Қаерга қарама - қалби қоралар
Покиза зотларнинг қалбин қоралар.
Шифтга оппоққина пахта илиб кўр,
Шамдондан барча ис шунга ўралар!
© Бедил | @turtliklar
〰️〰️〰️Тўртликлар〰️〰️〰️
Сўзлама — сўзингни енгмагунингча,
Кўзлама — кўзингни енгмагунингча,
Ўзга рақибларга эълон қилма жанг
Тоинки ўзингни енгмагунингча.
* * *
Суйганинг борми бирор?
Ҳа, Суйганим бетакрор!
Исмини айт-чи унинг?
... Тўқсон тўққиз исми бор.
✍️ Хайрулла Ҳамидов
© @turtliklar
Туғилсанг бахт билан камол ўшадир,
Тарк этсанг оламни завол ўшадир.
Охир чоғ тупроғинг устига келиб,
Кимдир ёд айласа, иқбол ўшадир.
✍️ Абдулла Орипов
©️@turtliklar
Ўзимга
Танангнинг соғлиги солиб турар хавф,
Бўлса агар сени иймонинг майиб.
Миллион йил умр кўришдан не наф?
Гуноҳинг кўпайса савоб камайиб.
✍️ Aкмал Aжиб
© @turtliklar
Сизларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин,
Қалбингиз иймоннинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга,
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!
🌙 Рамазон Ҳайити (“Ийд ал-Фитр”) муборак бўлсин! Бу улуғ кунда қилган ибодатларингиз қабул, дуоларингиз мустажоб бўлсин!
©️@turtliklar
Қошинг қаро бўлса ҳам, қалбинг қаро бўлмасин,
Тилинг ўзингга рақиб, бошга бало бўлмасин.
Ғийбатларга сарф этма қимматбаҳо вақтингни,
Ҳасад ўтида куйиб, умринг адо бўлмасин.
© Комила Носирова | @turtliklar
Ганж керакми? Изла вайроналарда,
Шодликми? Топгайсан ғамхоналарда.
Дур керакми? Тошлар орасинда у,
Ҳақиқатми? Эртак, афсоналарда…
✍️ Фозил Зоҳид
© @turtliklar
“Рўза тутмайман” деди менга бир эркак,
Дедим: Мусофир ё беморсиз демак?!
“Йўқ” деди. Шунда мен топқирлик қилдим:
“Унда ҳомиладор бўлсангиз керак”.
✍️ Хайрулла Ҳамидов
© @turtliklar
〰〰〰 ТЎРТЛИКЛАР 〰〰〰
Вайфай дарёсида чўккан замон бу,
Реал ҳаётидан қўрққан замон бу,
Вепен ишламаса, ишламас боши,
Популист ваъдаси йиққан замон бу!
* * *
Маккага талпинар жами мусулмон,
Тану руҳ покланар мисоли шабнам.
Шундай яхшиларим борки, покдомон,
Уларга талпинар ҳатто Каъба ҳам.
* * *
Бир кун ўз фикрила озод ҳаракат,
Қулликда кечган минг асрдан афзал.
Ёғдуга йўғрилган олтин маслаҳат,
Ғамга ботган олтин қасрдан афзал.
✍ Ўзбектош Тўрахонли
💬 @turtliklar
Қалб – турмуш қуруми қорайтган қозон,
Остин кул, ичини тўлдирган хазон.
Қулай фурсат келди: ювгил тозалаб –
Рамазон ғанимат, эй дўст, Рамазон!
✍️ Н. Жонузоқ
©@turtliklar
🎤 🎼 Наврўз келибон
✍ Жуманиёз Жабборов
____
💐 Наврўзи айём муборак бўлсин. Йил давомида хонадонингиздан қувонч, файз-у барака, тўкин сочинлик аримасин. Барча эзгу ниятларингизни Аллоҳ ижобат айласин. Кейинги янги йил, янгиланиш байрами — Наврўзи айёмига ҳам барчамизни хурсанчиликда етказсин.
Наврўзи айём муборак!
____
© @turtliklar
Нурли ўтмишларим... Қумсайман нечун –
Оҳ, илм ҳаммага етарли бўлган:
Ҳаттоки олимнинг аёли учун
Китоб кундошдан-да хатарли бўлган 😊
© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar
Мен «Севаман» дедим ёрга ҳам ёлғон,
«Бунча гўзал» дедим қорга ҳам ёлғон,
Уни ҳатто солдим шеърга ҳам ёлғон,
Лекин, баҳор, сени соғинганим чин!
© Латофат Ражабова | @turtliklar
“Зоҳирбинлар билмас, мусофирмиз биз,
Мусулмон бўлгали келганмиз Ерга.
Билмаслар, тасаввур этмаслар ҳаргиз,
Айрилиқлар ичра биргамиз, бирга“
✍️ Нодира Афоқова
©️ @turtliklar
Кўнглимга дунёни сиғдирма, ё Раб,
Бўйнимни ўзгага эгдирма, ё Раб!
Мажоз деб хор бўлдим, қолган умримда
Ўзингдан ўзгани севдирма, ё Раб!
✍️ Мирзо Кенжабек
© @turtliklar
Яратғонга сиғинғон он,
Турфа тилдин турфа афғон.
