turtliklar | Неотсортированное

Telegram-канал turtliklar - Тўртликлар ва рубоийлар

1407

📚 Жаҳон ва ўзбек адабиётидан энг сара тўртликлар ва рубоийлар канали. 🌐 Twitter: @turtliklar_uz ©️ Мурожаат учун: @Mening_pochtam_bot Бошқа каналларимиз: ✓ @kungil_kundaligi ✓ @sport_xabarlari

Подписаться на канал

Тўртликлар ва рубоийлар

Кеттик она, шаҳар кўрсатай,
Ташвишидан асло ғам еманг.
Она юринг шашлик оберай,
Фақат "болааам, ўзинг е" деманг!

👉 #Мухлис_ижодидан
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ким хато қилмайди, айт, ким бегуноҳ?!
Ғурурни енг, кечир! Қайт, ортингга қайт!
Мингта сатр ёзсам, бир сатр билан,
"Мен ҳам Сендан кўпроқ соғиндим!" - деб айт!

© Холбиби Садинова | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Сарғайди баҳорнинг яшил барглари,
Кўнглимга сиғмайди ёлғончи ҳислар.
Хаёллар сўнгидан кетмас ҳеч нари
Мендан олислашиб кетётган излар. . .

✍️ Нодира НАЗАР
©️@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Бир тотли шарбатлар илиб шохларга,
Бир гўзал рангларда бериб чиқар тус.
Хазончинак ўйнаб юрар боғларда
Бола юрагимдан чиқиб борган куз.

Ирода Умарова
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Опен бюджет

Ўйлардим: ҳайқирсам етади ойга,
Бўйин эгмас эдим мансабдор, бойга.
Ғурур - овозимни нархлашди бугун -
Овозимни сотдим бир кило мойга!

© Манба
💬@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Важ қидириб юриш шартмас узоқдан,
Адолатнинг дасти кетди шилиниб.
Кечда нокас шерга қўйган тузоққа
Тонгда содда қуён қолди илиниб.

✍️ Исматулла Маманов
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ким нима истаса шартта айтяпти,
Сўзлар айлангандир ярқироқларга.
Динозаврларнинг даври қайтяпти —
Замин тўлиб кетди бақироқларга...

✍️ Хайрулла Ҳамидов
©️
@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ул-ким, пичинг бирла ширин суҳбати,
Ошкора танбеҳу дўқидан ёмон.
Дунёда дўстингнинг бир хиёнати,
Мингта душманингнинг ўқидан ёмон!

✍️ Шаҳло Ахророва
©️@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Олимпиада чемпионларига

Ўзбегим парвози баланд қуш бўлсин!
Ҳар фарзанд ўсишда зўр улуш бўлсин!
Ичда пастга тортган неки иллат бор
Бир зарб-ла йўқотур дадил мушт бўлсин!

© Аъзам Обидов
💬@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Шоирда туғмадир шиддат ва оташ,
Икки нарса уни синдирар азал:
Бири – олишувдан ўлгудек чарчаш,
Иккинчиси эса – шунчаки амал.

✍️ Анвар Обиджон
©️@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Баҳор суви малла бўлади,
Ёшлик чоғи ялла бўлади.
Бахтли бўлсанг, ҳатто кексалик,
Бир ажойиб палла бўлади.

✍️ Шуҳрат
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Фироқ битди — минг пора бўлди
Қалб заҳмига қалб чора бўлди.
Иккимизнинг бахтимиз аро
Лекин кимдир бечора бўлди.

✍️ Мирзо Кенжабек
©️@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

〰️〰️〰️Тўртликлар〰️〰️〰️

Иқтисодий тангликлар аввал ҳам бўлган экан,
То у ўтиб кетгунча эл жондан тўйган экан.
Ўргатаман деб овқат емай ҳам яшамоқни,
Афанди, эшагини ўлдириб қўйган экан.

* * *

Бўтана сой каби безовта дунё,
Тинчлик керак, дўстим, халққа аввало.
Донолар айтадилар: “Сув лойқаланса,
Балиқлари қўл билан овланар ҳатто”.

