансиз, бу таътил ходимнинг ихтиёри билан белгиланади, яъни ходим бу таътилда қанча вақт қолишни ўзи ҳал қилади. Муҳими — бу таътилдан исталган вақтда қайтиш ходимнинг ҳуқуқи.

Бу бўйича Меҳнат кодексининг 405-моддасида аниқ белгиланган:

“Аёлнинг (ёки ота, асраб олувчи, бошқа парвариш қилувчи шахснинг) хоҳишига кўра унга бола икки ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътили берилади. Бу даврда улар ихтиёрий равишда ишга қайтишлари мумкин.


Бу ерда “икки ёшга тўлгунига қадар” дейилмоқда, яъни бола ҳали 2 ёшга тўлмасдан ҳам ходим истаса — ишга қайтиш ҳуқуқига эгадир. “Фарзандингиз икки ёш бўлсин, кейин келинг” деган ҳар қандай рад этиш — Меҳнат кодекси 405-моддасининг бевосита бузилиши ҳисобланади.

Лавозим ва иш жойининг сақланиши маласида Меҳнат кодексининг 405-моддаси бешинчи қисмида болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланиши аниқ, тиниқ қоидани белгилайди.

Шундай экан Сиз бола парваришлаш таътилига чиққан даврда, сизнинг лавозимингиз сақланиши шарт. Бу дегани сиз таътилдан ўз лавозимингизга қайтиб ишни давом эттиришингиз мумкин.
Агар сизга расман ишга қайтишга йўл қўйилмаса ёки лавозимингизга тикланмасангиз:
1.  Туман меҳнат инспексиясига ёзма шикоят юборинг.
2.  Туман адлия бўлими орқали ҳуқуқий ҳимоя бўйича мурожаат қилинг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

⚡️ МУҲИМ

❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ 55 ЁШГА ТЎЛГАН АЁЛЛАРГА ВА 60 ЁШДАН ОШГАН ЭРКАКЛАРГА УМУРБОДГА ТАЙИНЛАНИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

⚡️САВОЛ:
Ёшга доир пенсия ёшига етган, яъни 55 ёшга тўлган аёлга ногиронлик пенсияси тайинланадиган бўлса бундай пенсия қанча муддатга тайинланади ? Яъники, манашундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қанча муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Бундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қайта тиббий кўрикдан ўтишга мажбур эмас.

📄"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 47-моддасига кўра, ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга — ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ушбу ногиронлиги бўлган шахсларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади деб белгиланган.

✏️ Демак, 55 ёшдан ошган аёлга ногиронлик пенсияси умурбодга тайинланади ва бу орада пенсионернинг ўзи ариза билан мурожаат қилиб тиббий кўрикдан ўтишни хоҳласа муаммо йўқ. У ўша аризасига кўра қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин. Агар ўша пенсионер бундай тиббий кўрикдан ўтишни истамаса ундай ҳолатда хам муаммо йўқ..

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Меҳнат дафтарчасини беришимиз шартми?

Bir xodimimiz 3 oy oldin vafot etdi. Bugalterimiz mehnat daftarchsini pochta orqali berib yuborishimizni aytmoda. Mehnat daftarchasini berishimiz shartmi?

📍ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 171-моддасига асосан Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт. Иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини ҳам бериши шарт.

Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим йўқ бўлганлиги ёки ҳужжатларни олишни рад этганлиги муносабати билан унга меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериш имконияти бўлмаган тақдирда, иш берувчи кейинги иш кунидан кечиктирмай ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд меҳнат дафтарчаси почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида билдиришнома юбориши шарт.

Эътибор қилган бўлсангиз ходимга у ишдан бўшаганда унинг меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан берилиши шарт. Бироқ ходимнинг меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатларини почта орқали жўнатманг. Сабаби юқоридаги модда талаби бўйича ҳужжатлар тўғридан тўғри почта орқали юборилишини тақиқлайди аввал билдиришнома юбориш талабини қўяди.

