〰️〰️〰️Тўртликлар〰️〰️〰️
Сўзлама — сўзингни енгмагунингча,
Кўзлама — кўзингни енгмагунингча,
Ўзга рақибларга эълон қилма жанг
Тоинки ўзингни енгмагунингча.
* * *
Суйганинг борми бирор?
Ҳа, Суйганим бетакрор!
Исмини айт-чи унинг?
... Тўқсон тўққиз исми бор.
✍️ Хайрулла Ҳамидов
© @turtliklar
Юракка тош отманг, синмасин чил-чил,
Ахир Каъбамисол муқаддас кўнгил.
Ҳар битта юракда яшайди Худо,
Гарчи зоҳирию ботини ҳар хил.
✍️ Комила НОСИРОВА
© @turtliklar
ИХТИРО
Ақлим энди етяпти оз-моз:
астойдил қасд қилса бас одам,
айланади кундага қоғоз,
болта бўлар бемалол қалам.
✍️ Аъзам Ўктам
©️@turtliklar
Аёл хатосидан кулган хатодир,
Тортишган ундан ҳам улкан хатодир.
Аёл ҳеч бир баҳсда енгилмас тилсим,
Уни фақат севиб қилурлар таслим.
✍️ Эркин Воҳидов
© @turtliklar
Эр – битмас-туганмас қудуқ бўлади,
Гоҳида қудуқ ҳам қуруқ бўлади.
Шунда сайраб кетар тилсиз хотин ҳам,
Энг бийрон эркак ҳам дудуқ бўлади.
✍ Эркин Воҳидов
© @turtliklar
ENTSCHULDING (Немисчада "кечиринг" дегани)
Келишмай турибди шу сўзга тилим,
Қанча уринмайин,
Қанча қилмай ёд.
Биргина шу сўзни айтмаслик учун
Хато қилмас эдим умрбод
✍️ Хосият РУСТАМОВА
©@turtliklar
Занғар
Иймонинг дарз кетган пасткашсан бунча,
Илму-ҳунарларинг ишинг битгунча.
Тоға дейишга ҳам тайёрсан ҳарни,
Воажаб эшагинг сувдан ўтгунча.
✍️ Шерзод Комил Халил
©️ @turtliklar
Дунёнинг ғалати йўриғига боқ,
Кимга айш ташнаю кимга дор муштоқ
Лекин ҳаммасидан маъно биттадир:
Қурбон олдин кетар, жаллод кейинроқ!
✍ Aбдулла Орипов
© @turtliklar
"To‘rtliklar" kanali uchun #yil_sarhisobi
Biz bilan birga bo‘lganingiz uchun, minnatdormiz. Kelayotgan yilda ham sizga manzur bo‘ladigan to‘rtliklardan ulashishga harakat qilamiz!...
💬 @turtliklar
Мўътабар кўзларни ёш қилиб қўйдик,
Юлдузларни оддий тош қилиб қўйдик.
Муҳаббат сўнармиш ошкор қилинса,
Бу қутлуғ сирни биз фош қилиб қўйдик.
✍ Матназар Абдулҳаким
© @turtliklar
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️
Кимники бор эса бир бурда нони,
Ўзига яраша уй-ошиёни,
На биров унга қул, на у бировга,
Айт, шод яшайверсин, хушдир замони.
* * *
Шайх фоҳишага дер: Нима бу ишинг,
Маст бўлиб, қўлма-қўл қўниб юришинг?!
У дер: Мен шундаймен, аммо сен айт-чи,
Сиртинг кўрсатгандай покми қилмишииг?!
* * *
Бизга фалак иши — фақат ташвиш-ғам,
Бирини тикласа, бошқаси барҳам,
Ҳали келмаганлар бундан бехабар,
Хабар топа қолса келмас эди ҳам.
© Умар Хайём (Ш. Шомуҳамедов таржимаси)
© @turtliklar
〰️〰️〰️Тўртликлар〰️〰️〰️
Майлига бўлсангда чиндан ҳам зўрлар,
Бормикан, демагин, мендан ҳам зўрлар,
Бу пайтда яхшиси мозорга боргил,
У ерда ётибди сендан ҳам зўрлар!
* * *
Мол-дунё устида бошланди пойга,
Ҳамманинг истаги – айланмоқ бойга.
Бироқ, барисини чархи кажрафтор
Нархини тенглади бир уюм лойга.
© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar
Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳаммаёқ зулмат, деб шикоят қилма,
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан.
© Мирзо Кенжабек @turtliklar
Қор ёғар…
Ҳаяжон мисли шамчироқ
Ёритиб туради юрагим ичин,
Барчасин сирини биламан, бироқ
Сўз топа олмайман тасвирлаш учун…
✍ Хуршид Даврон
© @turtliklar
Бир куни соғ, бир кун эса хастадирман,
Бир куни боғ, бир кун чўлу даштдадирман.
