Туркистон Сиёсий сақофий таҳлилий сайт! turkiston.net turkiston.info
1795 йилда, бизнинг давлатимиз ва халифамиз бор бўлган замонда Американинг ҳарбий кемалари мусулмон юртлардан қайтарилиб, Ўрта ер денгизида ёқиб юборилган эди... Бугун 2023 йилда, зараркунанда давлатчалар замонида эса, Американинг бундай тажовузи қаршисида жавоб зарбасини йўллашга журъат қилишолмаяпти. Дарҳақиқат, бу икки позиция ўртасида катта фарқ бор!
Ҳусийлар капиталистик тузумга амал қилиб, уни татбиқ қилишар экан, бу ишлари исломий юртларидаги бошқа малай ҳукмдорлардан фарқ қилмайдилар... Улар ёвуз амалларда ҳам, ёлғон баёнотларда ҳам бир хилдирлар.
Сайкс-Пико режимлари бу вазифани бажаришга қодир эмас. Бунга фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатигина қодирдир. Ҳизб ут-Таҳрир айни шу давлатни барпо этиш учун ҳаракат қилмоқда. У Халифаликни қайта барпо этишда Умматга етакчилик қилиш учун Уммат орасида ва У билан бирга фаолият олиб бормоқда. Эй Яман аҳли, Халифаликни барпо этиш ва Ғарб давлатларининг сизга чўзилган қўлига болта уриш учун ҳаракат қилувчилар билан бирга бўлинг. Росулуллоҳ бундай марҳамат қилганлар:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман
вилоятидаги матбуот бўлими
Бисмиллариҳирроҳманирроҳим
Куллий қоида
Бу қоидани тушуниш учун аввало бу қоида ифодалаётган сўзларни тушуниб олишимиз керак. Куллий сўзи бўлаклардан ташкил топган бир нечта нарсани бир сўз билан ифодалашга ишлатилади, бошқача айтган бир нечта бўлаклардан ташкил топган воқеликни ифодалаган сўзга, фикрга ёки ҳукмга куллий деган сифат қўлланади. Масалан: сабзи, пиёз, картошка, карам, шолғом, туриб, бақлажон, калампир ва ҳоказоларни ҳаммамизни мақсад қилганда, ўзбекчада - сабзавот ёки сабзавотлар деган сўз қўлланади. Бу "сабзавот" сўзи куллий атама. Сабзи, пиёз, картошка, карам, шолғом, туриб, бақлажон, калампир кабилар бу атаманинг бўлаклари.
Ёки хиссимизга тушган ҳар бир нарса: тоғу-тошлар, сахролар, сувлар, ўрмону-боғлар, хайвонлару-парандалар, қурт-кумусқалар, юлдузлару-планеталар, яъни хиссимизга тушаётган ҳамма нарса "модда ва у азалийдир" деб ифодалаш - коммунистларнинг бир фикри. Ҳамда бу куллий фикр. Тоғу-тошлар, сахролар, сувлар, ўрмону-боғлар, хайвонлару-парандалар, қурт-кумусқалар ва шу кабилар бу куллий фикрнинг бўлаклари бўлади, яъни - уларни айтишича - уларнинг ҳар бири модда ва азалий.
Ёки инсоннинг амаллари, хоҳ ибодатлар бўлсин, хоҳ тижоратлар, рахбарияту-хизмат кўрсатишлар бўлсин ёки қариндош-уруғчилик, ошна-оғайничилик, қўни-қўшничилик бўлсин, ҳар қандай амал аслида шаръий ҳукмга боғланиши керак. Бу бир шаръий ҳукм, яъни амаллардаги асллик шаръий ҳукмга бошғаниш керак - деган ҳукм ҳам куллий ҳукм. Ибодатлар, даъват қилиш, тижорат ишлари, рахбарияту-хизмат кўрсатишлар, қариндош-уруғчилик, ошна-оғаничилик, қўни-қўшничилик булар шу ҳукмнинг бўлаклари.
Бу сўзлар: атама(сабзавот), фикр(модда азалий) ёки ҳукм(амаллардаги асл шаръий ҳукмга боғланиш)лар ифодалаётган вокеъликларни ҳар бирини шу калималар ўз ифодаси билан мақсад қилса-да, лекин уларнинг бирортаси ўша ифодани тўла вокеълигига мисол бўла олмайди. Масалан: сабзи сабзавотнинг бир жузъи, лекин ҳаммаси эмас ёки ер шари модда, у азалийдир деган атеистларнинг фикри - модда азалий - деган фикрларинг бир бўлаги, лекин ҳаммаси эмас. Ёки намоз ўқишдан аввал шариат уни қандай ўқишни талаб қилганини ўрганиш вожиб деган ҳукм ҳам - амаллардаги асллик шаръий ҳукмга боғланиш - деган ҳукмнинг бир бўлаги, бу ҳукмнинг ҳаммасига бу(намоз ўқишдан аввал, шариат уни қандай ўқишни талаб қилганини ўрганиш вожиб деган ҳукм ҳам) мисол бўла олмайди.
Куллий сифатига эга сўзлар юқоридаги каби бир нечта бўлаклардан ташкил топган бир бутун нарсага қўлланади.
Қоида сўзи эса асос ёки пойдевор деган маънони, яъни - бошқа нарсалар унинг асосида турадиган, асосий бўлаги - деган маънода қўлланади. Масалан: уйнинг деворлари, эшик-ромлари, томи пойдевор устига қурилади. Асли-асосини қоида-пойдевор дейилади. Бизнинг истилоҳда қоида - тартиб-интизомга ишлатилиб қолинган, масалан: йўл ҳаракати қоидалари, мактаб қоидалари, шифохона қоидалари каби. Лекин шаръий ҳукмларни баён қилаётгандаги "қоида" сўзи "асос" маъносида қўлланади. Масалан: фикрий қоида - фикрлар ва фикрлаш асоси маъносида ёки амалий қоида - инсондан содир бўладиган ҳар бир амалнинг асл-асоси деган маънода ва ҳоказо.
Демак, куллий қоида: ҳамма бўлаклари ўз ичига олган асос - деган маънони билдиради.
Муфаккир Муслим
Умар Челик: “Кун тартибимизда Халифалик деган нарса йўқ”
Туркия ҳукумати Исломнинг ягона бошқарув тизими бўлган Халифаликка қаршидир. Бу ҳақида президент Ражаб Тоййиб Эрдоған бошчилигидаги “Адолат ва Тараққиёт” партиясининг расмий нотиғи Умар Челик маълум қилди.
“Кун тартибимизда Халифалик деган нарса йўқ. Бу мунозарадан кўзланган мақсад Туркиядаги режим ўзгаришини талаб қилиш бўлса, биз бунга қарши турамиз”, “Ўтмиш ўтмишда қолди ва барчаси тугади. Халифалик байроғи деган байроқ йўқ”, “Халифалик Тарихий жиҳатдан салоҳияти тугаган нарсадир”, деди Умар Челик мамлакат бўйлаб муҳокамага айланган “Ҳалифалик байроғи” ҳақидаги баёнотида.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам, 2017 йилда Саудия Арабистонининг Ал-Арабия каналига берган интервюсида худди шундай баёнот берган эди.
Изоҳ: Туркиянинг Истанбул шаҳрида 250 минг киши иштирок этган “Фаластинни қўллаб-қувватлаш” юриши асносида, қўлида Тавҳид байроғи бўлган кишининг бир ирқчи тарафидан ҳужумга учраши “Тавҳид байроғи” ва “Халифалик” мавзусини Туркия кун тартибининг асосий мавзусига айлантирди. Журналист ва ёзувчилар бу ҳақида мақолалар ёзишди. Сиёсатчилар жонли эфирда “Тавҳид байроғи” ва “Халифалик” мавзусини муҳокама қилишди. Ижтимоий тармоқларда “Халифалик давлати”, “Халифалик байроғи”, “Тавҳид байроғи” ва шунга ўхшаш мавзулар барчанинг диққат марказини эгаллади. Google қидирув тизимида энг кўп изланган сўз “Халифалик байроғи” сўзи бўлди.
Табиийки, бу ҳолат дин душманларини саросимага солди. Камолист сиёсатчилар ва тарафдорлари билиб-билмай, Тавҳид калимаси ва Халифалик байроғига оғзаки ҳужумлар уюштира бошлади. Халифалик мавзуси кўтарилар экан, у билан бирга табиий равишда Ҳизб ут-Таҳрир номи ҳам тилга олинди. Бу эса, Тавҳид калимаси ёзилган оқ, қора ва зангори рангли байроқлар кўтарган мусулмонларнинг юришлари кўпайишига сабаб бўлди. Тарихий баланд бинолар, кўприклар ва бошқа кўзга ташланадиган жойларга Тавҳид байроқларини осиб қўйиш ҳолатлари кўпая бошлади.
Дарҳақиқат Тавҳид байроғи Росулуллоҳ ﷺ Мадинада тиклаган Ислом давлатининг байроғидир. Яъни мусулмонлар учун гўзал намуна бўлган Росулуллоҳ ﷺ Тавҳид калимаси ёзилган “Ливо” ва “Роя” номли оқ ва қора байроқларни Ислом давлатининг байроғи сифатида белгилаганлар. У Зот ﷺдан сўнг келган рошид Халифалар ва улардан кейинги Умавийлар, Аббосийлар ва Усмонийлар Халифалиги даврида ҳам ушбу байроқлар давлат байроғи сифатида қўлланилди. Чунки бу байроқлар Ислом ақидасини тамсил этган Тавҳид байроқларидир.
ИншаАллоҳ яқинда тикланиши кутилаётган иккинчи Рошид Халифалик давлатининг байроғи ҳам оқ ва қора рангли “Ливо” ва “Роя” бўлади. Чунки бу байроқлар Росулуллоҳ ﷺ ва Асҳобларининг байроқларидир. Қолаверса устида Тавҳид калимаси ёзилган ушбу байроқлар бутун Ислом Умматини бирлаштирувчи унсурлардан биридир. Масалан бутун дунё мусулмонларига “Келинг, Саудия байроғи остида бирлашайлик”, ёки “Миср байроғи остида бирлашайлик”, дейилса қабул қиладими?! Исломий деб ном олган 57 давлатлардан бирида яшаётган мусулмонлар ҳеч қачон ўз байроқларини ташлаб, бошқа бирининг байроғи остида бирлашишни қабул қилмайди. Аммо Индонезиядан Испаниягача бўлган мусулмонлар Тавҳид байроғи остида бирлашишни ўзлари учун шараф деб билади ва буни мамнуният билан қабул қилади.
Зоҳид Заргар
Песков: ЕОИИдан барчамиз фойда кўрдик
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатлар иттифоқ доирасидаги ҳамкорлик туфайли мустаҳкамланиб, халқаро иқтисодиётдаги хатарлардан ҳимояланган. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Известия” газетасига берган интервюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ЕОИИга аъзо давлатларнинг иқтисодий ўсиши учун интеграция (турли давлатлар иқтисодиётининг ягона иқтисодий сиёсат асосида ўзаро боғланган ҳолда ривожланиш формаси) ўта муҳим ва фойдалидир.
"Биз Арманистон, Қирғизистон, Беларус ва Россия иқтисодиётидаги ўсиш суръатларини кузатмоқдамиз. Бир сўз билан айтганда, ҳамкорликдан барчамиз фойда кўрдик", деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити ва Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Россия президенти Владимр Путин ЕОИИ давлатлари иқтисодиётида ўсиш кузатилаётганини таъкидлаб, иттифоқни халқаро нуфузли ташкилот деб атаган эди.
Изоҳ: Путиннинг ЕОИИни тузишдан кўзлаган асосий мақсади ташкилотга аъзо давлатларни Россияга муқтаҳкам боғлаб олиш ва улардан ўз манфаати йўлида фойдаланиш эди. Ҳақиқатдан ҳам ЕОИИ ташкил топганидан буён – Белорусия ва Қозоғистон каби давлатларнинг садоқатини мукофотлаш учун уларга баъзи имкониятлар яратиб берганлигини ҳисобга олмаганда – фақат Россиянинг манфаатлари йўлида хизмат қилиб келди. Бошқаларига салбий таъсирдан бошқа фойда келтирмади. Чунки иттифоқнинг қонун ва меъёрларини Россиянинг ўзи қўяди ва ҳар доимгидек иттифоқдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланади.
Масалан, ЕОИИ шартномасига кўра, барча аъзолар ўртасида товарлар, хизматлар, капитал ва меҳнат соҳаларида айрибошлаш эркинлиги ҳамда савдо, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида келишилган ҳолда сиёсат олиб бориш кафолатланган. Шунга қарамай Қирғизистон ЕОИИга аъзо бўлгандан кейин, 2015 йилда атиги 150 миллион долларлик товар экспорт қилган холос. Ваҳолангки у ЕОИИга аъзо бўлмай туриб, 2014 йилда Қозоғистонга умумий қиймати 340 миллион доллардан зиёд товар экспорт қилган эди.