Ходим вафот этган бўлса, қандай бўлади?

07.01.1998 й. № ДЖ-08/12-сонли Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3.4-бандига асосан Ходим вафот этган бўлса, меҳнат дафтарчаси унинг яқин қариндошларига тилхат ёздириб олиш йўли билан топширилади ёки уларнинг талабларига кўра почта орқали жўнатилади.

Яъни кадровиклар учун вафот этган ходимнинг ишдан бўшатиш билан боғлиқ ҳужжатларини унинг яқин қариндошларига топширишнинг энг мақбул йўли унинг оила аъзоларига тилхат ёздириб олиш йўли билан топширишдир.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Афсуски, бу тоифадаги педагоглар ҳам 36 кундан иборат таътил пули оладилар.

Kanalizi kuzatib chiqdim sentabrdan ish boshlaganlar 48 kunga emas 36 kunga xaq olar ekan Bu uzliksiz ish stajiga ega faqat sentabrdan ish joyini yani maktabni o'zgartirganga ham shundaymi

Обуначимиз юқоридаги саволни бизга юборишган ва улар озгина нотўғри фикрда эканликларини қонуний асослар билан тушунтириб ўтамиз, айни шу масалада саволга жавоб излаётган раҳбар ва кадровикларга инсайд бўлади.

Келинг буни таҳлил қилиб чиқалик. Дейлик бу вазиятда ходим МКнинг 157-моддаси (келишув) асосида июль ойида ишдан бўшаган (қайси асос билан ишдан бўшашнинг аҳамияти йўқ) ва сентабр ойида бошқа мактабга ишга кирмоқда. Нима сабадан бу вазиятда ҳодимга 36 кун учун ҳақ тўланади. Сабаби МКнинг 227-моддаси 6-бандига кўра, Ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади. Мазкур тоифадаги ходимларга иккинчи ва кейинги иш йиллари учун бериладиган меҳнат таътилига, ушбу таътил иш йили давомида қайси вақтда берилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади.

Яъни йиллик меҳнат таътил пулини ҳисоблашда ходимнинг узоқ йиллик иш стажи эмас, бир ташкилотда (бизнинг кейсда бир мактабда) бир йил давомида тўлиқ ишлаган ёки ишламаганлиги асосий омил ҳисобланади.

Шу сабабли гарчи бир ўқитувчи 30 йилдан буён ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланса-да, у бошқа мактабга сентябрдан янги ишчи бўлиб борса, ўша йил учун у ўқитувчига 36 календарь кундан иборат таътил берилиши тўғри ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#savolimbor Assalomu alaykum Muhammadamin aka, shu masalaga oydinlik kiritib bering iltimos. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 891-son qaroriga ko’ra endi mehnat shartnomalarini ham elektron, ham yozma tuzishimiz shartmi? Yuristimiz shunday deyapti, ham qog’ozda, ham elektron tuzishimiz kerak ekan shartnomalarni.

/mehnathuquqi javobi 📤:

Noto’g’ri, unday emas. Mehnat shartnomasi ham elektron, ham yozma tuzilishi shart emas.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 891-son qarori bilan (https://lex.uz/uz/docs/-7289474) Vazirlar Mahkamasining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi joriy qilinishini va uning ishlashini ta’minlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar to‘g‘risida” 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qaroridagi (https://lex.uz/uz/docs/-4630020) 3-band quyidagi tahrirda bayon etildi:

3. Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida elektron mehnat shartnomalarini tuzish, MEHNAT SHARTNOMALARINI RO‘YXATDAN O‘TKAZISH, elektron mehnat daftarchalarini shakllantirish va yuritish tartibi to‘g‘risidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Ya’ni sodda qilib aytganda, Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida elektron mehnat shartnomalarini tuzish mumkin.

