Қўйинг, йиғламадим.
Қайрилманг, қайтманг!
Куйиб кетган кўнгил дарддан жилмасин…
Сизни соғинганим, бировга айтманг!
Сизни соғинганим… Кўнглим билмасин...
✍️ Лобар Азизхўжаева
© @turtliklar
Ҳамма ҳокисор деб билар ўзини,
Ҳамма бир-бирига сўйлайди рўё.
Ҳамма ўз фикрича айтар сўзини,
На сиз фариштасиз, на биз авлиё...
✍ Жавоҳир Эшонқулов
📧 #Мухлис_ижодидан
© @turtliklar
- Юз ёшга етдингиз, бобо, ушбу дам,
Қанчалик туюлар бу УМР дами?
- Ўн ёшда мошхўрда егандим, болам,
Ҳалиям оғзимдан кетмаган таъми.
✍ Хайрулла Ҳамидов
© @turtliklar
Ҳамма болам, дейди
Шу кори олам!
Бола улғайиб сўнг у ҳам дер, болам,
Сув пастга оқади, ота меҳрини
Фарзандига бериб қарз узар одам.
✍️ Эркин Воҳидов
©️@turtliklar
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун
Байроқдир юртларнинг шарафи-шони,
Бамисли эл-халқнинг ори виждони,
Фахру ифтихордан шод бўлгай киши,
Байроқни кўзига суртган замони.
✍ Маҳпирали Ҳасанов
💬 @turtliklar
Ул Аллоҳким тану жонни яратди,
Ҳар аъзони бир хизматга қаратди.
Тилда иллат кўрди-ю этди тутқун,
Оғиз-зиндон, тилни анда қаматди.
✍️ Хожа Али Ромитаний
© @turtliklar
Меҳр қизғанишга не сабаб, не важ?
Достон бўлсин ёки икки мисра саъж.
"Оллоҳнинг уйи" ни айлар чароғон, -
Ширин сўз аслида кўнгилларга ҳаж.
© Латофат Ражабова | 💬@turtliklar
- Бобо, эгилгансан, нечун қаддинг дол?
- Елкамда гуноҳим тўла қоп, болам.
- Бобожон, юкингга бўлайин ҳаммол?!
- Унда мен учун ҳам савоб топ, болам!
✍️ Амир Худойберди
© @turtliklar
Кеттик она, шаҳар кўрсатай,
Ташвишидан асло ғам еманг.
Она юринг шашлик оберай,
Фақат "болааам, ўзинг е" деманг!
👉 #Мухлис_ижодидан
© @turtliklar
Ҳадеб изғимагин хаёлларимда,
Сени таниб оққан сойлар ҳам тинди,
Шодлик ғижимланган, қайғу яримта,
Менинг ўтмишимда сен йўқсан энди!
✍️ Хайрулла Ҳамидов
©️@turtliklar
ЮЛҒУЧНИНГ ЎҒИЛЧАСИ
Сочишим керак Ҳотамдек,
Яшашим керак одамдек.
Бунинг учун одамларни
Шилишим керак отамдек.
✍️ Анвар Обиджон
©️ @turtliklar
Дўстим, беролмайман қаср шоҳона,
Асло бўлолмайман тилло остона.
Интилсанг, покиза орзулар сари,
Бахтлиман, бўлолсам битта поғона.
✍️ Латофат Ражабова
© @turtliklar
Умр ўтиб кетди. Йиғлама.
Ўтди дунё – бесарҳад қайғу.
Ўлим келса?..
Хўш, келса, нима?
Айрилиқдан
Даҳшатлими у?
© Усмон Азим | @turliklar
💐 Байрамингиз муборак азиз Устозлар!
Шоирга дедилар: Сиз бахтли инсон,
Халқингиз ардоқлар, ҳамма танийди.
Шоир жавоб қилди: менда бир армон -
Муаллим десалар мени қанийди...
@turtliklar
Оқ-қора булутдан иборатдирман,
Ёзиб чиқяпман совуқ осмонга.
Чўккан иморатман, буткул ғоратман,
Айтинг, тинчлик борми сизлар томонда?
© Феруза Комил | @turtliklar
Биз бошдан кечирган қаттол тузумни,
Илоҳо, кўрмасин ҳеч ким ҳеч қачон.
