Қуёш бўлиб осмондан боқдинг,
Зор қилдинг-ку, йўлингга — келгин!
Мен ҳаммани оловда ёқдим,
Фақат ўзим музладим, севгим...
✍️ Усмон Азим
©️ @turtliklar
Кўчаларда қолди —
Боғлар беэга,
Қушлар кўкка шошди —
Оқшом тушган пайт.
Сени кутиб турсам
Бир ўзим йўлда —
Ҳаёт, сен эртага
Келасанми, айт?
© Хосият РУСТАМОВА
💬 @turtliklar
Яна кўз очмоқда кўҳна армоним,
Бу дардга дош бермоқ бунчалар оғир.
Кўнглимга раҳм қилма, энди осмоним,
Юракни аямай савала ёмғир.
© Комила Носирова | @turtliklar
Нодоннинг қўлига боқмагин дунё,
Ҳасад селларига оқмагин дунё.
Яхшини хор қилиб, аҳмоқни тўрда,
Яйратиб яшнатиб, ёқмагин дунё.
✍️ Лола Азимова
© @turtliklar
Қонунларда инсоф сўзи йўқ,
Сабаб шуки, инсоф ўзи йўқ.
Ноинсофга жазо ҳам йўқдир,
Қози ҳам йўқ, қазо ҳам йўқдир.
© Эркин Воҳидов
💬@turtliklar
Оқ-қора булутдан иборатдирман,
Ёзиб чиқяпман совуқ осмонга.
Чўккан иморатман, буткул ғоратман,
Айтинг, тинчлик борми сизлар томонда?
© Феруза Комил | @turtliklar
Кезиб бу шаҳарни балки ҳоргайсан
Ва лекин Аллоҳга дилинг ёргайсан.
Адаша-адаша Маккани топдинг,
Энди адашсанг гар қайга боргайсан.
✍ А. Орипов
© @turtliklar
Жоҳилда ҳам кўз бор, сўқирмас, кўрмас,
Фақат у бурнидан узоқни кўрмас.
Не кўрса феъл боис кўрар у, лекин
Бировдан кўради, ўзидан кўрмас.
© Эркин Воҳидов
💬 @turtliklar
Оҳ, ўтган у кунлар қайтмагай зинҳор,
Ўчган муҳаббатнинг ёнмоғи душвор.
Нигоҳинг қадама қароғимга сен,
Унда тўкилмаган кўз ёшларим бор.
✍️ А. Орипов
©️@turtliklar
Кўнглимга дунёни сиғдирма, ё Раб,
Бўйнимни ўзгага эгдирма, ё Раб!
Мажоз деб хор бўлдим, қолган умримда
Ўзингдан ўзгани севдирма, ё Раб!
✍ Мирзо Кенжабек
© @turtliklar
Кексалик илтижоси
Бешмаҳал дуога қўл очади чол:
- Оллоҳим, оз оғриқ, осон ўлим бер.
Ақрабо жонига тегмай жоним ол,
Йўлга қаратмасдан сўнгги йўлим бер.
✍️ Эркин Воҳидов
© @turtliklar
Ғийбатда кўмдилар тирноғимгача,
Мен бағримга маҳкам босдим Иймонни.
Аллоҳ гуноҳидан ўт машҳаргача,
Дилимни оғритган ўша инсонни.
✍ Ирода Муродбахш
© @turtliklar
...Ёмғир ёғар - осмон тунга айланади...
Сен кўнглимни қолдирмоққа уринасан.
Мен сўрасам, мен бахтлиман дейсан, аммо
Тушларимда нега бахтсиз кўринасан?...
✍ Нодира Назар
© @turtliklar
Сен ғарбингдан кечмадинг бир зум,
Кун чиқарда қолиб кетдим мен.
Сен ёлғизсан, мен ҳам бир ўзим
Бизни кутиб йиғлайди Тошкент...
✍️ Кабир
© @turtliklar
Ноёблик бор қувончда, бахтда,
Висолдан кўп ҳаётда фироқ.
Ўқигандан кўра инстда,
Тил ўрганиб, сурган яхшироқ!
✍ Зидан | @turtliklar
✔️ #мухлис_ижодидан
〰️〰️〰️Тўртликлар〰️〰️〰️
Майлига бўлсангда чиндан ҳам зўрлар,
Бормикан, демагин, мендан ҳам зўрлар,
Бу пайтда яхшиси мозорга боргил,
У ерда ётибди сендан ҳам зўрлар!
* * *
Мол-дунё устида бошланди пойга,
Ҳамманинг истаги – айланмоқ бойга.
Бироқ, барисини чархи кажрафтор
Нархини тенглади бир уюм лойга.
© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️
Қизиқиш бўлмаса инсонда ҳеч ҳам
Онгини жаҳолат эгаллар маҳкам.
Ҳаётдан завқлана олмаган гумроҳ
Разолат йўлига қўяди қадам.
* * *
Шошма эй биродар, суҳбат қурамиз,
Бир оз маишат бор, баҳам кўрамиз.
Ҳаккадай йўрғалаб шошяпти умр,
Қамишзор остида қанча жўрамиз
* * *
Билки, рубоийлар-маҳзанул асрор,
Моҳият илмида устоди заркор.
Ҳаётинг йўлида мушкул кушодинг,
Саодат эшигин калити, ҳамкор.
© Мамадалиев Абдулмажид (Дилҳуш Намангоний )
© @turliklar
Шодлик ҳар кимнинг ҳар онида бўлсин,
Чўғлари чақмоқ ишқ жонида бўлсин.
Бахтнинг ибтидоси дийдордир асли,
Ким кимни истаса ёнида бўлсин!
© Назира Матяқубова | @turtliklar
Ҳадеб изғимагин хаёлларимда,
Сени таниб оққан сойлар ҳам тинди,
Шодлик ғижимланган, қайғу яримта,
Менинг ўтмишимда сен йўқсан энди!
✍️ Хайрулла Ҳамидов
©️@turtliklar
Ўкинма...
Кетарман ернинг бағрига,
Ўкинма
Ортингдан абад қолмадим.
Дунёга кўп сирни етдим тагига,
Мен фақат Одамни тушунолмадим...
✍️ Асқар Маҳкам
👉 @turtliklar
Сизларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин,
Қалбингиз иймоннинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга,
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!
©️@turtliklar
Дунёда қолдими кўрмаган нарсам,
Кўрдим деб гердайма, не кўрибсан кам.
Бир инсон қалбини била олдингми,
Инсоннинг қалбидан борми кенг олам!
✍️ Мақсуд Шайхзода
© @turtliklar
«Ҳамёни соф тилла тўла бўлса ҳам,
Оч киши саҳрода қўёлмас қадам.
Биёбонда қолган оч бечорага,
Кумушдан яхшидир қайнаган шалғам».
✍️ Саъдий Шерозий (Ғ.Ғулом таржимаси)
©️@turtliklar
Қайинзор қошида ўйлар йўлдошим,
Ётаман тўнкага қўйганча бошим.
Мен сукут ичраман, оқ қайин ҳам жим,
Гўё синамоқда менинг бардошим.
© Омон Матжон | @turtliklar
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
Кулсанг, дунё кулар—кўнгиллар тўлар,
Мунчоқ кўзларингга пайваста бу жон!
Кулгу тошиб турсин кулгичларингдан,
Сен бахту иқболим, азиз болажон!
💟 @turtliklar
Дунёми?
Театр!
Иқторман , иқрор.
Худога топширдим жонимни, аммо,
Саҳнага отилиб чиқсам неча бор,
Дунё тушунсин деб, такрор-у такрор
Ўзимнинг ролимни этаман ижро...
©Усмон Азим
💬@turtliklar
Яратғонга сиғинғон он,
Турфа тилдин турфа афғон.
Биров тахтни умид қилса,
Биров йиғлар сўраб иштон.
✍️ Анвар Обиджон
© @turtliklar
(17 май — Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун)
Сеҳру сабоғимиз устидан юринг,
Доғ ўлдик. Доғимиз устидан юринг.
Чорланг. Биз борайлик. Ё ўзингиз келиб
Қошу кабоғимиз устидан юринг.
⚪️🔆🔴🔆🔵Сиз десам тилимга қанд, бол келармиш,
⚪️🔆🔴🔆🔵
Хизматимга қуёш, шамъ лол келармиш.
Сочингиз бўйидан юборгайсиз Ёр,
Сиз соридан бизга шамол келармиш.
Умримга киринг, — деб ёзиб юбордим,
Янчилдим, теринг, — деб ёзиб юбордим.
Мени чорланг. Ёки... ёки ўзингизни
Мунга келтуринг, — деб ёзиб юбордим.
© Ҳалима Худойбердиева
✳️ @turtliklar
Соддадил одамни жуда кам кўрдим,
Борин ҳам шикаста, кўзин нам кўрдим
Дунёда фирибгар кўп экан, лекин,
Уларнинг барчасин шод-хуррам кўрдим.
✍️ Aбдулла Орипов
© @turtliklar
Туғилсанг бахт билан камол ўшадир,
Тарк этсанг оламни завол ўшадир.
Охир чоғ тупроғинг устига келиб,
Кимдир ёд айласа, иқбол ўшадир.
✍️ Абдулла Орипов
©️@turtliklar