Diqqat! Lekin bu degani mehnat shartnomalari faqat elektron tuziladi yoki ham elektron, ham yozma tuziladi degani emas. MK 106-moddasi 1-qismiga ko’ra, mehnat shartnomasi bir xil kuchga ega bo‘lgan kamida ikki nusxada yozma (qog‘ozda yoki elektron) shaklda tuzilib, ularning har biri taraflar tomonidan imzolanadi.
E'tibor bering, qog‘ozda yoki elektron shaklda deyilmoqda. Ya'ni yoki unisi, yoki bunisi...

Demak, mehnat shartnomasi qog‘ozda yoki elektron tuzilishi mumkin ekan. Qog’ozda tuzilgan mehnat shartnomasini, yana elektron tuzish shart emas. Yoki elektron tuzilgan mehnat shartnomasini esa qog’ozda tuzish shart emas.

MK 109-moddasiga ko’ra, mehnat shartnomasini tuzish va bekor qilish, shuningdek unga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish qonunchilikda belgilangan tartibda “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida ro‘yxatdan o‘tkazilishi shart.

Ekspertga murojaat: @MuhammadaminKarimjonov
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш тартиби қандай?

⬇️ Қуйидаги ҳолларда тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш камида бир ярим баравар миқдорида амалга оширилади:

▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида — тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун 1,5 ёки ундан ортиқ коэффициентни қўллаган ҳолда;

▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида — тегишли разрядга (малакага) эга бўлган вақтбай ишловчининг соатлик тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизи ёки ундан ортиқ миқдорида ишбай иш ҳақи ва қўшимча тўлов тўлиқ тўланади.

▫️Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш тариф ставкаларига (маошларга) киритилмайди.

▫️Тунги вақтдаги, шунингдек кўп сменали режимдаги иш учун иш ҳақига доир қўшимча тўловнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади

📕Меҳнат кодекси: 264-модда
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

🟦🟦🟦🟦
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан 1 йилдан ошмаслиги керак.

🟣Агар интизомий жазо берилган кундан эътиборан 1 йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

🟣Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, 1 йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ходимга куп йиллик иш стажи учун кўшимча таътил берилади

Қонунчиликка кўра, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади. ( Ўқитувчилар таътили энг юқори бўлганлиги учун , улардан бошқа ходимларга )

📕 Меҳнат кодекси: 220-модда @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади

Ҳукумат қарори (365-сон, 14.06.2025 й.) билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

✔️ Айрим тоифадаги ўқувчилар Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари ҳисобланади.

📙 Ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади.

📋 Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

💸 Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича 1 нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун 1 ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошмайди:

🔹 7-11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун БҲМнинг 1 бараваридан;

🔹 12-18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 2 бараваридан;

🔹 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 4 бараваридан.

💰  Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат бюджетидан, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️Maktablarda “Dolzarb 90 kun” tadbirlari bo‘yicha vazirlikning rasmiy izohi

Ijtimoiy tarmoqlarda “Dolzarb 90 kun” tadbirlari haqida turli fikrlarni kuzatilmoqda. Ular orasida toʻgʻrilari ham va afsuski, tashabbus notoʻgʻri talqin etilayotganlari ham bor. Bugun mana shu noaniqliklarga izoh berilgan video tayyorladik. Unda “Dolzarb 90 kun” tadbirlari haqida 5 xato fikr va unga vazirlik izohi berilgan.

❌1. Bunaqa tadbirlar avval o‘tkazilmagan, o‘qituvchilarni ishlatish uchun o‘ylab topilgan.

✅— Yozgi ta’til davrida o‘quvchilarning maroqli dam olishlari hamda bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish maqsadida hozirga qadar ham zarur ishlar amalga oshirilib kelingan.


Bunda vazirlik hamda boshqa hamkor tashkilotlar, mahalliy hokimliklar bilan birga belgilangan maktablarda kunduzgi oromgohlar faoliyati yo‘lga qo‘yilgan. Turli madaniy va sport tadbirlari, tanlov va musobaqalar o‘tkazib kelingan va ularda o‘quvchilarning qatnashishi ixtiyoriy bo‘lib, bolalar ota-onalarning roziligi bilan jalb qilingan.