Шунингдек, шартномада кўрсатилган “иттифоқ ҳудудида ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши ва меҳнат муҳожирларига бериладиган енгилликлар” фақат қоғозда қолиб кетди. Россия Ўрта Осиё давлатларига босим ўтказиш учун арзимаган баҳоналар билан ишчи кучи оқимидан қурол сифатида фойдаланмоқда. Ҳатто меҳнат муҳожирлари кўп келган юртларни Россияга қўшиб олиш ҳақида очиқ гапира бошлади.
Мана шундан ҳам маълумки, Россия ЕОИИ ва унинг шартномасини фақат ўзининг манфаати учун тузган. Мустамлакачи давлатлар ҳеч қачон ўз мустамлакалари билан шартнома тузмайди. Балки “шартнома” номи остида улар устидан ҳукм юритади. Уларнинг ягона мақсади қўл остидаги давлатларнинг бойликларини текинга қўлга киритиш ва аҳолисидан арзон ишчи кучи сафатида фойдаланиб, моддий манфаат кўришдан иборат холос. Токи Халифалик давлати тикланиб, уларни Исломий ўлкалардан қувиб юбормас экан, улар турли баҳоналар билан босқинчиликларини давом эттираверади. Шундай экан, мусулмонлар бундай ҳорликлан қутулиш учун Халифалик давлатини тиклаш мақсадида ҳаракат олиб бораётган холис мусулмонлар билан елкама-елка ҳаракат олиб боришлари лозим.
Абдураҳмон Одилов
Мисрдан таклиф: Яҳудийлар Ғазодан чиқиб кетади!
Ўтган ҳафта Қоҳирада бўлиб ўтган Миср ва Ҳамас ўртасида ташкил қилинган учрашувда Миср режими “уч босқичли оташкесим” ва босқичма-босқич барча маҳбусларни озод қилиш таклифини ўртага ташлади. Исроилнинг “The Times of Israel” газетаси Саудия Арабистонининг Ал-Шарқ интернет сайтига таяниб хабар қилишича, бу ҳақида учрашувда иштирок этган манбага мурожаат қилинган.
Таклифга биноан, биринчи босқичда аёллар, болалар, қариялар ва беморлардан иборат 40 нафар яҳудий асирларни озод қилиш режалаштирилган. Бунинг эвазига сионистик режим айни тоифадаги 120 нафар фаластинликни озод этади. Шунингдек, белгиланган даврда “сулҳ ўрнатиш” ва “Исроил танкларини Ғазодан олиб чиқиб кетиш ҳамда минтақага гуманитар ёрдам етиб боришига имкон бериш” ҳам кўзда тутилган.
Иккинчи босқичда Фаластин гуруҳлари ўртасида учрашувлар ўтказилиб, Ғарбий Соҳил ва Ғазода технократик ҳукумат ўрнатилади.
Учинчи, яъни охирги босқичда “тўлиқ ўт очишни тўхтатиш”га эришилгандан кейин Ғазодаги барча асирлар озод этилади. Бунинг эвазига сони кейинроқ аниқ бўладиган фаластинлик маҳбуслар озод этилади ҳамда бу босқичда Исроил ўз кучларини Ғазо секторидан олиб чиқиб кетади ва кўчириб юборилган ғазоликларнинг ўз уйларига қайтишига имкон берилади
Изоҳ: Ўтган ҳафта Ҳамас ва Исломий Жиҳод раҳбарларини Қоҳирага чақириб, “Ғазодаги қирғинларни тўхтатиш йўли”ни таклиф қилган Миср режими “яҳудий вужудининг қўриқчиси” вазифасини аъло даражада бажариб келаётган режимдир. Буни ҳеч ким, ҳатто Миср ҳукуматининг ўзи ҳам инкор қилмайди. Бир сўз билан айтганда, Миср режими АҚШнинг содиқ қули ва яҳудий вужудининг энг ишончли қўриқчисидир.
Шундай экан, Миср режимининг “Ғазодаги қирғинларни тўхтатиш ва Фаластин аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини етказиш” каби масалаларни муҳокама қилишдан кўзлаган мақсади нима? Яъни икки ярим ойдан буён Ғазодаги қатлиомларга томошабин бўлиб келган режим нега энди, бугунга келиб, икки тарафни яраштириш, тинчлик учун музокара олиб бориш устида ҳаракат қилмоқда?
Бунинг жавоби шуки, АҚШ армияси Ироқ ва Афғонистон ботқоғига ботиб қолгани каби, яҳудий вужуди ҳам Ғазо ботқоғига ботиб қолди. Бу ҳолат Исроил оммавий ахборот воситалари тарафидан ҳам ёритила бошлади. Масалан, иброний тилида чиқадиган “Едиот Аҳронот” газетаси “аскарлар орасида ўз жонига қасд қилиш тенденциялари ортиб бораётгани ҳамда бунга қарши курашадиган ҳамширалар ва психиатрлар гуруҳлари тузилаётгани” ҳақида хабар тарқатди. Ҳааретз газетаси эса реабилитация бошқармаси бошлиғи Лимор Лурианинг “Ғазода уруш бошланганидан буён 2816 аскарнинг реабилитация марказида даволангани” ҳақидаги ҳисоботини чоп қилди. Газетага кўра, ҳақиқий рақам Исроил армияси эълон қилганидан анча кўпдир. Исроил армиясининг матбуот котиби Дониёр Ҳагарий, аскарлар илгари ҳеч қачон дуч келмаган қийин ва мураккаб даврларни бошдан кечираётганини айтиб чиқди.
Демак, АҚШнинг мақсади, нима қилиб бўлса ҳам, яҳудий вужудини ботқоқдан чиқариб олишдир. Чунки бу ботқоқлик фақат яҳудий вужудини эмас, балки атрофдаги араб режимларини ҳам ва ҳатто Ғарб оламини ҳам ўз домига тортиб кетиши мумкин. Ғазодаги инсоний фожеалар ва қирғинлар давомида иккинчи араб баҳори юзага келиш хавфи уларни ташвишга сола бошлади. Шунинг учун бу урушни тўхтатиш пайига тушиб қолишди.
Оз сонли ва имконияти чекланган Мужоҳидларнинг “енгилмас куч” дея танитилган Исроил армиясининг ҳақиқатини фош қилиши ҳамда “гўё бутун дунёни бошқараётган Моссад афсонаси”ни пучга чиқариши ва энг муҳими Ислом Умматининг уйғонишига йўл очиши муъминларнинг қалбини қувончга тўлдирган муваффақият ҳисобланса-да, бироқ ҳақиқий ғалаба бу - муқаддас тупроқлардан нажас яҳудий вужудини битта ҳам қолдирмай йўқ қилишдир. Бу эса албатта иккинчи Рошид Халифалик давлати тикланиши билангина амалга ошади. Бу давлатининг тикланиши нафақат Ғазодаги қирғинларни, балки Сурия, Кашмир, Шарқий Туркистон, Аракан ва ҳоказо бутун дунёдаги ваҳшийликларни бартараф қилиб, мустамлакачиларнинг Исломий ўлкаларидаги ўйинларига чек қўяди.
Зоҳид Заргар
Байден: Бутун дунёнинг фикри бир кечада ўзгариши мумкин
Яҳудийларнинг Ҳанука байрамини нишонлаган ва Оқ уйда яҳудийлар учун зиёфат уюштирган АҚШ президенти Жо Байден (Исроил)нинг Фаластинга қилган ҳужумлари туфайли АҚШда антисемитизм кучайиб бораётганини танқид қилди. Бу ҳақида The Times of Israel газетаси хабар қилди. Байден (Исроил)га ҳарбий ёрдамининг давом этишини билдирар экан, бу масалада эҳтиёт бўлиш зарурлигини таъкидлаб, дунёнинг фикри бир кечада ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“(Исроил) ХАМАСдан қутулгунча ҳарбий ёрдам беришда давом этамиз, лекин жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Бутун дунё ва жамоатчилик фикри бир кечада ўзгариши мумкин. Биз бунга асло йўл қўя олмаймиз" деди Байден. Қариганлиги сабабли қийналиб гапирган Байденнинг нутқи зиёфатга қатнашган яҳудийларнинг олқишларига сазовор бўлди.
Изоҳ: Сўнги пайтларда Ислом оламида юзага келаётган вазиятлар, хусусан Ғазодаги оз сонли Мужоҳидларнинг яҳудий вужудини саросимага солиб қўйиши АҚШни жиддий чоралар кўришга мажбур қилмоқда. Чунки Ғарб олами мусулмонларнинг оёққа турииши ва иккинчи Рошид Халифалик давлати тикланиб кетишидан қаттиқ қўрқади. Шунинг учун Ғазода Мужоҳидлар яҳудий вужудига қарши ҳужум бошлаши биланоқ Америка учоқ ташувчи кемаларини Шарқий Ўрта ер денгизига олиб келди. Унинг ортидан Британия қироллигининг денгиз флоти кемалари ҳам Шарқий Ўрта ер денгизига етиб келди. Сиёсатдан бироз хабари бор кишига шуни яхши биладики, улкан ҳарбий қувватга эга бу кемалар имконияти чекланган оз сонли Мужоҳидлардан яҳудий вужудини қўриқлаш учун келгани йўқ. Балки яҳудий вужуди ва атрофдаги малай давлатларнинг қулаши натижасида янги бир даврнинг бошланиши, яъни иккинчи Рошид Халифалик давлати тикланишининг олдини олиш учун олиб келинди.
АҚШ президенти Байденнинг “Вазиятдан фойдаланмоқчи бўлганларга бир сўзим бор, асло бундай қила кўрманг”, дея таҳдидли огоҳлантириши ва АҚШ Давлат котиби Антони Блинкеннинг (Исроил) ортида АҚШ турганини эслатиб, атрофдаги ҳукуматларни фаластинликларга ёрдам беришдан қаттиқ огоҳлантирши бекорга эмас эди. Буларнинг ортидан Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳам Миср армиясини “ҳарбий кучингиз сизни нотўғри қарорлар қабул қилишга олиб бормасин”, дея огоҳлантирди. Иордания қиролининг оёқлари титраб, АҚШдан ҳарбий куч сўради. Атрофдаги бошқа малай режимлар ҳам ҳукумат жиловини маҳкам тутишга шошилди. Масалан Саудия полицияси ҳақиқатни айтган олимларни меҳробнинг ўзидаёқ ҳибсга олди ва ҳоказо.
Мана шундан келиб чиқиб, айта оламизки, Байденни ваҳимага солган ва бутун дунёнинг фикрини бир кечада ўзгартиришга қодир бўлган куч – бу иккинчи Рошид Халифалик давлатининг тикланишидир. Бунга ҳеч шубҳа йўқ. Чунки Фаластин масаласи ёлғиз Фаластин аҳлининг ёки арабларнинг масаласи эмас, балки соф Исломий масала бўлганлиги сабабли мусулмонларнинг уйғонишига сабаб бўлмоқда.
Зоҳид Заргар
–––Ал-Ваъй сўзи: Ғарбдаги одамлар
бахтлими? ...................................................3
–––Ҳазорат ҳамда унинг инсониятга
таъсири .....................................................10
–––Муносабатларни нормаллаштириш
келишувлари (Иброҳим келишувлари)
ҳамда Яқин Шарқдаги стратегик иттифоқ...
халқаро рақобат
Исроил минтақадаги асосий ўйинчи (1) ...15
–––Қуръони Каримга қарши фитналар
тўқилди ва тўқилмоқда... Аммо уни асрлар
давомида ўз ҳифзу ҳимоясида асрашга
Аллоҳнинг Ўзи кафил бўлган...................24
–––Табиий офат ва инқирозларни
капитализм ва Ислом нуқтаи назаридан
келиб чиқиб бошқариш ............................35
–––Уламолар ҳал қилувчи ролни
ўйнайдиларми? .........................................43
–––Олам мусулмонлари хабарлари .........56
–––Қуръони Карим суҳбатида ................62
–––Жаннат боғлари: Афв ва офият
неъмати.....................................................72
––– Рошид Халифаларнинг илк нутқлари .. 78
–––Сўнгги сўз: Гардиан: Саудия
мусулмонларни спорт билан чалғитиш учун
6 миллиард доллар сарфламоқда ..............83
–––Кўрфазни исроил билан келиштириш...
