turtliklar | Неотсортированное

Telegram-канал turtliklar - Тўртликлар ва рубоийлар

1407

📚 Жаҳон ва ўзбек адабиётидан энг сара тўртликлар ва рубоийлар канали. 🌐 Twitter: @turtliklar_uz ©️ Мурожаат учун: @Mening_pochtam_bot Бошқа каналларимиз: ✓ @kungil_kundaligi ✓ @sport_xabarlari

Подписаться на канал

Тўртликлар ва рубоийлар

#tanlovga

6️⃣ Алимардон Шомуродов:

Ҳаёт шундай яралган асли
Бордир унинг баланду пасти
Китоб ўқиб олим бўлолсанг
Топадирсан ҳаётни асл

✅ @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Аллоҳим, сабримни нурамас тоғ қил,
Руҳимни, жисмимни доимо соғ қил.
Хароба дилларга ошино этма,
Бу дардли кўнглимни сермева боғ қил

💬 Комила Носирова | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун

Байроқдир юртларнинг шарафи-шони,      
Бамисли эл-халқнинг ори виждони,             
Фахру ифтихордан шод бўлгай киши,      
Байроқни кўзига суртган замони.            

Маҳпирали Ҳасанов
💬 @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

(Телеграм каналдан қочиб қоладиганларга бағишланади)

Суҳбатда ғийбатдан сўз очганлар ёмон,
Ҳар гапда заҳрини сочганлар ёмон,
Телеграм каналга аъзо бўлиб сўнг,
Кайфиятинг бузиб, қочганлар ёмон.

© Комилжон Аслонов | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Умр ўтиб кетди. Йиғлама.
Ўтди дунё – бесарҳад қайғу.
Ўлим келса?..
Хўш, келса, нима?
Айрилиқдан
Даҳшатлими у?

© Усмон Азим | @turliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

#tanlovga

3️⃣ Холбиби Садинова:

"Ўқи!" деган асл ҳикматдан,
Керак эмас ўзга ҳеч хитоб!
Бизни инсон сафига қўшган,
Дунёларни танитган КИТОБ!

___
@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

#tanlovga тўртликлар келишни бошлади. Сиз ҳам қатнашинг ва қизиқарли китоб ютиб олинг.

1⃣ Маҳпирали Ҳасанов:

Шахсни шахс этгувчи асли бу таълим,
Таълим ол бўлсанг ҳам ҳатто муаллим,
Муродинг не дея сўраса олим,
Илм де, илм де ва яна илм.

___
@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Илмга ташнадан толиб чиқади,
Олдга интилганлар ғолиб чиқади.
Умрга заволдир ҳасад ила кек,
Умид рўшноликка олиб чиқади.

©️ Қурбон Қарлиқий | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Эшик тақиллади
Бемаҳал тунда,
Турли ўй-хаёллар ўтди бирма-бир.
Эшикни очдиму англадим шунда,
Мени йўқлаб кепти бугун ноябрь.

© К. Аслонов | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Кеттик она, шаҳар кўрсатай,
Ташвишидан асло ғам еманг.
Она юринг шашлик оберай,
Фақат "болааам, ўзинг е" деманг!

👉 #Мухлис_ижодидан
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

МАШРАБ

Энагаси алла айтар Машрабга боз-боз,
– Катта бўлсанг Хон бўласан, аллаё алла.
Ўша заҳот эшитилар бешикдан овоз:
– Алдаё алда!

✍️ А. Орипов
👉 @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Икки нарса керак вужуд учун, бил,
Биринчиси дилдир, иккинчиси тил.
Дилни сен меҳр ила шафқатга тўлдир,
Тилни ҳақиқатнинг ўткир тиғи қил.

✍️ Хушҳолхон Хаттак
(Афғонистон)
📖 Таржимон: Эркин Воҳидов
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ибни Аббос остин-устун қилди ўйимни -
Бир ўгитки, таъсир этмиш саҳобаларга:
"Ота-онанг ҳузурида қоқма кийимни,
Оқ бўлғайсан магар чанги тегса аларга!"

✍️ Хайрулла Ҳамидов
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Эй алиф, эгилма, долга ўхшама,
Керак пайт ҳақни де, лолга ўхшама.
Гумроҳга эргашиб, қаён борурсан?
Етакласа, юрган молга ўхшама!

✍️ Фозил Зоҳид
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Гуруҳбоз

Битта ўзи пашшани ҳам йиқолмайди,
У жойга ҳам битта ўзи чиқолмайди.
Қайга борса атрофига шерик тўплар,
Йўқолса ҳам битта ўзи йўқолмайди...

✍️ А. Орипов
©️@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Танловда қатнашиб ғолиб бўлинг ва қизиқарли китоб соҳибига айланинг 👆

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Воҳ, бунчалар шавққа, шаҳдга тўлганмиз,
Орзулар кўп, кибр ундан-да кўпроқ —
Асли бир томчидан пайдо бўлганмиз,
Охир бўлажакмиз бир сиқим тупроқ

💬 Карим Баҳриев | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ҳозир ҳамма ўгитга моҳир,
Панд насиҳат тўлмиш бу даврон.
Мақоллар ҳам ўзгарди охир,
Гап эгасин тополмай ҳайрон...

✍️ Хайрулла Ҳамидов
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

#tanlovga

5⃣ Зуҳра Бегим

Китоб-абадий дунё, саҳифаси минг аср,
Алломалар илмидан мангу қурилган қаср.
Улуғларнинг мероси бизлар учун хитобдир,
Дунё эшигин очган энг аввало китобдир.
                  
✅ @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

#tanlovga

4⃣ Маҳбуба Убайдуллаева

Не истаринг билмай, руҳингда тугун,
Қалбинг ҳисларига бўлганда тутқун,
Тонгги шаббодада тебраниб сокин,
Бир финжон мутолаа таъмини тотгин...