Mazkur tadbirlarda ishtirok etgan o‘qituvchilar mehnat ta’tilidan tashqari vaqtda, belgilangan ish vaqtida jalb qilingan.

Joriy yil tashkil etilayotgan “Dolzarb 90 kun” tadbirlariga Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tizimidagi 1239 ta umumta’lim maktabida kunduzgi oromgohlar faoliyati yo‘lga qo‘yilgan hamda unga 170 minga yaqin o‘quvchilar ixtiyoriy jalb qilinishi rejalashtirilgan.

Ushbu maktablarga mehnat ta’tilidan bo‘sh vaqtlarda ixtiyoriy jalb qilingan pedagoglarni bir martalik pul mukofotlari bilan rag‘batlantirish bo‘yicha zarur ishlar olib borilmoqda.

❌2. Endi o‘qituvchilar yozda dam olmaydi

✅— O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyundagi “Pedagog xodimlar uchun yillik uzaytirilgan mehnat ta’tili davomiyligi me’yorlarini belgilash chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori bilan umumta’lim maktablar pedagog xodimlari uchun 56 kalendar kunlik mehnat ta’tili muddati belgilangan.


Respublikadagi mavjud barcha umumta’lim maktablari pedagoglarining yozgi ta’til davrida mehnat ta’tiliga chiqishi uchun tegishli reja-grafik tasdiqlangan va mazkur rejaga asosan pedagoglarning belgilangan kunlarda mehnat ta’tiliga to‘liq chiqishi ta’minlanadi.

❌3. O‘qituvchilar yozda uyma-uy yuradi

✅— O‘zbekiston Respublikasining “Pedagogning maqomi to‘g‘risida”gi Qonunida pedagogni kasbiy faoliyati bilan bog‘liq bo‘lmagan ishlarga jalb etish taqiqlanishi alohida qayd etib qo‘yilgan.


Mazkur qonuniy talabdan kelib chiqqan holda, pedagoglarning yozgi ta’tilda uyma-uy yurishi haqidagi fikr mutlaqo asossizdir.

❌4. Dolzarb 90 kun majburiy mehnatdan iborat

✅— O‘zbekiston Respublikasining “Pedagogning maqomi to‘g‘risida”gi Qonuniga binoan pedagogni biron-bir shaklda mehnatga ma’muriy tarzda majburlash taqiqlanadi.

“Dolzarb 90 kun” tadbirlariga ixtiyoriy jalb etilgan pedagoglarning belgilangan reja grafik asosida mehnat ta’tiliga chiqishi ta’minlanadi hamda ish vaqti hisobidan tadbirlarda o‘z ixtiyori bilan qatnashgan pedagoglarni bir martalik pul mukofotlari bilan rag‘batlantirish rejalashtirilgan.

❌5. O‘quvchilar ham yozda majburiy maktabga chaqiriladi

✅— “Dolzarb 90 kun” tadbirlariga o‘quvchilarning qatnashishi ixtiyoriy bo‘lib, bolalar ota-onalarning roziligi bilan jalb qilinadi.

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Ўқитувчи малака ошириш курсига борганида иш хақи қандай туланади?

@Yurist_Xizmati 5151-савол:

Ўқитувчи малака ошириш курсига борганида иш хақи қандай туланади? Масалан, айтайлик, унинг 28 дарси бор, чет тили сертификати (50%) ва 823 дан хам устамаси бор (30) фоиз. Ойлик қандай туланади? Бизда хозир фақат дарс учун тулашяпти, устама,дафтар текширганлиги учун ва синф рахбарлигига пул туланмаяпти.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 280-моддасига эътибор беринг! Унга кўра иш берувчи, ходим хизмат сафарида бўлган давр ва ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр ҳамда бошқа ҳолатларда кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.

МК 286-моддасига кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

▪️хизмат сафарларида бўлганда;
▪️иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда
.