Кўрфаз халқлари бунга қарши..................84
https://uz.turkiston.biz/vayuz/VUZ_445.pdf
Ҳерзог: Биз Ғарб цивилизациясини сақлаб қолиш учун курашяпмиз
(Исроил) президенти Исаак Ҳерзог Американинг “MSNBC” телеканалига яҳудий вужудининг Ғазода содир этаётган қирғинлари ҳақида баёнот берди. Герцогнинг таъкидлашича, (Исроил)нинг ҳужумлари Ғарб цивилизациясини сақлаб қолиш учун амалга оширилмоқда.
“MSNBC” телеканали мухбирининг Ғазода тинч аҳоли қурбонлари сони ортиб бораётгани сиз учун мақбулми, деган саволига Ҳерзог “Бу уруш шунчаки (Исроил) ва ҲАМАС ўртасидаги уруш эмас, балки Ғарб цивилизациясини сақлаб қолиш ва ҳимоя қилишга қаратилган урушдир” деди.
“Улар ёвуз кучларни ифодалайди. Аввал (Исроил)ни йўқ қилмоқчи, кейин Европага, ундан кейин эса Америкага ўтмоқчи. 11-сентябрь ҳужумларини ҳаммага эслатмоқчиман. Буни бутун дунё тушуниши керак”, дея қўшимча қилди Ҳерзог.
Изоҳ: Мустамлакачи Ғарб давлатлари Англия бошчилигида Халифалик давлатини қулатгандан сўнг мусулмонлар қайта бирлашиб кетмаслиги учун Исломий ўлкаларнинг қоқ марказига яҳудий вужудини ўрнаштириб қўйди. Бу вужуд мусулмонларнинг қайта бирлашувига тўсиқ бўладиган омиллардан бири бўлганлиги учун ҳам, Ғарб хавфсизлигининг асосий таянч нуқтаси ҳисобланади. Шунинг учун Ғарб яҳудий вужудини кўз қорачиғидек сақлашга ҳаракат қилади. Агар Ғарбнинг бу таянчи қуласа, табиийки Ғарбнинг ўзи ҳам қулайди. Байден, “агар (Исроил) мавжуд бўлмаганда, уни қуришимиз керак бўларди”, деб бекорга айтмаган эди.
Маълумки, Исломий ўлкаларнинг режимлари яҳудий вужудининг асосий қўриқчиларилари ва қўллаб-қувватловчилари ҳисобланади. Шунга кўра яҳудий вужудининг йўқ қилиниши авваламбор атрофдаги қўриқчи ўлкаларнинг йўқ қилиниши билан амалга ошади. Шайх Тақийюддин Набаҳоний “яҳудий вужуди араб режимларининг соясидир, араб режимлари қуласа сояси ҳам ўз-ўзидан йўқолади”, дея нақадар тўғри баҳо берган эди.
Ҳерзогдан аввал Нетаняҳу ҳам Ғарбга мурожаат қилиб, “агар биз қуласак навбат сизга келади” деган эди. Дарҳақиқат агар Фаластинда ҳақ ва ботил, Ислом ва куфр кураши авж олиб кетиши оқибатида янги араб баҳори юзага келадиган бўлса, бу жараён яҳудий вужудининг қўриқчилари бўлган режимларнинг бирма-бир қулай бошлаши, натижада яҳудий вужуди йўқ бўлиб, Ғарбнинг Ислом оламидаги мустамлакачилиги ниҳоясига етишини англатади. Бу эса, иккинчи Рошид Халифалик давлатининг тикланиши демакдир.
Халифалик давлати тикланиши биланоқ, нафақат Исломий ўлкаларни мустамлакачилардан тозалайди, балки Ислом рисолатини бутун дунёга олиб чиқади ва Росулуллоҳ ﷺ башорат қилганларидек, Румни фатҳ қилади. Ҳерзог ва Нетаняҳу огоҳлантираётган ҳамда АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларини уйқусини қочираётган нарса ҳам айнан мана шудир.
Зоҳид Заргар
Кўрмаяпсизми? Эшитмаяпсизми? Ғазога нусрат-ёрдам бериш учун қонингиз қайнамаяптими?!! Уларга нусрат-ёрдам бермаганингиз учун Аллоҳ, Росули ва мўминлардан ҳаё қилмайсизми? Дарҳақиқат, имом Бухорий истинбот қилган мана бу ҳадисда Росулуллоҳ A ҳақ сўзлаганлар. Бухорий айтади: бизга Одам Шўъбадан, у Мансурдан ҳадис ривоят қилди: мен Рибъий ибн Ҳирошдан Абу Масъуднинг бундай деганини эшитдим: Росулуллоҳ A марҳамат қилганлар:
«إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلَامِ النُّبُوَّةِ إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»
«Одамларга етиб келган пайғамбарликнинг илк сўзларидан бири уялмасанг, хоҳлаганингни қилавер, деган сўздир».
Эй мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар!
Биз сизни Ғазо ва унинг аҳлига ёрдам беришдан тўсаётган нарса ликиллаб қолган тахтларингизни сақлаб қолиш учун мустамлакачи кофирлар, хусусан, Америкага бўлган садоқатингиз ва итоаткорлигингиз эканини яхши биламиз. Аммо бу билан сиз нафақат охиратингизни, балки бу дунёингизни ҳам қўлдан бой бераётганингизни унутдингиз ёки унутганга олдингиз. Зеро, мустамлакачи кофирлар сиздан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб бўлгач, сизни данак каби туфлаб, тахтларингизни ағдариб ташлайди... Агар ақл юргизсангизлар, сиздан олдинги издошларингизнинг ҳоли сиз учун ибратдир. Кучли ва қудратли бўлган Аллоҳ бундай дея ҳақ сўзлади:
﴿أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَا أَوْ آذَانٌ يَسْمَعُونَ بِهَا فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَكِنْ تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ﴾
«Улар ер юзида айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги қалблар кўр бўлур» [Ҳаж 46]
Эй исломий армиялар сафидаги ҳарбийлар!
Яҳудийларнинг Ғазо аҳлига қарши бошлаган ваҳший ҳужумига қарийб икки ой бўлди. Ҳукмдорлар яҳудий вужудининг аёллар, болалар, олимлар ва қарияларни қирғин қилишига ҳамда уй-жойлар, касалхоналар, масжидлар ва давлат идораларини вайрон қилишига қарамай, сизнинг Ғазодаги опа-сингилларингизга ёрдам беришингизга тўсқинлик қилишмоқда. Сиз ҳам ҳаракатга келмай, сукут қилмоқдасиз! Ахир, юртингизга ўтириб-михланиб олишдан ва бу билан Роббингизнинг ғазабига дучор бўлишдан қўрқмайсизми?
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ * إِلَّا تَنْفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَاباً أَلِيماً وَيَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيْئاً وَاللهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴾
«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир»
[Тавба 38-39]
Наҳотки икки савобдан бирини орзу қилмасангиз?!
﴿يَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَيُدْخِلْكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ * وَأُخْرَى تُحِبُّونَهَا نَصْرٌ مِنَ اللهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ﴾
«(Эй мўминлар) Аллоҳ гуноҳларингизни мағфират қилур ҳамда сизни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса улуғ бахтдир. Ва (Аллоҳ сизга) яна бошқа сиз суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган нусрат ва яқин фатҳидир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!»
[Саф 12-13]
Наҳотки, дунё ва охират азизлигига эришишни орзу қилмасангиз?!
Эй исломий армиялар сафидаги ҳарбийлар!
Эслатиб ўтамиз, XIII асрда мусулмонларни бирлаштириб турган халифалик даврида мусулмонлар туркий халқлар билан бирлашиб, Таласда хитойликлар билан урушиб, уларни даф қилган эдилар. Ўшандан бери хитойликлар Ўрта Осиёга минг йилга яқин қадам босмаган. Бугун ҳам мусулмонлар бу душманга қарши биргаликда турмасалар ва бўлиниб парчаланишни тўхтатмасалар, кейин Хитойни қайтаришнинг иложи бўлмайди. Бироқ, мусулмонларни нима бирлаштиради-ю, нима ажратиб туради? Демократиями, ватанпарварликми, миллатчиликми? Бу ғояларнинг барчаси мусулмонларни бирлаштиришга эмас, балки уларни бўлиб ташлашга, йўқ қилишга хизмат қилмадими?! Шунинг учун бизни фақат Ислом дини бирлаштиради!!!
Ҳорун Абдулҳак
Таъзия
مِنْ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً
«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»
Ҳижрий 1445 йил 22 жумадул аввал, милодий 2023 йил 05 декабрь, сешанба куни Ҳизбут Таҳрирнинг тақволи аъзоларидан бири биродаримиз Султонбоев Улуғбек Иброҳим ўғли сил (туберкулёз) хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Биродаримиз 1974 йилда Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Қорасув шаҳрида таваллуд топган эди, унинг ортидан уч қиз ва уч ўғил фарзанди кўз ёш тўкиб қолди.
Ҳизбут Таҳрир сафида маломатчининг маломатидан қўрқмай, қатъият ва шижоат билан фаол ҳаракат олиб борган Улуғбек биродаримиз даъват йўлида моли ва жонини аямаган даъватчилардан эди. Биродаримиз 1998 йили Ҳизбут Таҳрир сафига қўшилиб, унинг фикрлари билан танишган дастлабки кундан бошлаб, унинг фаол аъзосига айланди. Ислом даъватини кўтариб чиқишда уни на мусибатлар ва на тоғутларнинг қувғини ҳизб фаолиятидан тўхтата олди, аксинча, унинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди. У умрининг сўнгги нафасигача ҳақ устида сабот билан туриб, Рошид халифалик барпо этиш йўлида ихлос ва фидойилик билан ҳаракат қилди. Биз биродаримизни шундай деб ҳисоблаймиз. Бироқ, ҳеч кимни Аллоҳнинг ҳузурида оқламоқчи эмасмиз.
Аллоҳ Азза ва Жалладан биродаримизни мағфират қилиб, ўзиниинг кенг раҳматига буркашини, Фирдавс жаннатида пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраймиз, Улар нақадар гўзал ҳамроҳдирлар! Биродаримизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда улар учун Аллоҳдан сабру жамил тилаймиз. Шунингдек, Аллоҳ Субҳанаҳудан Улуғбек биродаримизни ҳасталикдан чеккан азиятларини гуноҳларига каффорат қилишини ва солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ қилишини сўраб қоламиз.
Ҳизб ут-Таҳрир сафида даъват омонатини кўтаришда елкадош бўлган биродаримиздан айрилиш бизни қанчалик чуқур қайғуга солмасин, сўзимиз ниҳоясида фақат Аллоҳ рози бўладиган сўзнигина айтамиз:
إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
“Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз” [2:156]
Хизб ут-Тахрир – Қирғизистон
12. 2023.
Қозоғистонда мактабларда рўмол ўраш тақиқлангани ортидан исломий қадриятларга қарши кураш кучайди. Энг сўнгги воқеага мурожаат қиладиган бўлсак, 6 октябрь куни Қозоғистон маданият ва ахборот вазирлиги жамоат жойларида ҳижоб ва ниқоб кийишни тақиқлаш масаласини кўтариб чиқди. Маҳкама буни миллий хавфсизлик билан изоҳлади. Аниқроғи, жамоат жойларида юзини беркитиб юрганларни аниқлаш жуда қийин эмиш.
Қўшни давлатларда бўлгани каби Қирғизистонда ҳам диний соҳада қабул қилинган қонунлар асосан Ислом ва мусулмонларни чеклашга қаратилган. Қирғизистон ҳукумати ҳам жамиятда чуқур илдиз отган исломий муҳитни назорат қилиш учун босқичма-босқич ҳаракат қилмоқда. Аввалига “Аллоҳ буюрган амри-маъруф ва наҳи мункар учун махлуқдан рухсат олиш шарт эмас,” деганларни “яқин инкорчилар” деб, уларни суд орқали "экстремистик" ташкилотлар рўйхатига киргизди. Бошқа томондан, даъватга чиқиш учун муфтий ва ички ишлар вазирлигидан рухсат олиш шарт қилинди. Шундай қилиб, “Таблиғ”дан таасирланган даъватчилар иккига бўлинди.
Ҳозирда Қирғизистон ҳукумати ўз рақибларини синдиришни тугатганига ишонади. Шунинг учун у диний ва иймоний муҳитни ҳукуматга таҳдид деб билмоқда.