@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

#tanlovga

2️⃣Шахзод Жабборов

Усиз жонимда ҳожат йўқ
Кўнглима он саодат йўқ
Ки ҳаёт англатар бот-бот
Илмдан бошқа нажот йўқ

___
@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Диққат танлов!

Илм ва китоб узвий боғлиқдир. Неки муваффақиятга эришмайлик бу икки ҳамроҳнинг оз бўлсада ҳиссаси бор. Шу муносабат билан "Китоб — илм хазинаси" шиори остида тўртликлар танловини эълон қилсак, нима дейсиз? )
Танловга қатнашиш учун ҳар бир иштирокчидан китоб ёки илм ҳақида фақат 1та тўртликни @Mening_pochtam_bot манзилига #tanlovga хештеги билан юбориш талаб этилади. Биз ҳар бир тўртликни рақамлаб жойлаб борамиз.
(✔️ Иштирокчи тўртлик юбораётганда исм-шарифи, яшаш манзили ва боғланиш учун телефон рақам ёки телеграм никини юборишлари талаб этилади. Бу ғолибга боғланиш учун керак бўлади)
Тўртликлар 9 декабрь 22:00гача қабул қилинади
. (Овоз йиғиш ҳам шу вақтда тўхтатилади)

Ғолиблар қуйидаги усулда аниқланади.

1. Энг кўп лайк 👍 йиққан тўртлик эгаси (бошқа смайлклар ҳисобга олинмайди);
2. Админ томонидан энг яхши деб танланган тўртлик эгаси,
3. Рандом орқали аниқланган битта тўртлик эгаси.

🎁 Ғолибларга жаҳон адабиётидан бадиий китоб совға қилинади.

❗️Эслатма: Юборилган тўртликлар шахсан муаллифнинг ўзига тегишли бўлиши лозим. Бошқа шоирлар ёзган тўртликлар, ёки шеърлар орасидан "ажратиб" олинган тўрт сатрлар қабул қилинмайди.

Танловда қатнашиб ғолиб бўлинг ва қизиқарли китоб соҳибига айланинг
_____
@turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

ЮЛҒУЧНИНГ ЎҒИЛЧАСИ

Сочишим керак Ҳотамдек,
Яшашим керак одамдек.
Бунинг учун одамларни
Шилишим керак отамдек.

✍️ Анвар Обиджон
©️ @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ким хато қилмайди, айт, ким бегуноҳ?!
Ғурурни енг, кечир! Қайт, ортингга қайт!
Мингта сатр ёзсам, бир сатр билан,
"Мен ҳам Сендан кўпроқ соғиндим!" - деб айт!

© Холбиби Садинова | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

РАМАЗОН ТАҚВИМИ – 2022
1443 ҳижрий йил, 2022 милодий йил

Бундан ташқари @Hidoyat_taqvim_bot номли телеграм бот ишга туширилди. Бунда ҳар бир киши ўзи яшаётган шаҳар, қишлоқдаги саҳарлик ва ифторлик вақтини аниқ кўра олади.
Ботга ўз локациянгизни киритинг ва ўзингиз учун рўза ва ифторлик пайтларининг аниқ вақтларини билиб боринг.

Kanalga ulanish: @komiljon_aslonov
____
🔴 YouTube | 🟢 Instagram | 🔵 Telegram

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Кўзларинг умидвор боқар зиёда,
Барча куч аслида ожиз сукутдир...
Қалбингни овутгин: «Ёруғ дунёда
Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!»

© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Тегирмонга тушиб дондай эзилган,
Елларда хаслардек учиб кетган ҳис.
Кушандаси ўтиб борар умримнинг,
Ғурурим кўнглимга ем қилган иблис —

шу Ишқ.

Холбиби Садинова | @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

🎤 🎼 Наврўз келибон
Жуманиёз Жабборов
____
​💐 Наврўзи айём муборак бўлсин. Йил давомида хонадонингиздан қувонч, файз-у барака, тўкин сочинлик аримасин. Барча эзгу ниятларингизни Аллоҳ ижобат айласин. Кейинги янги йил, янгиланиш байрами — Наврўзи айёмига ҳам барчамизни хурсанчиликда етказсин.
Наврўзи айём муборак!
____
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️

“Қушлар, нега жимсиз айни тонг-саҳар?”
“Ёмғир ёғишини тинглаётирмиз”.
“Шоирлар, сиз нега жимсиз бу қадар?”
“Ёмғир ёғишини тинглаётирмиз”.

* * *

Лочинни шикорга шайлашар бундай:
Уч кун на дон егай ва на сув ичгай.
Ҳокимиятга ташна каслар ҳам шундай:
Ўлгудай оч бўлар, ўлгудай мечкай.

* * *

Гоҳо шундай: авар тилини четда
На биров тушунар ва на тинглайди.
Тилга, дилга тугун тушган бир пайтда
Мени фақат ёлғиз Аллоҳ англайди.

* * *

Қамоқда бўлмадим, лек Кремлда
Каттаконлар билан ўтирдим бирга.
Ярим умрим ўтди гўё уйқуда,
Сочга оқ, дилга доғ тушди беҳуда.

✍️ Расул Ҳамзатов ( О. Толиб таржимаси)
© @turtliklar

Читать полностью…

Тўртликлар ва рубоийлар

Ул Аллоҳким тану жонни яратди,
Ҳар аъзони бир хизматга қаратди.
Тилда иллат кўрди-ю этди тутқун,
Оғиз-зиндон, тилни анда қаматди.

✍️ Хожа Али Ромитаний
© @turtliklar

Читать полностью…
Подписаться на канал