Эътибор берган бўлсангиз, МК 280, 286 ва бошқа моддаларда малака ошириш ва хизмат сафари алоҳида-алоҳида кўрсатиляпти.  Хизмат сафари ва малака ошириш даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бунда Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади.

Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.

Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.

Демак, сизга малака ошириш даврида ўртача ойлик иш ҳақингиз тўлаб берилади
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Педагог ходимга 24 кун таътил ҳисоблангани тўғрими?

Обуначимизнинг ёзишича у "2021 йилдан бери мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаётган ходима 2024 йил 1-октабрда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан. 126 календарь кунлик таътилдан сўнг, 2025 йил февраль ойида ишга қайтган. Унга 24 иш кунига йиллик меҳнат таътили тўланган. Бу ҳолат қонунчиликка мувофиқми?"-деган савол қўймоқда.

Саволга жавоб бериш учун учта асосий ҳуқуқий меъёрни таҳлил қилиш лозим:

1. Меҳнат кодексининг 404-моддаси, унга кўра аёл ходимга ҳомиладорлик ва туғиш даврида 126 календарь кун (ёки агар туғруқ оғир кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган бўлса – 140 кун) таътил берилади. Бу даврда унга иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

2. Меҳнат кодексининг 237-моддаси, унга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили йиллик меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилади. Бу дегани, ходим туғруқ таътилида бўлган кунлари ҳам, стаждан чиқариб ташланмайди.

3. Меҳнат кодексининг 226-моддаси унга кўра, иш стажига қуйидаги даврлар ҳам киритилади ходим ҳақиқатан ишламаган, бироқ меҳнат қонунчилиги асосида унинг иш жойи сақланиб қолган ҳолатлар. Жумладан, ҳар йилги меҳнат таътили, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек, ҳомиладорлик ва туғиш таътили бу рўйхатга киради.

Шунингдек,  Меҳнат кодексининг 257-моддасига кўра, ўртача иш ҳақи ҳисобланаётганда, ходим ҳомиладорлик ва туғиш таътили давомида олган нафақа суммалари ҳамда бу вақтлар ҳисоб-китоб давридан чиқариб ташланади. Яъни, бу таътил даври иш стажига қўшилади, бироқ иш ҳақи ҳисобига киритилмайди.

Яъни 126 календарь кунлик ҳомиладорлик ва туғиш таътили ходимнинг меҳнат стажини тўхтатмайди. Демак, у йиллик меҳнат таътили олишга тўлиқ ҳақли. Агар ушбу ходим йил давомида бошқа ҳеч қандай иш ҳақи сақланмайдиган таътил ёки болани парваришлаш таътилига чиқмаган бўлса, унга камида 48 иш кунига (56 календарь кун) йиллик меҳнат таътили тўланиши лозим. Унга фақат 24 иш кунига таътил пули тўланган бўлса, бу нотўғри ҳисоб-китоб бўлиб, қонунчиликка зиддир.

Масалан, ҳодима 2024 йил 1-октабрдан 2025 йил 4 февралгача (126 кун) декрет таътилида бўлган. Февралдан йил охиригача иш фаолиятини давом эттирган. Ушбу давр тўлиқ иш стажига кирганлиги сабабли, 2024 йил охирига келиб у йиллик меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга.

Эслатма: Болани парваришлаш таътили (МК 405-моддаси) иш стажига кирмайди, фақат жамоа шартномаси ёки иш берувчининг ички тартибида бошқа ҳолат белгиланган бўлса – бундан мустасно.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Педагогларни 1 синфларни рўйхатга олишга жалб қилиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5147-савол:

Ассалому алайкум. Микрохудуд буйича саволим бор эди. Мактабдаги укитувчилар микрохудудга уйларга бориб фарзандингиз 1 чи синфга бориши керак деб юришга микрохудудга боришга мажбурми? Шу масала буйича кандайдир хукукий жужжатми ёки конун борми. Бу масалага ёрдам берсангиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу мажбурий меҳнат эмас.

Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига мувофиқ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада касбий фаолиятга боғлиқ бўлмаган ишларга дейилган. Бунда ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш, аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш ва бошқалар педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишлар тоифасига киради.

❗️Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг 39-бандига кўра мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади.

Эътибор берган бўлсангиз, болалар умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиниши белгиланган.

✅ Шунга кўра бу масалада мактаб директор бу вазифани бажариш учун мактаб ходимларни жалб қилишга ҳақли.

Бунда Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларини тасдиқлаш ҳақидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-илова асос бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
"Cокращение"  Қисқартиришга тушган ходим ишга келмаса нима қилиш керак.  

Мурожаат: Ассалому алайкум мен кадрлар бўйича инспекторман ташкилотимизга сокращения келди. Сокращенияга тушган ходимларга огоҳлантириш хатини бердик. Огоҳлантириш хатини олган ходимлар ишга келмай куйди. Ҳафтасига бир Кун рухсат бердик. Иш излаш учун. Лекин улар ишга келмай куйишди. Огоҳлантириш муддати тугашига бир ой бор ҳали. Қандай интизомий чора кўллашим мумкин. Меҳнат интизомини бир марта қўпол бузди деб ишдан бўшатишим мумкинми. Қандай йўл тутсам тури бўлади, ёрдам берворинг.

Обуначимиз ҳақиқатдан ҳам қизиқ саволни кўтариб чиқишибди. Ҳақиқатдан ҳам қисқартиришга тушган ходимларда бундай ҳолатлар тез-тез кузатилиб туради, бунинг сабаби ишда келажакка бўлган ишончнинг йўқолиши ва янги иш қидиришдаги стресслар билан боғлиқ.

Бу ҳолатга икки хил ёндашиш мумкин. келинг ҳар икки ёндашувга бирма-бир тўхталиб ўтамиз.

Биринчи ёндашув огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш орқали масалага ижобий ечим бериш мумкин.  МК 165-моддаси 3-қисми қисқаришга тушган ходимнинг огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштиришни назарда тутади, унга   кўра иш берувчи огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди. Яъни таътилни пуллик компенсацияга алмаштиришда ходимнинг розилиги шарт эмас

Бу ерда иш берувчи ходимга берган огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш бўйича буйруқ чиқаради ва масалага ижобий ечим беради. Ходим ҳам куймайди, иш берувчи ҳам ходимни ишга келмаслиги билан боғлиқ асабий жараёндан қутилиб, масалага қонуний ечим беради.

Иккинчи усул бу ходимга меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузгани муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Бу усулни тавсия қилмайман, аммо ўтказиб юборган ходимларга нисбатан қўллаш мумкин. Яъни Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми бешинчи банди ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги  муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишни назарда тутади.

Кўпчилик корхоналарнинг жамоа шартномасида ходимнинг кетма-кет 3 кун иш жойида бўлмаслиги меҳнат шартномасини бир марта қўпол тарзда бузиш ҳисобланади. Албатта иккинчи усулни қўллашда жамоа шартномасидаги ходимнинг меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузиши деган қоидаларни яхшилаб ўрганиб чиқиб қарор қабул қилиш лозим бўлади.

Иккинчи усул қўлланганда ходимга жобир бўлади, сабаби МКнинг 161-моддаси 2-қисми 5-банди билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда  ҳодим қисқартириш билан боғлиқ ходимга бериладиган имтиёзлардан (компенсация, учинчи ойлик ва ишдан бўшатиш нафақаси) фойдалана олмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Агар сиз 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган фарзандни тарбиялаётган бўлсангиз, меҳнат муносабатларида сиз учун алоҳида имтиёз ва кафолатлар белгиланган.