✍️ Шукур Қурбон
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Иймон деб дунёдан юзни ўгирдик,
Ҳаром деб ҳаммадан кўзни ўгирдик…
На ҳалол, на ҳаром нелигин билмай
Иккисин ортидан итдек югурдик…

✍️ Асқар Маҳкам
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ҳаёт, ҳали бисёрми шўрим,
Етмай қолар баъзида журъат.
Менга жуда чиройли кўрин,
Кетмоқликка қолмасин ҳожат.

© Хосият Рустамова
💬@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

(Одамлар вафот этаётган воқеаларга бефарқ бўлган каттаконларга аталгандек, бу тўртлик)

Курашсанг арзийди ҳақиқат учун,
Курашиб юрганлар ҳақдир, одилдир,
Қотиллик қилганлар қотилдир лекин,
Кузатиб турганлар асли қотилдир.

© Шавкат Раҳмон
💬@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Икки нарса керак вужуд учун, бил,
Биринчиси дилдир, иккинчиси тил.
Дилни сен меҳр ила шафқатга тўлдир,
Тилни ҳақиқатнинг ўткир тиғи қил.

✍️ Хушҳолхон Хаттак (Афғонистон)
📖 Таржимон: Эркин Воҳидов
💬 @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Бир сафга тизилиб, сап-сариқ, ял-ял,
Зар ҳал рўмолига ўраб ўзини,
Узоқ йўлга тушар, тераклар жим-жит,
Кузак шамолига тутиб кўксини.

✍️ Жумагул Сувонова
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

💬 @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Қанчалик бақувват бўлса ҳамки тоғ,
Кибрдан йироқдир, эмасдир беғам —
Сен тоққа бақирсанг, қайтарар жавоб,
Гарчи қошида бир зарра бўлсанг ҳам.

© Хайрулла Ҳамидов
💬@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Наҳот тарқаганман мен ҳам маймундан?
Дарвиндан сўради бир чиройли қиз.
Дарвин жавоб берди ўйланиб обдон:
- Чиройли маймундан тарқагансиз Сиз...

#twitter'dan
@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Илмга ташнадан толиб чиқади,
Олдга интилганлар ғолиб чиқади.
Умрга заволдир ҳасад ила кек,
Умид рўшноликка олиб чиқади.

©️ Қурбон Қарлиқий | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

🗓 13 август — шоир Усмон Азим таваллуд топган кун!

Қуёш бўлиб осмондан боқдинг,
Зор қилдинг-ку, йўлингга — келгин!
Мен ҳаммани оловда ёқдим,
Фақат ўзим музладим, севгим...

✍️ Усмон Азим
©️ @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Қадрласанг инсонлигингни,
Вафо қилсанг ўзингга ўзинг
Фақат-фақат шунда мен билан
Тўғри келур тақдир — юлдузинг.

✍️ Саида Зуннунова
©️ @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Aйбдор ахтардим қилиб мен зарда
Aйбдор ахтарди тинмасдан кўзим.
Бир кун шайтон келиб тиржайган ҳолда
Кўзгу тутди, кўрдим, ўзимни ўзим.

✍️ Муслим Бахтиёр
👉 #Мухлис_ижодидан
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Тингланг бу абадий садо бўлади,
Гадонинг душмани гадо бўлади,
Иккиси бир-бирин топишгунча то,
Ўртада бу дунё адо бўлади.

© Умар Хайём
💬 @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Қалин пули — уч минг. Минг — қизи учун,
Яна минг — сандиғи, кийгизи учун.
Хўш, яна минг нега? Ҳар лаҳза сенга
Санчиб турадиган бигизи учун.

✍️ Эркин ВОҲИДОВ
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Қўрқиб кетаяпман гуноҳларимдан,
Нафсим оқибатин асло кўргим йўқ.
Асрасин Жаҳаннам деган жазодан,
Мени яшагим йўқ, мени ўлгим йўқ.

✍️ Рислиғой Ҳотамова
©️@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Хотин тили

Ўргандим зоҳиру ботил тилини,
Ўрису, инглиз, лотин тилини.
Лекин ўрганолмай қариб боряпман,
Ёнимда сайраган хотин тилини.

© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Азизим, пайт келди, кўнглим ёраман, 
Инсонман, сен ҳорсанг, мен ҳам ҳораман. 
Отинг қамчилама ўзғирман дея, 
Сен борган у жойга мен ҳам бораман.

Абдулла Орипов
© @turtliklar

Читать полностью…
Подписаться на канал