Биров тахтни умид қилса,
Биров йиғлар сўраб иштон.
✍️ Анвар Обиджон
© @turtliklar
Дунё кенгга кенгу, торга тордир у,
Арқон кимга мадад, кимга дордир у,
''Бошингга иш тушса бировдан кўрма'',
Деган гап азалдан ҳақдир, бордир у.
✍️ Омонуллоҳ Мутал
©️@turtliklar
Қалбингни банд этсин охират ғами,
Ҳар лаҳза ёдингдан чиқмасин ўлим.
Надоматким, мендан олим чиқмади,
Жаннатда бошимга тож кийдир, ўғлим!
💬 @turtliklar
Шайх деди: Аёлга «Ҳижоб кий қизим».
Аёл дер: Эркаклар яширсин кўзин.
Шайх деди: Пашшалар кўзин ёпайми,
Ё ёпган маъқулми асалнинг юзин....
@turtliklar
Хушвақт бўл келмоқда Ҳайит айёми,
Шай бўлғуси бутун қувонч анжоми.
Сустликдан ой сариқ, озғин ва синиқ,
Вақтида бу дардлар битар тамоми.
✍️ Умар Хайём
© @turtliklar
Tilaging bo’lsa gar Allohdan tila,
Bil’aks har amal so’ngidir vahim.
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
BISMILLAHIR ROHMANIR ROHIYM…
* * *
Hamd bo’lsin Allohga, hamd bo’lsin har on,
Uning hukmidadir samo va zamin,
Maqtovga loyiq zot Udir har zamon:
ALHAMDULILLAHI ROBBIL ‘ALAMIYN…
* * *
Eng buyuk va so’ngsiz qudrat Allohda,
Hamma narsa Unga tobe va asir
Va o’zi har ishni qudrat-la qilar:
VALLOHU A’LA KULLI SHAY’IN QODIYR…
✍️ Anvar Tunjalb (Abdulloh Murod tarjimasi).
© @turtliklar
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️
Нопок ҳикмат айтиб, ҳарчанд урсин дам,
Бу ишидан унга етмас манфаат.
Пок инсон бир ерда жим ўлтирса ҳам,
Унинг гўзал хулқи ўзи насиҳат.
* * *
Агар беобрўйлик қиларкан жоҳил,
Бировнинг обрўйи у учун бир пул.
Эллик йиллик эзгу номингни дарҳол,
Бир ёмон сўз билан этади поймол.
© Саъдий Шерозий | @turtliklar
Кўпайиб кетганда оддий ташвишлар,
Мени унутасан, аниқ биламан.
Агар пешонамга ёзилса жаннат,
Унга Сенинг номинг айтиб кираман.
© Холбиби Садинова
💬 @turtliklar
Бандаман, Оллоҳдан иймон сўраган,
Гуноҳим бўйнимга осилган маржон..
Руҳимни покликка, нурга ўраган,
Умидим йўлчиси Моҳи Рамазон!
@turtliklar
🌙 Mohi Ramazon muborak! Ulug' oyda qilgan ibodatlaringiz qabul, duolaringiz mustajob bo'lsin!
Saharlik duosi
Navaytu an asuma sovma shahri ramazona minal fajri ilal magʻribi, xolisal lillahi taʼala. Allohu akbar.
Iftorlik duosi
Allohumma laka sumtu va bika amantu va aʼlayka tavakkaltu va aʼla rizqika aftartu, fagʻfirli ya gʻoffaru ma qoddamtu va ma axxortu
@turtliklar
Дунё бинокори тузар қаср- айвон,
Тузиб бўлади-ю, қилади вайрон.
Фалакка етказиб бугун тоқини,
Эртага этади ер билан яксон.
✍️ Паҳловон Маҳмуд
©️ @turtliklar
Аслида тўғримас, танлаб хос кунда,
"Хотин-қизлар куни" дея нишонлаш.
Аксинча, аёлни бутун умрида
Шарт эрур, шаънини кўтариб яшаш.
☆ ★ ☆
Ахир, эр кишига – омонат аёл,
Омонатни эъзоз этар бу уммат.
Мўминалар, сизга дунё аҳли лол,
Ўтган ҳар кунингиз "саккизинчи март."
✍ Акмал Ажиб
© @turtliklar
Қалбимда баҳор йўқ, кўзларимда куз,
Юрагим совқотган, нигоҳларим муз.
Ёниқ юрак билан яралган эдим,
Ҳаёт йўлларида совидим. Афсус...
© Комила НОСИРОВА | @turtliklar @turtliklar
- Бобо, эгилгансан, нечун қаддинг дол?
- Елкамда гуноҳим тўла қоп, болам.
- Бобожон, юкингга бўлайин ҳаммол?!
- Унда мен учун ҳам савоб топ, болам!
✍️ Амир Худойберди
© @turliklar
Ёд этмас эмиш кишини ғурбатта киши,
Шод этмас эмиш кўнгулни меҳнатта киши.
Кўнглум бу ғарибликда шод ўлмади, оҳ,
Ғурбатта севунмас эмиш, албатта, киши.
✍️ Заҳриддин Муҳаммад Бобур
©️@turtliklar