Келинг уларни бирма-бир кўриб чиқамиз

1. Таътил ҳуқуқи – ходим хоҳишига қараб

Агар сиз шундай фарзандни тарбиялаётган бўлсангиз, Меҳнат кодексининг 227-моддаси 3-қисмига мувофиқ, ишга кирганингизга олти ой бўлмаса ҳам, ўз хоҳишингизга кўра йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишингиз мумкин. Бу ҳолатда иш стажингиз инобатга олинмайди, яъни дастлабки ойларданоқ таътил берилиши мумкин.

2. Ҳар йили 14 кунлик иш ҳақи сақланмайдиган таътил
Меҳнат кодексининг 242-моддасида қайд этилганидек, сиз ўз хоҳишингизга кўра ҳар йили иш ҳақи сақланмаган 14 кунлик таътилга чиқиш ҳуқуқига эгасиз. Бу таътил мажбурий берилиши шарт, яъни иш берувчи рад этиши мумкин эмас.

3. Тўлиқсиз иш вақти белгилаш мажбурияти
МК 398-модда асосида, агар тиббий хулоса билан тасдиқланса, иш берувчи сизга сўровингиз асосида тўлиқсиз иш вақти белгилаб бериши шарт. Бу – сиз фақат ярим кун ёки қисқарган иш соатлари билан ишлашингиз мумкинлигини англатади.

4. Ҳар ойда қўшимча дам олиш куни ва нафақа
МК 399-моддага кўра, сиз ойига бир кунлик қўшимча дам олиш кунига эгасиз. Ушбу кун учун давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида тўлов амалга оширилади.

5. Таътилни қулай вақтда олиш ҳуқуқи – ёлғиз ота-оналар учун
Агар фарзандни тарбиялаётган шахс ёлғиз ота ёки она бўлса, МК 400-модданинг 5-қисмига мувофиқ, улар меҳнат таътилини ўзлари учун қулай бўлган вақтда олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Иш берувчи бу муддатни ўзгартиришга ҳақли эмас.

6. Ҳақ тўланадиган қўшимча таътил
МК 401-модда асосида, сиз ҳар йили давомийлиги камида тўрт кун бўлган қўшимча ҳақ тўланадиган таътилга чиқишингиз мумкин. Бу таътилдаги кунлар учун сизга тўлиқ иш ҳақи сақланади.

7. Иш ҳақи сақланмаган 14 кунлик яна бир имконият
МК 402-моддага мувофиқ, сиз ҳар йили хоҳишингизга кўра иш ҳақи сақланмайдиган, камида 14 кунлик таътилга ҳам чиқишингиз мумкин. Бу таътил асосий таътилга қўшимча ҳисобланади ва алоҳида сўров асосида берилади.

Масалан, фарзандига кундалик парвариш талаб қилинадиган ёлғиз она меҳнат фаолиятини тўлиқ вақтида амалга ошира олмаслиги мумкин. У мазкур моддаларга асосан қисқартирилган иш вақти сўраб, ҳар ойда бир кун дам олиши ва ҳатто ўз таътилини фарзандига тиббий ёрдам керак бўлган вақтда олишни таъминлаши мумкин. Бу орқали на иш жойидан ажралиб қолади, на боласи етарлича эътиборсиз қолади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОИЛАЛАРНИНГ ТАЛАБА ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА МАХСУС СТИПЕНДИЯ ТЎЛАНАДИ

📄 Фармонга кўра, 2025 йил 1 июндан “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари (750 000 сўм)миқдоридаги махсус стипендия тўланади.

➖ 2025 йил 1 сентябрдан умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади.

✅ 2026 йил 1 январдан камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

🟢 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Камбағал оилалар реестри ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Бола тарбиялаш таътилидаги ходимнинг ўрнига ишга кирган ходимга ҳам "декрет" тўланадими?