Мен Сизларни билмадим-у, аммо ўзим –
Бир куни тоғ, бир кун ердан пастдадирман.
© Хосият Рустамова | 💬@turtliklar
🦗 Зўравон
Ким дер мени майда ҳашарот?
Тепким худди олти яшар от.
Қоч, четга ўт, йўл бер йигитга! —
Дея тоғни тепди чигиртка.
✍️ Эркин Воҳидов
© @turtliklar
Агар юз ўгирсанг, ҳозироқ ўгир,
Шу дунё терс боқиб турганда менга.
Сен ҳам шу дақиқа шамширингни ур,
Фақат сўнгги томчи бўлма ғамимга.
...
✍️Шекспир (Жамол Камол таржимаси)
©️ @turtliklar
Биз иймон деганлар шайтон бўлса-чи,
Ҳислари ҳам ҳирсга ултон бўлса-чи,
Оппоқ деганлари балки қорадир,
Ашаддий сотқинлар султон бўлса-чи?!
© Ўзбектош Тўрахонли
💬@turtliklar
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️
Ҳадеб ҳасадларга эътибор берсанг,
Адашиб кетасан манзилларингдан.
Зўр бўлмоқ тақдири шу эрур, билсанг,
Дон сочиб кетавер ҳосилларингдан.
***
Тополмадим дўстлар, юракнинг сирин,
Тушуниб бўлмади. Недир яширин —
Аччиқ деб атовдим ишқ азобини,
Зум ўтгач кўникдим... Туюлди ширин.
✍️ Хайрулла Ҳамидов
©️ @turtliklar
"Севги йўқ!" — кулдилар бизларни кўриб, —
"Сиз юрган йўллардан юриб ўтдик биз!"
Севгандик.Айрилдик.Севдилар. Кулдик —
Севги йўқ! — деганча кулиб ўтдик биз…
✍️ Лобар Азизхўжаева
©@turtliklar
Бас. Кўнглимдан бекор излайсиз -
Йўқдир унда на севги, на роз.
Армонлиги ростми, деб, бу ҳис,
Қачонлардир севганман холос...
✍ Ирода Умарова
© @turtliklar
Ўтиб баҳор-ёзу, шу қишдан —
Истеъфога чиқдим севишдан.
Демак боши очиқ хонимлар
Энди ҳоли хатар-ташвишдан.
✍️ Анвар Обиджон
©️ @turtliklar
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️
Бозорга ўхшайди асли бу дунё,
Бозорга ўхшайди бунда ҳам маъни.
Иккиси ичра ҳам кўрмадим асло,
Молим ёмон деган бирор кимсани.
* * *
Дейдилар ит ҳурур - ўтади карвон,
Ранжу балолардан ёнмасин жонинг,
Лекин алам қилар бир умр гирён
Итлар орасидан ўтса карвонинг.
✍️ Aбдулла Орипов
© @turtliklar
Менинг ўнг қўлим бор,
Менинг сўл қўлим.
Ўнг томоним — бўм-бўш,
Сўлида — юрак.
Юраксиз томонда
(Билмайман ўзим!)
Юраксиз бошим ҳам бўлиши керак...
✍️ Усмон Азим
© @turtliklar
Кўнгилда нима бор — билмайди биров,
Қалбингга қулоқ сол демайди ҳеч ким.
Насиҳат қилишга тушарлар дарров,
Сен эса тишлайсан бармоғингни жим...
💬 Комила Носирова | @turtliklar
Ҳовончага дедим: «Додинг кўп баланд.
Айт, кимдан чекасан бунчалик фарёд?»
Деди: «Не тил билан айтай, эй Саъдий,
Зарбни ўз ёримдан ейман умрбод!»
© Саъдий | @turtliklar
Бахтни сен кулмаган кўзлардан қидир,
Мақтовдан бегона сўзлардан қидир.
Олдинда топишинг гумондир уни,
Бобонг юриб кетган излардан қидир.
✍️ Хайрулла Ҳамидов
© @turtliklar
Беруний китобин варақлаб Колумб,
Океан ортига йўл олган, дейсан.
Бас, унда нимага Беруний қолиб,
Колумбнинг шаънига қўшиқ тўқийсан?
⏺⏺⏺
Сен, дўстим, чўғ бўлма катта ўчоқда,
Яхшиси осмонда битта юлдуз бўл.
Ҳар одам кўради сени у чоқда,
Гўдаклар талпиниб узатишар қўл!
✍️ Шуҳрат | @turtliklar
Яхшимисан сўрайди ҳамма,
Шу саволдан ҳар кун тамомман,
Нолимайман аҳволим яхши,
Лекин ўзим жуда ёмонман.
✍️ Хонзодабегим
💬 @turtliklar