Бунчалар ҳам қаттиқ тишлабмиз мумни,
Оғиз очолмасдан юрибмиз ҳамон.
✍️ Эркин Воҳидов
©️@turtliklar
Эй инсон, ор номус дилдошинг бўлсин,
Боболар ҳикмати қўлдошинг бўлсин.
Мол-дунё, шон-шуҳрат барчаси бекор,
Жондош, содиқ дўст, йўлдошинг бўлсин.
© Абай Қўнонбоев
💬@turtliklar
Дунёда учрайди шундайлар, билсанг,
"Алиф" ҳам чиқмайди қорнини тилсанг.
Ҳаммани ўзига ўхшатади у,
– Қанча олдинг, – дейди, яхшилик қилсанг.
✍️ А. Орипов
© @turtliklar
Кечирдим, ким мени этди хор, абгор,
Кечдим, гар кимдадир менинг ҳаққим бор.
Раббим, икки дунё бирор бандангга
Мени сабаб қилиб етказма озор!
© Мирзо Кенжабек | 💬 @turtliklar
Кажфеъл кажрафторлар тарбиясига
Каждумлар қисмати ибратдир аён.
Жаҳолат авжида ўз миясига
Ниш уриб қўяди баъзида чаён.
© Эркин Воҳидов
💬 @turtliklar
Ғийбат қилса парво қилмайман,
Туҳмат қилса парво қилмайман.
Мен ҳеч кимга қасдни билмайман,
Барчасини Худога солдим
© Низомиддин Мадраҳимов |💬@turtliklar
“Зоҳирбинлар билмас, мусофирмиз биз,
Мусулмон бўлгали келганмиз Ерга.
Билмаслар, тасаввур этмаслар ҳаргиз,
Айрилиқлар ичра биргамиз, бирга“
✍️ Нодира Афоқова
©️ @turtliklar
МУЛК
Ожиз банда, гапларимни кўнглингга олма,
Замин Аллоҳ мулки эрур, сен чангал солма.
Мусофирсан, муҳожирсан ернинг устида,
Муддатингни яшадингми – йўлингдан қолма!
© Абдулла ОРИПОВ | 💬 @turtliklar
Илмга ташнадан толиб чиқади,
Олдга интилганлар ғолиб чиқади.
Умрга заволдир ҳасад ила кек,
Умид рўшноликка олиб чиқади.
©️ Қурбон Қарлиқий | @turtliklar
(21- октябрь — Ўзбек тили байрами куни)
... Она тилинг учун ғам чекиб дилда
Нола қилсанг, кўкка учар фарёдим.
Етмиш етти пуштим сўзлаган тилда
Сўзлармикин яна етти авлодим? ...
✍️ Эркин Воҳидов
© @turtliklar
Бир сафга тизилиб, сап-сариқ, ял-ял,
Зар ҳал рўмолига ўраб ўзини,
Узоқ йўлга тушар, тераклар жим-жит,
Кузак шамолига тутиб кўксини.
✍️ Жумагул Сувонова
© @turtliklar
Йигит айтар: Жонон, севар ёрим бўл,
Ардоқлаб бошимда олиб юраман.
Жонон айтар: Дуруст, гапингиз маъқул,
Эримдан маслаҳат сўраб кўраман.
✍️ Эркин Воҳидов
© @turtliklar
Замонавий ўлчам
Сўрар кексайган ношир:
– Бу достонинг неча байт?
Кеккайиб дер
Ёш шоир:
– Уч юз ўттиз мегобайт! 💽
✍️ Анвар Обиджон
© @turtliklar
🍂Куз🍁
Сабринг таърифлашга етмайди сўзим,
Бунча иссиқ сенинг зафарон бағринг?
Менинг юрагимдан узилди бир барг,
Қандай чидаяпсан узиб минг баргинг?
© Холбиби Садинова | 💬@turtliklar
Шодлик ҳар кимнинг ҳар онида бўлсин,
Чўғлари чақмоқ ишқ жонида бўлсин.
Бахтнинг ибтидоси дийдордир асли,
Ким кимни истаса ёнида бўлсин!
© Назира Матяқубова | @turtliklar