Аслини олганда, ниқоб ва соқолни тақиқлаш улар тарғиб қилаётган демократик қадриятларга зиддир. Аниқроғи, демократиядаги эътиқод эркинлиги ва шахс эркинлиги инсонга исталган динга эътиқод қилиш ва ҳар қандай хусусиятдан фойдаланишни кафолатлайди. Бу қадрият дунёвий давлатнинг конституциявий қонунидир. Бироқ, Ғарб халқаро майдонда ўз ғоясидан аллақачон воз кечишни бошлаган. Бошқача айтганда, Ғарб учун бу эркинликлар фақат Ислом ва мусулмонлардан бошқаларга тегишли. Масалан, сатанизм ёки бошқа бузғунчиликлар учун диний эркинлик берилади. Мусулмон бўлмаганларга ўзлари хоҳлаган кийимни кийишлари ва ҳатто яланғоч юришлари учун йўл очиб беришади. Бироқ, исломий қадриятлар ҳақида гап кетганда, масалага бошқача назарда қаралади. Буни 2004 йилда Франциянинг мактабларда ҳижоб кийишни тақиқлаши, мусулмон ходимларни давлат муассасаларидан ҳайдаб чиқариш, 2010 йилда жамоат жойларида ниқоб кийишни тақиқлаш ҳам яққол намоён қилади! Бу эса, демократик тузум билан диктаторлик тузум бир танганинг икки томони эканини, ҳар иккиси ҳам ўз хоҳиш-иродасини халқ иродасидан устун қўйишини билдиради! Хусусан, Ироқ, Афғонистон, Сурия ва охирги пайтларда Ғазода содир бўлган воқеалар озодлик, аёллар ва болалар ҳуқуқлари деган шиорлар бомбалар билан бирга ерга кўмилганини кўрсатди.
Аслида мусулмонлар ниқобни очкўз демократлар рухсат бергани ёки инсонга эркинлик берилгани учун кийишмайди. Аксинча, исломий қадрият ва эзгу амал деб кийишади. Шунингдек соқолни кофирлар ва унинг хизматкорлари ман қилгани учун олмайди. Аксинча, ҳаётнинг барча жабҳаларида ўрнак бўлган Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) суннатлари бўлгани учун соқол қўяди. Шундай экан, биз мусулмонлар Қирғизистон ҳукуматининг диктатура йўлида Исломга қарши курашига қаршилик кўрсатишимиз керак. Чунки бугун ниқоб ва соқолни ман қилган ҳукумат эртага даъватимизни, намозимизни, рўзаларимизни ҳам ман қилиши табиий.
Қирғизистондаги Ҳизб-ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими
Яҳудий вужуди муваффақиятсизликка юз тутганлигини тан олди
Яҳудий вужудининг молия вазири Бецалель Смотрич яҳуд аскарлари Ғазода муваффақиятсизликка учраганликларини тан олди. Фаластин халқига қарши ўзининг ирқчи қарашлари билан танилган диний Сионизм партияси раҳбари Смотрич матбуот анжуманида "Тўғрисини тан олишимиз керакки, давлат бошқаруви ва хавфсизлик тизими боши эгилган ҳолда муваффақиятсизликка учради. Биз фуқароларимизни ҳимоя қила олмадик", деди.
Яҳудий вужудининг бош штаб раҳбари Ҳерзи Ҳалеви ҳам матбуот анжуманида (Исроил) армияси ва разведкаси фаластинлик Мужоҳидларга қарши курашда бутунлай муваффақиятсизликка учраганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мағлубият билан боғлиқ армия ичидаги барча нарсалар устидан жиддий текширувлар ўтказилади.
Изоҳ: Яҳудий вужудининг фаластинлик саноқли Мужоҳидлар қаршисида тиз чўкиши, куфрнинг Ислом қаршисида тиз чўкишини намоён қилди. Бу курашда куфрнинг энг катта муваффақиятсизликларидан бири Мужоҳидларга “террорист” тамғасини ёпиштиришдан озиж қолганлиги бўлди.
АҚШ армияси Ироқ ва Афғонистонда миллионлаган тинч аҳолини қатл қилиб, даҳшатли қирғинларни амалга оширган бўлишига қарамай, АҚШ босқинчилигига қарши курашган Мужоҳидларни безбетларча “террорист”га чиқарди. Шунингдек, Сурияда қотил Асад ва босқинчи Россия кучлари миллионлаган мусулмонларни қатл қилар экан, бунга қарши курашган Мужоҳидлар турли ҳийла-найраглар билан дунёга “террористлар”, дея талқин қилинди. Рус босқинчиларига қарши курашган Чеченларга ҳам худди шу тамға босилган эди ва ҳоказо. Бундан кўзланган мақсад куфр аҳлининг Ислом ва мусулмонларга қарши содир этаётган жиноятларини оқлаш ҳамда инсоният онгига “Ислом терроризм динидир” деган тасаввурни пайдо қилишдир.
Аммо бу гал куфр Ал-Қассам Мужоҳидларига “террорист” тамғасини ёпиштиришдан ожиз қолди. Мана бу унинг энг катта муваффақиятсизлиги бўлди. Чунки “террор”га қарши уруш Ғарбнинг Исломга қарши ишлаб чиққан стратегияси бўлиб, Ғарб шу стратегия асосида ўзининг халқаро сиёсатини белгилайди.
Бундан ташқари, Ал-Қассам Мужоҳидлари замонавий қурол-аслаҳага эга ва енгилмас куч сифатида намойиш қилинган (Исроил) армиясининг нақадар жангга яроқсиз, тажрибасиз ва қўрқоқ армия эканлигини очиб ташлади. Темир гумбаз ҳақидаги сохта афсоналар фош бўлди. БМТ ва Хьюман Райтс Вотч каби ташкилотлар куфр давлатларининг манфаатини ҳимоя қилиш учунгина ташкил қилингани аён бўлди. Шунинг учун ҳам, айтиш мумкинки, бу нафақат яҳудий вужудининг мағлубияти, балки куфр аҳлининг мағлубияти бўлди.
Бироқ бу қотил яҳудий вужуди таг-томири билан йўқ қилинмагунича мусулмонлар учун ҳеч қандай муваффақият ва ҳеч қандай ғалаба ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Яҳудий вужудининг таг-томири билан йўқ қилиниши албатта Ислом армиясининг оёққа туриши билан амалга ошади. Аммо бугунги кунда олий қўмондонлик мақомини зўравонлик билан эгаллаб олган Ғарбга малай ҳокимлар Ислом армиясининг оёққа туришига йўл қўйишмаяпти. Чунки бу кимсалар яҳудий вужудининг йўқ қилиниши ўзларининг ҳам ҳокимиятига нуқта қўйилиши эканини жуда яхши билишади. Демак ўз-ўзидан маълумки, яҳудий вужудини бутунлай йўқ қилиш, Ислом армиясининг битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклаш билангина амалга ошади. Шундай экан, Ғазодаги қирғинларга ич-ичидан ёнаётган мухлис мусулмонлар, агар чин қалбдан Фаластиннинг қутулишини хоҳлаётган бўлсалар, Халифалик давлатини тиклаш учун қўлидан келгинича ҳаракат қилмоғи лозим. Халифадик давлати нафақат Фаластинни яҳудий вужудидан тозалайди, балки барча Ислом ўлкаларидан мустамлакачиларни қувиб юборади ҳамда Ислом рисолатини бутун оламга олиб чиқади.
Зоҳид Заргар
Матбуот баёноти
«Америкага ўлим» шиорининг ёлғонлиги фош бўлди
Ҳусийларнинг Америкага қарши уруши фақат қоғоздаги урушдир
2023 йил 31 декабр якшанба куни АҚШ кучлари Қизил денгизда Ҳусий денгиз кучларининг учта катерига ҳужум қилди. Катерлар тўғридан-тўғри ўққа тутилди. Бунинг натижасида учта катер йўқ қилиниб, чўктириб юборилди, уларнинг бортида бўлган ўнта аскар ҳалок бўлди.
Ўша кундан бошлаб шу пайтгача бунга Ҳусийлар ҳеч қандай реал жанговар жавоб йўллашмади, ваҳоланки, ўзларига «Америкага ўлим» деган нарсани шиор қилиб олиб, америкаликларга таҳдидлар билан дунёни тўлдиришади. Нега улар ҳалигача Америкага жавоб зарбасини беришмади?! Ажабланарлиси шундаки, Ҳусийлар турли муносабатлар билан пойтахт Санъодаги Сабъин майдонини тўлдириб ўтказаётган «парад»ларида баллистик ракеталари, учувчисиз самолётларини намойиш қилишади... Шунингдек, Америка қўшинларининг айни ҳужумидан атиги олти кун аввал мудофаа вазири Муҳаммад Носир Отифий денгиз кучлари ва соҳил мудофааси қўмондонлари, штаблари ва зобитлари йиғилишида жанговор шайлик эълон қилган эди.
Бу воқеа америкаликларнинг тўққиз йилдан бери Ҳусийларга Яманнинг у четидан бу четигача уруш қилишларига рози бўлиб, қўйиб берганини фош қилмоқда. Акс ҳолда, улар бу урушдан тўхтаган ва Яманга тинчлик ва хавфсизлик аллақачон келган бўларди. Бироқ, Ҳусийлар ўзларига ҳужум қилиб, аскарларини ўлдирган ҳарбий кофирларга қарата бир дона ҳам ўқ отишга журъат қилишмади... Улар Аллоҳ Таолонинг
﴿قَاتِلُوهُمْ يُعَذِّبْهُمُ اللهُ بِأَيْدِيكُمْ وَيُخْزِهِمْ وَيَنصُرْكُمْ عَلَيْهِمْ وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ﴾
«Улар билан жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизга улар устидан нусрат беради ҳамда мўмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади» [Тавба 14]
деган каломидан бутунлай ғафлатда қолишди. Шунингдек, Америкага қарши фақат матбаот ва оммавий ахборот воситалари саҳифаларида кураш олиб бориш билан кифояланишди! Масалан, Соҳил мудофааси қўмондони «шаҳидларимиз қони беҳуда кетмайди... жавоб зарбаси ерни ларзага солади» деган баёнотни берган бўлса, Муҳаммад Али Ҳусий «Бизда яхши қурол-аслаҳа бор, Американинг жанговар кемалари эса бошқа даврда ишлаб чиқилгани маълум» деган баёнотни берди.
Кофир америкаликлар, агар мусулмонларнинг раббоний қўмондони бор деб билишганида, мусулмонларнинг юртларига ҳужум қилиб, қонларини тўкишга журъат қила олишмасди. Улар ҳозирда мусулмонларнинг қўриқчи ҳукмдорлари қўли остида пасткашлар дастурхони устидаги етимларга ўхшаб қолганларини билишади.
Эй мусулмонлар!
Фарз бўлган жиҳод қани?! Ёки у орангиздаги фитна урушларида бўладию, тажовузкор кофирларга қарши Аллоҳ Таоло вожиб қилган урушда бўлмайдими?!
Ёки Ҳусийлар Британия малайлари бўлган Ҳодий ва Ториқ Муҳаммад Абдуллоҳ Солиҳга қарши Бобул Мандабда шиддатли кураш олиб боришганида, бу кураш Яманни Британия ҳукмронлигидан чиқариб, Америка ҳукмронлигига ўтказиш учун бўлганми?!
Ҳусийлар томонидан Қизил денгизда яҳудий вужуди кемаларининг тўсиб қўйилиши шунчаки кўргазма воситасими?! Чунки улар ҳеч қачон ҳарбий кемаларни нишонга олишни режалатиришмади. Американинг ҳарбий кемалари ҳужум қилганда эса, ортга чекинишди.
Биз биламизки, америкаликлар Қизил денгиздаги сиёсатлари доирасида Ҳусийларга ўз издошлари олдида обрўларини сақлаб қоладиган чиқиш йўлини беришади.
Биз олдин чиқарган баёнотимизда Қизил денгизда кофирларнинг кемалари бўлиши мусулмон юртларга ва уларнинг муқаддас жойларига катта хавф туғдиришини ва бу кемаларнинг барчасини у ердан чиқариб ташлаш зарурлигини тушунтирган эдик.
Америка ер юзида фасод тарқатаётган, Исломни ўзи учун душман қилиб олган ва мусулмон юртларига бостириб кирган бир пайтда, бизга мусулмонлар сифатида бу давлатни тумшуғини ерга ишқаб қўядиган мардлар зарур эмасми?
Қирғизистонда Ислом академияси ташкил этилади
Қирғизистонда Ислом академияси ташкил этилади. Бу ҳақида таълим ва фан вазирлиги маълум қилди. 9 январ куни вазирлик сайтида эълон қилинган хабарга кўра, президент Садир Жапаров Ислом академиясига тегишли қарорни 2023 йил 28 декабрь куни имзолаган.
Хабарда қайд этилишича, мазкур Ислом академияси диний таълим тизимини такомиллаштириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим соҳасида жаҳонда рақобатбардошликни ошириш мақсадида ташкил этилади.
Ислом академиясига ўқишга қабул қилиш ва кадрлар тайёрлаш республика бюджетидан ажратиладиган ҳамда олий таълим муассасаларига ажратиладиган грантлар ҳисобидан амалга оширилади.
Қирғизистонда жами 3,5 мингдан ортиқ диний ташкилот рўйхатга олинган. Мамлакатда 2,6 мингга яқин масжид, 100 га яқин мадраса, 10 та ислом институти мавжуд. Христианлик йўналишидаги ташкилотлар сони 399 тани ташкил этади.
Изоҳ: Капиталистик тузум асосида бошқариладиган ва Ислом тузуми асосидаги бошқарувни қатъийян рад этадиган ҳукуматнинг “Ислом академияси”ни ташкил қилишдан мақсади, шубҳасиз, демократик бошқарувни оқлайдиган “аҳли илм”лар етиштириб чиқаришдир. Чунки ҳукумат бундай академияларда таълим олаётган мусулмон ёшларга “динни ҳаётдан ажратиш” каби Ғарб тушунчаларини тиқиштиришга бор кучини сарфлайди.
Албатта бундан кўзланган мақсад соф исломий фикрларга қарши кураш олиб борадиган ёшлар қатламини шакллантириб олишдир. Бу билан мусулмон ёшларни соф Исломдан чалғитиб, Ғарб кўтариб чиқаётган “динлараро мулоқот” ҳамда “бошқа динларни хурмат қилиш” каби тушунчаларни ўз ичига олган “мўътадил Ислом”ни таълим беради. Чунки “мўътадил Ислом” Мусулмонларни мавжуд куфр жамияти билан ҳамоҳанг яшашга тарғиб қилади. Натижада янги йил ва наврўз каби байрамларни нишонлаш ҳаром эмаслиги ёки муслима қизларнинг мактаб кийиниш қоидаларига амал қилиши кераклигини шаръий таъвиллар билан исботлашга ҳаракат қиладиган “диний уламолар” етишиб чиқади. Бундан ҳам ёмони, Ғазода бўлаётгани каби мусулмонлар оммавий қатлиом қилинса ҳам, сукут сақлаб турадиган, Оят ва Ҳадисларни таъвил қилиб, ҳукуматнинг ношаръий ишларига шаръий йўллар излаб топишга ҳаракат қиладиган фатвочи уламолар етишиб чиқади.
Қолаверса, бугунги кунда Қирғиз ҳукумати Исломни тўлиқ кўтариб чиқаётган мусулмонларга қарши кураш учун демократик бошқарувни тан оладиган аҳли илмлар ва диний етакчиларга ўта муҳтож. Чунки улар ҳамкорлигида мусулмон халққа демократик бошқарувни Исломга зид эмас, деб сингдириш, шунингдек демократик бошқарувни рад этиб, Исломий бошқарувни талаб қилиб чиқаётган мусулмонларга қарши “радикал Исломчи” ёки “экстремистик Исломчи” номи остида кураш олиб бориш осон бўлади.
Бу билан биз Исломий таълим масканларининг кўпайишига қаршилик қилмоқчи эмасмиз. Фақат у ерда Ислом қай тарзда ўргатилаётганига эътибор қаратишга чақирмоқчимиз холос. Чунки Роббул оламин нозил қилган Ислом битта бўлиб, ундан бошқа “радикал Ислом”, “экстремистик Ислом” ва “мўътадил Ислом”, деган атамалар мусулмонларни чалғитиш учун Ғарб томонидан ўйлаб топилган ҳийла-найранглардир. Шундай экан, мусулмонлар бундай лоиҳанинг қурбонларига айланиб қомаслиги учун ҳар хил сиёсий найрангларга алданмасликлари, балки динларини яхши ўрганиб, турли хил тафриқаларга сабаб бўладиган лойиҳаларнинг моҳиятини англаб етишлари лозим. Бу эса, барча мусулмонлардан холислик билан иймоний муҳитни маҳкам ушлашни талаб қилади.
Абдураҳмон Одилов
Нархларнинг доимий ошиб бориши империализмнинг оқибатларидан биридир
2020 йилдан бошлаб мамлакатимизда нархлар кескин ошди. 2023 йилда нархларнинг ўсиш суръати бироз секинлашган бўлса ҳам, лекин давомли ўсиши сақланиб қолди. Мутахассисларнинг тахминига кўра, йил охирига келиб инфляция 10 фоизни ташкил этади. Евроосиё тараққиёт банки эса, Қирғизистонда инфляция даражаси 2024 йилда 7,8 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда.
Қирғизистон импортга жуда боғлиқ давлат бўлганлиги сабабли, жаҳондаги ва жаҳон биржаларидаги тебранишлардан юзага келган нархлар бевосита мамлакатимизга таъсир қилиши аниқ. Ҳукумат озиқ-овқат, аниқроқ айтганда ун маҳсулотлари ва ёқилғи маҳсулотлари соҳасида Россияга қарам бўлиб, бу маҳсулотларни ундан сотиб олади. Бу маълум даражада ушбу маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлайди ва жаҳон нархлари таъсиридан узоқлаштиради. Яъни, бу маҳсулотларнинг нархи – дунёда содир бўлаётгани каби – бир кечада ошиб кетмайди. Бу “барқарор вазият” албатта сиёсий қарамликни талаб қилади. Бироқ, мамлакатимизга олиб кирилаётган нарсалар фақат шу маҳсулотлардан иборат бўлмагани, шунингдек, мамлакатимиз импортга қарам бўлганлиги сабабли нархлар доимий равишда ошиб бормоқда.
Бундан ташқари, ташқи қарзлар ва амалдаги қоғоз пул тизимини нарх ўсишига таъсир этувчи омилларга қўшиш мумкин. Масалан, 2023 йил октябр ойи якунларига кўра, давлат қарзи 6 миллиард 590 минг долларга етди. Унинг 4 миллиард 482 миллион доллари ташқи қарздир. Бу ташқи қарзнинг катта қисми, аниқроғи 1 миллиард 706 миллион доллар Хитой Банкига тегишлидир.
2020 йил октябр ойи охирида Қирғизистоннинг қарзи 4 миллиард 843,81 миллион долларни ташкил этди, яъни давлат қарзи уч йил ичида 1,1 миллиард долларга ошди. 2010 йилгача давлат қарзини тўлаш учун йилига 10 миллиард сомгача маблағ сарфланган бўлса, 2015 йилдан бошлаб ўртача 15 миллиард сом сарфланди. Сўнгги беш йилда сарфланган маблағ 30 миллиард сомдан ошди. Бунинг учун 2023 йилнинг ўн ойида 49 миллиард сом сарфланди. Қарзни қоплаш учун 2024 йилда 67 миллиард сом, 2025 йилда эса 87 миллиард сом сарфланиши белгиланди.
Қолаверса, қоғоз пул тизими туфайли нархлар кўтарилмоқда. Чунки, бизда экспортдан кўра импорт кўплиги сабабли, чет эл валютаси мамлакатга киришдан кўра кўпроқ мамлакатдан чиқиб кетмоқда. Бу ҳолат мамлакатда доимий хорижий валюта тақчиллигини келтириб чиқаради. Натижада хорижий валютанинг қиймати ошади ва нархлар автоматик равишда кўтарилади. Чунки, мамлакатга кириб келаётган моллар хорижий валютада сотиб олинади.
Буларнинг барчаси нархларнинг кўтарилишига олиб келади. Бу, албатта, капиталистик (мустамлакачилик) тузумининг аянчли натижасидир. Капиталистик тузум ўзгармас экан, бу офат ҳеч қачон тугамайди ва одамлар унинг азобидан асло қутула олмайди. Шундай экан, бу ёмон аҳволдан чиқиб, динимиз амрини бажариш учун халифаликни барпо этиш зарур. Чунки Ислом тузумини ўз ичига олган халифаликгина халқни бу зулмдан қутқариб, адолатли тузум барпо этади!
Ҳорун Абдулҳак,
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги ахборот бўлими аъзоси
Матбуот баёноти
Хитой зиндонида Андижонлик
Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси шаҳид бўлганлиги хабари
بسم الله الرحمن الرحيم
Ислом ва мусулмонларга қарши аёвсиз кураш олиб бораётган Хитой ҳукумати жиноятлари рўйхатига яна бир жиноят қўшилди. Хитой режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси, Андижонлик Нодиров Саййиджаҳон Муҳаммадхоновичнинг вафоти ҳақида 2023 йил 28 ноябрда хабар берди. Пекин қамоқхонасида шаҳид бўлган Саййиджаҳон Шарқий Туркистондаги уйғур биродарларимиз сафида Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун фаолият олиб борган эди. Уни Хитой ҳукумати 2000 йил ёзда қамоққа олганди. Лекин суд ҳукми 19 йилдан кейин ўқилиб, Саййиджаҳон 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. У қамоқда ўтказган узоқ йиллар эса ҳисобга олинмади. Унинг у ердаги жуфти ҳалоли ҳам ҳозиргача зулм ва қийноқлар маскани бўлмиш концлагерда сақланмоқда! Яқинларининг айтишича, Саййиджаҳон сўнгги кунларида Пекин қамоқхонасининг даволаш бўлимида сақланган.
Маълумки, Ислом ва мусулмонларга қарши адоватда яҳудлардан қолишмайдиган Хитой бугун Шарқий Туркистондаги мусулмонларга қарши энг жирканч репрессия ва қирғинларни амалга оширмоқда. Миллионлаб мусулмонларни “мияни ювиш мактаблари” – концлагерларда сақлаб келмоқда. Уларга қарши даҳшатли қийноқ усулларини ишга солмоқда. Чунки Хитой бугун мусулмонларнинг ҳимоя қалқони бўлмиш халифаси йўқлиги туфайлигина иймон аҳлига қарши журъат қилмоқда. Жумладан, Ўзбекистондаги Мирзиёев ҳукумати ҳам бу уммат фарзандларини ҳимоя қилмайди, аксинча улар ҳам мусулмонларга қарши жиноятларда Хитой ҳукуматидан қолишмайди. Шунинг учун ҳам Хитой режими мусулмонларга қарши қабиҳ жиноятларини бемалол давом эттириб келмоқда.
Маълумки, Исломнинг ҳаёт майдонига қайтиши Аллоҳнинг нусрати биландир. Ушбу нусрат дарахти машаққатли даъват юкини ўз зиммасига олган Саййиджаҳон каби шаҳид биродарларимиз қони билан суғорилмоқда. Шаҳидларни эса Аллоҳ Таоло танлаб олади. Ҳақиқатан, улар Аллоҳнинг танланган, муқарраб бандаларидир. Шунинг учун биз гарчи Саййиджаҳондан бу дунёда айрилиқдан маҳзун бўлсак-да, лекин у шаҳодат хотимо топганига ҳавас қиламиз! Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Саййиджаҳон биродаримизни бошқа шаҳид биродарларимиз қаторида Фирдавс жаннатларида пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб қоламиз.
Аҳли оиласи ва яқинларига сабру жамил тилаймиз. Аллоҳ изни ила яқинда тикланажак Рошид Халифалик давлати Саййиджаҳон каби мазлум ва шаҳид биродарларимиз учун Хитой ҳукуматидан ва шунингдек бошқа мустамлакачи кофирлардан ҳам, албатта қасос олажак!
وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا الْفَتْحُ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ قُلْ يَوْمَ الْفَتْحِ لَا يَنفَعُ الَّذِينَ كَفَرُوا إِيمَانُهُمْ وَلَا هُمْ يُنظَرُونَ
Улар (мусулмонларга): «Агар ростгўй бўлсангизлар қачон мана шу фатҳ (яъни сизларнинг ғалабангиз) рўй берур», дерлар. 29. (Эй Муҳаммад), айтинг: «Фатҳ кунида кофир бўлган кимсаларга иймон келтиришлари фойда бермай қолур ва уларга (тавба-тазарруъ қилиш учун) муҳлат ҳам берилмас». Сажда 28-29
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
24.12.2023
Янги йилни нишонлаш – мункар ишдир! Буткул йўқ бўлгунча унга қарши курашиш вожибдир.
Бир пайтлар Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари “Янги йилни нишонлаш ҳаром” дейишганда, айрим тушунмаган кишилар уларни орган ходимларига “сотиб қўйган” пайтлари ҳам бўлган эди. Бироқ, Аллоҳга шукр, бугунги кунга келиб, халқимиз ўз Ислом динига интилиши туфайли аҳолининг аксарият қисми янги йилни нишонлашдан юз ўгирди. Аммо ачинарлиси шундаки, мусулмонлар устига зўрлик билан ўрнатиб қўйилган илмоний давлат янги йилни нишонлашдан юз ўгириши у ёқда турсин - мусулмон аҳоли иродасига қарши - яна унга ёпишиб олмоқда.
Мисол учун, ўтган йили экологик сабабларга кўра (Аллоҳ ҳаром қилгани учун эмас албатта!) янги йил байрамида салютни отишни тақиқлаган эди. Ҳозирда унга яна рухсат берилди, аслида, экологик вазият ўтган йилга нисбатан ҳеч ҳам ўзгаргани йўқ! Бироқ, бу илмоний ҳукумат одамларнинг соғлиғидан қатъи назар, куфр кўринишларини тарқатиш доирасида салютларга рухсат бермоқда.
Айни пайтда янги йил тадбирларини президентнинг ўзи бошлаб берди. Чекка қишлоқларгача арчалар ўрнатиш ҳамда у кунни дабдаба билан нишонлаш бўйича кўрсатмалар берилди ва уни эътиборсиз қолдирган раҳбарлар жазоланадиган бўлди.
Ушбу тадбирларни ўтказиш учун бюджетдан миллионлаган маблағлар ажратилди. “Бюджетдан ажратилди” дейилса баъзилар бу пуллар гўё бошқа жойдан келгандай ҳис қилишади. Аслида, бу сизнинг ва менинг пулим эмасми?! Давлат ўша маблағларни зулм йўли билан биздан солиқ сифатида олган эмасми?! Ваҳолангки сиз билан мен байрамга бормаймиз – лекин динсиз илмоний ҳукумат ва унга эргашаётган, исломини ўрганмаган, ҳалол-ҳаромни ажрата олмаган баъзи мусулмонлар бизнинг пулимиз билан байрам қилишяпти! Агар бунга қарши чиқмасак, уларнинг “байрамига” (гуноҳига) биз ҳам шерик бўлиб қоламиз.
Маълумки, президент “Оилавий маросимлар ва марҳумларни ёд этиш урф-одатларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаб, буни “исрофгарчиликка қарши” саъй-ҳаракатлар сифатида асослаган эди. Аслида, шариатга кўра - айрим ҳолатларни ҳисобга олмаганда - юқоридаги тадбирларга сарфланган маблағлар исрофгарчилик ҳисобланмайди. Чунки улар шариатда жоиз бўлган мубоҳ амаллардандир. Исрофнинг шариатдаги маъноси эса, маблағни ҳаромга сарфлашдир.
Кўриниб турибдики, ҳукумат “исрофгарчилик” баҳонасида халқнинг айрим шахсий фаолиятини тақиқлаб қўйиб, бироқ давлатнинг ўзи ҳақиқий исрофгарчиликни давом эттирмоқда. Янги йил тантаналарининг ташкил этилиши бунга ёрқин мисолдир. Демак, давлатнинг “исрофгарчиликка қарши кураш” ҳаракати популистик кўриниш бўлиб, исрофгарчилик эса ўз чўққисида давом этмоқда.
Қирғизистон аҳолисининг аксарияти қашшоқликда яшаётган бир пайтда, расмийлар мусулмонлардан йиғиб олган маблағларни исрофга совуришмоқда, куфр байрамини нишонлаш учун совуришмоқда.
Аслида, бундай “байрам”ларни нишонлаш шариатда ҳаром эканини нафақат ҳокимиятдагилар, ҳатто кофирларнинг ўзлари ҳам билиб бўлди.
Эй мусулмонлар! Шундай экан, кофир хўжайинларига эргашаётган ва гўё халқпарвар бўлиб, ҳокимият учун курашаётган раҳбарларингизга эргашиб, ўзингизни дўзахга отманг. Бас, бундай мункарларга - улар йўқ бўлгунига қадар - қарши туринг! Агар сизлар қаршилик кўрсатишга иродангизни ва кўпчилик эканлигингизни кўрсатиб қўйсангиз, ҳокимиятдагилар ҳайит намозида олдинги қаторда тургани каби - гарчи иймонидан келиб чиқмаса ҳам, ҳокимият иштиёқидан келиб чиқиб - улар ҳам янги йилни байрам қилишга қарши чиқа бошлашади, иншаАллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими
Рус амалдори Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилди
Россиялик амалдор Захар Прилепин Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олиш ғоясини илгари сурди. Прилепин бу ҳақда “Россия сегодня” матбуот марказида ўтказилган анжуманда айтиб ўтди.
Прилепиннинг фикрича, муҳожирларга рус тилини ўргатиш масаласини ҳал қилиш учун мана шундай йўл тутиш лозим. Ўзбекистоннинг 2 миллион фуқароси Россияда меҳнат муҳожири бўлиб юрганлигини даъво қилган Прилепин, “жуда кўп фуқаролари Россияга келгани” баҳонасида уларни тўлиқ Россияга қўшиб олиниши зарурлигини таъкидлади.
«Аслида мен меҳнат муҳожирлари келаётган ўша ҳудудларни бутунлай қўшиб олиш ва муҳожирларга бу ерда эмас, балки Ўзбекистоннинг ўзида рус тилини ўргатиш зарурлигини чин дилдан ёқлайман. Мен ҳазиллашаётганим йўқ, жиддий айтаяпман», деди Прилепин.
Изоҳ: Рус сиёсатчиларининг Марказий Осиёга бунчалар қаттиқ эътибор қаратиши, сўнги пайтларда Россиянинг Марказий Осиё республикалари устидан сиёсий ва иқтисодий нуфузини йўқотиб бораётганидан дарак беради. Чунки деярли Марказий Осиёдан бошқа Россиянинг нуфузига бўйин эгган регион қолмади.
Бугунги кунда Россиянинг Марказий Осиёдан ҳам сиқиб чиқаришга бўлган уринишлардан Москва ҳукуматининг хавотирлари ортиб бормоқда. Бундан аввал Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институтининг катта илмий ходими Станислав Притчин ҳам “Россия Марказий Осиё хавфсизлигининг кафолатидир”, дея баёнот берган эди.
Албатта Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон Россия учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки Россия Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар каби, Ўзбекистонни ҳам ўзининг мустамлакаси деб билади, гарчи бу давлатлар йиллар аввал ўз мустақиллигини эълон қилган бўлса ҳам. Шунинг учун Ўзбекистоннинг Рус таъсири остидан чиқиб кетиши Москвани безовта қилиши табиий. Масалан, Ўзбекистон илк марта 1999 йилда КХШТ аъзолигидан чиқиб кетганда Россия ўзини қўярга жой тополмай қолган эди.
Демак Россия ўз чангалидаги минтақаларни Ғарб ёки Хитойга олдириб қўймаслиги учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Аслида ҳеч бир мустамлакачи давлат ўз ихтиёти билан мустамлакасини ташлаб чиқиб кетмайди. Бундай бўлиши мумкин эмас. Куч билан кириб келган мустамлакачилар яна куч билан қувиб чиқарилмагунча асло мамлакатни тарк этмайди. Шундай экан, Халифалик давлати қулатилиши ортидан Ғарбнинг мустамлакаларига айланган Исломий ўлкалар яна қайта Халифалик давлатини тикламай туриб, бу мустамлакачиларнинг босқинидан қутулиши асло умид қилинмайди. Марказий Осиёдаги давлатлар ҳам шулар жумласидан. Қачонки, бутун мусулмонларни битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлати тиклансагина мусулмонларнинг қонини зулук каби сўриб ётган мустамлакачиларни Исломий ўлкалардан бутунлай йўқ қилади.
Абдураҳмон Одилов
–––Ал-Ваъй сўзи: Росули акрам таваллудлари
муносабати билан: Исломга қарши олиб
борилаётган ушбу очиқдан-очиқ ҳужум ва
Росулуллоҳ га қилинаётган такрор ва такрор
ҳақоратларнинг ортида алоҳида шахслар эмас,
Ғарб давлатлари турибди... Бундан мақсад,
Ислом ва Росулуллоҳ нинг ҳаётини бузиб
кўрсатиш ва рошид Халифалик давлати
тикланишини олдини олишдир ........................3
–––Муносабатларни нормаллаштириш
келишувлари (Иброҳим келишувлари) ҳамда
Яқин Шарқдаги стратегик иттифоқ... Халқаро
рақобат
Исроил минтақадаги асосий ўйинчи (2) ......... 10
–––Халифалик давридаги ҳизбий фаолиятни
тасаввур қилиш... Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг
аъзолари Аллоҳнинг розилигига ва охиратдаги
улуғ ажрга эришишлари учун адо этиши лозим
бўлган омонат ................................................ 15
–––Иброҳимий дин... ва Шайтон сиёсати ....... 24
–––Уламолар ҳал қилувчи ролни
ўйнайдиларми? (2) ......................................... 34
–––Олам мусулмонлари хабарлари ............... 62
–––Қуръони Карим суҳбатида ...................... 68
–––Жаннат боғлари: Дунёдан охиратни
афзал билиш ................................................... 77
––– Абдуллоҳ ибн Муборак ........................... 82
–––Сўнгги сўз: Моди Ҳиндистон номини
Бхарат деб номлашга ва 1947 йилги
чегаралардан озод бўлишга уринмоқда .......... 87
–––Хитой «бир бутун халқ» стратегиясини
амалга ошира оладими?! ................................ 88
https:/–––Ал-Ваъй сўзи: Росули акрам таваллудлари
муносабати билан: Исломга қарши олиб
борилаётган ушбу очиқдан-очиқ ҳужум ва
Росулуллоҳ га қилинаётган такрор ва такрор
ҳақоратларнинг ортида алоҳида шахслар эмас,
Ғарб давлатлари турибди... Бундан мақсад,
Ислом ва Росулуллоҳ нинг ҳаётини бузиб
кўрсатиш ва рошид Халифалик давлати
тикланишини олдини олишдир ........................3
–––Муносабатларни нормаллаштириш
келишувлари (Иброҳим келишувлари) ҳамда
Яқин Шарқдаги стратегик иттифоқ... Халқаро
рақобат
Исроил минтақадаги асосий ўйинчи (2) ......... 10
–––Халифалик давридаги ҳизбий фаолиятни
тасаввур қилиш... Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг
аъзолари Аллоҳнинг розилигига ва охиратдаги
улуғ ажрга эришишлари учун адо этиши лозим
бўлган омонат ................................................ 15
–––Иброҳимий дин... ва Шайтон сиёсати ....... 24
–––Уламолар ҳал қилувчи ролни
ўйнайдиларми? (2) ......................................... 34
–––Олам мусулмонлари хабарлари ............... 62
–––Қуръони Карим суҳбатида ...................... 68
–––Жаннат боғлари: Дунёдан охиратни
афзал билиш ................................................... 77
––– Абдуллоҳ ибн Муборак ........................... 82
–––Сўнгги сўз: Моди Ҳиндистон номини
Бхарат деб номлашга ва 1947 йилги
чегаралардан озод бўлишга уринмоқда .......... 87
–––Хитой «бир бутун халқ» стратегиясини
амалга ошира оладими?! ................................ 88
https://uz.turkiston.biz/vayuz/VUZ_446.pdf/uz.turkiston.biz/vayuz/VUZ_446.pdf
Жапаров: Чегара масаласи баҳорда ҳал бўлиши мумкин
Президент Садир Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара муаммоси 2024 йил баҳоригача ҳал бўлишига умид билдирди. Жапаров бу ҳақда Боткен вилоятининг Қапчиғай ва Дўстлик қишлоқларига ташрифи чоғида маълум қилди.
“Чегара масаласини ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз, музокаралар давом этмоқда. Чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия доимий иш олиб бормоқда. Бу массалани янги йил олдидан тугатмоқчи эдик, бироқ яна бироз давом этишга тўғри келиб қолди. Умид қиламанки, баҳорга бориб тугайди. Худо хоҳласа, чегара масалаларимиз ҳал бўлиб, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ўрнатиладиган кун ҳам келади”, деди президент.
Шу йилнинг октябрь ойида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида 44 сонли баённома имзоланган ва бу - узунлиги 972 километрни ташкил қилувчи Қирғиз-Тожик чегара муаммосини ҳал қиладиган протокол экани айтилган эди.
Изоҳ: Исломий ўлкалар ўртасидаги сунъий чегара масалалари икки давлатнинг президентлари ёки делегацияларининг музокаралари билан ҳал бўлиб қоладиган масала эмас. Чунки бу чегаралар мусулмонларни бир биридан ажратиб туриш, бўлиб ташлаш, заифлаштириш, ихтилофга солиш, ўрни келганда бир-бири билан уруштириб қўйиш мақсадида мустамлакачи йирик давлатлар тарафидан қўйилган тўсиқлардир. Шунинг учун бу масала ўша мустамлакачи давлатларнинг қош-қовоғига қараб белгиланади.
Марказий Осиё минтақасида тортилган чегаралар Россиянинг назорати остида эканлигига қараганда, Жапаровнинг “Чегара масаласини ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз” деган гапларидан икки Исломий ўлка ўртасидаги чегараларнинг яна-да мустаҳкамланиши тушунилади. Чунки Россия Марказий Осиёда ўз таъсирини сақлаб қолиш учун минтақада кескинлик ва зиддиятлар давом этишини истайди. Шунинг учун ҳам у Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги баҳсли ҳудудларнинг йўқ қилинишига асло йўл қўймайди.
Аммо Жапаровнинг “Худо хоҳласа, чегара масалаларимиз ҳал бўлиб, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ўрнатиладиган кун ҳам келади”, деган гапида жон бор. Бироқ бу Жапаров таъкидлаганидек, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш ёки музокаралар олиб бориш билан бўлмайди. Балки бу сунъий чегараларни таг-туби билан қўпориб ташлайдиган Халифалик давлатини тиклаш билан амалга ошади. Мусулмонларни битта байроқ остида бирлаштиришга кафил бўлган Халифалик давлати нафақат Марказий Осиё минтақасида тортилган чегараларни, балки бутун Исломий ўлкалардаги сунъий чегараларни таг-туби билан қўпориб ташлаб, Индонезиядан то Испаниягача чўзилган барча Исломий ўлкаларни битта Халифанинг қўли остида бирлаштиради.
Абдураҳмон Одилов
Ғазодаги биродарларингизга нусрат-ёрдам беришга шошилинг. Агар қаршингизга ҳукмдорлар чиқса, уларни эзиб-янчиб ташланг... Муборак заминдаги биродарларингизга ёрдам беринг. Худди салибчилар Қуддуси шарифда, мўғил-татарлар эса Айн Жолутда ҳал қилувчи мағлубиятга учратилганидек, бугун сиз ҳам яҳудийларни ҳал қилувчи мағлубиятга учратинг. Ана шунда Фаластин аввал бўлганидек яна Ислом диёрига қайтади... Росулуллоҳ Aнинг муборак Исро ва Меърож замини узра ул зотнинг роялари бўлмиш Халифалик байроғи яна ҳилпирайди:
﴿سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ﴾
«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир» [Исро 1]
Бас, эй ҳарбийлар, Ғазодаги биродарларингизга ёрдамга шошилинг, Аллоҳга ёрдам беринг, У зот ҳам сизга ёрдам беради.
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ * وَالَّذِينَ كَفَرُوا فَتَعْساً لَهُمْ وَأَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ * ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَرِهُوا مَا أَنْزَلَ اللهُ فَأَحْبَطَ أَعْمَالَهُمْ﴾
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга нусрат-ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур. Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур. Бунга сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (яъни, Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг амалларини беҳуда кетказди» [Муҳаммад 7-9]
Ҳизб ут-Таҳрир
20 жумодулаввал 1445ҳ
4 декабр 2023м
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар...
Эшитинг ва огоҳ бўлинг!
Ғазода ваҳший уруш давом этиб, яҳудий вужуди кечаю кундуз содир этаётган қирғинларга қарамай, мусулмон қўшинлари, айниқса, Фаластин атрофидаги қўшинлар ҳамон сукут сақлашмоқда. Мустамлакачи кофирлар, хусусан, Америка ва Британия томонидан қайта-қайта айтилаётган икки давлат ечими ҳақидаги, яъни Фаластиннинг аксар қисмида яҳудийлар учун давлат, унинг кичик бир қисмида эса фаластинликлар бошпана топадиган қуролсизланган давлат ҳақидаги баёнотлари бу ваҳший урушга ҳамроҳ бўлмоқда. Бу баёнотлар аксар исломий юртлардаги, хусусан қўшни араб юртларидаги ва энг аввало Фаластин режимидаги ҳукмдорлар оғзидан тушмай қолди... Тахминан эллик кун давом этган ваҳшиёна ҳужумдан сўнг, яҳудий вужудининг розилиги билан бир ҳафталик сулҳ эълон қилинди. Сўнг сулҳни яҳудийлар бузиб, мусулмон юртларидаги қўшинларнинг сукути остида яна ҳам шафқатсиз ваҳшийлик қила бошладилар... Буларнинг барчасидан яҳудий вужудини муҳим куч сифатида, мусулмон қўшинларни эса унга қарши кураша олмайдиган қилиб кўрсатиш, қолаверса, ёмон ниятли лойиҳа учун, яъни Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат ҳисобланмиш икки давлат ечими учун музокаралар бошлашга замин тайёрлаш мақсад қилинган.
Эй мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар!
Яҳудий вужуди уруш олиб борадиган ва ғалаба қозонадиган халқ эмас. Аксинча, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзининг каломида уларни бундай сифатлаган:
﴿لَنْ يَضُرُّوكُمْ إِلَّا أَذًى وَإِنْ يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنْصَرُونَ﴾
«Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан урушсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди»
[Оли Имрон 111]
Кўриб турганингиздек, яҳудийларга қарши жанг қилаётган имонли ёш йигитларнинг сонлари ва қурол-яроғлари уларга нисбатан оз бўлишига қарамай, яҳудий вужуди шу кунгача ғалаба қозонолмади. Шунинг учун бир тасаввур қилинг, мусулмон қўшинлар ҳаракатга келса қандай бўлади? Бутун мусулмон қўшинлари эмас, балки фақатгина Фаластин атрофидаги қўшинлар ёки ҳатто улардан баъзилари ҳаракатга келса, бу вужуд ҳавога пардек учиб йўқ бўлиб кетарди!
Фаластин Умар розияллоҳу анҳу фатҳ қилган, Салоҳиддин Айюбий озод этган, султон Абдулҳамид ҳимоя қилган исломий заминдир. У ҳаргиз савдога қўйилмайди. Шунингдек, уни босиб олиб, аҳолисини у ердан қувиб чиқарган босқинчилар билан ушбу замин аҳли ўртасида тақсимланмайди... Шунинг учун Фаластин масаласининг ечими икки давлат ечимидан иборат эмас. Аксинча, Азиз ва Жаббор зотнинг қуйидаги буйруғи унинг ечимидир:
﴿وَاقْتُلُوهُمْ حَيْثُ ثَقِفْتُمُوهُمْ وَأَخْرِجُوهُمْ مِنْ حَيْثُ أَخْرَجُوكُمْ﴾
«Уларни топган жойингизда ўлдирингиз ва сизларни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқарингиз!» [Бақара 191]
Эй мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар!
Ғазода 60 минг нафар мусулмоннинг шаҳид ва ярадор бўлиши қўшинларни сафарбар қилиш ва нусрат-ёрдам беришга етарли эмасми?
﴿وَإِنِ اسْتَنْصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ﴾
«Агар улар дин йўлида сиздан нусрат-ёрдам сўрасалар, нусрат-ёрдам бериш зиммангиздадир»
[Анфол 72]
Ғазодаги гўдакларнинг чирқираши, оналарнинг фарёди, мотамдагиларнинг аламлари ва қарияларнинг ноласи қўшинларни сафарбар қилиш ва нусрат-ёрдам беришга етарли эмасми?
Қирғинларнинг кучайиши, жасадларнинг ва шаҳидлар таналарининг чор атрофга сочилиб кетиши, харобалар остидан шаҳидлар ва ярадорларнинг қони оқиб чиқаётгани Ғазо аҳлига ёрдам бериш учун сизларга етарли эмасми?
Хитой билан ҳамкорлик қилишнинг хатари!
Хитойдан келган судялар делегацияси Қирғизистон Олий судига ташриф буюрди. Учрашувда томонлар аввал келишилган шартномаларни муҳокама қилишди. Бу шартномалар ўтган йили Хитой-ШҲТ минтақавий судларининг иккинчи форумида тузилган эди. Ахборот манбаларининг хабарларига кўра, мазкур тадбир суд тажрибаларини ўзаро алмашиш ва ШҲТга аъзо давлатларнинг минтақавий судлар ҳамкорлигига кўмаклашиш, шунингдек, судларнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини кенгайтиришга қаратилган.
Шу тариқа Хитой ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорлик тобора янги йўналишларни қамраб олмоқда. Эндиликда ҳамкорлик даражаси суд-ҳуқуқ тизимигача етиб борди. Икки давлат судлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Юқорида тилга олинган “тажрибалар алмашинуви” Қирғизистондаги судяларга Хитой “таълим бериши”ни билдиради. Яъни, кимнинг устидан қандай ҳукм чиқариш, нима яхши ва нима ёмонлиги, айниқса, кимни "террорчи" ва "экстремист" деб белгилаш кераклиги Хитойнинг талабларига мувофиқ бўлишини англатади. Кўриб турганингиздек, бу ҳамкорлик ШҲТ фаолияти доирасида амалга оширилмоқда. Маълумки, Хитой ўз таъсирини ёйиш ва “экстремизм” (аслида Ислом)га қарши кураш воситаси сифатида ШҲТдан фойдаланиб келмоқда. ШҲТ доирасида бир қанча очиқ ва махфий шартномалар тузилган, албатта, уларнинг барчаси Хитойнинг кенгайишига хизмат қилади.
Хитойнинг экспансияси Қирғизистонда тўлиқ амалга оширилмоқда, десак хато бўлмайди. Қирғизистоннинг Хитойга боғланганини кўриш учун масалага чуқур назар ташлашга ҳожат йўқ. Масалан, мамлакатимизнинг ташқи қарзи 4,5 миллиард долларга етган бўлса, унинг деярли 2 миллиарди Хитой банкига тегишли. Бундан ташқари, тоғ-кон саноати соҳасида ҳам Хитой компаниялари фаолият юритаётгани ҳамда мамлакатдаги улкан фойда келтирувчи конлар Хитойга берилиши айтилмоқда. Хитой билан иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик кўп бўлганлиги сабабли, “Хитой ва сармоя” сўзлари синонимга айланди.
Мамлакатимизда Хитой билан бундай ҳамкорлик лойиҳалари жуда кўп, Хитойнинг фаол компаниялари ҳам талайгина. Хитой компаниялари, хусусан, тоғ-кон саноатига доир компаниялар хитойлик ишчиларни ўзлари билан олиб келишади. Бу хитойлик ишчилар мамлакатимиздаги бўлажак “хитойликлар шаҳарчаси”нинг пойдевори десак хато бўлмайди. Чунки Хитой уларни нафақат ишлатишни, балки у ерда қолдириб, маҳаллий халқ билан “ассимиляция қилиш”ни кўзламоқда. Бу “хитойликлар шаҳарчаси”нинг учқунлари ҳозирда конлар қазиб олинаётган водийларда пайдо бўла бошлади.
Албатта, халқимиз ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормайдиган, қимирлаган барча нарсаларни еяверадиган хитойликларни ва уларнинг сиёсатини ёмон кўриши аниқ. Бундан ташқари, Хитой билан бизнинг ўртамизда тарихий ва маданий душманчилик мавжуд. Шунинг учун Хитой бу “камчилик”ни бартараф этиш учун сақофий фаолиятни кучайтирди. Масалан, миллий ва ижтимоий деб аталадиган УТРК ва ЭЛТР каналларида Хитой кўрсатувлари ва фильмлари кўрсатила бошлади. Хитой китоблари қирғиз тилига таржима қилинди, Хитой марказлари очилди. Бу ҳам сақофий ҳужумларининг бир қисмидир.
Буларнинг барчасига имкон яратаётган омил нима? Албатта капитализмдир. Бугунги капитализм (демократия) тизими мустамлакачиликка қонуний йўл беради. Хитойнинг бизга нисбатан сиёсати буни яққол кўрсатиб турибди. Капитализмга кўра унинг барча сиёсатлари қонунийдир.
Бинобарин, Хитойнинг қулига айланиб қолмаслик учун унинг иқтисодий, молиявий, сиёсий тажовузига қарши туришимиз керак, ҳокимият тепасида турганларни эса халқнинг хоҳиш-истакларига бўйсундиришимиз лозим.
Садир Жапаров БМТнинг иқлим бўйича халқаро саммитда иштирок этди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ташкил қилинган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича халқаро саммитда иштирок этди. Саммитда тижорий, иқтисодий, сармоявий ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Сўнгра Жапаров иштирокида Қирғизистон Энергетика вазирлиги билан “Abu Dhabi Future energy company PJSC- Masdar” ва “Électricité de France” компаниялари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Жапаров имзоланган ҳужжатни мамнуният билан қайд этиб, уни амалга ошириш тез орада бошланишига ишонч билдирди.
Музокаралар бошланишидан аввал давлат раҳбари иштирокида “Абу Даби Киргиз Инвестмент” Қирғизистон-Амирлик қўшма холдинг компаниясининг низомий ва ташкилий ҳужжатларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Изоҳ: Мутахассисларга кўра, иқлим ўзгариши ичимлик сувининг камайиши, биохилма-хилликнинг йўқолиши, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликнинг кескин пасайиши, катта-катта тошқинларнинг юзага келиши ва бепоён ўрмонларнинг ёниб кул бўлиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Уларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши нефт, табиий газ ва кўмир каби қазилма ёқилғи турларидан фойдаланувчи кимёвий корхоналардан чиқаётган заҳарли газлар сабабли атмосферанинг ифлосланиши натижасида юзага келади. Шунинг учун “иқлим ўзгариши”ни олдини олиш саммитларида нефт, табиий газ ва кўмир каби қазилма ёқилғи турларидан фойдаланишни қисқартириш масаласи кўриб чиқилади. Чунки қазиб олинадиган ёқилғи турларидан фойдаланувчи давлатлар иссиқхона газлари ва атмосферага углерод газлари чиқиндиларини ишлаб чиқарадилар. Агар бу газлар белгиланган меъёрдан ортиб кетса, жиддий таҳлика юзага келади ва дунёнинг экологик мувозанати бузилади.
Аммо қизиғи шундаки, ушбу саммит БМТ тарафидан ташкил қилинган бўлса-да, унда келишилган битимларга БМТни тамсил этувчи беш давлат имзо чекишдан ўзларини олиб қочишади. Бу қонунларга бошқа давлатлар имзо чекишини ва унга амал қилишини исташади. Масалан Дубайда ташкил қилинган мазкур иқлим бўйича халқаро саммитда АҚШ ва Хитой иштирок этмади. Шунингдек, ўтган йили бўлиб ўтган “Париж иқлим шартномаси”га Америка, Россия ва Хитой давлатлари имзо чекишдан бош тортди. Ваҳолангки, ўзларининг улкан завод-фабрикалари билан атмосферага энг кўп заҳарли газлар чиқиндиларини ишлаб чиқариб, иқлимга катта зарар келтираётган давлатлар Америка, Хитой, Россия ва Европа давлатлари каби мустамлакачи давлатлардир.
Демак, масаланинг моҳиятига диққат билан эътибор қаратилса шу нарса маълум бўладики, БМТ бошчилигида ташкил қилинган мазкур саммит гўё дунёни юқорида айтиб ўтилган офатлардан сақлаш учун ташкил қилинганлиги даъво қилинсада, аслида “иқлим ўзгариш” масаласи дунё халқларини манипуляция қилиш, яъни дунё халқларини бошқариш орқали уларга таъсир кўрсатиш ва ўз манфаати йўлида улардан фойдаланишдир. Чунки капитализмга асосланган давлатлар ва ташкилотларни – гарчи дунё куйиб кул бўлса ҳам – фақат ўзларининг манфаати қиизиқтиради. Бу масалага бошчилик қилаётган БМТнинг асосий вазифаси эса саноат учун зарур бўлган қазилма ёқилғи турларини чеклаш орқали ҳукуматларни йирик давлатларга тобе қилиб беришдир.
Афсуски, устимиздаги малай ва қарам ҳокимлар ҳамон қуллик психологиясидан халос бўлиша олмаяпти. Арзимаган моддий манфаатларни қўлга киритиш ёки ўз курсини сақлаб қолиш илинжида куч ким томонда бўлса ўшаларнинг ортидан эргашиб кетишмоқда. Улар учун халқ манфаати ва келажагининг заррача аҳамияти йўқ.
Абдураҳмон Одилов
Қирғизистон Марказий Осиёдаги соқол ва ниқобга қарши кураш карвонига қўшилмоқчи
Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ниқоб ва узун соқолни тақиқлаш зарурлиги ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда у кеча Чуйнинг Панфилов туманидаги УКМК бошқармасининг янги биноси очилиши чоғида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, қирғизлар ҳеч қачон шалвираган нарса киймаган, 20-25 ёшли йигитлар эса соқолларини киндигигача ўстирмаган. Айни пайтда Қирғизистонга бошқа давлатларнинг урф-одатлари ва бошқа диний оқимларни олиб киришга ҳаракат қилинмоқда.
Ундан аввал Жогорку Кенеш депутати Шарапаткан Мажитова Қирғизистонда ниқоб кийиш ва узун соқол қўйишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди. Унинг қайд этишича, бундай чора мамлакат хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Лойиҳада қоидани бузганлар учун 2000 сўм жаримага тортиш ёки 30 соат жамоат ишларига мажбурланиш жазоси тавсия этилади.
Мажитова 7 сентябрда бўлиб ўтган сессияда хотин-қизларнинг ниқоб кийишни танқид қилиб, Ўзбекистон парламенти томонидан ниқоб кийиш тақиқлангани ва Қирғизистонда ҳам шундай чоралар кўриш зарурлигини мисол қилиб келтирди эди.
Айни пайтда Қирғизистон мусулмонлари уламолари кенгаши қонун лойиҳаси юзасидан баёнот берди. Баёнотда ниқоб фарз эмаслиги, ҳозирда ҳижоб даражасига ҳам ета олмайдиганлар кўплиги айтилди. Соқол қўйиш Исломда суннат амалларидан бўлиб, уни озода ва тоза сақлаш ахлоқий бурч экани таъкидланди. Мана шундан, мазкур қонун лойиҳасининг асосий ташаббускори расмий ҳукумат эканлиги аён бўлади.
Маълумки, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳукумат соқол ва ниқоб баҳонасида Ислом динига қарши кураш олиб бормоқда. Ҳозирда Қирғизистон ҳукумати бу кураш карвонига қўшилиш арафасида турибди. Бу давлатларда шу кунгача соқол қўйган, намоз ўқиб юрган, ҳижоб ўраб юрган шахслар маҳаллий ҳокимиятларга чақирилиб, улар билан “тушунтириш ишлари” олиб борилмоқда. Вақти-вақти билан рейдлар ўтказилиб, милиция ходимлари “диний экстремизм” баҳонасида кўчада юрган соқоллиларни тўхтатиб, милиция бўлимига олиб кетади.
Албатта, Марказий Осиёдаги ҳокимиятнинг исломга қарши кураши дарҳол бошланган эмас. Балки, ўз рақибларини йўқ қилиб, диктаторлик тузумини ўрнатганидан кейин бошлангандир. Масалан, Ўзбекистон қотили Каримов 1999 йил 16 феврал портлашини уюштиргандан сўнг Ислом ва мусулмонларга қарши кенг миқёсда кураш бошлади. У терроризмга қарши кураш баҳонасида жамиятдаги исломий қадриятларни йўқ қилишга уринди. У эркаклар соқоли, оқ дўпписи ва аёллар ҳижобига қарши тиш ва тирноқ билан кураш олиб борди. Мактаб ва коллеж ўқувчиларининг масжидга бориши, шунингдек диний таълим олиши тақиқланди. 5 сентябрь куни Ўзбекистон парламенти қуйи палатасига ниқоб кийган шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди.
Тожикистон Тоғути Эмомали Раҳмон эса, терроризм ва экстремизмга қарши кураш баҳонасида ҳатто янги туғилган чақалоқларга исломий исмлар қўйишни ҳам ман қилди. Тожикистон ҳукумати ўн минглаб эркакларнинг соқолини мажбуран олиб ташлади, минглаб аёлларнинг ҳижобини ечтирди.
Туркманистонда расмийлар ўзлари “диний” деб ҳисоблаган фуқароларнинг уйларида тинтув ўтказиб, Қуръондан бошқа барча турдаги диний адабиётларни мусодара қилиб келмоқда. Туркманистон ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши курашда Ўзбекистон ва Тожикистондан қолишмайди. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 50 ёшгача бўлган мусулмонларнинг соқолларини мажбуран олдириш ва ортидан ароқ ичишга мажбурлаш, қаттиқ калтаклаш ва ҳеч қандай суд ва терговсиз 7-8 йилга озодликдан маҳрум қилиш одатий ҳолга айланган. Давлат хизматчилари ва ҳарбий хизматчиларга намоз каби ибодатларни бажариш тақиқланган. Бунга бўйсунмаганлар дарҳол ишдан бўшатилиб, турли моддий ва жисмоний тазйиқларга дучор бўлишади.
Путин: КХШТ ўзаро тотувликни мустаҳкамлайди
КХШТ доирасида ҳамкорлик қилиш мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу ҳақда Россия раҳбари Владимир Путин Минскда бўлиб ўтган КХШТ саммитида маълум қилди. Путиннинг таъкидлашича, жорий йил давомида КХШТга аъзо давлатлар ташкилот доирасидаги иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлаш ва бир-бирларининг манфаатларини ҳисобга олиш устида фаол иш олиб боришган.
“КХШТга аъзо давлатлар сиёсий ва ҳарбий-стратегик масалаларда, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги асосий муаммолар бўйича ўз позицияларини белгилаб олдилар”, “Жанговар шайликни сақлаш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш даражасини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди”, деди Путин.
Бундан ташқари, Владимир Путин КХШТ саммитида ШҲТ ва МДҲ билан муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинганини ҳам билдирди.
“Бу йил КХШТ бизнинг бошқа ҳамкорларимиз билан алоқаларни ривожлантиргани муҳим аҳамиятга эга, Мен Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини назарда тутяпман”, - дея қўшимча қилди Путин.
Изоҳ: Кузатувчиларнинг фикрича, Украинада олиб бораётган уруши натижасида Россиянинг халқаро сиёсатдаги вазни сезиларли даражада йўқолиб бораяпти. Шу боис унинг қўл остидаги минтақаларни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бир тарафдан АҚШ ва Европа давлатлари тортқилаётган бўлса, иккинчи тарафдан Хитой тортқиламоқда. Бу ҳолат айниқса, жорий ойнинг бошида Франция президенти Эммануел Макроннинг Ўрта Осиёга сафари чоғида яққол кўзга ташланди.
Франция президентиининг иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратган ҳамда экология, атом энергетикаси, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш борасида келишувга эришган Остона ва Тошкент сафари ортидан Москва ўзини безовта қилган масалалар ҳақида баёнотлар бера бошлади.
“Европа Иттифоқи бизни Марказий Осиёдан, Кавказдан сиқиб чиқариш ниятини яққол кўрсатмоқда. Бу мақсадлари асло амалга ошмайди. Бу ерда тарихий йўлимиз бор, биз ҳеч қаерга кетмаймиз. Бизнинг шерикларимиз ва иттифоқчиларимиз буни яхши билишади”, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Россия” телеканалига берган интервюсида.
Кўриниб турибдики, Россия ҳам СССРдан қолган меросларини осонликча бериб қўйиш нияти йўқ. Шунинг учун Путин Марказий Осиёни ўз таъсири остида ушлаб қолиш мақсадида КХШТдан фойдаланмоқчи бўляпти. Зотан 2002 йил тузилган КХШТ “тинчликни сақлаш, коллектив асосда минтақавий ва глобал хавфсизликни мудофаа қилиш” ниқоби остида Россиянинг собиқ мустамлакаларидаги ҳарбий таъсирини мустаҳкамлаш ҳамда минтақага бошқа державаларни ҳарбий аралашувига тўсиқ бўлиш учун тузилган ташкилотдир.
Бироқ Путин КХШТнинг кучи билан Марказий Осиёни ўз таъсири остида ушлаб қолиши қийин. Чунки ҳар бир ташкилотнинг кучи ўша ташкилотни тузган давлатнинг халқаро нуфуз ва таъсирига боғлиқдир. Россия нуфузи бугунги кунда халқаро миқиёсда заифлашиб бораётгани сир эмас. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, мусулмонлар масалага исломий кўзқараш билан ёндошишлари лозим. Шариатда – хоҳ ҳарбий бўлсин, хоҳ сиёсий бўлсин, хоҳ иқтисодий бўлсин, хоҳ фикрий бўлсин – мусулмонлар устидан кофирларнинг ҳукмронлигини таъминлайдиган ташкилотларга қўшилиш ёки шартномалар имзолаш шаръан ҳаромдир. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا
“Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермагай” [4:141]
Демак, мусулмонлар, бу ҳолатга қарши сукут сақлашлари асло жоиз эмас. Хусусан Ислом Умматининг дардига бефарқ бўлмаган мухлис мусулмонлар бундай ташкилотларни ҳам, уларнинг орқасида турган мустамлакачи давлатларни ҳам Исломий юртлардан қувиб юбориш учун бел боғламоқлари лозим. Барча инсонлар шуни тушуниб етишлари лозимки, Исломий юртларни Ғарбнинг мустамлакачидан тозалаш – барқарорлик ва тинч осуда ҳаётнинг бирдан-бир кафолатидир. Бу эса албатта, Исломий Халифалик давлатини барпо этиш билангина амалга ошади.
Абдураҳмон Одилов