Меҳнат кодексининг 112-моддасига кўра, вақтинча меҳнат шартномаси асосида ишлаяпган аёл ҳам, 404-моддага асосан, ҳомиладорлик ва туғруқ таътилига чиқиш ҳамда тегишли нафақани олиш ҳуқуқига эга. Ушбу таътил туғруқдан аввал 70 кун, туғруқдан кейин эса 56 кунни ташкил этади. Агар оғир туғруқ бўлса ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган бўлса, туғруқдан кейинги таътил 70 кун этиб белгиланади. Бу давр учун аёлга ўртача иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Энди тасаввур қилинг, асосий ходима ўз иш жойига қайтди. Агар вақтинча ишлаётган аёл ҳомиладор бўлса ва бу ҳолат шифокор маълумотномаси билан тасдиқланса, у ҳолда иш берувчи уни соғлиғига мос бошқа ишга ўтказиши шарт. Агар бундай иш мавжуд бўлмаса, меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда ҳам аёл нафақа олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Бу Меҳнат кодексининг 408-моддасида белгиланган.

Яъни вақтинча ишлаяпган бўлсангиз ҳам, қонун сизга ҳимоя ва кафолат беради. Ҳомиладорлик ва туғруқ таътили ҳам, тегишли нафақа ҳам тўланади.

Агар иш берувчи бу нафақаларни тўламаса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-3-моддасига кўра, у жавобгарликка тортилади ва жарима тўлашга мажбур бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Иш берувчи томонидан ходимга интизомий жазо қўллаш тартиби

Интизомий жазо ким томонидан қўлланиши мумкин?

Интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади. Яъни иш берувчи томонидан.

Интизомий жазо қўллашдан олдин ёзма тушунтириш олиш ходимдан шартми?


Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт. Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Интизомий жазони расмийлаштириш тартиби қандай?


Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

Ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Интизомий жазони муддатидан олдин бекор қилиш мумкинми?


Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

#Кадровик
Таътил масаласида ўриндош ҳодим ва соатбай ҳодимнинг нима фарқи бор?

Фарқи шундаки, ўриндош ҳодимга меҳнат таътили пули тўланади. (Асос: ВМҚ 297 )

Соатбай ҳодимга меҳнат таътили пули тўланмайди сабаби ойлигининг ичида қўшиб ҳисобланган бўлади. (Асос: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 2 апрелдаги 3-мҳ-сон қарори)

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Меҳнат шартномаси қанча муддатга тузилади?

▫️Меҳнат шартномаси:
номуайян муддатга;

▫️уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) тузилиши мумкин.

☝️Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати шартлашилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

📕 Меҳнат кодекси: 110-модда @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

1️⃣ ҳайфсан;

2️⃣ ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан ушбу Кодекснинг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади;

3️⃣ меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).
Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди.

📕Меҳнат кодекси: 312-модда @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Иш берувчи қайси тоифадаги ходимларни мажбурий тиббий кўрикка жалб этиши мумкин?

Иш берувчи қуйидагиларни дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт:

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни;

умумий белгиланган пенсия ёшига етган шахсларни;

ногиронлиги бўлган шахсларни;

меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт воситаларининг ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганларни;

озиқ-овқат саноатида, савдода ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларда иш билан банд бўлганларни;

умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…

Таълим касаба уюшмаси

Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам бериш тартиби қандай?

CаволМан 6 йилдан бери мактабда укитувчи булиб ишлайман, турмуш уртогим вафот этдилар 4 нафар фарзандим бор, 3 нафар вояга етмаган директор жамгармаси хисобидан моддий ёрдам олсам буладими

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823 сонли Қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 33 бандига асосан, Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича:

1️⃣ фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;

2️⃣ ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда;

3️⃣ оғир касалликка чалинганда;

4️⃣ ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Демак, турмуш ўртоғингиз вафот этгани учун моддий ёрдам пули олишга ҳақлисиз. Агар сизга моддий ёрдам пули беришни рад этса, туман (шаҳар) Адлия бўлимига ариза беришингиз керак. Улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга моддий ёрдам пули олишингизда амалий ёрдам беради.

     
      Савол юбориш учун       @Online_maslaxatchii @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал